Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница12 из 119
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   119
Олтинчи Жузъ.


  1. Аллоҳ ёмон сўзларнинг (яъни дуоибаднинг) ошкора айтилишини суймайди. Магар мазлум томонидан бўлса (золимнинг зулмини ошкор қилиш учун айтилса, жоиздир). Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчи бўлган Зотдир.

  2. (Эй мўъминлар) хоҳ ошкора, хоҳ яширинча бирон яхшилик қилсангиз, ёки бирон ёмонликни афв қилиб юборсангиз, (Аллоҳ суйган бандалардан бўлурсиз). Зеро, Аллоҳ қудрат Эгаси бўлган ҳолда Афв қилгувчи бўлган Зотдир.

150-151. Албатта Аллоҳ ва унинг пайғамбарларига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарлари орасини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва («Мусога ишонамиз, Ийсо ва Муҳаммадга ишонмаймиз» дейдиган яҳудийлар каби ёки «Мусо ва Ийсога ишонамиз, аммо Муҳаммадга ишонмаймиз» дейдиган насронийлар каби) «Айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда (иймон билан куфр ўртасидаги) ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар – ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор килгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.

  1. Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб қўймаган зотларга эса яқинда (Аллоҳ муносиб) мукофотларини ато этажак. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), аҳли Китоб Сиздан кўкдан бир Китоб туширишингизни сўрайди. Мусодан бундан ҳам каттароқ нарсани сўраган эдилар:

«Бизга Аллоҳни очиқ кўрсат!» дейишган эди. Шунда золимликлари сабабли уларни чақмоқ урган эди. Сўнгра уларга аниқ-равшан ҳужжатлар келганидан кейин эса бузоқни Худо қилиб олишди. Буни ҳам афв этдик ва Мусога очиқ ҳужжат ато этдик.

  1. Аҳдларини (бузганлари) сабабли устларига Тур тоғини кўтардик ва уларга: «Бу дарвозадан сажда қилган ҳолингизда кирингиз!» дедик. Яна уларга: «Шанба кунлари (балиқ овлаш билан) ҳаддингиздан ошманг», дедик ҳамда улардан қаттиқ аҳд-паймон олдик.

  2. Сўнгра аҳд-паймонларини бузганликлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганликлари, пайғамбарни ноҳақ ўлдирганликлари ва: «Дилларимиз қулф», деганликлари сабабли (биз уларни лаънатладик). Йўқ, (уларнинг диллари шунчаки қулфланган эмас), балки куфрлари сабабли Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйгандир. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар.

156-157. Яна кофирликлари ва Марям ҳусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз» деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Холбуки, улар (Ийсони) ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқўа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди холос. Албатта (Ийсо) ҳақида талашиб тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда ҳеч қандай билимлари йўқ, фақат гумонларга бериладилар холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.

  1. Балки уни Аллоҳ Ўз ҳузурига қайтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир.

  2. Ҳар бир аҳли Китоб (охир замонда Ийсо алайҳиссалом кўкдан ерга қайтиб тушганларида) ўлими олдидан унга (яъни Ийсога) албатта иймон келтирур. Қиёмат Кунида эса (яҳудийлар уни яланғоч қилганлари учун, насронийлар уни Худонинг ўғли деб адашганлари учун) у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур.

160-161. Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ Йўлидан тўсганлари сабабли яна ман этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганликлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли Биз уларга олдин ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик. Ва уларнинг орасидаги кофир бўлган кимсалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик.

Изоҳ:Яҳудийлар учун илгари Исроил, яъни Яъқуб пайғамбар ўзига ҳаром қилиб олган туя гўшти ва сутидан бошқа ҳамма таомлар ҳалол эди. Кейин ўз пайғамбарларига итоат қилмай, зулм-тажовузкорлик йўлига ўтишгач, улар учун Тавротда кўп нарсалар, жумладан қўй-молларнинг ёғлари ҳам ҳаром қилинди. Бу ҳақда бошқа суралардаги оятларда яна тефсилотлар келади.

