уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Саф»сурасиМадинада нозил бўлган бу сура ўн тўрт оятдир. У дастлаб Аллоҳ таъолога тасбеҳ айтилганидан сўнг мўминларга берган ваъдаларининг устидан чиқишлари лозим эканлигини уқтириш билан бошланади. Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг Йўлида саф бўлиб курашадиган кишиларни суйиши таъкидланадики, суранинг "Саф" деб номланишига шу сабабдир. Бу сурада Мусо ва Ийсо пайғамбарларнинг бани Исроил қавми томонидан кўрган озор- азиятлари ҳам зикр қилингандир. Сура мўминларга Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссиломга иймон келиирганларидан кейинги энг нажотбахш амал Аллоҳнинг Йўлида молу жонлари билан жиход қилишлари эканлигини уқтириб, уларни Ҳақ таолонинг ёрдамчилари бўлишги даъват қилиш билан якунланади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Осмонлардаги ва ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир. Эй мўъминлар, нега сизлар ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир). Изоҳ:Бу икки оят айрим саҳобалар ўзларича: "Аллоҳ таолога энг суюкли бўлган ишни билсак эди, албатта ўша амални қилган бўлур эдик", деб юришиб, сўнгра ўша суюкли амал Аллоҳ Йўлида жиҳод қилиш эканлиги ҳақида оят нозил бўлгач эса уларнинг баъзи бирлари сусткашлик қилганларида нозил бўлгандир. Албатта Аллоҳ Ўзининг Йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар. Эсланг, Мусо ўз қавмига: "Эй қавмим, нега сизлар мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбари эканлигимни билган ҳолларингизда менга озор берурсизлар?!", деган эди. Бас, қачонки улар (Ҳақ Йўлидан) оғшгач, Аллоҳ уларнинг дилларини (ҳидоятдан) оғдириб қўйди. (Зотан), Аллоҳ фосиқ-итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас. Эсланг, Ийсо бинни Марям: "Эй бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)", деган эди. Бас, қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: "Бу очиқ сеҳр", дедилар. Изоҳ:Ушбу икки оят Пайғамбар алайҳис-саломнинг салафлари ҳаётидан келтирилган лавҳалар бўлиб, улар ҳам ўз қавмлари томонидан азийят тортиб, ёлғончи қилинганлари баён этилди ва бу билан Аллоҳ таъоло Ўзининг сўнгги Пайғамбарини кофирлар томонидан етадиган озорларга ўз салафлари каби сабр-тоқат қилишга даъват этди. Кейинги оятдаги Аҳмад — Пайғамбаримизнинг исмлири бўлиб, Муҳаммад сўзи билан бир ўзакдан чиқандир. У ўзак "ҳамд-мақтамоқ" калимаси бўлиб, Аҳмад — Парвардигорга кўп ва хўб ҳамд айтгувчи маъносини ифодаласа, Муҳаммад — дунё ва Охиратда мақтовга сазовор бўлгувчи деган мазмунда келади. Ўзи Исломга даъват қилинаётган ҳолида (у даъватни қабул қилиш ўрнига) Аллоҳ шаънига ("У Зотнинг боласи бор, шериклари ҳам бор", деб, ёки Аллоҳнинг оят- мўъжизалирини "Бу сеҳр", деб) ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас! Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни, Динини) тўла (яыни, ҳар тарафга) ёйгувчидир. У (Аллоҳ) — гарчи мушриклар истамасалар-да — Ўз Пайғамбарини Ҳидоят ва Ҳақ Дин билан барча динларга ғолиб қилиш учун юборган Зотдир. Эй мўъминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир "тижорат»ни кўрсатайми? (Ўша "тижорат" мана будир) — Аллоҳ ва Унииг Пайғамбарига иймон келтирурсизлар ва Аллоҳ Йўлида мол ва жонларингиз билан жиход қилурсизлар. Мана шу, агар билсангизлар, ўзларингиз учун энг яхшп (иш)дир. (Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гунохларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса буюк саодатдир. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мўъминларга (мана шу) хушхабарни етказинг! Эй мўъминлар, сизлар ҳам худди (ҳаворийлар каби) Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлингиз!— Ийсо бинни Марям хаворийларга: "Аллоҳга (яъни. Унинг Динига даъват қилишимда) ким менинг ёрдамчим бўлур?", деганида, хаворийлар айтдилар: "Биз Аллоҳнинг (Динига) ёрдам бергувчилармиз". Бас, бани Исроилдан бир тоифа (одамлар Ийсога) иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирган зотларни душманларидан кучли қилиб, улар (кофирлар устига) ғолиб бўлиб қолдилар. |