Главная страница

битирув иши. имояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов


Скачать 1.5 Mb.
Названиеимояга тавсия этаман Тармо маркази директори Д. А. Каримов
Дата15.09.2021
Размер1.5 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлабитирув иши.doc
ТипДокументы
#232512
страница6 из 8
1   2   3   4   5   6   7   8


2.2. “Бизнес лойиҳа, бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар мавзуси маъруза матни

Дарснинг ўқув мақсади:
Талабаларда бизнес лойиҳа,бизнес режа моҳияти, шакллари ва тузиш усулари, таркибий тузилиши, уларнинг турлари, ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Асосий тушунчалар ва таянч иборалар



Бизнес, резюме,бозор сигменти, маркетинг, стратегия, инвестиция, коньюктура, кредит,

Асосий саволлар

  1. Бизнес-режа таркиби ва уни тузиш тамойиллари

  2. Бизнес-режа таркиби мазмуни

  1. Резюме

  2. Корхона (фирма) тавсифномаси

  3. Товар (маҳсулот ёки хизмат турлари) тавсифи:

  4. Сотув бозори режаси

  5. Маркетинг стратегияси режаси

  6. Ишлаб чиқариш дастури режаси

  7. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш режаси

  8. Корхонанинг ташкилий-режаси

  9. Моливий режа

  10. Лойиҳанинг рентабеллиги (фойдалилиги)



  1. Бизнес-режа таркиби ва уни тузиш тамойиллари


Бизнес режа – корхона (фирма) хўжалик юритиш жараёнини, унинг раҳбарлари ўзларининг мақсад ва вазифаларига қандай усулларда эришишни ҳамда энг аввало, рентабеллигини ошириш йўлларини ўзида тўла-тўкис акс эттирадиган ҳужжатдир

Бизнес-режа ишлаб чиқиш жараёнида биз қуйидагиларга эришамиз:

биринчидан, бизнес-режани тузиш жараёнида, уни хар томонлама тахлил қилиш, ўзимиз бошлаётган ишни пухта билишга олиб келади;

иккинчидан, бизнес-режа - бу сизнинг харакатларингизни тайёр режаси ва уни усталик билан қўллаш натижасида сиз ўз корхонангизни (фирмангизни) яхши бошкаришга хамда ўйлаган ишингизни муваффақиятли тугатишга ёрдамлашадиган ишчи қуроли сифатида хизмат қилади;

учинчидан, сизнинг бизнес-режангиз, ўзингизни ғоянгизни бошқа кишиларга етказадиган энг яхши усулдир ва шу билан бирга молиявий фаолиятни режалаштириш асосидир.

Бизнес- режанинг зарурлиги

  • янги бизнесни бошлаш учун;

  • ўзини аввалги бизнесини кенгайтириш, яъни ривожлантириш учун;

  • кредит (ссуда, инвестиция) олиш учун;

  • ўзини бизнесини сотиш ёки бошқа шахсга бериш учун.



Бизнес-режа таркиби мазмуни

  1. Резюмеда (хулосада) жуда қисқа тарзда қуйидагилар ёритилади:

  • Лойиҳанинг мазмуни: унинг мақсади ва потенциал самарадорлиги

  • Маълум бир аниқ бозор шароитларида лойиҳани амалга ошириш мумкинлиги

  • Лойиҳани ким ва қандай амалга оширади?

  • Лойиҳани молиялаштириш манбалари?

  • Лойиҳани инвестициялашдан келадиган потенциал фойдалар: сотув ҳажми, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари, фойда нормаси, инвестиция маблағларини қайтариш ҳамда ҳаражатларни қоплаш вақти




  1. Корхона (фирма) тавсифи қисмида қуйидагилар ёритилади:




  • корхонанинг ташкил этилган вақти

    • фирма капиталининг таркиби

    • фирма раҳбарияти ҳақида маълумот

    • рўйхатдан ўтганлиги

    • фирмага хизмат кўрсатаётган банк

  • фирманинг ташкилий-бошқарув тузилиши

    • фирманинг имиджи (яъни – харидорлар (мижозлар)нинг фирма ҳақидаги фикри, фирманингбошқа худди шундай шаклдаги фирмалардан афзаллик томонлари, кимлар унинг товаридан ёки хизматидан фойдаланади, фирманинг савдо белгиси қаерларда маълум ва асосий харидорлар (мижозлар)и кимлардан иборатлиги кўрсатилади)




  1. Товар (маҳсулот ёки хизмат турлари):




  • ишлаб чиқаришга таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат қандай эҳтиёжларни қондиради;?

