Главная страница
Навигация по странице:

  • Раис

  • 1-савол

  • DSc

  • Талабгор

  • Талабгор.

  • 2021_йил_УРАЗМЕТОВА_ШОИРА_АЗАТБАЕВНА_БАЁННОМА++++++. тасдилайман Тошкент давлат педагогика Университети илмий ишлар ва инновациялар бйича проректор


    Скачать 448.5 Kb.
    Названиетасдилайман Тошкент давлат педагогика Университети илмий ишлар ва инновациялар бйича проректор
    Дата23.02.2022
    Размер448.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла2021_йил_УРАЗМЕТОВА_ШОИРА_АЗАТБАЕВНА_БАЁННОМА++++++.doc
    ТипСеминар
    #371130
    страница4 из 5
    1   2   3   4   5

    Раис: Рахмат. Маъруза якунланди, марҳамат, кимда тадқиқот мавзуси ва маъруза бўйича қандай саволлар бор? Сўз п.ф.д., проф. Сафарова Рохатой Ғайбуллаевнга:

    п.ф.д., проф. Сафарова Рохатой Ғайбуллаевна:

    1-савол: Ахборот компетентлигининг таркибига қандай билим, кўникма ва малакалар киради?

    Талабгор. Раҳмат Устоз саволингиз учун.

    1-саволга жавоб: Ахборот компетентлигининг таркибий қисмлари турли олимлар тарафидан турлича таърифланган. Биз диссертация ишимизда ахборот компетентлигининг бешта компоненти бўйича илмий тадқиқот иши олиб бордик. Биринчи компонент бу – когнитив компонент, иккинчи компонент - қиймат-мотивацион, учинчи компонент – технологик, тўртинчи компонент коммуникативлик ҳамда бешинчи компонент интенсив компонентлар ҳисобланади. Мана шу компонентлар ахборот компетентлигини ривожлантиришда асосий эътиборимизнини қаратдик.

    Раис: Жавоб маъқулми? (Ҳа). Марҳамат, сўз DSc. Махмудов Абдулхалим Ҳамидовичга

    DSc. Махмудов Абдулхалим Ҳамидович: Ассалому алейкум ҳурматли раис ва семинар аъзолари.

    1-савол: Рақамли ресурсларни моделлаштириш деганда нимани тушунамиз ёки бошқача қилиб айтганда моделлаштирилган рақамли ресурс ўзи нима? Мисоллар билан тушунтириб берсангиз.

    2-савол: Компонентлар ичида қийматли-мотивацион компонент деб берганлар. Бу ўзи нима?

    Раис: Рахмат. Мархамат саволларга жавоб беринг.

    Талабгор: Раҳмат Устоз саволингиз учун.

    1-саволга жавоб: Ҳозирда жамиятимизда ахборот технологиялари жадал суръатда ўсиб бораётгани сабабли биз турли электрон воситалардан фойдаландик. Биз уларни рақамли ресурслар номлаймиз. Бу таълим турининг бошқаларидан фарқи шуки, унда интерактивликнинг мавжудлиги, шунингдек, маълумотларни рақамли кўринишда тақдим этиш имконияти ҳисобланади. Моделлаштириш бу – қандайдир модел асосида бирон-бир жараённи ёки объектни қураолувчи хусусиятларини таҳлил қилишни тушунамиз. Рақамли таълим ресурсларини моделлаштириш деганимизда биз берилаётган ресурсимизнинг ишлаш механизмидан тортиб токи талабалар ундан олиши мумкин бўлган билимлар йиғиндисини барчасини қандайдир қилиб модел асосида тақдим этишни тушунамиз. Илмий тадқиқот ишимизда моделлаштиришни асосан ахборот моделлаштириш тури ҳамда, грамматик моделлаштириш туридан кўпроқ фойдаландик. Ўзи асосан моделлаштиришимизда математик моделлаштириш, грамматик моделлаштириш тури ва бир қанча моделлаштириш турлари мавжуд. Рақамли таълим ресурсларига ахборотни моделлаштириш ва формулаларни моделлаштиришда фойдаландик. Моделлаштирилган ва моделлаштирилмаган таълим ресурсларининг фарқли жиҳатларига келадиган бўлсак. Моделлаштирилган рақамли таълим ресурсларида талаба айнан қайси мавзуни ўргангани ва қайси технологиялар асосида шу жарённи бир-бирига боғлашда олиб борилса кутилган натижага эришишимиз мумкин. Энг асосий эътибор мана шу жиҳатга қаратилган бўлади. Моделлаштирилмаган таълим ресурсида бу ишларни мақсадсиз амалга оширишимиз мумкин.

