Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница18 из 119
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   119

Тўққизинчи жузъ
88-89. (Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар: «Эй Шуайб, ё сени ва сен билан иймон келтирган кишиларни қишлоғимиздан ҳайдаб чиқарамиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтасизлар», дейишди. У айтди: «Агар (динингизни) ёмон кўрсак ҳам-а? Агар Аллоҳ бизга ўша динингиздан нажот берганидан кейин яна унга қайтсак, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган бўламиз-ку (яъни аслида бўлмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қилган бўламиз-ку)! Биз учун у динга қайтиш жоиз эмас, магар Парвардигоримиз Аллоҳ (бизни йўлдан оздиришни) хоҳласагина (қайтишимиз мумкин). Парвардигоримизнинг илми ҳамма нарсани қамраб олгандир. Биз Аллоҳнинг ўзига таваккул қилдик (суяндик). Парвардигоро, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ҳукм қилгайсан. Ўзинг ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан».

  1. (Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган кимсалар: «Қасамки, агар Шуайбга эргашсанглар, албатта зиён кўргувчи бўлурсизлар», дейишди.

  2. Бас, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар)

  3. Шуайбни ёлғончи қилган кимсалар гўё у ерда яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуайбни ёлғончи қилган кимсаларнинг ўзлари зиён кўргувчи бўлдилар.

  4. Кейин (Шуайб) улардан юз ўгириб, (ўзича) деди: «Эй қавмим, мана мен Парвардигоримнинг вазифасини – динини сизларга етказдим ва насиҳатлар қилдим. Энди (шунда ваъз-насиҳатлардан кейин ҳам) кофир (бўлган) қавмга қандай қайғурай?!

  5. Биз бирон қишлоққа (жойга) пайғамбар юборсак, (ва у ердаги одамлар биз юборган пайғамбарга иймон келтиришмаса), албатта унинг аҳлини тавба-тазарруъ қилишлари (ва ҳақ йўлга юришлари) учун қашшоқлик ва мусибатлар билан ушлаганмиз.

  6. Сўнгра шукр қилармиканлар, деб, ўша ёмонлик ўрнига яхшиликни (бой- бадавлатлик ва хотиржамликни) алмаштириб қўйдик. Кейин улар кўпайишиб кетишгач ва «Бундай қийинчилик ва кенгчиликлар ота-боболаримизга ҳам етган (яъни бизнинг динсизлигимизнинг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки дунёнинг тартиби ўзи шунақа – бир танглик келса, бир мўл-кўлчилик бўлади)», дейишгач, уларни ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан (бирон бало-ҳалокат билан) ушладик.

  7. Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбаримизни) ёлғончи қилдилар. Бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик.




  1. У қишлоқларнинг аҳли бало-қазимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржаммилар? (Кутмаганмидилар?)

  2. Ёки у қишлоқларнинг аҳли бало-қазоимиз чошгоҳ пайтида, улар ўйин-кулгу қилаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржаммилар?

  3. Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг

«макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур.

  1. Бу ерга (илгариги) эгаларидан кейин меросхўр бўлаётган кимсаларга агар биз хоҳласак уларнинг гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ҳеч қандай панд- насиҳатга) қулоқ солмай қўядилар.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), биз сизга ўша қишлоқлар – уларнинг хабарларидан сўйлаётирмиз. Албатта уларга пайғамбарлари ҳужжат-мўжизалар келтирганлар, аммо улар илгари (яъни мўъжизалар келмай туриб пайғамбарларини) ёлғончи қилганлари сабабли (мўъжизалар келганидан кейин ҳам) иймон келтиргувчи бўлмадилар. Аллоҳ кофирларнинг кўнгилларини ана шундай муҳрлаб қўюр.

  3. Уларнинг кўпларида бирон аҳдни (яъни аҳдга вафодорликни) топмадик ва мудом уларнинг кўнгилларини итоатсиз ҳолда топдик.

  4. Сўнгра улардан кейин Биз Мусони ўз оятларимиз билан Фиръавн ва унинг одамларига юборган эдик, улар оятларга) золим-кофир бўлдилар. Ана энди бузғунчиларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринг.

  5. (Мусо) деди: «Эй Фиръавн, албатта мен барча оламларнинг Парвардигоридан элчиман.

  6. Менинг зиммамда Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтиш бордир. Мана сизларга Парвардигорингиздан очиқ ҳужжат келтирдим. Бас, энди бани Исроилни мен билан бирга (ўз юртларига) жўнатгин».

