фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
Скачать 0.98 Mb.
|
45. Маросим, афсона кабиларни билдирувчи қўшма отлар қўшиб ёзилади: kiryuvdi, kelintushdi, qoryog‘di, Urto‘qmoq, Ochildasturxon каби. 46. Қаратувчили бирикманинг бир сўзга айланиши билан юзага келган қўшма отлар қўшиб ёзилади: mingboshi, so‘zboshi, olmaqoqi каби. 47. Иккинчи қисми турдош от билан ёки obod сўзи билан ифодаланган жой номлари қўшиб ёзилади: Yangiyo‘l, To‘rtko‘l, Mirzacho‘l, Sirdaryo, Kosonsoy, Yangiobod, Xalqobod каби. Лекин иккинчи қисми атоқли от бўлган жой номлари ажратиб ёзилади: O‘rta Osiyo, Ko‘hna Urganch, O‘rta Chirchiq каби. 48. Рус тилидан айнан ўзлаштирилган ёки сўзма-сўз таржима қилиш йўли билан ҳосил қилинган қўшма сўзлар қўшиб ёзилади: kinoteatr, radiostansiya, fotoapparat, elektrotexnika; teleko‘rsatuv, yarimavtomat, bayramoldi, suvosti каби. 49. Қисқартмаларнинг барча турлари ва уларга қўшиладиган қўшимчалар қўшиб ёзилади: SamDU, ToshDUning каби. Лекин ёнма-ён келган икки қисқартма ажратиб ёзилади: O‘zXDP MK (O‘zbekiston Xalq demokratik partiyasi markaziy kengashi) каби. 50. Бир товуш икки ва ундан ортиқ товуш тарзида айтилса, бундай ҳолат ҳарфни такрор ёзиш билан кўрсатилади: yo‘o‘q, nimaa, himm, ufff каби. 6-§. Чизиқча билан ёзиш 51. Жуфт сўз ва такрор сўз қисмлари чизиқча билан ёзилади: el-yurt, mehr-shafqat, qovun-tarvuz, omon-eson, kecha-kunduz, yozin-qishin, asta-sekin, uch-to‘rt, o‘n-o‘n beshta (10-15 та), bilinar-bilinmas, bordi-keldi, kuydi-pishdi, don-dun, oz-moz, mayda-chuyda, aldab-suldab, o‘ylab-netib, so‘ramay-netmay, kiyim-kechak, adi-badi, ikir-chikir, duk-duk, taq-tuq, qop-qop, ming-ming (ming-minglab), bitta-bitta (bitta-bittalab), baland-baland, chopa-chopa, ishlay-ishlay, yaqin-yaqinlargacha, hamma-hammasi, uy-uyiga, ich-ichidan каби. Эслатма: 1) жуфт сўздан қўшимча ёрдамида ясалган сўзлар ҳам чизиқча билан ёзилади: baxt-saodatli, xayr-xo‘shlashmoq каби; 2) жуфт сўз қисмлари орасида -u (-yu) боғловчиси келса, ундан олдин чизиқча қўйилади ва жуфт сўз қисмлари ажратиб ёзилади: do‘st-u dushman (do‘st-dushman), kecha-yu kunduz (kecha-kunduz) каби; 3) етакчи ва кўмакчи феъл бир хил шаклда бўлса, чизиқча билан ёзилади: yozdi-oldi, borasan-qo‘yasan, uxlabman-qolibman каби. 52. Белгини кучайтирувчи qip-qizil, yam-yashil, dum-dumaloq, kuppa-kunduzi, to‘ppa-to‘g‘ri, bab-baravar каби сўз шакллари чизиқча билан ёзилади (лекин oppoq сўзи қўшиб ёзилади). 