Главная страница

фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси


Скачать 0.98 Mb.
НазваниеМ. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
Анкорфонетика
Дата13.09.2022
Размер0.98 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаФОНЕТИКА.docx
ТипДокументы
#674874
страница16 из 28
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28

2-§. Унли товушлар орфоэпияси
И унлиси:

1) бир бўғинли сўзларда қисқа ва ингичка талаффуз қилинади: тил, тиш, бил, сир каби;

2) қ, ғ, х ундошлари билан ёндош қўлланганда йўғон (орқа қатор унли тарзида) талаффуз этилади: қиш, ғишт, хил каби;

3) й, нг ундошларидан олдин ингичка ва бироз чўзиқ талаффуз этилади: чий, кий, минг каби;

4) ҳ билан ёндош бўлганда ҳам бироз чўзиқ ва ингичка талаффуз қилинади: ҳид, ҳинд, ҳис каби;

5) кўп бўғинли сўзларнинг урғусиз бўғинида кучсиз ва қисқа (билан, бироқ, сира, тилак, гилам, гилос, виқор каби), урғули бўғинда эса кучлироқ ва чўзиқроқ (нозик, алик, ростлик каби) талаффуз этилади;

6) сўз охиридаги очиқ бўғинда бироз кенгаяди («и» дан кенгроқ, «с» дан торроқ унли тарзда талаффуз қилинади): тепки, борди, офтоби, худди, рози каби.

У унлиси:

1) бир бўғинли сўзларда ва кўп бўғинли сўзларнинг урғусиз бўғинида қисқа (туш, тус, пул, булоқ, буғдой каби), урғули бўғинида эса кучлироқ ва чўзиқроқ (булут, етук, попук каби) талаффуз этилади;

2) к, г, й ундошларидан кейин ингичка (олд қатор унли тарзида), қ, ғ, х ундошларидан сўнг эса йўғон (орқа қатор унли тарзида) талаффуз қилинади. Қиёс қилинг: кул ва қул, атифгул ва норғул, юк ва хулқ каби;

3) -увчи, -ув аффикслари таркибида чўзиқроқ айтилади: ёзувчи, ўқувчи, тўқувчи, олув, қўшув каби.

Ў унлиси:

1) бир бўғинли сўзларда, шунингдек кўп бўғинли сўзларнинг урғусиз бўғинида қисқа талаффуз этилади: бўр, тўр, рўмол, сўроқ каби;

2) такрорий формаларнинг биринчи компонентида (урғули бўғинда) чўзиқ талаффуз қилинади: кўп-кўп, зўр-зўр, мўл-мўл каби;

3) саёз тил орқа к,г, тил ўрта у ва бўғиз ундоши (ҳ) дан сўнг юмшоқ (олд қатор) унли тарзида, чуқур тил орқа қ, ғ, х ундошларидан сўнг қаттиқ ва йўғон (орқа қатор) унли тарзда талаффуз этилади. Қиёс қилинг: кўл ва қўл, гўр ва ғўр, ҳўл ва хўр, йўл ва қўр каби.

Э унлиси: сўз ва бўғин бошида кенгроқ (эркин, экин, эсламоқ каби), бўғин ичида бир оз торроқ (кеча, беда, текин, секин каби) талаффуз қилинади.

A унлиси: саёз тил орқа к, г ундошлари билан ёнма-ён келганда юмшоқ ва ингичка унли тарзида (кам, катта, гап, гат, газлама, кайфият каби), чуқур тил орқа қ, ғ х ундошлари билан ёндош қўлланганда эса йўғон унли тарзида (қалам, қарға, қасида, ғам, ғалвир, халқ, хабар, хат каби) талаффуз этилади.

