Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница69 из 119
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   119

«Ваз-Зориёт»сураси



Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, олтмиш оятдан ташкил топгандир. Сура аввалида Аллоҳ таъоло Ўзи яратган тўрт нарса номи билан қасамёд қилиб, Охират диёри ва ундаги жазо-мукофот ҳақ эканлигини таъкидлайди ва инсонларга нотаниш бўлган у сирли оламнинг сир-синоатини — кофирларни ютишга ҳозир бўлиб кутиб турган жаҳаннамни ва мўъминларга мунтазир кўз тутиб турган жаннатни Илоҳий Сўз билан таърифлаб, Ўз бандаларини огоҳлантиради.

Бу сурада ҳам ўз қавмининг иймон келтирмаётганидан озурдадил бўлган Пайғамбар алайҳиссаломга таскин-тасалли ва барча инсонларга эслатма-ибрат бўлсин учун у кишининг салафлари бўлмиш ўтган пайғамбарлар ва уларни ёлғончи қилганлари сабабли турли азоб-уқубатларга дучор бўлган қавм-қабилалар ҳақидаги ибратли қиссалар зикр қилингандир.

Сура инсу жинснинг яратилишидан кўзда тутилган бирдан-бир мақсад уларнинг Яратганни таниб, Ёлғиз Ўша Зотгагина сиғиниб-ибодат қилиб ўтишлари эканлигини таъкидлаш билан хотима топади. Бу сура ўзининг илк ояти "Ваз-зориёт" номи билан аталган бўлиб, бу калима "Суриб кетгувчи шамолларга қасам" деган маънони англатади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2-3-4-5. (Булутларни) суриб кетгувчи (шамол)ларга; юк (ёмғир) ташигувчи (булут)ларга; (сув юзида) енгил сузиб боргувчи (кема)ларга ва (Аллоҳнинг амри билан барча) иш(лар)ни тақсимлагувчи (фаришта)ларга қасамки, сизларга ваъда қилинаётган нарса (қайта тирилиш) шак-шубҳасиз, ҳаққи-ростдир!

6. Ва албатта (Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб қилинганидан кейин) жазо-мукофот воқеъ бўлгувчидир.

7-8. (Самодаги юлдузлар ҳаракат қиладиган) йўллар эгаси бўлган осмонга қасамки, албатта сизлар (ушбу Пайғамбар хусусида) хилма-хил сўз устидадирсизлар.

Изоҳ:Яъни, худди самодаги сайёраларнинг ҳаракат қиладиган йўллари хилма-хил бўлгани каби сизлар ҳам эй мушриклар, Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида турли-туман сўзлар айтурсизлар: айримларингиз у зотни "сеҳргар", десангизлар, бошқаларингиз "шоир", дейсизлар.

9. Ундан (яъни, Қуръондан, Пайғамбардан Аллоҳнинг илми азалийсида Ҳидоят Йўлидан) бурилган (ва саодатдан маҳрум қилинган) кимса бурилиб (юз ўгириб) кетур.

10-11. (Ҳақ Пайғамбарни "ёлғончи, сеҳргар, шоир", дегувчи) ўша ёлғончиларга (жаҳолат) гирдобида адашиб юргувчи бўлган кимсаларга ўлим лаънат бўлгай!

  1. Улар жазо (Қиёмат) Куни қачон бўлишини сўрарлар.

  2. Кун) улар дўзахда текшириладиган ёндириладиган Кунда бўлур.

  3. (Ўшанда уларга айтилур): "Азобларингизни тотинглар! Сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шоштиргувчи бўлган нарса мана шудир!"

15-16. Албатта тақводор зотлар Кунда) Парвардигор ўзларига ато этган нарсаларни

(ажр-мукофотларни) қабул қилган ҳолларида жаннатлар ва чашмалар устида (бўлурлар). Зеро, улар бундан илгари (яъни, ҳаёти дунёдалик чоғларида) чиройли амаллар қилгувчи эдилар.

