Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница20 из 119
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   119

«Анфол»сураси



Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, 75 оятдан иборатдир. Унда сўз, асосан, ғазот- жанг ҳақида бориб, ҳарбий қонун-қоидалар, уруш ва тинчлик ҳолатлари ҳамда шариати исломиядаги асир ва ўлжа олиш ҳусусидаги ҳукмлар баён қилинади. Бу суранинг

«Анвол ўлжалар» деб номланишининг сабаби ҳам шудир.

У ислом тарихидаги илк жанг – Бадр жангидаги воқеаларини батафсил ҳикоя қилгани учун айрим саҳобалар уни «Бадр» сураси, деб ҳам атаганлар. Исломий ғазотлар солмномасидан Бадр жанги ҳижрий иккинчи йилнинг рамазон ойида Мадинанинг жанубий ғарбида жойлашган Бадр қишлоғида бўлиб ўтгани маълум. Бу жангда мусулмонлар ададлари оз бўлишига қарамасдан, аскарлар сонида ҳам, ҳарбий қурол- анжомларда ҳам ўзларидан бир неча баробар ортиқ бўлган мушриклар устидан ғалаба қозониб, душманнинг етмиш аскарини ҳалок қиладилар ва етмиш кишини асир оладилар, катта ўлжаларга эга бўладилар. Жанг тугаганидан сўнг ўлжалар тақсимотида айрим мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиққанда уларга панда-насиҳат қилиш ва тўғри йўл кўрсатиш билан сура бошланади. Сура ниҳоясида эса мўъминлар ватан ва миллатлари бир-биридан қанчалар йироқ ва хилма хил бўлишидан қатъий назар бир уммат эканликлари, бинобарин, кофирларнинг фитналарига алданмай, ўзаро дўст- биродар бўлиб яшаб ўтишлари лозимлиги уқтирилади.


Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг:

«Ўлжалар Аллоҳ ва пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни ўйлангиз! Агар мўъмин бўлсанизлар, Аллоҳ ва унинг пайғамбарига бўйсунингиз!

Изоҳ:Бадр жангидан сўнг қўлга киритилган ўлжаларни тақсимлашда ёш аскарлар билан кексалари ўртасида келишмовчилик пайдо бўлади. Ёшлар: «Ғалаба бизнинг кучимиз билан бўлди, бинобарин, ўлжалар ҳам ўзимизники бўлиши керак»,- дейишса, кексалар: «Биз сизларга жанг йўл-йўриқларини кўрсатиб турганмиз, демак, бу ўлжаларда бизнинг ҳам улушимиз бор»,- дейишди. Шунда юқоридаги оят нозил бўлди ва пайғамбар алайҳиссалом тушган ўлжани ёшу қарига бар-баравар қилиб улашиб бердилар.

  1. Ҳақиқий мўъминлар фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинган вақтида қалбларига қўрқинч тушадиган, унинг оятлари тиловат қилинганида иймонлари зиёда бўладиган ва ёлғиз Парвардигорларигагина суянадиган кишилардир

  2. Улар намозни тўкис адо этадилар ва биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар.

  3. Агар ўшалар ҳақиқий мўъминлар бўлиб, улар учун Парвардигорлари ҳузурида (яъни жаннатда юксак) даражалар, мағфират ва улуғ ризқ бордир.

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, бу ўлжа тақсимотида чиққан можаро) худди мўъминлардан бир гуруҳи «урушни» аниқ ёмон кўриб турган ҳолларида, Парвардигорингиз ҳақ ҳукм билан сизни уйингиздан (жанггоҳга) чақирганига ўхшайди.

  5. (Ўшанда) улар гўё кўриб турган ҳолларид ўлимга ҳайдаб кетилаётгандек, сиз билан аниқ-равшан бўлган ҳақиқат (яъни урушга чиқиш) тўғрисида баҳслашган эдилар.

