2021_йил_УРАЗМЕТОВА_ШОИРА_АЗАТБАЕВНА_БАЁННОМА++++++. тасдилайман Тошкент давлат педагогика Университети илмий ишлар ва инновациялар бйича проректор
Скачать 448.5 Kb.
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Тошкент давлат педагогика Университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ____________Б.С.Абдуллаева “______”октябрь 2021 йил Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) ихтисослиги бўйича Илмий семинар аъзоларини талабгор Уразметова Шоира Азатбаевнанинг « Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш» мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертaция муҳокамаси бўйича анаънавий ва онлайн шаклдаги йиғилиш БАЁННОМАСИ 2021 йил 9 октябрь Тошкент шаҳри Қатнашдилар: п.ф.д., проф. Муслимов Нарзулла Алиханович – раис, DSc Махмудов Абдулхалим Ҳамидович раис ўринбосари, DSc., проф.Мамаражабова Зулфия Нарбоевна (илмий котиб), п.ф.д. проф., Хакимова Мухаббат Файзиевна, п.ф.д. проф., Юнусова Дилфуза Исраиловна, п.ф.д., проф. Сафарова Рохатой Ғайбуллаевна, DSc, доцент Медетова Раушан Мамадияровна, DSc., проф., Абдувалитов Ергаш Бураневич, п.ф.н., доцент Турсунов Самар Кўзиевич, PhD., доцент Маматов Дилмурод Нормуротович, п.ф.н., доцент Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, п.ф.н., доцент Садикова Альбина Венеровна, PhD., доцент Тошпўлатова Маъмура Исмаиловна, DSc., доцент Джамилова Наргиза Нуритдиновна, таянч докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ва магистрантлар КУН ТАРТИБИ Талабгор Уразметова Шоира Азатбаевнанинг 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган «Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш » мавзусидаги диссертaция муҳокамаси. Раис: Йиғилишда Илмий семинарнинг 15 нафар аъзосидан 15 нафар ииштирок этаяпти, кворум бор. Илмий семинар ўз ишини бошлаш ваколатига эга. Йиғилишни очиш бўйича қандай таклифлар бор? Овозлар: Йиғилиш очилсин! Раис: Илмий семинар йиғилишини очиш тўғрисида таклиф тушди. Уни овозга қўяман. Марҳамат, тарафдорлар, қаршилар– йўқ, бетарафлар–йўқ. Демак, Илмий семинар йиғилиши очиқ деб эълон қилинади. Раис: Кун тартибида Уразметова Шоира Азатбаевнанинг 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича)ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш” мавзусидаги диссертaция муҳокамаси. Кун тартиби бўйича қандай таклифлар бор? Семинар аъзолари: Тасдиқлансин. Раис: Кун тартибини тасдиқлаш ҳақидаги таклифни овозга қўяман. тарафдорлар, қаршилар– йўқ, бетарафлар–йўқ. Кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга ўтамиз. Раис:Диссертaция мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестaция Комиссияси бюллетенида В2021.4.PhD/Ped2934 рақам билан рўйҳатга олинган. Диссертaция Тошкент давлат педагогикауниверситетида бажарилган. Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор Абдуллаева Барно Сайфутдиновна Тақризчилар: техника фанлар доктори, профессор Мўминов Баҳодир Балтаевич, п.ф.н., доцент Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич Раис:Талабгорнинг шахсий ҳужжатларига доир материаллар билан таништириш учун сўз илмий котиб Мамаражабова Зулфия Нарбоевнага. Илмий котиб: талабгорнинг шахсий ҳужжатлари ОАК талаблари даражасида расмийлаштирилган. Уразметова Шоира Азатбаевна 1984 йил 31 августда Хоразм вилояти Гурлан туманида зиёлилар оиласида туғилган. 2001-2005 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Математика-информатика” йўналишида, 2005-2007 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Математика ” магистратура мутахассислигида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Хоразм вилояти Гурлан тумани 6-сон мактабида ўқитувчи лавозимида бошлаган. 2008-2010 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг аспирантура мутахассислигида таҳсил олган. 2010 йилдан 2021 йилгача ТАТУ Урганч филиалида “Табиий фанлар” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият олиб бормоқда. ОАК томонидан жорий этилган имтиҳонларининг барчаси топширилган ва уларда қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилган: Электрон педагогика – 80 балл. Чет тили (инглиз тили) – 75 балл. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 номдаги илмий иш, 1 та ўқув қўлланма, 1 электрон таълим ресурси шулардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатидаги илмий журналларда 4 та илмий мақола, 2 та хорижий журналларда ва 7 та тезис чоп этилган. Тадқиқотчи томонидан Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинарга тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси талаблари ва қоидаларига мувофиқдир. Барча зарур ҳужжатлар илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарга ўз вақтида топширилган, илмий семинар диссертация ишини муҳокама учун қабул қилди, тақризчиларни тасдиқлади. Уразметова Шоира Азатбаевна оилали, 2 нафар фарзанди бор Раис: Ҳужжатлар юзасидан илмий котибга ёки талабгорга саволлар борми? Семинар аъзолари:Йўқ. Раис: Раҳмат. Диссертaциянинг асосий мазмуни ва олинган натижаларини баён қилиш учун сўз талабгор Уразметова Шоира Азатбаевнага берилади. Регламент 20 дақиқа. Марҳамат! Ш.А.Уразметова : Ассалому алайкум, ҳурматли Илмий семинар раиси ва семинар аъзолари, меҳмонлар! Азиз устозлар! Сизнинг эътиборингизга “Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертaциянинг қисқача мазмунини ҳавола этаман. Илмий раҳбар п.ф.д., профессор Б.С.Абдуллаева Жаҳон таълим муассасаларида рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг креатив таълим технологиялари таълим жараёнига татбиқ этилган. Халқаро ташкилотлар ва ривожланган давлатлар томонидан қабул қилинган 2030 йилгача янги таълим концепциясида “Таълим – тараққиётнингасосий ҳаракатлантирувчи кучи ва барқарор ривожланиш мақсадларга етказувчи муҳим фаолият”, деб эътироф қилинган. Сифатли таълим бериш, ўрганувчи ва талабаларнинг малака ҳамда қобилиятларини юқори даражадаривожлантириш, электрон ахборот-таълим ресурсларини яратиш, таълим жараёнини моделлаштиришнинг истиқболли йўналишларини белгилашда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига татбиқ этиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида электрон ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланиш, фанларнинг методик таъминотини такомиллаштириш, талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш, машғулотларда мультимедиа, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг кўламда ва оммавий фойдаланиш масалалари бўйича илмий-тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, иқтисодиётни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ривожлантириш, бошқарув жараёнига янги ахборот технологияларини жорий этиш, фаолият соҳаларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича талабалар касбий кўникма ва малакаларни доимий такомиллаштириб бориш бўйича илмий-тадқиқот ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Республикамизда олий таълимнинг мобиллигини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал соҳаларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, таълим жараёнини модернизациялашда Россия, Беларуссия, Франция, Жанубий Кореа, АҚШ, Хитой, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Латвия давлатларининг нуфузли олий таълим муассасалари филиаллари, қўшма факультетлар, қўшма таълим марказлари ташкил этилмоқда, уларнинг моддий техник базаси яратилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” устувор вазифа сифатида белгиланган . Натижада рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш имкониятлари кенгайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари ҳамда мазкур соҳага тааллуқли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналиши доирасида бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Таълим жараёнида қўлланилаётган технологияларнинг таркибий қисми бўлган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахбoрoт-кoммуникaция технoлoгиялaридaн фoйдaлaнишнинг нaзaрий вa метoдик acocлaри ҳaмдa электрoн aдaбиётлaр, электрон ахборот-таълим ресурслари, дастурий қобиқларни яратиш, таълим жараёнида қўллаш имкониятлари бўйича А.А.Абдуқодиров, Б.Абдуллаева, М.М.Арипов, А.Р.Аҳмиджанова, У.Ш.Бегимқулов, Р.Боқиев, Ф.