битирув иши. имояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов
Скачать 1.5 Mb.
|
3-илова Визуал – маъруза материаллари «Бизнес лойиҳа ва бизнес режа тузишдаги асосий босқичлар ва муаммолар» мавзуси бўйича қуйидаги материаллар талабаларга олдиндан берилади (Flipped learning). 1. Мавзу бўйича слайд тақдимотининг видео маърузаси. 2. https://youtu.be/Sb_-wfmJnHA. Diffusion of Innovations Theory 3. https://youtu.be/PgDrR2wj_Jc. YouTube Monopolies vs. perfect competition | Microeconomics | Khan Academy. Видео материал 5 минутлик. 4. WEF_The Global Competitiveness Report 2019. 2019-top-performers. http://www3.weforum.org/docs. Мамлакатларнинг рейтинг кўрсаткичлари. 5. Рахматов Б.Б. “Аҳолида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик куникмаларини шакллантиришга оид услубий курсатма. СамДУ, Самарқанд 2020 йил 56 б. 6. https://.gov.uz. - Ўзбекистон Республикасининг давлат хизматлари сайти маълумотлари.
Семинар машғулотининг технологик картаси
1- илова Блиц-сўров саволлари 1. Бизнес режаннг моҳияти ва мақсадини тушунтириб беринг. 2. Бизнес режанинг асосий вазифалари нималардан иборат? 3. Бизнес режа шаклларига тушунча беринг ва уларнинг ҳар бирига хос белгиларини кўрсатинг. 4. Бизнес режа тузиш босқичларини изоҳланг? 5. Бизнес нима ва унинг вужудга келишининг иқтисодий асослари нималардан иборат? 7. Бизнес ва тадбиркорлик ўртасида қандай фарқ бор? 2- илова Гуруҳ билан ишлаш қоидалари Ҳар бир гуруҳ аъзоси: - ўз шерикларининг фикрларини хурмат қилишлари лозим; - берилган топшириқлар бўйича фаол, ҳамкорликда ва масъулият билан ишлашлари лозим; - ўзларига ёрдам керак бўлганда сўрашлари мумкин; - ёрдам сўраганларга кўмак беришлари лозим; - гуруҳни баҳолаш жараёнида иштирок этишлари лозим; - «Биз бир кемадамиз, бирга чўкамиз ёки бирга қутиламиз» қоидасини яхши билишлари лозим. 3-илова Гуруҳлар учун вазифалар 1. Гуруҳ. 1. Бизнес режанинг моҳиятини, шакллари ва тузиш усулларини изоҳланг. 2. Гуруҳ. 1. Ўзбекистонда бизнес муҳитини вужудга келтиришни изоҳланг. 3. Гуруҳ. 1. Бизнес режанинг таркибий кетма-кетлигини аниқланг. 4-илова Концептуал жадвални таҳлил қилинг ва тўлдиринг
2.3. Фан юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар Мисол ва масалалар 1-масала Бугунги олинган бир сўм келгусида олинадиган бир сўмдан қиймат жихатдан катта бўлади. Агар 100 сўм пулни 10% ставка билан банкка қўйсангиз, келгуси йили омонатингиз (уни FV деб белгилаймиз) FV=100+100*0,1 =110 сўмга тенг бўлади. Агарда сиз 3 йил муддатга қўйсангиз омонатингиз қанча бўлади? Тестлар 1.Инвестиция бу- Кўп пул келтириш Ишлаб чиқаришга маблағ сарфлаш *Барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар Пул билан маблағларни кўпайтириш 2.Реал инвестициялар бу- Корхона маблағларини бевосита ишлаб чиқаришга сарфлайдиган инвестициялари Капитал қурилишга сарфланиши мулжаланган молиявий инвестициялар *Пул маблағларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланиши Четдан сафарбар этилган инвестиция 3.