Главная страница

Лекцияларни ўкиш _амда талабаларда билим, коникма ва малакаларин. Лекцияларни киш амда талабаларда билим, коникма ва малакаларини осил илиш


Скачать 0.75 Mb.
НазваниеЛекцияларни киш амда талабаларда билим, коникма ва малакаларини осил илиш
Дата11.05.2022
Размер0.75 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаЛекцияларни ўкиш _амда талабаларда билим, коникма ва малакаларин.docx
ТипЛекция
#521776
страница48 из 70
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70
НАЗОРАТ ТЕСТ САВОЛЛАРИ

1. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари ушбу жавобларнинг қай бирида тўлиқ кўрсатилган:

*A. Шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш

B. Таълимнинг узлуксизлиги, фан ва таълим жараёнлари алоқалари

C. Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар, фан, ишлаб чиқариш

D. Шахс, давлат, таълим тизимини молиялаш, моддий техника таъминоти.

2. Раҳбар фаолияти нимага асосланади?

*A. Фан, амалиёт-тажриба, санъат.

B. Лойиҳа, маҳорат, тажриба

C. Ижод, актёрлик, мулоқот

D. Қобилият, истеъдод, фан

3. Либерал шакл бу –

А. Раҳбарнинг қаттиққўллиги, ўқувчилар ҳис-туйғусини, эҳтиёжларини инобатга

олмаслиги;

В. Раҳбар ташаббускор бўлади, ҳис-туйғулар, эҳтиёжлар инобатга олинади;

С. Раҳбар ташаббускор бўлади, ҳис-туйғулар, эҳтиёжлар инобатга олинмайди.

*D.Раҳбар ташаббускор бўлмайди ва ҳис туйғулар, эҳтиёжлар инобатга олинмайди.

4. Берилган жавоблардан авторитар шаклга тегишли жавобни аниқланг.

А. Ходимларга ишонч билдиради, шахс сифати уларни ҳурмат қилади, аммо

талабчанликни сусайтиради;

В. Раҳбар ходимларни ўз ҳолига ташлаб қўяди синфни ўқитувчи эмас, ўқувчилар ўз истаганларича бошқарадилар.

*С. Раҳбар ходимларини қаттиққўллик билан уларга мустақиллик бермасдан

бошқаради;

Д. Ходимлари фаолиятини бепарволик, эътиборсизлик билан бошқаради..

5. Мулоқот нима?

А. Шахснинг муҳим эхтиёжи.

В. Киши турмуш тарзининг фаолиятидан кам бўлмаган бир томони.

*С. Кишининг бошқа одамлар билан ўзаро муносабатда бўлиш шакли.

D. Икки ёки ундан ортиқ кишиларнинг ахборот алмашишдаги ўзаро таъсиридир.

6. Коммуникатив қобилият қандай қобилият?

A. Раҳбарнинг ўз ишини режалаштира олиш демакдир

B. Бошқа одамлар билан бўладиган ва биргаликда фаолиятда психологик

келишувчанликни таъминлайдиган қобилиятдир

C. Бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик

қобилиятидир

*D. Бошқаларнинг руҳий ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик муносабатида бўлиш асосида таълим ва тарбия бера олиш қобилиятидир

7. Педагогик маҳоратнинг асосий таркибий қисмларини кўрсатинг?

*А. Ўқитувчи фаолиятининг инсонпарварлик йўналиши, ихтисосликка доир

билимлар, педагогик қобилият ва педагогик техникани эгаллаш

В. Нутқ техникаси,режиссёрлик ва актёрлик

С. Педагогика ва психологияни чуқур билиш, муомала ва тактикаси

D. Ҳамма жавоблар тўғри

8. Педагогик квалиметрия – бу…

А. Илмий-тадкикот йўналиши

В. Касбий - педагогик маҳорат даражаси

*С. Таълим тизими ходимларини касбий ва педагогик маҳорати сифати, новаторлиги даражасини аниклашга йўналтирилган тадқиқот соҳаси

D. Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг педагоглик фазилатлари

9. Педагогик квалиметриянинг таркибий қисмини белгиланг.

А. Назорат ва баҳолаш

В. Сифат ва улчов

*С. Аттестация, аккредитация

D. Ўлчов ва баҳо

10. Педагогик деонтология ...

А. Педагогик назокат

В. Педагогик маҳорат

*С. Педагогнинг касбий одоб - аҳлоқи фани

D. Педагогик квалиметрия

11. Андрагогика ...

