фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
Скачать 0.98 Mb.
|
Назорат учун савол ва топшириқлар Орфография нима? Орфография принциплари деганда нимани тушунасиз? Қандай ҳолатларда фонетик принципга амал қилинади? Фонетик принципга фонетик ҳодисаларнинг қайсилари киради? Фонематик принцип ҳақида гапиринг. Морфологик принцип деганда нимани тушунасиз? График принцпни адабиётларда яна қандай аташ ҳоллари учрайди? Тарихий-анъанавий принцип деб нимага айтилади? Символик принцип қандай фарқланади? Шаклий-анъанавий ёзув принципига кўра сўзлар қандай ёзилади? Семантик-услубий принцип ҳақида гапириб беринг. 13-мавзу. ИМЛО ҚОИДАЛАРИ Режа: Имло қоидалари ҳақида Унлилар имлоси Ундошлар имлоси Асос ва қўшимчалар имлоси Қўшиб ёзиш Чизиқча билан ёзиш қоидалари Ажратиб ёзиш қоидалари Бош ҳарфлар имлоси Кўчириш қоидалари Таянч тушунчалар: кириллча, лотинча, имло қоидалари, «Бирлашган ўзбек алфавити ва орфографияси», «Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари», «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари», қўшма сўзлар имлоси, бўғин кўчириш имлоси, бош ҳарфлар имлоси. 1-§. Имло қоидалари ҳақида Ҳозир Ўзбекистонда амалдаги (кириллча) ва янги (лотинча) ўзбек ёзувларидан фойдаланилмоқда. Демак, шу икки ёзувнинг имло қоидаларидан хабардор бўлиш замон талабидир. 1. Кириллча ўзбек ёзувининг имло қоидалари дастлаб 1940 йилнинг 4 июлида янги алифбе ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган ва шу йилнинг ўзида «Бирлашган ўзбек алфавити ва орфографияси» номли тўпламда эълон қилинган. Кейинчалик бу қоидалар яна бир неча марта қайта ишланди, шулар асосида 1952, 1953, 1955 йилларда «Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари» лойиҳа тарзида беш марта қайта нашр қилинди, ниҳоят, унинг 5-нашри 1956 йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Олий Совети Президиуми томонидан тасдиқланди. Ҳозирги (кириллча) ўзбек ёзувининг имлоси ана шу «... қоидалар»га асосланган. У қуйидаги 5 бўлимни ўз ичига олади: Aйрим ҳарфларнинг имлоси (1-30-§ қоидалари). Ўзак-негиз ва қўшимчалар имлоси (31-55-§ қоидалари). Қўшма сўз ва сўз бирикмалари имлоси (56-58-§ қоидалари). Бўғин кўчирилиши (59-62-§ қоидалари). Бош ҳарфларнинг ёзилиши (63-72-§ қоидалари). 2. Янги (лотинча) ўзбек ёзувининг имло қоидалари 1995 йилнинг 24 августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 339-сонли қарори билан тасдиқланган ва шу йилнинг ўзида «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари» номи билан китобча шаклида нашр қилинган. У қуйидаги 7 бўлимни ўз ичига олади: Ҳарфлар имлоси: Унлилар имлоси (1-7-қоидалар). Ундошлар имлоси (8-32-қоидалар). Aсос ва қўшимчалар имлоси (33-37-қоидалар). Қўшиб ёзиш (38-50-қоидалар). Чизиқча билан ёзиш (51-56-қоидалар). Aжратиб ёзиш (57-65-қоидалар). Бош ҳарфлар имлоси (66-74-қоидалар). Кўчириш қоидалари (75-82-қоидалар). Қўйида янги қабул қилинган лотин алифбосидаги қоидалар билан танишамиз. 