Изоҳ:Муфассирларнинг ёзишларича, асли авлодлари муқаддас замин (Шом)дан бўлган бани Исроил қавмининг Мисрга ўрнашиб қолишларига сабаб Юсуф алайҳиссаломнинг замонларида Яъқуб алайҳиссаломнинг уруғ-авлодлари Мисрга келишиб, шу ерда уй-жой, бола-чақа қилиб қолиб кетадилар. Қачонки давлат устига Фиръавн келгач, уларни қул қилиб, энг оғир ишларда ишлата бошлади. Шунда Мусо пайғамбар бани Исроилни бу асирликдан қутқариб, ота-боболарининг ватани муқаддас замин (Шом)га олиб келмоқчи бўлади. Энди қуйидаги оятларда Мусо келтирган мўъжизалар баён қилинади.

  1. (Фиръавн): «Агар ростгўй кишилардан бўлиб, бирон оят-мўъжиза билан келган бўлсанг, қани уни келтир!»- деди.

  2. Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо очиқ-ростакам аждарга айланди.

  3. Кейин қўлини чўнтагидан чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди. (Ҳолбуки Мусо қорамағиз одам эди).

  4. Фиръавн қавмидан (яъни қибтийлардан) бўлган кимсалар (Мусо алайҳиссаломнинг бу мўъжизаларини кўргач:) «Шубҳасиз бу (Мусо ўткир сеҳргардир)», дедилар.

  5. (Фиръавн айтди): «У сизларнинг ўз ерларингиздан чиқармоқчи. Нима дейсизлар?»

  6. -112 Улар дедилар: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга

(сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишиларни юборгин. Улар сенга жами ўткир сеҳргарларни келтирсинлар».

  1. (Шундан кейин) сеҳргарлар Фиръавн олдига келишиб: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта (катта) мукофот (берурсан)», дейишди.

  2. У: «Ҳа, (агар ғолиб бўлсангизлар), албатта сизлар менинг яқинларимдан бўлурсизлар», деди

  3. Улар айтдилар: «Эй Мусо, ё сен (қўлингдаги асони) ташла, ёки биз (ўзимизнинг қўлимиздаги нарсаларимизни) ташлаймиз».

  4. (Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаган эдилар, одамларни кўзларини даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар.

Изоҳ:Ҳикоя қилишларича, шаҳар четидаги бир водийга тўпланган халойиқ олдида минглаб сеҳргарлар қўлларидаги таёқча ва ипларини ташлаганларида, бутун водий устма-уст мингашиб, қоплашиб ётган илонларга тўлиб кетган экан. Одамлар бу ҳолдан даҳшатга тушиб қоладилар. Хатто Мусо пайғамбарни ҳам хавотир эгаллаб олади. Шунда…

  1. Биз Мусога: «Асоингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Баногоҳ у (аждарга айланган ҳасса) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади.

  2. Бас, ҳақиқат (жойига) тушди, уларнинг қилган ҳаракатлари эса ботил бўлди.

  3. Бас, у ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобрў бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтдилар.


120-121-122. (Шу пайт) у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: «Бизлар барча оламларнинг Парвардигорига Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар.

123-124. Фиръавн айтди: «Мен сизларга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Шубҳасиз бу қилган найрангларингиз ушбу шаҳардан унинг аҳолисини чиқариш учун қилган макрингиздир. Энди яқинда билурсиз – албатта мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёғингизни) кесурман. Сўнгра сизларнинг барчангизни дорга осурман».

  1. Улар дедилар: «Албатта бизлар Парвардигоримизга қайтгувчимиз (бас, сен бизни ўлим билан қўрқита олмайсан).

  2. Сен биздан фақатгина Парвардигоримизнинг оятлари келганда, уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан. Парвардигоро, устимиздан сабру тоқатни ёғдиргайсан ва бизларни фақат мусулмон бўлган ҳолимизда ўлдиргайсан!»

Изоҳ:Ислом таълимотига кўра, Одам Атодан тортиб то Муҳаммад алайҳиссаломгача барча пайғамбарлар мусулмонликка, яъни ягона Аллоҳнинг ўзига бандалик қилиб, бўйсунишга даъват қилганлар. Улар гўё бир занжир бўлиб, у занжирнинг биринчи ҳалқаси Одам алайҳиссалом бўлсалар, охирги ҳалқаси Муҳаммад алайҳиссаломдир. Шунинг учун Мусо пайғамбарга иймон келтирган кишилар ҳам Аллоҳ таъолодан фақат унинг ўзига бўйсунувчи, яъни, мусулмон бўлган ҳолларидан жонларини олишларини илтижо қилдилар.

