Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница83 из 119
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   119

«Талоқ»сураси



Бу сура ўн икки оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил қилинган.

Унда сўз асосан оилавий аҳволга тааллуқли Шариат ҳукмларидан талоқ ва унинг қонун-қоидалари ҳақида боради. Шунинг учун у "Талоқ" сураси деб номлангандир.

Яна бу сурада идда ва унинг турлари ҳамда иддадаги аёлни жой ва нафақа билан таъминлаш тартиблари ҳам баён этилади. Сура давомиди эр ё хотиндан бирорнтасига зулм бўлмаслиги учун Аллоҳдан қўрқишга бўлган даъват бот-бот такрорланиб туради. Сура Қуръони Карим нозил қилинишидан ва Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар қилиб юборилишларидан мурод, мўъминларни жаҳолат зулматларидан иймон нурига олиб чиқиш эканини таъкидлаш ҳамда етти осмону етти заминни яратган Зот бўлмиш Аллоҳ таъоло барча нарсани Билиб, Иҳота қилиб тургувчи Зот эканлигини уқтириш билан хотималанади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Эй Пайғамбар (алайҳиссалом), қачон сизлар (яъни, мўъминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг иддаларида (яъни, ҳайз ёки нифосдан поклик пайтларида) талоқ қилинглар ва идда сананглар! Ва Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳдан қўрқинглар! (То иддалари тугагунча) уларни (ўзлири яшаб турган) уйларидаи ҳайдаб чиқарманглар ва улар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар! Фақат улар очиқ фаҳш ишни (яъни, бузуқлик ёки беҳаёлик каби қилиқларни) қилсаларгина (яшаб турган уйларидан ҳайдаб чиқарилурлар). Бу Аллоҳнинг қонун-чегараларидир. Кимки Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, аниқки, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дап кейин бирон ишни пайдо қилар.


Изоҳ:Бақара сурасининг 228-оятида айтилганидек, талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида идда сақлаб ўзларининг ҳомиладор бўлган-бўлмаганларини кузатадилар. Агар бирон аёл ҳайз кўриш пайтида талоқ қилинса, у мана шу ҳайзидан ташқари яна уч ҳайз идда сақдаши лозим бўладики, бу ўша аёлга зулм қилиш демакдир. Чунки у идда муддати тугаши билан бошқа эр билан турмуш қуриш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда эса талоқ қилинган аёл яна ортиқча бир ҳайз идда сақлашга мажбур бўлади. (Умуман оиласиз эркак ва аёлларнинг кўпайиши жамиятда бузуқлик ва нопокликнипг авж олишига сабаб бўлгани учун Ислом дини оилаларнинг бузилиб кетишига имкон қадар йўл бермасликка, агар бузилган чоғда эса иложи борича тезроқ ярашишга ёки бошқа турмуш қуришга даъват этади). Шунинг учун юқоридаги оятда талоқ қилгувчилар хотинларини идда сақлайдиган поклик пайтларида талоқ қилишга ҳамда иддани аниқ ҳисоб-китоб қилиб боришга буюриладилар. Ушбу фармоннинг яна бир ҳикмати, аёл киши ҳайз кўриш пайтида одатда эри унга поклик пайтидагидек рағбат қилмайди, бинобарин, ундан ажралиш ҳам эр учун у қадар қийин иш эмасдек туюлиши мумкин. Шу сабабдан Қуръон эркакларга, агар улар хотинларидан ажрашмоқчи бўлсалар, у аёлларни пок ва марғуба бўлган пайтларида талоқ қилишлари мумкин эканлигини билдиради. Бундан ташқари ушбу оятда талоқ қилинган аёлларни модомики, улар бузуқлик, беҳаёлик қилмас эканлар, то идда муддатлари тугамагунича эрларининг уйларидан чиқариб юбориш дуруст эмаслиги баён қилинди. Бу ҳукмдан мурод, биринчидан, идда сақлаётган аёл мана шу идда муддати асносида талоқ қилган эрининг ҳуқуқида эканлигини, яъни, бошқа эрга никоҳланиши дуруст эмаслигини билдириш бўлса, иккинчидан, агар у аёл уч талоқ қилинмасдан бир ёки икки талоқ қилинган бўлса, жаҳл устида талоқ қилиб юборган эри ҳар куни уни кўриб турганлиги сабабли, меҳр кўзда, деганларидек, яна унга мойил бўлиб, эр-хотиннинг қайтадан ярашиб кетишлари ҳам осонлашишидир. Шунинг учун ҳам оят ниҳоясидаи "Сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирон ишни пайдо қилир", дейилди.