*А. Педагогиканинг катталар таълими соҳаси

В. Таълимнинг бир тури

С. Катталарни тарбиялаш таълими

D. Катталарни ўқитиш санъати ва илми

12. Раҳбарлик назокатининг меъёрига қайсилар киради?

А. Раҳбарнинг ташқи қиёфаси

*В. Педагогик орият, хушхулқлилик, нафислик, хушмуомалалик,

С. Ихтисосга доир виждон, адолат

D. Ор номус, иззат-нафс

13. Педагогик муносабатнинг тизимини аниқланг:

  1. Доимо ўзгармайдиган ижобий муносабат, суст ҳолдаги ижобий муносабат, барқарор салбий муносабат.

  2. Бир-бирини тушуниб олиш, турли ролларда бўлиш, ўзини намаён қилиш, хамдард бўлиш.

  3. Олдиндан orоҳлантириш, тезлик билан таъсир этиш, андозага қаратилган харакатлар.

  4. *Муносабатни лойиҳалаштириш, башоратлаш, бевосита муносабат ўрнатиш, муносабатни бошқариш, муносабат мониторинги.

14. Раҳбар фаолиятида мулоқот одобига қўйиладиган талаблар.

  1. *Дипломатик муносабат, компромисс, маслакдошлик, майинлик, илтифотлилик, самиймийлик.

  2. Ёқтириш-ёқтирмаслик, чиқиша олмаслик, касбга бўлган салбий муносабат.

  3. Баҳс, мунозара, ўқитувчи хикояси, суҳбат ўтказиш.

  4. Билиш, англаш, тақиқлаш, андоза олиш, хатоларни кўрсатиш.

15. Ходимлар диққатини жалб этиш усуллари...

А. Ташқи қиёфа, нутқ ва оҳангдорлик, ўқитувчининг ҳаракатлари, жестлар

В. *Ташқи қиёфа, нутқ, пауза, ҳаракат, белгилар, мимика, пантомимика, жестлар

С. Мимика, пантомимика, ташқи қиёфа, ҳаракатлар

D. Гавдани тутиш, турли иборалар ва қарашлар

16. Малака нима?

A. Маълум иш-ҳаракатнинг қандай бажарилишини тушуниш ва бундай

ҳаракатларнинг бажарилиши тартиби билан танишиш.

B. Онгли фаолиятни амалга оширишнинг стереотип усуллари.

C. *Шахснинг билим ва кўникмаларига асосланган ҳолда маълум фаолиятни

муваффақиятли, автоматик бажаришга тайёрлиги.

D. Кишининг амалда қўллаши мумкин бўлган билимлари.

17. Ёш раҳбар ўзининг иш фаолиятида қандай психологик тўсиққа дуч келади:

A. Дўстлик, чиқишиб ҳамжихат бўлиб ишлаш, хизматдаги мослик

B.Ёлғон хушомад қилиш, касбга бўлган салбий муносабат, ёқтириш-ёқтирмаслик

C.*Қўрқув, раҳбар ва ходим ўртасидаги мувозанатга мосланмаганлик, ёш ўртасидаги номутаносиблик, ёш ва психологик хусусиятлар хилма-хиллиги.

D. Менсимаслик, буйруқ, айблаш, кесатиқ.

18. Раҳбарнинг характери ва индивидуал хусусиятига қараб тоифаларга ажратиб беринг:

  1. Ташаббускор раҳбар ва ташаббуссиз раҳбарлар

  2. Ишга бефарқ қаровчи раҳбарлар

  3. Хушмуомала ва ташаббускор раҳбарлар

  4. *Ташаббускор, креатив, ижодкор ва аксинча раҳбарлар

19. Нутқ техникасига нималар киради?

А. Нафас олиш ва нутқ суръати

В. Нутқнинг мантиқийлиги

С. Товушларни тўғри талаффуз қилиш

D.*Нафас олиш, овозни йўлга қўйиш, талаффуз равонлиги, нутқ суръати

20.Ходимлар ва талабалар билан мулоқотда ширинсуханлик, хушмуомалалик, мулойимлик ўқитувчиларининг қандай сифатлари ҳисобланади

А.* Коммуникатив

В. Индуктив, дедуктив методлардан фойдалана олиш

С. Сухбатлашиш, тушунтириш одоби

Д. Баҳсга кириша олиш одоби

21. Раҳбарнинг ходимлар билан мулоқотида фикр алмашиш билан боғлиқ бўлган методлар қайси жавобда кўрсатилган

А. * Ишонтириш; таъсир қилиш; тақлид қилиш.

В. Таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи.

С. Жорий этиш, назорат қилиш ва баҳолаш.

D. Меҳнат фаолият, педагогик жараён, ўйин фаолияти.

22. Шароитга тез мослашиб, бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга тез кўча оладиган темперамент типи қайси қаторда тўғри берилган?

А. Флегматик

В. Холерик

С. Меланхолик

D).* Сангвиник

23. Педагогик фаолиятни моҳирлик билан бошқариш – бу ...

А. *Педагогик техникадир;

В. Педагогик вазиятдир;

С. Педагогик маҳоратдир;

D. Педагогик вазифадир.

24. Раҳбарнинг инновацион фаолиятини самарадорлигини оширишга тегишли бўлган ёндошувларни аниқланг.

А. Ташкилотчилик, илмий, намунали.

В. Конструктив, коммуникативик, гностик

С. * Акмеологик, креатив, рефлексив

D. Масъулиятли, самимий, талабчанли

25. Раҳбарнинг фаолияти......асосланган. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

А. Маҳорат, актёрлик элементлари, касбий билимларга

В. Раҳбарнинг тажрибаси, ишга бўлган муносабати, шароитга

С. * Фан, тажриба,маданият, креативлик, самарали меҳнат, интеллект, мотивга

Д. Раҳбарнинг маданияти, одоби ва кўп йиллик тажрибасига

26. Бошқариш бу ...

А. * Бошқаларни ишлашга ундаш, назорат қилиш, тўғри қарор

қабул қилиш, жараённи ташкил этиш, бошқариш

В. Барчани иш фаолиятини назорат қилиш ва уларни бошқариш

С. Жараённи ташкил қилиш, жамоани бошқара олиш

D. Аудиторияни бошқариш ва тўғри қарор қабул қилиш

27. Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш тамойиллари қайси қаторда

тўлиқ берилган?

А. Ташкил этиш, назорат қилиш, баҳолаш, таҳлил этиш

В. * Лойиҳалаштириш, ташкиллаштириш, бошқариш, назорат ва мониторинг қилиш

С. Бошқариш, назорат қилиш, баҳолаш, таҳлил этиш

D. Ташкил этиш, назорат қилиш, таҳлил этиш, якун ясаш

28. Жамоада руҳий муҳитни яхши бўлишини нима белгилайди?

*А) Раҳбарнинг рефлексив фазилатлари.

Б) Раҳбариятнинг обрўга эгалиги.

С) Жамоа барча аъзоларининг характерининг хар хиллиги.

Д) Педагогларнинг конфлектли харакатлари

29. Жамоа бу -

*А) Ижтимоий фойдали фаолият асосида жипслашган, умумий фаолиятга эга, бир-бирларини яхши биладиган одамлар гуруҳи

Б) Жамоанинг бир бўлаги

С) Бир-бировни қўллаб-қувватловчи кишилар гуруҳи

Д) ижтимоий фойдали фаолият асосида жипслашган, умумий фаолиятга эга, бир-бирларини яхши биладиган одамлар гуруҳи ва бир-бировини қўллаб-қувватлович кишилар гуруҳи

30. Тарбиявий таъсир кўрсатишнинг асосий шакллари қайсилар?
*А) Рағбатлантириш ва жазолаш

Б) Очиқчасига гаплашиш

С) Шахс хусусиятларини ҳисобга олиш

Д) Очиқчасига гаплашиш ва шахс хусусиятларини ҳисобга олиш

31.Бошқа одамлар психологиясини билиш раҳбарга нима беради?

*А) Одамларга тўғри таъсир кўрсатиш имконини ва одамлар билан мулоқот стратегиясини тўғри ташкил этиш имконини

Б) Одамлар билан мулоқот стратегиясини тўғри ташкил этиш имконини

С) Бошқалар устидан ҳукмронлик қилиш имконини

Д) Одамларга тўғри таъсир кўрсатиш имконини

32. Лидерлик нима?

*А) Бирон-бир хусусиятга асосан одамларни ўзига эргаштира олиш қобилияти

Б) Одамларга таьсир ўтказа олиш

С) Одамнинг обрўлилиги

Д) жамоани бошқаришнинг норасмий тури

33. Коллегиал қарор қабул қилиш қандай афзалликларга эга?

