Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница27 из 119
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119

Ўн учинчи жузъ


  1. «Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс агар Парвардигоримнинг ўзи раҳм қилмаса – албатта ёмонликка буюргувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир».

  2. Подшоҳ айтди: «Уни ҳузуримга келтирингиз. Ўзимнининг хос кишиларимдан қилиб олай». Бас, қачонки, (Юсуф алайҳиссалом) у билан сўзлашгач, «Сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали-ишончли кишидирсан», деди.

  3. (Юсуф алайҳиссалом) деди: «Мени шу ернинг ҳазиналари устига қўйган. Чунки мен

(уларни) тўла-тўкис сақлагувчи ва (тўғри тасарруф қилишни) билгувчи кишиман»

  1. Шундай қилиб Биз Юсуфни (Миср) заминидан ўзи хоҳлаган жойда манзил-маскан тутиб яшайдиган мақомга эриштирдик. Биз фазлу-марҳаматимизни ўзимиз хоҳлаган кишиларга етказурмиз ва чиройли амал қилгувчи зотларнинг ажру-мукофотини зое қилмасмиз.

  2. Албатта, иймон келтирган ва тақво эгалари бўлган зотлар учун охиратда ажру- мукофот янада яхшироқ бўлур.

Изоҳ:Мамлакат шоҳи Райён биннил-Валид Юсуф алайҳиссаломнинг ақлу заковати, унинг ҳалол, билимдон эканлигини кўриб, Миср шаҳрининг ҳокими Қитфийрнинг ўрнига ҳоким қилиб тайинлади ва Қитфийр вафот қилганидан сўнг, Юсуфни унинг беваси Зулайхога уйлантириб қўйди. Шундай қилиб Юсуф алайҳиссалом Миср заминининг ҳукмдорига айланиб қолди. Никоҳ кечаси Юсуф Зулайхонинг ёнига кирар экан: «Сен бир вақтлар истаган ҳаром хоҳишдан мана бу ҳалол шаръий никоҳ яхшироқ эмасми?»- деди. Маълум бўлишича, Зулайхо ҳали-хануз бокира экан. Аллоҳ таъоло уларга икки фарзанд ато этди. Шундан кейин Юсуф алайҳиссалом Миср тахтида адолат билан ҳукм юргиза бошлади. Илгари ўзи шоҳга башорат қилган мўл-кўлчилик йилларида жуда кўп дон ҳосили йиғиб-ўриб олиниб, омборларга ғамлаб қўйилди. Кейинги етти йил эса худди Юсуф алайҳиссалом таъбир қилганидек, қаҳатчилик йиллари бўлди. Бу йилларда бутун атроф-жавонибдаги юртларда қаттиқ очарчилик бўлиб, кўп жойлардан Мисрга озиқ-овқат истаб одамлар кела бошладилар. Миср мамлакатида озиқ-овқат сероб эканлиги ҳақидаги хабарлар Канъон заминига ҳам етиб боргач, Яъқуб алайҳиссалом ўғилларини ўша тарафга юборди. Қуйидаги оятда сўз шу ҳақда боради.

  1. Юсуфнинг оға-инилари (Мисрга) келишиб, унинг ҳузурига кирганларида, уларни таниди. Улар эса (Юсуф алайҳиссалом)ни танимаган эдилар.

Изоҳ:Оғайнилар кириб келганида, Юсуф алайҳиссалом ўзининг таниганини уларга билдирмай: «Сизлар кимсизлар, қаердан келдингиз?» деб сўраган экан. Шунда улар:

«Биз Шом мамлакатининг Канъон деган юртиданмиз. Ўзимиз чорвадорлармиз. Озиқ- овқат ахтариб келдик», деб жавоб қиладилар. Юсуф алайҳиссалом: «Эҳтимол, бизнинг юртимизга жосуслик учун келгандирсизлар», дейди. Улар айтадилар: «Аллоҳ сақласин! Бизлар ўзининг энг суюкли боласидан айрилиб, ғам-андуҳда қолган бир пайғамбарнинг ўғилларимиз. Бизлар ҳаммамиз 12 ўғилмиз. Бу ерга келган ўнтамиз бир ота-онаданмиз. Йўқолган инимиз билан унинг биродари эса бизнинг ота бир, она бошқа иниларимиз бўлади. ўша инимиз биз билан ўйнаб саҳрога чиққанида, йўқолиб қолган эди. Шу сабабдан унинг биродарини отамиз бизларга ишонмай, ўзи билан олиб қолди». Бу сўзларни эшитган Юсуф алайҳиссалом аъёнларига уларнинг барча эҳтиёжларини қондиришни амр этади.

