Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница24 из 119
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   119

«Ҳуд»сураси



Бир юз йигирма уч оятдан иборат бўлган бу сура Маккада нозил бўлган. Бу сурада ҳам ёлғиз Аллоҳга, у зот юборгна пайғамбарларга ва улар келтирган динларнинг ҳақ эканига иймон келтириш, қиёмат кунида қайта тирилиб, бу дунёда қилиб ўтган барча яхши-ёмон амалларга яраша мукофот-жазо олишга ишониш исломий ақиданинг моҳият-ҳақиқати экани борасида сўзланади. Бу сурада Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб, Мусо ва бошқа пайғамбарларнинг қиссалари анча муфассал ҳикоя қилинадики, бундан мурод – биринчидан, барча мўъминларга илгари ўтган пайғамбарлар ва уларни ёлғончи қилишлари сабабли ҳалокатга учраган қавмлар ҳақида маълумот бериш бўлса, иккинчидан, яқинда икки азиз кишисидан – амакиси Абу Толиб ҳамда жуфти ҳалоли Ҳадичадан ажралиб қолган вам удом Макка мушриклари томонидан озор-азиятларга рўбарў бўлаётган Муҳаммад алайҳиссаломга ўтмишдошларининг ҳаёллари ва уларнинг ҳаққа даъват қилиш йўлида чеккан машаққатларини баён қилиш билан таскин-тасалли беришдир.

Бу сурада Қуръони каримнинг айбу-нуқсонлардан пок ва назму мағзига ҳеч қачон, ҳеч ким томонидан ҳалал етмайдиган илоҳий китоб эканини таърифлаш билан бошланиб, Аллоҳ таъолонинг бандаларга пайғамбарлар юборишдан кўзлаган ҳикматини баён этиш билан тугалланади. Бу сура Аллоҳ таъоло томонидан Од қавмига юборилган Ҳуд пайғамбар номи билан аталгандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2. Алиф, лом, ро. (Ушбу Қуръон) Сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун, ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот – Аллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилиб (нозил бўлган) бир китобдир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг): «Албатта, мен сизларга у Зот тарафидан (юборилган кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантириувчи ва (мўъминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчидирман».

  1. (Аллоҳ сизларга амр қилурки), Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра унинг ўзига тавба қилинглар. Шунда (у) сизларни маълум муддатгача (ажалларингиз етгунича) чиройли мато фойдаланиш билан фойдалантирур ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик (яъни, ажр-мукофот) берур. Агар юз ўгирсангизлар, у ҳолда мен сизларга улуғ кун (яъни, қиёмат куни) азоби етишидан қўрқаман.

  2. Аллоҳнинг ўзига қайтишларингиз бор. У эса ҳамма нарсага қодирдир.

  3. Огоҳ бўлингизким, албатта улар (кофирлар) ундан сир тутиш учун дилларидаги (адоватлари)ни яширадилар. Огоҳ бўлсинларким, улар кийимларига ўраниб олган чоғларида ҳам (Аллоҳ) уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билур. Дарҳақиқат, у зот дилларни эгаллаган, сирларни билгувчидир.

Ўн иккинчи жузъ


  1. Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ- равшан китобда бордир.

Изоҳ:Бу оятдаги очиқ-равшан китобдан мурод – Лавҳул-Маҳфуздир. Лавҳул-Маҳфуз коинотдаги ўтгна, ҳозир мавжуд ва келажакда бўладиган барча воқеа, ҳодиса ва нарсалар битилган ўчмас лавҳдир.

  1. У (Аллоҳ) сизларнинг қайсиларингиз яхшироқ иш-амал қилиб яшашингизни синаш учун олти кунда осмонлар ва ерни яратган зотдир. Илгари у зотнинг арши сув устида (яъни, у арш остида сувдан бўлак ҳеч нарса яратилмаган) эди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қасамки, агар сиз: «Шак-шубҳасиз, ўлганингиздан кейин қайта тирилурсизлар», десангиз, албатта кофир бўлган кимсалар: «Бу очиқ сеҳр-жодудан ўзга нарса эмас», дейдилар.

Изоҳ:Ушбу ояти каримадан маълум бўлишича, Аллоҳ таъоло, осмонни заминни якшанбадан жумагача – олти кунда яратгандир. Истаган нарсасини биргина: «Бўл», деган фармони билан йўқдан бор қилгувчи зотнинг еру кўкни яратишда бу қадар шошмаганининг боиси коинотдаги энг кичик заррадан тортиб, энг катта мавжудотгача ҳамма нарса шунчалар чеварлик билан яратилиб, ўз ўрнига қўйилганки, бу тартиб интизомга четдан бирон куч сунъий йўл билан дахл қилса – аралашса, бутун олам мувозанатига футур етади. Бу ояти карима билан Аллоҳ таъоло бизларни ҳар қандай муҳим ишларни қилишда, хусусан, ўзгаларнинг ҳёт-мамотларига алоқадор ишларни амалга оширишда шошмасдан, мулоҳазалик билан қадам қўйишга даъват этади.