Изоҳ:Мадинада ислом давлати барпо бўлгач, мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасидаги низо янада авж олди. Мушриклар маккадаги уй-жойларини ташлаб, муҳожир бўлиб кетган мусулмонларнинг ўз диёрларида қолган мол-мулкларини талон-

тарож қилишар, мусулмонлар эса ўз навбатида Маккадан тижорат учун чиққан карвонларга ҳужум қилишар эди. Кунларнинг бирида пайғамбар алайҳиссаломга Макка мушриклари катта карвон билан Шомдан қайтаётганилари маълум бўлади ва ўзлари билан бир гуруҳ саҳобаларини олиб, карвонни қўлга киритиш учун йўл оладилар. Бундан хабар топган макаликлар катта лашкар билан мусулмонларга қарши жанг қилиш учун Мадина тарафга қўшин тортиб кела бошлайдилар. Шунда Аллоҳ таъоло томонидан пайғамбар алайҳиссаломга карвонни қўйиб, мушриклар лашкари билан жанг қилиш амр қилинади. Бу хабарни эшитган айрим мусулмонлар: «тайёр карвон ўлжа бўлиб турганида, бундай катта қўшинга қарши уришамизми? Ўзимиз озчилик бўлсак, бунинг устига тайёргарлигимиз ҳам йўқ-ку!»- дейишиб, пайғамбар алайҳиссалом билан баҳслаша бошлайдилар. Лекин кўпчилик саҳобалар Аллоҳнинг амрига бўйсунишиб, кофирларга қарши жанг қилишга тайёр эканликларини билдирадилар. Мазкур оятлар ўша тарихий ибратли воқеа ҳақида ҳикоя қилади. Қуйидаги оятларда ҳам бу ҳикоя давом этади.

  1. Ўшанда (эй мўъминлар), Аллоҳ икки тоифадан (яъни карвон ва қўшиндан) бирини сизлар учун (ўлжа) қилишга ваъда берган эди. Сизлар қурол-яроқсиз тоифа (яъни карвон) ўзингиз учун бўлишини истаган эдингиз. Аллоҳ эса ўз сўзлари билан ҳақиқатни барқарор этишни ва кофирларнинг думини қирқишни (йўқ қилишни) ирода қилган эди.

  2. (Аллоҳ), гарчи жиноятчи-осийлар ёмон кўрсалар-да, ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиш учун (шундай ирода қилган эди).

  3. Ўшанда сизлар Парвардигорингиздан мадад тилаганингизда, у сизларга ижобат қилиб: «Мен сизларга кетма-кет келадиган минг фаришта билан мадад берурман»,- деди.

  4. Аллоҳ фақат хушхабар бўлсин, деб ва кўнгилларингиз хотиржам бўлиши учун шундай қилди. Ғалаба (аслида фаришталар сабабли ё саноқларингизнинг кўплиги ёки қурол-аслаҳаларингизнинг қуввати билан эмас, балки) фақат Аллоҳнинг даргоҳидан бўлур. Ҳақиқатан, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматлидир

  5. (Эй мўъминлар), ўшанда хотиржам бўлишингиз учун сизларни ўз тарафидан уйқуга чўмдирган ва сизларни поклаш, сизлардан шайтон васвасасини кетказиш учун, сизларни якдил ва собитқадам қилиш учун устингизга самодан сув – ёмғир ёғдирган эди.

  6. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ўшанда Парвардигоригиз фаришталарга: «Албатта, мен сизлар билан биргаман. Бас, сизлар иймон келтирган зотларнинг (ғалаба қозонишларига бўлган ишончларини) маҳкамланглар! Мен кофир бўлган кимсаларнинг дилларига қўрқув солажакман. Бас, сизлар уларнинг бўйинларини узинглар, барча бармоқларини чопинглар»,- деб ваҳий қилган эди.

  7. Бунга сабаб (кофирларнинг) Аллоҳ ва унинг пайғамбарига қарши турганларидир. Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига қарши турса, бас, албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир.

  8. (Эй кофирлар), мана шу (сизларнинг ҳаёти дунёдаги жазоингиздир), бас, тотаверинглар. Кофирлар учун яна дўзах азоби ҳам бордир.

  9. Эй мўъминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда, (саноқлари кўплигини кўриб), уларга орқа ўгирманглар (яъни қўрқиб қочманглар).

  10. Кимки ўша (уруш) кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда, уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!

  11. Бас, (эй мусулмонлар), уларни сизлар ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди. Ва (бу ғалабани Аллоҳ) ўз томонидан мўъминларга чиройли инъом бўлсин, деб қилди. Албатта Аллоҳ эшитгвчи, билгувчидир.

