Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница8 из 119
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119

Тўртинчи жузъ


  1. (Эй мўъминлар), то сизлар суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча, ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз. Ҳар қандай нарсани инфоқ қилсангиз, албатта Аллоҳ уни билур.

  2. Таврот туширилидан илгари Исроил (Яъқуб) ўзига ҳаром қилган нарса (туянинг гўшти билан сути)дан бошқа барча таомлар бани Исроил қавмига ҳалол эди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), «агар ростгўй бўлсангизлар, Тавротни келтириб ўқиб кўринглар» деб айтинг.

Изоҳ:Маълумки, яҳудийлар зулм ва тажовузкорлик йўлини тутганларидан кейин Аллоҳ таъоло уларга бир неча хил ноз-неъматларни ҳаром қилди. лекин улар буни тан олмай, «Мазкур нарсалар асли Иброҳим замонида ҳам ҳаром эди» дер эдилар. Шунинг учун мусулмонларга: «Ўзинглар Иброҳимнинг диниданман дейсизу, у ҳаром қилган туя гўштини истеъмол қиласизлар» деб таъна қилишганида, юқоридаги оят нозил бўлди. Шундан кейин биронта яҳудий Тавротни олиб келиб, ундан Иброҳим пайғамбарга туя гўшти ҳаром қилингани ҳақидаги оятни топиб бера олмаган.

  1. Бас, ким мна шундан кейин ҳам Аллоҳга бўҳтон қилса, ана ўшалар зулм қилгувчилардир.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), «Аллоҳнинг сўзи ростдир. Бас, ҳақ йўлдан тоймаган ва мушриклардан бўлмаган Иброҳимнинг динига эргашинглар!»- деб айтинг!




  1. Албатта одамлар (ёлғиз Аллоҳ таъолога ибодат қилишлари) учун қурилган биринчи Уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадир.

  2. Унда мақоми Иброҳим (яъни, Каъбани қуришда Иброҳим алайҳиссалом оёқлари остида бўлган харсанг тош, у тошдан ҳанузгача Иброҳим пайғамбарнинг оёқ излари кетмаган. Бу уйни Иброҳим алайҳиссалом қурганига) очиқ оят-аломатлар бордир. Шунингдек, унга кирган одам (ҳар қандай ҳавф-хатардан) омон бўлур ва йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу Уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса, (яъни Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса) бас, албатта Аллоҳ бутун оламлардан Беҳожат бўлган Зотдир.

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Эй аҳли китоб, нима учун сизлар Аллоҳнинг оятларига куфр келтирмоқдасиз?! Ахир Аллоҳ қилаётган амалларингига гувоҳ-ку!»

  4. Айтинг: «Эй аҳли Китоб, нима учун сизлар иймон келтирган (ислом динига кирмоқчи бўлган) кишиларни Аллоҳнинг йўлидан тўсасизлар ва ўзингиз (ислом ҳақ дин эканлигига) гувоҳ бўлган ҳолингизда ундан (яъни Аллоҳнинг йўлидан) қийиқ ахтарасизлар? Ахир Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмас-ку!»

  5. Эй мўъминлар, агар сизлар Китоб берилган кимсалардан бирон бир гуруҳига бўйсунсангиз, улар сизларни мўъмин бўлганингиздан кейин яна кофирликка қайтарадилар.

  6. Сизларга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинаётган, Унинг Пайғамбари орангизда бўлган бир пайтда қандай қилиб диндан қайтасизлар?! Ким Аллоҳга боғланса, (яъни унинг динини махкам ушласа), бас, муҳаққақки, Тўғри Йўлга ҳидоят қилинибди.

  7. Эй мўъминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда (ҳаёт кечириб мусулмон ҳолларингизда) дунёдан ўтинглар!

  8. Ва барчаларингиз Аллоҳнинг Арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва (фирқа-фирқа бўлиб) бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эслангиз: сизлар (бир-бирингизга) душман бўлган пайтларингизда У Зот дилларингизни ошни қилиб қўйди-ку. Сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган (пайт)ларингизда, У Зот сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга Ўз оятларини мана шундай баён қилади.

Изоҳ:Мана шу ояти каримада Яратган Эгамиз динимиздаги кўпчилигимиз эшитган бўлсак ҳам, бепарво бўлиб юрган бир зарур ишни – иттифоқ бўлишни таъкидлайди, яъни «Аллоҳ таъолонинг арқонига барчангиз боғланингиз, бўлинмангиз», деб буюради. У қандай арқон, деб берилган саволга пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидаги ҳадиси муборакларида шундай жавоб берганлар: «Мен сизларга Аллоҳнинг китобини Қуръонни қўйиб кетаяпман. Бу Қуръон Аллоҳнинг арқонидир. Кимда-ким ўша арқонни ушласа, тўғри йўлда бўлади, кимда-ким у арқонни – Қуръонни тарк қилар экан, у одам албатта адашади», дедилар. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам яна бошқа бир ҳадисда: «Бу арқоннинг бир учи Аллоҳнинг Қўлида турибди. Бир учини эса инсониятга туширди. Адашмайман, дўзах чоҳига қуламайман деган ниятда ўша арқонни маҳкам тутган инсонларни Аллоҳ таъоло Ўзи бу данё ҳалокатларидан асраб, Охират диёрида Ўзининг ҳузурига – жаннатга муваффақ қилади», деб марҳамат қилдилар.