Зокирова, Р.Г.Исянов, Н.А.Муслимов, Б.Ражабов, И.И.Тайлақов, Ш.С.Шарипов, У.Юлдашев, А.Ғ.Ҳайитовлар, Н.А.Каюмова, М.Ҳ.Лутфиллаев, М.Ҳ.Лутфиллаев, М.Э.Мамаражабов, Д.Маматов, Д.Тоштемиров, Н.И.Тайлаков, С.Қ.Турсунов, Р.Д.Шодиев, Т.Т.Шоймардоновлар томонидан ўтказилган илмий-тадқиқот ишларини олиб боришган. Ахборот технологияларини ўрганиш бўйича А.П.Ершов, Б.С.Гершунский, М.А.Иванова, Е.И.Машбиц, О.С.Степановалар; фанларнинг методик таъминотини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, электрон таълим ресурслари, масофали таълим курсларини яратиш ва улар ёрдамида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича В.В.Довган, И.В.Роберт, Е.Е.Сивоконьлар тадқиқотлар ўтказишган. Ахборот технологияларини ўрганишда баҳолаш самарадорлигидан фойдаланиш масалаларини A.A.Беспалько, И.Б.Готская, В.А.Рижов, A.B.Солововлар илмий-тадқиқот ишларини олиб боришган. Хорижий мамлакатларда ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнида жорий этиш W.N.Chambers, E.L.Cowen, U.Mangal, E.Johnson, J.M.Spector, J.Locard, F.Raymondларнинг тадқиқотларида акс этган. Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЕА-1-26 рақамли «Аниқ фанлардан электрон методик мажмуа яратиш» номли ёш олимлар амалий лойиҳа (2015-2017 й.) доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича талаблар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: талабаларнинг ахборот компетентлигини рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида ривожлантиришнинг назарий методологик жиҳатлари ва педагогик имкониятларини таҳлил қилиш; рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштириш; талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методика сини такомиллаштириш; талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш моделини татбиқ этиш методикасини такомиллаштириш. Тадқиқотнинг объекти сифатида олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот компетентлигини рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида ривожлантириш жараёни белгиланган. Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали, Нукус филиали ва Фарғона филиалларининг 2-курс талабаларидан 510 нафар талабалар танланган. Тадқиқотнинг предмети олий таълим муассаларида рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш мазмуни, шакли, метод ва воситалари. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусига оид илмий, методик, электрон манбаларни қиёсий-танқидий ўрганиш ва таҳлил этишдa, олий таълим муассасалари давлат таълим стандартлари ва малака талабалари ҳамда ўқув жараёнида қўлланилиб келаётган илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, анкета-сўров, суҳбат, кузатиш, онлайн стандарт ва ностандарт тест, лойиҳалаш, тажриба-синов ишлари натижалари математик-статистик таҳлил усулларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: талабаларда ахборот компетентлик даражаси мотивацион, коммуникатив, ташкилий, гностик, креатив, рефлексив, таҳлилий компоненталарининг педагогик имкониятлари тренинглар ўтказиш, ўзини ўзи баҳолаш ва ўз касбий фаолиятини лойиҳалаштириш кўникмаларини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг тузилмавий –мазмунли моделида ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компоненталарнинг репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларини ва рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида такомиллаштирилган; талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси математик, график, формулали ва алгоритмик моделлаштиришлар ва интегратив-ижодий топшириқларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси мазмуни моделлаштирилган рақамли ресурс витаген (амалий фаолият тажрибаси) таълим билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган тавсиялар ҳамда таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўрсатма тайёрланган; дискрет математика фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган электрон ахборот-таълим ресурси яратилган; олий таълим муассасалари талабалари учун “Дискрет математика” фанидан ўқув қўлланма нашр