уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Муззаммил»сурасиБу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, йигирма оятдан иборатдир. "Ё айюҳал-муззаммил — Эй (кийимларига) ўралиб олган зот!" деб, Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиш билан бошланадиган бу сурада дастлаб Пайғамбаримиз кечаларни тоат-ибодат қилиб бедор ўтказишга ва шу билан нозил бўлажак "Оғир Сўз" Каломуллоҳни башариятга етказиш учун руҳий тайёргарлик кўришга буюриладилар. Сўнгра у кишига Макка мушриклари томонидан етадиган турли озор-азиятларга сабр- тоқат қилиш ва улардан юз ўгириш лозим эканлиги уқтирилиб, у мушриклардан Аллоҳ таъолонинг Ўзи интиқом олажаги билдирилади. Сура ниҳоясида Аллоҳ таъолонинг мўъминларга ато этган енгиллик — марҳаматлари баён қилиниб, уларга тоат-ибодатда устивор бўлиш буюрилади ва бу ҳаети дунёда қилиб ўтган ҳар бир яхши амалнинг ажр- мукофотини Охиритда Аллоҳ таъоло хузурида беками-кўст, зиёдаси билан топишлари ҳақида хабар берилади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1-2-3-4. Эй (кийимлирига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб, намозда) туринг! Фақат озгина — унинг (кечанинг) ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйқуни кечанинг) ярмидан ҳам бир оз камайтиринг, ёҳуд унга (бир оз) зиёда қилинг (яъни, кечанинг ярмидин камроғида ухлаб, истироҳат қилинг) ва Қуръонни тартил билан (яъни, дона- дона қилиб) тиловат қилинг! Изоҳ:Ушбу оятларда Пайғамбар алайҳиссаломга кечанинг ярмини ёки учдан иккисини ёҳуд учдан бирини бедор бўлиб тоат-ибодат билан ўтказиш ҳамда Қуръони Каримни шошмасдан, мазмун-моҳиятига эътибор бериб тиловат қилиш буюрилди. Бу оятларнинг нозил бўлиш сабаблари ҳакида турли ривоятлар мавжуддир. Улардан бирида аитилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Қурайш кофирлари тўпланишиб Ислом динига ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларига қарши ҳар хил макр-ҳийла режаларини тузишаётганидан хабар топгач, ғамгин бўлиб, кийимларига ўралган ҳолларида ётиб энди уйқуга кетганларида Жаброил фаришта мазкур оятларни келтириб, уларда Пайғамбаримизга ҳозир уйқу вақти эмаслиги, балки тунларни тоат- ибодат билан бедор ўтказиб, барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинаётган Илоҳий Қўлланма — Қуръони Каримни дона-дона қилиб ўқиб, кишиларга етказиш виқти эканлиги уқтирилади. Зеро, Биз Сизга оғир Сўзни — Қуръонни туширажакмиз. Албатта кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш (тун уйқу-ором вақти бўлгани сабабли) жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир. Изоҳ:Тун сукунатида ибодат қилаётган киши Қуръонни ҳам адашмай тиловат қилади, дуо-илтижоларни ҳам ҳузури дил билан бехато қилади ва бу вақтда ўзгалар уйқу- ғафлатда бўлгани учун унинг қилгат ибодати — ўқиган намози бериё, яъни, Ёлғиз Аллоҳ учун бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло тунлари бедор бўлиб ибодат қилишни: "Энг тўғри сўздир", дейди. Албатта Сиз учун кундузи узун-тинимсиз машғулот бордир (шу сабабли кечалари бедор бўлиб ибодат қилинглар. Парвардигорингизнинг номини (мудом) ёд этинг ва Унга бутунлай берилиб, (чин ихлос билан бандалик қилинг)! (У) Машриқ ва Мағрибнинг Парвардигоридир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзигина бордир. Бас, Сиз (ўзингиз учун) Унигина Вакил-Ҳомий қилиб олинг! Ва улар (мушриклар) айтаётган сўзларига (бераётган озорларига) сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарк этинг! (Сизни) ёлғончи қилгувчи у аҳли неъмат-аҳли дунёларни менга қўйиб беринг ва уларга озгина (Қиёматгача) муҳлат беринг! Зеро, Бизнинг даргоҳимизда (кофирлар учун тайёрлаб кўйилган) кишанлар ва (уларни куйдириб азоб бергувчи) олов-дўзах бордир! Ва (томоққа) тиқилгувчи (йиринг ва қон каби) "таом" ҳамда аламли азоб бордир! У Кунда ер ва тоғлар титроққа тушар ва у тоғлар тўкилиб тургувчи қумтепаларга айланиб қолур! (Эй Макка аҳли), дарҳақиқат, Биз худди Фиръавнга (Мусо) пайғамбарни юборганимиз каби сизларга ҳам (агар бу ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтсангизлар Қиёмат Кунида) сизларнинг зиёнингизга гувоҳлик бергувчи бўлган бир Пайғамбарни (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломни) юбордик. (Ўшанда) Фиръавн (Мусо) пайғамбарга итоатсизлик қилгач, Биз уни қаттиқ ушлаш билан ушладик (яъни, денгизга ғарқ қилиб юбордик). Бас, агар сизлар кофир бўлсангизлар (ўз даҳшати билан) болаларни(нг сочларини оқартириб) чолларга айлантириб қўядиган Кун(нинг азоби)дан қандай сақланурсизлар! У (даҳшатли Кун) сабабли осмон ҳам ёрилгувчидир! (Аллоҳнинг) ваъдаси амалга ошгувчидир! Албатта ушбу (оятлар) бир эслатмадир. Бас, ким хоҳласа (бу насҳатдан ибрат олиб) Парвардигорига йўл тутар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта Парвардигорингиз Сиз ва Сиз билан бирга бўлган кишилардан иборат тоифа (яъни, саҳобаларингиз гоҳо) кечанинг учдан иккисидан озроғида, (гоҳо) унинг ярмида ва (гоҳо) учдан бирида (бедор бўлиб, намозда) туришларингизни билур. Кеча ва кундуз (соатлари)ни Аллоҳ белгилар. У Зот (фасллар ўзгариши билан кечалар ҳам узун-қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг) саноғига ета олмасликларингизни билиб, сизларга қайта енгиллик берди. Энди (кечалари намозларингизда) Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар. У Зот сизларнинг орангизда (кечалари бедор бўлишга қуввати етмайдиган) беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазл-марҳаматидан (ризқ-рўз) истаб Ер юзида (яъни, унинг турли томонларига) сафар қилишларини ва яна бошқалар эса Аллоҳ Йўлида жангга чиқиб кетишларини билди. Бас, (ўзларингизни қийнамай Қуръондан) муяссар бўлган микдорда ўқийверинглар. Ва намозни тўкис адо этинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ва (бечора мискинларга хайру саховат қилиш билан) Аллоҳга қарзи ҳасана беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган ҳар бир яхшиликни (Қиёмат Куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ ажр-мукофот ҳолида топурсизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир. |