Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница84 из 119
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119

«Таҳрим»сураси



Ўн икки оятдан ташкил топган бу сура ҳам Мадинада нозил бўлган. "Таҳрим Ҳаром қилиб олиш", деб номланган бу сура Пайғамбар алайҳиссаломга Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ўзлари учун ҳаром қилиб олганлари учун танбеҳ бериш билан бошланади. Сўнгра у зот билан аҳли байтлари ўртасида бўлиб ўтган айрим воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилинади ва бу билан мусулмонларга эр билан хотиниинг оилада тутиши лозим бўлган ўрни-мавқеи ҳамда улар ўртасидаги риоя этилиши лозим бўлган айрим тартиб- қоидалар ўргатилади.

Сура давомида мўминлар ўзларини ва аҳли-оилаларини дўзахга дучор қиладиган гуноҳлардан сақлашга ҳамда холис тавба-тазарруълар қилишга қайта-қайта даъват этиладилар. Сура мўъмин зот (Нуҳ ва Лут пайғамбарлар) қарамоғидаги кофира аёллар ва кофир кимса (Фиръавн) кўл остидаги мўъмина аёл ва Марям бинти Имрон ҳақидаги икки ибратли мисол билан хотима топади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), нега Сиз жуфтларингизнинг розилигини истаб Аллоҳ Сиз учуи ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб олурсиз?! Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.

Изоҳ:Ушбу ояти карима нозил бўлишининг сабаблари ҳақида бир неча ривоятлар мавжуд бўлиб, улардан бири «Саҳиҳул-Бухорий»да келтирилган қуйидаги ривоятдир: Пайғамбар алайҳиссалом жуфти ҳалоллари Зайнаб бинти Жаҳш (Аллоҳ ундан рози бўлсин)нинг хоналарида истироҳат қилиб, онамиз қуйиб берган асал шарбатидан ичиб ўтирар эканлар, бошқа аёллари Оиша ва Ҳафса оналаримизнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) рашклари келиб, Пайғамбар алайҳиссалом бу ердан чиқиб қайси биримизнинг олдимизга кирсалар: "Мағофийр (ўзи лаззатли, аммо саримсоққа ўхшаган бадбўй таом) едингизми", деймиз, деб келишиб оладилар ва Расулуллоҳ олдиларига кирганларида ҳар иккалалари ўша сўзни айтадилар. Шунда ҳар қандай бадбўй ҳидни ёмон кўрадиган Пайғамбаримиз: "Йўқ мен фақат Зайнабнинг олдида асал шарбати ичган эдим", деб қайта асал тановул қилмасликка қасам ичганларида юқоридаги оят нозил бўлади.

  1. Дарвоқеъ, (эй мўъминлар), Аллоҳ сизлар учун (маълум миқдорда каффорат-эваз тўлаб) қасамларингиздан қутулиб чиқишни буюрган-ку. Аллоҳ Хожаларингиздир. У Билгувчидир ва ҳикмат Соҳибидир.

Изоҳ:Бу оятда Аллоҳ таъоло Пайғамбаримизни ва у зотнинг барча умматларини ноўрин ичилган қасамларидан каффорат-эваз тўлаб қутилишга буюрмоқда. Қасамнинг каффорати ҳиқида Моида сурасининг 89-оятида батафсил айтилгандир.

  1. Пайғамбар жуфтларидан бирига (яъни, Ҳафсага) бир сўзни пинҳона айтганини эсланг! Энди қачонки (Ҳафса) у (сир) ҳақида (Оишага) хабар бергач ва Аллоҳ (Жаброил фаришта воситасида Пайғамбарни Ҳафсанинг қилмишидан) воқиф қилгач, у (Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг) баъзисини билдирди ва баъзисидан юз ўгирди- билдирмади. Бас, қачонки (Пайғамбар алайҳиссалом Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанииг биъзиси хақида) хабар бергач, у: "Ким Сизга бу хабарни берди?", деган эди, (Пайғамбар алайҳиссалом): "Менга Билгувчи ва Хабардор Зот хабар берди", деди.

