Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница22 из 119
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119
Ўн биринчи жузъ


  1. (Эй мўминлар), сизлар уларнинг олдига қайтган вақтингизда улар (ғазотга бора олмаганликлари учун) сизлардан узр сўрайдилар. Айтинг: «Узр сўраманглар, сизларга ҳаргиз ишонмаймиз. Аллоҳ бизни сизларнинг ҳоли-хабарингиздан огоҳ қилди. Шубҳасиз, амалларингизни Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари кўриб туради. Сўнгра ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор ишларнинг ҳаммасини) Билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, у сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур».

  2. Уларнинг олдига қайтиб борган вақтингизда улардан юз ўгиришларингиз (яъни, айбламасликларингиз учун сизларга ўзларининг ростдан ҳам узрли эканликларига) Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Бас, улардан юз ўгиринглар! Чунки улар нопокдирлар ва қилиб ўтган нарсаларини (яъни, мунофиқликлари) жазосига жойлари жаҳаннамдир.

  3. Улардан рози бўлишларингиз учун сизларга қасам ичадилар. Агар сизлар улардан рози бўлсангизлар ҳам, Аллоҳ бу итоатсиз қавмдан хеч рози бўлмайди.

  4. Аъробийлар куфру нифоқда қаттиқроқ ва Аллоҳ Ўз Пайғамбарига нозил қилган нарсаларнинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир.

  5. Аъробийлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, қилган садақасини (ўзи учун) зиён деб билади ва сизларга (мўъминларга) балолор келишига кўз тутиб туради. (Барча) ёмон бало(лар) ўзларига бўлсин! Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.

  6. Аъробийлар орасида Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирадиган ва қиладиган инфоқ-эҳсонини Аллоҳ даргоҳида қурбат (яқинлик) ҳосил қилиш ва Пайғамбар дуосига (мушарраф бўлиш) деб биладиган зотлар ҳам бор. Огоҳ бўлсинларким, ўша инфоқ- эҳсонлари ўзлари ўзлари учун қурбатдир. Аллоҳ уларни Ўз раҳматига дохил қилажак. Албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.

  7. Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк саодатдир.

  8. Сизларнинг атрофингиздаги аъробийлар орасида мунофиқлар бор. Мадина аҳолиси орасида ҳам (мунофиқлар бордир). Улар доимий нифоқдадирлар, (лекин) Сиз уларни билмайсиз. Биз билурмиз. Уларни қайта-қайта (яъни, ҳаётлик пайтларида қатл қилиш, аср олиш билан, ўлганларидан кейин эса қабр азоби билан) азоблаймиз. Сўнгра (Қиёмат Кунида) улуғ азобга қайтарилурлар.

  9. Яна бошқа бир кишилар борки, гуноҳларини эътироф қилурлар. Улар яхши амални бошқа ёмонига аралаштириб юборганлар. Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилса ажабмас. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.

  10. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз уларнинг (тавба қилгувчиларнинг) молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг! Албатта сизнинг дуоингиз улар учун ором-осойишталик бўлур. Аллоҳ Эшитгувчи,Билгувчидир.

  11. Улар (гуноҳкорлар) Аллоҳнинг Ўзи бандалари томонидан бўлган тавбани қабул этишини, садақаларни ҳам (Ўз даргоҳида) қабул қилишини ва ҳақиқий тавбаларни Қабул этгувчи ва Меҳрибон Зот Аллоҳнин гЎзи эканини билмайдиларми?!

  12. Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, унинг пайғамбари ва мўъминлар қилган амалларигизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) Билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизни хабарини берур».

  13. Яна бошқа (бир гуруҳ ғазотга чиқмаган)лар борки,Улар Аллоҳнинг амрига қолдирилурлар — У Зотга Ўзи уларни ё азобга гирифтор қилар ёки тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир.