Моддий инвестициялар бу- *Асосий капиталнинг элементларини сотиб олиш билан боғлиқ бўлиб, кўпчилик ҳолларда инвестицион лойиҳалар доирасида амалга оширилади Корхонанинг моддий активларига маблағ сарфланиши Корхонанинг молиявий харажатлари Шахсий бойликлар 4.Шахсий инвестициялар бу- Жисмоний шахслар, ёки уларнинг бирлашмасининг даромадлари *Тадбиркорлар, хусусий фирмалар, концернлар ва акционер ташкилотлар томонидан тақиқланмаган фаолиятларга сарфланадиган мулкдорлик ва интеллектуал бойликлар Фуқораларни дипозитларидан олинадиган фойдаси Хорижий давлатлар фуқораларининг шахсий маблағларини кириб келиши 5.Инвестиция субъектлари булар - Пул таклиф қилувчилар Хусусий шахслар *Инвестиция фаолиятида иштирок этувчи мулкий ва интеллектуал бойликларга эга бўлган жисмоний, ҳуқуқий шахслар ва давлат Юридик ва жисмоний шахсларни 6.Инвесторлар бу- Маблағларни четга чиқарувчи ва четдан олиб келувчилар *Ўз маблағи ёки жалб қилинган маблағ ёрдамида капитал қўйилмаларни амалга оширади Юридик ва жисмоний шахслар, ёки уларнинг бирлашмаси, давлат органлари ва чет эллик юридик ва жисмоний шахслар Банк муассасалари 7.Буюртмачилар бу- *Инвесторлар томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун вакил этилган юридик ва жисмоний шахслар Ишлаб чиқаришда қатнашувчилар Маҳсулот олувчилар Суғурта полисларини олиш билан пул етказиб берувчилар 8.Пудратчилар *Юридик ва жисмоний шахслар Буюртмачилар тузган шартномалар асосида ишларни бажарувчи жисмоний шахслар Шартномалар асосида ишларни бажарувчи юридик шахслар Инвестицион лойиҳачилар 9.Капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар *Юридик ва жисмоний шахслар, ҳамда давлат органлари, маҳаллий ҳокимият, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар Давлат органлари, маҳаллий ҳокимият, хорижий давлатлар Жисмоний шахслар, ҳамда давлат органлари 10.Инвестиция жараёни Ишлаб чиқариш воситаларини таклиф қилувчилар билан ишлаб чиқарувчиларни шартномалари бўйича назорат қилиниши Маҳсулотга эҳтиёж сезаётганлар билан сотувчиларни учраштирайдиган жой, макон Омонатларни қабул қиладиганлар билан маблағларни инвестициялай- диганларнинг ҳаракатининг натижалари *Пул таклиф қилувчиларни пул талаб қилаётганлар билан учраштириш механизми. КЕЙС 1. Ўқув фаннинг номи: Бизнес режалаштириш 2. Амалий вазият мавзуси: «Бизнес лойиҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар» мавзуси бўйича кейс. 3. Кейснинг асосий мақсади: бизнес режа унинг хусусиятлари ва уни тузиш босқичлари тўғрисидаги билимларни мустаҳкамлаш 4. Кутилаётган ўқув натижалари: бизнеснинг иқтисодий вазиятини таҳлил қилиш усулларини ўрганиш, бизнес режанинг таърифи, унинг тузишни асосий босқичлари ишлаб чиқишдаги тўсиқларни баҳолаш, муаммоларни ечиш кўникмасини шакллантириш. 5. Кейснинг объекти: Дори-дармон АЖнинг бизнес режаси. 