О унлиси:

1) қуйи кенг, кучсиз лабланган унли тарзида талаффуз қилинади: тош, баҳор, сомон, шамол каби. Шеваларда ва жонли тилда бу унлининг урғусиз бўғинда «а»га яқин талаффуз қилиниш ҳоллари ҳам учрайди: самон, давон каби, аммо бу ҳои адабий талаффуз (орфоэпик меъёр) ҳисобланмайди;

2) саёз тил орқа к, г ундошларидан сўнг юмшоқ, чуқур тил орқа қ,ғ,х ундошларидан сўнг эса йўғон унли тарзида талаффуз қилинади. Қиёс қилинг: косиб ва қошиқ, котиб ва қолип, комил ва қобил, гов ва ғов, говмиш ва ғовламоқ каби;

3) урғули бўғинда кучлироқ ва бироз чўзиқ талаффуз этилади: боғбон, обод сўзларининг биринчи ва охирги бўғинларидаги о унлиси талаффузини қиёсланг;

4) у ва ҳ ундошлари билан ёндош қўлланганда ҳам о унлиси бироз юмшоқ, ингичка унли ҳолида талаффуз этилади. Қиёс қилинг: ёр ва қор, ҳаким ва холис каби.
3-§. Ундош товушлар орфоэпияси
Ундош товушлар орфоэпияси кўпроқ комбинатор ва позицион омиллар таъсирида юз берадиган фонетик ҳодисаларга боғлиқ бўлади. Хусусан:

1) б, д жарангли ундошлари сўз охирида жарангсиз п, т тарзида талаффуз этилади, бу ҳол ўзбек адабий талаффузи учун меъёр ҳисобланади: китоб > китоп, бориб > борип, ёзиб > ёзип, савод > савот, обод > обот каби;

2) б, д ундошлари жарангсиз ундошлар билан ёнма-ён қўлланганда ассимилацияга учраб, п, т ҳолида талаффуз этилади, бу ҳои ҳам адабий талаффуз меъёри ҳисобланади: ибтидоий > иптидоий, кетди > кетти;

3) ж, з ундошларининг жарангсиз ундошлар таъсирида ш, с деб талаффуз етилиши ҳам адабий тил учун меъёрдир: ижтимоий > иштимоий, мазкур > маскур каби;

4) б, қ ундошларининг интервокал ҳолатда (икки унли орасида) сирғалувчи в, ғ ундошларига ўтиши ҳам адабий талаффуз меъёрига хилоф эмас: бора ҳер > боравер, кета бер > кетавер каби.
4-§. Сўз қисмлари талаффузи
1. Қ, К билан тугаган отларнинг эгалик аффикслари билан турланган шакллари қуйидагича талаффуз этилади: а) кўп бўғинли сўзларда қишлоқ> қишлоғимиз, қишлоғингиз, қишлоғи; телпак > телпагим, телпагинг, телпаги каби. Бир бўғинли сўзларда бундай ўзгариш болмайди: ўқ > ўқит; ток > токи каби (ёқ, йўқ сўзлари бундан мустасно).

2. Қ, К, Г, Ғ билан тугаган отларнинг жўналиш келишигидаги шакллари қуйидагича талаффуз қилинади: қишлоқ+га > қишлоққа, челак+га > челакка, тоғ+га > тоққа, педагог+га > педагокка каби. Бошқа барча ҳолатларда:

а) жарангсиз ундошлардан сўнг -ка, жарангли ундошдан: отка, ошка, қопка, аммо унлидан сўнг -га талаффуз этилади: уйга, овга, толга, томга, болага каби.

3. Феълларда:

а) онг+ла > англа, сон +а > санаф ёш+а > яша каби;

б) эк+ган > эккан, кет+ган > кеткан, оқ+ган > оққан, туш+ган > тушкан каби.

4. Олмошларда: у+н+да > унда, бу+н+да > бунда, шу+н+да > шунда (бир«н» орттирилади), мен+нинг > менинг, сен+нинг > сенинг (бир «н» тушириб қолдирилади).

5. бир сўзидан дона сон ясалганда, ўзакдаги «г» ундоши «т»га ўтади: бир+та > битта каби.
5-§. Орфоэпиянинг адабий тил фаолиятида тутган ўрни
1. Туркий тилларда, маълумки, ф ундоши бўлмаган, шунинг учун жонли сўзлашувда араб, форс ва рус тилларидан ўзлашган сўзлардаги «ф» ни «р» деб талаффуз қилиш ҳоллари учрайди: улфат > улпат, фанер> панер, ферма > пенна каби. Ҳозирги ўзбек адабий тилида уларни «ф» билан талаффуз қилиш меъёр ҳолига келган.