53. Сўзнинг -mа, bа- ёрдамида бирлашган қисмлари чизиқча билан ёзилади: ko‘chama-ko‘cha, uyma-uy, rang-barang, dam-badam каби. Лекин мустақил ишлатилмайдиган қисм қатнашса, бундай сўзлар қўшиб ёзилади. ro‘baro‘, darbadar каби. 54. Рус тилидан айнан ёки сўзма-сўз таржима қилиш йўли билан олинган сўзлар аслига мувофиқ чизиқча билан ёзилади: unter-ofitser, kilovatt-soat каби. 55. -chi, -a (ya), -ku, -u (-yu), -da, -e, -ey (-yey) юкламалари чизиқча билан ёзилади: sen-chi, boraylik-chi, sen-a, kutaman-a, bola-ya, mingta-ya, keldi-ku, kelgan-u, yaxshi-yu, yaxshi-da, qo‘y-e, yashang-e, o‘g‘lim-ey, keldi-yey каби. Ammo -mi, -oq (-yoq), -ov (-yov), -gina (-kina, -qinа) юкламалари ўзидан олдин келган сўзга қўшиб ёзилади: keldimi?, keliboq, o‘ziyoq, ko‘rganov, ko‘rdiyov, mengina, qo‘shiqqina каби. 56. Тартиб сон араб рақамлари билан ёзилса, -nchi қўшимчаси ўрнига чизиқча (-) қўйилади: 7-sinf, 5-«A» sinfi, 3-, 7-, 8-sinf o‘quvchilari, 60-yillar, 1991-yilning 1-sentabri каби. Тартиб сонни кўрсатувчи рим рақамларидан кейин чизиқча ёзилмайди: XX asr, X sinf каби. 7-§. Ажратиб ёзиш 57. Қўшма феълнинг қисмлари ажратиб ёзилади: sarf qil, ta’sir et, tamom bo‘l, sotib ol, olib kel , olib chiq, miq etma каби. 58. Кўмакчи феъл ва тўлиқсиз феъл мустақил феълдан ажратиб ёзилади: aytib ber, olib ko‘r, so‘rab qo‘y, ko‘ra qol, bera boshla, yiqila yozdi; ketgan edi, ketgan ekan, ketgan emish каби. Лекин мустақил феъл билан ёрдамчи феъл орасида товуш ўзгариши бўлса, бундай қисмлар қўшиб ёзилади: aytaver (ayta ber), boroladi (bora oladi), bilarkan (bilar ekan) каби. 59. Кўмакчилар ажратиб ёзилади: shu bilan, soat sayin, borgan sari, bu qadar, kun bo‘yi каби Лекин bilan кўмакчининг -la шакли, uchun қўшимчасининг -chun шакли чизиқча билан ёзилади: sеn-la, sen-chun каби. 60. Hamma, har, hech, bir, qay, u, bu, shu, o‘sha сўзлари ўзидан кейинги ёки олдинги сўздан ажратиб ёзилади: hamma vaqt, har kim, hech qaysi, qay kuni, u yerda, shu yoqdan, o‘sha yoqqa каби. Лекин birpas, biroz, birato‘la, birvarakayiga, birmuncha, buyon сўзлари қўшиб ёзилади. Шунингдек, qay сўзи yoq, yer сўзлари билан ишлатилганда бир у товуши тушса, бу сўзлар қўшиб ёзилади: qayoqqa, qayerda каби. 61. Сифат олдидан келиб, белгининг ортиқ ёки камлигини билдирадиган to‘q, jiqqa, tim, liq, lang, och каби сўзлар ажратиб ёзилади: to‘q qizil, jiqqa ho‘l, tim qora, liq to‘la, lang ochiq, och sariq каби. 62. Мураккаб сон қисмлари ажратиб ёзилади o‘n bir, besh yuz, qirq ming olti yuz bir, bir ming yetti yuz sakson beshinchi каби. 63. Yildan yilga, tomdan tomga каби биринчи қисми чиқиш келишигида, иккинчи қисми жўналиш келишигида бўлган бирикмалар ажратиб ёзилади. 64. Белгининг ортиқ даражасини билдирувчи ko‘pdan ko‘p, tekindan tekin, yangidan yangi, ochiqdan ochiq, qizigandan qizidi кабилар ажратиб ёзилади. 