Главная страница

Лекцияларни ўкиш. Икки ва ундан орти фойдаланувчилар ртасида матнли мулоатни реал ват режимида аерда амалга оширса блади


Скачать 277.81 Kb.
НазваниеИкки ва ундан орти фойдаланувчилар ртасида матнли мулоатни реал ват режимида аерда амалга оширса блади
Дата11.05.2022
Размер277.81 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаЛекцияларни ўкиш.docx
ТипДокументы
#521698
страница14 из 30
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Илмий тадқиқот методологияси   – илмий тадқиқотни ташкил этишнинг умумий кўриниши бўлиб, у илмий тафаккурнинг принциплари, усуллари, шунингдек илмий тадқиқотни хаққонийлигини текширишҳамда келгуси даврга уни тадбиқ этилишини (интерпритация) ўз ичига олади.

Таҳлил методининг моҳияти -тадқиқот объектини фикран ёки жисман таркибий қисмларга ажратишдан иборатдир. Бу ҳолда объектнинг алохида элементлари моҳияти, уларнинг алоқалари ва ўзаро харакатлари ўрганилади.

Икки зиддиятли томонларни идеал даражада қониқтирадиган қарор зиддиятларни бошқариш қарори дейилади.

Аналитик жараён: Ташкилот (ёки ИКТ қурилма) фойдаланувчилари томонидан тўпланган маълумот-ларнинг тез таҳлил этиш жараёнидир. Аналитик фаолият жараёни маълумотларни қидириш, жамлаш қайта ишлаш ва самарали қарор қабул қилишдир.

Бизнеснинг ақлий тизими ўз ичига қуйидагиларни жамлайди: маълумотларни тўплаш, сақлаш ва билимлар(якуний хулосалар ва ишланмаларни)ни бошқариш.Улар аналитик механизмлар(усуллар)да бизнес режасини тузувчилар ва қарор қабул қилувчиларга етказиб берилади.

Коммуникацияга асосланган қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизим: коммуникация, ҳамкорлик ва қарор қабул қилишга кўмаклашувчи технологиялардан фойдаланишга асосланган тизимлар.

Муҳим муваффақият омиллари: Менежер фаолият олиб бораётган соҳасининг шундай қисмики, унда муваффақиятга эришиш абсолют зарур ва шунда у кўзда тутган мақсадга эришади

Маълумотлар базаси (омбор )-Аниқ мавзуга бағишланган тарихий маълумотларни жамлаган ва таҳлилий жараёнларда фойдаланишга қулай маълумотлар базаси .

Қарор қабул қилиш:уч босқичли жараён бўлиб у ақлий фикрлаш, фикрларни режалаштириш ва танлашдир

Қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизим: Бу интерфаол, эластик, мослашувчан компютер ахборотларига асосланган тизим. У тизимлашмаган (таркиблашмаган) бошқарув муаммосини ҳал этишда, мукаммал қарор қабул қилиш учун махсус яратилган .

Хужжатларга асосланган қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизим:Бу тизимлар турли (кўплаб) маълумотлар банкини интеграллаштиради, маълумотларни қайта ишлаб таҳлил этади .Ижрочилар: Корпоратив билимга эга бўлган, стратегик бошқарув фаолиятига масъул ходимлар .Ахборот тизими: бу технология, инсон ва жараёнларнинг мажмуаси. У маълумотларни тўплаш, узатиш, сақлаш, қайта қабул қилиш, оқилона бошқариш ва кўрсатиш жараёни тизими.

Билимга асосланган қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизим:Бу тизимлар муаммоларни ечимини аниқлашга асосланган экспертиза тизими.

Тизимли фикрлаш – махсус фикрлашнинг тури бўлиб аналитик таҳлилчиларда муаммони тизимли форматда кўришлари, тахлил этишлари ва муаммони ечимини бериш кўникмалари мавжуд бўлишини талаб этилади.

Тизимни иерархияси – иқтисодиётни босқичма – босқич декомпозиция қилиш, алоқалар, айниқса қарор қабул қилишда иерархия принципига асосланилади.