  1. Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар.

  2. Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун Парвардигордан) мағфират сўрар эдилар.

  3. Уларнинг мол-мулкларида сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум-муҳтож кишилар учун (ажратилган) ҳақ-улуш (бўлар эди).

20-21. (Эй инсонлар), ерда (ундаги тоғу тошлар ва водий-дараларда, денгизлар ва дарёларда, ҳайвонот ва наботот оламида) ҳамда ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб- кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзойингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг кудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!

  1. Осмонда эса сизларнинг ризқу рўзларингиз (яъни, ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни, жаннат) бордир.

  2. Бас, осмон ва ернинг Парвардигорига қасамки, албатта у (яъни, сизларга ваъда қилинаётган барча нарса) худди сизларнинг сўзлашингиз каби (яъни, сўзлаган сўзларингиз ўзларингиз учун қандоқ хақ бўлса, ана шундай) ҳаққи-ростдир!

  3. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими?

  4. Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, "Салом", дейишган эди, у ҳам: "Салом, (Булар) нотаниш қавм-ку", деди.

26-27. Сўнг у аста оиласи олдига чиқиб, (қовурилган) бир семиз бузоқни келтирди-да, уни уларга яқин қилиб, "(Таомдан) емайсизларми?", деди.

  1. (Лекин меҳмонлар овқатга кўл чўзишмагач), улардан хавфсирай бошлади. (Шунда) улар: "Қўрқмагин. (Бизлар фаришталармиз, шунинг учун таом емаймиз)", дедилар ва (Иброҳимга) бир доно ўғил хушхабарини бердилар.

  2. Шунда (уларнинг сўзини эшитиб турган Иброҳимнинг) хотини қичқирганча келди- да, (бу хушхабардан ажабланганидан) ўзининг юзига уриб: "(Ахир мен) туғмас кампир(манн)-ку!", деди.

  3. Улар айтдилар: "Парвардигоринг мана шундай деди. Албатта Унинг Ўзигина ҳикмат ва билим Соҳибидир".

Йигирма еттинчи жузъ


  1. (Иброҳим) деди: "Эй элчилар, не юмуш билан келдингиз?"

32-33-34. Улар айтдилар: "Бизлар бир жиноятчи қавмга (яъни, Лут қавмига) уларнинг устидан, Парвардигорнинг Ҳузурида хаддан ошувчи кимсалар учун белгилаб қўйилган, лойдан-сополдан бўлган (яъни, ҳар бир ҳалок қилингувчи кофирнинг номи ёзилган) тошни ёғдириш учун юборилгандирмиз.

  1. Бас, Биз у жойдаги мўъминлардан бўлган кишиларни чиқариб юбордик.

  2. (Лекин) у жойда бир хонадондан (яъни, Лут пайғамбар хонадонидан) ўзга мусулмонларни топмадик.

  3. Биз (у қишлоқдаги барча кофирларни ҳалок қилганимиздан сўнг) аламли азобдан қўрқадиган зотлар (ибрат олишлари) учун у жойда оят-аломат қолдирдик.

Изоҳ:Ушбу ояти каримада Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатлардан фақат Охиритдаги аламли азобдан кўрқадиган кишиларгина панд-насиҳат олишлари таъкидлаб ўтилди. Энди Иброҳим алайҳиссаломга юборилган фаришталар ви уларнинг Лут қавмидан кофир бўлган кимсаларни ҳалок қилганлари ҳақидаги ибратли қисса ҳикоя қилингач, навбатдаги оятларда кофир бўлганлари сабабли ҳалокатга дучор қилинган бошқа бир қанча қавмлар тўғрисида қисқача хабарлар берилади.

  1. Мусо (қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Эсланг, Биз уни очиқ ҳужжат билан Фиръавн олдига юборган эдик.

