Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница86 из 119
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119

«Қалам»сураси



Бу сура ҳам Макка сураларидан бўлиб, эллик икки оятдир.

Сура аввалида Аллоҳ таъоло инсон зотига ато этган буюк неъмати — қалам ва у билан битиладиган битикларга қасам ичиб, Ўз Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг Макка мушриклари ҳасад, адоват билан у кишига тақаётган тухмат-мажнунлик айбидан пок эканликларини уқтиради ва у зотнинг улуғ Хулқ устида эканликларини таъкидлайди. Сўнгра Пайғамбаримизга кофирларнинг бирон сўзига итоат этмаслик буюрилиб, улардан бирининг ҳатто ўзи ҳам билмайдиган иллатлари ҳақида хабар беради.

Бу сурадан бахиликлари сабабли бор нарсаларидан айрилган бир қавм тўғрисидаги ибратли масал ҳам ўрин олгандир. Сура Пайғамбар алайҳиссаломни кофирлар томонидан етадиган озор-азиятларга сабр-тоқат қилишга даъват этиш билан хотима топади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2. Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Парвардигорингизнинг марҳамати билан мажнун эмасдирсиз.

Изоҳ:Сура "Нун" ҳарфи билан бошланди. Қуръондаги бир неча сура мана шундай ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланади. Кўпчилик Ислом уламолари наздида мазкур ҳарфлар "хуруфи муқаттаот", яъни, маънодан узилган ҳарфлар саналиб, уларнинг маъноси Ёлғиз Аллоҳ таъологагина маълумдир.

Жаноби Ҳақ Ўзининг Муқаддас Каломидаги айрим сураларни мана шундай, одамлар осон ўқиб-англайдиган ҳамда ўзаро мулоқот ва ёзувларида ишлатадиган оддий ҳарфлар билан бошлашида яна бир илоҳий ҳикмат зоҳирдир. Яъни, масалан қора лойдан энг хунарманд ёки санъаткор киши ҳам нари борса бирон одамнинг ҳайкалини ясаши мумкин, аммо Аллоҳ таъоло ана ўша қора лойдан хазрати Одам алайҳиссаломни яратди. Худди шу янглиғ оддий ҳарфлар билан Хақ таъоло шундай Буюк Илоҳий Мўъжиза — Қуръонни нозил қилдики, бундай Сўзни айтиш бирон инсоннинг қўлидан келмас.

Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида ушбу сура ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланадиган сураларнинг сўнггисидир.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Сиз учун (кофирларнинг бундай озорларига сабр-тоқат қилганингиз сабабли) битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.

  2. Албатта Сиз улуғ Хулқ устидадирсиз.

Изоҳ:Айрим муфассирларнинг айтишлирича, бу оятдаги «улуғ Хулқ»дан мурод улур диндир. Зеро, Аллоҳ таъоло наздида Ислом динидин суюклироқ ва гўзалроқ бирон хулқ йўқдир.

Оиша онамиздан (Аллоҳ ундан рози бўлсин) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ахлоқлари тўғрисида сўралганида: "У зотнинг хулқлари Қуръон эди. Куръон рози бўлган ишдан рози, Куръон норози бўлган ишдан норози бўлар эдилар", деб жавоб қилганлари хам юқоридаги тафсирни қувватлайди. Зотан, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам: "Дарҳақиқат, мен улуғ хулқларни камолига етказиш учун Пайғамбар қилиб юборилганман", деб марҳамат қилганлар.

5-6. Ҳали яқинда қайсиларингиз (яъни, Сизми ёки уларми) мафтун-мажнун эканликларингизни Сиз ҳам кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар.

  1. Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг Йўлидан озган кимсаларни жуда яхши Билгувчидир ва У ҳидоят топгувчпларни ҳам жуда яхши Билгувчидир.

  2. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сизнинг Хақ Пайғамбарлигингизни ва Қуръонни) "ёлғон", дегувчи кимсаларга итоат этманг!

  3. Улар Сизнинг (ўзларга) кўнгилчанлик-муроса қилшингизни истарлар, шунда улар ҳам (Сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин Сиз уларнинг бу истакларига бўйсунманг!)

10-11-12-13. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), яна Сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи- ю, гап ташувчи, яхшиликни манъ қилгувчи бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг!

14-15. У мол-мулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб), қачон унга бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: "Булар аввалгиларнинг афсоналари-ку!", дер.

16. Яқинда Биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!