Изоҳ:Ривоят қилишларича, пайғамбар алайҳиссалом Бадр жангида қўлларига бир сиқим тупроқ олиб: «Юзлари қаро бўлгай!»- деб душман тарафга отганларида, кўзига ғубор кирмаган бирон мушрик қолмаган экан.

  1. (Эй мўъминлар), мана шу (сизларнинг мукофотингиздир). Албатта Аллоҳ кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи зотдир.

  2. (Эй аҳли Макка), агар ғалабани истаган бўлсангизлар, мана сизларнинг (зиёнингизга) ғалаба келди. Агар (пайғамбарга қарши урушишдан) тўхтасингизлар, бас, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар (яна урушга) қайтсангизлар, биз ҳам қайтамиз ва гуруҳингиз қанча кўп бўлмасин, сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмайди. Албатта Аллоҳ мўъминлар билан биргадир.

  3. Эй мўъминлар, Аллоҳга ва унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (Қуръонни)

эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз!

  1. Ва ўзлари эшитмаган (яъни англаб, иймон келтирмаган) ҳолларида, «эшитдик»,

деган кимсалар каби бўлмангиз!

  1. Албатта Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлар кар ва соқов бўлиб олган ақлсиз кимсалардир.

  2. Агар Аллоҳ уларда бирон яхшиликни билганида эди, албатта уларнинг қулоқларини очиб қўйган бўлар эди ва агар (Аллоҳ уларнинг) қулоқларини очиб қўйганида ҳам, улар юз ўгирган ҳолларида кетган бўлар эдилар.

  3. Эй мўъминлар, Аллоҳ ва унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни ҳақ динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, сизлар унинг ҳузурига тўпланурсизлар.

  4. Ҳамда бир фитнадан – балодан сақланингларки, улар сизларнинг орангиздаги золим кимсаларнинг ўзигагина эмас, (балки ўша фитнага қарши курашмай қараб турган барчага етар). Ва билингларки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.

  5. Ва сизлар ерда (яъни Маккада) озчилик ва заиф-бечора бўлган ҳолларингизда, одамлар (яъни Макка мушриклари) сизларни талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда (Аллоҳ) сизларга жой бериб (яъни Мадинага кўчириб), ўз ёрдами билан

қўллаб-қувватлаганини ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилганини эслангиз!

  1. Эй мўъминлар, Аллоҳ ва унинг пайғамбарига ҳиёнат қилмагиз ва билмаган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) ҳиёнат қилмангиз!

  2. Билингизки, албатта мол-дунёларингиз ва бола-чақангиз фақат (сизлар шукр қиласизларми, ёки йўқми эканини имтиҳон қилиш учун берилган) бир фитна-алдовдир холос. Ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина (яъни унинг амру фармонига итоат этишдагина) улуғ ажр-савоб бордир.

  3. Эй мўъминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, у зот сизлар учун (ҳақ билан ноҳақни) ажратадиган нарсани (яъни ҳақ йўлга ҳидоятни ато) қилур ва ёмонлик- гуноҳларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир.

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), кофирлар сизни ҳибс қилиш, ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир.

  5. Қачон уларга (кофирларга) бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: «Эшитганмиз, агар хоҳласак, бунга ўхшаган гапни ўзимиз айтган бўлур эдик. Бу фақат аввалгилардан қолган афсоналар, холос»,- дейдилар.

  6. Яна уларнинг: «Эй Худо, агар мана шу (Қуръон) сенинг даргоҳингдан келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргин», деганларини эсаланг.

Изоҳ:Яъни: «Агар мана шу Қуръон ҳақиқатан сенинг ҳузурингдан келган бўлса, бизларни ҳам унинг йўлига ҳидоят қилгин», демасдан, «Шу ҳақ бўладиган бўлса, устимиздан тош ёғдиргин», дейишларидан уларнинг ким эканликлари маълумдир.

  1. Модомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир.