    2-саволга жавоб: Ҳар бир компонент ахборот компетентлигининг мавжудлигини бизга кўрсатиб беради. Демак, ахборот компетентлигининг ўзида асосан талабанинг қандайдир маълумотни тезда топиш, уни ўзлаштириши ҳамда, ўзининг билими фаолиятида қўллаши назарда тутилади. Қиймат-мотивацион компонент бу ерда асосий рол ўйнайди. Чунки, талаба ўрганаётган фан доирасида қизиқишлари, ёки келажакдаги касбий фаолиятида қўллаш билан боғлиқ бўлган бир қанча тушунчаларни ўз ичига олган ҳисобланади.

    Раис: Сизга савол бекорга берилмаяпти. Қиймат-мотивацион эмас, мотивацион қадрият деб киритиш керак. Талаба ўрганиши, келажакдаги касбий фаолиятига керак билимларни олиши қадрият ҳисобланади. Рахмат. Мархамат, яна кимда савол бор? сўз DSc, проф.Мамаражабова Зулфия Нарбоевнага.

    DSc, проф.Мамаражабова Зулфия Нарбоевна: Ассалому алейкум хурматли раис ва семинар аъзолари.

    1-савол: Илмий тадқиқот ишиниг авторефератига назар ташлайдиган бўлсак, 3-расмда талабаларни ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш деб бераяпсиз ва тўртинчи вазифасида талабаларнинг ахборот компетентлигини риводлантириш моделини татбиқ этиш методикасини такомиллаштириш деб бергансиз. Таърифини айтиб беринг.

    Талабгор: Устоз, саволингиз учун рахмат.

    1-саволга жавоб:. Талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Методикани электрон таълим ресурслари ва рақамли таълим ресурслари орқали, ҳамда, замонавий педагогик технологиялар орқали такомиллаштиришга ҳаракат қилдик. Айнан тўртинси вазифада модел асосида ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштиришга эътибор қаратилди.

    DSc, проф.Мамаражабова Зулфия Нарбоевна:

    2-савол: Сиз ахборот компетентликни ривожлантириш дидактик таъминоти деганда нимани тушунасиз?

    2- саволга жавоб:. Дидактик таъминот моделда ҳам бор. Жараённи амалга оширишда шакл, усул, восита ва технологиялар. Буларнинг барчаси дидактик таъминот ҳисобланади. Айнан бизнинг моделда бу нарса кўрсатиб ўтилган. Ҳамда, дидактик таъминотимизда асосий эътибор электрон таълим назариясига қаратилганлиги сабабли айнан электрон таълим технологияларидан кўпроқ фойдаланишга урғу берилган.

    DSc., проф. З.Н.Мамаражабова:

    3-савол: Тадқиқот ишининг мақсадида ОТМ ларда рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш деб бергансиз. Қандай тавсиялар ишлаб чиқилди?

    Талабгор: Устоз, саволингиз учун рахмат.