  • бозордаги ҳозирги кунда мавжуд бўлган худди шу турдаги маҳсулот ёки хизматдан сизнинг махсулотингиз ёки хизматингиз қайси афзал томонлари бўйича ажралиб туради;?

  • таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат қандай муаллифлик ҳуқуқлари билан ҳимоя қилинган;?

  • таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматнинг нарҳлари қандай бўлиши мумкин ҳамда қанчалик рақобатга бардош беради;?

  • маҳсулот ёки хизматни сотиш натижасида қанчалик фойда нормасига эришиш мумкин.?

IY.Сотув бозори

  • маҳсулот ёки хизматнинг асосий харидорлар (мижозлар)и кимлар бўлади?

  • ҳозирги вақтда ҳамда келажакда сотув ҳажми қандай бўлиши мумкин?

  • асосий рақобатчилар кимлар, уларнинг сотув ҳажми қанча, маркетинг стратегияси ва даромадлари қандай?

  • рақобатчиларнинг маҳсулоти қандай, асосий тавсифномаси ҳамда сифат даражаси қандай?

  • рақобатчилар маҳсулотлари ёки хизматларини қайси нархларда сотмоқдалар, уларнинг нарх сиёсатлари қандай?

    1. Маркетинг режаси(стратегияси)

  • ички ва ташқи бозорларда маҳсулот ёки хизматни таклиф этилаётган тақсимот сотув тизими

  • сотув нархи ва нархни ташкил этиш тизими

  • реклама бўйича керакли чора-тадбирлар, таклиф этилаётган, реклама воситалари ҳамда уларга кетадиган харажатлар таркиби;

  • сотишга кўмаклашиш чора-тадбирлар (паблик релейшинз), харидорлар учун қўшимча имтиёзлар, сотувдан сўнги хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар.

YI. Ишлаб чиқариш дастури

  • маҳсулот ёки хизматни ишлаб чиқариш қаерда ташкил этилади?

  • янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимми ёки ҳаракатдаги корхона қувватларидан (қайта қуроллантириб) фойдаланиш мумкинми?

  • режалаштирилаётган корхонада ишлаб чиқраишни оптимал ҳажми қандай бўлиши мумкин?

  • оптимал қувватларга эришиш учун, қандай инвестициялар зарур?

  • корхона хом-ашё, комплектлаштириш маҳсулотлари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан қандай таъминланади?

  • қандай технология ва воситалардан фойдаланилади?

  • корхона бошқа корхона билан кооперациялашув усул.

YII. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш

  • режалаштирилаётган корхонанинг ташкилий чизмаси қандай бўлади;

  • корхона кадрлар билан қанчалик таъминланган – мавжуд мутахассисларнинг рўйхати, уларнинг малакаси ҳамда иш тажрибаси;

  • турли хил категориядаги ишловчиларни, социал имтиёзларни қўшган ҳолда иш ҳақи шакллари ҳамда даражаси қандай бўлади?

  • корхонанинг технологик чизмаси қандай бўлади?

Ушбу бўлимда ишлаб чиқаришда қатнашадиган ходимлар сони ва уларга туланадиган иш ҳақи ҳамда тўловлар кўрсатилади. Лекин якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини оила аъзолари билан биргаликда амалга оширади, шу сабабли фаолиятдан олинган даромад оила бюджетида қолади

YIII.Корхона ташкилий режаси

  • режалаштирилаётган корхонанинг мулк шакли ҳамда ҳуқуқий статуси қандай (хусусий корхона, ҳиссадорлик жамияти, ижара корхонаси, қўшма корхона ва ҳоказолар)?

  • корхонада потенциал инвестор қандай ҳуқуқларга эга бўлади (бошқаришда қатнашиши, акциялар пакетидаги ҳиссаси ва ҳоказолар)?