Иқтисодиётда тизимлар – яхлит ва унинг биринчи даражали алоқадор компонентлардан иборат тизими.Дунё иқтисодиёти яхлит тизим, республика иқтисодиёти ҳам яхлит тизим.Банк молия тизими, тижорат банклар тизими, банк тизими, – тизимлар ичидаги тизимлар.

Иқтисодиётнинг тизимли таҳлили – мураккаб, фанлараро интеграллашган, билимлар ва фактларни узоқни кўзлаб таҳлил қилиш жараёни.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Алоҳида талабага тегишли бўладиган қарорлар – бу…*индивидуал қарорлар;

Аниқ муддатлар (ойда, чоракда, ярим йилда, тўққиз ойда ва бир ўқув йилида)да қабул қилинадиган қарорлар қандай номланади?*мунтазам қарорлар;

Аниқлиги даражасига кўра қарорлар кўринишлари:– муаммо аниқ шароитда қабул қилинадиган, таваккалчилик шароитида, ноаниқлик шароитида қабул қилинадиган қарорлар.

Бажарилиши зарур бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олиш, бу борада аниқ тўхтам ёки бир фикрга келиш – бу …*қарор;

Барча талабалар учун бирдек аҳамиятли бўлган қарорлар қанай номланади? *тактик қарорлар.

Баҳсли масала ёки турли-туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш ёки келишиш асосида қабул қилинади. Гап қандай қарорлар тўғрисида бормоқда? *консенсус принципи асосида қабул қилинган қарорлар;

Бошқарув қарорлари неча гуруҳда таснифланади?     *6 гуруҳда.

Бошқарув қарорларини амалга ошириш жараёнининг ихчамлаштирилган шакли, нусхаси ёки схемаси қандай номланади?*модел.

Бошқарув қарорларини қабул қилишда неча турдаги методлардан фойдаланилади? *2 турдаги;

Бошқарув тўғрисидаги таълимотнинг ривожланишида нима муҳим рол ўйнаган? Бошқарув тўғрисидаги таълимотнинг ривожланишида бошкарув карорларини кабул килиш муаммоси мухим роль уйнайди.

Брейнсторминг методининг нимани англатишини ва муаллифини кўрсатинг Брейнсторминг методи Осберн томонидан ишлаб чикилган булиб, ”Ақлий хужум” методидан иборат.

Вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилишда контекст билан боғлиқ қайси эффектлар ўз таъсирини кўрсатади? Вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилишни вазиятга боғлиқлигини аниқлаш мақсадида контраст, бирламчилик, яқиндагина содир бўлганлик ва ореол эффектлари билан боғлиқ тажрибалар ўтказилган.

Ваколатли шахс (кафедра мудири, факультет декани, ректор ва бошқалар иштирокида қабул қилинадиган қарорлар – бу …*коллегиаллик асосида қабул қилинган қарорлар;

Дескриптив йўналиш ўз олдига қандайвазифани қўяди? Дескриптив йўналиш субъектив, психологик омилларни асосий омиллар деб ҳисоблашга асосланади. Биринчи ёндашув ўз олдига қарорни қандай қабул қилишлари кераклигини аниқлаш вазифасини қўйса, иккинчи ёндашув қарор қабул қилиш жараёни реал равишда қандай содир бўлишини аниқлаш вазифасини қўяди.

Идрокнинг қандай жиҳатлари қарор қабул қилиш характерига кўпроқ таъсир этади? Бизнинг идрокимиз нимани кўришни назарда тутган бўлсак, шуни кўради яъни идрокнинг танловчанлиги.

Ижроси кечиктирилмайди, кўп ҳолатларда фавқулотда вазиятларда қабул қилинади. Гап қандай қарорлар тўғрисида бормоқда?*оператив (тезкор) қарорлар;

Ижроси муайян даврда амалга оширилиб, қисқа муддатда амал қиладиган қарорлар – бу …*вақтинчалик қарорлар;

Илмий жиҳатдан асосланганлик;. ўзаро боғлқ ва якдил бўлиши; ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида бўлиши; аниқ ва тўғри йўналтирилган бўлиши; қисқа вақтда қабул қилиниши; бажарилиш вақти аниқ белгиланиши; тезкор қабул қилиниши; самарали бўлиши. Ушбу ҳолатлар нимани ифодалайди?*бошқарув қарорларига қўйиладиган талабларни;

Интуитив ёндашув – бу қарор ҳис –туйғулар асосида қабул қилинади, “тарафдорлар” ва “қаршилар” таҳлил қилинмайди.