Изоҳ:Бу оятлар малъун кофир Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлгандир. У Қуръон оятларига аввалгилардан қолган афсоналар, деб, Пайғамбаримизга эса мажнун, деб туҳмат қилганида, Аллоҳ таъоло унинг бир эмас, тўққиз иллатини фош қилади. Шунда у мазкур иллатлардан саккизтасини рад эта олмайди, аммо тўққизинчи, бенасаб-ҳароми деган номни кўтара олмай, (чунки то Аллоҳ таъоло Ўз ояти билан ошкор қилгунича Валид ўзининг ҳаромдан — зинодан пайдо бўлган бола эканлигидан бехабар эди) бу шармандаликни ўзидан дафъ қилиш учун туққан онасини қисти-бастига олиб сўровга тутганида, онаси ҳақиқатан, унинг зинодан бўлган бола эканлигини тан олади. Саҳобалардан Ибн Аббос (Аллоҳ ундан рози бўлсин) гувоҳлик беришларича, Аллоҳ таъоло Ўзи ваъда қилганидек, Валид ибн Муғийра Бадр жангида "тумшуғидан тамғаланади", яъни, худди бурнидан қилич еб, ўлгунича одамлар орасида ўша

«тамға»си билан юради. Мана, ушбу оятларда бир кофир кимсанинг кирдикори ва кўргулиги ҳақида хабар берилгач, қуйидаги оятларда Аллоҳ таъоло ато этган неъматларга ношукрлик-нонкўрлик қилгаилари учун бутун Макка аҳли қаҳатчилик ва очарчиликка мубтало қилинганлари баён этилиб, илгари ҳам ҳақ таъоло имтиҳон қилиш учун берган ноз-неъматлардан камбағал-бечораларнинг ҳақларини бермасдан бахиллик қилганлари сабабли бир боғнинг эгалари бор будларидан махрум бўлганлари тўғрисидаги бир ибратли қисса сўйланади. Қиссанинг аввали будир: Маккадан унча узоқ бўлмаган Яман диёрида жуда катта мевали боғ эгаси бўлган бир киши ўтган эди. У ҳар йили ҳосил пишганида ундан камбағал-мискинларнинг ҳақ-улушларини ажратиб берарди. Лекин у киши вафат этгач, мевазор-боғнинг эгалари бўлиб қолган фарзандлари бошқа йўлни тутадилар. Қуйидаги оятларда Аллоҳ таъоло мана шу ҳақда ҳикоя қилади.

17-18. Дарҳақиқат, Биз уларни (Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз (илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар албатта уни (яъни, боғнинг ҳосилини) эрта тонгда (камбағал- мискинларга ҳақ-улуш) ажратмаган ҳолларида узиб олишга қасам ичган эдилар.

19-20. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у (Боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи (Бало-олов) бир айланди-ю, у (боғнинг ҳосили) узилгандек бўлди-қолди (яъни, бутун боғ куйиб кул бўлди).

21-22. Улар эса тонгда туришиб (тунда бўлган ҳодисадан бехабир бўлган ҳолларида): "Агар (ҳосилни) узмоқчи бўлсангизлар зироатгоҳларингизга юра қолинглар", (деб) бир- бирларини чақирдилар.

23-24. Сўнг: "Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин кириб қолмасин-да", (дейишиб) бир-бирларпга пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар.

25. Улар ёмон ният билан (ўз гумонларича мискинларни боққа йўлатмаслик тўғрисидиги мақсад-ғаразга) қодир бўлган ҳолларида тонг-саҳарлаб бордилар.

26-27. Энди қачонки уни (яъни, куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): "Шак-шубҳасиз, бизлар йўлдан адашиб қолдик (яъни, адашиб бошқа боғга келиб қолдик)", дедилар, (сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач эса): "Йўқ, бизлар (боғимиздан) маҳрум бўлибмиз", дедилар.

  1. (Шунда) уларнинг инсофлироқлари: "Мен сизларга (Аллоҳга) тасбеҳ айтиб — шукр қилмайсизларми (яъни, шундай мўл ҳосил ато этганининг шукронасига камбағалларнинг улушларини бермайсизларми) демаганмидим?, деган эди;

  2. Улар (энди вақт ўтгач): "Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, бизлар

(ўзимизга) зулм қилгувчи бўлдик", дедилар.

  1. Сўнг улар бир-бирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар.

  2. Улар дедилар: "Эй ўлим бўлсин бизларга! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошгувчи бўлдик.

