Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница75 из 119
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   119

«Ҳадид»сураси



Йигирма тўққиз оятдан ташкил топган бу сура Мадинада нозил бўлган. У борлиқдаги барча нарса мудом Яратганга тасбеҳ айтиб, улуғлаб туриши ҳақида хабар бериш билан бошланади. Шундан кейин Аллоҳ таъолонинг Илоҳий сифатлари баён қилинади.

Бу сурадан мўъминларни Аллоҳ уларга ато эшган нарсалардан хайр-саҳоват қилишга чорлаган оятлар ҳам ўрин олгандир. Сура мўъминлар билан мунофиқларнинг Охиратдаги аҳволи тўғрисида хабар бериб, у жойда мунофиқлар дунёдаги каби мўъминлар орасига қўшилиб кета олмасдан ажралиб қолишларини уқтиради ва бу ҳаёти дунёнинг ўткинчи эканлигини баҳор ёмғири остида тўрт кун барқ уриб очилиб, сўнг ёз иссиғига бардош бера олмай қуриб, қовжираб қоладиган чечакларга ташбеҳ қилинади. Сура Ийсо пайғамбар йўлларига эргашган аҳли китобларни Аллоҳдан кўрқишга ва У Зотнинг сўнгги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиришга даъват қилиш билан хотима топади.

Бу сурада кишиларнинг тинчлик-осойишталик кунларида ҳам, харбу зарбларида ҳам бирдек зарур ва фойдали бўлган темир моддаси ҳақида зикр қилингани учун, у "Ҳадид

  • Темир" сураси деб номлангандир.


Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).


  1. Осмонлар ва ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.

  2. Осмонлар ва ер Унинг мулкидир. У ҳаёт ва ўлим берур. У барча нарсага Қодирдир.

  3. Аввал ҳам, Охир ҳам, Зоҳир ҳам, Ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани Билгувчидир.

Изоҳ:Ушбу ояти каримада ҳар бир мўъмин Аллоҳ таъолонинг Бор ва Бирлигига иймон келтириш билан бирга эътиқод қилиши лозим бўлган тўрт Илоҳий сифат баён этилди: Аллоҳ Аввалдир, яъни, У Азалий Зот бўлиб, Ундан аввал бирон замон ўтган эмас; Аллоҳ Охирдир, яъни, У Абадий-Мангу Зот бўлиб, барча нарса йўқ бўлур, лекин Унинг интиҳоси йўқдир; Аллоҳ Зоҳирдир, яъни, коинотдаги ҳар бир нарса Унинг борлигига очиқ-зоҳир далолат қилиб туради; Аллоҳ Ботин-Махфийдир, яъни, Унинг Зотини кўз билан идрок этиб бўлмас ва Унинг моҳият-ҳақиқатига ақл билан етиб бўлмас.

  1. У осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз Аршига ўрнашган Зотдир, У ерга кирадиган (ёмғир-қор суви, хазина-ю дафина ва жасадлар каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, наботот ва булоқ сувлари каби) нарсаларни ҳам, самодан тушадиган (ризқу насиба, хайру барака каби) нарсаларни ҳам, унга (самога) кўтариладиган (яъни, амал ва дуо-илтижо каби) нарсаларни ҳам билур. Сизлар қаерда бўлсангизлар У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган амалларингизии Кўриб тургувчидир.

  2. Осмонлар ва ер Унинг мулкидир. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилур.

  3. У кечани кундузга киритур ва кундузни кечага киритур. У диллардаги сирларни Билгувчидир.

  4. (Эй инсонлар), Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари (Муҳаммад алайҳиссалом)га иймон келтиринглар ҳамда У Зот сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан (яъни, вақтинча кўлларингизда турган эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзгаларнинг кўлларига ўтиб кетадиган Аллоҳ берган мол-давлатдан) инфоҳ-эҳсон қилинглар! Бас, сизлардан иймон келтирган ва инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун катта ажр-мукофот бордир.

  5. Агар сизлар иймон келтиргувчи бўлсангизлар Пайғамбар (ораларингизда) сизларни Парвардигорингизга иймон келтиришга даъват қилиб тургани ҳолда (Аллоҳ эса сизларнинг руҳларингизни яратган пайтидаёқ иймон келтириш ҳақидаги) аҳду паймонингизни олгани ҳолда нега сизлар (Аллоҳга) иймон келтирмаяпсизлар?

  6. У Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)га токи у сизларни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига олиб чиқиши учун аниқ-равшан оятларни (яъни, Қуръони Каримни) нозил қиладиган Зотдир. Албатта Аллоҳ сизларга Меҳрибон ва Раҳмлидир.

