битирув иши. имояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов
Скачать 1.5 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ «Ҳимояга тавсия этаман» Тармоқ маркази директори _____________Д.А.Каримов _________________2020 йил “ИҚТИСОДИЁТ” ЙЎНАЛИШИ ТИНГЛОВЧИСИ РАХМАТОВ БАХРИДДИН БУРИБОЕВИЧНИНГ (Самарқанд давлат университети) “БИЗНЕС РЕАЛАШТИРИШ” ФАНИДАН “БИЗНЕС ЛОЙИҲА ВА БИЗНЕС РЕЖА ИШЛАБ ЧИҚИШДАГИ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАР ВА МУАММОЛАР”МАВЗУСИДАГИ БИТИРУВ ИШИ Раҳбар: __________и.ф.н., доц. Муратов Р.С. Тошкент – 2020 йил БИТИРУВ (ЛОЙИҲА) ИШИНИНГ АННОТАЦИЯСИ Ушбу битирув иши “Бизнес режалаштириш” фани бўйича “Бизнес лойиҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар” мавзусининг модулли ўқитиш технологиясини яратишга асосланган бўлиб, унда мазкур фан тараққиётининг устувор йўналишлари, фанни ўқитишда қўлланиладиган янги педогогик ехнологияга асосланган усуллар ва хорижий тажрибалар, ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи, “Бизнес лойиҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар” мавзуси маъруза матни, фан юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар , тестлар ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар, фан мавзулари юзасидан тақдимотлар келтирилган. Битирув ишининг сўнггида таълим тизимини такомиллаштириш бўйича хулосалар берилган.
КИРИШ Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган рақобатдош иқтисодиётни шакллантирмасдан, пировард натижада эса рақобатдош мамлакатни барпо этмасдан туриб, кўзда тутилган мақсадли вазифаларни амалга ошириб бўлмайди. Бу вазифанинг ўртага қўйилиши, шунингдек, пандемия жараёнларининг чуқурлашуви, дунё миқёсида харид талабининг пасайиши ва шунга мувофиқ тарзда жаҳон бозорида хомашё, материаллар, айниқса, тайёр маҳсулотлар бўйича рақобатнинг йилдан-йилга кучайиб бораётгани билан ҳам боғлиқ,. Мамлакатимизда мавжуд моддий, иқтисодий, интеллектуал ресурслардан оқилона фойдаланиш, чекланган заҳиралардан юқори самара олиш, аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишининг олдини олиш ва муттасил ошириб бориш, пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда, тегишли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да тўртинчи устувор йўналиш Ижтимоий соҳани ривожлантиришда муҳим вазифалардан бири сифатида умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилган.1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим –тарбия тизимини янада такомиллаштириш. илм - фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлари тўғрисида” ги Фармони лойиҳасида Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин: мамлакат тараққиёти учун янги ташаббус ва ғоялар билан майдонга чиқиб, уларни амалга оширишга қодир бўлган, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш, таълим ташкилотлари битирувчилари замонавий касб эгалари бўлишлари учун уларда зарур кўникма ва билимларни шакллантириш; дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини яратиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурлари ва стандартларини оптималлаштириш; таълим-тарбия муассасаларининг раҳбар ходимлари, педагог ва мураббийлари, профессор-ўқитувчилари ва илм-фан соҳалари вакилларининг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва фаолият самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириш; педагог ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, малака ошириш тизимини “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида такомиллаштириб бориш; таълим хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторнинг салмоғини кенгайтириш, ҳудудларда нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали рақобат муҳитини шакллантириш, таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш; таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган холда таълимни бошқаришни автоматлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил қилиб бориш тизимини яратиш, электрон ресурслар ва масофавий таълим технологияларини янада ривожлантириш, таълим олувчилар ўртасида IT-соҳасидаги касбларни оммалаштириш; илм-фанни иқтисодиётнинг асосий драйверига айлантириш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, иқтидорли ёш олимларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, мавжуд илмий ташкилотлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; таълим тизимига юқори самарали халқаро амалиётни жорий этиш, республика таълим ташкилотларини нуфузли халқаро рейтингларга киритиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш белгиланган Ўқув адабиётларининг таркиби, тузилиши ва мазмунини узлуксиз такомиллаштириб бориш мана шу чора-тадбирлардан биридир. Ушбу фикрларга асосланган ҳолда айтиш ўринлики, талабаларга таълим ва тарбия бериш жараёнида ҳам янгича ёндашувлар ишлаб чиқиш талаб этилмоқда. Айниқса модулли технологияга асосланган таълим бўйича дарс бериш, мавжуд дарс бериш технологияларининг таркибини ва мазмунини такомиллаштириб бориш ҳамда бу борада хизмат қилувчи педагог кадрларнинг малакасини узлуксиз равишда ошириб боришни даврнинг