  1. Қачонки, уларнинг ҳожатларини равон қилгач, Юсуф алайҳиссалом деди: «Ўша ота бир бўлган иниларингизни менинг ҳузуримга келтирингиз! Ахир мен сизларга энг яхши мезбон бўлиб (дон-дунларни) тўла қилиб ўлчаб бераётганимни кўрмаяпсизларми?

  2. Энди агар уни менинг ҳузуримга олиб келмасангизлар (яъни, мени алдасангизлар), у ҳолда менинг даргоҳимда сизлар учун бир қадоқ ҳам нарса йўқдир менинг олдимга яқин келмай қўя қолинглар».

  3. Улар: «Отадан у(ни биз билан қўшиб юбориши) ҳақида ўтиниб сўраймиз. Албатта бизлар (шундай) қилгувчимиз», дедилар.

  4. (Юсуф алайҳиссалом ўзининг тарозибон) йигитларига буюрди: «Уларнинг (донга алмаштириш учун келтирган) нарсаларини юкларнинг ичига (қайтариб) солиб қўйинглар. Шояд уйларига қайтган вақтларида у нарсаларни таниб қолиб, яна қайтиб келсалар ажаб эмас».

  5. Энди қачонки улар оталарининг олдига қайтиб келишгач, дедилар: «Эй ота, (бундан кейин) бизларга бир қадоқ ҳам (озиқ-овқат) берилмайдиган бўлди. Фақат биз билан бирга инимизни ҳам юборсанггина озиқ-овқат ола биламиз. Бизлар албатта уни муҳофаза қилгувчимиз».

  6. (Яъқуб) деди: «Мен уни сизларга ишонмайман. Магар илгари унинг биродарини ишонганимдек ишонаман (яъни, ўшанда ҳам менга берган ваъдангизга ҳиёнат қилган эдингиз. Демак, мен сизларга унинг инисини ҳам ишониб топширолмайман. Лекин мен ёлғиз Аллоҳнинг сақлашига ишонаман, холос). Зотан Аллоҳ энг яхши Сақлагувчидир ва У Зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир».

  7. Қачонки улар (олиб келган) юкларини очиб кўришгач, (озиқ-овқатга алмаштириб келиш учун олиб борган) нарсаларининг ўзларига қайтарилганини кўриб дедилар: «Эй ота, мана нарсаларимиз ўзимизга қайтарилибди, яна нимани истаймиз? (Энди сен бизларга инимизни ҳам қўшиб юборсанг) яна оиламизга озиқ-овқат келтирурмиз, инимизни муҳофаза қилиб, (бориб келурмиз) ва (инимиз учун ҳам) бир туя юкни ортиқроқ олурмиз. Бу (мисрлик саҳий ҳоким наздида) озгина нарсадир»

  8. (Яъқуб) айтди: «Агар (қароқчилар ё бошқа тўсиқларга дуч келиб) мағлуб бўлиб, ҳалокатга учрамасангизлар, албатта, уни (Биняминни) менинг олдимга келтиришингиз ҳақида Аллоҳдан васиқа келтирмасангизлар (яъни, Аллоҳ номига қасам ичмасангизлар), уни ҳаргиз сизлар билан бирга юбормасман». Энди қачонки унга ўз аҳд-паймонларини беришгач, (Яъқуб): «Бу айтаётган гапларимизга Аллоҳ Вакил- Гувоҳдир», деди.

  9. (Сўнг уларни сафарга кузатар экан), айтди: «Эй ўғилларим, (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар. Балки бошқа-бошқа дарвозалардан киринглар! Мен сизлардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтара олмайман. Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг измидадир. Мен фақат У Зотнинг Ўзига таваккул қилганман-суянганман. Барча таваккул қилгувчилар Унинг Ўзигагина таваккул қилсинлар-суянсинлар!»



  1. Улар оталари буюрган тарафлардан (Мисрга) киришлари улардан Аллоҳнинг иброн ҳукмини қайтаргувчи эмасдир. (Бу) фақат Яъқубнинг дилидаги (фарзандларига

нисбатан меҳр-шафқатдан пайдо бўлган) бир эҳтиёж эдики, у ўзининг (шу эҳтиёжини) қондирган эди, холос. Зотан, у Биз (ваҳий орқали) берган таълимимиз сабабли чуқур билим эгасидир. Лекин одамларнинг кўпи (буни) билмайдилар.