    3-саволга жавоб: Талабаларнинг ахборот компетентлигини оширишда дастурий ва ахборот таъминоти муҳим ўринда туриши келтирилди ва бу нарсалар ўз-ўзидан ахборот компетентлигини ривожлантиради. Амалга оширилган тадқиқотлар олий таълим муассасаларида талабаларнинг ахборот компетентлиги ривожланиш самарадорлигини таъминлайдиган ўқитиш мазмун, шакл, метод, восита ва технологияларини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатди. Талабаларнинг индивидуал тарзда мустақил билимларини ошириш мазмуни ва сифатига қўйилган Давлат талаблари ўқув-методик таъминотни модулли ўқитиш технологияси асосида ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнини замонавий ўқитиш ёндашувлари ва тамойиллари асосида такомиллаштирилиши, электрон таълим олишнинг сифатини замон талаблари даражасида таъминлаш мумкинлиги илмий-методик жиҳатдан аниқланди. Талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган моделлаштирилган рақамли ресурслар ва уларни ўзлаштириш учун турли машқ, топшириқ, назорат ишлари, виртуал методик дастурий воситаларнинг самарадорлиги амалиёт жараёнида кузатилди. Моделлаштирилган рақамли таълим ресурсларининг мақсади ҳар бир талабаларнинг ўқув фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш ҳисобланади. Талабаларнинг ўқув материалларини ўзлаштирганлигини назорат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган баҳолаш усуллари уларнинг таълим олишдаги ўзлаштириш даражасини аниқланди.

    Раис: Хурматли семинар аъзолари яна кимда савол бор?

    Раис: Мархамат сўз п.ф.д. проф., Юнусова Дилфуза Исраиловнага.

    п.ф.д. проф., Юнусова Дилфуза Исраиловна:

    1-савол: Техника ОТМ талабаларида дискрит математика фанини ўқитиш асосида талабаларнинг ўз касбий фаолиятини лойиҳалаштириш кўникмаларини оптималлаштиришни қандай амалга оширдингиз?

    Талабгор. Устоз, саволингиз учун рахмат.

    1-саволга жавоб: Техника ОТМ талабаларида дискрит математика фани 2-курс талабалари учун ўтилади. Бу фанни ўтишдан мақсад бўлажак дастурчи, телекоммуникация соҳаси вакилларида математик мантиқ элементларини билиш ва дискрет математиканинг барча бўлим ва бобларидаги тушунчалар уларнинг келажакдаги касбий фаолиятни ўзлаштиришда асосий ҳисобланади. Оптималлаштириш эса қисқа вақт ичида мавжуд билимларни жараёнда ривожлантириш, такомиллаштириш ҳисобланади.

    п.ф.д. проф., Юнусова Дилфуза Исраиловна:

    2-савол: Иккинчи янгилигингизда самарадорликни ўлчаш мезонларини бергансиз. Лекин моделингизнинг учинчи қисмида келтирилган маълумотлар янгиликка мос келмаяпти. Нима учун?

    2-саволга жавоб: Биз баҳолаш мезонига моделда кўрсатилган тўртта мезон асосини танлаб олдик. Айнан шуларни илмий ишимиз учун зарур деб олдик. Репродуктив, продуктив, қисман-изланувчан ва изланувчан-креатив деб номланадиган тўрт асосий мезонни олганмиз.

    Раис: Рахмат. Яна кимда саволлар бор? Мархамат, п.ф.н., доцент Садикова Альбина Венеровна.

    п.ф.н., доцент Садыкова Альбина Венеровна: Ассалому алейкум ҳурматли илмий семинар раиси ва аъзолари. Менда ҳам ҳурматли Шоира Азадбоевнага бир нечта саволлар бор.

    1-савол: Мавзуда рақамли ресурсларни моделлаштирилган дейилган ва бу ким томонидан амалга оширилади?

    Талабгор. Устоз, саволингиз учун рахмат.

    1-саволга жавоб: Моделлаштириш деганда асосан ўқитувчи фаолияти назарда тутилган. Мавзуни тушунтиришда, очиб беришда қайси моделлаштиришдан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлиши келтирилган.

    п.ф.н., доцент Садикова Альбина Венеровна:

    2-савол: Дискрет математика ўқув қўлланмаси ресурсларни моделлаштиришни қандай ўз ичига олган?

