Главная страница
Навигация по странице:

  • Қисман – изланувчан

  • 3-Жадвал. Рақамли таълим ресурсларини моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришни баҳолаш мезонлари.

  • 2-жадвал Педагогик тажриба ишларида иштирок этган талабалар сони

  • Гуруҳлар Жами талаба лар сони Ўқув йиллари

  • Жадвал кўрсаткичларига мувофиқ якуний тажриба натижалари асосида 1-диаграмма шакллантирилди (1 ва 2-диаграммалар)

  • 1-диаграмма. 2-диаграмма .

  • 2021_йил_УРАЗМЕТОВА_ШОИРА_АЗАТБАЕВНА_БАЁННОМА++++++. тасдилайман Тошкент давлат педагогика Университети илмий ишлар ва инновациялар бйича проректор


    Скачать 448.5 Kb.
    Названиетасдилайман Тошкент давлат педагогика Университети илмий ишлар ва инновациялар бйича проректор
    Дата23.02.2022
    Размер448.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла2021_йил_УРАЗМЕТОВА_ШОИРА_АЗАТБАЕВНА_БАЁННОМА++++++.doc
    ТипСеминар
    #371130
    страница3 из 5
    1   2   3   4   5


    2.2-жадвал. Моделлаштирилган рақамли таълим ресурсларини жорий этиш босқичлари

    Шу боис, махсус педагогик-психологик шароитларга мослаштирилган, талабаларнинг ахборот компетенцияларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи креатив технологияларга асосланган методика таклиф этилди. Ушбу методика мазмунида талабалар ахборот компетентлигини ўқув ва аудиториядан ташқари ишлар жараёнида муаммоли маърузалар, ижодий семинарлар, амалий машғулотлар, симуляция ва моделлаштириш орқали ҳамда интегратив-ижодий топшириқлар тўплами воситасида, шунингдек, рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида такомиллаштиришни кўзда тутилади.

    Моделлаштирилган рақамли ресурслар асосида“Дискрет математика” фанини ўқитиш орқали талабаларнинг фалсафий мушоҳада юритишни ўргатиш, алгоритмик тафаккурни ривожлантириш ва фаннинг жамиятни ривожланишидаги ўрни ва касбий фаолиятдаги аҳамиятини тушуниб етишларига эришиш жараёни ёритилган. Шунингдек, ўқитувчи томонидан талабаларнингахборот компетентлигини ривожлантириш воситалари сифатида моделлаштирилган рақамли таълим ресурслари, дарсликлар, қўлланмалар, моделлар, услубий қўлланмалардан фойдаланиш зарурлиги ёритилиб, ўрганилиши лозим бўлган билимлар, илмий билишга асосланиб, содир бўлиши кўрсатилган. Рақамли ресурсларда ўқув материалларини тақсимлаш 1-жадвалда келтирилган. Математика ўқитиш жараёнида РТРдан фойдаланиш мавзу натижалари билан бирга моделлаштириш билан боғлиқ ахборот компетентлигини, умумий предмет компетентлигини самарали шакллантиришга ёрдам беради.

    “Дискрет математика” фанидан яратилган рақамли таълим ресурсидан олий таълим ўқув жараёнида фойдаланиш методикаси бандида рақамли ресурснинг таълимдаги ўрни, улардан ўқитиш самарадорлигини оширишда фойдаланиш усуллари, хусусан, маъруза, амалий машғулотлар ҳамда мустақил ишларни олиб боришда яратилган 6 босқичли ўқитиш методикаси, талабалар билимини аниқлаш ва баҳолаш методикаси баён этилган.

    Талабалр билимини баҳолаш учун тест синовлари ва усулининг имкониятлари, яратилган махсус тест дастури оддий, коэффициентли ва мослашувчан тест дастурлари ёрдамида талабалар билимини аниқлаш ва баҳолаш методикаси ҳақида илмий-назарий маълумотлар келтирилган. Тестни топширишда топшириққа тўғри жавоб берилса-яшил, нотўғри жавоб берилса-қизил белги ёрдамида жавоб изоҳлаб борилади.

