Главная страница
Навигация по странице:

  • Ўқув фаолияти турлари бўйича кредитлар тақсимотии намунаси

  • 32 жами 204 5508 8262 240

  • Анъанавий таълим TRADITIONAL APPROACH Тескари таълим FLIPPED LEARNING APPROACH

  • Муаммоли таълим технологиялари

  • Интерфаол таълим технологиялари.

  • Ҳамкорлик таълими технологиялари

  • Концептуал жадвал методи

  • битирув иши. имояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов


    Скачать 1.5 Mb.
    Названиеимояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов
    Дата15.09.2021
    Размер1.5 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлабитирув иши.doc
    ТипДокументы
    #232512
    страница3 из 8
    1   2   3   4   5   6   7   8

    Кредит-модуль тизими, бу — таълимни ташкил этиш жараёни бўлиб, ўқитишнинг модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш модели ҳисобланади. Уни бир бутунликда олиб бориш серқирра ҳамда мураккаб тизимли жараёндир.

    Кредит-модуль тамойилида иккита асосий масалага аҳамият берилади:

    Кредит-модуль тизимининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар

    эътироф этилади:

    — ўқув жараёнларини модуль асосида ташкил қилиш;

    — битта фан, курс (кредит)нинг қийматини аниқлаш;

    — талабалар билимини рейтинг бали асосида баҳолаш;

    — талабаларга ўзларининг ўқув режаларини индивидуал тарзда

    тузишларига имкон яратиш;

    — таълим жараёнида мустақил таълим олишнинг улушини ошириш;

    — таълим дастурларининг қулайлиги ва меҳнат бозорида мутахассисга

    қўйилган талабдан келиб чиқиб ўзгартириш мумкинлиги.

    Модуль — ( лотинча сўздан олинган бўлиб «modylies» - «ўлчов», «йўл») бу, бир нечта фан ҳамда курслар ўрганиладиган ўқув режасининг бир қисми. Модулли ўқитиш тизими тўғрисида биринчи марта1972 йилда ЮНЕСКО нинг Токиодаги бутун жаҳон анжуманида сўз юритилган. Бу тизим талабаларда маълум бир билим ва кўникма ҳосил қилиш, таҳлилий-мантиқий мушоҳада юритиш салоҳиятига эга бўлишига қаратилган бир нечта фанлар (курслар) мажмуи ҳисобланади. Бунда ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил қилади, жонли, видео ҳамда аудио маърузалар ўқийди, талабанинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Талаба эса мавзуни мустақил ўрганади ҳамда берилган топшириқларни бажаради.

    Хорижий тажрибага кўра, кредит-модуль тизимида ўқув жараёни ҳар

    семестрда 2 — 4 тагача модулдан иборат бўлади. Модулда жамланган фанлар осондан мураккаблик сари, назарий-услубий фанлардан амалий фанларга қараб ҳамда мантиқий жиҳатдан бир-бирини ўзаро узвий тўлдириш принципи асосида шакллантирилади. Талаба мутахассис бўлиб шаклланиши учун нафақат ахборотлар, балки уларни қайта ишлаш, амалиётга жорий қила олиш -малакасига эга бўлиши талаб этилади.

    Модулга асосланган ўқув дастурлари махсус схема асосида ишлаб чиқилади ва қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

    — ўқув мақсади ҳамда вазифаларнинг тўлиқ очиб берилиши;

    — талабанинг фанни (курсни) бошлаши ва тугатишидан кейинги орттириши лозим бўладиган малакасига қўйиладиган талаблар;

    — модуль таркибига кирган ҳар бир фаннинг қисқача мазмуни (силлабус), яъни маърузалар мавзулари, семинар ва амалий машғулотларнинг режаси, мустақил таълимни баҳолаш учун мўлжалланган топшириқлар;

    — ўқитишнинг қисқача баёни: таълим бериш усул ҳамда воситалари;

    билимларни баҳолашнинг усул ва шаклларидан иборат.

    Модуль асосида ўқитиш тизимида талабалар билими, малакаси ҳамда

    кўникмасини баҳолашда рейтинг баҳолаш тизимидан фойдаланилади. Унда талабанинг барча ўқув фаолияти, яъни аудитория ва аудиториядан ташқарида олган, ўзлаштирган билимлари балл бериш орқали баҳоланади.

    Кредит (credit) — талабанинг алоҳида таълим йўналиши ёки дастури

    (курс) бўйича фанларни ўқиб ўрганиши ва ўз лаштириши учун сарфланган ўқув юкламасининг (вақтнинг) ўлчов бирлигидир. Кредит — талабанинг меъёрий ҳужжат билан белгиланган, одатда бир ҳафта давомида аудиторияда ва мустақил равишда таълим олиши учун ажратилган минимал вақт ўлчовидир.

