Лекцияларни ўкиш. Икки ва ундан орти фойдаланувчилар ртасида матнли мулоатни реал ват режимида аерда амалга оширса блади
Скачать 277.81 Kb.
|
Шахс ички кечинмалари, ўй-фикрлари, характерининг гавда ҳаракати ваимо-ишоралар ёрдамидаги ифодаси қандай номланади? *пантомимика. Шахснинг креатив фаолиятини баҳоловчи тестлар неча турга бўлинади? *2 турга; Шахснинг ўзида касбий тажриба, малака, маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифалар асосида мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этиши қандай номланади? *ўзини ўзи ривожлантириш; Шахснинг ўзини ўзи самарали баҳолашига қандай омиллар таъсир кўрсатади? *ўзини тушуниш; шахс сифатида ўз қадр-қимматини англаш; ўзини-ўзи назорат қилиш. Шахснинг ўз-ўзидан қониқиши ёки қониқмаслиги нимани белгилайди?*ўз-ўзини баҳолаш даражасини; Шахснинг ўз-ўзини таҳлил қилиши орқали ўзига баҳо бериши қандай номланади? *ўз-ўзини баҳолаш; Шахснинг юз мускуллари ҳаракатлари орқали ўз фикри, ҳис-туйғулари, кайфияти ва мавжуд воқеликка нисбатан муносабатини ифодалаши қандай номланади? *мимика; “ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” МОДУЛИ БЎЙИЧА Ишлаб чиқаришнинг бирор соҳасида хомашё, материал, ярим фабрикат ва шу кабиларга ишлов бериш ёки қайта ишлаш, уларнинг ҳолати, хоссалари ҳамда шаклини ўзгартиришда қўлланиладиган усуллар (методлар) мажмуи қандай номланади? b) технология; “Технология” тушунчаси истеъмолга қачон киритилган?c) 1872 йилда; Таълим жараёнининг аниқ мақсад ва лойиҳа асосида муайян изчилликда кетма-кет амалга оширилишини таъминловчи усул (метод)лар мажмуи қандай номланади? d) таълим технологиялари. Таълим шаклларини такомиллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ҳамда инсон омилларида, уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш,тадбиқ этиш, аниқлашнинг изчил методи. Ушбу таърифининг муаллифи ким? a) ЮНЕСКО; Фаолият (жумладан, педагогик фаолият)ни ташкил этишга технологик (ижтимоий-муҳандислик, лойиҳалар яратиш) нуқтаи назардан ёндашиш қандай номланади? b) технологик ёндашув; Қандай ҳолат ўқув жараёнининг таълим мақсади (ёки мақсадлари)га эришишни кафолатловчи усул ва воситалар билан таъминланганлигини ёритади? d) таълим жараёнини технологиялаштириш. Технологик жараён, технологик жараённи бошқариш, технологик жараённи ташкил этиш воситалари, ахборот таъминоти, технологик ижтимоий-иқтисодий таъминот. Улар ниманинг элементлари? b) таълим жараёнига технологик ёндашувнинг; Ўқувчи, таълимнинг мақсади, таълимнинг мазмуни, ўқув жараёни, педагог ёки техник воситалар, таълимнинг ташкилий шакллари. Педагогик тизимнинг мазкур таркибий элементлардан таркиб топиши ким томонидан қайд қилинган? d) В.П.Беспалько. Таълим жараёнининг умумий лойиҳаси, таълимни ташкил этишга бўлган ижтимоий эҳтиёж, таълим мақсади, таълим мазмуни, шакл, метод, усул ва техник воситалари, ўқувчи фаолияти, педагог фаолияти. Улар ниманинг таркибий элементлари саналади? a) педагогик технологиянинг; Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси қандай маънони ифодалайди? c) янгилик киритиш; 11.Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият қандай номланади? a) инновация; Янги ғоялар, тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари. Улар ниманинг кўринишлари саналади? c) инновациянинг; Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар қандай номланади? d) таълим инновациялари. “Инновацион таълим” тушунчаси дастлаб қаерда асосланган? b) 1979 йилда Римда; Таълим инновациялари неча турга бўлинади? b) 4 турга; Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади? b) радикал, модификацияланган ва комбинацияланган инновациялар; Фаолият йўналишига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади? d) педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар. Ўзгаришларнинг кўламига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади? а) тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари; Келиб чиқиш манбаига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади? c) жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар; Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у нима деб юритилади? а) новация; Муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган фаолият натижаси қандай номланади? c) инновация; Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият қандай номланади? c) инновацион фаолият; Ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, юксак муомала маданияти. Инновацион фаолиятнинг ушбу таркибий элементлари ким томонидан кўрсатилган? a) В.