    Тест дастурида уч кўринишда тестлардан фойдаланилди. Биринчи кўринишдаги тестлар - оддий тестлардир. Ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ учун бир балл берилади, бу тестлар кўпроқ амалий машғулотларида қўлланилиши мумкин.

    Иккинчи кўринишдаги тестлар - коэффициентли тестлар бўлиб, унда ҳар бир топшириқ махсус киритилган коэффициент орқали баҳоланади, тажрибада бундай тестларни маъруза ва амалий машғулотларда қўллаш мақсадга мувофиқлиги тасдиқланди.

    Учинчи кўринишдаги тестлар - мослашувчан (адаптив) тестлар бўлиб, берилган топшириқ бўйича тест олинаётган талаба жавобларига боғлиқ ҳолда топшириқ қийинлигига қараб назорат қилиш имконини беради. Агар талаба топшириқларга мувофаққиятли жавоб берса, компьютер кейинги топшириқни олдингисига қараганда бироз қийинроқ (акс ҳолда енгилроқ) қилиб беради. Бундай тестлар талабаларда ижодий фикрлашни ривожлантиради ва уларга фанни чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради.

    Рақамли таълим ресурсларининг тузилиши қуйидагича бўлиши мумкин: кириш, ахборот, ўқув ва назорат блоклари, фойдаланиш бўйича кўрсатмалар, глоссарий.

    Сарлавҳа саҳифаси. Корнинг титул саҳифаси ёки муқоваси дарслик ишлаб чиқилган интизомга қараб ранг-баранг ёки қатъий бўлиши мумкин.

    Кириш Электрон ўқув воситаси (педагогик ёндашув, қўлланилган методика) яратиш заруриятини долзарблаштиради. Бу ерда ушбу қўлланманинг қисқача таърифи ва баъзи тавсиялар мавжуд

    Ахборот блоки(бўлим мазмуни). Маълумот бериш учун мўлжалланган. Ахборот қисмига кўприклар билан жиҳозланган гиперматн киради. Биринчи мақсад-материални (ўқув бўлимидан ташқарига чиқадиган материални) чуқур тақдим етишдир. Кўприклардан фойдаланишнинг иккинчи мақсади илгари ўрганилган материалга қайтишдир. Бу билимдаги бўшлиқларни тиклаш имконини беради ва янги материални идрок етишни осонлаштиради.

    Ахборот блокини ишлаб чиқишда ахборотни 1 - асосий, 2 - қўшимча, 3 - илгари ўрганилган (ўтилганларни такрорлаш) га аниқ ажратиш лозим.

    Ўқув блоки ўқув тестлари, жараёнларни симуляция қилиш, тажрибалар шаклида бўлиши мумкин. Ўқув блоки електрон қўлланманинг ажралмас қисми бўлиб, олинган маълумотларни билим ва кўникмаларга таржима қилишни таъминлаши лозим.

    "Билим ва кўникмаларни назорат қилиш" блоки. Синов қисмига саволлар, жавоб вариантлари, лойиҳалар банки, шунингдек, електрон журналда акс еттирилган тест натижаларини қайта ишлаш модулини ўз ичига олган маълумотлар базаси киритилган.

    Глоссарий-терминлар тавсифи ҳақида. Глоссарий бўлими шундай яратилиши керакки, у тез-тез учрайдиган терминлар тўплами; олдинги мавзуларда ўрганилган терминлар; қўлланмада биринчи marta учрайдиган терминлар. Кўпгина атамалар дастлаб талабаларга нотаниш бўлганлиги сабабли, ўз-ўзини ўрганишда ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаслиги учун бу РТР блоки ишлаб чиқилган.

    Талабалар билимини, тестлаш имкониятларини ва тестлаш усулини баҳолаш учун махсус тест дастури тақдим етилади, оддий, самарали ва егилувчан тест дастурлари, талабалар билимини аниқлаш ва баҳолаш усуллари ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар ёрдамида яратилади. Тестни топширишда топшириқнинг тўғри жавоби-яшил, агар нотўғри жавоб берилса, жавоб қизил белги ёрдамида изоҳланади.