  2. (Лекин агар) улар (иймонга келмасдан, кишиларни) Масжид ал-Ҳаромдан тўсар эканлар, Аллоҳ уларни нега азобламасин?! (Яъни сиз ва мўъминлар Маккадан чиқиб кетганингиздан сўнг, уларни албатта азобга гирифтор қилур). Улар унинг (Масжид ал- Ҳаромнинг) эгалари эмаслар. Унинг эгалари фақат Аллоҳдан қўрқувчи зотлардир. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар.

  3. Уларнинг байтулоҳ олдида қилган «ибодат»лари фақат ҳуштак ва чапак чалиш бўлди. Бас, (эй мушриклар, бугун – Бадрда) кофир бўлганинглар сабабли азобимизни тотиб кўринглар.

Изоҳ:Макка мушриклари байтуллоҳни ялонғоч ҳолларида чапак чалиб, ҳуштак чалиб тавоф қилар эдилар. Мусулмонлар намоз ўқиётган пайтларида ҳам ҳуштак, чапак чалиб уларни адаштирмоқчи бўлар эдилар.

36-37. Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан

(кофирни мўъминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар. Ана ўшалар зиён кўргувчилардир.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур. Агар яна (кофирликка қайтсалар), у ҳолда аввалгиларнинг суннатлари (яъни кўргуликлари) ўтган-ку, (яъни уларнинг ҳам бошларига аввалги кофирларнинг куни тушар).

  2. (Эй мўъминлар), сизлар то (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта, Аллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир.

  3. Агар (кофирлар иймондан) юз ўгирсалар, бас, (эй мўъминлар), билингизки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳожангиздир. У Зот нақадар яхши ҳожа ва нақадар яхши ёрдамчидир.

Ўнинчи жузъ


  1. (Эй мўъминлар), агар сизлар Аллоҳга ва (ҳақ билан ноҳақнинг) ажралиш кунида – икки жамоа тўқнашган кунда, (яъни Бадр жангида) бандамиз (Муҳаммад алайҳиссалом)га нозил қилганимиз (оятлар ва фаришталардан иборат) нарсага иймон келтиргувчи бўлсангилар, билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун, пайғамбар учун ва у зотнинг қриндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир.

Изоҳ:Шариат ҳукмига кўра, урушда қўлга киритилган ўлжанинг бешдан тўрт қисми жангчининг ҳақи бўлиб, бешдан бири юқоридаги оятда мазкур бўлган жиҳатларга сарфланади.

  1. Ўшанда сизлар (Мадинага) яқинроқ тарафда, улар (яъни мушрикларнинг қўшинлари) йироқроқ тарафда, отлиқлар (яъни, сизлар ўлжа қилиб олмоқчи бўлган карвон) эса сизлардан қуйироқда (денгиз соҳили бўйлаб кетмоқда) эдилар. Агар мушркилар билан жанг қилиш учун (аввалдан) ваъдалашганларингизда, бирон муайян вақтга келиша олмаган бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ ҳалок бўлгувчилар (яъни, кофирлик йўлини тутгувчилар) очиқ ҳужжат билан (яъни, Аллоҳнинг мўъжизасига гувоҳ бўлган ҳолларида) ҳалок бўлсинлар, тирик қолгувчилар (яъни иймонга келувчилар) ҳам очиқ ҳужжат билан тирик қолсинлар, деб қилинувчи бўлган ишни (яъни мусулмонларнинг ғалаба қозонишлари, кофирларнинг мағлуб бўлишларини) амалга ошириш учун (сизларни тасодифан тўқнаштириб қўйди). Шак-шубҳасиз, Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизга тушингизда Аллоҳ уларни оз кўрсатганини эсланг! Агар сизга уларни кўп кўрсатганида эди, албатта сизлар сустлашиб, бу иш (яъни кофирларга қарши жангга чиқиш) хусусида тортишиб қолган бўлур эдингизлар. Лекин Аллоҳнинг Ўзи (сизларни бундан) сақлади. Албатта У дилларни эгаллаб олган сирларни Билгувчидир.

  3. (Эй мўъминлар), Аллоҳ қилинаётган ишни амалга ошириш учун тўқнашган пайтингизда сизларнинг кўзингизга уларни кам қилиб кўрсатганини, уларнинг кўзларига эса сизларни оз қилиб қўйганини эсланг! Барча ишлар Аллоҳга қайтарилур.