65. Изофали бирикмалар ажратиб ёзилади. Бунда изофа ундош билан тугаган сўзларга i шаклида, унли билан тугаган сўзларга yi шаклида қўшилади: dardi bedavo, nuqtayi nazar, tarjimayi hol каби. Лекин изофа ёзилмайдиган сўзлар, шунингдек, қисмларидан бири ёки ҳар иккиси ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган сўзлар қўшиб ёзилади: gulbeor (guli beor), dardisar каби. 8-§. Бош ҳарфлар имлоси 66. Кишининг исми, ота исми, фамилияси, тахаллуси, рамзий атоқли оти бош ҳарф билан бошланади: Dilbar, O‘rinova, Muhabbat Majidovna, Azamat Shuhrat o‘g‘li, Hamza Hakimzoda, Muhammadsharif So‘fizoda, Mannon Otaboy, Navoiy, Furqat; Yelpig‘ichxon, Salomjon Alikov каби. 67. Жой номлари бош ҳарф билан бошланади: Andijon, Yangiyo‘l (шаҳарлар), Naymancha, Buloqboshi (қишлоқлар), Bodomzor, Chig‘atoy (маҳаллалар), Zavraq (дара), Yarqoq (яйлов), Qoratog‘, Pomir (тоғлар), Oqtepa, Uchtepa (тепалар), Zarafshon, Sirdaryo (дарёлар), Yoyilma (канал); Turkiya, Hindiston (мамлакатлар) каби. Бундай атоқли от таркибидаги сифатловчи ҳам бош ҳарф билан ёзилади: Shimoliy Kavkaz, Markaziy Qizilqum каби. 68. Юлдуз ва сайёралар, бошқа хил осмон жисмларининг атоқли оти бош ҳарф билан бошланади: Hulkar, Qavs, Mirrix (юлдуз ва сайёралар номи), Tinchlik dengizi (Ойдаги рельеф номи) каби. Yer, quyosh, oy турдош отлари сайёра номи бўлиб келгандагина бош ҳарф билан ёзилади: Yer Quyosh atrofida, Oy Yer atrofida aylanadi. 69. Маданий-маиший ва савдо корхоналарига, адабиёт ва санъат асарларига, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек, транспорт воситалари, спорт иншоотларига қўйилган номлар бош ҳарф билан бошланади: «Tong» (меҳмонхона), «Saodat» (фирма), «Navro‘z» (хайрия жамғармаси), «Kamalak» (матбаа бирлашмаси), «G‘uncha» (боғча), «Botanika» (санаторий), «Paxtakor» (стадион), «Qutlug‘ qon» (роман), «Dilorom» (опера), «Tanovar» (куй), «Ozodlik» (ҳайкал), «Jasorat» (ёдгорлик), «Sino» (совутгич) каби. 70. Муҳим тарихий сана ва байрамларнинг номлари таркибидаги биринчи сўз бош ҳарф билан бошланади: Mustaqillik kuni, Xotira kuni, Ramazon hayiti, Navro‘z bayrami каби. 71. Давлатларнинг, давлат олий ташкилотлари ва мансабларининг, халқаро ташкилотларнинг номидаги ҳар бир сўз бош ҳарф билан бошланади: O‘zbekiston Respublikasi, Rossiya Federatsiyasi, Misr Arab Respublikasi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Raisi, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Sudining Raisi, Birlashgan Millatlar Tashkiloti, Jahon Tinchlik Kengashi каби. Бошқа таркибли номларда олий мансабни билдирувчи биринчи сўзгина бош ҳарф билан бошланади: Bosh vazirning o‘rinbosari, Mudofaa vaziri, Yozuvchilar uyushmasi, O‘zbekiston Milliy tiklanish demokratik partiyasi каби. Вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар номи таркибидаги биринчи сўз бош ҳарф билан бошланади: Sog‘liqni saqlash vazirligi, Fan va texnika davlat qo‘mitasi, Fanlar akademiyasi, Tilshunoslik instituti каби. 72. Давлатнинг олий даражали мукофоти номи таркибидаги ҳар бир сўз бош ҳарф билан бошланади: «O‘zbekiston Qahramoni» (унвон), «Oltin Yulduz» (медаль). Бошқа мукофотлар, фахрий унвонлар, нишонлар номидаги биринчи сўзгина бош ҳарф билан бошланади: «Sog‘lom avlod uchun» (орден), «O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi» (фахрий унвон), «Matbaa a’lochisi» (нишон) каби. 73. Гапнинг биринчи сўзи бош ҳарф билан бошланади. Yer tagidan Muqaddasga bir qarab oldim (О. Ёқубов). Эслатма: 1) кўчирма гапдан кейин келган муаллиф гапининг биринчи сўзи (агар у атоқли от бўлмаса) кичик ҳарф билан ёзилади: «Bu men», — qo‘rqibgina javob berdi ko‘laga (О.