2. Сўз ёки бўғин бошида ундош товушларнинг қаторлашиб келиши туркий тилларга хос бўлмаган. Бу ҳодиса кейинчалик бошқа тиллардан ўзлаштирилган сўзлар талаффузига ҳам таъсир қилган — жонли сўзлашувда сўз ёки бўғин бошида ёхуд бўғиндаги икки ундош орасида бир унлининг орттирилишига олиб келган: шкаф> ишкоп, стакcм > истакон, план > пилон, трактор> тирактир каби. Бундай ҳолат сўз охирида ҳам учрайди: ақ!> ақил, фикр> фикир, илм > Ҳим, ҳукм > ҳукум каби. Ҳозирги ўзбек адабий тилида бундай сўзларни асл ҳолича (унли орттирмай) талаффуз қилиш орфоэпик меъёр саналади. Бундай меъёр шу типдаги сўзларнинг ёзувдаги шаклини (имлосини) тўғри белгилашга ҳам ёрдам беради.

3. Умумтуркий сўзларда икки унли ёнма-ён қўлланмайди, бу ҳол араб тилидан ўзлашган оила, доир, раис, маориф, саодат, мутолаа каби сўзлар талаффузига таъсир қилган: оила, доир, раис сўзларида битта «у» орттирилган (ойила, дойир, райис каби), маориф, саодат, мутолаа сўзлари эса унлиларнинг дифтонглашувига — мо.рип, со:дат, мутола: каби талаффуз қилинишига олиб келган. Кейинги бир аср ичида рус тилидан сўз ўзлаштиришнинг фаоллашганлиги, русча ўзлашмаларнинг рус тилидаги талаффуз ва имло меъёрларини ўзбек тилига айнан сингдириш тенденсиясининг устун бўлганлиги ўзбек тилида икки унлининг сўз таркибида ёнма-ён келишини орфоэпик ва орфографик меъворга айлантирди: биология, геометрия, геология, геодезия ва бошқалар. Бу ҳол арабча ўзлашмаларда (оила, доир, раис, маориф, саодат, матбаа, мутолаа кабиларда) ҳам икки унлининг ёнма-ён талаффуз қилиниши ва ёзилишини меъёр даражасига кўтарди.

4. Aраб тилидан ўзлаштирилган тана, даъво, таъно, эълон, мемор, мўътабар каби сўзларнинг биринчи бўғинидаги унлилар арабча «айн» товуши таъсирида бўғиз артикулацияси билан чўзиқроқ талаффуз этилади.

5. Рус тилидан ўзлашган сўзларда «и» унлиси ўзбек тилининг «и» унлисидан торроқ ва чўзиқроқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: тиш (ўзб.) — тип > ти:п (рус.), тил (ўзб.) - тир > ти:р (рус.) каби.

6. Рус тилидан ўзлаштирилган кўп бўғинли сўзларнинг урғусиз очиқ бўғинидаги «и» ўзбекча «и» дан торроқ ва чўзиқроқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: билан (ўзб.) - билет (рус.), киноя (ўзб.) — кино (рус.) каби.

7. Рус тили орқали ўзлаштирилган сўзларнинг сўнгги очиқ, урғули бўғинида «и» унлиси ўзбекча «и»дан тор ва чўзиқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: махси (ўзб.) - такси (рус.), тепки (ўзб.) - конки (мс.) каби. Урғули бўғиннинг бошқа типларида (ёпиқ, тўла ёпиқ бўғинларда) ҳам русча «и» ўзбекча «и»дан чўзиқроқ ва торроқ талаффуз қилинади. Қиёс қилинг: метин (ўзб.) — никотин > никотиин (рус.), овсин (ўзб.) — апелсин > апелси.н (рус) каби.

8. Рус тилидан ўзлаштирилган бир бўғинли сўзларда «и» унлиси ўзбек тилидаги «у»дан чўзиқроқ ва кучлироқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: дуд (ўзб.) — дуб > ду:б (мс), пул (ўзб.) — пулс > пу:лс (мс.), туш (ўзб.) — туш > ту:ш (рус.) каби.

9. Рус тилидан ўзлаштирилган кўп бўғинли сўзларнинг урғули бўғинида «и» унлиси ўзбек тилидаги «у»дан анча чўзиқ ва бироз йўғонроқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: бу-да (ўзб.) - будка (рус.), мангу (ўзб.) — мангуста (рус.), мавзу (ўзб < араб.) — медуза (рус.) каби.