  1. Энди қачон (талоқ қилган ақлларингизнинг идда) муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар (яъни, қайта никоҳларингизга олинглар) ёки яхшилик билан (яъни, ҳаққи маҳрларини бериб) улардан ажрашинглар. Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар ва (гувоҳ бўлгувчилар) гувоҳликни Аллоҳ учун тўкис адо қилинглар! Бу (ҳукм)дан фақат Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтиргувчи бўлган киши панд-ибрат олур. Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, юқорида мазкур бўлган талоқ қилиш қонун-қоидаларига Аллоҳдан кўрққани учун риоя этса), У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур.

  2. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга Етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига Етгувчидир (яъни, Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса Ёлғиз Аллоҳ хоҳлаган белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради).

  3. Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгини сабабли) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас, (билингизки), уларнинг иддалари уч ойдир, яна (ҳали-ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёллар)нинг (иддалари ҳам уч ойдир). Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари эса ҳомилаларини қўйишлари (яъни, кўз ёришларидир). Ким Аллоҳдан қўрқса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур.

  4. Бу Аллоҳнинг сизларга нозил қилган ҳукмидир. Ким Аллоҳдан қўрқса, (Аллоҳ)

унинг ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва унинг ажр-мукофотини улуғ қилур.

  1. Уларга (яъни, талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзларингиз маскан тутган — қудратингиз етган жойдан маскан беринглар ва уларни (турган жойларидан) қисиб чиқариш учун уларга зиён етказманглар. Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда то ҳомилаларини қўйгунларича уларга нафақа бериб туринглар! Энди агар (талоқ қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар (яъни, ўзларининг сизлардан бўлган болаларини эмизсалар), у ҳолда уларнинг (эмизганликлари учун) ажр-ҳақларини беринглар! Ва (эмизиш, ҳамда унинг ҳаққи хусусида) ўзаро яхшилик билан келишиб олинглар! Агар (келиша олмасдан) танг ҳолга тушсангизлар, у (ота) учун (боласини) бошқа (бир аёл) эмизур. (Яъни, ота боласини бошқа — бегона аёлга эмиздурур).

  2. Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни, бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни, ўз ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни ўзи унга ато этган (ризқ-рўз)дан бошқа нарсага таклиф қилмас (яъни, ҳар бир инсон фақат Аллоҳ ўзига ато этган ризқдан инфоқ қилишга таклиф қилинур). Аллоҳ танглик- камбағалликдан кейин енгиллик-бойликни ҳам (пайдо) қилур.

  3. Қанчадан-қанча қишлоқ-шаҳарлар борки, ўз Парвардигорлари ва Унинг пайғамбарлари амридан бош тортгандирлар, бас, Биз улардан қаттиқ ҳисоб-китоб олганмиз ва ёмон азоб билан азоблаганмиз.

  4. Бас, у (қишлоқ-шаҳарларнинг аҳли) ўз иш-қилмишларининг зиёнини тотдилар ва бу ишларининг оқибати зиён тортиш-ҳалокат бўлди.

  5. Аллоҳ улар учун (Охиратда ҳам) қаттиқ азобни тайёрлаб қўйгандир. Бас, эй иймон келтирган ақл эгалари, Аллоҳдан қўрқинглар! Дарвоқеъ, У Зот сизларга Эслатма — Қуръонни нозил қилди.

  6. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни зулматлардан нурга чиқариш учун сизларга Аллоҳнинг очиқ-равшан оятларини тиловат қиладиган Пайғамбарни (Муҳаммад алайҳиссаломни юборди). Ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амал қилса, (Аллоҳ) уни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадул-абад қоладиган жаннатларга киритур. Дарҳақиқат, Аллоҳ унинг учун гўзал ризқ (яъни, жаннатнинг туганмас ризқини ато) қилди.

  7. Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни, етти қават ерни) яратган Зотдир. (Аллоҳнинг) амри фармони уларнинг (яъни, етти қават осмон ва етти қават ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага Қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун Зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди).



  1. 1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   119


написать администратору сайта