битирув иши. имояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов
Скачать 1.5 Mb.
|
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили. Битирув ишини тайёрлашда «Бизнес режалаштириш» фани бўйича бир қатор хорижий ва миллий иқтисодчи олимларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда илмий тадқиқотлари натижаларидан фойдаланилди. Жумладан, хорижий адабиётлардан Кемпбелл Макконнел, Стенли Брьюларнинг “Экономикс”, 4Dr. Jay A.Dewhurst. An Introduction to Business and Business Planning 1st edition 2014. Бринк И.Ю., Савельева Н.А. Бизнес-план предприятия. Теория и практика / Серия «Учебники и учебные пособия» - Ростов н/Д.: Феникс, 2008.-384 стр.,миллий адабиётлардан Исаков М.Ю. «Бизнес-режалаштириш» фани бўйича таълим технологияси / «Иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси» сериясидан. -Т.: ТДИУ, 2007– 60 бет. Исаков М.Ю., Ядгаров А.А. “Бизнес-режалаштириш” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа – Т.: ТДИУ, 2010. 220 бет миллий адабиётлардан Maxmudov E.X., Isoqov M.Yu. Biznеs - rеjalashtirish. O’quv qo’llanma5, А.Исломовнинг “Бизнес режалаштиришфани бўйича услубий мажмуаси”дан фойдаланилди.6Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти ҳамда натижаларидан бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таҳлилларда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг фаолиятини ўрганишда, шунингдек, битирув ишининг илмий ва амалий натижаларидан “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт”, “Ўрганилаётган мамлактларда кичик бизнес ва хусуий тадбиркорлик”, “Молия ва кредит” каби фанларидан маъруза матн тайёрлашда, ўқитиш технолигияларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланиш мумкин. Битирув иши тузилмасининг тавсифи. Битирув иши таркибий жиҳатдан кириш, асосий қисм иккита боб, еттита параграф, ишнинг сўнгги хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат. I БОБ. БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ 1.1.Фан таълим тизимини модернизациялаш траққиётнинг устувор йўналиши Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” йўналишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш зарурлиги белгилаб қўйилган.7 Шунингдек, илм-фан соҳасини янада ривожлантириш бўйича, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўзларининг мурожаатномаларида, «Илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш лозим. Ҳар бир олий таълим ва илмий -тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шарт. Шунингдек, таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши шарт эканлигини ҳам таъкидлаб ўтганлар.8 Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий –ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодийёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида9.”Олий таълим соҳасида давлат –хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат ОТМ ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50%дан ошириш” кўзда тутилган. Шу мақсадда бугунги кунда республикада олий таълим муассасаларини кенгайтириш ва такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Таълимни модернизациялашнинг зарурий элементи сифатида олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ҳам меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда, зарурий ўзгартиришлар киритиб борилмоқда. Олий таълим билан қамрав даражасини меҳнат бозори талаблари асосида ошириш мақсадида таълим шакли ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда. Олий таълим муассасаларидаги таълим шакли Натижада бакалавриат ва магистратура йўналишида таълим олаётган талабалар сони 1,7 бараварга ошди. Меҳнат бозорида талабгир бўлган касб ва ихтисосликлар тайёрлаш мақсадида, талабалар контенгентини ҳам халқ хўжалиги соҳалари бўйича тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таълимни замонавий ислоҳ қилишнинг моҳияти, узлуксиз модернизациялашга шарт