10. Рус тилидан ўзлаштирилган кўп бўғинли сўзларнинг урғусиз бўғинидаги «и» қисқа талаффуз қилинади, аммо ўзбек тилидаги «и» айни шу фонетик позицияда русча «у»дан ҳам қисқароқ бўлади. Қиёс қилинг: душман > дбшмдн (ўзб.) - турбина (рус.), муздай > мбздей (ўзб.) — музев (рус) каби.

11. Сўз бошидаги беркитилмаган, урғусиз бўғинда «и» унлиси русча сўзларда йўғонроқ, ўзбекча сўзларда ингичкароқ (юмшоқроқ) талаффуз этилади. Қиёс қилинг: уклад (рус.) — ухламоқ (ўзб.), узуал (рус.) — узум (ўзб.) каби.

12. Русча лексик ўзлашмаларда «и» унлиси юмшоқ ундошдан сўнг ўта ингичка (олд қатор унли тарзида), қаттиқ ундошдан сўнг эса йўғон (орқа қатор унли тарзида) талаффуз қилинади. Қиёс қилинг: абажур ва маникур (абажур ва маникюр), ултиматум ва кастум (ультиматум ва костюм), плуг ва салут (плуг ва салют) каби. Рус тилидан ўзлаштирилган сўзларда юмшоқ ундошдан кейин келган «и» ўзбекча «и» дан ҳам ингичкароқ ва юмшоқроқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: бурро (ўзб.) - бюро (рус.) каби.

13. Русча лексик ўзлашмаларнинг урғусиз бўғинидаги «е» унлиси ўзбекча «е» дан анча тор («и» га яқин) талаффуз этилади: телефон > тилифон, телевизор > тиливизбр, адрес > адрис каби.

14. Рус тили орқали ўзлашган сўзларда «а» унлиси ўзбекча «а» дан йўғонроқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: кана (ўзб.) — канал (рус.) каби.

15. Рус тилидан ўзлаштирилган сўзлардаги ўрта кенг, лабланган «о» унлиси урғули бўғинда ўзбек тилидаги ўрта кенг, лабланган «ў» дан кенгроқ талаффуз этилади. Қиёс қилинг: тон (рус.) - тўн (ўзб.), ток (рус.) — тўк (ўзб.), торт (рус.) — тўрт (ўзб.) каби. Урғусиз бўғинда эса русча «о» редуксияга учраб, ўта кучсизланади ва «қисқа «и» ёки «а» тарзида талаффуз қилинади: трактор > тирактир, самолёт > самалёт каби.

16. Жонли тилда «г» билан бошланган арабча, форсча ва русча сўзларнинг бошида бир «ў» товушининг орттирилиши анча кенг тарқалган: рўза > ўраза, рус > ўрис, рўмол > ўрамол каби. Aдабий талаффуз меъёри сифатида рўза, рус, рўмолшакллари сараланган.

17. Рус тилидан ўзлаштирилган сўзларнинг охирида лаб-тиш «В» ундоши жарангсиз «ф» тарзида талаффуз қилинади: актив > актиф, пассив > пассиф, устав> устаф, курсив > курсиф каби; «В» нинг жарангсизланиши сўз ичидаги ассимилатив ҳолатда ҳам юз беради: автомат > афтомат, ставка > стафка каби. Бундай талаффуз адабий тил учун меъёр саналади, аммо ўзбек тилининг ўз сўзларида қўлланадиган лаб-лаб «в» ундоши сўз охирида ҳам, жарангсиз ундош таъсирида ҳам «ф» га ўтмайди: ов, биров, овқат, шавкат каби. (Бу ҳолат ҳам орфоэпик меъёр саналади).

18. Рус тилидан ўзлаштирилган сўзларнинг кўпчилигида урғу эркин бўлади, бу ҳол ўзбек адабий тили ва талаффузига ҳам сингиб бормоқда: атлас, троллейбус, трамвай каби.

19. Ўзбек тилидаги урғу асосан сўзнинг охирги бўғинига тушади, аммо айрим ўзлашган сўзларда урғу ўзнинг олдинги бўғинларида бўлиши ҳам мумкин: ҳамма, жами, ҳамиша, афсуски каби. Бундай ҳолатлардан хабардор бўлиш адабий талаффуз меъёрларига амал қилиш имконини беради.

Назорат учун савол ва топшириқлар


  1. Орфоэпия нима?