*А) Жамоа аъзоларида ҳамиштирокчилик кайфиятини пайдо қилади ва қарорнинг бажарилишини енгиллаштиради

Б) Қарорнинг бажарилишини енгиллаштиради

С) Раҳбарнинг жавобгарликни бошқаларга ағдаришга осон бўлади

Д) Жамоа аъзоларида ҳамиштирокчилик кайфиятини пайдо қилади

34. Авторитар раҳбарлик услубининг афзаллик томонларини кўрсатинг.

*А) Ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори бўлади ва жамоада қаттиқ тартиб ўрнатилади

Б) Жамоада қаттиқ тартиб ўрнатилади

С) Жамоада яхши психологик иқлим ҳукм суради

Д) Ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори бўлади

35. Рефлексия механизми асосида нима ётади?
*А) Шериги билан бўлаётган мулоқотдаги ўзгаришларга эътибор бериш орқали ўз-ўзини тушуниш

Б) Рефлексларни тушуниш

С) Мулоқот шеригининг ички дунёсини тушуниш

Д) Мулоқот шеригидан умидвор бўлиш

36. Замонавий бошқарув компонентлари?

*А. Лойиҳалаштириш, ташкиллаштириш, таҳлил қилиш, мотивация, назорат ва мониторинг қилиш

Б. Режалаштириш ва ташкиллааштириш

В. Режалаштириш, амалга ошириш, назорат қилиш

С. Режалаштириш, мотивация, назорат қилиш

37.Бошқарувнинг асосий услублари қайсилар?

*А)Авторитар, демократик, либерал

Б) Демократик, аралашмаслик

С) Либерал, сансоларлик

Д) Ижодий ёндашув

38. Креатив тафаккур нима?

. Ақлнинг пешқадамлиги, тезликда қарор қабул қилиш, қарор қабул қилишда чўчимаслик, ишига содиқлик, тафаккурнинг эгилувчанлиги, ноанаъанавийлиги, ностандарт қарорлар қабул қилишдан чўчимаслик, онг,тафаккур ва ақлни истиқболни кўришга ва англаш ўргатиш, прогноз қила олиш

Б. Қарор қабул қилишда чўчимаслик, ишига содиқлик, тафаккурнинг эгилувчанлиги, ностандарт қарорлар қабул қилишдан чўчимаслик, онг,тафаккур ва ақлни истиқболни кўришга ва англаш ўргатиш, прогноз қила олиш

В. Ақлнинг пешқадамлиги ва эгилувчанлиги

С. Ижодкорлик, режалаштириш, ташкиллаштириш, таҳлил этиш

39. Креатив тафаккур бошқаришнинг қайси функцияларини амалга оширади?

А. Режалаштириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш

Б. Лойиҳалаш, режалаштириш, ижодкорлик

В. Асослаш, назорат қилиш, амалга ошириш

*С. Режалаштириш, ташкиллаштириш, таҳлил қилиш, асослаш, назорат қилиш

40. Замонавий менежментда креатив тафаккур амалиёти тизими қандай?

А. Аналитик таҳлил жараёни, концентрация жараёни

Б. Ғоялар инкубацияси жараёни, тулқинли тараққиёт жараёни

В. Анализ синтез жараёни

*С. Ҳамма жавоб тўғри

41. Раҳбар компетенциясини намоён этувчи хусусиятларни белгилан?

А. Ғоявий сиёсий етуклик, билимлилик, ташкилотчилик, изланувчанлик, адолатлилик, дипламатик муносабат, талабчанлик, янгиликларни тез қабул қилиш

Б. Натижани олдиндан кўриш, креативлик, юқори имидж, қарор қабул қилишда вариативлилик, қонун доирасида ишлаш, назоратни ўз вақтида ўрнатиш, юксак маънавиятлилик, қобилият

В. Актёрлик санъатига эга бўлиш, бир сўзлилик, масъулиятлилик, сезгирлик, ташкилотчилик, ташаббускорлик, ғоялилик, мулоқот маданиятига эга бўлиш, инсонпарварлик, қатъийатлилик, ўз ҳиссиётларини жиловлай олиш, содақатлилик, меҳнатга ижодий муносабат, ҳалоллик, инновацион бошқарувчанлик

*С. Ҳаммаси тўғри

42. Раҳбарни шакллантириш босқичлари?