Қабул қилинадиган қарорларнинг таркибий элементлари қайси жавобда тўғри берилган?*мақсад; вазифа; восита; жавобгарлик; муддат;

Қамраб олиш кенглигига қараб қарорлар қандай кўринишда бўлади? Қамраб олиш кенглигига қараб – умумий ва хусусий қарорлар.

Қарор – бу   мақсад танлаш жараёни ва натижаси ҳамда унга эришиш услубидир.

Қарор йиғилишда эмас, балки ҳамкасблар, раҳбарларнинг розилигини алоҳида-алоҳида сўраб кўриш асосида қабул қилинадиган қарорлар қандай номланади?* “Ринги” усули асосида қабул қилинган қарорлар.

Қарор қабул қилиш жараёни неча босқичда кечади?*8 та босқичда.

Қарор қабул қилиш жараёнига таъсир қилувчи психологик қонуниятлар психологиянинг қайси жиҳатларида кўпроқ намоён бўлади? Инсон психологиясида қатор қонуниятлар мавжудки, уларнинг қарор қабул қилиш жараёнига бевосита таъсир кўрсатиши фанда ўрганилган. Булар идрок ва хотира хусусиятлари, информациянинг қандай контекстда келганлиги билан боғлиқ холатлардир.

Қарор қабул қилиш жараёнининг биринчи босқичи нимага йўналган?Қарор қабул қилишнинг биринчи боскичи муаммоларни урганишга йуналган.

Қарор қабул қилиш муҳитининг динамиклиги – бу ички ва ташқи ташкилий омилларнинг доимий ва юқори даражадаги ўзгарувчанлиги тушунилади.

Қарор қабул қилиш муҳитининг мураккаблиги – бу қарор қабул қилиш жараёнида ҳисобга олиш зарур бўлган кўп сонли омиллар мавжудлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлигива ўзаро бир-бирига таъсир қилиши тушунилади.

Қарор қабул қилиш назариясида қандай йўналишлар мавжуд? Қарор қабул қилиш назарияси 2 хил – норматив ва дескриптив ёндашув мавжуд.

Қарор қабул қилишга нисбатан ёндошувлар тўғри келтирилган қаторни кўрсатинг? Интуитив ёндашув, фикрларга асосланган қарор, рационал асосланган қарор

Қарор қабул қилишга нисбатан қўйилган норматив талаблар қайсилар?Қарор қабул қилишга нисбатан қатор норматив талаблар қўйилади, булар: Қарорнинг самарадорлиги.     Қарорнинг асосланганлиги.     Қароорнинг ўз вақтидалиги.     Қарорнинг бажарила оладиган бўлиши.     Қарорнинг конкретлиги ва регламентлилиги.     Қаттиқлик ва эгилувчанликнинг бирлиги.     Қарорда “чекловчи омил” принципини инобатга олиш.

Қарор қабул қилишга таъсир кўрсатадиган ташкилий омиллар қайсилар?Қарор қабул қилишга таъсир кўрсатадиган ташкилий омиллар: қарор қабул қилиш муҳитининг ноаниқлиги, мураккаблиги ва динамиклиги.

Қарор қабул қилишда ахборотнинг тўлалиги ва сифати; қарор қабул қилаётган педагогнинг шахсий сифати; қарор қабул қилишда ташкилий масалаларнинг оқилона ҳал этилиши ва унинг ҳал этилиш даражаси. Улар …*қарорнинг тўғрилигини таъминловчи омиллар;

Қарор қабул қилишда иштирок этадиган одамлар сонига кўра қарорлар кўринишлари: индивидуал ва гуруҳий қарорлар.

Қарор қабул қилишда қандай омиллар асосий ролни ўйнайди? Қарор қабул қилиш субьектив, психологик омиллар асосий роль уйнайди.

Қарор қабул қилишнинг бешинчи босқичи мазмуни нимага йўналтирилган? Қарор қабул қилишнинг бешинчи босқичи – қайтарма алока ва карорни тахлил этиш, бу боскичда карорни бажарилишини назарда тутилади.