  2. У ўз аркони (давлати)га суяниб (Мусога иймон келтиришдан) юз ўгирди ва "(Мусо ё) сеҳргар ёки мажнун", деди.

  3. Бас, Биз уни ҳам, қўшинларини ҳам ушлаб, уларни денгизга отдик — ғарқ қилиб юбордик. У (Фиръавн ўзининг кибру ҳавоси ва куфру исёни сабабли ҳар қандай) маломатга лойиқдир.

  4. Од (қабиласининг қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Эсланг, Биз уларнинг устига туғмас (яъни, ҳеч қандай фойда етказмайдиган) бўронни юборган эдик.

  5. У (бўрон) ниманинг устидан ўтса, албатта уни (ҳалок этиб) худди чириб-битган суяклар каби қилиб қўяр эди.

  6. Самуд (қабиласининг қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Эсланг, уларга (Аллоҳ томонидан мўъжиза қилиб юборилган туяни сўйиб юборган пайтларида): "Бир вақтгача (яъни, уч кунгача тириклик неъматидан) фойдаланиб қолингиз", дейилган эди.

  7. Бас, улар Парвардигорнинг амри(га итоат этиш)дан кибр-ҳаво қилишгач, қараб турган ҳолларида уларни чақмоқ урди.

  8. Бас, улар чақмоқдан қочиб кутулиш учун ўринларидан) туришга ҳам қодир бўлмадилар ва (бирон кимса томонидан) ёрдам олгувчи ҳам бўлмадилар!

  9. (Мазкур қавмлардан) илгари Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилгандирмиз). Чунки улар фосиқ-итоатсиз қавм эдилар.

  10. Осмонни Биз қудрат билан барпо қилдик. Дарҳақиқат, Биз Қудратлидирмиз.

  11. Ерни эса ёйиқ-кенг қилиб қўйдик. Бас, (Биз) нақадар яхши Ёйгувчидирмиз.

  12. Сизлар эслатма-ибрат олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик.

  13. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга айтинг): "Бас, Аллоҳга (иймон келтириш учун) чопинглар-шошинглар! Албатта мен сизлар учун У Зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман.

  14. Ва сизлар Аллоҳ билан бирга яна бошқа бирон илоҳ бор, деманглар! Албатта мен сизлар учун У Зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман".

  15. Худди шунингдек, (яъни, Сизни сеҳргар, мажнун, шоир деганлари каби) улардан (яъни, Макка мушрикларидан) аввалги (кофир бўлган) кимсаларга бирон пайғамбар келганида, улар ҳам албатта (ўша пайғамбарни ё) сеҳргар ёки мажнун, дер эдилар.

  16. Улар ўша (сўз)ни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ, (зотан, улар бир-бирларидан йироқ замонларда ва маконларда яшаб ўтганлари сабабли ўзаро васият қилиш имконига эга эмаслар, лекин фақат бир нарса уларнинг барчаларини юқоридаги каби сўзларни айтишга мажбур этар) улар туғёнга тушган қавмдирлар!

  17. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз улардан юз ўгиринг! Энди (зиммангиздаги Пайғамбарликни тўла етказганингиздан сўнг кофирлардан юз ўгирсангиз) Сиз маломат қилингувчи эмассиз.

  18. Ва (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинг! Зеро, у панд-насиҳатлар мўъминларга нафъ етказур.

  19. Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.

  20. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман.

  21. Зеро, Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиққа) ризқу рўз бергувчи, куч-қувват Соҳиби ва Қудратлидир.

  22. Бас, золим-кофир бўлган кимсалар учун шак-шубҳасиз, худди (илгари ўтган кофир) дўстларининг насибалари каби (азобдан иборат) насиба бордир. Бас, улар Мени(нг азобимни) шоштирмай қўя қолсинлар!

  23. Бас, кофир бўлган кимсалар учун уларга ваъда қилинаётган (азобга гирифтор қилинидиган) Кунларида халокат бўлгай!



  1. 1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   119


написать администратору сайта