    2-саволга жавоб: Ўқув қўлланмамиз шу фан доирасида яратилган ўқув қўлланмалардан назарий билимлари бериши, мавзуларнинг алгоритмик тарзда кетма-кет берилганлиги билан ажралиб туради. Машқлар, масалалар ҳам турли хил даражаларда келтирилган.

    п.ф.н., доцент Садикова Альбина Венеровна:

    3-савол: Ўқув қўлланма сизгача яратилган ўқув қўлланмалардан нимаси билан фарқ қилади?

    3-саволга жавоб: Ўқув қўлланма юқорида айтиб ўтганимдек, масала ва мисоллар ечишда турли хил даражаларда кетма-кет бериладиган моделлаштириш элементидан фойдаланганмиз. Мисолларни ишлаш алгоритмлари боқичма-босқич келтириб ўтилган. Мисолларга топшириқлар берилган. Математик моделлаштириш элементларидан ҳам фойдаланганмиз. Қандай қилиб мисол ёки масала ишлаш жараёнида математик модел яратиш ва бир қанча мавзулар ўз аксини топган. Маълумотни олиш, қўллаш ва ўз фаолияти жараёнида қўллай олиши ахборот компетентлигини ташкил қилувчилари ҳисобланади. Ўқув қўлланмамизда бу нарсалар кетма-кет берилгани учун ҳам талаба маълумотни олиш жараёнида нималарга эътибор қаратиши кераклиги ёритиб берилди.

    Раис: Хурматли семинар аъзолари яна кимда савол бор. Марҳамат, сўз ДSc., проф. З.Н.Мамаражабовага

    Семинар аъзолари: Етарли!

    Раис: Энди диссертация иши расмий муҳокама қисмига ўтамиз. Сўз расмий тақризчи техника фанлар доктори,профессор Мўминов Баҳодир Балтаевичга, марҳамат!

    т. ф.д., профессор Мўминов Баҳодир Балтаевич:

    Мамлакатимизда таълим соҳасида рўй бераётган туб янгиланишлар ҳар бир таълим муассасасида ўқув жараёни методик таъминотини ривожлантиришни талаб этади. Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари яқин йиллар ичида педагогик инновацияларнинг асосий манбаи бўлиб қолади. Таълим олувчилар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш таълим мазмунини такомиллаштиришнинг зарурий шартларидан бири саналади.

    Замонавий таълим тизимининг асосини сифатли ва юқори технологияли муҳит ташкил этади. Унинг яратилиши ва ривожланиши техник жиҳатдан мураккаб, аммо бундай муҳит таълим тизимини такомиллаштиришга, таълим жараёнига ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этишга хизмат қилади.

    Кадрлар тайёрлаш миллий модели талабларига мос келадиган ҳамда Давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган «Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётлари янги авлодини яратиш концепцияси»нинг асосий вазифаларидан бири сифатида электрон ўқув-услубий мажмуаларининг яратиш учун илмий-ғоявий, психологик-педагогик ва методик талабларни ишлаб чиқиш, электрон ўқув-методик мажмуаларидан тўғри ва рационал фойдаланиш мақсадида уларнинг мавжуд шакллари ва турларига аниқ таърифлар бериш ҳамда мамлакат миқёсида замонавий электрон ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш бўйича стратегик масалалар кўламини аниқлаш белгиланган. Бунда рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади.

    Диссертация кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий –тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги , мақсади, вазифалари, объекти, предмети, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари ҳамда уларнинг ишончлилиги , илмий ва амалий аҳамияти ёритиб берилган, тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши, апробацияси, эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар келтирилган.

    Диссертациянинг «Рақамли ресурсларни моделлаштиришда талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг илмий назарий асослари» деб номланган биринчи бобида республикамиз ва хорижий давлатларнинг педагог-олимлари ва амалиётчилари томонидан илмий асосланган тадқиқотлар таҳлил қилиниб, “Рақамли таълим ресурслари”, “Рақамли ресурсларни моделлаштириш”, “ахборот компетентлик”, “модел ва моделлаштириш” унинг ташкил этувчилари ва таълим жараёнидаги вазифалари аниқланган.