  1. Қачонки улар Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у инисини ўзига тортиб: «Мен сенинг оғангман. Энди улар (яъни, оға-иниларимиз) қилгувчи бўлган нарса (яъни, уларнинг ҳасад-адоватлари)дан ташвиш қилмагин», деди.

  2. Бас, қачонки уларнинг ҳожатларини равон қилгач, инисининг юки орасига (билдирмай) бир қадаҳни солиб қўйди. Сўнгра эса жарчи: «Эй карвон эгалари, сизлар ўғридирсизлар», деб жар солди.

  3. Улар (жарчилар карвондагиларнинг) олдига келишгач: «Нима йўқотдингизлар?» дедилар.

  4. (Жарчилардан бири) айтди: «Подшоҳнинг қадаҳини йўқотдик. Уни топиб келтирган кишига бир туя юк (мукофотдир). Мен шунга вакилман.

  5. Улар дедилар: «Аллоҳга қасамки, (бизлар ўғри эмасмиз). Ахир бизлар бу ерга бузғунчилик қилиш учун келмаганимизни биласизлар-ку! Бизлар ўғри эмасмиз»

  6. «Агар ёлғон айтган бўлсангизлар, (ўғрининг) жазоси нима бўлур?» сўрашди

(жарчилар)

  1. Улар дедилар: «Унинг жазоси, кимнинг юкки орасидан топилса, ўша кимса жазоланур қул қилинур. Бизлар (ўғрилик қилиш билан ўзгаларга) зулм қилган кимсаларни ана шундай жазолаймиз».

  2. Бас, (Юсуф алайҳиссаломнинг хизматкори ахтаришни) унинг биродари (Бинямин)нинг идишидан илгари уларнинг (яъни бошқа оғайниларнинг) идишларидан бошлади. Сўнгра уни (Юсуфнинг) биродари идишидан «топиб» олди. Биз Юсуфга мана шундай ҳийла-тадбирни билдирдик. (Чунки Миср) подшоҳининг динида у биродарини (ўғирлик қилгани учун қул қилиб) олиб қолмас эди. Магар Аллоҳнинг хоҳиши билан (мазкур ҳийла-тадбир воситасидагина олиб қолди). Биз ўзимиз хоҳлаган кишиларни юксак даражаларга кўтарурмиз. Ҳар бир илм соҳибининг устида (ундан устунроқ) билимдон бордир.

  3. Улар: «Агар бу (Бинямин) ўғрилик қилган бўлса (эҳтимол. Чунки) илгари унинг биродари (Юсуф) ҳам ўғрилик қилган эди», дедилар. Бас, Юсуф бу гапни ичига солиб, уларга билдирмади ва (ўзича): «Сизлар энг ёмон тубан мартабададирсизлар (яъни, бир вақтлар ўғилни отадан ўғрилаб кетгансизлар). Аллоҳ сизларни тўқиб чиқараётган гапларингизни жуда яхши Билгувчидир», деди.

  4. Сўнг улар дедилар: «Эй улуғ зот, унинг кекса бир отаси бор. Сен унинг (Биняминнинг) ўрнига бизлардан биримизни олиб қолгин, зотан бизлар сенинг чиройли амалларни қилгувчи зотлардан эканлигингни кўрмоқдамиз».

  5. (Юсуф алайҳиссалом) айтди: «Нарсамизни идишидан топиб олган кимсадан ўзгани олиб қолишдан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, шак-шубҳасиз, золим кимсалардан бўлиб қолурмиз.

  6. Энди қачонки ундан умидлари узилгач, (оғайнилар) бир четга чиқиб ҳуфёна маслаҳатлашдилар. Уларнинг катталари айтди: «Оталарингиз сизларнинг устингизда Аллоҳдан васиқа (яъни, аҳду-паймонингизни) олиб қолганини унутдингизми?! Илгари Юсуф тўғрисида ҳам шундай сусткашлик қилган эдинглар. Бас, то отам менга изн бермагунича, ёки Аллоҳ менинг фойдамга ҳукм қилмагунича (яъни, инимиз озод бўлмагунича) мана шу ердан ҳаргиз жилмайман. У Зот ҳукм қилгувчиларнинг Яхшироғидир.

  7. Сизлар оталарингиз олдига қайтиб айтинглар: «Эй ота, дарҳақиқат ўғлинг ўғрилик қилди. Бизлар фақат кўрган-билган нарсамизга гувоҳлик бермоқдамиз. (Олдин сенга уни асрашни ваъда қилганимизда) ғайбни (яъни, келажакда нима ишлар бўлишини) билмаган эдик.