6. Кейснинг асосий ахборот манбалари: - Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мавзусидаги номзодлик диссертацияси материаллари; - Интернет хамда Оммавий ахборот воситаларидаги хабарлар - Илмий мақолалар, монографиялардан фойдаланилади. ВАЗИЯТ Компания таркибидаги дорихоналарда дори тайёрлаш эритмаларини кўпайтириб бориш ва ўз филиаллари орқали 13 турдаги беморларга етказиб бериш. Муҳокама учун саволлар ва кейсга вазифалар Дори дармон АЖ нинг булажак бизнес стратегияси хусусиятлари қандай? 2. Сизнингча, кампания келажакда қандай бизнес ривожланиш сратегиясини танлаши мумкин? Кейс бўйича кейсологнинг жавоблари 1.Дори-дармон АЖ келажак стратегияси хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1). Филиаллар томонидан хизматлар турини кенгайтириш, 2). Маҳсулотлар тури ва ассортиментини ошириш, 3). соҳага кириш ва чиқиш эркинлиги 4). Нархлар ва технологияларни мукаммал билиш. 2. Ҳа, маҳсулотлар сотувининг кўпайиши асосий сабаби, асосан, имтиёзлар тақдим этилиши билан боғлиқ бўлиб, бу мижозлар ўз ҳисобларида етарли маблағ бўлмасдан ҳам харидларни амалга оширишга ва тўловларни амалга оширишга ёрдам беради. Кейс 2 Ўқув предмети:Бизнес режалаштириш Мавзу: Бизнес лойиҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар Кейснинг асосий мақсади: Бизнес режа ишлаб чиқиш тўғрисидаги билимларни мустаҳкамлаш Дори дармон АЖнинг Самарқанд филиалининг бозордаги ишлаб чиқариш фаолияти 1 йиллик ишлаб чиқариш фаолияти қуйидагича. Ялпи сотув ҳажми 100 000 бирлик. Бозордаги нарх – 1,5 ш.б. Ишлаб чиқариш ялпи харажатлари 160 000 ш.б. Шунингдек, ялпи доимий харажатлар 20 000 ш.б. Ҳозирги кундаги бозордаги талаб ва нарх АЖнинг келажаги учун вазиятни яхшилаш имконини бермаяпти. Шунинг учун компания қисқа муддатли давр оралиғида ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилиши мумкин. Муҳокама учун саволлар ва кейсга вазифалар 1. Компаниянинг бир йиллик ишлаб чиқариш фаолияти маълумотларига кўра, бу қарор тўғрими? Кейс бўйича кейсологнинг жавоблари 1. Компания фойдасининг таҳлили 1 йилда; Profit = TR – TC = 100 000 * 1,5 – 160 000 = - 10 000 ш.б. 2. Ўртача ўзгарувчан харажатлар миқдори қуйдагича; AVC = ATC – AFC = TC/Q – TFC/Q = 160 000/100 000 = 1,6 - 0,2 = 1,4 ш.б. 3. Ўртача ўзгарувчан харажатлар билан бозордаги нарх ўртасидаги фарқ P = 1,5 ш.б. AVC = 1,4 ш.б. яъни P>AVC. Жорий нарх барча ўзгарувчан харажатларнинг ва доимий харажатларнинг бир қисмини молиялаштириш имконини беради. Шунинг учун қисқа муддатли давр оралиғида компанияни ёпиш мақсадга мувофиқ эмас Амалий топшириқлар Тушунчаларга мос терминларни топинг. 1.Бизнес-режа ишлаб чиқишда бозордаги юз берадиган рақобат. 2. Бизнес режа тузишда даромад ва харажатларни таққослаш. 3. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши. Мунозарали саволларга жавоб беринг Корхона инвестицион фаолияти давомида 1 дона ишлаб чиқарган портфелга устама харажатлари учун 1200 сўм, доимий харажарлари учун 800 сўм сарфлади. Етиштирган махсулотига 400 сўм қуйганда махсулот таннархи неча сўмга тушади? Тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг.
