“Портфолио” инглизча сўз бўлиб, “портфел” ёки “портфеллар тўплами” маъносини англатиб, автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами саналади. Бу каби тўплам ҳам педагог ёки талабанинг шахси, фаолиятининг турлари, эришилган ютуқлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни беришга хизмат қиладиган индивидуал папка саналади. Умуман олганда, портфолио ҳар бир педагог ёки талабанинг максимал даражада эришган ютуқлари, уларнинг ижодий имкониятлари, қизиқиш ҳамда қобилиятларини ёритади. Портфолио педагог ҳамда талабанинг фаолиятига билвосита баҳо бериш, қай даражада сифатли ва самарали эканлигини таҳлил қилиш имкониятини таъминлашга хизмат қилади. Қолаверса, портфолиолар педагог ва талабаларга уларнинг шахси, фаолияти билан турли экспертиза (текширув)лар жараёнида комиссия
аъзоларини билвосита танишиш имкониятини беради23
“Таълимда «инновацион таълим технологиялари” тушунчасининг мазмуни
куйидагилардан иборат. Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси инглиз тилидан таржима қилинганда (“innovation») «янгилик киритиш» деган маънони англатади. Мазмунан эса тушунча негизида «инновация» тушунчаси муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолиятни ифодалайди.
Таълим инновациялари – таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд
муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар.
Таълим тизимида ёки ўқув фаолиятида инновацияларни қўллашда сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани олиш мақсади кўзланади. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга имкон берадиган ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур.
Педагогнинг инновацион фаолияти. Инновацион фаолият – янги
ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги
шаклланаётган ғояларнинг мавжуд ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият.
Инновацион фаолият илмий изланишлар, ишланмалар яратиш, тажриба-синов ишлари олиб бориш, фан-техника ютуқларидан фойдаланиш асосида янги технологик жараён ёки янги такомиллаштирилган маҳсулот яратишдан иборат.
Педагогнинг инновацион фаолияти:
- янгиликни қўллашга тайёргарлиги;
- педагогик янгиликларни қабул қилиши;
- новаторлик даражаси;
- коммуникатив қобилиятнинг ривожланганлиги;
- ижодкорлиги билан белгиланади.24
Педагог инновацион фаолиятининг ижодий жараёнида кўп ҳам бирор
нарсани исбот қилишга ҳаракат қилавермайди, балки барча имкониятларидан фойдаланиб, муаммонинг ечимини илгарилатишга уринади ва фақат янги ғояга келгандан сўнг уни ҳақиқийлигини ва аҳамиятлилигини исботлашга киришади.
Инновацион фаолият педагогнинг руҳий, ақлий, жисмоний кучини маълум мақсадга йўналтириш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаш, амалий фаолиятни назарий билимлар билан тўлдириб бориш, билиш, лойиҳалаш, коммуникатив нутқ ва ташкилотчилик маҳоратини ривожлантиришни талаб этади.
Бугунги кунда педагогларнинг инновацион фаолият кўникма, малакаларига эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Педагоглар томонидан иннофацион фаолият кўникма, малакаларини ўзлаштира олишларида уларнинг инновацион ёндашувга эга бўлишлари талаб этилади. Ўз моҳиятига кўра педагоглар томонидан инновацион фаолият кўникма, малакаларининг ўзлаштирилиши уларда инновацион ёндашувни қарор топиши асосида кечади.
Педагогик инновацияларнинг изчил равишда педагогик фаолиятга янгиликларни олиб киришга имкон бериш орқали таълим тизими ёки жараёни мунтазам ривожланиб боради. Ўқитувчининг инновацион фаолияти педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға ундовчи, бунёдкорликка рағбатлантирувчи куч сифатида намоён бўлади ҳамда у таълим жараёнининг сифатини кафолатлайди. 25
Тушунчалар Тьютор – (лот. tutorem – мураббий, васий) раҳбар. Эдвайзер (аdvisor) –французчада«avisen» «ўйламоқ») индивидуал ҳолда диплом иши, курс ишини ишлаб чиқишда маслаҳатчи. Фасилитатор (англ. facilitator,от лат . facilis – қулайлик) – гуруҳлардаги фаолият натижасини самарали бўлишини, муаммонинг илмий ечимини топишга йўналтиради, груҳдаги мулоқатни жонлантиради. Модератор қабул қилинган қоидаларга амал қилишни текширади, талабаларнинг қобилиятларини очилишига, билиш фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам беради.