этилган; рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришга қаратилган электрон таълим муҳитини ҳосил қилувчи электрон ахборот-таълим ресурсини яратиш жараёни таҳлил қилиниб, улардан фойдаланиш учун кўрсатмалар берилган; “Дискрет математика” фанини ўқитишнинг баҳолаш мезонлари, воситалар сифатида тестлар ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий қилиниб самарадорлик аниқланган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув ва усуллар, унинг доирасида фойдаланилган назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олингани, келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистика методлари воситасида асосланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти талабаларининг моделлаштирилган рақамли ресурслар орқали ахборот компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган ўқув-услубий қўлланмалар, методик тавсиялар ва рақамли таълим ресурсидан олий таълим тизимида фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқилган рақамли таълим ресурси, методик қўлланмалардан фойдаланиб “Дискрет математика” фанидан маъруза, амалий, мустақил таълимни ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабаларини “Дискрет математика” фанини ўрганишга қизиқиши билан бирга, ўз касбий фаолиятини самарали амалга оширишга хизмат қилади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: Талабаларнинг ахборот компетентлигини модел ва моделлаштириш асосида ривожлантириш омилларини ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Дискрет математика” фани бўйича давлат таълим стандартлари ва малака талаблари мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги ТДПУ илмий –техник кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги ИТК-2-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ахборот компетентлигини модел ва моделлаштириш асосида ривожлантириш омилларини аниқлаш имкони оширилган; Талабаларда ахборот компетентлик даражаси компоненталарининг педагогик имкониятлари ҳамда ўзини ўзи баҳолаш ва ўз касбий фаолиятини лойиҳалаштириш кўникмаларини ривожлантиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУ илмий –техник кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги ИТК-2-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабалрнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган. Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш кўрсаткичларини факторли таҳлил ўтказиш асосида такомиллаштириш ҳамда ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси, компетентликни ривожлантириш структураси ва модели, таълим жараёнига тадбиқ этишга оид “Дискрет математика” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-095 рақамли гувоҳнома). Натижада,рақамли ресурсларни моделлаштиришнинг педагогик аспектларини аниқлаштириш даражаси ошган ва фанни дидактик таъминоти такомиллашган. Тадқиқот натижаларининг аппробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 8 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 16 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, шундан 4 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, асосий матн 144 саҳифани ташкил этади Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, мавзу бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи ва муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён қилинган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети аниқланган, ишнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг «Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари» деб номланган биринчи бобида республикамиз ва хорижий давлатларнинг педагог-олимлари ва амалиётчилари томонидан илмий асосланган тадқиқотлар таҳлил қилиниб, “рақамли таълим ресурслари”, “рақамли ресурсларни моделлаштириш”, “ахборот компетентлик”, “модел ва моделлаштириш” унинг ташкил этувчилари ва таълим жараёнидаги вазифалари аниқланди. Рақамли таълим ресурси – бу компьютер қайта ишлашни талаб қиладиган таълим мақсадларида ишлатиладиган маҳсулот. Жадал ривожланаётган ахборот технологиялари таълим жараёни учун янги, самарали қўшимча анъанавий