  1. Қасамки, агар биз уларни азоблашни саноқли авлодгача (яъни, маълум муддатгача) кечиктирсак, албатта улар: «Уни (азобни) нима тўсмоқда?», деб истеҳзо қиладилар. Огоҳ бўлсинларким, у (азоб) келар кунидан улардан қайтиб кетувчи бўлмас ва кулиб истеҳзо қилиб юрган нарсалари уларни ўраб олур.

  2. Қасамки, агар биз инсон зотига ўз томонимиздан раҳмат-марҳаматимизни тотдириб, сўнгра ўзимиз уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукрлик қилиши шубҳасиздир.

  3. Қасамки, агар унга бирон зиён-заҳмат етганидан кейин биз ноз-неъматларни тотдириб қўйсак, албатта у: «Барча ёмонликлар мендан нари кетди, (энди ҳеч қачон қайтиб келмайди)», дейди. Дарҳақиқат, у мағрур ва мақтанчоқдир.

  4. Магар (балоли кунларда) сабр қилиб, (сафоли кунларда шукроналик билан) яхши амаллар қиладиган зотлар борки, ана ўшалар учун мағфират ва катта ажр-мукофот бўлур.

  5. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эҳтимол сиз (мушриклар): «Унга осмондан ҳазин- бойлик тушурилса, ёки у билан бирга (унинг пайғамбар эканлигини тасдиқлайдиган) бирон фаришта келса бўлмасмиди?», деганлари сабабли ўзингизга ваҳий қилинаётган оятларнинг айримларини (уларга етказишни) тарк қиларсиз ва шу сабабли дилингиз сиқилар? (Йўқ, сиз ўзингизга нозил қилган оятларни тўла-тўкис ҳолда кишиларга етказаверинг, чунки) сиз фақатгина (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчисиз, холос. Аллоҳ ҳамма нарсанинг устида (кузатиб, билиб тургувчи) вакилдир.

  6. Ёки: «Уни (яъни, Қуръонни Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дейдиларми? Айтинг: «У ҳолда, агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларингизни (ёрдамга) чорлаб, сизлар ҳам шунга ўхшаш ўнтагина «тўқилган» сура келтирингиз!»

  7. Бас, агар улар (яъни Аллоҳни қўйиб, сиғинадиган бутларингиз) сизларга жавоб қилмасалар, у ҳолда, билингизки, албатта (бу Қуръон) Аллоҳнинг илми азалийси билан нозил қилингандир ва ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Энди мусулмон бўларсизлар?! (Яъни, Аллоҳ ва унинг пайғамбарига бўйсунарсизлар?!)

  8. Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар.

  9. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир. Уларнинг бу (дунёда) қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган барча амаллари бефойдадир.

  10. Ана энди Парвардигори томонидан аниқ ҳужжатга (яъни, Қуръонга) эга бўлган киши (фақат ҳаёти дунё манфаатларини кўзловчи кимсалар билан баробарми?!) Ҳолбуки, (Аллоҳ) томонидан бўлган шоҳид (яъни, Жаброил фаришта) унинг (Муҳаммад алайҳиссаломнинг) ҳамроҳидир ва ундан (яъни, аниқ ҳужжат бўлган Қуръондан) илгари Мусонинг китоби (Таврот) бордирки, у (бани Исроил учун келган) пешво ва (Аллоҳнинг) марҳамати эди. Ана ўша зотлар (яъни, аниқ ҳужжат эгалари) унга (Қуръонга) иймон келтирурлар. (Пайғамбар алайҳиссаломга қарши турган) гуруҳлардан ким у Қуръонга кофир бўлса, унга ваъда қилинган жой – дўзахдир. Бас, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз у (Қуръон) ҳақида шак-шубҳага тушманг. Албатта у Парвардигорингиз томонидан келган ҳақиқатдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмайдилар.

  11. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Ундай кимсалар (қиёмат кунида) Парвардигорларига рўбарў қилинурлар ва барча гувоҳлар: «Мана шулар Парвардигор шаънига ёлғон сўзларни сўзлаганлар», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур.

  12. У (золим) кимсалар (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, уни (Аллоҳнинг йўлини) бузмоқчи бўладилар. Улар охиратга кофирдирлар.

  13. Ундай кимсалар ер юзида (ҳеч қаерга) қочиб қутулолмас ва улар учун Аллоҳдан ўзга дўстлар-ёрдамчилар ҳам бўлмас. Уларга азоб бир неча баробар қилинур. Улар (гарчи уларга ҳақни эшитиб, кўришлари учун қулоқ, кўз берилган бўлса-да), эшитишга кучлари етмади. Улар кўргувчи ҳам бўлмадилар.

  14. Улар ўзларига зиён қилган кимсалардир. Ўзлари тўқиб олган бутлари эса (бирон фойда бермай) улардан ғойиб бўлди.