  2. (Эй Ҳафса, Оиша), агар сизлар иккингиз (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар (ўзларингизга яхшироқ бўлур). Чунки сизларнинг дилларингиз (Ҳақ Йўлдан) тойиб кетди! (Аммо) агар сизлар (Пайғамбарнинг) зиёнига (яъни, у зот билин аёллари ўртасини бузадиган ишлир устида) бир-бирингизга ёрдам берсангизлар, у ҳолда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзи ҳам, Жаброил ҳам, аҳли солиҳ мўъминлар ҳам унинг мададкоридирлар. Яна, булардан кейин фаришталар ҳам (Пайғамбарга)

ёрдамчидир.

  1. Эҳтимол Парвардигори — агар у сизларни талоқ қилса — унга сизлардан яхшироқ жуфтларни — муслима, мўъмина (Аллоҳ ви Унинг Пайғамбарига) итоат этгувчи, тавба- тазарруъ қилгувчи, обида, (мудом Аллоҳнинг йўлида) кетгувчи жувон ва қизларни алмаштириб берур.

Изоҳ:Юқоридаги оятларда Аллоҳ таъоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёлларига ибратли панд-насиҳат қилиб, уларни Расулуллоҳ алийҳиссалом билан бирга кечаётган саодатли ҳаётларининг қадриги етишга даъват этгач, қуйидаги оятларда барча мўминларга хитоб қилади.

  1. Эй мўъминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни дўзахдан сақлангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир, у (дўзаҳ)нинг устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, (фақат) ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур.

  2. (Кофирлар дўзахга киритилар эканлар, уларга дейилур): "Эй кофирлар, бу Кун узр айтмай қўя қолинглар, (чунки энди ҳар қандай узр-баҳона бефойдадир)! Сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз билан жазоланмоқдасизлар!

  3. Эй мўъминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. У Кунда Аллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида (уларнинг йўлларини ёритиб) юрур. Улар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилгин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага Қодирдирсан", дерлар.

  4. Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), Сиз кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг! Уларнинг жонлари жаҳаннамдир! Нақадар ёмон оқибат бу!

  5. Аллоҳ кофир бўлган кимсалар (ва уларни мўъминлар билан бирга ҳаёт кечиришлари ҳам Аллоҳинг азобидан кутқара олмаслиги) ҳақида Нуҳнинг аёли ва Лутнинг аёлини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларпмиздан икки солиҳ банда қўл остида эдилар. Бас, у (аёл)лар (Нуҳ ва Лутга) хиёнат қилган эдилар, (Нуҳ ва Лут) Аллоҳ(нинг азоби)дан бирон нарсани у иккисидан дафъ қила олмадилар ва (уларга): "Киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар!", дейилди.

  6. Аллоҳ иймон келтирган зотлар (ва улар ўзлари ҳақиқий мўъмин бўлсалар, яқин одамларининг кофир ҳолда бўлиши уларга зиён қилмаслиги) ҳақида Фиръавннинг аёлини мисол келтирди. Ўшанда (яъни, Фиръави у аёлнинг Мусо пайғамбарга иймон келтирганини билиб қолгач, азоблаган чоғида) у: "Парвардигорим, Ўзинг мен учун ҳузурингда — жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин", деди.

  7. Яна (Аллоҳ иймон келтирган зотлар хақида) ўз номусини сақлаган аёлни — Марям бинти Имрони (мисол келтирди). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Ийсога ҳомиладор бўлди). У Парвардигорининг Сўзларини ва Китобларини тасдиқ этди ҳамда (Аллоҳнинг амрига) итоат этгувчилардан бўлди.

Йигирма тўққизинчи жузъ

  1. 1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119


написать администратору сайта