  1. Лекин уларнинг орасидан илмда мустаҳкам бўлган зотлар ҳамда Сизга нозил қилинган Нарсага ва Сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирадиган мўъминлар, хусусан намозни барпо қилгувчилар, закотни ато қилгувчилар ва Аллоҳ ва Охират Кунига иймон келтирувчилар ана ўшаларга улуғ мукофот ато этажакмиз.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби, Сизга ҳам ваҳий юбордик. Яъни Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ ва ўша улуғ авлод Ийсо, Айюб, Юнус, Хорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурга ато этдик.

  3. Айрим пайғамбарлар ҳақида Сизга илгари ҳикоя қилдик. Айрим пайғамбарларни эса Сизга ҳикоя қилганимиз йўқ. Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи (бевосита) гаплашди.

  4. Токи бу пайғамбарлар (ўтганларидан) кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (мўъминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир.

  5. Лекин Аллоҳ Сизга Ўз билими билан нозил қилган Нарсага гувоҳлик берур. Фаришталар ҳам гувоҳлик берурлар. Аллоҳнинг Ўзи етарли Гувоҳдир.

  6. Албатта кофир бўлган ва Аллоҳнинг Йўлидан тўсган кимсалар қаттиқ адашгандирлар.

  7. Албатта куфр йўлига кириб, жабру зулм қилган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз кечирмайди ва зинҳор Ҳақ Йўлга ҳидоят қилмайди

  8. Магар уларни жаҳаннам йўлига равона қилур ва улар у жойда абадий қолажаклар. Бу Аллоҳга осондир.

  9. Эй инсонлар, бу Пайғамбар сизларга Парвардигорингиздан Ҳақ (Дин)ни келтирди. Бас, иймон келтирингиз, ўзингиз учун яхши бўлур. Агар инкор қилсанглар (ўзингизга зарар қиласиз холос). Зеро Осмонлардаги бор нарса ва ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Аллоҳ билим ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир.

  10. Эй аҳли Китоб, (Ийсони Худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям фақат Аллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга ташлаган Сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир) холос. Бас, Аллоҳ ва унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! «(Тангри) учта (Яъни Аллоҳ, Марям ва Ийсо учалалари ҳам тангрилардир)», демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз. Шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Ҳеч шак-шубҳасиз Аллоҳ Якка-Ягонадир. У фарзандлик бўлиш (айбидан) Пок бўлган Зотдир. Осмонлардаги бор нарса ва ердаги бор нарса Уникидир. Аллоҳнинг Ўзи етарли Вакилдир.

  11. Масиҳ ҳам, Аллоҳга яқин қилинган фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор ор қилмайдилар. Кимки Унга бандалик қилишдан ор қилса ва кибру ҳаво қилса, бас, уларнинг барчасини Ўз Ҳузурига жам қилажак.

  12. Сўнг иймон келтириб, яхши амаллар қилган кишиларнинг мукофотларини комил қилиб берур, яна Ўз фазлу карамидан зиёда ҳам қилур. Аммо ор қилган, кибру-ҳаво қилган кимсаларни эса аламли азоб билан азоблайди ва улар ўзлари учун Аллоҳдан Ўзга на бир дўст ва на бир мададкор тополмаслар.

  13. Эй одамлар, Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди (яъни ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилдилар). Ва Биз сизларга равшан Нурни (яъни Қуръонни) нозил қилдик.

  14. Аллоҳ иймон келтириб, Унга боғланган зотларни (Аллоҳ) Ўз томонидан бўлган раҳмат ва фазлу марҳаматга (яъни жаннатга) дохил қилур. Ва уларни Ўзининг Тўғри Йўлига йўллагай.

  15. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи бўлмаган сўққабош одам тўғрисида ушбу фатвони берур: «Агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг синглиси бўлса, унга (акаси) қўйиб кетган мероснинг ярми тегур. Агар синглисининг фарзанди бўлмаса (ва ўша сингил ўлса-ю, акаси қоладиган бўлса), ака унга меросхўр бўлур. Агар сингиллар иккта бўлса, улар учун ака қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур. Агар меросхўрлар ака- сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур. (Эй мўъминлар), адашиб кетмасликларингиз учун, Аллоҳ сизларга (Ўз ҳукмларини) баён қилур. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир».
  1. 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   119


написать администратору сайта