А. Қобилиятни аниқлаш, чиниқтириш, ишонч

*Б. Қобилиятни аниқлаш, тарбиялаш ва шакллантириш, чиниқтириш, ишонч раҳбарлик чўққиси

В. Коммуникация, кузатувчанлик, ташкилотчилик

С. Қобилиятни тарбиялаш, ишонч билдириш, раҳбарлик чўққиси

43. Касбий рефлекция бу

*А. Рефлекция субъект томонидан ўзининг ички психик жараёни ва ҳолатларини билиш, назорат қилиш демакдир

Б. Педагогик ташхислаш асосида ўз-ўзини бошқариш

В. Суҳбатдош билан олб борилган мулоқот натижасида хулоса чиқариш

С. Ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини ривожлантириш

44. Касбий рефлекция асосида маҳоратнинг ривожланиш босқичлари?

А. Ўз-ўзини тушуниш, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини назорат қилиш

*Б. Ўз-ўзини билиш, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини белгилаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини назорат қилиш

В. Ўз-ўзини тушуниш, ўз-ўзини англаш ва ўзини намоён этира билиш

С. Ўзи билан ўзи тўғри муносабатга кириши, ўзини назоратга олиш

45. Гуруҳлараро низоларнинг асосий сабабларини кўрсатинг

А. Чекланган ресурслар учун курашдаги мақсадларнинг мос келмаслиги

Б. Одамлар ўртасидаги рақобат

С. Одамларнинг бир-бирларига ишонмасликлари

*Д. Ҳаммаси

46. Низоларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган сўзлар ва ҳаракатлар қандай номланади?

*А. Конфликтогенлар

Б. Низолар сабаблари

С. Бузувчи омиллар

Д. Ҳаммаси

47. Коллегиал қарор қабул қилиш қайси бошқарув услубига хос?
*А) Демократик

Б) Авторитар

С) Партиципатив

Д) Либерал

48.Функционал ролнинг ходим томонидан аниқ ижро этилишини қайси омил таъминлайди?

*А) Аниқ ва пухта лавозим йўриқномалари

Б) Раҳбар томонидан назоратнинг кучлилиги

С) Меҳнат интизомига риоя этиш

Д) Ташкилотдаги психологик муҳит

49. Мотивация нима?

*А) Инсонни бирон фаолиятга ундовчи ички куч

Б) Инсоннинг иродавий зўриқиши

С) Инсон эҳтиёжлари мажмуаси

Д) Инсондаги эҳтиёжлар

50. Раҳбар ўз ходимларида ўз-ўзига ишончни ҳосил қилиш учун қандай психологик шароитни яратиш лозим?

*А) Шахс перспективаси

Б) Манфаатдорликни ошириш

С) Иш шароитини яхшилаш

Д) Дам олишни ташкил этиш

51. Коммуникация қандай вазифаларни бажаради?

*А) Информатив, интерактив, перцептив ва экспрессив

Б) экспрессив, субъектив ва объектив

С) Перцептив, коммуникатив ва экспрессив

Д) Бир-бировни тушуниш, прогнозлаш

52.Ходим меҳнат фаолиятини таьминловчи қандай мотивациялар мавжуд?

*А) Ички ва ташқи

Б) Маьнавий тақдирлаш

С) Жазолаш

Д) Моддий тақдирлаш

53.Жамоада низонинг қайси турлари учрайди?

*А) Шахснинг ички ва ташқи низолари, шахслараро, гуруҳлараро, шахс ва гуруҳлараро, этник, миллий, жинслараро, ёш тоифалараро.

Б) Шахслараро ва гуруҳлараро ва шахсий;

C) ижтимоий низолар;

Д) ташкилотлар ичидаги манбалар асосида.

54. Раҳбарнинг олдиндан вазият натижасини, очилмаган қирраларини топа олиши, юз бериши мумкин бўлган ҳолатларга тайёр туриши ва чора-тадбирлар кўриши қандай изоҳланади?

*А) Истиқболли фикрлаш;

Б) Диагностик маълумотлар йиғиш;

C) Тадбиркорлик;

Д) Натижани мўлжаллай олиш.

55. Ходимлар диққатини жалб этиш усуллари...

А) Ташқи қиёфа, нутқ ва оҳангдорлик, ўқитувчининг ҳаракатлари, жестлар

В) *Ташқи қиёфа, нутқ, пауза, ҳаракат, белгилар, мимика, пантомимика, жестлар

С) Мимика, пантомимика, ташқи қиёфа, ҳаракатлар

Д) Гавдани тутиш, турли иборалар ва қарашлар
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70


написать администратору сайта