  8. Биз бўлиб қайтган шаҳардан ва биз билан бирга келган карвондан сўраб- суриштиргин. Албатта, бизлар рост сўзлагувчилармиз».

  9. (Улар Яъқуб алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, шу сўзларни айтишгач), у деди:

«Йўқ, сизларга ҳавойи нафсингиз бирон (ёмон) ишни чиройли қилиб кўрсатган. Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Шоядки Аллоҳ уларнинг (яъни, Юсуф, Бинямин ва катта ўғлимнинг) барчаларини бағримга қайтарса. Албатта, у зот билим ва ҳикмат Соҳибидир».

  1. Кейин улардан юз ўгириб деди: «Эй бечора Юсуф-а!» Ғам-алам ютавериб, у зотнинг кўзлари оқарди (ожиз бўлиб қолди).

  2. (Шунда ўғиллари): «Аллоҳ номига қасамки, сен то рамақижон бўлиб қолгунингча ё бир йўла ҳалок бўлгунингча, Юсуфни эслайверадиган бўлдинг»,- дедилар.

  3. У айтди: «Мен ғаму ташвишларимдан Ёлғиз Аллоҳгагина шикофт қилиб (йиғламоқдаман) ва мен Аллоҳнинг (Меҳрибон, Раҳмли экани ҳақида) сизлар билмайдиган нарсаларни билурман.

  4. Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг биродарини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур».

  5. (Улар оталаридан бу сўзларни эшитгач, озиқ-овқатга алмаштириш учун бор бисотларини олишиб, яна Миср томонга равона бўлишди). Энди қачонки (Мисрга етиб келиб, Юсуф алайҳиссаломнинг) ҳузурига киришгач, дедилар: «Эй улуғ зот, бизни ва аҳли оиламизни очарчилик ушлади. Бизлар (бу сафар ҳузурингга) ўтмас матоларни олиб келдик. Бизларга етарли ўлчовда (озиқ-овқат) бергин ва бизларга хайр-садақа қилгин! Аллоҳ, шак-шубҳасиз, (сендек) садақа бергувчи зотларга мукофотлар ато этур».

  6. (Юсуф алайҳиссалом оға-иниларини бундай забун ҳолатда кўргач, тоқат қила олмасдан) деди: «Ёш-нодон бўлган пайтингизда Юсуф ва унинг биродарига нима ишлар қилганингизни эслайсизларми?»

  7. Улар: «Сен Юсуфмисан?», деб сўрадилар. «Ҳа, мен Юсуфман, бу эса биродаримдир. Аллоҳ бизга марҳамат кўргузди (яъни, шунча йиллик айрилиқ азоидан кейин бизни яна бирлаштирди). Дарҳақиқат, кимда-ким Аллоҳдан қўрқиб, сабру қаноат

қилса, албатта Аллоҳ бундай чиройли амалларни қилгувчи кишиларнинг ажру- мукофотини зое қилмас», деди у.

  1. Улар дедилар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сени бизлардан афзал қилмишдир. Бизлар эса, шак-шубҳасиз, адашгувчилардан бўлдик».

  2. У деди: «Бу кун сизлар айбланмайсиз. Аллоҳ сизларни мағфират қилгай. У Зот раҳм қилгувчиларнинг Раҳмлироғидир.

  3. Сизлар мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташласангиз, унинг кўзлари очилур. Сўнг барча аҳли оилаларингиз билан бирга менинг олдимга келинглар»!

  4. Карвон (Мисрдан) чиқиши биланоқ оталари (Яъқуб алайҳиссалом ўз уйларида туриб, ҳузуридаги кишиларга): «Мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман. Агар мени ақлдан озган демасангизлар (Юсуф тирик, деган бўлур эдим)», деди.

  5. (Улар) айтдилар: «Аллоҳга қасамки, сен (ҳали ҳам) ўша эски хатоингда турибсан».

  6. Энди қачонки хушхабарчи келиб, уни (яъни Юсуфнинг кўйлагини Яъқубнинг) юзига ташлагач, унинг кўзлари очилди. «Сизларга мен Аллоҳнинг (Меҳрибон, Раҳмли эканлиги ҳақида) сизлар билмайдиган нарсаларни билурман, демаганмидим», деди у.

  7. Улар дедилар: «Э ота, (Аллоҳдан) бизларнинг гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрагин! Албатта бизлар хато қилгувчилардан бўлдик».

  8. У айтди: «Албатта, Парвардигоримдан сизларни мағфират қилмоғини сўрайман. Зотан, Ёлғиз У Зотгина Мағфират қилгувчи, Меҳрибондир».