Қарор қабул қилишнинг биринчи босқичи қандай этапларни ўз ичига олади?Қарор қабул қилишнинг биринчи боскичи олтита этапдан иборат: 1этап. Муаммо ёки максадни аниклаштириш; 2этап.дастлабки маммо ёки максадни куйиш; 3 этап. Заколатингизни таксимлаш; 4 этап. Зарур информацияларни йигиш ва тахлил килиш; 5 этап; муаммоли вазиятни концептуал моделени тузиш; 6 этап. конкрет вазиятни асослаш ва моделини тузиш.

Қарор қабул қилишнинг иккинчи босқичи мазмуни нимага йўналтирилган? Гояларни ишлаб чикиш боскичи – бу муаммони ечим йулларини шакиллантиришдан иборат.

Қарор қабул қилишнинг тўртинчи босқичи мазмуни нимага йўналтирилган? Қарор қабул қилишнинг тўртинчи босқичи – бу боскич карорни бажарилишини режалаштириб беради.

Қарор қабул қилишнинг учинчи босқичи мазмуни нимага йўналтирилган?Қарор қабул қилишнинг учинчи босқичи гояларни бахолаш боскичи – бу хар бир гояни кийматини, устунлигини, самарадорлигини ва таваккалчилик даражасини бахолашдан иборат.

Қарор қабул қилувчи янги информацияни қай тарзда қабул қилади? Қарор қабул қилувчи информацияларни алоҳида холда қабул қилмайди, у янги информацияни олдинги таассуротлари ва ушбу материал қандай контекстда келганлигига боғлиқ равишда интерпретация қилади.

Қарор моделини ишлаб чиқиш; моделнинг мақбуллигини баҳолаш; алгоритм тузиш; дастур ишлаб чиқиш. Улар нимани ифодалайди?*бошқарув қарорларини моделлаштириш босқичларини;

Мавжуд ҳолат содир бўлишининг зарур бўлган ҳолатга мос келмаслиги нимани ифодалайди?*қарор қабул қилиш заруриятини;

Мазмунига кўра қарорлар кўринишлари– сиёсий, техник, технолгик қарорлар.

Мақсадга эришишнинг восита ва усулларини танлашга оид жорий, тезкор қарорлар бўлиб, педагог томонидан қисқа муддатлар учун қабул қилинадиган қарор қандай номланади?*тактик қарорлар;

Маълум даврий оралиқда қабул қилинади, такрорланиш хусусиятига эга қарорлар – бу …*вақти-вақти билан қабул қилинадиган қарорлар;

Маъмурияти томонидан туб ва истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш мақсадларида қабул қилинадиган қарорлар қандай номланади?*стратегик қарорлар;

Моҳиятига кўра ташаббусли қарорларга яқин бўлиб, уларда педагогик жараён самарадорлигини ошириш, таълим сифатини яхшилашга оид тавсиялар ўз аксини топадиган қарорлар – бу …*тавсияли қарорлар;

Муаммонинг ечимига оид дастлабки ғоя жамоани “боши берк кўча”га олиб кириб қўйса-да, вазиятдан чиқиш йўлларини излаб топиш мақсадида қўлланиладиган метод қандай номланади?* “Қийин вазиятларни бартараф этиш” методи;

Мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, муаммоларни ҳар томонлама, пухта таҳлил этиш орқали улар бўйича хулосалар чиқариш, муаммо бўйича чиқарилган хулосалар орасидан энг мақбулни топиш борасидаги техник ёндашувни ифодаловчи стратегия (метод) – бу …* “Қарорлар шажараси”;

Ноаниқлик – бу қарор альтернативаларини танлаб олиш учун релевант информацияларнинг етишмаслиги тушунилади.

Ноаниқлик одатда нималарда намоён бўлади?Одам айнан ноаниқлик шароитларида муҳим қарорни қабул қилишига тўғри келади. Бу ноаниқлик содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни баҳолашнинг қийинлигида, ва вазият келгусида қандай ривож олишини била олмасликда намоён бўлади.