  7. Нега сизлар Аллоҳ Йўлида инфоқ-эҳсон қилмаяпсизлар?! Ҳолбуки, осмонлар ва ернинг ворислиги Ёлғиз Аллоҳники-ку (яъни, оз кунда сизлар бу оламдан ўтиб кетиб, кўлларингиздаги барча мол-дунёларингиз Аллоҳга мерос бўлиб қолади-ку)! Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва (Расулуллоҳ билан бирга кофирларга қарши) жанг қилган кишилар (Макка фатҳидан кейии инфоқ-эҳсон қилган ва жанг қилган кишилар билан) баробар бўлмас. Улар кейин инфоқ-эҳсон қилган ва жанг қилган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (оқибат жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.

  8. Аллоҳга қарзи ҳасана (ихтиёрий қарз, яъни, Уиинг Йўлида хайру саҳоват) қиладиган ким бор? Бас, У Зот ўша (киши)га бир неча хисса қилиб (қайтарур) ва унинг учун улуғ ажр-мукофот бўлур.

  9. Мўъмин ва мўъминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлари (яъни, қилган яхши амаллари ва номаи аъмоллари йўлларини ёритиб) кетаётганини кўрадиган Кунни (эсланг! Ўша Кунда уларга дейилур): "Сизлар учун Бугунги хушхабар остидан дарёлар оқиб турадиган, (сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир. Бу буюк саодатнииг ўзидир!"

  10. У Кунда мунофиқ ва мунофиқалар иймон келтирган зотларга: "Бизга қараб туринглар, биз ҳам сизларнинг нурпигиздан озгина олиб (фойдаланайлик)", десалар, (уларга) "Ортингларга қайтиб нур истайверинглар", дейилур. Сўнг улар (билан мўъминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат— жаннат, ташқарисида - олдида эса азоб — дўзах бўлур.

  11. Улар (мўъминларга) "Биз (ҳаёти дунёда) сизлар билан бирга эмасмидик", деб нидо қилганларида, (мъминлар) дерлар: "Ҳа, (кўринишда биз билан бирга эдинглар), лекин сизлар (мунофиқлик билан) ўзларингизни фитнага дучор килдинглар ва (бизларга бало- офатлар етишига) кўз тутдинглар ҳамда (Исломнинг Ҳақ Дин эканлиги тўғрисида) шубҳаландинглар ва то Аллоҳнинг амри (яъни, ўлим) келгунича сизларни (хали умр узоқ эканлиги, Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни кечиб юборавериши каби) хомхаёллар алдади. Сизларни Аллоҳ ҳақида Зотнинг карами кенг, ҳеч қачон Ўзи яратган бандаларни азобга гирифтор қилмайди, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўйди".

  12. Мана Бугун сизлардан ҳам, (эй мунофиқлар), кофир бўлган кимсалардан ҳам (дўзах азобидан қутулушларингиз учун) бирон тўлов олинмас. Жойларингиз дўзахдир! У сизларга энг муносиб жойдир! Нақадар ёмон оқибат (бу)!


Изоҳ:Мазкур оятларда зоҳирлари мўъмин-у, ботинлари динсиз бўлган мунофиқ кимсаларнинг Охиратда дучор бўладиган оқибатлари баён қилинди. Энди мўъминларга

мурожаат қилиниб, уларни ўзларидан аввал ўтган аҳли китоблар каби диллари қотиб, фосиқ-итоатсиз бўлиб кетмасдан кўнгилларини Аллоҳнинг зикрига ва Қуръон тиловатига мойил қилишга даъват этилади.

  1. Иймон келтирган зотлар учун Аллоҳнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Ҳақ — Қуръон (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими?! (Шунингдек, улар учун) илгари Китоб ато этилган, сўнг (улар билан Пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!

Изоҳ:Ушбу ояти каримада мўъминларнинг сифати бўлиши керак бўлган икки фазилат ҳақида сўз боради: Аллоҳ таъолонинг номи зикр қилинганида ва Қуръон тиловат қилинганида, ҳақиқий мўъминнинг дили эрийди, қалби қўрқувга тушади ва кўзларига ёш келади. Тошбағирлик ва Аллоҳнинг амрига итоатсизлик эса аҳли Китобларнинг — кофирларнинг хулқларидандир. Улуғ саҳобалардан Абу Бакр Сиддиқ (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) Ямома қабиласидан келган, янги Исломни қабул қилган бир жамоат билан ўтирганларида юқоридаги оят тиловат қилинган эди, ўтирганлар қаттиқ йиғлаб юбордилар. Шунда Абу Бакр: "Бизлар ҳам худди шундай эдик…" дедилар.