Изоҳ:Улар уч нафар киши бўлиб, мунофиқ бўлганликлари учун эмас, балки дангасаликлари, танпарварликлари сабабли ғазотга чиқмаганлар ва бошқа мунофиқлар каби ёлғон узрлар ҳам айтмаганлар. Шундан кейин уларнинг тавбалари қабул бўлиши ё қабул бўлмаслиги Аллоҳнинг амрига мавқуф бўлиб қолган ва бошқа мусулмонлар маълум муддатгача улар билан алоқаларини узганларки, бу ҳақда кейин келадиган оятларда яяна зикр қилинади.

  1. Яна шундай кимсалар ҳам борки, улар (мўминларга) зиён етказиш, куфрни (кучайтириш) ва мўминлар ўртасига тафриқа солиш ҳамда илгари Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига қарши урушган (бир) кимсани кўз тутиш учун (фитна юзасидан) масжид қуриб олдилар. Яна: «Биз фақат яхшиликнигина истаган эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз, ёлғончилардир.

Изоҳ:Мунофиқлардан 12 киши Абу Омир деган бир кофир кимсанинг буйруғи билан мўминлар орасини бузиш ниятида масжид қурадилар ва мусулмонларга қарши урушиш учун бошқа давлатлардан лашкар олиб келишга кетган Абу Омирнинг йўлига кўз тутадилар. Уларнинг бу мақсадлари мусулмонларга маълум бўлиб қолганидан кейин эса ўз қилмишларидан тониб, қасам ичадилар. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига бундай амр қилади:

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳеч қачон у масжидда (намозга) турманг. Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, Сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ. Унда покликни севадиган кишилар бордир. Аллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар.

  2. Бас, (масжид) биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами? Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас.

  3. Қурган биноларининг (бузиб ташланиши) уларнинг кўнгилларида шак-шубҳа бўлиб қолур. Магар юраклари ёрилиб-жонлари чиқиб кетсагина (шак-шубҳа ҳам йўқ бўлур). Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир.

Изоҳ:Пайғамбар алайҳиссаломнинг фармонлари билан улар қурган масжид бузиб ташланади. Шундан кейин уни қурган мунофиқларга нисбатан ғараз билан ўтадилар.

  1. Албатта Аллоҳ мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди — улар Аллоҳ Йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир.

Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақиқатан, буюк саодатдир.

  1. (Улар) — тавба қилувчилар, (Аллоҳнинг Ўзигагина) ибодат қилгувчилар, шукр қилгувчилар, рўза тутгувчилар, рукуъ-сажда қилгувчилар, яхшиликка буюргувчилар, ёмонликдан тўхтатгувчилар ва Аллоҳ белгилаб қўйган қонун-қоидаларга доимий риоя қилгувчи (мўмин)лардир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бу мўминларга жаннат хабарини етказинг.

  2. На Пайғамбар ва на мўъминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағрифат сўрашлари жоиз эмсадир.

  3. Иброҳимнинг ўз отаси учун мағрифат сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди қачонки унга (отаси) Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди. Албатта Иброҳим кўнгилчан ва ҳалимдир.

  4. Аллоҳ бирон қавмни ҳидоят қилганидан кейин то уларга сақланишлари лозим бўлган нарсаларни аниқ баён қилиб бермагунича, уларни йўлдан оздиргувчи бўлмади (яъни, ҳамма нарсани билиб туриб ўзларини сақламаган кимсаларнигина йўлдан оздирди). Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир.

  5. Албатта осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Аллоҳнинг ўзи учундир. У ҳаёт ва ўлим берур. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст ҳам, бирон ёрдамчи ҳам йўқдир.

  6. Ҳақиқатан, Аллоҳ Пайғамбарнинг, муҳожир ва ансорларнинг тавбаларини қабул қилди. Улардан бир гуруҳнинг диллари (ғазотдаги машаққат ва ташналик сабабли) тойилаёзганидан кейин оғир соатда унга (яъни, Пайғамбарга) эргашган эдилар. Сўнг уларнинг тавбаларини (Аллоҳ) қабул қилди. Албатта У Зот мўъминларга Марҳаматли, Меҳрибондир

  7. Яна ўша уч кишининг (тавбаларини ҳам қабул қилдики), то уларга кенг ер торлик қилиб қолгунча ва диллари сиқилиб, Аллоҳ(нинг ғазаби)дан фақат Унинг Ўзига тавба қилиш билангина қутулиш мумкин эканини билгунларича (яъни,тавба қилишга муваффақ бўлмаган эдилар). Сўнгра (Аллоҳ) тавба қилишлари учун уларга тавба йўлини очди. Албатта Аллоҳ тавбаларни Қабул қилгувчи, Меҳрибондир.