Ноаниқликни келтириб чиқарадиган сабаблар нималар?Энг аввало, ноаниқлик қарор қабул қилиш учун зарур информациянинг йўқлиги (етишмаслиги) оқибатида юзапга келиши мумкин. Бу сабаб информацион дефицит деб номлагади. Иккинчи сабаб – информация­ларни хаддан зиёд ортиқчалиги оқибати ҳам бўлиши мумкин. Бу холатда катта информацион оқим орасидан муаммоли вазиятга реле­вант бўлган ва ушбу вазиятдан чиқишга ёрдам берадиган инфор­мация­ни ажратиб олиш қийинлиги юзага келади. Яна битта сабаб – қарор қабул қилишда бошқа одамларнинг таъсири. Айрим одамлар (онгли ёки онгсиз равишда) информацияни бузиб кўрсатишга, сохталаштиришга, хатто яширишга мойил бўладилар.

Новаторлик мазмунига эга бўлиб, истиқболни назарда тутади, бундай қарорлар эркин ҳаракатланиш имконини берадиган қарорлар … қарорлар деб номланади? *ташаббусли қарорлар;

Норматив йўналиш ўз олдига қандай вазифани қўяди?     Норматив ёндашув қарор қабул қилиш жараёнларини субъектив, психологик омиллардан абстрактлашган холда тадқиқ этади ва қарор қабул қилишнинг идеал усул ва “рецептлприни” ишлаб чиқишга йўналган.

Одамга хос бўлган психофизиологик чекланишлар қандай концепциянинг ишлаб чиқилишига олиб келди? Ч.Бернард, Г. Сеймон, Д. Марч, Д. Ольсенларнинг тадкикот ишлари натижасида одамга хос бўлган психофизиологик чекланишларнинг мавжудлиги обьектив шароитларни тулик хисобга олиш ва натижада рационал хулк-атворга ва карор кабул килишга эришиш мумкин эмаслиги исботланди. Натижада “чекланган рационаллик” концепцияси ишлаб чикилди ва бунда асосий гоялардан бири – субьектив, психологик хусусиятлар – бу обьектив, хулк – атворни чеклокчи омиллардан иборат.

Одатда қатъий йўриқномалар, меъёрий ҳужжатлар доирасида қабул қилинадиган қарорлар қандай номланади?*стереотип қарорлар.

Одатий вазиятларда қабул қилиниб, уларнинг амал қилиш доираси аввалдан маълум бўладиган қарорлар қандай номланади?*анъанавий қарорлар;

Педагог педагогик жараённи ташкил этиш бўйича қарорларни неча неча йўл билан қабул қилади*3 йўл билан;

Педагог томонидан яратилган модел, тузилган режага мувофиқ қарор ижросининг изчил таъминланиши нима деб аталади?*қарорнинг бажарилиши;

Педагогик жараёнда камчиликларнинг намоён бўлиши, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, педагогик жараённи ривожлантириш чораларини белгилашга хизмат қиладиган метод қандай номланади?*таққослаш методи;

Педагогик фаолият моҳиятини кўрсатмали ифодалаш, кўрсаткичлар қаторини аниқлаш ва олиб борилган таҳлил натижаларини расмийлаштириш мақсадида қўлланиладиган метод – бу …*график методи;

Педагогнинг ўз олдига қўйилган мақсадга эришиши йўлида ўз ваколати ва мажбуриятлари доирасида бир неча муқобил қарорнинг энг мақбулини танлаши – бу …*қарор қабул қилиш.

Педагогнинг ўзи томонидан қарор қабул қилиниши қандай номланади? *якка асосида қабул қилинган қарорлар;

Рационал асосланган қарор – бу олдинги тажрибага боғлиқ эмас ва таҳлилий асосланган қарор.

Рационал асосланган қарор босқичларини кўрсатинг? *Маълум бир муаммонинг рационал ечимини топиш қуйидаги босқичларни босиб ўтади:- муаммонинг диагностикаси;- қарор қабул қилиш учун чекланганликларни ва критерийларни ифодалаш;- альтернативаларни топиш;- альтернативаларни баҳолаш;- охирги (якуний) танлов.

Релевант информация – бу асосли қарорни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган, юзага келаётган муаммоли вазият мазмунига адекват бўлган информациядир.

1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30


написать администратору сайта