Изоҳ:Яъқуб алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг ҳаётлиги ҳақидаги хушхабардан беҳад шод бўлиб ва Аллоҳ таъолога беадад шукрлар айтиб, дарҳол ўзининг барча аҳли оила, қариндош-уруғлари билан Миср томон йўл олдилар. Юсуф алайҳиссалом ҳам Миср шаҳрининг четига чодирлар тикиб, ота-онасининг йўлларига интизор бўлиб турди.

  1. Энди қачонки (манзилга етиб келишиб) Юсуфнинг ҳузурига (чодирга) кирганларида, у ўзини ота-онасининг қучоғига отди ва «Иншаоллоҳ, Мисрга тинч-омон киринглар», деди.

  2. (Кейин, Мисрга кириб Юсуф алайҳиссаломнинг саройига келганларидан сўнг) у ота-онасини ўзининг тахтига чиқарди ва улар (яъни, ота-она ва оға-инилари Юсуф алайҳиссаломга) сажда – таъзим қилган ҳолларида йиқилдилар. У деди: «Эй отажон, мана шу (қирқ йил) илгари кўрган тушимнинг таъбиридир. Парвардигорим уни рост қилди. Дарҳақиқат, У Зот менга (буюк) инъом қилди мени зиндондан чиқарди, шайтон мен билан оға-иниларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин, мана, сизларни чўлу саҳродан (Мисрга эсон-омон ҳолингизда) келтирди. Албатта, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган нарсани сездирмай амалга оширгувчи Зотдир. Албатта, Унинг Ўзигина билим ва ҳикмат Соҳибидир.

  3. Парвардигорим, менга подшоҳликни ато этдинг, яна (барча) тушларнинг таъвил- таъбирларидан таълим бердинг. Эй осмонлар ва ерни яратган Зот, дунё-ю охиратда

Ўзинг Хожамдирсан. (Умрим битиб, Сен ўзинг белгилаб қўйган адалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин».

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бу биз сизга ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. (Чунки Сиз Юсуфнинг оға-инилари) макр-ҳийла билан ўзларининг режаларини тузиб иттифоқ қилишаётган пайтларида уларнинг ёнларида ҳозир эмасдингиз.

  2. Гарчи Сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўъмин бўлмайдилар.

  3. Сиз улардан бу (даъватингиз) учун бирон ажр-ҳақ сўрамассиз. Бу (Қуръон)

фақатгина барча одамлар учун бир Эслатмадир, холос.

  1. Осмонлар ва ерда (Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига далолат қилгувчи) қанчадан- қанча оят-аломатлар бордир. (Лекин) улар бу оятлардан юз ўгирган ҳолларида ўтиб кетаверадилар.

  2. Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар.


Изоҳ:Дарҳақиқат, баъзилар ўзлари Аллоҳга иймон келтирсалар-да, ҳаётларида ўша Ягона Аллоҳ яратган қуёш, ой, олов каби нарсаларга сиғиниб ёки ўзларини «худо» фаҳмлайдиган золим ҳокимларга бўйсуниб, уларнинг инсониятни ҳалокатга олиб борувчи «ойдин йўллари»га эргашиб яшаб ўтадилар. Бу оятларда бундай кимсаларнинг мушрик эканликлари уқтирилади ва уларга ногаҳоний бало келишидан ёки Қиёмат қойим бўлишидан илгари ўзларини ўнглаб, Ягоан лахга қайтишлари тавсия этилади.

  1. Ёки улар Аллоҳнинг азобидан бирон бало-офат келиб қолишидан ё тўсатдан улар сезмаган ҳолларида Қиёмат қойим бўлишидан хотиржаммилар?!

  2. Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга – ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро), мен мушриклардан эмасман».

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сиздан илгари ҳам (фаришталарни эмас) фақат шаҳар аҳларидан бўлган кишиларни (яъни, инсонларни) пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юборганмиз. Ахир (одамлар) ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? (Аллоҳдан) қўрққан зотлар учун, шак-шубҳасиз, охират диёри (бу фоний дунёдан) яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!

  4. Ҳар қачон ўша пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик – пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишилрга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан Бизнинг азобимиз қайтарилмас!

  5. Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган сўз эмас, балки у ўзидан аввалги нарсаларни (яъни самовий китобларни) тасдиқ этувчи, (унга) иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи Ҳидоят ва Раҳмат (бўлган бир китобдир).



  1. 1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119


написать администратору сайта