Ёқубов); 2) хатбошига гапнинг саналувчи қисмлари чиқарилганда бундай қисмлар олдидан чизиқ қўйилади ва улар кичик ҳарф билан ёзилади: Ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risidagi ishni ko‘rishga tayyorlash vaqtida tegishli organ (mansabdor shaxs) quyidagi masalalarni: — mazkur ishni ko‘rib chiqish uning huquq doirasiga kirish-kirmasligini; — ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risidagi protokol va ishga oid boshqa materiallar to‘g‘ri tuzilgan-tuzilmaganligini... hal qiladi; 3) гапнинг қисмлари қавсли рақам ёки қавсли ҳарф қўйиб саналса, бундай қисмлар ҳам кичик ҳарф билан ёзилади: Hozirgi o‘zbek adabiy tilining lug‘at boyligi asosan besh manba negizida tarkib topgan: 1) umumturkiy so‘zlar, 2) o‘zbekcha so‘zlar, 3) tojik tilidan kirgan so‘zlar, 4) arab tilidan kirgan so‘zlar, 5) rus tilidan kirgan so‘zlar («Ўзбек тили» дарслигидан). 74. Таркибли номларнинг бош ҳарфидан иборат қисқартмалар, атоқли от бўлмаган баъзи бирикмаларнинг қисқартмалари бош ҳарф билан ёзилади: AQSh (Amerika Qo'shma Shtatlari), BMT (Birlashgan Millatlar Tashkiloti), AES (atom elektr stansiyasi) каби. Қисқартма таркибида бўғинга тенг қисм бўлса, унинг биринчи ҳарфигина бош ҳарф билан ёзилади: ToshDTU (Toshkent davlat texnika universiteti) каби. 9-§. Кўчириш қоидалари 75. Кўп бўғинли сўзнинг олдинги сатрга сиғмай қолган қисми кейинги сатрга бўғинлаб кўчирилади to‘q-son, si-fatli, sifat-li, pax-takor, paxta-kor каби. Тутуқ белгиси олдинги бўғинда қолдирилади. va’-da, ma’-rifat, mash’-al, in’-om каби. 76. Сўзнинг бош ёки охирги бўғини бир ҳарфдан иборат бўлса, улар қуйидагича кўчирилади: 1) сўз бошидаги бир ҳарфдан иборат бўғин ёлғиз ўзи олдинги сатрда қолдирилмайди: a-badiy эмас, aba-diy, е-shikdan эмас, еshik-dan каби; 2) сўз охиридаги бир ҳарфдан иборат бўғин ёлғиз ўзи кейинги сатрга кўчирилмайди: mudofa-a эмас, mudo-faa, matba-а эмас, mat-baa каби. 77. Ўзлашма сўзларнинг бўғинлари чегарасида келган икки ёки ундан ортиқ ундош қуйидагича кўчирилади: 1) икки ундош келса, улар кейинги сатрга биргаликда кўчирилади dia-gramma, mono-grafiya каби; 2) уч ундош келса, биринчи ундош олдинги сатрда қолдирилиб, қолган икки ундош кейинги сатрга кўчирилади: silin-drik каби. 78. Бир товушни кўрсатувчи ҳарфлар бирикмаси (sh, ch, ng) биргаликда кўчирилади: pe-shayvon, pe-shona, mai-shat, pi-choq, bi-chiq-chi, si-ngil, de-ngiz каби. 79. Бош ҳарфлардан ёки бўғинга тенг қисм ва бош ҳарфдан иборат қисқартмалар, шунингдек