воситаларни тақдим этиб, кўплаб ўқитувчилар ўзларининг методик тизимида қўллашмоқдалар. Рақамли таълим ресурсидан фойдаланиш таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун тубдан янги имкониятлар яратади. Рақамли таълим ресурси ўқитишда тезкор аниқлик воситаси, талабаларнинг амалий кўникмаларини ишлаб чиқишда, сўровларни ташкил этиш ва ўтказишда ва талабаларни кузатишда ҳамда уй вазифаларини кузатиш ва баҳолашда, диаграммалар, жадваллар, графиклар, символлар ва бошқалар билан ишлашда ёрдамчи, матнларни таҳрир қилишда ва талабалар ижодий ишларидаги хатоларни тузатишда кенг фойдаланилади. Рақамли ресурслар – ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ва муайян дарслик мазмунига мувофиқ танланган, дарсни режалаштириш билан "боғланган" ва зарур методик тавсиялар билан таъминланган расмлар, видеоклиплар, моделлар, ролли ўйинлар, картографик материаллар, дастурий, техник, ташкилий-методик воситалар мажмуаси ёрдамида таълимий, илмий алоқалар, ахборотлардан тезкор фойдаланишни таъминлайдиган, ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва узатишни амалга оширадиган фаолиятнинг зарур воситаси экани аниқланди. Ўқув жараёнида РТРдан фойдаланиш таълим жараёнини фаоллаштириш, уни оптималлаштириш, талабаларнинг мавзуни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, таълимни ривожлантириш ғояларини амалга ошириш, дарс суръатини ошириш, мустақил иш миқдорини ошириш усулларидан бирини таклиф этишга уринишдир. Ўқув-услубий вазифалари бўйича РТР нинг қуйидаги турлари мавжуд
1.1-расм. Ўқув-услубий вазифалари бўйича рақамли ресурс турлари. РТР мантиқий тафаккурнинг ривожланишига, ақлий меҳнат маданияти, талабаларнинг мустақил иш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради ҳамда таълим жараёнининг мотивацион соҳасига, унинг фаолият тузилишига сезиларли таъсир кўрсатади. Таълим стандартига кўра, талабалрнинг компьютер кўникмаларини ривожлантириш учун зарур бўлган бир қанча асосий маълумотлар ва компьютер кўникма ва малакалари мавжуд. Шунга асосланиб, ахборот компетенсияларини шакллантириш учун зарур бўлган асосий ахборот ва компетенсияларини шакллантириш мумкин. Буларга қуйидагилар киради: -Интернетда ахборот қидириш ва танлаш воситалари, қидирув ва маълумот бериш тизимларининг қобилияти ва егалиги; -Компьютер ва тармоқ муҳитида ишни ташкил этиш ва ҳавфсизликни таъминлаш учун тизим ва хизмат кўрсатиш дастурий таъминотига эга бўлиш; -Алоқа воситалари, тармоқлараро алоқа, тармоқда жамоавий иш юритиш қобилияти ва эгалиги; -Ўз-ўзини ўрганиш жараёнини ташкил этиш учун АКТ воситаларини эгаллаш қобилияти ; -Янги дастурий таъминотни мустақил ўзлаштириш қобилияти. Бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига кўйиладиган умумий талабларда қуйидагилар белгилаб берилган: - табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ходисалар хакида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши хакидаги билимларни эгаллаши хамда улардан замонавий илмий асосларда хаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиши; - ахборот йиғиш, саклаш, қайа ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустакил асосланган карорлар кабул кила олиши. Моделлар-илмий гипотеза бўлиб, фанни ривожлантириш шакли сифатида кўриб келгусидаги такомиллашган назария моделлари кўринишида ўрганилади. Моделлаштириш - бу бирор бир объектни (оргинални) бошқаси (модель билан) алмаштириш ва оргинални хусусиятларини моделни хусусиятларини тадқиқ этиш йўли билан ўрганишдан иборат. Алмаштиришдан асосий мақсад оргинал хусусиятларини ўрганишни, аниклашни тезлаштириш, соддалаштириш, нархини камайтириш имконини беради. Умуман объект-оригинал сифатида иҳтиёрий табиий ёки сунъий, реал (хақиқий) ёки ҳаёлий тизим бўлиши мумкин. Моделлаштириш усули хозирги замонда кўпдан кўп олимлар томонидан тадбиқ этилмокда. Мисол сифатида механика, физика (каттик жисмлар) химия, биология, медицина, иктисодиёт ва бошка соҳаларни кўриш мумкин. Моделлаштириш концепциясидан мақсад асосан моделларни назария яратиш жараёнига киритишдан иборатдир, чунки идеал моделлар