    РТРларнинг тузилиши ҳақида қарор қабул қилганимиздан сўнг електрон қўлланмани ишлаб чиқишнинг кейинги босқичи лойиҳа лойиҳаси бўлади. Интерфейс дизайни, қопқоқлар, бўлимлар учун пиктограмма ва бошқалар ҳақида қарор қабул қилишингиз керак.

    1. Назарий материаллар.2. Амалий ишлар.3. Медиа файллар:

    4. Лойиҳа. 5. Якуний тест:

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, моделлаштирилган рақамли таълим ресурслари асосида талабаларниг ахборот компетентлини ривожлантириш тадқиқотимизнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

    Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ташкил этиш ва ўтказиш”деб номланган учинчи бобда рақамли ресурсларни моделлаштириш асосидаталабаларнинг ахборот компетентлини ривожлантириш самарадорлигини баҳолашда қўлланадиган диагностик мажмуа таҳлил этилган; қўлланган методика ва яратилган педагогик шарт-шароитнинг таълим натижасига таъсирини экспериментал ўрганиш натижалари баён қилинган.

    Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлини ривожлантириш бўйича асословчи тажриба-синов ишининг мақсади –рақамлиресурсларни моделлаштириш асосидаталабаларнинг ахборот компетентлини ривожлантиришга оид моделини амалиётга татбиқ этиш натижаларини таҳлил қилишдан иборат.

    Тажриба-синов ўтказишда қуйидаги усуллардан фойдаланилди: тадқиқот “Дискрет математика” фанини ўқитиш жараёнида педагогик кузатув, қиёсий таҳлил, анкета сўровномалари, суҳбат, тест, баҳс-мунозара, илғор тажрибаларни умумлаштириш, натижаларни математик-статистик қайта ишлаш ва таҳлил этиш усуллари.

    Педагогик тажриба 2017-2020 ўқув йиллари давомида Республикамизнинг Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида, Нукус филиалида ҳамда Фарғона филиалларида ўтказилди.

    Тажриба ўтказилган олий таълим муассасаларининг ҳар бирида “тажриба” гуруҳлари танланди. Мазкур тадқиқотда қўйилган ғоялар ва методик таклифларга асосан, тажриба-синов ўқитиш ишлари олиб борилиб, мақсаддан келиб чиққан ҳолда, тажриба-синов ишларининг мазкур босқичида қуйидаги вазифалар ҳал этилди: рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш учун зарур бўлган ўқув курсларини ишлаб чиқишга доир концептуал ёндашувларни аниқлаш, “Талабаларнинг ахборот компетентлиги” тушунчаси мазмуни ва тузилмасини аниқлаштириш,рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг амалиётга йўналтирилган моделини синовдан ўтказиш,рақамли ресурсларни моделлаштириш асосидаталабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришга доир таълим ресурсини ишлаб чиқиш; ишлаб чиқилган модулли дастур асосида талабалар ахборот компетентлигини ривожлантириш жараёни сифати ва самарадорлигини баҳолаш.

    Таъкидловчи тажриба-синов босқичи (2017-2018 йиллар)да ишлаб чиқилган дастурий воситалар ўқув жараёнида синаб кўрилди. Унинг учун қуйидаги ишлар амалга оширилди: тузилган режа асосида биринчи босқичдаги тажриба-синов ишлари давом эттирилди, тажриба-синов ишларини ўтказиш вақтида кузатиш натижаларига қараб, уларга тузатишлар киритилди



    мезон

    Кўрсаткич

    Тавсифи


    Изланувчан

    (креатив)

    (Жуда

    юқори)