2-§.Унлилар имлоси 1. А а ҳарфи: 1) aka, alanga, aloqa, og‘a; sentabr, noyabr каби сўзларда олд қатор кенг унлини ифодалаш учун ёзилади; 2) bahor, zamon; savol, gavdа; vasvasa каби сўзларнинг олдинги бўғинида, vaqt, vahm каби сўзларда а айтилади ва ёзилади 2. О о ҳарфи: 1) ona, omon, quyosh, fido, baho, xola, lotin; mukofot, mahorat каби сўзларда орқа қатор кенг унлини ифодалаш учун ёзилади. 2) boks, poyezd, tonna, talon; agronom, mikrofon; direktor, termos каби ўзлашма сўзлардаги унлини ифодалаш учун ёзилади. 3. I i ҳарфи: 1) ish, iz, qil; xirmon, ilhom, ikki, ixtisos, shoyi, tulki; volida, piramida; bilan, biroq, sira, qishloq, chiroq каби сўзларда олд қатор тор унлини ифодалаш учун ёзилади; 2) о‘tin, o‘rik, bo‘lim каби олдинги бўғинида о‘ унлиси келадиган сўзларнинг кейинги бўғинида i айтилади ва ёзилади. 4. U u ҳарфи: 1) uy, kun; buzoq, buloq, Buxoro; butun, uchuq, usul, yulduz; mafkura; ko‘zgu, uyqu; aluminiy, yubiley каби сўзларда орқа қатор тор унлини ифодалаш учун ёзилади; 2) qovun, sovun, tovush, yovuz, qirg‘ovul, chirmovuq каби сўзларнинг олдинги бўғинида о унлиси келса, кейинги ёпиқ бўғин бошидаги v ундошидан кейин u айтилади ва ёзилади. 5. О‘ о‘ ҳарфи o‘t, o‘q, o‘zbek, o‘simlik, do‘ppi, bo‘tako‘z, semizo‘t, gulko‘rpa, noo‘rin каби сўзларда орқа қатор ўрта-кенг унлини ифодалаш учун ёзилади. 6. Е е ҳарфи ekin, esla, evara, ekran, eksport; kel, zehn; kecha, behi; telefon, teatr; poyezd, atelye; e’lon, ne’mat, she’r каби сўзларда олд қатор ўрта-кенг унлини ифодалаш учун ёзилади. 7. Ёнма-ён келадиган унлилар имлоси: 1) унлилар орасига баъзан у ундоши қўшиб айтилса ҳам, ёзилмайди. а) ia: material, milliard, radiator; tabiat, shariat каби; б) io: biologiya, million, stadion, radio каби; в) ai: mozaika, ukrain, said, maishat каби; г) oi: alkoloid, ellipsoid, doim, shoir, oila каби; д) еа: teatr, okean, laureat каби; 2) ae, oe унлилари сўз ичида келганда иккинчи унли у айтилса ҳам, аслига мувофиқ е ёзилади: aerostat, poema каби. Бошқа ҳолларда ёнма-ён келган унлилар одатда айнан айтилади ва ёзилади: manfaat, kauchuk, aorta, saodat, burjua, shuaro, inshoot, sanoat, vakuum, muammo, matbuot, tabiiy, rioya ва бошқалар. 3-§. Ундошлар имлоси 8. В b ҳарфи: 1) bobo, bahor, bir, majbur, zarb каби сўзларда жарангли портловчи лаб ундошини ифодалаш учун ёзилади; 2) kitob, yuzlab, kelib каби сўзлар охирида р айтилса ҳам, b ёзилади. 3) qibla, tobla каби сўзларда баъзан v айтилса ҳам, b ёзилади; 9. Р р ҳарфи paxta, pichoq, opa, tepa, tup, yop каби сўзларда жарангсиз портловчи лаб ундошини ифодалаш учун ёзилади. 10. V v ҳарфи: 1) ov, suv, kuyov; ovoz, savol; volida, vatan каби сўзларда овоздор сирғалувчи лаб ундошини ифодалаш учун ёзилади; 2) avtobus, avtomat каби ўзлашма сўзларда v баъзан f айтилса ҳам, v ёзилади. 