    Диссертациянинг “Рақамли ресурсларни моделлаштиришнинг мазмуни, воситалари, шакл ва методлари” деб номланган иккинчи бобида рақамли ресурсларни моделлаштириш тузилмаси, талабаларнинг ахборот компетентлигини такомиллаштиришнинг тузилмавий-мазмунли модели ҳамда самарали шакл, метод ва воситалари тадқиқ этилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
    ПФ-5847-сон Фармонига 1- иловада Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 3-боб 2-§ да Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этишга асосланган холда диссертaцияда тадқиқ қилинган.

    Диссертациянинг « Педагогик тажриба синовни ташкил этиш, ўтказиш ва унинг натижалари» деб номланган учинчи бобида педагогик тажриба- синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси, тажриба –синов натижаларининг математик статистик таҳлили ва самарадорлиги ҳақида фикр юритилган. ОТМларда “Дискрет тузилмалар ” фани дарс машғулотларини моделлаштирилган рақамли ресурслардан фойдаланиб ўқитиш бўйича “Дискрет тузилмалар” фанидан педагогик тажриба-синов ишлари ОТМларнинг II –курс талабаларидан 510 нафари иштирок этиб, улар жорий оралиқ ва якуний назорат турлари асосида ўтказилган.

    Танланган ОТМ таълим муассасаларининг таълим йўналишларида педагогик тажриба-синов ишлари 2017-2018, 2018-2019, 2019-2020 ўқув йилларида ўтказилди ва олинган натижалар статистик таҳлил қилинган.

    Якуний кўрсаткичлар К.Пирсоннинг (хи квадрат) мезони асосида таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилди. Статистик таҳлил 2-диаграмма кўрсатгичлари асосида амалга оширилди. Статистик қиймат натижаларига кўра бўлгани учун тажриба гуруҳларининг ўзлаштириши назорат гуруҳларига нисбатан сезиларли даражада ошиб, уларнинг самарадорлик кўрсаткичи 2017-2018 ўқув йилида 1.06 баробар, 2018-2019 ўқув йилида 1.11 баробар ва 2019-2020 ўқув йилида 1.19 баробар га юқорилиги аниқланган.

    Диссертация юзасидан берилган хулоса, амалий ва назарий тавсиялар асосланган ва мақсадга мос келади. Диссертант хулоса ва тавсиялар тизимини ишлаб чиққан. Тадқиқот ишида маълум камчиликлар бор бўлиб, лекин бу камчиликлар ишнинг мазмунига жиддий таъсир этмайди.

    Ишда талай муваффақиятлар билан бир қаторда баъзи маромига етмаган нуқталар ҳам кўзга ташланади.

    1. Диссертация стилистик ва имловий хатолардан холи эмас.

    2. Диссертация матнида берилган адабиётларнинг тартиб рақами билан мундарижадаги адабиётларнинг тартиб рақами мос келмайди.

    3. Диссертация автореферати таҳрирга муҳтож, диссертация мазмуни акс этмаган.

    4. Лотин графикаси билан кирилл графикасидаги ёзувлар аралашиб кетган (27 бет).

    5. Олий таълим тизимида рақамли ресурсларни моделллаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели яхлит эмас.

    6. Диссертация иши 2-бобидаги методик қисми кенгроқ ёритилганда ишнинг савияси ошган бўлар эди.

    7. Диссертация қайта кўрилиб, тизимга солиниши ва таҳрир қилиниши шарт.

    Аммо бу камчиликлар диссертация ишини илмий ва амалий аҳамиятини камайтирмайди. Тадқиқот тугалланган ва мустақил бажарилган. Авторефератнинг мазмуни диссертация матнига тўлиқ мос. Юқоридаги билдирилган фикрлар Уразметова Шоира Азатбаевнанинг 13.00.06.-Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш” мавзусидаги диссертациясини ҳимояга тавсия қиламан.