Сластенин; Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичда кечади? 4 босқичда; Педагогда таълим жараёнига инновацион ёндашувни қарор топтириш неча босқичда кечади? 4 босқичда; Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим қандай номланади? c) шахсга йўналтирилган таълим; Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим қандай номланади? c) ҳамкорлик таълими; Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар қандай номланади? d) ҳамкорлик таълими технологиялари. Жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги; жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий ва гуруҳ муваффақияти учун жавобгарлиги; кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш; гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши. Ушбу тамойиллар қандай таълим технологияларининг моҳиятини ифодалайди? c) ҳамкорлик таълими технологияларининг; Яхлит мавзуни бир нечта қисмларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида талабаларнинг уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлиши таъминловчи стратегия қандай номланади? а) “Ажурли арра”; Рағбатлантирувчи асос, моноконструкция, социоконструкция, ижтимоийлашув, маълумотларни билишга интилиш, рефлекция. Улар инновацион таълимнинг … саналади? c) алгоритми; Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсули нима? c) лойиҳа; Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат қандай номланади? c) лойиҳалаш; Алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш нима деб юритилади? d) таълим жараёнини лойиҳалаш. Педагогик жараённи лойиҳалаш қандай учликка асосланади? b) лойиҳа – мазмун – фаолият; Таълим жараёнини лойиҳалаш неча босқичда кечади? c) 5 босқичда; Таълим ёки маънавий-маърифий тадбирнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг технологик тавсифини ёритувчи ҳужжат қандай номланади? b) технологик паспорт; Педагогик (таълим ва тарбия) жараённи бажарувчи ёки маълум объектга техник хизмат кўрсатувчи педагогларга тақдим этиладиган барча зарур маълумотлар, кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳужжат қандай номланди? c) технологик харита; Реал, ҳақиқатда мавжуд бўлган объектнинг соддалаштирилган, кичрайтирилган (катталаштирилган) ёки унга ўхшаган нусхаси нима деб аталади? c) модел; Қандай ҳолат ҳодиса, жараён ёки тизимнинг умумий моҳиятини тўла ёритувчи моделни яратишни ифодалайди? b) моделлаштириш; Ўқув жараёнида қўлланиладиган моделлар неча турга бўлинади? b) 5 турга; Қурилма, мослама, асбоб, жиҳоз ва механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? b) илмий-техник моделлар турига; Кўрсатмали қуроллар, кўргазмали воситалар, тренажёрлар, таълимий дастурлар. Улар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? d) ўқув моделлари турига. Амалий ҳаракатларни бажаришга хизмат қилувчи турли тренажёрлар, механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? b) имитацион моделлар турига; Лойиҳалаштирилаётган объектларнинг катталаштирилган ёки кичиклаштирилган нусхалари ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? c) тажриба моделлари турига; Компьютер, спорт, иқтисодий, ҳарбий, ишчанлик ўйинлари ва бошқалар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? а) ўйин моделлари турига; Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим қандай таълим саналади? d) муаммоли таълим. Муаммоли таълимнинг илк ғояларини ким асослаган? c) Ж.Дьюи; 49.Билимларни муаммоли баён қилиш, билимларни муаммоли баён қилишнинг маълум босқичларида талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар қандай таълимнинг турлари саналади? b) муаммоли таълимнинг; Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширишга йўналтирилган маъруза қандай маъруза саналади? c) муаммоли маъруза; Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари қандай технологиялар саналади? b) муаммоли таълим технологиялари; Муаммоли баён, эвристик суҳбат, муаммоли намойиш, изланишга асосланган амалий машғулот, ижодий топшириқ, хаёлий муаммоли тажриба, муаммо фаразларини шакллантириш, масалаларни муаммоли ечиш (оптимал вариантларни танлаш), муаммоли вазифа, муаммоли ўйин. Улар қандай таълим технологияларининг турлари ҳисобланади? b) муаммоли таълим технологияларининг; Тадқиқот усули, эвристик усул, муаммоли вазиятларни яратиш усули, муаммоли баён қилиш усули, ижодий усул, қисман ижодий усул. Улар қандай таълим методлари ҳисобланади? муаммоли таълим методлари; Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала – бу b) педагогик муаммо; Талабанинг маълум топшириқларни бажариш (масалани ечиш, саволга жавоб топиш) жараёнида юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати … ҳисобланади? d) муаммоли вазият. Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил қилиш асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш … саналади? d) босқичлари. Улар муаммони ҳал қилиш босқичлари – бу …c) исботлаш; текшириш; асослаш; Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади? d) муаммони излаш; муаммони қўйиш; муаммони ҳал қилиш. Муаммони қўйиш неча сатҳда кечади? c) 3 сатҳда; Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчаси қандай маъносини англатади? a) “ўзаро ҳаракат қилмоқ”; Талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатларини ташкил этишга асосланувчи таълим қандай номланади? d) интерфаол таълим. Қандай ҳолат талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликларини ифодалайди? b) интерфаоллик; Луғавий жиҳатдан “тартиб билан жойлаштириш қонуни” маъносини англатувчи тушунчаb) таксономия; Мазмунан объектларни табиий ўзаро боғлиқлик асосида мураккаблашиб боришининг кетма-кет жойлаштириш орқали туркумлаштирилиши ёки тизимлаштирилиши қандай номланади? a) таксономия; Педагогик жараённинг ўзаро боғлиқ ва хоссасига кўра кўп босқичли (иерархик) тузилишга эга объектларининг тавсифланиши, тартибга солиниши ва тизимлаштирилиши – бу d) педагогик таксономия. “Таксономия”нинг дастлабки ғоялари қачон асосланган? а) 1956 йилда; 1956 йилда яратилган таксономия яна қандай ном билан аталади? a) Б.Блум таксономияси; Америкали назариётчи Б.Блум раҳбарлигида асосланган педагогик таксономия нечта категориядан иборат? c) 6 та; Таълим мақсадлари билиш эҳтиёжларини ривожлантиришга асосланади. Қайси таълимот ушбу ғояга асосланади? b) педагогик таксономия; Педагогик таксономиянинг америкали олим Б.Блум раҳбарлигида асосланган категориялари қайсилар? c) билиш; тушуниш; фойдаланиш (қўллаш); таҳлил (анализ); синтез; баҳолаш; Б.Блум таксономиясига кўра билимдан хабардор бўлиш, уларни ўзлаштириш, ёдда тутиш, қайта ёдга олишни ифодаловчи мезон – бу …a) билиш; Б.Блум таксономиясига кўра билим юзасидан мушоҳада юритиш, фикрлаш, назарий ҳолатдан амалиётга кўчиш мантиғининг ўзлаштирилиши – бу … тушуниш; Б.Блум таксономиясига кўра билимни амалиёт ёки амалий ҳаракатларда қўллаш – бу фойдаланиш (қўллаш); Б.Блум таксономиясига кўра мавжуд билимга таяниб, бир бутун объектни таркибий элементларга ажратган ҳолда ўрганиш, жузъий хулоса чиқариш – бу … таҳлил (анализ); Б.Блум таксономиясига кўра мавжуд билимга таяниб, таркибий элементлар асосида бир бутун объект тўғрисида умумий хулоса чиқариш – бу … синтез; Б.Блум таксономиясига кўра шахснинг назарий билим ва амалий кўникма, малакаларга эгалигини баҳолаш – бу … баҳолаш. Айтиш, ёзиш, ёдга олиш, ёдда тутиш, ахборот бериш, тасвирлаш, фарқлаш, танлаб олиш, айтиб бериш, такрорлаш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади?a) билиш; Тушунтириш, далиллаш, алмаштириш, белгилаш, кўчириш, изоҳлаш, очиб бериш, қайта ишлаш, намойиш этиш, тизимлаштириш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? b) тушуниш; Татбиқ этиш, ҳисоблаш чиқиш, намойиш қилиш, фойдаланиш, ўқитиш, белгилаш, амалга ошириш, ҳисоблаш, ечиш, аниқлаш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? c) фойдаланиш (қўллаш); Фараз қилиш, олдиндан кўриш, келтириб чиқариш, ажратиш, турлаш, саралаш, бўлиб чиқиш, текшириб кўриш, гуруҳлаштириш, туркумлаштириш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? b) таҳлил (анализ); Режалаштириш, ишлаб чиқиш, тузиш, лойиҳалаш, умумлаштириш, бирлаштириш, кашф қилиш, тизимлаштириш, яхлитлаштириш, яратиш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? c) синтез; Ташхислаш, назорат қилиш, текшириш, ўлчаш, таққослаш, солиштириш, аниқлаш, исботлаш, асослаш, баҳолаш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? d) баҳолаш. Ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган ҳаракат моҳиятига кўра яхлит ифодалаш технологияси қандай номланди? b) бихевиоризм; Инсон руҳиятини фақатгина у томондан бевосита ифодаланган ва кузатиш имконияти бўлган хатти-ҳаракат, нутқ асосида таҳлил қилиниши, ўрганилишини ёқловчи таълимот қандай номланади? |