Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница73 из 119
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119

«Раҳмон»сураси



Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, етмиш саккиз оятдир.

У ўзининг илк оятида Аллоҳ таъолонинг Раҳмон Меҳрибонлигини уқтириб, У Зотнинг Ўз бандаларига кўрсатган энг катта марҳамати уларга бутун ҳаётлари учун дастурул-амал бўлган Куръони Каримни туширгани эканлигини таъкидлайди.

Сўнгра коинотдаги энг катта сайёралардан тортиб, энг майда заррагача бўлган барча мавжудот Аллоҳ таъоло томонидан ўта нозик ҳисоб-китоб билан яратилгани ва улардан ҳар бири ўз зиммасига қўйилган вазифани бажаришда Яратганга сўзсиз итоат этиши баён қилиниб, инсонлар учун ҳам ўзаро олди-берди муомалаларида адлу инсоф билан иш тутсинлар, деб мезон-тарозу барпо қилингани уқтирилади.

Бу сурада мўъминларга ато этиладиган жаннат неъматлари ва кофирларга кўз тутиб турган дўзах азоби батафсил баён этилади ва ўзга сураларда гувоҳ бўлинмаган бир услуб қўлланиб, Аллоҳ таъолонинг қудрати Илоҳийясига далолат қиладиган ҳар бир жумладан сўнг, яъни, сура давомида ўттиз бир бор инсу жинга қараб: "Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!", деб хитоб қилинади. Сура Аллоҳ таъолонинг Буюк ва Баракотли Зот эканлигини яна бир бор таъкидлаш билан хотималанади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2. Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммад Пайғамбар ва унинг умматларига) Қуръонни таълим берди.

3-4. У Зот инсонни яратиб, унга (дилидаги мақсадини аён эта олиши учун) баённи

(нутқни) таълим берди.

  1. Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисоб-ўлчов билан (жорий бўлур).

  2. Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам (Ёлғиз Аллоҳга) сажда қилур бўйинсунур.

7-8. У Зот осмонни баланд қилиб қўйди ва сизлар тош-тарозида туғёнга тушмасликларингиз (яъни, ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун мезон-тарозини ўрнатди.

  1. (Эй инсонлар, ўзаро олди-берди муомаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар!

  2. Ерни У Зот (жамийки) жонзотлар учун (яъни, улар жойлашиб, фойдаланишлари учун) паст-текис қилиб қўйди.

  3. Унда (турли-туман) мева-чева ва гулкосали хурмо дарахтлари бор.

  4. Яна сомонли дон-дун ва хушбўй (гуллар) бор.

  5. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея (яъни, инкор қила) олурсизлар?!

  6. У Зот инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни) сопол каби қуриган қора лойдан яратди.

  7. Жин-иблисни эса алангадан — оловдан яратди.

  8. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  9. (Аллоҳ) икки Шарқнинг (яъни, кун ва ой ботадигин жойларнинг) ҳам Парвардигоридир.

  10. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  11. У Зот икки денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён)

оқизиб қўйди.

  1. (Аммо) у иккисининг ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар.

Изоҳ:Маълумки, денгиз қаъри ҳам, дарё туби ҳам сув бемалол сизиб ўта оладиган қумлоқ ёки тупроқдир. Кўп ҳолларда шўр сувли денгиз билан чучук сувли дарё ёки кўл шундоқ ёнма-ён жойлашиб ҳам қолади. Лекин Аллоҳ таъолонинг қудрати билан улардан бирининг шўри иккинчисига уриб кетмайди.

  1. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  2. У иккисидан (бири бўлмиш денгиздан) марварид ва маржонлар чиқур.

  3. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  4. Денгиздаги тоғлар каби баланд кўтарилган қатновчилар (яъни, елканли кемалар) ғам ёлқиз У Зотникидир.

  5. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  6. (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.

  7. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи — Ўзигина боқий мангу қолур.

  8. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  9. Осмонлар ва ердаги (барча) жонзот (Унга муҳтождир ва бор тилак-мақсадларини Ёлғиз) Ундан сўрар. У Зот ҳар куни иш-амалдадир.