II БОБ. БИНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ 2.1. Бизнес режалаштириш ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи
| Фаннинг қисқача тавсифи
| ОТМнинг
номи ва
жойлашган
манзили:
| Самарқанд давлат
университети
| Университет хиёбони, 16
| Кафедра:
| Инсон ресурсларини бошқариш
| Рақамли иқтисодиёти факультети
таркибида
| Таълим соҳаси
ва йўналиши:
| 230000 - Иқтисод
| 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
| Фанни
(курсни) олиб
борадиган
ўқитувчи
тўғрисида
маълумот:
| Доцент
Рахматов Бахриддин Бурибоевич
| E-mail:
| raxmatov.baxriddin@mail.ru
| Дарс вақти ва
жойи:
| 118-аудитория
| Курснинг давомийлиги
| 2.09.2020-20.02.2021
| Индивидуал
график асосида
ишлаш вақти:
| душанба, чоршанба кунлари 13.30 дан 15.00 гача
| Фанга
ажратилган
соатлар
| Маъруза:
| 34
| Амалиёт
| 34
| Мустақил
таълим
| 56
| Фаннинг
бошқа фанлар
билан
боғлиқлиги
(пререквизитл
ари):
| Ушбу силлабусга киритилган саволлар ўқув режасидаги гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар (Иқтисодий таълимотлар тарихи) математик ва табиий-илмий фанлар (Ахборот технологиялари, Олий математика), умумкасбий фанлар (Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт, Ўзбекистон иқтисодиёти, Молия ва кредит, Статистика), ихтисослик фанлари (Кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш муаммолари) каби фанлар билан узвий боғлиқ ва услубий жиҳатдан ўзаро бир-бирини тўлдирувчи мазмундадир.
| Фаннинг мазмуни
| Фаннинг
долзарблиги ва қисқача
мазмуни:
| Фанни ўқитишдан мақсад -талабаларда бизнес-режани, бизнес юритиш стратегияси ва тактикасини белгиловчи ҳужжат сифатида бизнес режа ишлаб чиқиши ва амалга ошириш бўйича билимлар мажмуини шакллантириш бўйича йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - бизнес-режани тузиш усулларини ва режалаштириш технологиясини қўллаш; бизнес-режа ишлаб чиқиш; бозор имкониятларини баҳолаш; корхона ва маҳсулотни баҳолаш; бозорда маҳсулотнинг силжиш стратегиясини танлаш; ишлаб чиқариш режаси тайёрлаш; корхонанинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш; бизнес-режани амалга ошириш учун зарурий инвестициялар самарадорлигини баҳолашни ургатишдан иборат..
| Фан бўйича
талабаларнинг
билимига, кўникма ва
малакасига қўйиладиган талаблар
| “Бизнес режалаштириш” фани талабаларни назарий билимлар,амалий кўникмалар, иқтисодий вазият, ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва
малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- ишлаб чиқарувчилар ўртасида соғлом рақобатни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
- режалаштириш технологиясининг замонавий услублари ва амалиётини ўрганиш;
- бизнес-режанинг тузилмаси ва мазмунини белгилаш;
- бизнес-режа бўлимларининг режалаштириш услубларини ўрганиш;
- бизнес-режани илгари суриш механизмини ўрганиш;
- бизнес-режанинг самарадорлигини баҳолаш услубиятини ўрганиш.