    Талабаларнинг ўтилган мавзу мазмунини чуқур ва тўла эгаллаб олгани, инновацион фикрлаши, фаннинг такомиллаштирилган мазмунида келтирилган дастурларни касбий фаолиятига қўллаши, ўқув материалидаги назарий ва амалий машғулотларда ўрганиладиган билимларни мазмун жиҳатидани ажрата билганлиги, ўқитувчи томонидан берилган саволларга эркин, ижодий фикрлаб жавоб қила олгани, айтилган таъриф ва тушунчаларни изоҳлай билгани, шунингдек, жавобларни тўғри услубда, ижодий, ишончли ва бехато бўлиши, ўрганилган билимларга асосан тўғри қарор қабул қилиш, ахборот компетентликнинг юқори даражада бўлиши


    Қисман –

    изланувчан

    (Юқори)

    Талабаларнинг фан бўйича ўрганилиши лозим бўлган такомиллаштирилган ўқув материалининг мазмунини чуқур ва тўла ўзлаштиргани, ўрганилган тушунчалар таърифларни тўғри баён эта олиши, берилган топшириқни бажариш малакасига эга бўлганлиги. Лекин топшириқларни касбий фаолиятга қўллашда креативлик ва инновацион фикрлашнинг сустлиги, жавоб бериш мазмунида, шакли ва услубида айрим хатоларга йўл қўйилганлиги.


    продуктив

    (Ўрта)


    Талабаларнинг фан бўйича такомиллаштирилган ўқув мазмунидаги мавзуларни ўрганганлиги, тушунганлиги, лекин, тушунчаларни касбий масалаларни ечишда қўллашида қийналиши, амалий топшириқлар мазмунини етарли даражада чуқур эгаллаб олмаганлиги, креативлик ва инновацион фикрлашнинг қуйи даража бўлиши, мавжуд тушунча ва фикрни эркин баён эта олмаслиги. Жавоб беришда шахсий қарорнинг йўқлиги, баъзида жавоб тўғри бўлса ҳам, у алоҳида, тарқоқ фикрлардан иборат бўлиши. Жавоб беришда иккиланиш борлиги, кўп ҳолларда таълим берувчининг ёрдами билан жавоб бериши.

    Репродуктив

    (Паст)



    Фаннинг такомиллаштирилган ўқув мавзу доирасидаги билимлар тизимсиз, тарқоқ бўлиши, назарий ва амалий топшириқлар мазмунни бир‑биридан фарқини билмаслиги. Фанни касбий фаолиятдаги масалалар билан боғлай олмаслик, жавоб бериш мазмунида қўпол хатоларга йўл қўйиши, амалий топшириқларни мустақил бажара олмаслиги.

    3-Жадвал. Рақамли таълим ресурсларини моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришни баҳолаш мезонлари.

    Бунда асосан тажриба-синов ишларининг мақсади, мазмуни уларни амалиётга жорий этиш методикасига катта эътибор берилди, тажриба-синов ишларидан олинаётган жорий ва оралиқ натижалар мунтазам равишда миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил қилиб борилди ҳамда заруратга кўра айрим ўзгартиришлар киритилди,рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида“Дискрет математика” фани таълим жараёнлари педагогик лойиҳалаштирилди, улардан амалиётга жорий этишда фойдаланилди.

    Тажриба-синов ишларининг иккинчи ижро босқичида олий таълим муассасалари бўлажак АКТ мутахассисларини тайёрлаш жараёнида умумкасбий фанларни ўқитишга замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича ишлар олиб борилди.

    Шакллантирувчи тажриба босқичи (2018-2019 йиллар)да талабаларнинг умумкасбий фанларни ўрганиш натижасида ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари даражаси аниқланди.

    2019-2020 ўқув йилида педагогик тажрибанинг учинчи ўқитиш босқичи ўтказилди. Ўқитиш ишлари гуруҳларда тажрибакор ўқитувчиларнинг ўзлари қатор тажриба-синов ишларини амалга оширдилар. Бунда тадқиқотчи фақат тажриба ишлари математик-статистика таҳлили билан шуғулланди.