  2. Тўғри талаффуз ниманинг муҳим белгиси ҳисобланади?

  3. Товуш мослашишига мисоллар келтиринг.

  4. Унли товушлар орфоэпияси ҳақида сўзлаб беринг?

  5. Қандай ундош товушлар сўз охирида жарангсизлашиш хусусиятига эга?

  6. Қандай товуш туркий тилларда бўлмай, араб, форс ва рус тилларидан ўзлашган?


ГЛОССАРИЙ


Аккомодация

– турли категориядаги товушларнинг сўз таркибида ўзаро мослашуви.

Апокопа

– сўз охирида товуш тушиш ҳодиса.

Ассимилатсия

– бир хил категориядаги товушларнинг сўз таркибида ўзаро мослашуви.

Аферезис

– сандхининг бир кўриниши.

Бўғиз ундоши

– "ҳ" фонемаси. У фарингал ундош деб ҳам аталади.

Бўғин чўққиси

– бўғин маркази, ядроси. Одатда унли товуш бўғин чўққиси саналади.

Вокализм

– унли фонемалар тизими.


Вокализм

– унли фонемалар тизими.

Геминация

– сўз таркибида бир хил ундошларнинг қаватланиши.

Грамматик сатҳ

– тил иерархиясининг морфологик ва синтактик бирликлардан иборат энг юқори поғонаси: сўз туркумлари, грамматик маъно ва грамматик шакллар, сўз бирикмалари ва гап, уларнинг турлари ва конструксия моделлари.

Дегеминация

– сўз таркибидаги геминатсиянинг йўқолиши.

Дивергенция

– тил структурасидаги ўзгаришлар таъсирида бир фонеманинг икки фонемага бўлиниши. Масалан, "к"нинг "к"ва "қ"га ажралиши.

Диссимиляция

– сўз таркибидаги иккита бир хил (ёки ўхшаш) товушлардан бирининг ноўхшаш товушга кўчиши.

Конвергенция

– тарихий тараққиёт натижасида икки фонеманинг бир фонема ҳолига келиши: қадимги туркий ва эски ‘збек тилларида алоҳида-алоҳида фонемалар б‘лган "қ" ва "о" унлилари шу қонуният асосида ҳозирги ўзбек адабий тилида битта "о" фонемасига бирлашган.

Консонантизм

– ундош фонемалар тизими.

Консонантизм

– ундош фонемалар тизими.

Қиёсий фонетика

– қардош ёки ноқардош тилларнинг товуш тизимларини қиёслаб ўрганадиган фонетика.

Лабиал ундошлар

– лаб-лаб ва лаб-тиш ундошлари.

Лаблар иштироки

– унли товушнинг ҳосил қилинишида лабларнинг фаол ёки нофаол иштироки.

Лексик сатҳ

– тил иерархиясининг луғат бойлигидан иборат юқори поғонаси: сўзлар, иборалар, уларнинг турли қатламлари.

Метатеза

– сўз таркибидаги айрим товушларнинг ўрин алмашинуви.

Назализация

– унли товушларнинг сўз таркибидаги бурун сонантлари таъсирида резонатор тон билан айтилиши.

Орфограмма

– сўзларнинг ёки сўз таркибидаги фонема ва морфемаларнинг имло қоидаларига мувофиқ ёзилган адабий-орфографик шакли.

Орфография

(грек. orthos - "тўғри" + grapho - "ёзаман") – муайян тил ёзув системасининг тўғри ёзишни белгилайдиган қоидалари тизими. Тилшуносликнинг имло қоидалари хусусида баҳс юритувчи бўлими ҳам орфиграфия деб аталади.

Орфография принциплари

– орфография қоидаларининг тузилишига асос бўлган тамойиллар.

Позицион хусусиятлар

– нутқ товушларининг сўз таркибидаги ўрни

Прокопа

– сўз бошидаги товушнинг тушиб қолиши.

Протеза

– сўз бошида товуш орттирилиши.

Редукция

– урғусиз бўғиндаги унлининг кучсизланиши.

Саёз тил орқа ундошлари

– к, г, η(нг) фонемалари. Улар велар (қаттиқ)ундошлар саналади.

Сандхи

– сўз аналитик шаклларида биринчи сўз охиридаги товуш билан иккинчи сўз бошидаги товуш ўртасидаги сингишув натижасида содир бўладиган ўзгаришлар.