  1. (Шунда) Фиръавн қавмидан бўлган одамлар: «(Эй Фиръавн), Мусо ва қавмининг ерда бузғунчилик қилиб юришига ҳамда сени ва худоларингни тарк этишига қўйиб берасанми?» дейишганида, у деди: «Уларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдиражкамиз. Албатта биз уларнинг устида ғолибдирмиз».

  2. (Фиръавннинг сўзларидан даҳшатга тушиб кетганларида) Мусо қавмига деди:

«Аллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилингиз! Бу ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур».

  1. Улар айтдилар: «Сен бизга (пайғамбар бўлиб) келишингдан илгари ҳам (яъни ўшанда ҳам Фиръавн ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдириб, зулм қилган эди), сен келганингдан кейин ҳам озор кўрдик». У (Мусо) деди: «Шояд Парвардигорингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни бу ерга халифа қилса ва қандай амаллар қилишингизни кўрса».

130-131. Дарҳақиқат биз Фиръавн одамларини панд-насиҳат олишлари учун (қаҳатчилик) йиллари билан ва мева-чеваларнинг ҳосилини камайтириш билан ушладик. Шундан кейин ҳам қачон уларга яхшилик (осойишта ҳаёт, унумдорлик) келса, улар: «Бунга ўзимиз ҳақдормиз», дейишди. Агар уларга бирон ёмонлик етиб қолса эса, Мусо ва у билан бирга бўлган (унга иймон келтирган) кишилардан бадгумон бўлдилар. Огоҳ бўлсинларки, албатта уларнинг кўргуликлари (яъни улар кўрадиган яхшиликлар ҳам, ёмонликлар ҳам) фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар.

  1. Улар (Мусога): «Сен бизларни сеҳрлаш учун қандай оят-мўжиза келтирсанг ҳам, биз сенга ҳаргиз иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар.

  2. Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекин) улар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчи – осий қавм бўлдилар.

Изоҳ:Дарҳақиқат, Фиръавн қавми ўзларининг кофирликларида оёқ тираб туриб олишгач, Аллоҳ таъоло уларга мисли кўрилмаган даҳшатли балоларни юборди: уларнинг барча экинзор-боғларини сел босиб, ҳалок қилди. чигирткалар уларнинг экин ва мева ҳосилларидан тортиб, уй-жой, кийим-бошларигача еб битиришди, уларнинг егулик ва жониворларини битлар босиб кетди; бақалар эса уларнинг таом ва қудуқларидан тортиб, ётоқхоналаригача тўлдириб юборишди; уларнинг ариқ ва булоқларидан сув ўрнига қон оқди, бир ютум тоза сув топа олмай қолдилар. Аммо шунча бало-мусибатларни кўриб ҳам, улар яна алдов йўлини тутдилар.

  1. Қачонки уларнинг устига бу азоб тушгач, улар: «Эй Мусо, Парвардигорингга сенга берган ваъдаси ҳаққи-ҳурмати дуо қил! Қасамки, агар сен бизлардан бу азобни кўтарсанг, албатта сенга (пайғамбарлигингга) иймон келтирурмиз ва бани Исроилни сен билан бирга (ўз ватанларига) жўнатурмиз», дедилар.

  2. Энди биз улардан бу азобимизни (улар) ўзлари етиб боргувчи бўлган муддатгача (яъни барча ишлар ҳисоб-китоб қилинадиган қиёмат кунигача) кўтарганимизда эса, баногоҳ (ичган қасамларини) бузиб турибдилар

  3. Бас, биз улардан интиқом олдик оятларимизни ёлғон деганлари ва у (оят-

мўъжизалардан) ғофил бўлиб олганликлари сабабли, биз уларни денгизга ғарқ қилдик.



  1. (Миср ва Шомдаги) ўзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига бу бечора қавмни (яъни бани Исроилни) ворис қилиб қўйдик. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сабр-тоқат қилганлари сабабли бани Исроилга Парвардигорингизнинг («Бу ердаги бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз», деган) гўзал сўзлари тўла-тўкис бўлди. Фиръавн ва қавми ясаб- қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик.

138-139. Ва биз бани Исроилни (эсон-омон) денгиздан ўтказдик. Шунда улар бутларига сиғиниб турган бир қавм олдидан ўтдилар ва: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта сизлар билмайдиган қавмдирсизлар. Ахир уларнинг (ибодат қилиб) турган нарсалари йўқ бўлгувчи, қилиб турган амаллари эса ботил-ку?!»

1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   119


написать администратору сайта