    Бу босқичда университетларнинг иккинчи курс талабаларидан тажриба ва назорат гуруҳлари тузилди, педагогик тажриба-синов жараёнида педагоглар билан суҳбатлар ташкил этилди, анкеталар тарқатилди ва талабалардан тарқатмалар, баҳс-мунозара саволлари, оғзаки сўровлар, ёзма иш, стандарт ва ностандарт тестлар ўтказилди (2-жадвал қаранг).
    2-жадвал

    Педагогик тажриба ишларида иштирок этган талабалар сони


    Гуруҳлар

    Жами талабалар сони

    Ўқув йиллари

    2017-2018

    2018-2019

    2019-2020

    Тажриба

    260

    88

    82

    90

    Назорат

    250

    83

    83

    84

    жами:

    510

    171

    165

    174


    Жадвал кўрсаткичларига мувофиқ якуний тажриба натижалари асосида 1-диаграмма шакллантирилди (1 ва 2-диаграммалар):


    1-диаграмма.


    2-диаграмма. Респондент-талабалар томонидан амалийтопшириқларнинг бажарилиш кўрсаткичлари (тажриба якунида)
    Якуний кўрсаткичлар К.Пирсоннинг (хи квадрат) мезони асосида таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилди. Статистик таҳлил 2-диаграмма кўрсатгичлари асосида амалга оширилди. Статистик қиймат натижаларига кўра бўлгани учун тажриба гуруҳларининг ўзлаштириши назорат гуруҳларига нисбатан сезиларли даражада ошиб, уларнинг самарадорлик кўрсаткичи 2017-2018 ўқув йилида 1.06 баробар, 2018-2019 ўқув йилида 1.11 баробар ва 2019-2020 ўқув йилида 1.19 баробар га юқорилиги аниқланди.

    ХУЛОСА

    1. Амалга оширилган тадқиқотлар олий таълим муассасаларида талабаларнинг ахборот компетентлиги ривожланиш самарадорлигини таъминлайдиган ўқитиш мазмун, шакл, метод, восита ва технологияларини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатди.

    2. Талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган моделлаштирилган рақамли ресурслар ва уларни ўзлаштириш учун турли машқ, топшириқ, назорат ишлари, виртуал методик дастурий воситаларнинг самарадорлиги амалиёт жараёнида кузатилган.

    3. Талабаларда ахборот компетентлик даражаси мотивацион-коммуникатив техник, ташкилий-гностик фаолиятли, креатив-рефлексив психологик компонентларини ўзини ўзи баҳолашнинг педагогик имкониятларини диагностик лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган

    4. Моделлаштирилган рақамли таълим ресурсларининг мақсади ҳар бир талабаларнинг ўқув фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш ҳисобланади. Талабаларнинг ўқув материалларини ўзлаштирганлигини назорат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган баҳолаш усуллари уларнинг таълим олишдаги ўзлаштириш даражасини аниқланган.

    5. Талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели вариатив, статистик, репродуктив, продуктив қисман изланувчан, изланувчан-креатив психологик омилларнинг шаклланиш хусусиятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;

    6. Олий таълим тизимининг мавжуд педагогик функцияларини ўз ичига олган, интегрaцияланган ахборот-таълим таъминотини амалга оширишга қаратилган моделлаштирилган рақамли таълим ресурслари таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш методикасига асосланган рақамли таълим ресурсилари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилган.

    7. Талабаларда ахборот компетентликни ривожлантиришда педагогик шарт-шароитларни, самарали йўлларни, ана шу мақсадга йўналтирилганилмий педагогик фаолиятнинг ташкилий шакллари, методлари, воситалари ва технологияларини аниқлаб олиш, уларни мақсадли танлаш имконлари аниқланган.

    8. Ахборот компетентликни ривожлантириш методикаси “Blended learning”, “Flipped classroom”, Flesh технологиялари, лойиҳа, кейс-стади ва эвристик ривожлантирувчи ёндашувларга эмперик-дедуктив синхрон мослаштириш  асосида такомиллаштирилган

    9. .Моделлаштирилган рақамли таълим ресурслари орқали талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш амалиётида талабаларнинг ўртача ўзлаштириш катталиги 1,06- 1,19 баробарга ошганлиги аниқланган.

    Эътиборингиз учун раҳмат!
    1   2   3   4   5


    написать администратору сайта