2021_йил_УРАЗМЕТОВА_ШОИРА_АЗАТБАЕВНА_БАЁННОМА++++++. тасдилайман Тошкент давлат педагогика Университети илмий ишлар ва инновациялар бйича проректор
Скачать 448.5 Kb.
|
Раис: Раҳмат. Марҳамат талабгор, расмий тақризчи кўрсатган эътирозли фикрларига жавоб беришингиз мумкин. Ш.А.Уразметова: Аввало, ишимизни диққат билан ўқиб, ўз тақризларини берганликлари учун п.ф.н., доцент Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Диссертaция ишига билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди ва бартараф этилди. Раис: Рахмат. Энди норасмий мухоқамага ўтамиз. Марҳамат сўзга чиқувчилар борми? Марҳамат, сўз п.ф.д. проф., Юнусова Дилфуза Исраиловнага: п.ф.д. проф., Юнусова Дилфуза Исраиловна: Ҳурматли раис ва семинар аъзолари, тадқиқотчи, унинг раҳбари ва тақризчилар ҳаммангизга ишнинг қандайдир мазмун-моҳиятини бизга очиб бертиш учун ҳаракат қилганингиз учун катта рахмат. Албатта диссертациянинг аслини ўқиш ва 16 бетлик авторефератни ўқиб маълумот олишда катта фарқ бор. Биз шунинг учунам тадқиқотчини диққат билан эшитамиз, савол ва жавоблар билан аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз, ҳамда, тақризчиларни мутахассис сифатида тан олган ҳолда уларнинг хулосалари ва айниқса диссертацияда ёритилган муҳим ютуқлар билан бир қаторда қандай бугунги кунда тезкорлик билан тўғрилаш мумкин бўладиган камчиликлар, таклифлар берилади. Биз шуларни эшитамиз. Диссертация ва талабгорнинг чиқиши бўйича фикрларимни келтираман. Талабгор талабалик даврида ўзларини иқтидорли, билимли талаба сифатида намоён қилганлар. Эълон қилган ишларига эътибор қаратадиган бўлсак биринчи бўлимда келтирилган барча илмий ишлар дискрет матетиматикани техника ОТМ да ўқитиш муаммосига, методикасига бағишланган ишлар. Математика ўқитиш бўйича иш тайёрланган. Сиз ўқитадиган фан шундай фанки ҳақиқатда ҳам рақамли ресурсларга эҳтиёжи юқори. Рахмат. Раис: Катта рахмат. Мана атрофлича ва чуқур таҳлил бўлди. Шу соҳанинг мутахассиси сифатида сўзни DSc Махмудов Абдулхалим Ҳамидовичга берамиз, марҳамат. DSc Махмудов Абдулхалим Ҳамидович: Рахмат. Мана п.ф.д. проф., Юнусова Дилфуза Исраиловна бафуржа ҳаммасини айтдилар. Ман иккита принципиал жойига эътибор беришни таклиф этаман. Биринчиси бу шифр масаласи. 13.00.06 – Таълим назарияси ва методикаси. Электрон таълим назарияси. Биз бу ерда электрон таълим назариясига сиз қандай ҳисса қўшдингиз ва нималарини ёритдингиз деб савол беришимиз керак эди. Электрон таълим назарияси ўқитувчи ва талаба ўртасида интернет орқали таълим қандай ташкил этилади? Ана шу очиб берилиши керак. Қайси анъанавий твълим принциплари, тамойиллари сақланган ҳолда ёки такомиллаштирилган ҳолдаги бир схема деймизми, бир кўринишми, мана шу таълим жараёнини улар очиб бериши керак эди. Ана шу таълим жараёнида ўзларининг ресурсларини ўрни, ролини кўрсатиб мана шу кўринишда қилиш керак эди. Шунда биз 13.00.06 га тўғри келишини кўришимиз мумкин. Иккинчиси, асосий вазифа талабаларда ахборот компетентлигини ривожлантириш. Талабгор бешта компонентни бераяпти. Когнитив, техник, технологик, коммуникацион ва рефлектив. Энди савол туғилаяпти, мана шу бешта компонентни булар таклиф этаётган рақамли ресурсларни моделлаштириш қайси бирини қандай қилиб ривожлантираяпти? Мисол учун, когнитивда қандай ривожлантираяпти? Қайси механизмлар орқали? Авторефератда ҳар бир қатор, ҳар бир сўз қийматли ҳисобланади. Буларни диссертацияда келтириш мумкин. Мана шуларга ҳимоягача эътиборни қаратиш ва шу асосида ишлаш ишни яхшилашга олиб келади. Талабгор ҳақида маълумот берилганда шуни билдимки, булар информатик эмас, математик. Информатик эмасликлари ҳам информацион жиҳатларни очиб беришда фундаментал билимларнинг, амалий билимларнинг етишмаслигини кўрсатиб турибти. Бу устида кўпроқ ишлаш ва тўғрилаш керак. Ҳар бир иш камчиликка эга. Агар 13.00.06 бўйича кетадиган бўлса, бу камчиликларни тузатиш керак. Мана шуларни қайта ишлаб, авторефератга тузатишлар киритилгандан сўнг кейинги ҳимояга тавсия этишимиз мумкин. Раис: Раҳмат. Яна сўзга чиқувчилар борми? Марҳамат, сўз п.ф.н., доцент Садикова Альбина Венеровнага п.ф.н., доцент Садикова Альбина Венеровна: Яна бир бор ассалому алейкум ҳурматли раис ва семинар аъзолари. Менда ҳам бир нечта фикрлар бор. Албатта бу фикрларни қабул қилиш ёки қилмаслик диссертантнинг ўзига ҳавола. Биринчиси, рақамли ресурсларни моделлаштириш ким томонидан амалга оширилган деган саволимга педагог фаолиятида деб айтилди. Лекин, авторефератнинг рус тили вариантининг 40 бетида талабаларнинг рақамли ресурсларни моделлаштиришга ўргатувчи босқичлар келтирилган. Қандай қилиб рақамли ресурсларни ташкиллаштириш керак ва уни қандай безатилиши билан боғлиқ ва уни қандай тақдим этиш кераклиги ҳақида ёзилган. Бу ерда рақамли ресурсларни моделлаштириш структураси берилган. Электрон қўлланмага шуларни киритиш керак. Тузатишлар киритилгандан сўнг кейинги босқичга тавсия этиш мумкин. Раис: Раҳмат. Яна сўзга чиқувчилар борми? Марҳамат, сўз, DSc., профессор З.Н.