кўп хонали рақамлар сатрдан сатрга бўлиб кўчирилмайди. AQSh, BMT, ToshDU, 16, 245, 1994, XIX каби. 80. Ҳарфдан иборат шартли белги ўзи тегишли рақамдан ажратиб кўчирилмайди: 5-«A» sinfi, V «В» guruhi, 110 gr, 15 ga, 105 m, 25 sm, 90 mm каби. 81. Атоқли от таркибига кирадиган рақам номдан ажратилган ҳолда кейинги сатрга кўчирилмайди: «Navro‘z—92» (фестиваль), «O‘qituvchi—91» (кўрик танлов), «Andijon—9», «Termiz—16» (ғўза навлари), «Boing—767» (самолёт), «Foton—774» (телевизор) каби. 82. A.J. Jabborov, А.D. Abduvaliyev кабиларда исмнинг ва ота исмининг биринчи ҳарфига тенг қисқартмалар фамилиядан ажратиб кўчирилмайди. Шунингдек, v.b. (va boshqalar), sh.k. (shu kabilar) сингари ҳарфий олдинги сўздан ажратиб кўчирилмайди. Назорат учун савол ва топшириқлар Кириллча ўзбек ёзувининг имло қоидалари дастлаб қачон кучга кирган? «Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари» нечта бўлимдан иборат? «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари» қачон нашр қилинган? «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари» нечта бўлимдан иборат? Қўшма сўзлар имлоси ҳабида гапириб беринг. Чизиқча билан ёзиш қоидалари нималардан иборат? Ажратиб ёзиш қоидаларига нималар киради? Қайси ўринларда бош ҳарф билан ёзиш қоидаларига амал қилинади? 14-мавзу. AМАЛДАГИ (КИРИЛЛЧА) ВА ЯНГИ (ЛОТИНЧА) ЎЗБЕК ЁЗУВЛАРИНИНГ ИМЛО ҚОИДАЛАРИДАГИ ТАФОВУТЛАР Режа: Aмалдаги (кириллча) ва янги (лотинча) ўзбек ёзувларининг имло қоидаларидаги тафовутлар Қўшма сўзларнинг имлоси Чизиқча билан ёзиш қоидалари Ажратиб ёзиш қоидалари Бош ҳарфлар имлоси Янги тўпламда янгича талқинда ёхуд жиддий ўзгаришлар билан берилган қоидалар Таянч тушунчалар: параграф, рус графикаси, лотин графикаси, ўзбек ёзуви, қоида 1-§. Aмалдаги (кириллча) ва янги (лотинча) ўзбек ёзувларининг имло қоидаларидаги тафовутлар Aмалдаги «...қоидалар»нинг айрим параграфлари янги «...қоидалар» га киритилмаган. Масалан: 2-параграф (3-моддаси); 6-параграф (2 ва 3-мод- далари); 8-параграф (1-моддаси): 9-параграф («ё» ҳарфи), 10-параграф («ю» ҳарфи), 11-параграф («я» ҳарфи), 12-параграф (2-моддаси), 13-параграф (в > 6 каби ҳолатлар), 21-параграф, 22-параграф (2-моддаси), 26-параграф (1- моддаси), 27-параграф, 28-параграф, 31-параграф, 40-параграф, 41-параграф, 48-параграф, 49-параграф, 50-параграф (2-моддасидаги «у/ю» га алоқадор қисм), 52-параграф, 58-параграф ва бошқалар. Юқорида берилган қоидаларнинг янги қоидалар тўпламига киритилмаганлиги бир қатор омилларга асосланади: «е» ҳарфининг янги ёзувда фақат «е» унлисини ифодалаши («й»+«е»ни эмас), ё, ю, я ҳарфларининг янги алифбода йўқлиги, айрим қоидаларнинг ўзини оқламаганлиги каби сабаблар шулар жумласидандир. Қуйида кирилл алифбосидан Қўшма сўзларнинг имлоси, Чизиқча билан ёзиш қоидалари, Ажратиб ёзиш қоидалари, Бош ҳарфлар имлосига оид намуналардан келтирамиз. 