  4. Эй мўъминлар, (сизлар билан жанг қилаётган кофир) жамоатга рўбарў бўлганингизда саботли бўлингиз ва доимо Аллоҳни ёд этингиз, шояд нажот топурсизлар.

  5. Ва Аллоҳ ҳамда унинг пайғамбарларига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб- тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.

  6. Ўз диёрларидан (яъни Маккадан) кибру ҳаво билан ўзларини одамларга кўз-кўз қилиб чиққан ва Аллоҳнинг Йўлидан тўсадиган кимсалар каби бўлмангиз! Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини иҳота қилгувчидир (ўраб олгувчидир).

Изоҳ:Мушриклар Маккадан дабдаба-ю, асъаса билан: «Ўша Бадрда ғалаба базми ва шаробхўрлик қилмагунимизча қайтмаймиз»,- деб қасам ичишиб чиққан эдилар.


  1. Ўшанда шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли кўрсатиб: «Бу кун сизлардан ғолиб бўладиган бирон одам йўқ, ўзим сизларнинг ҳомийингизман»,- деди. Энди қачонки икки жамоат учрашганида эса кетига қараб кетди ва: «Албатта мен сизлардан

безорман. Мен (мусулмонлар орасида) сизлар кўрмаётган нарсани (яъни фаришталар борлигини) кўрмоқдаман. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳнинг азоби қаттиқдир»,- деди.

  1. Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган кимсалар: «Уларни (яъни мусулмонларни) динлари мағрур қилиб юборди (яъни озгина одам билан шундай катта қўшинга қарши жанг қилмоқчи бўляптилар)»,- дейишар эди. (Мунофиқларнинг бу сўзлари нотўғридир, зеро), ким Аллоҳга суянса, (албатта Аллоҳ уни Қўллагувчидир), зотан албатта Аллоҳ Ғолиб ва Ҳикматлидир.

50-51. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар Сиз фаришталар кофир кимсаларнинг юз ва кетларига уриб жонларини олаётган ва: «Дўзах азобини тотингиз! Бунга сабаб ўзларингиз қилган амалларингиздир»,- (деяётган) пайтини кўрсангиз эди.

  1. (Уларнинг қилмишлари) худди Фиръавн одамларининг ва улардан олдинги кимсаларнинг қилмишларига ўхшайди: улар Аллоҳ оятларига кофир бўлишгач, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли (азоб билан) ушлаган эди. Албатта Аллоҳ қувват Эгаси ва азоби қаттиқдир.

  2. Бунга (яъни, унинг азобига гирифтор бўлишларига) сабаб шудир Аллоҳ бир қавмга инъом қилган неъматни то улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи эмасдир ва Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.

Изоҳ:Бу оятда Макка мушриклари ўзларига инъом қилинган неъмат пайғамбар алайҳиссаломнинг қадрига етмасдан, у зотга қаршилик қилганлари сабабли, шундай азобга гирифтор бўлдилар, дейилмоқчи.

  1. (Уларнинг қилмишлари) худди Фиръавн одамлари ва улардан олдинги кимсаларнинг қилмишларига ўхшайди. Улар Парвардигорларининг оятларини ёлғон дейишгач, Биз уларни ўзларининг гуноҳлари сабабли ҳалок қилдик ва Фиръавн одамларини (денгизга) ғарқ этдик. (Чунки) ҳаммалари золим кимсалар эдилар.

  2. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлардир. Бас, улар иймон келтирмаслар

  3. Уларнинг орасида сиз билан аҳдлашиб, сўнгра (Аллоҳдан) қўрқмасдан ҳар сафар ўз аҳд-паймонларини бузаверадиган кимсалар бордир.

  4. Бас, агар сиз ўшаларни жангда топсангиз, улар(ни ҳалок қилиш) билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд эслатма олсалар.

  5. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар сиз (ўрталарингизда аҳд-паймон бўлган) қавм тарафидан ҳиёнатни сезсангиз, уларга (қилган аҳд-паймонларини) баб-баробар қилиб ташланг (яъни, ўрталарингиздаги аҳд-паймон тугаганини ҳар икки тараф ҳам билсин). Албатта Аллоҳ ҳиёнаткор кимсаларни севмас.