Мамаражабовага DSc., профессор З.Н.Мамаражабова: Авторефератни таҳлил қилиб чиқдим ва шу нарсага эътибор бердимки, биринчи бобнинг таҳлилига олти бет ажратилган, иккинчи боб таҳлилига эса тўрт бет ажратганлар. Лекин, иккинчи боб рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни, воситалари, шакллари, методлари деб номланади. Аммо, моделга бир бет, баҳолашга бир бет ва ўзлари ёзган китоб таърифига икки бетни сарф қилганлар. Яратилган таълим дастури рақамли таълим ресурсларини очиб берган янгилик йўқ. Менгача сўзга чиққанлар ҳам шуни таъкидлаб ўтишди. Семинар аъзолари: Етарли. Раис: Етарлими? Менимча етарли. Ишга жуда атрофлича таърифлар берилди. Норасмий чиқишларни тугатамиз. Раис: Рахмат! Демак, бошқа фикрлар бўлмаса, биз Уразметова Шоира Азатбаевнани кейинги босқичга тавсия этамиз. Шу фикрни қўл кўтариб тасдиқлаб беришингизни сўраймиз, қаршилар борми? Бетарафлар борми? Демак, энди расмий оппонент ва етакчи ташкилотни белгилаймиз. Расмий оппонентлар, педагогика фанлари доктори, профессор Ибрагимов Холбой Ибрагимович ва техника фанлар доктори, профессор Мўминов Баҳодирь Балтаевич номзодлари ва етакчи ташкилот сифатида Жиззах Давлат педагогика университети тавсия этилмоқда. Маъқулми? Семинар аъзолари: Маъқул. Раис: Кимда қандай таклифлар бор? Фикрлар етарли. Мулоҳазалар, расмий ва норасмий муҳокамалар асосида методологик семинар ХУЛОСАСИ: 1. Диссертaция иши мазмун моҳиятига кўра, муаммонинг назарий-методик жиҳатдан очиб берилиши, эълон қилинган ишларнинг илмий хусусиятлари, олиб чиқилаётган илмий хулосаларга, тажриба-синов ишларини ташкил этиш методикаси ва олинган натижалар таҳлилига кўра 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослигига мос келади. 2. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти диссертация ишида илгари сурилган назарий ёндошувлар, қарашлар, илмий тавсиялар ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш мазмуни, шакллари, воситалари, усуллари ва методлари, педагогик-психологик жиҳатлари такомиллаштирилганлиги, шунингдек рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг дидактик, психологик хусусиятлари, мазмуни, воситалари, усуллари ва методлари билан бойитилганлиги, рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш даражалари, мезонлари ва кўрсаткичларининг аниқлаштирилганлиги билан белгиланади. 4. Диссертaция натижалари бўйича эълон қилинган ишларда диссертaция натижалари тўлиқ баён этилган. Уларнинг мазмуни ОАК томонидан белгиланган журналларда илмий мақола чоп этилган, республика ва халқаро конференцияларда муҳокама қилинган. 5.Тақризчилар техника фанлар доктори, профессор Мўминов Баҳодирь Балтаевич, п.ф.н., доцент Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич тақризидаги камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий аттестация комиссияси диссертaциява диссертaция авторефератини расмийлаштириш қоидаларига асосан тўғриланган, тўлдирилган ва тартибга келтирилган. 6. Уразметова Шоира Азатбаевна томонидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертaция ва автореферат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестaция комиссиясининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун қўйилган талаблар асосида бажарилган бўлиб, диссертaция ҳимояга тавсия этилсин. Хулоса: Илмий семинар аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди. DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01рақамли Илмий кенгаш қошидаги 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи; 13.00.06–Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисосликларибўйича илмий семинар хулосасига кўра йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун талабгор Уразметова Шоира Азатбаевна томонидан ёзилган диссертaция 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослигига мувофиқ деб топилсин. 2. Диссертaция якунланган илмий тадқиқот иши бўлиб, илмий ва амалий аҳамиятга эга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестaция комиссиясининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун қўйилган талабларга жавоб беради деб ҳисоблансин. 3. Уразметова Шоира Азатбаевна томонидан ёзилган “Рақамли ресурсларни моделлаштириш асосида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш” мавзусидаги диссертaция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестaция комиссиясининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) докторлик диссертaцияларига қўйилган талаблар асосида бажарилган ва диссертaция Тошкент давлат педагогика университети қошидаги DSc.30/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли Илмий кенгашга ҳимояга тавсия этилсин ҳамда етакчи ташкилот сифатида Жиззах Давлат педагогика университети, расмий оппонентликка: педагогика фанлари доктори, доцент Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна ва техника фанлар доктори, профессор Мўминов Баҳодир Балтаевич номзодлари тавсия этилсин. Илмий семинар раиси п.ф.д. профессор. Н.А.Муслимов Илмий котиб DSc., профессор. З.Н.Мамаражабова |