    Талабага кредит маълум бир фандан белгиланган топшириқларни бажариб, якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтгандан сўнг берилади.

    Ҳар бир талаба келажакда танлаган йўналиши ва мутахассислиги бўйича

    дипломга эга бўлиши учун кредитларни йиғиб бориши лозим. Тўпланган

    кредит талабага бутун умр давомида ўзининг малакасини ошириб бориш ёки қўшимча олий маълумот олишига хизмат қилиб бораверади. Иқтисодий тилда айтганда, тўпланган кредит талабанинг академик «активи»га айланиб боради. Кредитларни ҳисоблаш ва уларни ўқув фалиятлари турлари, блоклар ва алоҳида фанлар бўйича тақсимлашда ўтиш коэффициентини аниқлаш зарур

    (Кўт). Кўт= 240:8262-0,029

    Бу ерда: 240 – бакалавриатнинг ЕСТS бўйича умумий меҳнат сарфлари йиғиндиси, соат.Кредитлар сони меҳнат сарфини ўтиш коэффициентига (0,029) кўпайтириб топилади.

    Ўқув фаолияти турлари бўйича кредитлар тақсимотии намунаси



    ДТС асосида

    ўқув

    фаолиятинин

    г номи

    Ҳафталар

    сони


    Аудитория

    соатлари


    Умумий

    Ўқув юкламаси

    кредит




    Назарий ва

    амалий

    таълим

    136

    (136*36)

    136*54=7344

    7344*0,029=213




    Малакавий

    амалиёт

    12

    432

    648

    19




    Ишлаб

    чиқариш

    амалиёти

    4

    4*6*6=144

    4*6*9

    6




    Педагогик

    амалиёт

    8

    288

    432

    13




    Битирув иши

    5

    5*36=180

    5*54=270

    8




    Аттестация

    19













    32 жами

    204

    5508

    8262

    240

    Олимов Қ. Файзуллаева Д. Ўқув модули Замонавий таълим ва инновацион технологиялар бўйича илғор хорижий тажрибалар. ТДИУ ПК ҚТ ва МО тармоқ малака ошииш маркази.WWW.mk.bimm.uz
    Кредит технологияси таълим олувчиларга ишчи ўқув режага киритилган

    танлов фанларини танлаш, бу орқали индивидуал ўқув режасини

    шакллантиришда бевосита иштирок этиш ҳуқуқини беради. Уларга, нафақат фанларни, балки профессор-ўқитувчиларни ҳам танлаш эркинлиги берилади.

    Талабаларга фанларни танлаш имкониятининг берилиши ижобий ҳол саналади. Бу ўқув жараёнларини баҳолашнинг ўзига хос қиймат кўрсаткичи бўлиб ҳам ҳисобланади15

    Kредит-модуль тизими қандай тамойиллар асосида қурилган?

    ECTS кредит - модуль тизими муайян тамойиллар асосига қурилган. Улар қуйидагилар:

    1) Талабага йўналтирган таълимни ташкил этиш (student-centered

    education);

    2) Таълимда шаффофликка эришиш (transparent education);

    3) Таълимда мослашувчанликни кучайтириши (improving flexiblity);

    4) Талабалар мобиллигини кучайтириш (improving student mobility)

    Талабага йўналтирган таълимни ташкил этишнинг таълим технологиясига Flipped learning (Тескари таълим) технологиясини келтириш мумкин.16 Ушбу технология бўйича асосий фикрлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ҳам илгари сурилган, яъни «таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар (лекцияни бошқа ўқув хонасидан ёки олий таълим муассасасидан онлайн ўзлаштириш), «blended learning» (аввалдан ёзилган лекция ва семинар машғулотларини уйда ўзлаштириш) ва «flipped classroom» (лекцияни уйда ўзлаштириш, семинар машғулотини олий таълим муассасасида бажариш) технологияларини амалиётга кенг жорий этиш назарда тутилди17


    Анъанавий таълим

    TRADITIONAL APPROACH


    Тескари таълим

    FLIPPED LEARNING APPROACH

    Материал талабаларга ўқитувчи томонидан айтилган тезликда берилади.


    Талабалар дарсдан олдин ўзларининг тезлигида маълумотни ўзлаштирадилар.


    Материал асосан гапирилади, эҳтимол PowerPointда қўллаб-қувватланади.


    Материал ҳар қандай мавжуд оммавий ахборот воситаларида бўлиши мумкин: оғзаки ёки ёзма ёки комбинацияда (Видео, илмий мақола, газета

    материали).