    Раис: Раҳмат. Марҳамат талабгор, расмий тақризчи кўрсатган эътирозли фикрларига жавоб беришингиз мумкин.

    Ш.А.Уразметова: Аввало, ишимизни диққат билан ўқиб, ўз тақризларини берганликлари учун фанлари доктори т. ф.д., профессор Мўминов Баҳодир Балтаевичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Диссертaция ишига билдирилган таклиф ва камчиликлар инобатга олинди ва бартараф этилди.

    Раис: Сўз расмий тақризчи п.ф.н., доцент Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевичга, марҳамат!

    п.ф.н., доцент Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич:

    Дунёдаги етакчи илмий марказлар томонидан таълим технологияси, ўқув жараёнларини лойиҳалаш ва ташкил этиш муаммоларига доир изланишлар олиб борилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Электрон таълим муҳитида талабалрнинг таълим олиш мотивациясини шакллантириш, аналитик ва танқидий фикрлаш малакасини ривожлантириш таълим технологияларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, талабаларнинг мустақил ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришнинг масофави таълим билан боғлиқ имкониятларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Республикамизда олий таълимнинг мобиллигини таъминлаш, иқтисодиѐтнинг реал соҳаларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайѐрлаш, таълим жараёнини модернизациялаш борасида Америка Қўшма Штатлари, Россия, Франция, Кореа Республикаси, Хитой, Япония, Туркия, Ҳиндистон , Латвия давлатларининг нуфузли олий таълим муассасалари филиаллари, қўшма факультетлар, қўшма таълим марказлари ташкил этилмоқда, уларнинг моддий техник базаси яратилмоқда. Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш , меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” устивор вазифа сифатида белгиланган.

    Кадрлар тайёрлаш миллий модели талабларига мос келадиган ҳамда Давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган «Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётлари янги авлодини яратиш концепцияси»нинг асосий вазифаларидан бири сифатида электрон ўқув-услубий мажмуаларининг яратиш учун илмий-ғоявий, психологик-педагогик ва методик талабларни ишлаб чиқиш, электрон ўқув-методик мажмуаларидан тўғри ва рационал фойдаланиш мақсадида уларнинг мавжуд шакллари ва турларига аниқ таърифлар бериш ҳамда мамлакат миқёсида замонавий электрон ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш бўйича стратегик масалалар кўламини аниқлаш белгиланган.

    Диссертация кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий –тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги , мақсади, вазифалари, объекти, предмети, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари ҳамда уларнинг ишончлилиги , илмий ва амалий аҳамияти ёритиб берилган, тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши, апробацияси, эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар келтирилган.

    Диссертациянинг «Рақамли ресурсларни моделлаштиришда талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг илмий назарий асослари» деб номланган биринчи бобида республикамиз ва хорижий давлатларнинг педагог-олимлари ва амалиётчилари томонидан илмий асосланган тадқиқотлар таҳлил қилиниб, “Рақамли таълим ресурслари”, “Рақамли ресурсларни моделлаштириш”, “ахборот компетентлик”, “модел ва моделлаштириш” унинг ташкил этувчилари ва таълим жараёнидаги вазифалари аниқланди. Рақамли таълим ресурси-бу компютерни қайта ишлашни талаб қиладиган таълим мақсадларида ишлатиладиган маҳсулот.

    Диссертациянинг “Рақамли ресурсларни моделлаштиришнинг мазмуни, воситалари, шакл ва методлари” деб номланган иккинчи бобида рақамли ресурсларни моделлаштириш тузилмаси, талабаларнинг ахборот компетентлигини такомиллаштиришнинг тузилмавий-мазмунли модели ҳамда самарали шакл, метод ва воситалари тадқиқ этилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
    ПФ-5847-сон Фармонига 1- иловада Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 3-боб 2-§ да Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этишга асосланган холда диссертaцияда тадқиқ қилинган.

    Талабаларларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш моделининг асосий омили рақамли ресурсларни моделлаштириш самаралилигини таъминловчи педагогик шарт-шароитлар ҳисобланади. Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш шарт-шароитлари сифатида талабаларда мазкур сифатни ҳосил қилиш, мустаҳкамлаш имкониятини яратувчи объектив (моддий асос – қулай таълим муҳити), моддий-техник (АКТ, форумлар, таълимий платформа, интеллектуал карта, видеопроекторлар билан жиҳозланган аудитория, компьютер дастурлари), дидактик таъминот (ўқув модулидан адабиётлар, методик ишланмалар) ва субъектив (маънавий асос - ўқитувчиларининг билим даражаси, касбий маҳорати, тажрибаси; ахборот-коммуникатив технологияларни ўзлаштириш эҳтиёжига эгалиги; дискрет тузилмалар фанидан кейинги фаоллиги, объектив характердаги мониторинг натижалари) шарт-шароитларни эътироф этиш мумкин.

    Тажриба синов ишлари таҳлили» деб номланган учинчи бобда рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларниг ахборот компетентлини ривожлантириш самарадорлигини баҳолашда қўлланадиган диагностик мажмуа таҳлил этилган; қўлланган методика ва яратилган педагогик шарт-шароитнинг таълим натижасига таъсирини экспериментал ўрганиш натижалари баён қилинган.

    Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларниг ахборот компетентлини ривожлантириш бўйича асословчи тажриба-синов ишининг мақсади - рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларниг ахборот компетентлини ривожлантиришга оид моделини амалиётга татбиқ этиш натижаларини таҳлил қилишдан иборат.

    Тажриба-синов ўтказишда қуйидаги усуллардан фойдаланилди: тадқиқот дискрет тузилмалар фанини ўқитиш жараёнида педагогик кузатув; қиёсий таҳлил; анкета сўровномалари; суҳбат; тест; баҳс-мунозара; илғор тажрибаларни умумлаштириш; натижаларни математик-статистик қайта ишлаш ва таҳлил этиш усуллари.

    Педагогик тажриба 2017-2020 ўқув йиллари давомида Республикамизнинг ТАТУ Урганч филиалида, ТАТУ Нукус филиалида, ТАТУ Фарғона филиалларида ўтказилди.

    Тажриба ўтказилган олий таълим муассасаларининг ҳар бирида “тажриба” гуруҳлари танланди. Мазкур тадқиқотда қўйилган ғоялар ва методик таклифларга асосан тажриба-синов ўқитиш ишлари олиб борилиб, мақсаддан келиб чиққан ҳолда тажриба-синов ишларининг мазкур босқичида қуйидаги вазифалар ҳал этилди: рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларниг ахборот компетентлини ривожлантиришг учун зарур бўлган ўқув курсларини ишлаб чиқишга доир концептуал ёндашувларни аниқлаш; “Талабаларнинг ахборот компетентлиги” тушунчаси мазмуни ва тузилмасини аниқлаштириш; рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларниг ахборот компетентлини ривожлантиришнинг амалиётга йўналтирилган моделини синовдан ўтказиш; рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларниг ахборот компетентлини ривожлантиришга доир таълим ресурсини ишлаб чиқиш; ишлаб чиқилган модулли дастур асосида талабалар ахборот компетентлигини ривожлантириш жараёни сифати ва самарадорлигини баҳолаш.

    Таъкидловчи тажриба-синов босқичи (2017-2018 йиллар)да ишлаб чиқилган дастурий воситалар ўқув жараёнида синаб кўрилди. Унинг учун қуйидаги ишлар амалга оширилди: тузилган режа асосида биринчи босқичдаги тажриба-синов ишлари давом эттирилди; тажриба-синов ишларини ўтказиш вақтида кузатиш натижаларига қараб, уларга тузатишлар киритилди ва бунда асосан тажриба-синов ишларининг мақсади, мазмуни уларни амалиётга жорий этиш методикасига катта эътибор берилди; тажриба-синов ишларидан олинаётган жорий ва оралиқ натижалар мунтазам равишда миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил қилиб борилди ва заруратга кўра айрим ўзгартиришлар киритилди; рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида дискрет тузилмалар фани таълим жараёнлари педагогик лойиҳалаштирилди ҳамда улардан амалиётга жорий этишда фойдаланилди.