  • режалаштирилаётган корхонанинг хомийлари (спонсорлари) ёки инвесторлари кимлар (давлат ташкилотлари, банк, хусусий корхона ва бошқалар)?

  • мавжуд спонсорлар ёки инвесторлар учун қандай ҳуқуқлар берилган (бошқариш, молиявий назорат)?

  • ушбу мулк шаклидаги корхона қандай юридик ҳуқуқларга эгадир, потенциал инвестор, унга бериладиган ҳуқуқларга эга бўлиши учун, қандай юридик ҳолатларни амалга ошириш керак ва бу эса миллий ҳамда жойдаги қонунлар бўйича қандай ҳуқуқий жавобгарликка олиб келади?

IX.Моливий режа

  • корхонани (фирмани) ташкил этиш учун қанча миқдордаги умумий инвестиция ҳажми керак?

  • молиялаштириш манбалари қандай (акциялар сотиш, қимматбаҳо қоғозлар чиқариш, банк кредитини олиш, корхонани ташкил этаётганларни ўз маблағи)?

  • молиялаштириш манбалари ва валюта турлари бўйича структураси қандай бўлиши керак (агарда хорижий валюталарда инвестиция режалаштирилаётган бўлса, у ҳолда қайси айирбошлаш курсларида уларни жалб этишмоқчи)?

  • узоқ муддатли инвестициялар ва айланма капиталга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун қандай шартлар асосида молия маблағлари жалб этилади?

X.Лойиҳанинг рентабеллиги (фойдалилиги)

  • корхонани ташкил этиш бўйича инвестиция ҳаражатларининг умумий ҳажми ҳамда маҳсулот бирлигига тўғри келиши қандай?

  • режалаштирилаётган корхонани ишлатиш, маҳсулотини сотишни ёки ҳизматни ташкил этиш қанчага тушади?

  • маҳсулотни сотишдан ёки ҳизматдан келадиган умумий даромадлар ҳажми қанча бўлиши мумкин?

  • режалаштирилаётган корхона (фирма) қандай турдаги солиқларни тўлаши керак?

  • қарзга олинган маблағларни қайси муддатларда ва қандай ҳажмларда қайтариш режалаштирилаяпти?

  • режалаштирилаётган корхонанинг (фирманинг) умумий фойда ҳажми ва нормаси қанча бўлиши мумкин?


Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:

  1. Бизнес-режанин мазмуни ва моҳияти нимада?

  1. Бизнес-режа кандай маълумотлардан иборат булади?

  2. Бизнес-режани тузиш учун маълумотларни кайси кетма-кетликда тайёрлаш керак?

  3. Бизнес-режани тузиш боскичлари ва уларнинг фарки нимада?

  4. Ишчи бизнес-режа кандай вазифаларни бажаришга каратилган?

  5. Бизнес-режанинг асосий бўлимларини санаб беринг?

  6. Бизнес-режа кандай талабларга жавоб бериши лозим?

  7. Бизнес-режани ишлаб чиқиш учун жавобгарлик кимнинг масъулиятида булади?



Мавзу.Бизнес лойиҳа ва бизнес режа ишлаб чиқишдаги асосий босқичлар ва муаммолар


Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси

Вақти: 2 соат

Талабалар сони: 30-40 нафар

Ўқув машғулотининг

Шакли

Визуал - маъруза

Маъруза машғулотининг режаси

1. Бизнес-режанинг моҳияти ва вазифалари

2.Бизнес-режани тайёрлаш босқичлари.

3.Бизнес-режа тузилмаси (структураси

Ўқув машғулотининг асосий мақсади: Талабаларда Бизнес режанинг моҳияти, шакллари ва тузиш усулари, вазифалари, бизнеснинг иқтисодий асослари ва уларнинг турлари, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик муҳити ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Педагогик вазифалар:

- рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усулларини тушунтириш;

- хусусий тадбиркорлик

корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш йўлларини тавсифлаш;

- монополияларнинг иқтисодий

асослари ва уларнинг турларини

таснифлаш;

- Ўзбекистонда рақобатчилик

муҳитининг вужудга келиши ва

монополияга қарши қонунчилик

моҳиятини изоҳлаш.