  1. (Эй мўъминлир), билингларки, албатта Аллоҳ ўлган ерни тирилтирур (яъни, Аллоҳ куриб-қақшаб ётган ерни ёмрир билан "тирилтиргани" каби сизларнинг дилларингизни ҳам Аллоҳнииг зикри ва Қуръон тиловати билан юмшатур). Мана Биз ақл юргизишларингиз учун сизларга (Ўз қудрати Илоҳийямизга далолат қиладиган) оятларни аниқ баён қилдик.

  2. Албатта садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берганлар учун (берган хайру сидақалари) бир неча ҳисса қилиб (қайтарилур) ва улар учун улуғ ажр-мукофот бордир.

  3. Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар ана ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар (яъни, жуда ростгўй зотлар) ва шаҳидлар (мақомида)дирлар. Улар учун (Охиратда) ажр-мукофотлари ва (Қиёмат Кунида уларнинг йўллирини ёритиб борадиган) нурлари (бўлур). Кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар — улар дўзах эгаларидир!

  4. Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиқан) ўт-ўлани деҳқонларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас, уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб колганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир.

Изоҳ:Ушбу оятдаги "куффор кофирлар" сўзини кўпчилик муфассир уламолар изидан бориб, "деҳқонлар", деб таржима қилинди. Чунки "кофир" сўзининг луғавий маъноси "кўмувчи", деганидир. Маълумки, деҳқонлар уруғни ерга кўмувчилардир. Истилоҳий маънода эса Энг Олий Ҳақиқатни — Аллоҳинг борлигини инкор қиладиган динсизлар "кофирлар" яъни, ҳеч яшириб бўлмайдиган Ҳақиқатни кўмадиган яширадиган кимсалар, деб аталади.

  1. (Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу (яъни, ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу мархамат Соҳибидир.

  2. На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса), Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир.

Изоҳ:Яъни, ҳаётда содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса албатта Аллоҳ таъолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди. Бу ҳақиқат баён этилишига сабаб...

  1. Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсизлар ва (Аллоҳ) сизларга ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) кетмагайсизлар. Аллоҳ барча кибр- ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас.

  2. Улар бахиллик қиладиган ва одамларни ҳам бахил бўлишга буюрадиган чақирадиган кимсалардир. Ким (бахиллик қилиб, инфоқ-эҳсон қилишдан) юз ўгириб кетса, у ҳолда албатта Аллоҳнинг Ўзи (барча оламдан) Беҳожат ва ҳамду санога Лойиқ Зотдир.

  3. Дарҳақиқат, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ хужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб, (шунингдек), одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик Яна Биз темирни туширдик — яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир. Аллоҳ ғайбда (бандалари кўзига кўринмасдан) турган ҳолида Ўзига ва пайғамбарларига (Аллоҳ Йўлида жиҳод қилиш билан) ёрдам берадиган кишиларни билиш учун (темирни яратди). Албатта Аллоҳ Кучли, Қудратлидир.

Изоҳ:Ушбу ояти каримада жамият интизоми ва кишилар осойишталиги учун Аллоҳнинг Китоби ва адолат тарозиси билин бирга яна темир, яъни, қуролли кучга ҳам муҳтож бўлинишига ишора қилинмоқда.

  1. Дарҳақиқат, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғамбар қилиб юбордик ҳамда пайғамбарлик ва Китобни (яъни, Таврот, Инжил, Забур ви Қуръонни) ҳам икковининг зурриётларига (ато) қилдик. Бас, уларнинг (яъни, Нуҳ ва Иброҳим зурриётларининг) орасида ҳидоят топгувчи (кишилар) ҳам бор, (аммо) уларнинг орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар.

  2. Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Ийсо бинни Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжил ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ёзганимиз буюрганимиз йўқ, лекин улар ўзлари Аллоҳнинг ризолигини истаб (роҳибликни одат қилдилар-у), сўнг унга тўғри-тўла риоя қила олмадилар. Бас, Биз улардан иймон келтирган зотларга ажр-мукофотларини ато этдик. (Аммо) уларнинг орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар.

  3. Эй (Ийсога) иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг Пайғамбари (Муҳаммад алайҳиссалом)га ҳам иймон келтиринглар, (шунда) У Зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этур ва сизлар учун (Қиёмат Кунида олдиларингизда)

юрадиган нур (пайдо) қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.

  1. Аҳли Китоб ўзлари Аллоҳнинг фазлу мархаматидан бирон нарсага (етишга) қодир бўла олмасликларини ва фазлу марҳамат Аллоҳнинг Қўлида бўлиб, уни фақат Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этишини билишлари учун (Аллоҳ уларга юқоридаги ҳукмларни баён қилди). Аллоҳ улур фазлу марҳамат Соҳибидир.

Йигирма саккизинчи жузъ

  1. 1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   119


написать администратору сайта