  3. Шоядки Парвардигоримнз бизларга у (боғ)дан ҳам яхширорини алмаштириб берса. Бизлар албатта Ёлғиз Парвардигоримизга рағбат-илтижо қилгувчидирмиз".

  4. (Аллоҳнинг амридан четга чиққан кимсалар учун) мана шундай азоб бордир. Агар билсалар, Охират азоби шак-шубҳасиз, янада каттароқдир.

  5. Албатта тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир.

Изоҳ:Ушбу оят нозил бўлганида Макки мушриклари: "Агар Муҳаммаднинг айтганлори рост бўлса, бизларга худди бу дунёда бўлганидек Охиратда ҳам ундан ва у билан бирга бўлган мусулмонлардан яхшироқ ноз-неъматлар берилади", дея бошладилар. Шунда уларнинг бу пуч даъволарини инкор этиб қуйидаги оятлар нозил бўлди.

  1. Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?!

  2. (Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай хукм чиқармоқдасизлар?

37-38. Балки сизлар учун (осмондан туширилган) бирон китоб бўлиб, унда сизлар ўзларингиз учун (Охиратда) шак-шубҳасиз, танлаган-хоҳлаган нарсаларингиз бор эканлигини ўқиб-ўрганаётгандирсизлар?!

  1. Балки сизлар учун Бизнинг зиммамизда: "Шак-шубҳасиз, ўзларингиз ҳукм-қарор қилган бор нарса сизларники бўлур", деган то Қиёмат Кунигача етгувчи қасамлар (яъни, Биз томондан берилган аҳд-паймонлар) бордир?!

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), улардан сўранг-чи, қайсилари бунга (яъни,

ўзларининг пуч даъволарининг ҳақ эканлигига) кафил бўла олар эканлар?!

  1. Балки уларнинг (бу даъволарини тасдиқайдиган) шериклари бордир?! У ҳолда ростгўй бўлсалар ўша шерикларини келтирсинлар!

42-43. Болдир очиладиган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар (кофирлар) кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида сажда қилишга чоғланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг! Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар (аммо сиждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар).

  1. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз ушбу Сўзни — Қуръонни ёлғон дейдиган кимсаларни Менга қўииб беринг! Яқинда Биз уларни ўзлари билмайдиган сезмайдиган томондан аста-секин (ҳалокатга дучор қилажакмиз)!

  2. Мен (гуноҳларини кўпайтиришлари учун) уларга муҳлат бериб, (умрларини узун қилиб) қўюрман. Дарвоқеъ, Менинг "макрим" жуда қаттиқдир!

  3. Балки Сиз, (эй Муҳаммад алайҳиссалом, Динга диъват қилганингиз учун), улардан ажр-ҳақ сўраб, улар зиён қилишларидан оғирсинаётгандирлар?! (Яъни, Сиз улардан ҳеч қандай ҳақ сўраётганингиз йўқ-ку)!

  4. Балки уларнинг олдиларида ғайб (яъни, ғайбда бўладиган барча ишлар битилган Лавҳул-Маҳфуз) мавжуд бўлиб, улар (айтаётган сўзларини ўшандан) ёзиб олаётгандирлар?!

  5. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига (яъни, У Зот кофирларга муҳлат бериб қўйганига, Ислом дини тезроқ ғолиб бўлмаётганига) сабр қилинг ва наҳанг-балиқ соҳиби (яъни, Юнус пайғамбар) каби (бесабр) бўлманг! Эсланг, у (ўзи бесабрлиги учун тушиб қолган балиқ қорнида туриб) ғамга тўлган ҳолда (Парвардигордан паноҳ тилаб) нидо қилган эди.

  6. Агар унга Парвардигори томонидан бўлган неъмат-марҳамат етмаганида, албатта қуруқликка мазамматланган ҳолда улоқтирилган бўлур эди (лекин Парвардигори унга марҳамат кўрсатиб балиқ қорнидан соғ-омон чиёарди).

  7. Сўнг Парвардигори уни (яна пайғамбарликка) танлаб, солиҳ (пайғамбар)лардан қилди.

  8. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта кофир бўлган кимсалар Эслатма Қуръонни эшитган вақтларида Сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз, мажнундир, дерлар.

  9. Ҳолбуки, у (Қуръон) барча оламлар учун фақат бир (буюк) Эслатмадир.



  1. 1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119


написать администратору сайта