  6. Кофир бўлган кимсалар ҳаргиз қочиб-қутулдик, деб ўйламасинлар. Улар ҳеч қачон Аллоҳни ожиз қила олмайдилар. (Албатта улар Аллоҳдан қилмишларига яраша жазо олурлар).

  7. (Эй мўъминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва

ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар улар сулҳга майл қилсалар, Сиз ҳам унга мойил бўлинг ва Аллоҳга таваккул қилинг! Албатта унинг Ўзи Эшитгувчи, Билгувчидир.

62-63. Агар улар сизни алдамоқчи бўлсалар, бас, албатта Сизга Аллоҳнинг Ўзи Кифоядир. У сизни Ўз ёрдами ва мўъминлар билан қувватлантирган ва уларнинг (мўъминларнинг) дилларини бирлаштирган Зотдир. Агар (сиз) ердаги бор нарсани сарфласангиз ҳам, уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта У Қудратли, Ҳикматлидир.

  1. Эй пайғамбар, Сизга ва Сизга эргашган мўъминларга Аллоҳнинг Ўзи Кифоядир.

  2. Эй пайғамбар, мўъминларни жангга чорланг! Агар сизлардан йигирмата сабр- тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар! Агар сизлардан юз киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар! Бунга сабаб уларнинг онгсиз қавм эканлигидир.

  3. Энди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, сизлардан юзта сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (кофирни) енгар. Агар сизлардан минг киши бўлса, Аллоҳнинг изни билан икки минг (кофир)ни енгар. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.

  4. Ҳеч бир пайғамбар уни то ерда ғолиб бўлмагунича, асир олиш жоиз эмас. (Эй мўъминлар), сизлар дунё нарсаларини истамоқдасиз. Аллоҳ эса Охират (неъматлари сизларники бўлиши)ни истайди. Аллоҳ Қудратли, Ҳикматлидир.


Изоҳ:Бу оят пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларига берилган танбеҳдир. Улар мушрикларнинг етмиш аскарини асир олиб, сўнг маълум товон-тўлов эвазига бўшатиб юборганларида мана шу оят нозил бўлди.

  1. Агар Аллоҳ томонидан (билмасдан қилган хатони кечиришлиги) ёзиб қўйилмаганида эди, албатта сизларга (товон) олганларингиз сабабли улуғ азоб етган бўлур эди.

  2. Энди ўлжа қилиб олган нарсаларингизни ҳалол-пок ҳолда еяверинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.

  3. Эй пайғамбар, сизларнинг қулингизда асир бўлган кишиларга айтинг: «Агар Аллоҳ дилларингизда яхшилик (яъни иймон, ихлос) борлигини билса, сизларга ўзингиздан олинган нарсадан (яъни тўлаган товонингиздан) яхшироқ нарса берур ва сизларни мағфират қилур. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир».

  4. Агар улар сизга хиёнат қилмоқчи бўлсалар бас, (билингизки,) улар илгари Аллоҳга ҳам хиёнат қилган эдилар. Шунда Аллоҳ (сизни) уларга ғолиб қилди. Аллоҳ билим, ҳикмат Соҳибидир.

  5. Албатта иймон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар – ана ўшалар, бир-бирларига дўстдирлар. (Яъни тириклари бир- бирига ҳамкор, ўрталарида ўлим бўлса, бир-бирларига меросхўрдилар). Иймон

келтирган, аммо ҳижрат қилмаган (яъни ҳали-ҳануз Маккада яшаб турган) кишилар эса то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар (яъни бир- бирингизга ҳамкор, меросхўр бўла олмайсизлар). Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга (зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар). Аллоҳ қилаётган амалларингизни Кўргувчидир.

  1. Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига дўстдурлар. (Бас, эй мўъминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўъминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур.

  2. Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ Йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар – ана ўшалар ҳақиқий мўъминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир.

  3. (Сизлар Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларингиздан) кейин иймон келтириб ҳижрат қилган ва сизлар билан бирга курашган зотлар ҳам сизлардандир. Аллоҳнинг китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга Аллоҳ Йўлида дўстлашиб, бир-бирларига меросхўр бўлган кишилардан) ҳақдорроқдирлар. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.



  1. 1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   119


написать администратору сайта