шароит яратиш, таълимни бутун жаҳон ва мамлакатларда амал қилаётган ўзгаришларга мослашдан иборатдир. Миллий таълим тизимини халқаро таълим бозорига интеграциялаш мақсадида, Ўзбекистоннинг 16 та олий таълим муассасида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб хорижий ОТМ билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолияти йўлга қўйилди. Ўқув курслари ва маълумоти борасидаги дипломларни халқаро миқаёсда тан олиниши, магистр ва фалсафа доктори даражасидаги мутахассисларга талабни ошганлигини ҳисобга олган ҳолда, сунги 3 йилда ОТМнинг1611нафар профессор-ўқитувчиси хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўтиши ва малака ошириши таъминланди. Халқаро ҳамкорлик доирасидахорижий олий таълим ва илмий муасассалар магистратура мутахассислигига 112 нафар, докторантурасига 51 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди. “Эл-юрт умиди”жамғармаси орқали 46 нафар профессор ўқитувчининг Канада,Бюк Британия,ва Италия давлатларида стажировка ўтиши таъминланди. Мутахассислар фикрича, агар жами талабалар сонидан 5 % хорижлик талабалар ташкил этса, мамлакатларнинг таълим бозоридаги сиёсатини фаол ҳисоблаш мумкин. Ҳозирги пайтда таълим иқтисодиётнинг тармоғи ва хизмат кўрсатишнинг муҳим элементи сифатида қаралмоқда. Бу бир томондан тўлов шартнома бўйича ўқитиш бюджетга катта даромад келтириши билан боғлиқ бўлса, иикинчи томондан зарурий хизматлар кўрсатиш асосида аҳолини сифатли билим олишини таъминлайди. Бундан ташқари олий таълим –бу инсон капиталининг бир қисми, қийматга эга бўлган, ижтимоий неъмат. Фан куплаб тадқиқотлар, инновацион лойҳалар бўйича, ўзини оқлаш, патентлаш,лицензиялаш ва амалга жорий этиш типида бажарилган сари тижорат тусига эга бўлмоқда. Айниқса ҳозирги босқичда фан, жамият, давлат ва иқтисодиёт ўртасидаги янги муносабатларни қарор топтириш борасида бормоқда. Ушбу жараёнда бўлиб утаётган ҳодисаларни турли усуллар билан таҳлилаш мумкин. Бу борада фанни модернизациялаш механизмини тавсия этувчи ягона фан – иқтисодиётдир. Иқтисодиёт фани- институтционал илмий тизим ва олимлик ҳолатини таҳлилловчи, мустақил тармоқ. Охирги пайтларда жаҳонда илмий фаолиятнинг икки турини учратиш мумкин. Бу фан ўзининг ички назарий муаммолари билан ҳаракатланувчи фундаментал фан (Россия, АҚШ, Буюк британия, Белоруссия, Ўзбекистан ва б.қ) ва амалий фан, уларнинг ривожланиши (Япония, бошқа Жанубий-Шарқий Осиё)мамалакатларнинг эҳтиёжи билан боғлиқдир. 1990 йил бошидан биринчи гуруҳ мамалакатлар биринчи моделдан иккинчисига ўтишса, иккинчи гуруҳ мамлакатларида тескари жараён кўзатилди. Бугунги кунда республикамизда олий иқтисодий таълимни янада ривожлантириш, айниқса, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ бўлган билимлар асосини ташкил этувчи “Бизнес режалаштириш” фанини ўқитишнинг ўқув-услубий асосларини янада такомиллаштириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Бу эса ушбу фанни ўқитиш ишлари самарадорлигини янада оширмоқда. Самарқанд давлат университети “Рақамли иқтисодиёт” факультетининг ўқув режасига кўра, “Бизнес режалаштириш модулида мавзуларга оид материаллар жамланган бўлиб, мазкур модулни тайёрлашда янги таълим технологиялари, уларни қўллаш бўйича мамлакатимизнинг етакчи иқтисодий олий ўқув юртлари тажрибасидан фойдаланилди, уларнинг услубий тавсиялари инобатга олинди. Шунингдек, фанни ўқитишда маъруза ва семинар машғулотлари технологияларини ишлаб чиқиш усул ва воситалари, уларнинг муҳим белгиларидан иборат таълимни технологиялаш қоидалари ҳисобга олинади, фаннинг предмети ва асосий вазифалари, фанни СамДУда ўқитиш хусусиятлари эътиборга олинади, ҳамда муаллифларнинг ўқув-педагогик ва илмий-услубий тажрибаларидан фойдаланилади. Талабаларнинг “Бизнес режалаштириш” фанини дастур доирасида етарли савия ва даражада ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий интерфаол усулларидан фойдаланиш, янги