назарияни бошланғич босқичи бўлиши мумкин ёки назарияни интерпретация қилиш модели хам бўлиши мумкин. Замонавий таълим мазмунини янгилашнинг ўзаги-таълим жараёнининг амалий натижаларга қаратилганлиги,натижада ўз-ўзини ривожлантириш ва инсоннинг турли муаммоли вазиятларда мустақил ҳаракатларга тайёрлиги,олинган билим, кўникма ва малакалардан фойдаланишга қаратилган малакага асосланган ёндашувдир. Илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, "компетентлик", "ахборот компетентлиги", атамаларини тавсифловчи таълимда компетентлик ёндашувининг мазмуни тадқиқот мақсади ва мазмунига қараб олимлар турлича белгиланади Мазкур муаммо таърифларидан Н.М.Муслимов “компетенция – қобилият демакдир”, бироқ компетенция атамаси билим, кўникма, маҳорат ва қобилиятни ифода этишга ҳам хизмат қилади”, – деб кўрсатган бўлса, А.Х.Махмудов “компетентлик – бу, бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир кўрсатувчи интегратив билим, кўникма ва малакаларнинг алоҳида қирраларини (когнитив компонент) ҳамда ижтимоий муҳим жиҳатларини (қабул қилинаётган қарорга тайёрлик, лаёқатлилик ва масъулиятлилик) қамраб олган шахснинг интегратив сифатидир (ижтимоий-психологик компонент)”, – дея изоҳлайди. Н.В.Кузьминанинг нуқтаи-назарига кўра, компетентлик – бу, йўналтирилган, уддалай олинадиган мотивациядир. Ахборот компетенсияси асосий компетенциялардан биридир. Объектив ва субъектив томони бор. Объектив томони жамият замонавий мутахассиснинг касбий фаолиятига қўйиладиган талаблар ётади. Мутахассиснинг ахборот компетентлигининг субектив томони-бу мутахассис шахси, унинг касбий фаолияти, ахборот компетентлигини такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги мотивация хусусиятлари орқали рефракцияланадиган объектив томоннинг акс этишидир. Тадқиқот илмий натижаларига асосланиб, ахборот компетенцияси инсоннинг ҳар қандай ахборот воситалари ёрдамида керакли ахборотни қидириш, таҳлил қилиш, танлаш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш бўйича билим, кўникма ва малакаларининг интегратив таркибий қисми деб ҳисобланади: Ахборот компетентлиги янги ахборот технологиялари асосида ахборот билан ишлаш ва янги ахборот технологиялари воситасида кундалик таълим вазифаларини ҳал қилиш билим ва кўникмаларига узвий боғлиқдир. “Ахборот компетенцияси”тушунчаси тизимли қуйидаги қисмлардан иборат (1.3-расм): 1.3-расм. Ахборот компетентлигининг таркибий қисмлари. Когнитив компоненти моҳияти ва мазмуни ҳақидаги билимларни ўз ичига олади.замонавий жамиятда ахборот, замонавий технологиялар асослари ва ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва шахсий компютер билан ишлаш тамойиллари, компютер технологиялари, асосий дастурий таъминот, дастурий маҳсулотлар ва хизматларни билиш, ахборот жамиятининг ўзига хос хусусиятларини билиш, ахборотларни ҳимоялаш усуллари. Мотивацион компонент бакалавриат талабаларининг сабабларини акс эттиради электрон таълим муҳитида ўқув фаолияти, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги қизиқишлари ва бошқалар., компетентликни шакллантириш жиҳатини, ўқув фаолиятида ўз-ўзини такомиллаштириш, ўз-ўзини ривожлантириш ва ўз-ўзини рўёбга чиқариш зарурлигини ўз ичига олади. техник ва технологик-ахборотни автоматлаштирилган қидириш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган техник қурилмаларнинг ишлаш тамойиллари, имкониятлари ва чекловларини тушунишни акс эттиради; қуйидагиларни ўз ичига олади: фаолиятни амалга ошириш учун технологик ёндашув моҳиятини тушуниш; ахборотни қидириш, қайта ишлаш ва сақлаш учун ахборот технологиялари воситаларининг хусусиятларини билиш, шунингдек, ахборот оқимларини қайта ишлаш учун мумкин бўлган технологик босқичларни аниқлаш, яратиш ва башорат қилиш; ахборот оқимлари билан ишлашнинг технологик кўникмалари ва кўникмалари (ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш); коммуникатив ахборотни турли хил алоқа шакллари ва усуллари (оғзаки, оғзаки бўлмаган) орқали бир кишидан бошқасига ўтказиш жараёнида билим, тушуниш ва қўллаш тилларини (табиий, расмий) ва бошқа турдаги имо-ишора тизимларини, техник алоқа воситаларини акс еттиради.; рефлексив-онгнинг ҳаётий функсияси шахснинг ўз-ўзини бошқариш хулқ-атвори, шунингдек, онгни кенгайтириш, ўз-ўзини англаш бўлган шахсни ўз-ўзини тартибга солишнинг ўз даражамизни тан олмоқда. Рақамли ресурсларни моделлаштириш орқали талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш босқичма –босқич амалга оширилади. Ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг мақбул йўли, тегишли моделни яратиш ва уни таълим муассасаларининг ўқув жараёнига жойлаштиришдир. Ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг самарали натижасига эришиш учун, ахборот жамиятида рақамли ресурсларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозим бўлган таълим модели зарур. Тизим ёндашуви нуқтаи-назаридан ахборот компетентлигини шакллантириш модели маълум бир бутунликни, бирликни ташкил етувчи мунтазам, функционал боғлиқ, нисбатан бир хил элементлар мажмуи сифатида қаралади. Демак, Таълим муассасасининг ахборот таълим муҳити ихтисослаштирилган ахборот технологиялари таълим инфратузилмаси асосида шаклланади. Таълим инфратузилмаси таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш чегараларини кенгайтиради, электрон ва анъанавий ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлайди, таълим жараёнини ривожлантириш учун махсус воситаларни яратади. Амалиёт шуни кўрсатдики, талабалрнинг ўқув-билув фаолиятини мустақил ва оқилона ташкил етишга ўргатишга етарли эътибор берилмаяпти. Шунинг учун ҳам университет битирувчилари доимий янгиланиб турадиган янги ахборот технологияларига тез мослаша олмайдилар. Диссертациянинг “Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни,воситалари, шакл ва методлари” деб номланган иккинчи бобида, рақамли ресурсларни моделлаштириш тузилмаси, талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг тузилмавий-мазмунли модели ҳамда самарали шакл, метод ва воситалари тадқиқ этилган. Талабаларларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш моделининг асосий омили рақамли ресурсларни моделлаштириш самаралилигини таъминловчи педагогик шарт-шароитлар ҳисобланади. Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш шарт-шароитлари сифатида талабаларда мазкур сифатни ҳосил қилиш, мустаҳкамлаш имкониятини яратувчи объектив (моддий асос – қулай таълим муҳити), моддий-техник (АКТ, форумлар, таълимий платформа, интеллектуал карта, видеопроекторлар билан жиҳозланган аудитория, компьютер дастурлари), дидактик таъминот (ўқув модулидан адабиётлар, методик ишланмалар) ва субъектив (маънавий асос – ўқитувчиларинингбилим даражаси, касбий маҳорати, тажрибаси; объектив характердаги мониторинг натижалари) шарт-шароитларни эътироф этиш мумкин Таклиф этилаётган модель ўз ичига қуйидаги таркибий қисмлар: мақсад, мазмун,ташкилий- функционал ва баҳоловчилардан иборат. Мақсад блок ўз ичига қуйидагиларни олади: қуйидаги компонентлар: когнитив, мотивацион-қиймат, техник-технологик, ижодий, шахсий, ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имконини берувчи ва бу компетенцияларни шакллантириш босқичлари; Моделнинг кейинги компоненти мазмунли бўлиб, у фаол таълим тизимида жойлашган ҳамма нарсани ўз ичига олади: элементлар, уларнинг муносабатлари, алоқалари,жараёнлари, ривожланиш тенденсиялари. Моделимизнинг ташкилий таркибий қисми фаол ўқитиш усули узвийлик, узлуксизлик, муаммони ҳал этиш,шахсга йўналтирилган ва табақалаштирилган ёндашувлар тамойилларига асосланган ўқитиш орқали амалга оширилади. Моделнинг функционал компонентлари дизайн, мотивация, ташкилот, назорат, алоқа. Лойиҳалаш ўқитувчи ва талабалар олдида турган вазифаларнинг муваффақиятини белгилайди. Мотивацион элемент талабаларнинг қизиқишларини, маълум ўқув цикли олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш зарурлигини рағбатлантириш чоралари кўрилаётганини таъкидлайди. Ишлаб чиқилган модел- мобил ва эркиндир, чунки у таълимнинг исталган босқичида, унинг ривожланишининг талаб даражасига мувофиқ (масалан, минимал, илғор, юқори) компетенцияларни ривожлантиришни таъминлайди. |