“Бизнес режалаштириш” ўқув курсини ўрганиш натижасида талабалар:
бизнес-режа тузилмаси; корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этиш; корхоналардаги мавжуд имконият ва муаммолар ҳақида тасаввурга эга бўлиши; корхоналарнинг ишлаб чиқариш потенциалидан самарали фойдаланиш янги усуллари ва йўналишларини; корхонада ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кўрсаткичлари даражасини ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқот ва баҳолаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни;режалаштиришни мукамаллаштириш бўйича вазиятли масалаларни ечиш; билиши ва улардан фойдалана олиши; Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қоидалари йўналишлари; корхонани молиявий соғломлаштириш муаммоларини бартараф этиш; корхоналарнинг ишлаб чиқариш – молия фаолиятида қўллаш; корхоналарнинг хўжалик фаолиятини ўзгартириш соҳасида давлатнинг замонавий, иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини корхоналар миқёсида амалга ошириш; умумбошқариш масалаларини қўйиш ва ҳал этиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
бизнес-режани тузиш усулларини ва режалаштириш технологиясини қўллаш; бизнес-режа ишлаб чиқиш; бозор имкониятларини баҳолаш; корхона ва маҳсулотни баҳолаш; бозорда маҳсулотнинг силжиш стратегиясини танлаш; ишлаб чиқариш режаси тайёрлаш; корхонанинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш; бизнес-режани амалга ошириш учун зарурий инвестициялар самарадорлигини баҳолаш малакаларига эга бўлишикерак.
| Компетенциялар.
| Компетенциялар – бу ўқиш жараёнида талабалар томонидан эгалллаган билим, кўникма ва малакаларни амалда қўлланилиши.
Ҳуқуқий компетенциялар:
ташувчиларда ўқув ва илмий материаллар билан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури». Ахборотлаштиришга бевосита таалуқли асосий
мақолалар.
Электрон ахборот ресурсларининг турлари. Давлат ахборот тизимларида электрон ахборот
ресурсларини қайта ишлаш, сақлаш ва заҳиралик нуша кўчириш воситаларига бўлган мажбурий талаблар.
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари давлат
электрон регистрида электрон ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари рўйхатдан ўтказиш.
Давлат ахборот тизимларида «Электрон ҳукумат»
доирасида алоқа қилиш тартиби.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон ахборот ресурслари ва уларни тақдим этиш тартибига кириш ҳуқуқлари. Узлуксиз ўқиш ва мустақил таълим компетенциялари: адабиёт билан ишлаш; интернет ресурслар билан ишлаш; электрон ишлаш; тақдимотлар ва мавзули рефератлар тайёрлаш; маъруза ва намойиш материалларини тайёрлаш.
| Фан мавзулари ва унга ажратилган саотлар тақсимоти:
| №
| Мавзулар
| Маъруза
| Семинар
| Мустақил таълим
| 1
| Бозор иқтисодиёти ва бизнес
| 2
| 2
| 4
| 2
| Бозор иқтисодиёти шароитида режалаштириш ва прогнозлаш
| 2
| 2
| 4
| 3
| Корхона фаолиятида бизнес-режалаштириш
| 2
| 2
| 4
| 4
| Корхонанинг бизнес-режаси
| 2
| 2
| 4
| 5
| Бизнес-режанинг асосланганлиги ва ишончлилиги
| 2
| 2
| 4
| 6
| Корхона тавсифи ва уни баҳолаш
| 2
| 2
| 4
| 7
| Корхона маҳсулотининг тавсифи
| 2
| 2
| 4
| 8
| Маркетинг режаси
| 4
| 4
| 4
| 9
| Ишлаб чиқариш режаси
| 4
| 4
| 6
| 10
| Ташкилий режа ва менежмент
| 4
| 4
| 6
| 11
| Корхонанинг молиявий режаси
| 4
| 4
| 6
| 12
| Бизнес-режа самарадорлигини баҳолаш
| 4
| 4
| 6
|
| Жами
| 34
| 34
| 56
| Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш меъзонлари
| Баҳолаш
усуллари
| Экспресс тестлар, ёзма ишлар, оғзаки сўров, презентациялар.
| Баҳолаш
мезонлари
| 5 баҳо «аъло»
фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўлиқ ўзлаштира олиш; фанга оид кўрсаткичларни иқтисодий таҳлил қилишда ижодий фикрлай олиш; ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада
юритиш;
меҳнат муносабатларига оид таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш; ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга тўла баҳо бериш; таҳлил натижалари асосида вазиятга тўғри ва холисона баҳо бериш; ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараён тўғрисида тасаввурга эга бўлиш; ўрганилаётган жараёнларни аналитик жадваллар орқали таҳлил этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.