ахборот технологияларини ушбу жараёнга тадбиқ этишга эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда, фан бўйича билим беришда ва ўқитишда кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар, интерактив ва масофавий усуллардан кенг фойдаланилади. Шунингдек, ўқув машғулотлари давомида Ўзбекистон Республикаси Статистика Давлат қўмитаси, вазирликлар, тармоқ илмий тадқиқот муассасалари таҳлилий материаллари, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган статистик ва таҳлилий тўпламлар материаллари ишлатилади. “Бизнес режалаштириш” фанини ўзлаштиришда педагогик концепциянинг тамойиллари қуйидагилардан иборат: - биринчидан, энг аввало, талабалар билан тўғри, самимий ва илиқ муносабатни йўлга қўйиш; - талабаларга тушунарли тилда мазмунли дарс ўтиш; - доимий равишда назарий билимларни бойитиб бориш; - фаннинг назарий ва амалий жиҳатини очиб беришда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш; - дарсларни интерфаол усулларда ўтиш, яъни талаба билан олинган назарий билимини мисол ва масалалар, муаммоли вазиятлар, тестлар, мунозарали савол-жавоблар орқали амалий жиҳатларири кўриб чиқишда биргаликда ҳамкорликда ишлаш; - мисол ва масалалар, муаммоли вазиятларни беришда тарқатма материаллардан унумли фойдаланиш; - мавзуни назарий ва амалий жиҳатини ўрганишда, албатта, ўрганилаётган мамлакатлар мисолида таҳлил қилиш; - ҳар дарсда албатта, мавзуга доир янгиликлардан, интернет материалларидан фойдаланиш; - талабаларни мустақил ишларига алоҳида ёндашиш, яъни махсус фанлар бўйича илмий адабиётлардан фойдаланган изоҳли терминлар луғатини тузиш; - луғат уч тилда бўлиши шарт, яъни ўзбек, рус ва инглиз, ҳохлаганлар ўрганилаётган мамлакат тили (корейс, хитой, япон, немис) тилида ҳам бажариш ва уларни тегишли тартибда топшириш; - мустақил равишда тестлар тузиш; - мавзу доирасида муаммоли вазиятларни (кейс стадилар асосида) кўриб чиқиш ва ечимларини аниқлаш; - соҳа бўйича йирик бизнесменлар фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш; - талабаларни бўш вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида ,уларни “Тадбиркорлик” дебат клубига жалб этиш ва бу орқали уларни фанлар бўйича Республика Фан олимпиадаларига тайёрлаш; - талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, улар билан илмий мақола ёзиш, илмий мавзу бўйича ишлаш кўникмаларини шакллантириш; 1.2. “Бизнес режалаштириш” фанини ўқитишда қўлланиладиган замонавий таълим шакллари ва хорижий тажрибалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган тантанали маросимдаги нутқи”да Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик-деган ғояни илгари сурди. Бундай ғояни амалга оширишда, “Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий-маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак. Бу ўлмас мерос ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом бағишлаши лозим. Авваламбор, миллий таълим тизимини ана шундай руҳ билан суғоришимиз керак.”10-эканлиги уқтирилди. Бу борада амалга оширилган ишларни давомчиси албатта бўлғуси ёш баркамол авлод эканлигини инобатга олиб уни билимли ва рақобатбардош қилиб тарбиялаш зурурдир. Таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, талабанинг шахсини ҳурмат қилиш, унинг эркин фикр билдиришига имконият яратиш, ижод билан шуғулланиши ва ўз-ўзини ривожлантиришга қулай ижтимоий ва психологик муҳит яратиш орқали таълим олувчини шахс сифатида мустақил фикрлашга ундайди. Мазкур жараёнларни инобатга олган ҳолда, янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида таълим шакллари қуйидагилардан иборат деб белгиланди: ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги); ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий); дуал таълим; оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш; катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш; инклюзив таълим; экстернат тартибидаги таълим; мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш11 “Бизнес режалаштириш” модулини шакллантиришда бир қанча хорижлик ва миллий олимларимизнинг адабиётларидан, илмий мақолаларидан ва турли хил расмий интернет материалларидан самарали фойдаланилди. Жумладан, хорижий адабиётлардан Кэмпбелл Р.