Ўқув фаолиятининг натижалари:

Талаба: - рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари тўғрисида тушунчага эга бўлади;

-хусусий тадбиркорлик корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш йўлларини тавсифлайди;

- монополияларнинг иқтисодий асослари ва уларнинг турлари ҳақида билимга эгабўлади;

-Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг

вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик ҳақида кўникма ҳосил

қилади.

Ўқитиш методи

Визуал – маъруза, ақлий-хужум

Ўқитиш воситалари

Маъруза матни, компьютер слайдлари,

дидактик тарқатма материаллар, «БББ»

график органайзери

Ўқитиш шакли

Жамоа, гуруҳда ишлаш.

Ўқитиш шарт-шароити

Проектор, компютер билан жиҳозланган

аудитория



Маъруза машғулотининг технологик картаси

Босқичлар,

вақти


Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

талаба


1-босқич.

Кириш

(15 мин.)

1.1 Дастлаб Ўзбекистондаги бозор ва иқтисодий ислоҳотлар, ҳамда КБ ва ХТ бўйича янгиликлари, хабарлари бўйича қисқа маълумот берилади. Фан предметидан келиб чиқиб бу жараёнларнинг аҳамияти тушунтирилади.

1.2.Маъруза мавзуси ва режаси бўйича визуал – маъруза материаллари олдинданталабаларга берилганлиги айтилади

1.1. Эшитадилар,

ёзадилар ва фикр

билдирадилар.

1.2. Талабалар визуал – маъруза материалларини

кўриб келганликларини

таъкидлайдилар.


2-босқич.

Асосий

(50 мин.)

2.1.Мавзу саволларининг ўзаро мантиқий боғлиқлиги тушунтирилади ва ақлий-хужум орқали муаммоли саволлар берилади. (1-илова).

2.2. Дарс бошланишида «БББ» график органайзерини тўлдириш учун тушунчалар, атамалар ва категориялар жадвали тарқатилади (2- илова).

2.3. Визуал – маъруза материаллари талабалар билан биргаликда муҳокама қилинади. (3-илова)

2.1.Муаммоли

саволларга жавоб

берадилар.

2.2.«БББ» жадвалининг1 ва 2-устунини тўлдирадилар.

2.3. Талабалар материаллар бўйича тушунмаган жиҳатлари бўйича саволлар

берадилар.


3-босқич.

Якуний

(15 мин.)

3.1. Мавзу бўйича 2-3 та хулоса чиқаради. Фаол талабалар номларини айтади ва баҳолайди.

3.2. Мустақил иш учун топшириқлар беради:

3.1. Эшитадилар,

саволларини

беради.

3.2.

Топшириқларни

ёзиб оладилар.
1-илова

Муаммоли саволлар

  1. Бизнес-режанинг мазмуни ва моҳияти нимада?

  2. Бизнес-режа кандай маълумотлардан иборат булади?

        1. Бизнес-режани тузиш учун маълумотларни кайси кетма-кетликда тайёрлаш керак?

  3. Бизнес-режани тузиш боскичлари ва уларнинг фарки нимада?

  4. Ишчи бизнес-режа кандай вазифаларни бажаришга каратилган?

  5. Бизнес-режанинг асосий бўлимларини санаб беринг?

  6. Бизнес-режа кандай талабларга жавоб бериши лозим?

  7. Бизнес-режани ишлаб чиқиш учун жавобгарлик кимнинг масъулиятида булади?

2-илова

“Б.Б.Б.” жадвали асосида асосий тушунча ва атамалар







Биламан


Билишни

хохлайман


Билдим


1

Резюме










2

Корхона (фирма) тавсифномаси










3

Товар (маҳсулот ёки хизмат турлари) тавсифи:










4

Сотув бозори режаси










5

Маркетинг стратегияси режаси










6

Ишлаб чиқариш дастури режаси










7

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш режаси










8

Корхонанинг ташкилий-режаси










9

Моливий режа

Лойиҳанинг рентабеллиги (фойдалилиги)Табиий монополия










1   2   3   4   5   6   7   8


написать администратору сайта