уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Инсон»сурасиМадинада нозил бўлган бу сура ўттиз бир оятдан ташкил топгандир. "Инсон" деб номланган бу суранинг аввалида Аллоҳ таъоло инсон зотини қай тарзда йўқдан бор қилгани ва уни ҳаётга йўллагани тўғрисидиги оятлар зикр қилингач, дунёдан кофирлик билан ўтадиган кимсаларнинг Охират Кунида топажак оқибатлари ва у Кунда аҳли иймон эришадиган саодати абадийя хусусида батафсил хабар берилади. Сўнгра Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиниб, у кишига Қуръони Киримни нозил қилган Парвардигор ҳукмига сибр-тоқат қилиб ўз зиммаларидаги пайғамбарлик вазифасини адо этиш ва дин душманларига итоат қилмаслик ҳамда эрта-ю кеч Яратганни ёдлаш билан тоат-ибодатга машғул бўлиш амр этилади. Сура Қуръон оятлари фақат бир эслатма эканлигини ва хоҳлаган кишиар бу Илоҳий Эслатмадан панд-насиҳат олиб, Аллоҳ таъоло томон йўл топишларини таъкидлаш билан ниҳояланди. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса бўлмаган вақт- муддат ҳам келгандир. Изоҳ:Ушбу ояти каримани муфассирлар икки хил тафсир қилганлар. Биринчи тафсир: Аллоҳ таъоло ер юзчдаги барча мавжудотни ва ундаги ҳаёт кечиришга қулай-мувофиқ қилиш Инсон учун яратгандир. Лекин Аллоҳ таъоло ягона шу оламни яратганидан то Одам алайҳиссаломни яратиб, унга жон ато этгунича орадан ўтган узун бир муддатда инсон исмли, ер юзида Яратганнинг халифаси бўлгувчи жинзот дунёга келиши зикр қилинмаган — тилга олинмаган эди. Иккинчи тифсир: Одамзот она қорнида пайдо бўлганидан тортиб то инсон шаклига кириб, унга жон ато этилгунича ўтадиган муддатда уни аввал нутфа, сўнг лахта қон, кейин бир тишлам гўшт, деб номланади-ю, аммо уни ҳали инсон дейилмайди. Аниқки, ҳар бир инсон то онадан таваллуд топгунича мана шу савдоларни ўз бошидан ўтказгандир. Дарҳақиқат, Биз инсонни (вояга етганидан сўнг Шариат таклифлари билан) имтиҳон қилгувчи бўлган ҳолимизда (дастлаб яралишида оталик ва оналик сувларидан) аралаш бўлган нутфадан яратдик. Бас, уни (Бизнинг оятларимизни тинглаши ва оламдаги Бизнинг борлигимизга далолат қилиб турган аломатларни кўриши учун) эшитувчи, кўрувчи қилиб қўйдик. Дарҳақиқат, Биз уни (инсонни) хоҳ у шукр қилгувчи-мусулмон бўлсин ва хоҳ кўрнамак-кофир бўлсин (Тўғри) Йўлга ҳидоят қилдик (яъни, шукр қилгувчилар Биз уларни ҳидоят қилган Тўғри Йўлни — Ҳақ Динни маҳкам тутадилар, кўрнамак кимсалар эса ўзларига кўрсатилган Тўғри Йўлдан юз ўгириб кетадилар). Албатта Биз кофирлар учун занжиру кишанларни ва (дўзах) алангасини тайёрлаб қўйгандирмиз! 5-6. Албатта (ҳаёти дунёдан Аллоҳ таъолонинг амру фармонларига итоат қилиб ўтган) яхшилар (жаннатда) мизожи-аралашмаси кофувр — Аллоҳнинг (яхши) бандалари ичадиган (жаннатий) чашма — бўлган майкосалардан (май) ичурлар. Улар у (чашмани ўзлари хоҳлаган жойдан) чиқариб-оқизиб олурлар. Улар (ҳаёти дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (Қиёмат) Кунидан қўрқурлар. Ва таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва есирларни таомлантирурлар. (Улар айтурлар): "Биз сизларни ёлғиз Аллоҳнинг Юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз — кутмасмиз. Албатта бизлар Парвардигоримиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобдан юзлар) тиришиб, буришиб қолгувчи бир Кундан қўрқурмиз". Бас, Аллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлади ва уларни(нг юзлари)га жилва-нур, (дилларига) сурур бахш этди. Ва уларни сабр-қаноатлари сабабли жаннат ва (жаннатда эгниларида бўладиган) ипак (либослар) билан мукофотлади. Улар у жойда сўриларга ястанган ҳолларида ўтирурлар. Улар у жойда қуёш(нинг қизиғи)ни ҳам, замҳарир (қишнинг совуғи)ни ҳам кўрмаслар. (Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узиб тановул қилиш осон бўлсин учун) эгиб қўйилган бўлур. 15-16. Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва ўзи кумушдан (ясалган бўлса-да нафислигидан) шиша-шиша (бўлиб кетган) қадаҳлар(да шароблар) айлантирилиб турилур. (У шаробларни соқийлар ҳар кимнииг эҳтиёжига яраша) ўлчаб-белгилаб қўйгандирлар. 17-18. (Жаннат аҳли) у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган майкосалар билан (жаннатлардаги) салсабил-ўтимли деб аталадиган чашма билан сурорилурлар. Уларнинг устида мангу ёш (яъни, ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган гавҳарларми, деб ўйларсиз. У жойда қачон қарасангиз ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз. Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безангандирлар ва Парвардигорлари уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир. Албатта бу (жаннат ви ундаги ноз-неъматлар) сизлар учун мукофот бўлди ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбул бўлди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Бизнинг Ўзимиз Сизга бу Қуръонни бўлиб- бўлиб нозил қилдик. Бас, Сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига сабр қилинг ва улардан (кофирлардан) бирон гуноҳкор ё кўрнамакка итоат қилманг! Ва эрта-ю кеч Парвардигорингизнинг номини зикр қилинг! Яна кечанинг бир қисмида ҳам У Зотга сажда қилинг ва узун тунда (бедор бўлиб) У Зотга тасбеҳ айтинг! Албатта ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва оғир Кунни (Қиёматни) эса орқаларига ташлаб қўюрлар (яъни, у Кун учун бирон амал қилмаслар). Биз уларни яратдик ва (барча) аъзоларини мустаҳкам қилдик ва хоҳлаган вақтимизда (уларни ҳалок қилиб, ўринларига) ўзларига ўхшаганларни алмаштириб қўюрмиз. Албатта бу (сура) бир панд-насиҳатдир. Бас, ким хоҳласа (бу панд-насиҳатни қабул қилиб), Парвардигори томонга йўл тутур. (Эй инсонлар), сизлар фақат Аллоҳ хоҳлаган вақтдагина (У Зот томонга йўл тутишни) хоҳларсизлар (яъни, бирон иш Аллоҳнинг хоҳиш-иродасисиз бўлмас). Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир. У Ўзи хоҳлаган кишиларни (яъни, мўъминларни) Ўз раҳматига — жаннатига киритур. Золимлар учун эса аламли азобни тайёрлаб қўйгандир. |