    Тажриба-синов ишларининг иккинчи – ижро босқичида олий таълим муассасалари бўлажак АКТ мутаҳасисларини тайёрлаш жараёнида умумкасбий фанларни ўқитишга замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича ишлар олиб борилди.

    Шакллантирувчи тажриба босқичи (2018-2019 йиллар)да талабаларнинг умумкасбий фанларни ўрганиш натижасида ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари даражаси аниқланди.

    Якуний кўрсаткичлар К.Пирсоннинг (хи квадрат) мезони асосида таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилди. Статистик таҳлил 2-диаграмма кўрсатгичлари асосида амалга оширилди. Статистик қиймат натижаларига кўра бўлгани учун тажриба гуруҳларининг ўзлаштириши назорат гуруҳларига нисбатан сезиларли даражада ошиб, уларнинг самарадорлик кўрсаткичи 2017-2018 ўқув йилида 1.06 баробар, 2018-2019 ўқув йилида 1.11 баробар ва 2019-2020 ўқув йилида 1.19 баробар га юқорилиги аниқланди.

    Диссертация юзасидан берилган хулоса, амалий ва назарий тавсиялар асосланган ва мақсадга мос келади. Диссертант хулоса ва тавсиялар тизимини ишлаб чиққан. Тадқиқот ишида маълум камчиликлар бор бўлиб, лекин бу камчиликлар ишнинг мазмунига жиддий таъсир этмайди.

    Ишда талай муваффақиятлар билан бир қаторда баъзи маромига етмаган нуқталар ҳам кўзга ташланади.

    1. Олий таълим муассасаларида рақамли ресурсларни мооделлаштиришга эътибор қандайлигига ва буни долзарблигини асослашга кам эътибор қаратилган.

    2. Муаммони ўрганиш даражасига АКТ ва рақамли ресурсларни моделлаштириш буйича ишлаган тадқиқот ишлари етарли таҳлил қилинмаган.

    3. Тадқиқот вазифаларини тартибга солиш керак. Бунда кўпроқ эътиборни рақамли ресурсларини моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш нуқтаи назарига қаратиш керак.

    4. Биринчи янгилиги мавзудаги талабаларнинг ахборот компетентлигини модел ва моделлаштириш асосида ривожлантириш омилларини (математик моделаштириш, график, формулали ва алгоритмик моделлаштиришлар) ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган дейилган. Бу омиллар ўзи мавжудлиги ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

    5. Моделлаштирилган рақамли ресурслар орқали талабаларнинг ахборот компетентлиги ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонларини яънада аниқроқ ифодалаш зарур.

    6. Моделлаштирилган рақамли ресурслар орқали талабаларнинг ахборот компетентлиги ривожлантириш моделини кенгроқ ёритиш тавсия этилади.

    7. Диссертация ва унинг автореферати ОАК талаблари бўйича техник расмийлаштириш керак. Шунингдек, педагогик тажриба-синов ишларига жалб этилган талабалар сони ҳамда тажриба-синов ишлари олиб борилганлиги тўғрисидаги расмийлаштириш ҳужжатларини иловаларда кўрсатиш лозим

    Аммо бу камчиликлар диссертация ишини илмий ва амалий аҳамиятини камайтирмайди. Тадқиқот тугалланган ва мустақил бажарилган. Авторефератнинг мазмуни диссертация матнига тўлиқ мос.

    Юқоридаги билдирилган фикрлар Уразметова Шоира Азатбаевнанинг 13.00.06.-Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш” мавзусидаги диссертациясини ҳимояга тавсия қиламан.
    1   2   3   4   5


    написать администратору сайта