2-§. Қўшма сўзларнинг имлоси Қуйидаги таркибдаги қўшма сўзлар қўшиб ёзилади: 1. Таркибида хона, нома, поя, боп, хуш, ҳам, бахт, кам, умум, аро, ранг, мижоз, сифат, талаб каби сўзлардан бири қатнашган қўшма от ва қўшма сифатлар: ишхона, қабулхона, маълумотнома, табрикнома, шолипоя, ғўзапоя, оммабоп, хушхабар, ҳамдўст, ҳамсуҳбат, оромбахш, камгап, умумхалқ, совуқмижоз, девсифат, иззатталаб каби. 2. Иккинчи қисми -ар (инкор шакли -мас) қўшимчаси билан тугайдиган қўшма от ва қўшма сифатлар: отбоқар, ўринбосар, молбоқар, бешиктерватар, тезоқар, эртапишар, тинчликсевар, ишёқмас, қушқўнмас каби. 3. Ўхшаш, қиёслаш асосида юзага келувчи қўшма отлар ва қўшма сифатлар: карнайгул, қўзиқорин, отқулоқ, ойболта, бодомқовоқ, девчечак каби. 4. Нарсани бирор белгиси асосида билдирувчи қўшма отлар: олақарға, қизилиштон, аччиқтош, мингоёқ каби. 5. Нарсани жойга нисбатан билдирувчи қўшма отлар: тоғолча, чўлялпиз, сувилон, қашқаргул каби. 6. Бирор мақсад, иш учун мўлжалланган нарсани билдирувчи қўшма отлар: кирсовун, қийматахта, токқайчи, кўзойнак каби. 7. Қаратқич + қаралмиш типидаги бирикманинг сўзга айланиши билан юзага келувчи қўшма отлар: мингбоши, шафтолиқоқи, олмақоқи, қовунқоқи каби. 8. Иккинчи қисми турдош отлардан ёки обод сўзи бўлган жой номлари: Сирдарё, Каттақўрғон, Тўрткўл, Яккабоғ, Янгиобод, Халқобод, Файзиобод каби. Аммо иккинчи қисми атоқли отлардан бўлган жой номлари ажратиб ёзилади: Ўрта Осиё, Юқори Чирчиқ, Қўйи Чирчиқ, Кўҳна Урганч каби. 9. Рус тилидан айнан ўзлашган ёки калка усулида ҳосил қилинган қўшма сўзлар: кинотеатр, фотоаппарат, электроаппарат, электротехника, телекўрсатув, яримавтомат, сувости, байрамолди каби. 10. Қисқартма отлар қўшиб ёзилади: ТошДЎТАУ (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети), ЎзХДП (Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси) каби. 3-§. Чизиқча билан ёзиш қоидалари 1. Жуфт ва такрор сўзлар чизиқча билан ёзилади: меҳр-оқибат, катта-кичик, эл-юрт, аста-секин, борди-келди, дон-дун, майда-чуйда, тақ-туқ, қоп-қоп, баланд-баланд, чопа-чопа, юра-юра айрим-айрим, бориб-бориб каби. Жуфт сўз қисмлари орасида -у (-ю) боғловчиси келса, ундан олдин чизиқча қўйилади ва жуфт сўз қисмлари ажратиб ёзилади: катта-ю кичик, тун-у кун, эл-у юрт каби. 2. Биринчи қисми чиқиш келишигида, иккинчи қисми жўналиш келишигида бўлган кундан кунга, йилдан йилга кабилар шунингдек, белгининг ортиқ даражасини билдирувчи кўпдан кўп, очдан очкаби бирикишлар чизиқчасиз ёзилади: М: йилдан йилга, кундан кунга, наридан бери, кўпдан кўп, текиндан текин 3. Йил ва ойларни (числоларни) кўрсатувчи арабча рақамдан сўнг лотин ёзуви асосидаги имлога кўра чизиқча қўйилади: 2003-йилнинг 9 –сентабри каби. 4. Кучайтирилган белги шакллари чизиқча билан ёзилади: қоп-қора, ям-яшил, яп-япалоқ, кўм-кўк, дум-думалоқ, куппа-кундузи, ёп-ёруғ каби. |