  8. Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва (иймонларида) ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!

  9. Мадина аҳолиси ва уларнинг атрофларидаги аъробийлар учун (жиҳодга чиқмай) Аллоҳнинг Пайғамбаридан қолишлари ва Ундан юз ўгириб ўзлари билан овора бўлишлари жоиз эмас эди. Зеро, Аллоҳ Йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зарар етказсалар, албатта улар учун бу ишлари сабабли, яхши амал ёзилур. Зотан, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг амалларини зое қилмас.

  10. Улар кичикми, каттами бирон инфоқ-эҳсон қилсалар ва (ғазот йўлида) бирон водийдан ўтсалар, албатта қилган энг чиройли амалларига яраша Аллоҳ мукофотлаши учун – (буларнинг ҳаммаси) Улар фойдасига ёзилур.

  11. Барча мўминлар (жангга) чиқишлари лойиқ эмас. Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми?! (Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари олдиларига кайтган вақтларида, уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?! Шояд у қавмлар Аллоҳнинг азобидан сақлансалар. Изоҳ:Бу оят Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар «Табук» жангидан қайтганларидан сўнг Пайғамбаримиз бир гуруҳ аскарларни душман томонига юбормоқчи бўлиб чорлаганларида, урушдан қолувчи кимсалар азобланиши ҳақидаги юқоридаги оятлардан қўрқиб қолган барча саҳобалар жангга чиқамиз, деб келганларида нозил бўлгандир. Бу оятда бундай кичик юришларга ҳамма мусулмонлар кетиб қолиши тўғри эмаслиги, балки улардан бир гуруҳининг бориши кифоя қилиши, қолганлари эса Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида қолишиб, у кишидан диний таълимотларни ўрганиб, жангга кетганлар қайтишгач, уларга ўзлари ўрганган нарсаларини таълим беришлари лозим эканлиги ифодаланади.

  12. Эй мўъминлар, ён-атрофларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингларки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир.

  13. Қачон бирон сура нозил қилинса, улардан (яъни мунофиқлардан) бўлган кимсалар (масхара қилишиб): «Қани, бу сура қайси бирларингизни иймонларингизни зиёда қилди?»,- дейишади. Баc, у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилди ва улар шод-ҳуррам бўлурлар.

  14. Аммо дилларида мараз бўлган кимсаларни эса динсизликларига яна динсизлик қўшди ва улар ҳар йили бир-икки марта (очарчилик, қаҳатчилик каби) балога фитнага йўлиқмоқдалар. Шундан кейин ҳам на тавба қиладилар ва на панд-насиҳат оладилар

  1. Қачонки бирон сура нозил қилинса, мунофиқлар: «Муҳаммаднинг олдидан билдирмасдан чиқиб қочсаларингиз), сизларни биронта (мусулмон) кўриб қолармикан?», деб бир бирларига қараб оладилар-да, сўнгра (агар ҳеч ким кўрмаётган бўлса уйларига) жўнаб қоладилар. Улар (ҳақни англамайдиган қавм бўлганлари сабабли, Аллоҳ дилларини (Қуръонни фаҳмлашдан) буриб қўйгандир.

  2. (Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (Тўғри йўл – Ҳақ Динга келишингизга) ҳарис- ташна бўлган ва барча мўъминларга марҳаматли,меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!

  3. Ана энди ҳам юз ўгирсалар, у ҳолда (Эй Муҳаммд алайҳиссалом), айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи Етарлидир! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир! (Мен Унинг) Ўзига суяндим. У Зот улуғ Арш Соҳибидир».



  1. 1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119


написать администратору сайта