    Маърузада талабалар доимий равишда қабул қилиш режимида қатнашадилар.


    Аудиторияда талабалар ўзаро таъсирнинг ҳар хил турларида

    қатнашади.

    Талабалар одатда олд томонга қараб қаторларда ўтиришади.


    Талабалар гуруҳларда, ресторан услубида ёки стуллар доирасида

    ўтиришлари мумкин.

    Талабалар мавзуни қабул қилишади ва кейинчалик эсдан чиқаришади.


    Талабалар мавзуни ўзлаштириши билан бошланади ва кейин уларнинг

    тушунганлари аудиторияда текширилади.


    Талабалар асосан яккаланиб қоладилар.

    Ўрганиш ижтимоий фаолиятга айланади.

    Ўқитувчига юқори даражада боғлиқлик.

    Талабаларнинг талабалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги.

    Билим ўқитувчи томонидан узатилади.


    Билим талабалар ва ўқитувчи билан биргаликда ишлаб чиқарилади.


    Flipped learning (Тескари таълим) - бу анъанавий ёндашувдан тубдан фарқ қилувчи педагогик ёндашув бўлиб бунда талабалар дарсдан олдин ўқув материали билан таништирилади, дарсда эса, талабалар ўқув материалини чуқурлаштириш учун фойдаланиладилар. Улар дарсда тенгдошлари билан мунозара ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳокама олиб борадилар.

    Ўқитувчилар эса фақат уларни қўллаб-қувватлаб турадилар18

    Муаммоли таълим технологиялари. Таълим мазмунини муаммоли

    тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш

    усулларидан бири. Иқтисодиёт олий ўқув юртларида замонавий таълим

    муаммоли ўқитиш, тадқиқ этиб, муаммони ҳал этишдир. Иқтисодиёт фанларидан муаммоли ўқитиш жараёнида талабанинг мустақиллик роли анча самарали бўлади. Муаммоли таълимнинг мақсади - талабалар билан ишлаш жараёнида юзага келган муаммо ва саволларига жавоб қидириш, уларни ҳал этиш йўллари билан янги билимларни ўзлаштиришдан иборатдир. Талабалар ўқув фаолиятларида муаммоли вазиятларни вужудга келтириш ва ҳал этиш бўйича профессор ўқитувчилар уларда қизиқиш уйғота олишга ҳаракат қиладилар.19

    Бу жараён бизнесда юзага келган муаммоларни таҳлил қилиб фикр

    юритиш, талабаларнинг мустақил ақлий фаолиятини ривожлантиришнинг

    муҳим талабларидан ҳисобланади. Бу эса талабани шу нарсани англай

    олмаганлигини тушуниб етиб, маъносига жиддий равишда эътибор беришга, тафаккурини шакллантиришга қаратади.

    Муаммоли таълим ёрдамида бўлажак иқтисодчи мутахассисларда ўқув муаммолари ва мутахассислик масалаларини ҳал этишга танқидий ёндашиш,иқтисодий тафаккурини ривожлантириш, мустақил тарзда ўрганиш маҳоратини шакллантиришни ўзида тарбиялаб боради. Таълимни аниқлаш имкониятларини ҳам очиб беради.

    Интерфаол таълим технологиялари. Интерфаол сўзи инглизча сўз бўлиб, «inter» - ўзаро ва «act» - ҳаракат қилмоқ маъноларини билдириб, уларнинг умумий мазмуни интерфаол - яъни ўзаро ҳаракат қилмоқ маъносини англатади. Бундай ўзаро ҳаракат турларига «талаба – ўқитувчи» ва «талаба-талаба»нинг мақсадли ҳаракатларини киритиш мумкин. Интерфаол ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол ташкилотчиси бўлиб, ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён бўлади.

    Ш.М.Баймурадовнинг фикрича, ноанъанавий интерфаол ўқитиш методларидан бугунги кунда иқтисодиёт йўналишида таълим олаётганлар учун энг самаралиси ва таълим олувчиларни турли вазиятларга тушириб, муаммоларни жамоавий ва индивидуал ҳал қилиш кўникмаларини шакллантирувчи метод – бу иқтисодий ўйиндир. Иқтисодий ўйин – бугунги кун ёшларини таълим жараёнига қизиқтиришнинг энг самарали методларидан бири ҳисобланиб, бу усулни қўллаш таълим берувчидан ташаббускорлик ва ижодкорликни талаб этади. Бундай иқтисодий ўйинлардан бири «Рақобат» иқтисодий ўйинидир. Ўйиннинг асосий мақсади - муаммоларни индивидуал ҳал қилиш ва шу жараёнларни таҳлил қилиш ва ташкиллаштириш қобилиятини шакллантириш. Шу билан бирга ёшларни таълим жараёнига янада қизиқтиришдир20