11. F f ҳарфи: 1) fan, fe’l, futbol, fizika; asfalt, juft; insof, isrof каби сўзларда жарангсиз сирғалувчи лаб ундошини ифодалаш учун ёзилади; 2) fasl, fayz, Fotima, fursat каби сўзларда f товуши баъзан р айтилса ҳам, аслига мувофиқ f ёзилади. 12. М m ҳарфи moy, muborak, tomon, ilhom каби сўзларда овоздор лаб-лаб бурун ундошини ифодалаш учун ёзилади. 13. D d ҳарфи: 1) dala, odat, bunyod, modda, jiddiy каби сўзларда тил олди жарангли портловчи ундошни ифодалаш учун ёзилади; 2) obod, savod, marvarid; zavod, pud, sud; badqovoq, badxo‘r каби сўзларда t айтилса ҳам, d ёзилади. 14. T t ҳарфи tong, tun; butun, о‘tin, o‘t, kut каби сўзларда тил олди жарангсиз портловчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 15. Z z ҳарфи: 1) zar, zamon, toza, o‘zbek, yoz, g‘oz каби сўзларда тил олди жарангли сирғалувчи ундошни ифодалаш учун ёзилади; 2) iztirob, izquvar, bo‘zchi, tuzsiz каби сўзларда жарангсиз ундошдан олдин s айтилса ҳам, z ёзилади. 16. S s ҳарфи sog‘, somon, oson, asos, olmos каби сўзларда тил олди жарангсиз сирғалувчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 17. Sh sh ҳарфлар бирикмаси shahar, shisha, shodlik; ishq, pishiq; bosh, tosh каби сўзларда тил олди жарангсиз сирғалувчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. Sh ҳарфлари икки товушни ифодаласа, улар орасига ’ тутуқ белгиси қўйилади: Is’hoq, as’hob каби. 18. J j ҳарфи: 1) jon, jahon, jiyda, tijorat; rivoj, vaj каби сўзларда тил олди жарангли қоришиқ ундошни ифодалаш учун ёзилади; 2) jurnal, projektor; gijda, ajdar; garaj, tiraj каби ўзлашма сўзларда тил олди жарангли сирғалувчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 19. Ch ch ҳарфлар бирикмаси choy, chevar, chiroyli, chaman; achchiq, uchun, bichiqchi; kuch, kech каби сўзларда тил олди жарангсиз қоришиқ ундошни ифодалаш учун ёзилади. 20. R r ҳарфи rahmat, rohat, orom, doira, bor, diyor каби сўзларда тил олди овоздор титроқ, ундошни ифодалаш учун ёзилади. 21. L l ҳарфи lola, loyiq, la’l, iloj, mahal каби сўзларда сирғалувчи овоздор ён ундошни ифодалаш учун ёзилади. 22. N n ҳарфи: 1) non, nomus; ona, tana; bilan, tomon каби сўзларда тил олди овоздор бурун ундошини ифодалаш учун ёзилади; 2) shanba, yonbosh, jonbozlik; yonma-yon, ko‘rinmaslik каби сўзларда n товуши баъзан m айтилса хам, n ёзилади. 23. G g ҳарфи: gul, go‘zal; ega, gugurt; teg, eg каби сўзларда тил олди жарангли портловчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 24. К k ҳарфи ko‘l, ko‘ylak; uka, moki; tok, bilak каби сўзларда тил орқа жарангсиз портловчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 25. Y у ҳарфи уо‘l, yigit, yetti, yaxshi, yoz, yulduz; tuya, dunyo, tayyor; soy, tuy каби сўзларда тил ўрта сирғалувчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 26. Ng ng ҳарфлар бирикмаси yangi, ko‘ngil, dengiz, singil, keling, bordingiz; tong, ming, teng каби сўзларда тил орқа овоздор бурун товушини ифодалаш учун ёзилади. 27. Q q ҳарфи qizil, qimiz, qirq, haqiqiy, aql каби сўзларда чуқур тил орқа жарангсиз портловчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 28. G‘ g‘ ҳарфи g‘oz, bag‘ir, tog‘ каби сўзларда чуқур тил орқа жарангли сирғалувчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 29. Х х ҳарфи xabar, xo‘roz, xohish, xushnud, baxt, axborot, mix каби сўзларда чуқур тил орқа жарангсиз сирғалувчи ундошни ифодалаш учун ёзилади. 30. H h ҳарфи hosil, hamma, bahor; isloh, nikoh каби сўзларда жарангсиз сирғалувчи бўғиз ундошини ифодалаш учун ёзилади. 31. Ёнма-ён келадиган ундошларнинг имлоси: 1) baland, Samarqand, poyezd; do‘st, past, artist, g‘isht каби сўзларда d, t товуши баъзан айтилмаса ҳам, ёзилади; 2) metall, kilogramm, kilovatt, kongress каби ўзлашма сўзлар охирида бир ундош айтилса ҳам, икки ҳарф ёзилади. Лекин бундай сўзга худди шу товуш билан бошланадиган қисм қўшилса, сўз охиридаги бир ҳарф ёзилмайди: metall + lar = metallar, kilogramm + mi = kilogrammi каби. 32. ’ — тутуқ белгиси: 1) a’lo, ba’zan, ma’yus, ta’zim; ra’y, ta’b; e’lon, e’tibor, e’tiqod, me’mor, ne’mat, she’r, fe’l; Nu’mon, shu’la каби ўзлашма сўзларда унлидан кейин шу унли товушнинг чўзиқроқ айтилишини ифодалаш учун қўйилади; mo‘jiza, mo‘tadil, mo‘tabar каби сўзларда о‘ унлиси чўзиқроқ айтилса ҳам, тутуқ белгиси қўйилмайди; 2) in’оm, san’at, qat’iy, mas’ul каби ўзлашма сўзларда унлидан олдин шу унли олдинги ундош товушдан ажратиб айтилишини ифодалаш учун қўйилади. 4-§. Асос ва қўшимчалар имлоси 33. Қўшимча қўшилиши билан сўз охиридаги унли ўзгаради: 1) а унлиси билан тугаган феълларга -v, -q, -qi қўшимчаси қўшилганда а унлиси о айтилади ва шундай ёзилади: sayla — saylov, sina — sinov, aya — ayovsiz; so‘ra — so‘roq, bo‘ya — bo‘yoq; o‘yna — o‘ynoqi, sауrа — sayroqi каби; 2) i унлиси билан тугаган кўпчилик феълларга -v, -q қўшимчаси қўшилганда бу унли u айтилади ва шундай ёзилади: o‘qi — o‘quvchi, qazi — qazuvchi, sovi — sovuq каби. Лекин i унлиси билан тугаган айрим феълларга -q қўшимчаси қўшилганда бу унли i айтилади ва шундай ёзилади: og‘ri — og‘riq, qavi — qaviq каби. Эслатма: 1) ундош билан тугаган барча феълларга -uv қўшилади: оl — oluv, yoz — yozuv каби; 2) ундош билан тугаб, таркибида u унлиси бор феълга -uq қўшилади: uz — uzuq, yut — yutuq каби. Лекин uyushiq, burushiq, uchuriq, bulduriq (шунингдек bulduriq) каби сўзларнинг учинчи бўғинида i айтилади ва шундай ёзилади. 34. k, q ундоши билан тугаган кўп бўғинли сўзларга, шунингдек, bek, yo‘q каби айрим бир бўғинли сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k ундоши g ундошига, q ундоши g‘ ундошига айланади ва шундай ёзилади: tilak — tilaging, yurak — yuragim, kubok — kubogi, bek — begi; tayoq — tayog‘i, qoshiq — qoshig‘i, yaxshiroq — yaxshirog‘i, yo‘q — yo‘g‘i каби. Лекин кўп бўғинли ўзлашма сўзларга, бир бўғинли кўпчилик сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k, q товуши аслича айтилади ва ёзилади: ishtirok — ishtiroki, ocherk — ocherki, erk — erki, huquq — huquqim, ravnaq — ravnaqi, yuq — yuqi каби. 35. Қуйидаги қўшимчалар қўшилиши билан сўзнинг таркибида товуш тушади ёки ортади: 1) o‘rin, qorin, burun, o‘g‘il, bo‘уin, ko‘ngil каби баъзи сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда, qayir, ayir каби феълларга нисбат шаклини ясовчи -il қўшимчаси қўшилганда, ikki, olti, yetti сўзларига -ov, -ala қўшимчалари қўшилганда иккинчи бўғиндаги унли айтилмайди ва ёзилмайди: o‘rin — o‘rnim, qorin — qorni, burun — burning, o‘g‘il — o‘g‘ling, ko‘ngil — ko‘ngli, yarim — yarmi; qayir — qayril, ulug‘ — ulg‘ay, sariq — sarg‘ay, ikki — ikkov, ikki — ikkala, yetti — yettov каби; 2) u, bu, shu, o‘sha олмошларига -da, -dan, -day, -dagi, -ga, -gacha, -cha қўшимчалари қўшилганда n товуши қўшиб айтилади ва шундай ёзилади: unda, bunday, shunda, o‘shancha каби; бу олмошларга эгалик қўшимчалари қуйидагича қўшилади; buningiz, o‘shanisi каби; 3) о, о, u, е унлилари билан тугайдиган сўзларга эгалик қўшимчалари қуйидагича қўшилади: а) кўпчилик сўзларга эгалик қўшимчалари -m, -ng, -si; -miz, -ngiz, -si (ёки -lari) шаклида товуш орттирмай қўшилади: bobom, bobong, bobosi, bobomiz, bobongiz, bobosi (ёки bobolari); orzum, orzung, orzusi; orzumiz, orzungiz, orzusi каби; б) parvo, obro‘, mavqe, mavzu, avzo сўзларига I, II шахс эгалик қўшимчалари қўшилганда бир у товуши қўшиб айтилади ва шундай ёзилади: parvoyim, parvoying; parvoyimiz, parvoyingiz; obro‘yim, obro‘ying; obro‘yimiz, obro‘yingiz каби; III шахс эгалик қўшимчаси parvo, avzo, obro‘, mavqe сўзларига -yi шаклида, xudo, mavzu сўзларига эса -si шаклида қўшилади: avzoyi, mavzusi каби (dohiy каби у ундоши билан тугаган сўзга хам III шахсда -si қўшилади: dohiysi каби); 4) men, sen олмошларига -ni, -ning, -niki қўшимчалари қўшилганда қўшимчадаги n товуши айтилмайди ва ёзилмайди: meni, mening, meniki; seni, sening, seniki каби. 36. Қуйидаги қўшимчаларнинг биринчи товуши икки хил айтилса ҳам, бир хил ёзилади: 1) -bon, -boz қўшимчалари баъзан -von, -voz айтилса ҳам, ҳамма вақт -bon, -boz ёзилади darvozabon, masxaraboz каби. Лекин -vachcha қўшимчаси ҳамма вақт шундай айтилади ва ёзилади: amakivachcha, xolavachcha каби; 2) ўрин келишиги ва чиқиш келишиги қўшимчасининг, ўтган замон ясовчиси ва III шахс кўрсаткичи -di қўшимчасининг бошидаги ундош баъзан t айтилса ҳам, ҳамма вақт d ёзилади; ishda, misdan, ketdi, kelmabdi каби. 37. Қуйидаги қўшимчаларнинг бош товуши икки ёки уч хил айтилади ва шундай ёзилади: 1) тақлид сўзлардан феъл ясовчи -illa (chirilla, taqilla) қўшимчаси сўз таркибида v ёки u товуши бўлганда -ulla айтилади ва шундай ёзилади: shovulla, lovulla, gurulla каби; 2) нисбат шаклини ясовчи -dir қўшимчаси жарангли ундош билан тугаган бир бўғинли сўзларга (kel сўзидан бошқа), шунингдек, z ундоши билан тугаган орттирма нисбат ясовчисидан кейин қўшилади: quvdir, egdir, kuldir, yondir; o‘tkazdir, tomizdir каби. Қолган барча ҳолларда бу қўшимча -tir айтилади ва шундай ёзилади: tiktir, kestir, uyaltir, chaqirtir каби; 3) жўналиш келишиги қўшимчаси -gа, чегара билдирувчи -gacha, равишдош шаклини ясовчи -gach, -guncha, -gani, -gudek, сифатдош шаклини ясовчи -gan, буйруқ майлининг иккинчи шахс кўрсаткичи -gin, шунингдек -gina қўшимчаси уч хил айтилади ва шундай ёзилади: а) k ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши k айтилади ва шундай ёзилади: tokka, yo‘lakkacha, ko‘nikkach, zerikkuncha, to‘kkani, kechikkudek, bukkan, ekkin, kichikkina каби; 6) q ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши q айтилади ва шундай ёзилади: chopiqqa, qishloqqacha, yoqqach, chiqquncha, chiniqqani, qo‘rqqudek, achchiqqina каби; в) қолган барча ҳолларда, сўз қандай товуш билан тугашидан ва бу қўшимчаларнинг бош товуши k ёки q айтилишидан қатъи назар, g ёзилади: bargga, pedagogga, bug‘ga, sog‘ga, og‘gan, sig‘guncha каби. 5-§. Қўшиб ёзиш 38. Xona, nоtа, pоyа, bop, xush, ham, baxsh, kam, umum, rang, mijoz, sifat, talab каби сўзлар ёрдамида ясалган қўшма от ва қўшма сифатлар қўшиб ёзилади: qabulxona, tabriknoma, taklifnoma, bedapoya, ommabop, xushxabar, hamsuhbat, orombaxsh, kamquvvat, bug‘doyrang, umumxalq, sovuqmijoz, devsifat, suvtalab каби. 39. -(a)r (инкор шакли — -mas) қўшимчаси билан тугайдиган қўшма от ва қўшма сифатлар қўшиб ёзилади: o‘rinbosar, otboqar, cho‘lquvar, ishyoqmas, qushqo‘nmas каби. 40. Такрор тақлид сўзларга қўшимча қўшиш билан ясалган от ва феъллар қўшиб ёзилади: pirpirak (pir-pir+ak), bizbizak (biz-biz+ak), hayhayla (hay-hay+la), gijgijla (gij-gij+la) каби. 41. Нарсани (предметни) бошқа бирор нарсага нисбатлаш (қиёслаш), ўхшатиш йўли билан билдирувчи қўшма от ва қўшма сифатлар қўшиб ёзилади: karnaygul, qo‘ziqorin, otquloq, oybolta, devqomat, sheryurak, bodomqovoq, qirg‘iyko‘z каби. 42. Нарсани унинг ранги, мазаси, ўзидаги бирор нарсаси ва шу каби белгилари асосида билдирувчи қўшма отлар қўшиб ёзилади: olaqarg‘a, qizilishton, achchiqtosh, mingoyoq каби. 43. Нарсанинг бирор мақсад, иш учун мўлжалланганлигини билдирувчи қўшма отлар қўшиб ёзилади: kirsovun, qiymataxta, tokqaychi, oshrayhon, molqo‘ra, nosqovoq, ko‘zoynak каби. 44. Нарсани жойга нисбат бериш асосида билдирувчи қўшма отлар қўшиб ёзилади: tog‘olcha, cho‘lyalpiz, suvilon, qashqargul каби. |