уръони карим
Скачать 1.49 Mb.
|
«Ҳашр»сурасиЙигирма тўрт оятдан иборат бу сура Мадинада нозил қилинган. Сура меҳвари — ўқи яҳудийлардан бану Назийр номли қабиланинг хиёнаткорликлари сабабли ўз диёрларидан сургун қилинишларини ва Ислом тарихида "Бану Назийр ғазоти" номи билан қолган ғазот тафсилотини баён қилиш атрофида айланади. Шунинг учун ҳам бу сура "Жамлаб сургун қилиш" деган маънони ифодаловчи "Ҳашр" номи билан аталгандир. Шунингдек, бу сурада яҳудийларнинг ҳамтовоқлари бўлган мунофиқларнинг кирдикорлари очиб ташланади ва улар гарчи кўринишларида бир- бирлари билан ўзаро иттифоқдек кўринсалар-да, дилларидаги ғараз-мақсадлари тамоман турли-туман эканлиги таъкидланади. Сура саҳобайи киромларнинг таъриф-тавсифлари ва Куръони Каримнинг қадр- мартабаси ҳақидаги оятларни хам ўз ичига олгандир. Сура ниҳоясида Аллоҳ таъолонинг гўзал исмлари ва Илоҳий сифатлари зикр этилиб, мўъминларни Ёлғиз Аллоҳдангина кўрқишга буюрилади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир. У аҳли Китоблардан (яҳудийлардан) кофир бўлган кимсаларни биринчи тўплашдаёқ ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарган Зотдир. (Эй мўъминлар), сизлар уларнинг чиқиб кетишларини ўйлаган ҳам эмас эдингиз. Улар ҳам ўзларининг қўрғон-қалъаларини Аллоҳнинг азобидан) тўсгувчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳнинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч солди. Улар (уйларини) ўз қўллари ва мўъминларнинг қўллари билан бузурлар. Бас, эй ақл эгалари, (уларнинг аҳволидан) ибрат олингиз! Изоҳ:Пайғамбар алайҳиссалом Маккайи мукаррамадан Мадинайи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг яҳудийларнинг Мадина атрофида яшайдиган бану Назийр қабиласи у киши билан бетарафлик тўғрисида сулҳ тузган эди. Лекин мусулмонлар Уҳуд жангида мағлубиятга учраганларидан кейин бану Назийр яҳудийлари ўртадаги сулҳни бузишиб, мусулмонлар орасига суқулиб кириб олган айрим мунофиқ кимсалар билан тил бириктиришиб, Макка кофирларига одам юборадилар ва Муҳаммад алайҳиссаломга қарши жанг қилиш учун улар билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирадилар. Расулуллоҳ бу хиёнатдан хабар топгач, яҳудийларнинг Маккага юборилган элчилари Каъб ибн Ашрафни қатл қилишга буюрадилир ва ўзлари қўшин билан бориб, бану Низийр қабилисини қамл қиладилар. Қамалнинг йигирма биринчи кунида дилларига кўрқинч тушган яҳудийлар Пайғамбаримизга қайта сулҳ тузишни таклиф қилишганида у зот хоинлар билан ҳеч қандай сулҳ тузилиши мумкин эмаслигини билдириб, улардан. кўтарганларича нарса-матоларини олиб дарҳол бу юртдан чиқиб кетишларини талаб қиладилар. Шундай қилиб яҳудийлар яшаётган уйларнинг устун-тўсинларигача бузиб туяларга юклашиб ҳеч қандай жанг-жадалсиз ўз диёрларидан жўнаб қоладилар. Агар Аллоҳ уларга сургунни ёзмаганида, албатта уларни мана шу дунёда (қатл қилиш ёки асирлик билан) азоблаган бўлур эди. Улар учун Охиратда дўзах азоби ҳам бордир. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига қарши турганларидир. Кимки Аллоҳга қарши турса, бас, албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир. (Эй мўъминлар), сизлар (бану Назийр хурмозорларидан) бирон хурмо дарахтини кесдингларми ёки уни ўз поясида турган ҳолида қолдирдингларми, бас, (сизлар қилган ҳар бир иш) Аллоҳнииг изни-иродаси билан ва у фосиқ-итоатсиз кимсаларни расво қилиш учун (бўлди). Аллоҳ Ўз Папғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту туяларни — ўйнатиб-чоптириб борганларингиз йўқ (яъни, у ўлжаларни сизлар қийналиб, машаққат чекиб, жаҳлу-жадал билан қўлга киритганларингиз йўқ), лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан (мана шундай) устун қилиб қўюр. Аллоҳ барча нарсага Қодирдир. Аллоҳ қишлоқ-шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан Ўз Пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар — токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун — Аллоҳники, Пайғамбарники ва (у зотнинг) қариндош-уруғлари, етимлар, бечора-мискинлар ва йўловчи- мусофирларникидир. Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир. (У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар — камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ зотлардир. Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир. Изоҳ:Мазкур оятларда ўзларининг уй-жой ва мол-мулкларини тарк этиб Пайғамбар алайҳиссалом билан Мадинайи мунавварага ҳижрат қилиб келган муҳожирларнинг орзу-ниятлари фақат Аллоҳнинг ризолигини исташ хамда Аллоҳ ва Пайғамбар алайҳиссаломга ёрдам қилиш бўлганлиги таъкидланди ва ғазотлардан тушадиган ўлжаларнинг бир қисми ўшаларнинг хақлари эканлиги уқтирилди. Шунингдеқ уларнинг йўлларига уй-жой ва иймон-эътиқод билан пешвоз чиққан ансорлар — ёрдамчилар (улар Пийғамбаримизга ва бошқа муҳожирларга ҳар бир ишда кўмак берганлари учун мана шу номга сазовор бўлганлар), ва уларнинг бағрикенгликлари, ўз манфаатларидан ўзгаларнинг манфаатини устун қўя олишлари таърифланди. Ҳукамолардан Абу Зайднинг ғоят ибратли мана бу сўзи худди ўша ансорлар хиқида айтилгандек: "Балхлик бир йигит менга: "Ўзларингизнинг зуҳд-тақволарингиз ҳақида гапириб бергин", дегап эди, мен айтдим: "Топсак еймиз, топмасак сабр қиламиз". Шунда у деди: "Бизда Балхнинг итлари шундай қилишади, биз эса топмасак сабр қиламиз, топсак ўзимиздан муҳтожроқларга берамиз". Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен Меҳрибон ва Раҳмлидирсан". (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мунофиқ кимсалар ўзларининг аҳли Китоблардан (яҳудийлардан) бўлган кофир биродарларига: "Қасамки, агар сизлар (Мадинадан) қувиб чиқарилсангизлар, албатта бизлар ҳам сизлар билан бирга чиқиб кетурмиз ва сизлар(га қарши урушиш) тўғрисида ҳеч қачон бирон кимсага итоат этмасмиз. Агар сизларга қарши жанг қилинса, албатта бизлар сизларга ёрдам берурмиз", дейишларини кўрмадингизми? Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар. Қасамки, агар (яҳудийлар ўз диёрларидан) қувиб чиқарилсалар, (мунофиқар) улар билан бирга чиқиб кетмаслар, қасамки, агар (яҳудийларга қарши) жанг қилинса, (мунофиқлар) уларга ёрдам ҳам бермаслар ва агар (фаразан) ёрдам берсалар ҳам, албатта (яҳудийлар мўъминлар томонидан мағлуб қилинишиб) ортларига қараб қочурлар ва кейин уларга бирон ёрдам берилмас. (Эй мўъминлар), аниқки, сизлар (мунофиқларнинг) дилларида Аллоҳдан кўра қўрқинчлироқдирсизлар. Бунга сабаб, улар (Аллоҳнинг кудратини) англамайдиган қавм эканликларидир. Улар (мунофиқ ва яҳудийлар) бирлашган ҳолларида сизлар билан фақат қалъа- қўрғонли қишлоқлар ичида (беркиниб) ёки деворлар ортидангина жанг қила олурлар, (яъни, ҳеч қачон сизларга қарши очиқ жангга чиқа олмаслар). Улар ўз ўрталарида кучли-қувватлидирлар, (яъни, жанг-жадил бўлмасдан туриб ўзаро куч-қудратли эканликлари ҳақида лоф ураверадилар, аммо жанг пайтида ожиз-кўрқоқдирлар). (Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма- хилдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир. (Улар) худди ўзларидан озгина олдин ўтган, ўз қилмишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг (яъни, Бадр жангида енгилиб шарманда бўлган мушрикларнинг) ўхшашидирлар. Улар учун (Охиратда ҳам) аламли азоб бордир. (Яҳудийларни мўъминларга қаршилик қилишга гиж-гижлаётган мунофиқлар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Эсланг, у инсонга "Кофир бўл", деган эди. Энди қачонки (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга) "Албатта мен сендан безорман. Зеро, мен барча оламлар Парвардигори бўлмпш Аллоҳдан қўрқурман", деди. Бас, иккисининг (шайтон ва унинг сўзига кириб кофир бўлган инсоннинг) оқибати дўзахга кириб, унда мангу қолишлари бўлди. Золим кимсаларнинг жазоси шудир! Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни, қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У Зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас, (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни, ўзларига Охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгиртириб кўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир! Дўзах эгалари билан жаннат эгалари баробар бўлмас. Жаннат эгалари (бахт- саодатга) эришгувчи зотлардир. Агар Биз ушбу Қуръонни бирон тоғга нозил қилганимизда, албатта Сиз у (тоғ)ни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб-ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. (Лекин айрим инсонларнинг диллари тоғнинг тошидан ҳам қаттиқроқ бўлгани сабабли уларга Куръон оятлари ҳам таъсир қилмас). Биз бу мисолларни одамлар учун, шояд улар тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз. У — Аллоҳ, шундай Зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. (У) ғайб ва шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкора нарсаларни) Билгувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир. У — Аллоҳ, шундай Зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У (Ёлғиз) Подшоҳдир, (барча айб-нуқсондан) Покдир-Саломатдир, (Ўзи хоҳлаган бандаларини дунё бало-офатлари ва Охират азобидан) Омон қилгувчидир, (бандаларнинг амалларини) Кўриб-Кузатиб тургувчидир, қудрат Соҳибидир, Бўйсундиргувчидир, (Танҳо) кибр Эгасидир. Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан Покдир. У — Аллоҳ Яратгувчидир, (йўқдан) Бор қилгувчидир, (барча нарсага) Сурат-Шакл бергувчидир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва ердаги бор нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудрат ва ҳикмат Соҳибидир. |