Ишланмалар
Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўсатмалар Талаба мустақил иши – муайян фандан ўқув дастурида белгиланган билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба томонидан фан ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан ташқарида ўзлаштирилишига йўналтирилган тизимли фаолиятдир. Тажриба шуни кўрсатадики, талаба мустақил равишда қанча кўп шуғулланса ва ўз устида тинимсиз ишласагина билимларни чуқур ўзлаштириши мумкин. Талаба мустақил иши ишчи ўқув режасида муайян фанни ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми бўлиб, у услубий ва ахборот ресурслари жиҳатидан таъминланади ҳамда бажарилиши талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш талаблари асосида назорат қилинади. Мустақил иш бажарилишининг асосий мақсади – кафедра профессор-ўқитувчиларининг бевосита раҳбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида фанни узлуксиз ўрганишини ташкил этиш, олинган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, келгусидаги дарсларга тайё ргарлик кўриш, ақлий меҳнат маданиятини, янги билимларни мустақил равишда излаб топиш ва қарорлар қабул қилишини шакллантириш ҳамда ушбу тариқа рақобатбардош кадрларни тайёрлашга эришишдан иборат. Талабалар мустақил ишини шартли равишда иккига ажратиш мумкин: 1. Аудиторияда амалга ошириладиган ТМИлари. Бунда ўтиладиган мавзуни қайта ишлаш, кенгайтириш ва мустаҳкамлашга оид топшириқлар бажарилади. 2. Аудиториядан ташқарида амалга ошириладиган ТМИлари. Бунда ўқув дастуридаги айрим мавзуларни мустақил ҳолда ўзлаштириш, уйга берилган вазифаларни бажариш, ижодий ва илмий тадқиқот характеридаги ишлар амалга оширилади. Талабаларга қайси турдаги топшириқларни бериш лозимлиги кафедра томонидан белгиланади. Топшириқлар талабаларнинг аудитория машғулотларида олган билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тўлдиришга хизмат қилиши керак. Мавзуни мустақил ўзлаштириш. Фаннинг хусусияти, талабаларнинг билим даражаси ва қобилиятига қараб ишчи ўқув дастур ига киритилган алоҳида мавзулар талабаларга мустақил равишда ўзлаштириш учун топширилади. Топшириқни бажариш жараёнида талабалар мустақил равишда ўқув адабиётларидан фойдаланиб ушбу мавзуни конспектлаштирадилар, таянч ибораларнинг моҳиятини англаган ҳолда мавзуга тааллуқли саволларга жавоб тайёрлайдилар. Мустақил ўзлаштирилган мавзу бўйича тайёрланган матн кафедрада ҳимоя қилинади. Реферат тайёрлаш. Талабага қийинчилик даражаси, унинг шахсий имкониятлари, қобилияти ва билим даражасига мувофиқ бўлган бирор мавзу бўйича реферат тайёрлаш топширилади. Бунда талаба асосий адабиётлардан ташқари қўшимча адабиётлардан (монографиялар, илмий, услубий мақолалар, Интернетдан олинган маълумотлар, электрон кутубхона маълумотлари ва ҳ.к.) фойдаланиб материаллар йиғади, таҳлил қилади, тизимга солади ва мавзу бўйича тўлиқ, кенг маълумот беришга ҳаракат қилади. Якунланган реферат кафедрада экспертлар иштирокида ҳимоя қилинади. Кўргазмали воситалар тайёрлаш. Талабага муайян мавзуни баён қилиш ва яхшироқ ўзлаштириш учун ёрдам берадиган кўргазмали материаллар (жадваллар, чизмалар, расмлар, хариталар, графиклар, намуналар ва ҳ.к.) тайёрлаш топширилади. Талаба кўргазмали материаллардан фойдаланиш бўйича ёзма равишда тавсиялар тайёрлайди ва кафедрада ҳимоя қилади. Мавзу бўйича тестлар, мунозарали саволлар ва топшириқлар тайёрлаш. Талабага муайян мавзу бўйича тестлар, қийинчилик даражаси ҳар хил бўлган масалалар ва топшириқлар, мунозарага асос бўладиган саволлар туз иш топширилади ва уларнинг қўйилган вазифа ҳамда талабларга жавоб бериш даражаси назорат қилинади. Тест, савол ва топшириқлар мажмуаси кафедрада экспертлар иштирокида ҳимоя қилинади. Илмий мақола, тезислар ва маърузалар тайёрлаш. Фанни ўқитиш жараёнида талабага бирон бир мавзу бўйича (мавзуни талабанинг ўзи танлаши