4 баҳо «яхши»
ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш; таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш; ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараён тўғрисида тасаввурга эга бўлиш; ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга тўла баҳо бериш; ўрганилаётган жараёнларни жадваллар орқали таҳлил этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.
3 баҳо «қониқарли»
ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга тўла баҳо бериш; ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараён тўғрисида тасаввурга эга бўлиш; ўрганилаётган жараёнларни аналитик жадваллар орқали таҳлил этиш.
2 баҳо «қониқарсиз»
ўтилган фаннинг назарий ва услубий асосларини билмаслик; иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни таҳлил этиш бўйича тасаввурга эга эмаслик; ўрганилаётган жараёнларга иқтисодий усулларни қўллай олмаслик.
|
| Рейтинг баҳолаш турлари
|
|
| Жорий назорат:
|
|
| Маъруза машғулотларда фаоллиги, мунтазам равишда конспект юритиши учу
|
Семестр
давомида
| Мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши
| Семинар машғулотларда фаоллиги, саволларгатўғри жавоб берганлиги, амалий
топшириқларни бажарганлиги учун
|
| Оралиқ назорат
|
|
| Биринчи оралиқ назорат ёзма иш (семинар машғулот ўқитувчиси томонидан қабул қилинади).
| 9-ҳафта
| Иккинчи оралиқ назорат (маърузачи ўқитувчиси томонидан қабул қилинади)
| 16-ҳафта
|
| Якуний назорат
| 17-ҳафта
|
| Ёзма иш
| Асосий
адабиётлар:
| 1. Горемыкин В.А. Энциклопедия бизнес-планов: методика разработки. 75 реальных образцов бизнес-планов. – 2-е изд. Учебной пособие. М.: 2008. – 1120 стр.
2. Maxmudov E.X., Isoqov M.Yu. Biznеs - rеjalashtirish. O’quv qo’llanma. –T.: O’zbеkiston yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg’armasi nashriyoti, 2005, – 160 bеt.
3. Попов В.М. Сборник бизнес-планов: С рекомендациями: учебно - методическое пособие / Учебной пособие - М.: КНОРУС, 2008. – 336 стр.
4. Патсула П.Дж. Бизнес-план за 30 дней: Пошаговое руководство по успешному бизнес - планированию и началу собственного дела. Учебной пособие. – М.: Эксмо, 2009. – 512 стр.
| Қўшимча
адабиётлар:
| 1. Principles of economics / Karl E. Case, Ray C. Fair, Sharon M.Oster. — 10th ed. ISBN-13: 978-0-13-255291-2. USA, textbook. 2012. Pearson Education, Inc. 819 p.
2. Jati Sengupta. Theory of innovation. A new paradigm of growth. Springer International Publishing Switzerland 2014. P 161 Салихов С.А. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. – Т.: ТДИУ, 2013. Б 278. Innovation economics : the race for global advantage / Robert D. Atkinson and Stephen J. Ezell, USA: Yale University Press, 2012. P 153 Innovation, intellectual property, and economic growth / ChristineGreenhalgh and Mark Rogers.USA Princeton University Press, 2010 . P 385.
| Интернет
сайтлар:
| www.gov.uz -Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат ҳокимияти
портали
www.press-service.uz –Ўзбeкистон Рeспубликаси
Прeзидeнтининг Матбуот xизмати расмий сайти
www.mfer.uz -Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи иқтисодий
алоқалар, инвeстиция ва савдо Вазирлигининг расмий сайти
www.mf.uz –Ўзбeкистон Рeспубликаси Молия вазирлигининг расмий сайти
www.custom.uz–Ўзбeкистон Рeспубликаси Божхона
қўмитасининг расмий сайти
www.cbu.uz –Ўзбeкистон Рeспубликаси Марказий банкининг расмий сайти
www.cer.uz – Иқтисодий тадқиқотлар Марказининг расмий
сайти
www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси.
www.stat.uz – Ўзбекистон Республикаси давлат статистика
қўмитаси расмий сайти
www.wеbofscience.cоm - Халқаро илмий мақолалар
платформаси.
www.scopus.cоm - Халқаро илмий мақолалар платформаси.
www.imf.org – Халқаро валюта жамғармаси расмий сайти
| |