Главная страница
Навигация по странице:

  • Ўқитишнинг усуллари ва техникаси

  • Кичик гуруҳда таълим олиш

  • Ўқитиш воситалари

  • Тескари алоқа усуллари ва воситалари

  • Замонавий таълим шакллари

  • Изоҳли луғат Муаммоли вазият

  • битирув иши. имояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов


    Скачать 1.5 Mb.
    Названиеимояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов
    Дата15.09.2021
    Размер1.5 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлабитирув иши.doc
    ТипДокументы
    #232512
    страница4 из 8
    1   2   3   4   5   6   7   8

    Олдиндан режалаштирилган хатоли маъруза. Даврс аввалида маъруза

    давомида хатолар қилиниши ўқитувчи томонидан огоҳлантирилади. Талабалар диққатини жалб қилиш учун қўллаш мумкин.

    Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш- янги компютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш.

    Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид,

    визуаллаш), муаммоли таълим, кейс стади, пинборд, парадокс ва лойиҳалаш усуллари, амалий ишлар.

    Пинборд техникаси (инглизчадан: pin- маҳкамлаш, board – ёзув тахтаси) мунозара усуллари ёки ўқув суҳбатини амалий усул билан мослашдан иборат.

    Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.

    Ўқитишни ташкил этишда талабалар қуйидаги шаклларда таълим

    оладишлари мумкин:

    Жамоада таълим олиш. Ҳар бир талабанинг ютуқларидан жамоа хабардор бўлади, чунки жамоа ҳар бир талаба томонидан ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишидан манфаатдор. Зеро, жамоанинг муваффақияти ҳар бир талаба ва унинг ютуғига, жамоа олдига қўйилган муаммонинг ечимига боғлиқ.

    Кичик гуруҳда таълим олиш. Талабалар 4-5 нафардан бўлиб, кичик

    гуруҳларга бирлашиб, блок ҳолида берилган ўқув материали устида ишлайди.

    Ҳар бир талаба материал устида алоҳида ишлайди. Сўнгра бир гур уҳдаги талабалар бошқа гуруҳларга 1 нафардан бўлиб ўтишади ва ўзлари ўрганган материал бўйича эксперт сифатида тенгдошларига маълумот бергандан сўнг ўз гуруҳларига қайтишиб, тенгдошларидан ўзлаштирган маълумотлар билан ўз жамоаси аъзоларини таништиради. Бунда шерикларни диққат билан тинглаш, зарур маълумотларни ўз дафтарларига қайд этиб бориш талаб қилинади.

    Машғулот сўнггида ўқитувчи исталган талабадан ўрганилган мавзу бўйича саволларга жавоб беришини сўрайди.

    Р.М.Сарсенбаеванинг фикрича, бу мeтoд билaн ўқув машғулотлари ўтиш oлимлaрнинг кўрсатишичa aнъaнaвий ўқув машғулотлари ўтиш мeтoдлaригa қaрaгaндa aнчa сaмaрaли экан. Тaдқиқoтлaр янa шуни кўрсaтaдики, таълим олувчилaрни кичик гуруҳлaргa бўлиб ўқув машғулотлари ўтишни тaшкил этишнинг ўзи етарли эмас. Кутилгaн нaтижaгa эришиш учун янa икки кoмпoнeнт: гуруҳни рaғбaтлaнтириш вa шaхсий мaсъулиятни ҳис қилиш мeхaнизми вa уни рaғбaтлaнтириш тизимини ишлaб чиқиш кeрaк бўлади.

    Aгaрдa гуруҳ миқёсидa рaғбaтлaнтириш етарли бўлмaсa, гуруҳ aъзoлaри ўз ўртoқлaрининг ўтилaётгaн ўқув машғулотларини ўзлaштиришигa унчa aҳaмият бeрмaй қўядилaр22

    Жуфтликда ишлаш. Талабалар жуфтликларга бўлинади. Ҳар бир жуфтлик яхлит мавзу бўйича алоҳида топшириқ олади. Биргаликда ишлаш асосида жуфтлик аъзолари ўзларига берилган материални ўзлаштиради. Сўнгра бу ҳақида жамоа олдида ахборот беради.

    Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда, компютер ва ахборот технологиялари.

    Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага

    асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.

    Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ, жорий ва якуний назорат натижаларининг таҳлили асосида ўқитиш

    диагностикаси.

    Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини

    белгилаб берувчи технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини

    режалаштириш, қўйилган мақсадига эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.

    Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам, бутун курс давомида

    ҳам ўқитиш натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида тест топшириқларини ёки ёзма иш вариантлари ёрдамида тингловчининг билимлари баҳоланади.

    Замонавий таълим шакллари:

    • Blended learning- (аралаш ўқитиш)

    • Масофали таълим - масофада туриб ўқув ахборотларини алмашиш воситаларига асосланувчи махсус ахборот таълим муҳити ёрдамида таълим хизматлари тўпламидан иборат .

    • Вебинар-маъруза, семинар ёки конференция Интернет орқали бир вақтда ҳозир бўлган талабалар билан аудио видео билан жонли олиб борилади.

    • Эвристик методлар- эвристик методи ўқитувчилардан ижодий хусусият касб этувчи юқори даражадаги билиш фаолиятини ташкил эта олиш кўникма ва малакаларига эга бўлишни тақозо этади. Бунинг натижасида ўқувчилар мустақил равишда янги билимларни ўзлаштира оладилар.

    Замонавий шароитда нафақат таълим жараёнини ташкил этишда, шу билан бирга талабаларнинг ўқув фаолиятларини назорат қилишда ҳам инновацион характерга эга воситалардан фойдаланилмоқда. Айни ўринда ана шундай воситалардан иккитаси – ўқув портфолиоси ва “Ассесмент” технологияси тўғрисида тўхталиб ўтилади.

    Ассесмент” инглизча сўз бўлиб, “баҳо”, “баҳолаш” маъносини билдиради. Ассесмент технологияси талабаларнинг билим, кўникма ва

    малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини

    таъминловчи топшириқлар тўплами бўлиб, у биографик анкета, таълим

    соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув индивидуал топшириқ, баҳс-мунозара,

    интервью, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, эксперт кузатиш, ролли ҳамда ишбилармонлик ўйинлари кабилардан ташкил топади.

    Сўнгги йилларда мазкур технология таълим тизимига ҳам самарали

    жорий этилди. Унинг ёрдамида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражаси ҳар томонлама, холис баҳоланмоқда. Айни вақтда республика таълим муассасаларида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари камида тўртта топшириқ бўйича баҳоланмоқда. Масалан:

    Изоҳли луғат

    Муаммоли вазият

    Ижодий иш

    Тест
    1   2   3   4   5   6   7   8


    написать администратору сайта