    Махсус фанларни ўқитиш методикаси бўйича илмий изланишлар олиб борган Д.Тожибоеванинг фикрича, «педагоглар, педагог олимлар дарс жараёнида ўқувчи, талабалар ўртасида хамда талабалар ва ўқитувчилар ўртасида юқори даражада хамкорлик ўрнатилса, интерактив таълим хисобланади.21

    Ўқитишнинг интерфаол методлари ҳаётий вазиятларни моделлаштириш, ролли ўйинлардан фойдаланиш, муаммоларни ҳамкорликда ечишда кўриб чиқилади. Интерфаол ўқитиш талабалардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнида фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, таълим мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради.

    Ҳамкорлик таълими технологиялари (ҲТТ) – ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек, «педагог-талаба(лар)» муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар.

    ҲТТ «педагог-талаба ҳамкорлиги» тамойилига асосланиб, қуйидаги шаклларда қўлланилади:

    - кичик тадқиқотларни олиб бориш;

    - фан бўйича ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш;

    - фан олимпиадаларига тайёрланиш;

    - ҳамкорликда лойиҳалар тайёрлаш;

    - ижодий ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш;

    - ижодий ҳамкорликда ўқув манбаларини яратиш.

    “Кейс-стади” методи. «Кейс -стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса, «stadi» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Кейсда очиқ ахборотлардан ёки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида таҳлил учун фойдаланиш мумкин. Кейс ҳаракатлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: Ким (W ho), Қачон (When), Қаерда (Where), Нима учун (Why), Қандай/ Қанақа (How), Нима-натижа (What).

    SWOT-таҳлил” методи. Мавжуд назарий билимлар ва амалий

    тажрибаларни таҳлил қилиш, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш йўлларни топишга, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади.

    S – (Strength) – кучли томонлари, W – (Weakness) – заиф, кучсиз томонлари, O – (Opportunity) – имкониятлари, T – (Threat) – тўсиқлар.

    Синквейн методи. Синквейн чизмаси бўйича тушунчага тавсиф беришда 1-қатор тушунча, 2-қатор тушунчани тавсивловчи 2 сифат 3-қатор – ушбу тушунча вазифалари тўғрисидаги 3 та феъл 4-қатор – ушбу тушунча оҳияти тўғрисидаги 4 сўзли сўз бирикмаси 5 -қатор – ушбу тушунча синонимидан фойдаланилади.

    Инсерт методи - самарали ўқиш ва фикрлаш учун белгилашнинг

    интерфаол тизими ҳисобланиб, мустақил ўқиб-ўрганишда ёрдам беради. Бунда маъруза мавзулари, китоб ва бошқа материаллар олдиндан талабага вазифа қилиб берилади. Уни ўқиб чиқиб, «В; +; -; ?» белгилари орқали ўз фикрини ифодалайди.

    Кластер методи - ақлга келган барча фикрларни ғоя сифатини муҳокама қилмаган ҳолда оддий қилиб ёзиш.Бунда орфография ва бошқа омилларга эътибор берилмайди. Ажратилган вақт тугагунча ёзув тўхтатилмайди. Агар ақлга ғоялар келиши бирдан тўхтаса, у ҳолда янги ғоялар пайдо бўл магунча қоғозга расм чизиш мумкин.

    Фикрлар ҳужуми - (брейнсторминг –ақлий ҳужум) фикрлар бўрони -амалий ёки илмий муаммони ҳал қилишда ғояларни коллектив равишда илгари суриш усули. Фикрлар хужуми вақтида иштирокчилар биргаликда қийин масала ёки муаммони ечадилар. Иложи борича кўпроқ ғоялар таклиф этилиб, улар танқид остига олинмайди. Бу усулнинг афзаллиги ҳам шундан иборат бўлиб, ҳар қандай ғоя, ҳатто мантиқсизлари ҳам ҳисобга олинади. Уларнинг ҳаммаси ёзилади, таҳлил қилинади, баҳоланади ва шундан кейингина улар ичидан энг самарали, оптимал рационал ечими танлаб олинади.

    Концептуал жадвал методи. Талабалар томонидан мавзуга оид асосий тушунчалар тавсифланади, уларнинг асосий жиҳатлари, тахлил тамойиллари асосида бошқа тушунчалар билан умумий томонлари жадвал кўринишида акс эттирилади.

    Конспектсиз маъруза. Айрим талабаларга берилган мустақил уй

    вазифаларининг натижалари ҳам шу дарсда баҳоланиши мумкин.
    1   2   3   4   5   6   7   8


    написать администратору сайта