Изоҳ:Ушбу ояти карима ўзи мўъжаз бўлишига қарамасдан Исломий ақиданинг асосий рукнларидан бирини тўла ифодалагандир. Яъни, еру осмонда Аллоҳ таъолога муҳтож бўлмаган ва Ундан мадад-ёрдам тиламаган бирон жонзот йўқдир. У Зот ҳар куни, ҳар соат, ҳар лаҳзада ўзи яратган коинотдаги барча жонзотни бошқариб-парвариш қилиб турадиган Парвардигордир. Бу оят, «Аллоҳ таъоло борлиқ ва ундаги нарсаларни яратгач, уларни ўз ҳолига ташлаб кўйган», дейдиган айрим файласуфларга очиқ раддиядир.

  1. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  2. Яқинда (Қиёмат қойим бўлган Кунда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориғ бўлажакмиз, эй инсу жинлар!

Изоҳ:Яъни, озгина фурсат ўтгач, ҳаёти дунё тугаб, ундаги иш-амал битар ва Аллоҳ таъоло барча инсонлар ва жинларнинг ҳаётларида қилиб ўтган амалларини ҳисоб-китоб қилиш ва муносиб мукофот-жазо бериш учун фориғ бўлур. У Кунда Аллоҳ таъолонинг одил жазосидан ҳеч ким қочиб кутула олмас. Куйидаги оятларда сўз шу ҳақда боради.

  1. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  2. Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар фақат куч-қудрат билангина ўта олурсизлар, (лекин у Кунда сизларда ҳеч қандай қуч- қудрат бўлмас)!

  3. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  4. Кунда) сизларнинг устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилурки, сизлар

(ундан ҳаргиз) қутула олмассизлар!

  1. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  2. Энди қачон (Қиёмат қойим бўлгач), осмон ёрилиб, (жаҳаннам ҳароратидан доғланган) ёғ каби қизариб қолганида

  3. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  4. Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас!

  5. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  6. (Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)!

  7. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  8. Жиноятчи-осий кимсалар ёлғон дейдиган жаҳаннам мана шудир!

  9. Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверурлар!

Изоҳ:Яъни, ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтган кимсалар Охиратда дўзах ўтида куяр эканлар, дўзах ходимлари бўлмиш фаришталардан бирон қултум сув беришни сўрарлар. Шунда уларга қайноқ сув берилиб, яна дўзахга отилурлар ва бу ҳол абадул- абад давом этур.

Мазкур оятларда кофирлар дучор бўлажак азоб-уқубатлар баён этилди. Энди қуйида келадиган оятларда иймон эгаларига кўз тутиб турган гўзал оқибат — жаннатдаги мангу саодатли ҳаёт зикр қилинади.

  1. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  2. Парвардигори (ҳузурида) туришидан (яъни, ўзининг Парвардигор олдида туриб ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришидан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир.

  3. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  4. (У икки жаннат сон-саноқсиз) шоҳ-новдалар эгасидирлар, (яъни, сермева ва соя- салқиндирлар).

  5. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  6. У иккисида икки оқар чашма бордир.

  7. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олур-сизлар?!

  8. У иккисида барча мевадан икки нави бордир.

  9. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигориигизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  10. (Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар). У жаннатларнинг меваси яқин бўлгувчидир (яъни, жаннат аҳли қай бир мевани ейишни истаса, ўша меванинг ўзи уларга эгилиб, яқин келур).

  11. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  12. У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи

(қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир.

  1. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  2. Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар.

  3. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  4. Эҳсон-яхшиликнпнг жазоси-мукофоти фақат яхшиликдир.

Изоҳ:Яъни, ҳаёти дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтган кишининг Охиратдаги мукофоти жаннатдир. Эҳсон калимасининг луғавий маъноси чиройли амал қилмоқликдир. Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Эҳсон нимадир?», деб сўралганида, у киши шундай жавоб қилган эканлар: "эҳсон Аллоҳ таъолога гўё Уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Зотан, сен У Зотни кўрмасанг-да, У Зот шак-шубҳасиз, сени Кўриб тургувчидир".

  1. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  2. У икки (жаннат)дан қуйироқда яна икки жаннат бордир.

  3. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  4. икки жаннат серсув ва серяпроқликдан) қорамтирдирлар.

  5. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  6. У иккисида тинмай отилиб тургувчи икки чашма бордир.

  7. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  8. У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир.

  9. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  10. У (жаннат)ларда хушхулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир.

  11. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  12. (Улар) чодирларда асралган ҳурлардир.

  13. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  14. Уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир.

  15. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  16. (Жаннат аҳли у жаннатларда) яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар).

  17. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!

  18. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг номи Баракотли

Буюкдир.

  1. 1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   119


написать администратору сайта