ҳам мумкин) илмий характердаги мақола, тезис ёки маъруза тайёрлаш топширилиши кўзда тутилади. Бунда талаба ўқув адабиётлари, и лмий-тадқиқот ишлари, диссертациялар, мақола ва монографиялар ҳамда бошқа ахборот манбаларидан мавзуга тегишли материаллар тўплайди, таҳлил қилади, зарурларини ажратиб олиб, тартибга солади, шахсий тажрибаси ва билими, илмий натижаларига асосланган ҳолда қўшимчалар, изоҳлар киритади, ўз нуқтаи-назарини баён этади ва асослайди. Тайёрланган мақола, тезис ёки маъруза кафедрада ҳимоя қилинади. Талаба мустақил ишининг ахборот таъминоти: Мустақил ишни бажариш учун талабага ахборот манбаси сифатида дарслик ва ўқув қўлланмалар, услубий қўлланма ва кўрсатмалар, маълумотлар тўплами ва банки, илмий ва оммавий даврий нашрлар, Интернет тармоғидаги тегишли маълумотлар, берилган мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар банки ва бошқалар хизмат қилади. Талабаларга мустақил ишларни ўз вақтида бажариш учун амалдаги меъёрлар асосида жиҳозланган ўқув залига эга бўлган кутубхона, услубий кабинетлар, аудиториялар, етарли компютер техникасига эга бўлган комп ьютер синфлари ва Интернет тармоғидан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилган. Талаба мустақил ишини назорат қилиш ва баҳолаш. Фан бўйича талаба мустақил ишига раҳбарлик қилиш юкламаси профессор – ўқитувчи шахсий иш режасида қайд этилади. Талаба мустақил ишига раҳбарлик қилиш кафедрада тузиладиган ва факультет декани томонидан тасдиқланган консультациялар асосида амалга оширилади. Талабанинг мустақил иши бўйича консультация соатлари гуруҳ журналида қайд этиб борилади. Талаба мустақил ишини назорат қилиш кафедрада ишлаб чиқилган жадвал ва фаннинг технологик картаси асосида олиб борувчи профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Талабанинг мустақил иши, муайян фан ишчи дастурда ажратилган соатларга мос баҳолар билан баҳоланади ва натижада фан бўйича талабанинг умумий рейтингига киритилади. Талабанинг рейтинг кўрсаткичлари, шу жумладан мустақил иши бўйича факультетнинг анъанавий гуруҳ рейтинги ойнасида ёки махсус электрон тармоғида ёритиб берилади. МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУЛАРИ Ш.Мирзиёевнинг“Олий мажлисга мурожаатномаи” мавзусидаги маърузасида белгиланган устувор вазифалар бўйича қиёсий таҳлилни амалга ошириш. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида реал сектор корхоналарини инвестициялашнинг моҳияти ва вазифалари. «Маркетинг режаси» бўлимини мақсади ва асосий вазифалари. Бизнес-режани рекламаси. «Менежмент ва ташкилий режа» бўлимининг вазифалари ва асосий мазмуни. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида рақобатчиларни ва бозорни баҳолаш усули ва кўрсаткичлари. «Лойиҳа самарадорлиги» бўлимининг асосий мазмуни ва вазифалари. Иқтисодиётни диверсифкациялаш шароитида корхонанинг молиявий стратегиясини асослаш. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестицияларни самарадорлик кўрсаткичлари ва хисоблаш усули. Иқтисодиётни диверсифкациялаш шароитида корхонани молиявий соғломлаштириш режасининг вазифаси ва моҳияти. Реал сектор корхоналарида инвестициялаш объектлари. Реал секторга инвестиция жалб қилувчи субъектлар томонидан инвестициялар ҳақида қарор қабул қилишда қўлланадиган усуллар. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида реал секторни инвестициялаш усуллари. Реал сектор корхоналарига инвестицияни жалб қилиш услубияти ва уни ташкил этиш. Реал сектор корхоналарига инвестиция киритишда инвесторларнинг роли. Бизнес режалаштиришнинг аҳамияти. Реал сектор корхоналарига инвестиция лойиҳалари асосида маблағларни жалб қилишни ташкил этиш. Ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида реал секторда инновацион фаолиятнинг илмий ва амалий асослари. Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида реал сектор инновацион фаолиятида таваккалчиликни бошқариш. Реал секторда инновацион фаолиятнинг комплекс таъминоти. Реал секторда янгиликлар ва инновациялар портфелини шакллантириш. Йирик реал сектор корпорациялари ривожланиш стратегияларининг эволюцияси . Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида янгиликлар дастури ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш. Реал секторда инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги. АССЕСМЕНТЛАР
МАВЗУ ЮЗАСИДАН ТАҚДИМОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ХУЛОСАЛАР 1. Ҳозирги кунда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тобора кучайиб бориши ва иқтисодиётга давлатнинг аралашувининг қисқариб бориши натижасида, Олий таълим тизимида ҳам туб ислоҳатлар ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда, Олий таълим муассасаларининг мустақиллиги таъминланмоқда. Бунинг натижасида таълим бериш жараёнлари, ўқитувчиларни дарс бериши ва талабаларнинг фанларни ўзлаштиришида ҳам бир қанча сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Хусусан, шахсга йўналтирилган таълимни амалга оширилиши натижасида ўқитувчиларнинг ҳамда талабаларнинг мустақиллиги таъминланмоқда. Ўқитувчилар томонидан ноанъанавий, ностандарт таълим методларидан фойдланилиши ва талабаларга индивидуал ёндашувни йўлга қўйилиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. 2. Бизнес режалаштириш фани КБ ва ХТ хатти-ҳаракатини ўрганадиган, ва жараёнларни мушоҳада қилишни ҳамда шахсий фикрни ривожлантиришни ўргатадиган ва энг асосийси, мустақил ва тўғри қарорлар қабул қилишни шакллантириб берадиган асосий махсус фандир. Шу жиҳатдан ушбу фанни талабаларга энг мукаммал методлар ва замонавий педагогик технологиялар асосида, энг қулай тарзда етказиб бериш малакали профессор-ўқитувчиларнинг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда. 3. Талабаларга таълим ва тарбия бериш жараёнида янгича ёндашувлар ишлаб чиқиш, модулли технологияга асосланган таълим бўйича дарс бериш, мавжуд дарс бериш технологияларининг таркибини ва мазмунини такомиллаштириб бориш ҳамда бу борада хизмат килувчи педагог кадрларнинг малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш ҳозирги замон давр талабига айланмоқда. 4. Ўзбекистонда сўнгги даврда олий таълим тизими, ва хусусан, ўқув жараёнида замон талабларидан келиб чиқиб сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш, бу жараёнда замонавий хорижий ўқув адабиётларидан фойдаланиш, олий таълимнинг янги малака талабларидан келиб чиқиб, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаш, талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш шулар жумласидандир. 5. «Бизнес режалаштириш» махсус фан бўлиб амалий бизнес соҳаларидаги барча муаммоларни ўрганади, КБ ва ХТ ривожланишининг шарт-шароитлари ва омилларини тадқиқ этади, бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий-иқтисодий тизим хусусиятларини ёритиб беради. Шунинг учун бу фанни ўрганиш назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. 6. Кредит-модуль тизими, бу — таълимни ташкил этиш жараёни бўлиб, ўқитишнинг модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш модели ҳисобланади. Уни бир бутунликда олиб бориш серқирра ҳамда мураккаб тизимли жараёндир. Кредит-модуль тамойилида иккита асосий масалага аҳамият берилади: талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш. 7. Шахсга йўналтирилган таълим – талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўқитиш муҳитининг талаба имкониятларига мослаштирилишини назарда тутади. Унга кўра таълим муҳити, педагогик шарт-шароитлар, таълим ҳамда тарбия жараёнини тўлалигича талабанинг шахсий имкониятларини рўёбга чиқариш, қобилиятини ривожлантириш, шахс сифатида камолотга етишини таъминлаш, тафаккури ва дунёқарашини бойитишни назарда тутади. 