ўзи тақоза қилмоқда. Бу борада Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнингтакомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони, қабул қилинди.2 Шунингдек, мамлакатимизда таълим тизимига оид сиёсат, таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш борасидаги муносабатларни ҳуқуқий таартибга солувчи 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 6-моддасига биноан, таълим тизими: давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини; давлат таълим стандартларини, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларини амалга оширувчи таълим ташкилотларини; таълим сифатини баҳолашни амалга оширувчи ташкилотларни; таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасаларни; таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларини, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотларни ўз ичига олади.Таълим тизими ягона ва узлуксиздир3 Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий тамойилларидан бири бу «шахс манфаати ва таълим устуворлиги» бўлиб, у мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсат, шунингдек, модулли ўқитиш технологиясининг асосини ташкил этади. Шундан келиб чиқиб таълимнинг янги модели заминида қуйидагилар ётади: таълимнинг ҳар бир шахсга йўналтирилганлиги ва тизимли ёндашув, таълим субъектлари муносабатларини демократлаштирилиши ва инсонпарварлаштирилиши; - таълимда талабалар ролини ўзгариши, улар ўқув фаолиятини мустақил олиб борувчи, таълим жараёнининг тенг ҳуқуқли субъектлари; - таълимда ўқитувчининг ролини ўзгариши, яъни у мустақил ўқув фаолиятининг ташкилотчиси, талабаларнинг жонкуяр маслаҳатчиси ва ёрдамчиси. Талабалар билими, кўникмаси, интилишларига қараб уларни тўғри йўлга йўналтириб турувчиси; - таълимнинг усуллари ва воситаларининг ўзгариши. Биринчидан, муаммоли вазиятлар, фаол ижодий-тадқиқий фаолиятни яратишга асосланган,масалалар ечимини қидириш ва ечиш, билимларни амалда қўллашга йўналтирилган фаол ва интерфаол усуллар анъанага айланмоқда. Иккинчидан, жамоа ва гуруҳларда ишлаш кенг қамровли таълим шаклига нисбатан кўпаймоқда. Учинчидан, ахборот технологиялари таълимнинг анъанавий воситалари билан бир қаторда кенг қаторда қўлланилмоқда, ўқув материаллариталабалар томонидан билимларни мустақил равишда ўзлаштириш учун фойдаланилмоқда. - педагогик бошқариш усуллари ва воситаларининг ўзгариши. Ўқитувчи муаммоларни аниқлашга, қарорлар қабул қилишга қодир ва уларни амалга ошишига маъсул менежерга айланмоқда. У нафақат ўз педагогик фаолиятини балки, талабалар фаолиятини ҳам башоратлайди, лойиҳалаштиради ва режалаштиради, яъни қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва ўқув фаолиятининг режалаштирилган натижаларига эришиш бўйича самарали фаолият тизими ва мазмунини ишлаб чиқади. Юқоридаги фикрларнинг барчаси таълим тизимидаги вазифаларнинг ва модулнинг долзарблигини белгилаб беради. Битирув ишининг объекти. Олий таълим муассасаларида “Бизнес режалаштириш” фанининг “Бизнес лойҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар” мавзуси. Битирув ишининг предмети. Олий таълим муассасаларида “Бизнес режалаштириш” фанининг “Бизнес лойҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар” мавзусини модулли ўқитиш тизимини ташкил этишнинг методи, шакли ва воситалари. Битирув ишининг мақсади. Олий таълим муассасаларида “Бизнес режалаштириш” фанининг” Бизнес лойҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар” мавзусини модулли ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш асосида таълимда сифат ва самарадорликка эришишни таъминлаш. Битирув ишининг вазифалари: - Модулли ўқитиш тизимининг ўқув жараёнидаги долзарблигини очиб бериш; - Олий таълим муассасаларида “Бизнес режалаштириш” фанини ўқитишда модулли таълим технологиясидан фойдаланиш йўллари ва имкониятларини аниқлаш; - “Бизнес режалаштириш” фанининг Бизнес лойиҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар” мавзусини модулли ўқитиш технологиясини яратиш, яъни, мавзу бўйича силлабус, маъруза матн, назарий ва амалий машғулотларни олиб бориш технологиялари, кейслар, тестлар, ишланмалар амалий топшириқлар ишлаб чиқиш; - Олий таълим муассасаларида “Бизнес режалаштириш” фанини ўқитишда модулли ўқитиш тизимини қўллаш бўйича хулосалар бериш. Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили. Битирув ишини тайёрлашда “Бизнес режалаштириш” фани бўйича бир қатор хорижий ва миллий иқтисодчи олимларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда илмий тадқиқотлари натижаларидан фойдаланилди. Жумладан, хорижий адабиётлардан Dr. Jay A.Dewhurst. An Introduction to Business and Business Planning 1st edition 2014. Бринк И.Ю., Савельева Н.А. Бизнес-план предприятия. Теория и практика / Серия «Учебники и учебные пособия» - Ростов н/Д.: Феникс, 2008.-384 стр. Кемпбелл Макконнел, Стенли Брьюларнинг “Экономикс”, миллий адабиётлардан Maxmudov E.X., Isoqov M.Yu. Biznеs - rеjalashtirish. O’quv qo’llanma. А.Исломовнинг “Бизнес режалаштиришфани бўйича услубий мажмуаси”дан самарали фойдаланилди. Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва |