Главная страница
Навигация по странице:

  • Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи

  • Ахборотлашган жамият

  • 3.2. Информатика ва ахборот технологияларининг замонавий концепциялари

  • 3.3. Информатика ва ахборот технологияларининг тараққиёт босқичлари.

  • Фойдаланилган адабиётлар

  • 1-2-мавзулар. Информатика фанининг ривожланиш босичлари ва озирги даврдаги олати Режа


    Скачать 38.4 Kb.
    НазваниеИнформатика фанининг ривожланиш босичлари ва озирги даврдаги олати Режа
    Дата27.02.2022
    Размер38.4 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1-2-мавзулар.docx
    ТипДокументы
    #375972

    Информатика фанининг ривожланиш босқичлари ва ҳозирги даврдаги ҳолати

    Режа:

    1. Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи

    2. Информатика ва ахборот технологияларининг замонавий концепциялари

    3. Информатика ва ахборот технологияларининг тараққиёт босқичлари.


    Таянч тушунчалар: техносфера, эргосфера, инфосфера, ахборотнинг репрезентативлиги, ахборотнинг мазмундорлиги, ахборотнинг етарлилиги, ахборотнинг актуаллиги, ахборотнинг ўз вақтидалиги, ахборотнинг аниқлиги, ахборотнинг ишонарлилиги, ахборотнинг барқарорлиги, Ахборотлашган жамият.

    Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи

    Асрлар давомида инсоннинг фаолияти табиатдаги ўсимликлар, ҳайвонлар, қуёш энергияси каби тайёр махсулотларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлиб келган. Лекин вақт ўтиши билан инсон фақат тайёр махсулотларни олишни ўрганибгина қолмасдан, табиатга таъсир қилишни ҳам ўрганиб олди. Инсонлар ерга ишлов бера бошладилар, турли ҳайвонларни қўлга ўргатиб, кўпайтира бошладилар, завод ва фабрикалар, гидроэлектростанциялар, темир йўллар ва космик трассалар қура бошладилар. Бунинг натижасида бир пайтлар ўрмонлар ва денгизлар билан қопланган она заминимиз бўлган ерда янгиланишлар пайдо бўлди. Унинг номини академик В.И.Вернадский ноосфера деб атади.

    Ноосферани яратиш билан биргаликда инсон материя турлари ва хоссаларидан фойдаланди. Лекин бу жараённинг турли босқичларида материянинг ҳар бир категорияси бир ҳилда ўзлаштирилмади. Бошлангич пайтда моддани ўзлаштиришга эътибор кўпроқ қаратилган бўлса, кейинчалик энергияни ўзлаштиришга ва ниҳоят, ахборотни ўзлаштиришга имтиёз берилди.

    Фанда, яъни табиатни ўрганиш ,у тўғрисидаги билимларни тўплаш ва ўрганишда шундай даврлар борлиги маълумки, улар материянинг маълум бир турини ривожланиши билан боғлиқдир. Шу сабабли ноосферанинг учта ташкил этувчиларини ажратиб кўрсатиш мумкин бўлади.Булар:

    • техносфера,

    • эргосфера,

    • инфосфера.

    Техносферанинг пайдо бўлиши моддани ўрганиш билан, эргосферани пайдо бўлиши энергияни ўрганиш билан боғлиқ бўлса, инфосферанинг пайдо бўлиши эса ахборотни ўрганиш билан боғлиқдир.

    Техносфера ва эргосферани ўрганиш химия, физика, математика ва бошқа фанлар орқали амалга оширилади.

    Инсониятнинг табиатни ўзлаштиришдаги тажриба ва билимларини тўплаши ахборотни ўзлаштириш билан биргаликда кечади. Айнан мана шу жараён инфосферанинг пайдо бўлишига олиб келди. Демак инфосферанинг пайдо бўлиши ахборотни ўрганиш билан боғлиқ экан.

    Ахборот лотинча informatio сўзидан олинган бўлиб, тушунтириш, бирор нарсани баён қилиш ёки бирор нарса ёки ходиса ҳақида маълумот маъносини англатади.

    Инсон яшайдиган дунё турли моддий ва номоддий объектлар, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро алоқа ва ўзаро таъсирлардан, яъни жараёнлардан ташкил топган. Сезиш аъзолари, турли асбоблар ва хоказолар ёрдамида қайд этиладиган ташқи дунё далиллари маълумотлар деб аталади. Маълумотлар аниқ вазифаларни ҳал этишда зарур ва фойдали деб топилса- ахборотга айланади. Демак маълумотларга у ёки бу сабабларга кўра фойдаланилмаётган ёки техник воситаларда қайта ишланилаётган, сақланаётган, узатилаётган белгилар ёки ёзиб олинган кузатувлар сифатида қараш мумкин. Агар бу маълумотлардан бирор нарса тўғрисидаги мавҳумликни камайтириш учун фойдаланиш имконияти туғилса, маълумотлар ахборотга айланади. Демак амалиётда фойдали деб топилган, яъни фойдаланувчининг билимларини оширган маълумотларнигина ахборот деб атаса бўлади.

    Масалан, қоғозга телефон рақамларини маълум тартибда ёзиб, бировга кўрсатсангиз, у буни бирор ахборот бермайдиган маълумот сифатида қабул қилади. Бироқ ана шу ҳар бир телефон рақами қаршисига муайян корхона ёки ташкилот номи, унинг фаолият тури ёзиб қўйилса, аввалги маълумот ахборотга айланади.

    Маълум вазифаларни ҳал этиш натижасида янги маълумотлар-билимлар, яъни тизимлаштирилган ҳаққоний ёки синовдан ўтган ҳабарлар пайдо бўлади. Улар қонунлар, назариялар ҳамда тассавур ва қарашларнинг бошқа жамлиги сифатида умумлашган бўлган. Кейинчалик бу билимлар ўзга вазифаларни ҳал этиш ёки олдингисини аниқлаштириш учун зарур бўлган маълумотлар таркибига киради.

    Инсон ўз ҳаётида туғилган кунидан (таъбир жоиз бўлса, хатто она қорнида дастлабки пайдо бўлган кунидан) бошлаб доимо маълумотлар билан иш кўради. Уларни ўзининг сезги аъзолари орқали қабул қилади.

    Кундалик турмушимизда биз ахборот деганда атроф муҳитдан, (табиатдан ёки жамиятдан) сезги аъзоларимиз орқали қабул қилиб, англаб оладиган ҳар қандай маълумотни тушунамиз. Табиатни кузата туриб, инсонлар билан мулоқотда бўлиб, китоб ва газеталар ўқиб, телевизион кўрсатувлар кўриб биз ахборот оламиз. Математик-олим ахборотни янада кенгроқ тушунади. У ахборот қаторига фикр юритиш орқали хулоса чиқариш натижасида ҳосил бўлган билимларни ҳам киритади. Бошқа соҳа ходимлари ҳам ахборотни ўзларича талқин этадилар. Шундай қилиб, турли соҳаларда ахборот турлича тушинилар экан. Лекин ахборотларнинг умумий томонлари ҳам борки, у ҳам бўлса бешта муҳим ҳоссага эга бўлишлигидир. Булар ахборотни яратиш, қабул қилиш, сақлаш, ишлов бериш ва узатиш хоссаларидир.

    Ахборотдан фойдаланиш имконияти ва самарадорлиги унинг репрезентативлиги, мазмундорлиги, етарлилиги, актуаллиги, ўз вақтидалиги, аниқлиги, ишонарлилиги, барқарорлиги каби асосий истеъмол сифат кўрсаткичлари билан боғлиқдир.

    а) ахборотнинг репрезентативлиги – объект хусусиятини адекват ифода этиш мақсадларида уни тўғри танлаш ва шакллантириш билан боғлиқдир.

    б) ахборотнинг мазмундорлиги – семантик(мазмуний) ҳажмини ифода этади.

    в) ахборотнинг етарлилиги (тўлалиги) - қарор қабул қилиш учун минимал, лекин етарли таркибга (кўрсаткичлар жамламасига) эга эканлигини билдиради. Тўғри қарор қабул қилиш учун тўлиқ бўлмаган, яъни етарли бўлмаган, худди шунингдек ортиқча бўлган ахборот ҳам фойдаланувчининг қабул қилган қарорлари самарадорлигини камайтиради.

    г) ахборотнинг актуаллиги – ахборотдан фойдаланиш вақтида унинг бошқариш учун қимматлилиги сақланиб қолиши билан белгиланади ва унинг хусусиятлари ўзгариши динамикаси ҳамда ушбу ахборот пайдо бўлган вақтдан буён ўтган вақт оралиғига боғлиқ бўлади.

    д) ахборотнинг ўз вақтидалиги – унинг аввалдан белгилаб қўйилган вазифани ҳал этиш вақти билан келишилган вақтдан кечикмасдан олинганлигини билдиради.

    е) ахборотнинг аниқлиги –олинаётган ахборотнинг объект, жараён, ҳодиса ва ҳоказоларнинг реал ҳолатига яқинлиги даражаси билан белгиланади.

    ж) ахборотнинг ишонарлилиги – ахборотнинг реал мавжуд объектларни зарур аниқлик билан ифода этиш хусусияти билан белгиланади.

    з) ахборотнинг барқарорлиги – ахборотнинг асос қилиб олинган маълумотлар аниқлигини бузмасдан ўзгаришларга таъсир қилишга қодирлигини акс эттиради.

    Ахборотга ишлов бериш технологиялари бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини қамраб олган. Информатиканинг асосий ресурси – ахборотдир.

    Азалдан ахборот деганда атроф - муҳит объектлари ва ҳодисалари, уларнинг ўлчамлари, хусусиятлари ва ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар тушунилади. Кенг маънода ахборот- инсонлар ўртасида маълумотлар айирбошлаш, одамлар ва сунъий қурилмалар ўртасида сигналлар айирбошлашни ифода этадиган умуммиллий тушунчадир.

    Маълумки жамият ривожлангани сари иқтисодиёт, фан, техника, технология, маданият, санъат, тиббиёт кабиларнинг турли масалалари ҳақидаги мавжуд маълумотлар, ахборот захираларидан фойдаланишни ташкил этиш интеллектуал ва иқтисодий ҳаётга тобора кўпроқ таъсир кўрсатади. Демак ахборий жараёнларни кўп қиррали жараён эканлиги аён бўлмоқда.

    Замонавий жамиятда инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти умумлашган ишлаб чиқариш(УИЧ) доирасида кечмоқда. УИЧ бир-бири билан узвий боғлиқ физик(моддий) ҳамда ахборий-мантиқий қисмлардан иборат. Ишлаб чиқаришнинг ахборий-мантиқий қисмига куч берган мамлакатлар юқори иш унумдорлиги ва замонавий, харидоргир махсулотлар ишлаб чиқаришга эришганликлари маълум. Ахборий-мантиқий ишлаб чиқариш(АМИЧ)нинг ресурслари асосини ахборот, меҳнат воситаларини эса ҳисоблаш техникаси, унинг дастурий таъминоти, ахборот технологиялари ва бошқалар ташкил қилади. Меҳнат воситалари ҳамда ақлий меҳнатни сарф қилувчи,тажриба ва билимга эга инсонлар АМИЧнинг ишлаб чиқариш кучларини ташкил қилади. АМИЧнинг махсулоти абстракт объект(ахборот, модел) истъемол предмети сифатида намоён бўлмоқда.

    Ишлаб чиқариш доирасидаги XX асрда юз берган ўзгаришлар АМИЧнинг пайдо бўлиши ва унинг аҳамиятини ошиб бориши билан боғлиқдир. Бинобарин, УИЧнинг умуман унумдорлигининг ошиши автоматлаштириш, шу жумладан, АМИЧни автоматлаштириш билан боғлиқ деб қаралиши зарур. Шу боиз меҳнат унумдорлиги кўп жиҳатдан информатикага боғлиқдир.

    Ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларининг кенг ривожланиши ахборотни илгари хаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган ҳажм ва тезкорликда йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш, яъни автоматлаштирилган ҳолда ишлов бериш имкониятини яратиб берди. Ахборот технологиялари туфайли инсоннинг фаолияти, унинг кундалик мулоқот соҳаси дунё цивилизацияси ишлаб чиққан тажриба, билимлар ва маънавий қадриятларни жалб этиш ҳисобига чиндан ҳам беҳад кенгаймоқда.Бу эса ўз новбатида жамиятни юқори даражада ахборотлашган бўлишини талаб этади.

    Ахборотлашган жамият ҳақида олимлар турлича фикр юритадилар. Масалан Япон олимларининг ҳисоблашича, ахборотлашган жамиятда компьютерлаштириш жараёни одамларга ишончли ахборот манбаидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда ахборотни қайта ишлашни автоматлаштиришнинг юқори даражасини таъминлашга имкон беради. Жамиятни ривожлантиришда эса ҳаракатлантирувчи куч моддий маҳсулот эмас, балки ахборот ишлаб чиқариш бўлмоғи лозим.

    Ахборотлашган жамиятда нафақат ишлаб чиқариш, балки бутун турмуш тарзи, қадриятлар тизими ҳам ўзгаради. Барча ҳаракатлар товарларни ишлаб чиқариш ва истеъмол этишга йўналтирилган саноат жамиятига нисбатан ахборотлашган жамиятида интеллект, билимлар ишлаб чиқарилади ва истеъмол этиладики, бу ҳол ақлий меҳнат улушининг ошишига олиб келади. Инсондан ижодиётга қобилият талаб этилади, билимларга эҳтиёж ошади.

    Ахборотлашган жамиятининг моддий ва технологик негизини компьютер техникаси ва компьютер тармоқлари, ахборот технологиялари, телекоммуникация алоқалари асосидаги турли хил тизимлар ташкил этади.

    Ахборотлашган жамиятжамиятнинг кўпчилик аъзолари ахборот, айниқса унинг олий шакли бўлмиш билимларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва амалга ошириш билан банд бўлган жамиятдир.

    Ахборотлашган жамиятга ўтишда компьютер ва телекоммуникация ахборот технологиялари негизида янги ахборотни қайта ишлаш саноати юзага келади.

    Ҳозирги пайтда шу нарса равшан бўлиб қолмоқдаки, у ёки бу мамлакат ХХI асрда муносиб ўрин эгаллаши ва бошқа мамлакатлар билан иқтисодий мусобақада тенг қатнашиши учун, ўз иқтисодий тузилиши, устиворликлари, бойликлари, институтларини қайта қуриш ва саноатини ахборот тизимлари талабларига мослаштириши керак.

    Бизнинг Республикамиз ҳам мустақиллик туфайли ахборотлашган жамият томон кириб бормоқда. Бу масала Президентимиз ва хукуматимизнинг диққат марказида биринчи масаллалар қаторида турибди.

    Кибернетика ва информатика соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва халқ хўжалигига жорий этиш мақсадида 1956 йилда академик М.Т. Ўрозбоев ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибида, В.И. Романовский номли Математика институти қошида Ҳисоблаш техникаси бўлими очилди. 1966 йилда Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси таркибида ҳисоблаш маркази бўлган Кибернетика институти, 1978 йилда эса унинг асосида Кибернетика илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди.

    3.2. Информатика ва ахборот технологияларининг замонавий концепциялари

    Давлат томонидан тартибга солишнинг муҳимлиги ва республикада ахборотлаштириш жараёнини тезлаштириш заруриятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 декабрь қарори билан Фан ва техника бўйича Давлат Қўмитаси (ФТДҚ) қошида Ахборотлаштириш бўйича бош бошқарма (Бошахбор) тузилди.

    Мазкур қарорда белгилаб берилган асосий вазифа ва фаолият йўналишлари доирасида Ўз ФТДҚ ташаббуси билан ахборотлаштириш жараёнини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор қонунлар қабул қилинди. Ахборотлаштириш ҳақида (1993 йил, май), ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий муҳофазалаш ҳақида (1994 йил, май) қонунлар шулар жумласидандир.

    ЎзР ФТДҚ Ахборотлаштириш ҳақида Қонуннинг қоидаларини бажара бориб, 1994 йил декабрида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини ахборотлаштириш концепциясини маъқуллади. Ушбу концепциянинг асосий мақсад ва унда қуйилган масалалар қўйидагилардан иборатдир:

    • миллий ахборот-ҳисоблаш тўрини яратиш;

    • ахборотларга товар сифатида ёндашишнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларини юритиш;

    • ахборотларни қайта ишлашнинг жаҳон стандартларига риоя қилиш;

    • информатика индустриясини мужассамлаштириш ва ривожлантириш;

    • ахборотлар технологияси соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

    • информатика воситалари фойдаланувчиларини тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш.

    Концепциянинг асосий қоидалари ҳисобга олинган «Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш дастури» ишлаб чиқилди. У уч мақсадли дастурни ўз ичига олади:

    а) миллий ахборот-ҳисоблаш тармоғи;

    б) ЭҲМни математик ва дастурий таъминлаш;

    в) шахсий компьютер.

    Мазкур дастурда вазирлик ва махкама ахборот тармоқлари, Миллий ахборот - ҳисоблаш тармоғини яратиш, компьютер ва ҳисоблаш техникаси воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, ҳужжатлаштиришнинг меъёрий – услубий ва ҳуқуқий тизимини яратиш ва бошқалар жой олган.

    Ўзбекистон ахборот технологияларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш учун талай интеллектуал имконият ва ахборот заҳираларига эга. Фанлар академияси, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ишлаб чиқариш ва фирмаларда компьютер техникаси, алоқа, дастурий ва ахборот таъминоти, ахборот тизимлар бўйича малакали ходимлар ишламоқда.

    Ҳалқ хўжалигининг ушбу йўналишида Ўзбекистон Республикаси ҳам юқорида белгилаб берилган тамойилларни амалга оширар экан, ахборотлашган жамият сари шахдам қадамлар билан бормоқда.

    Бунинг ёрқин далили сифатида 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни, Ўзбекистон Респбликаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ V сессиясида Президент И.Каримов кўтарган масалалар юзасидан 2001 йил 23 майда Вазирлар махкамасининг «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, «Интернет»нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини ва 2001 йилнинг май ойида республикамизда биринчи марта ўтказилган Internet фестивалини айтиб ўтиш мумкин.

    Юқоридаги қарорни амалга ошириш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилди ва яна бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

    XXI асрда олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг битирувчилари янги шароитларга ижодий ва касбий ёндошишга тайёрланган бўлишлари лозим. Шу сабабли Республикамизда таълим соҳасида ҳам, бошқа соҳалардаги каби катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

    Иқтисодий кибернетикани ривожлантиришда академик С.С.Ғуломов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар олиб бораётган изланишлар диққатга сазовордир. Зеро, академик В.Қ.Қобулов айтганидек «Иқтисодий кибернетика – машина технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий – иқтисодий жараёнларни ўрганадиган янги фанга айланмоқда».

    3.3. Информатика ва ахборот технологияларининг тараққиёт босқичлари.

    Ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш инсоният ривожланишининг ҳар бир босқичида турли кўринишларда ривожланиб бориб, турли кўринишларга эга бўлган.Энг содда замонавий ахборот системасигача тининг пайдо бўлиши, сўнгра мулоқатнинг пайдо бўлиши учун инсондан алоҳида бирор асбоб талаб қилинмаган. Унга инсон миясининг қуввати етарли ҳисобланган. Инсон тажрибаси ва билимини орттиришда, ахборот алмашинишда тил ва нутқ воситачи вазифасини бажарган. Уларнинг оғзаки хикояларида йиғилиши хотирада сақланиши ва авлоддан авлодга ўтиб бориши, инсонинг табий имкониятлари туфайлидир. Ривожланишнинг тараққиёт босқичлари ривожланган сари, инсонларнинг ахборот тўплаши, қайта ишлаши ва уларни узатиши ўзгариб борган. Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва уларни узатиш босқичма-босқич амалга оширилган.

    I – босқич. Ёзувнинг пайдо бўлиши, сақланиши ва авлоддан авлодга ўтишидир. Ёзув пайдо бўлиши билан инсон биринчи марта қайта ишлаш технологиясидан қувват олди.

    II - босқич. (XVI) аср ўрталарида китоб босиб чиқарилишининг яратилиши билан боғилк, яъни маданиятнинг ривожланишига олиб келди. Китоб нашр этиш фаннинг ривожланиши билан бирга соҳа билимларининг жадал риволанишига олиб келди. Меҳнат жараёнида, станокларда, машиналарда ишлаш орқали орттирилган билимларни янги фикрлаш манбаи ва илмий йўналишларга тадбиқ этилди.

    III - босқич. (XIX) аср охирлари. Электр энергияси пайдо бўлиши билан бирга телефон, телеграф, радио орқали кўп миқдордаги ахборотларни узатиш ва қабул қилиш имконияти яратилди.

    IV - босқич. Ахборот ревалюциясининг бўлиши билан характерланди. Бу босқичнинг бошланиши XX асрнинг 40-йилларига, яъни универсал ЭХМ ларнинг яратилиши даврига тўғри келди. 70-йилларда ахборот технологиясининг ядроси бўлган микротехнлогия ва шахси компьютерлар яратилди. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиши эволюциясида микропроцессор йўналиши пайдо бўлди.

    V – босқич. (XX) аср охири. Бошқариш тизимларни осонлаштириш мақсадида ахборот технологиялари қайта ишланди. Ахборотларни мазмунли қайта ишлаш негизида шундай алгоритм ва моделлар борки, улар бизга бошқарув тизимини ўрганиш имкониятини беради. Компьютерларнинг пайдо бўлиши – бу инсониятнинг улкан ютуғи ҳисобланади, Ахборотларни хотирасида йиғиб уларни тез қайта ишлаш имкониятига эга, лекин ахборотларни қайта ишлашдан мақсад нима эканлигини билмайди.

    XX аср охирида хар хил моделлар ишлаб чиқилди (математик, мантиқий ва.б.) ва техник бошқариш алгоритмлари (автоматлаштирилган ва автоматик ишлаб чиқариш) ва ижтимоий тизимлар. Ҳар қандай ишлаб чиқариш асосида бошқаришсиз амалга ошмайдиган мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар ётади. XX аср охирига келиб, мантиқий ахборот ишлаб чиқаришлар кўпайиб қолди. Бошқарувчининг ақлий имкониятлари бошқаришнинг эффектини ошишига олиб келди1.

    Бешинчи босқичнинг асосий мазмуни шуни билдирадики, яъни нафақат бошқариш фаолиятидаги эффектнинг кескин кўтарилиши, балки ундаги ишчи кучларининг ортиши ҳам инобатга олинди. Шундай қилиб технологиянинг янги тури – ахборот технологиялари маълумотнинг ва маҳсулотнинг қаердан келиши бу ахборот ҳисобланади.

    Модел сўзи лотинча modulus сўзидан олиниб, ўлчов, меъёр деган маъноларни билдиради. Модел деганда бирор объект ёки объектлар тизимининг образи ёки намунаси тушунилади. Масалан, Ернинг модели деб глобусни, осмон ва ундаги юлдузлар модели деб планетарий экранни, ҳар бир одамнинг модели сифатида эса паспортидаги суратини олиш мумкин.

    Модел тузиш жараёни моделлаштириш деб аталади. Моделлаштириш деганда бирор объектни уларнинг моделлари ёрдамида тадқиқ қилиш мавжуд предмет ва ҳодисаларнинг моделларини ясаш ва ўрганиш тушунилади.

    Моделлаштириш услубидан ҳозирги замон фанлари кенг фойдаланмоқда. У илмий-тадқиқот жараёнини енгиллаштиради, баъзи ҳолларда эса мураккаб объектларни ўрганишнинг ягона воситасига айланади. Мавҳум объект, олисда жойлашган объектлар, жуда кичик ҳажмдаги объектларни ўрганишда моделлаштиришнинг аҳамияти беқиёсдир. Моделлаштириш услубидан физика, астрономия, биология, иқтисодиёт фанларида объектнинг фақат маълум хусусият ва муносабатларини аниқлашда ҳам фойдаланилади.

    Моделларни танлаш воситаларига қараб уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:абстракт, физик ва биологик.

    Нарса ёки обектни хаёлий тасаввур қилиш орқали формула ва чизмалар ёрдамида ўрганишда қўлланиладиган модел абстракт модел ҳисобланади. Абстракт моделни математик модел деб атаса ҳам бўлади. Шунинг учун абстракт моделни математик ва математик-мантиқий моделларга ажратилади.

    Физик моделлар ўрганилаётган объектни кичиклаштириб ясаш ёрдамида тадқиқот ўтказишда қўлланиладиган модел ҳисобланади. Физик моделларга объектларнинг кичиклаштирилган макетлари, турли асбоб ва қурилмалар, тренажёрлар ва бошқалар мисол бўлади. Физик моделлардан самолёт, кема, автомобил, поезд, ГЭС ва бошқа объектларни ўрганиш ёки уларни яратишда қўлланилади.

    Биологик модел турли тирик объектлар ва уларнинг қисмлари – молекула, ҳужайра, организм ва бошқаларга хос биологик тузилиш, функция ва жараёнларни моделлаштиришда қўлланилади. Биологик модел одам ва ҳайвонларда учрайдиган маълум бир ҳолат ёки касалликни лабораторияда ҳайвонларда синаб кўриш имконини беради.

    Математик модел деб, ўрганилаётган объектни математик формула ёки алгоритм кўринишида ифодаланган характеристикалари орасидаги функционал боғланишга айтилади.

    Компьютерлар яратилгандан бошлаб математик моделлаштириш жараёни алоҳида аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Математик моделлаштиришдан мураккаб техник, иқтисодий ва ижтимоий тизимларни яратиш ҳамда уларни компьютерлар ёрдамида қайта ишлашда кенг миқёсда фойдаланиб келинмоқда. Бунинг натижасида объект, яъни ҳақиқий тизим устида эмас, балки уни алмаштирувчи маематик модел устида тажриба ўтказила бошлади.

    Космик кемаларнинг ҳаракат траекторияси, мураккаб муҳандислик иншоотларини яратиш, транспорт магистралларини лойиҳалаш, иқтисодни ривожлантириш ва бошқалар билан боғлиқ бўлган улкан ҳисоблашларнинг компьютерда бажарилиши математик моделлаштириш услубининг самарадорлигини тасдиқлайди.

    Математик модел тузиш тўрт босқичда амалга оширилади:

    Биринчи босқич – моделнинг асосий объектларини боғловчи қонунларни ифодалаш.

    Иккинчи босқич – моделдаги математик масалаларни текшириш.

    Учинчи босқич – моделдан олинган назарий натижаларни амалдаги кузатиш натижаларига мос келишини аниқлаш.

    Тўртинчи босқич – ўрганиладиган объект ҳақидаги маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш.

    Назорат саволлари:

    1. Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи таснифланг?

    2. Информатика ва ахборот технологияларига оид қандай концепцияларини биласиз?

    3. Информатика ва ахборот технологияларининг тараққиёт босқичларини санаб ўтинг

    4. Ноосфера ва унинг ташкил этувчилари қандай?

    5. Ахборотдан фойдаланиш имконияти ва самарадорлиги мезонларини тавсифланг?

    6. Ахборотлашган жамият ҳақида ғояларни тавсифланг?

    7. Ўзбекистон Республикасида ахборот ва ахборот коммуникацияларидан фойдаланиш бўйича кандай концепциялар мавжуд?

    8. Ўзбекистон Республикасини ахборотлаштириш концепциясини асосимй мақсади ва вазифаларни санаб ўтинг?

    9. Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва уларни узатиш қандай босқичларда оширилган.

    10. Моделлар ва моделлаштириш ғояларини асосланг?

    11. Моделларни танлаш воситаларини санаб ўтинг

    12. Математик модел тузиш босқичларини санаб ўтинг

    Фойдаланилган адабиётлар:


    1. M.T.Azimjanova, Muradova, M.Pazilova Informatika va axborot texnologiyalari O’quv qo’llanma. – T.: 2013

    2. Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital Technologies Cambridge University Press 2015

    3. Christian Borowski, Marius Dehé, Felix Hühnlein, Ira Diethelm. Kinder auf dem Weg zur Informatik:Wie funktioniert das Internet? In Michael Weigend, Marco Thomas, Frank Otte: Informatik mit Kopf, Herz und Hand. Münster (ZfL-Verlag) 2011. Ð. 244–253.

    4. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari izohli lug'ati, 2004, UNDP DDI: Programme www.lugat.uz, www.glossaiy.uz

    5. Infocom.uz электрон журнали: www.infocom.uz




    1 Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital Technologies Cambridge University Press 2015, р. 83-84



    написать администратору сайта