  1. Сизлардан Яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга (Аллоҳва пайғамбари буюрган яхши амалларга) буюрадиган ва мункардан (исён-гуноҳдан) қайтарадиган бир уммат (барпо) бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.

  2. Сизлар яна аниқ ҳужжатлар келтирилгандан кейин фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.

Изоҳ:Ушбу оятларда Аллоҳ таъоло бизларга: «Сизлардан бир уммат бўлсин» деб буюрди. Уммат дегани шундай бир жамоатки, у жамоатнинг бир раҳбари бўлади. Ана шу бошлиғига итоат қиладиган жамоатни уммат дейилади. Имом деган сўз айни ўша уммат сўзидан келиб чиққандир. Имомга намозда иқтидо қилиб эргашадиган кишилар жамоат бўладилар. Агар бутун ҳаётимиз бўйи бировга эргашсак, биз ўша одамга уммат бўламиз. Биз мусулмонлар ибодатимизда ҳам, ҳаётимизда ҳам, бутун муомиламизда ҳам жаноб Муҳаммад саллолоҳу алаҳи ва салламга эргашганимиз учун бизни Муҳаммаднинг умматлари дейилади. Демак, уммат Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг жамоатларидир.

  1. (Қиёмат) кунида (мўъминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур. Сўнг юзлари қора бўлган кимсаларга (айтилур): «Иймон келтиргандан кейин яна кофир бўлдингларми?! Бас, кофир бўлганингиз касофатига мана бу азобни тортиб кўрингиз!»

  2. Юзлари оқ бўлган зотлар эса Аллоҳнинг раҳмати (жаннати) да бўлиб, ўша жойда абадий қолажаклар.

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) булар Аллоҳнинг оятларидир. Сизга уларни ҳақ- рост тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ барча одамларга (яъни ҳеч кимга) бирон зулм қилишни истамас.




  1. Осмондаги бор нарсалар ва ердаги бор нарсалар Аллоҳникидир ва (барча) ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилажак.

  2. (Эй уммати Муҳаммад) сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сизлар яхши амалга буюрасиз. Исён – гуноҳдан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам иймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан (Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканлигига иймон келтирган) мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир.

  3. Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди.

  4. Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни мусулмонларнинг) аҳди-паноҳида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди. (Яъни яҳудийлар доимо аҳли иймонлардан қўрқиб, хатто ўз сояларидан чўчиб кун кечирадилар). Улар Аллоҳнинг ғазаби билан кетдилар ва уларга бечораҳоллик ёзиб қўйилди. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларига кофир бўлганликлари ва пайғамбарни ноҳақ ўлдирганликларидир. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир.

  5. (Аҳли китобнинг ҳаммаси ҳам) баробар эмас. Аҳли китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган Тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор.

  6. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхши амалга буюриб, исён – гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандир.

  7. Улар қилган бирон яхшилик беркитилмайди (яъни зое бўлмайди). Аллоҳ тақводорларни билгувчидир.

  8. Куфр йўлини тутган кимсаларни на моллари ва на болалари Аллоҳ томонидан бўладиган (азобдан) қутқара олмайдилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгалари бўлиб, ўша жойда абадий қолажаклар.

  9. Улар бу ҳаёти дунёда (хўжакўрсинга) қилган инфоқ-эҳсонларининг мисоли худди (динсизлик билан) ўзларига зулм қилган қавмнинг экинига тегиб, уни ҳалок қилган совуқ шамолга ўхшайди. Уларга Аллоҳ зулм қилмади. Балки улар ўзларига зулм қилдилар.

Изоҳ:Яъни худди эгалари кофир бўлганлари касофати билан турли бало-офатларга гирифтор бўлиб, хатто экинларни совуқ уриб кетганидек, риёкорлик билан хўжакўрсинга қилинган яхшиликдан ҳам ҳеч қандай фойда йўқдир. Ҳар қандай яхшилик Аллоҳ йўлида холис ният билан қилинсагина ундан ажр-савоб кутиш мумкин.

  1. Эй мўъминлар, ўзларингдан бошқаларни (яъни ғайридинларни) сирдош – дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва сизларни қийинчилик машаққатларга дуч келишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари ўз оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги (адоватлари) эса янада каттароқдир. Агар ақл юритсангизлар, сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик.

  2. Хой (мўъминлар), сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар (ҳам) китобга иймон келтирасизлар-у, (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўлиққанларида: «Иймон келтирдик», дейишади. Ўзлари холи қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли, бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга): «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар», деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир.

  3. Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирон ёмонлик етса, улар бундан хурсанд бўладилар. Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчидир.

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), аҳли оилангиз ҳузуридан чиқиб, мўъминларни уришадиган жойларига тахт қилиб қўйган пайтингизни эсланг. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.

Изоҳ:Мана шу оятдан бошлаб, ғазотлар ҳақида сўз кетади. Юқоридаги оятларда кофир-мунофиқлар билан сўз майдонида жангу жадал борган бўлса, энди бу жангу жадал жанг майдонига кўчади. Бу оятларда Уҳуд уруши ҳақида батафсил сўз юритилиб, баъзи ўринларда Аллоҳнинг мўъминларга қилган марҳаматини ёдга солиш учун Бадр жанги ҳам эслаб ўтилади. Юқоридаги оят Уҳуд уруши ҳақидаги қиссанинг бошланишидир.

  1. Ўша пайт сизларнинг орангиздан икки гуруҳ умидсизликка туша бошлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларга ёр эди. Бас, мўъминлар ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар!

1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119


написать администратору сайта