  15. Шак-шубҳа йўқки, улар охиратда янада қаттиқроқ зиён кўргувчилардир.

  16. Албатта иймон келтириб, яхши амаллар қилган ва Парвардигорларига ором-итоат билан бўйсунган зотлар ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, ўша жойда абадий қолурлар.

  17. Бу икки гуруҳнинг (яъни, кофирлар билан мўъминлар гуруҳининг) мисоли, худди кўр ва кар билан кўргувчи ва эшитгувчининг мисолидир. Шу иккаласи бир-бирига баробар-ўхшаш бўлурми?! Эслатма-ибрат олмайсизларми?!

  18. Дарҳақиқат, биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. деди): «Албатта,

мен сизларга (келган) очиқ огоҳлантиргувчиман.

  1. Сизлар ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар. (Агар ёгиз Аллоҳдан ўзга бировга сиғинсангизлар), сизларнинг устингизга аламли азоб куни (тушиши)дан қўрқаман».

  2. Шунда унинг қавми орасидаги кофир бўлган кимсалар: «Бизлар сени худди ўзимизга ўхшаган одам деб биламиз ва сенга фақат ичимиздаги пасткаш (ялангоёқ) кимсалар ўйламасдан эргашганини кўрмоқдамиз. Бизнингча, сизларнинг биздан бирон ортиқчалик жойингиз йўқ. Балки биз сизларни ёлғончи деб ўйламоқдамиз», дедилар.

  3. У деди: «Эй қавмим, хабар берингиз-чи, агар мен Парвардигорим томонидан аниқ ҳужжатга эга бўлсам ва у зот менга ўз даргоҳидан раҳмат-пайғамбарликни ато этган бўлса-ю, аммо бу сизларга маҳфий бўлса, биз сизларни ўзингиз истамаган ҳолда (иймон келтиришга) мажбур қиламизми?! (Йўқ, ундай қилмаймиз, чунки фақат ўз ихтиёрларингиз билан келтирган иймонларингизгина мақбулдир)

  4. Эй қавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун мол-дунё сўрамайман. Менинг ажр- мукофотим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир ва мен (сизларнинг сўзингизга қараб) иймон келтирган кишиларни (ҳузуримдан) қувмайман ҳам. Чунки улар Парвардигорга рўбарў бўлгувчидирлар. (Бас, агар камбағал бўлганлари учун уларни ҳузуримдан хайдасам, албатта қиёмат кунида Парвардигорга устимдан шикоят қилурлар). Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканлигингизни кўрмоқдаман».

Изоҳ:Нуҳ пайғамбар қавми орасидаги боён зодагонлар унга: «Агар атрофингдаги ялангоёқларни хайдасанг, биз сенга иймон келтирган бўлардик»,- деганларида, пайғамбар уларга жавобан: «Мен уларни хайдамайман. Лекин сизлар бу талабингиз билан кишининг улуғ ёки пасткашлигини, унинг бой ёки камбағаллиги билан ўлчайдиган нодон қавм эканлигингизни билдирдингиз», дейди

  1. «Эй қавмим, агар мен уларни хайдасам, ким менга Аллоҳдан (яъни, Аллоҳнинг азобидан) ёрдам-нажот берур? Ўйлаб кўрмайсизларми?!

  2. Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг ҳазиналари бор», дейман. Ғайбни (кўздан пинҳон нарса ва ҳодисаларни) ҳам билмайман. «Мен фариштаман», ҳам демайман. Шунингдек, сизлар ўзингизча ҳақорат қилаётган кишилар ҳақида: «Аллоҳ уларга ҳеч қандай яхшилик бермайди»,- деб айтмайман. Уларнинг дилларидаги нарсани (ихлос- иймонни) Аллоҳ жуда яхши билур. Акс ҳолда (яъни, агар улар тўғрисида юқоридаги сўзларни айтадиган бўлсам), мен албатта золимлардан бўлиб қолурман».

  3. Улар (кофирлар) дедилар: «Эй Нуҳ, мана сен биз билан жанжаллашдинг, кўп бахсу- мужодала қилдинг. Энди агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни (яъни азобни) келтир-чи».

  4. (Нуҳ) деди: «Уни сизларга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи хоҳлаган пайтида келтирур ва сизлар (ўшанда) ҳеч қаёққа қочиб қутила олмассиз.

  5. Агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни хоҳлаганим билан насиҳатим сизларга фойда бермайди. Парвардигорингиз унинг ўзидир ва фақат унинг ўзига қайтарилурсизлар».



  1. Ёки улар (яъни, Қурайш кофирлари): «Уни (яъни, Қуръонни Муҳаммаднинг) ўзи тўқиб олган», дейдиларми? (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Агар уни мен тўқиб чиқарган бўлсам, гуноҳим ўз бўйнимда. Аммо мен сизларнинг қилаётган жиноятингиз- кофирлигингиздан покман».

1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   119


написать администратору сайта