8. Талабага йўналтирган таълимни ташкил этишнинг таълим технологиясига Flipped learning (Тескари таълим) технологиясини келтириш мумкин. Flipped learning (Тескари таълим) - бу анъанавий ёндашувдан тубдан фарқ қилувчи педагогик ёндашув бўлиб бунда талабалар дарсдан олдин ўқув материали билан таништирилади, дарсда эса, талабалар ўқув материалини чуқурлаштириш учун фойдаланиладилар. Улар дарсда тенгдошлари билан мунозара ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳокама олиб борадилар. Ўқитувчилар эса фақат уларни қўллаб-қувватлаб турадилар. 9. Ўқитишнинг интерфаол методлари ҳаётий вазиятларни моделлаштириш, ролли ўйинлардан фойдаланиш, муаммоларни ҳамкорликда ечишда кўриб чиқилади. Интерфаол ўқитиш талабалардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнида фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, таълим мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Ўзбекистон Республикаси қонунлари 1.Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни.23.09.2020. www.lex.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари Дастури” тўғрисидаги фармони. www.lex.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПП-2313-сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастури” тўғрисидаги қарори. www.lex.uz. II. Ўзбекистон республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-5789-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги«Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ -5847-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли « Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони.www.lex.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаш тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5630-сон Фармони. https://lex.uz/docs/4160392 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори. Ўзбекистон Республикаси Президенти aсapлapи вa мaъpузaлapи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 24.01.2020. www.uza.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. www.uza.uz Миpзиёев Ш.М. Эpкин вa фapoвoн, демoкpaтик Ўзбекистoн дaвлaтини биpгaликдa бapпo этaмиз. – Тoшкент: Ўзбекистoн, 2016. - 56 б. Миpзиёев Ш.М. Қoнун устувopлиги вa инсoн мaнфaaтлapини тaъминлaш – юpт тapaққиёти вa xaлқ фapoвoнлигининг гapoви. – Тoшкент: «Ўзбекистoн, 2017. – 48 б Миpзиёев Ш.М. Буюк келaжaгимизни мapд вa oлижaнoб xaлқимиз билaн биpгa қуpaмиз. – Тoшкент: «Ўзбекистoн, 2017. – 488 б Асосий адабиётлар Горемыкин В.А. Энциклопедия бизнес-планов: методика разработки. 75 реальных образцов бизнес-планов. – 2-е изд. Учебной пособие. М.: 2008. – 1120 стр. Maxmudov E.X., Isoqov M.Yu. Biznеs - rеjalashtirish. O’quv qo’llanma. –T.: O’zbеkiston yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg’armasi nashriyoti, 2005, – 160 bеt. Пелих А.С. Бизнес - план или как организовать собственный бизнес.- 4- еизд., перераб. идоп .- М.: «Ось-89» , 2008.- 112 с. Попов В.М. Сборник бизнес-планов: С рекомендациями: учебно - методическое пособие / Учебной пособие - М.: КНОРУС, 2008. – 336 стр. Патсула П.Дж. Бизнес-план за 30 дней: Пошаговое руководство по успешному бизнес - планированию и началу собственного дела. Учебной пособие. – М.: Эксмо, 2009. – 512 стр. Ўринов В. Ўзбекистон Республикаси Олий Tаълим Муассасаларида ECTS Kредит-Mодуль Тизими: Асосий Тушунчалар ва Қоидалар. 10 август 2020. 64 б. Баймурадов Ш.М. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш учун кадрларни тайёрлашда ноанъанавий ёндашувнинг аҳамияти. Замонавий таълим / Современное образование 2017, 12. Сарсенбаева Р.М. Иқтисодий фанларни ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш асослари. Замонавий таълим / Современное образование 2016, 9. 36-бет. Файзуллаева Д., Лутфуллаева Н., «Иқтисодий фанларни ўқитишда замонавий таълим технологиялари модули бўйича ўқув -услубий мажмуа. Т .:2016 й. Қўшимча адабиётлар |