Сегмент

– нутқ оқимининг талаффуздаги бўлаги: макросегмент – фраза, микросегментлар – такт, бўғин, товуш.

Сегмент бирликлар

– сўз ёки морфема таркибида горизонтал чизиқ бўйлаб бирин-кетин келадиган товушлар (фонемалар).

Синерезис

– сўз таркибидаги икки унлининг дифтонглашуви.

Синкопа

– сўз ўртасидаги товушлардан бирининг тушиб қолиши.

Спирантизатция

– портловчи ундошнинг интервокал ҳолатда сирғалувчи ундошга ўтиши.

Суперсегмент бирликлар

– урғу, оҳанг, мелодика, пауза каби устама ҳодисалар, улар сўзга, фразага, гапга ёки нутққа яхлит ҳолда алоқадор бўлиши билан сегмент бирликлардан фарқ қилади.

Тавсифий фонетика

– хусусий фонетиканинг ички бир тури. У муайян тилнинг фонетик тизимини статика ҳолатида (тил тараққиётининг олдинги босқичларида юз берган ҳодисалар билан боғламай) ўрганади.

Танитувчи вазифа

– фонетик бирликларнинг сўз қиёфасини "таниб олиш" ва шу орқали сўзнинг маъносини "эслаб қолиш" учун хизмат қилиши.

Тарихий фонетика

– хусусий фонетиканинг ички бир тури. У муайян тил товуш тизимини диахрон планда ва динамик ҳолатда (тарихий тараққиётда) ўрганади.

Тил олди-танглай ундошлари

– тил олди қисмининг қаттиқ танглай томон кўтарилишидан ҳосил бўлган тўсиқда юзага келадиган ундошлар.

Тил ўрта ундоши

– тилнинг ўрта қисми билан танглай орасидаги тўсиқда ҳосил бўлган "й" ундоши.

Тилнинг вертикал (тик) ҳаракати

– тилнинг уч даражали кўтарилишида юзага келадиган белгилар.

Тилнинг горизонтал (ётиқ) ҳаракати

– фонемалар артикулатсиясида тилнинг пастки тишлар томон чўзилиши ёки орқага тортилиши.

Тил-тиш ундошлари (дорсал ва алвеоляр ундошлар)

– тилнинг учки қисми билан пастки ёки юқори тишларнинг милки орасидаги тўсиқда ҳосил бўладиган ундошлар.

Умумий фонетика

– фонетиканинг барча тилларга хос умумназарий масалалари ҳақида маълумот берувчи тури.

Фокус

– талаффузда фаол ва нофаол нутқ аъзолари орасида ҳосил қилинган тўсиқ. Ўпкадан келаётган ҳаво оқимининг портлаб ёки сирғалиб ўтишидан шовқиннинг юзага келиши ана шу фокусда содир бўлади.

Фокус

– талаффузда фаол ва нофаол нутқ аъзолари орасида ҳосил қилинган тўсиқ.

Фонетик сўз

– нутқ товушларининг маълум тартибда жойлашувидан таркиб топган сўзнинг фонетик қиёфаси, лексеманинг ифода плани(номемаси).

Фонетика

– тилшуносликнинг фонетик бирликлар, уларнинг физик-акустик ва ҳ.к. хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи бўлими.

Фонетик-фонологик сатҳ

– тил иерархиясининг товуш тизимидан иборат қуйи поғонаси (қуйи яруси): нутқ товушлари, бўғин, урғу, оҳанг ва бошқалар.

Хусусий фонетика

– фонетиканинг муайян бир тил товушлари, уларнинг турлари, физик-акустик ва артикулатсион хусусиятлари хусусида баҳс юритувчи тури.

Чуқур тил орқа ундошлари

– қ, ғ, х фонемалари. Улар увулар (кичик тил иштирокида ҳосил бўълган) ундошлар саналади.

Шакллантирувчи вазифа

– фонетик бирликларнинг лексема ёки морфемаларни шакллантиришда "қурилиш материали" (моддий асос) сифатида иштирок этиши.

Эпентеза

– сўз ўртасида товуш орттирилиши.

Эпитеза

– сўз охирида товуш орттирилиши.

Юмуқ фокусли бурун товушлари (назал товушлар)

– м, н, η сонантлари.
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28


написать администратору сайта