Макконнел Стзнли Л.Брю “ Economics” “Принципы,проблемы и политики” дарслиги ана шулар жумласидандир. Ушбу адабиёт 7 бўлим, 41 бобдан иборат. Унда иқтисодиётнинг асосий тамойиллари, бозордаги талаб ва таклиф, истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар ва бозорнинг самарадорлиги, харажатлар ва солиқлар, фирмаларнинг рақобатли бозордаги ҳолати, халқаро савдо ва шу каби бошқа мавзулар кенг ёритиб берилган.12 “Бизнес режалаштириш” модулини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий концептуал ёндошувлар, технологиялар, методлар ва воситалардан фойдаланилади: Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этиши лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларининг ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги. Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди. Диалогик ёндошув. Бу ёндошув ўқув муносабатларини ташкил қилиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз -ўзини фаоллаштириш ва ўзини-ўзи кўрсата олиш каби ижодий фаолияти кучаяди. Шахсга йўналтирилган таълим – талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда шахснинг ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўқитиш муҳитининг талаба имкониятларига мослаштирилишини назарда тутади. Унга кўра таълим муҳити, педагогик шарт-шароитлар, таълим ҳамда тарбия жараёнини тўлалигича талабанинг шахсий имкониятларини рўёбга чиқариш, қобилиятини ривожлантириш, шахс сифатида камолотга етишини таъминлаш, тафаккури ва дунёқарашини бойитишни назарда тутади. Шахсга йўналтирилган таълимнинг ўзига хос жиҳати таълим олувчи шахсини тан олиш, уни ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай, зарур муҳитни яратишдан иборат13 Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий турлари. Модулли таълим технологиялари. Таълим олувчини шахс сифатида мустақил фикрлашга ундайдиган ўқитиш технологияларидан бири бу -модулли ўқитиш технологиясидир. Модулли ўқитиш технологияси махсус иқтисодий фанларни ўқитишда талабаларда билим ва кўникмаларни шакллантиради ва яхши натижа беради. Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифодаланган, яъни билим беришга йўналтирилган бўлса, модулли ўқитишда талабаларфаолияти орқали ифодаланиб, бевосита касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади. Ўқитишнинг модулли технологияси ўқитишнинг қабул қилинган тамойилларига, яъни мувофиқ ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши керак. Яъни, фаолиятлилик тамойили, тизимлилик, қизиқтириш, модуллилик тамойили, муаммолилик, кўргазмалилик хамда ўқув вақтини тежаш тамойили. Ўтказилган назарий ва амалий изланишлар натижасида махсус фанларни модулли ўқитиш талабаларнинг билим олиш имкониятини, ижодий қобилиятини ва амалий кўникмаларини ривожлантиришда ижобий самара бериши аниқланди. Модулли методика асосида ўқитишда махсус фан таркибидаги модуллар орасидаги узвийликни таъминлашга, ўқитишни жадаллаштириш, ўқувчиларнинг ўзлаштиришини мунтазам назорат қилишга ва баҳолашга, қизиқтириш асосида амалий фаолиятга ўргатишга, имкон беради. Ўқув материалини босқичма-босқич ўқитиш орқали фанни самарали ўзлаштиришга эришилади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йилнинг 8 октябрида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига биноан Pеспубликадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш белгилаб берилди. Шунингдек, 2030 йилга қадар республикадаги барча олий таълим муассасаси (ОТМ)нинг 85 фоизи, жумладан, 2020/2021 ўқув йилининг ўзида 33 та олий таълим даргоҳини кредит-модуль тизимига ўтказиш кўрсатиб ўтилди.14 |