Главная страница
Навигация по странице:

  • Очиқ бўғин

  • Беркитилган бўғин

  • 3-§. Бўғин кўчириш қоидалари

  • 4-§. Урғу (акцентуация) ва унинг типлари

  • Маъно (гап) урғуси

  • 1. Фонетик табиатига кўра

  • 2. Ўрнига кўра

  • 3. Ҳаракат қилиш белгисига кўра

  • фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси


    Скачать 0.98 Mb.
    НазваниеМ. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
    Анкорфонетика
    Дата13.09.2022
    Размер0.98 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаФОНЕТИКА.docx
    ТипДокументы
    #674874
    страница10 из 28
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28

    2-§. Бўғин маркази ва типлари
    Сўзнинг қандай товуш билан тугашига кўра бўғинларнинг очиқ бўғин ва ёпиқ бўғин турлари фарқланади.

    Очиқ бўғин –бир унлидан иборат ёки унли билан тугаган бўғиндир: а-ра-ва, му-о-ма-ла, ма-на, Бу-хо-ро.

    Ёпиқ бўғин – ундош билан тугаган бўғиндир: ач-чиқ, ис-сиқ, мак-таб.

    Сўзларнинг қандай товуш билан бошланишига кўра беркитилган ва беркитилмаган бўғин турлари фарқланади.

    Беркитилган бўғин – ундош билан бошланган бўғиндир: пи-чоқ.

    Беркитилмаган бўғин – унли билан бошланувчи бўғиндир: Эъ-зо-за, ма-о-риф.

    Таснифнинг бу турида о-та, о-на сўзларидаги бир унлидан иборат бўғин, шунингдек, тартиб, мактаб сўзларидаги «ундош+унли+ундош» (CVC) типидаги бўғинлар назардан четда қолган. Шунинг учун мавжуд адабиётларда бўғин типлари таснифининг бошқа кўринишлари ҳам учрайди. Масалан, М.М. Миртожиев бўғин типларини шундай тасниф қилади:

    1) очиқ бошланувчи очиқ бoғин: а+на, о+на, и+лиқ каби сўзларнинг биринчи бўғини:

    2) очиқ бошланувчи ёпиқ бўғин: ол+тин, ил+гак, ас+лий, арс+лон каби сўзларнинг биринчи бўғини;

    3) ёпиқ бошланувчи ёпиқ бўгин: бор+моқ, қий+шиқ, нон+вой, рас+сом каби сўзларнинг барча бўғинлари;

    4) ёпиқ бошланувчи очиқ бўғин: да+ла, қо+ра, са+ра каби сўзларнинг барча бўғинлари.

    М.М. Миртожиев унли ва ундошлардаги овоз ва шовқин миқдори ҳар хил бўлишини назарда тутиб, бўғиннинг акустик таснифни ҳам беради. У шундай дейди: “Унли ва ундош товушлар таркибида, бизга маълумки, ун ва шовқин миқдори турличадир. Aгар уларни балл тизимига асосланган шкала бўйича ҳисобласак, унлилар 4 балл, сонорлар 3 балл, жаранглилар 2 балл, жарангсизлар эса 1 балл деб қаралиши мумкин. Шунга кўра бўғин товушларини тавсифласак, бўғинлар ҳар хил турларга бўлинади. Aлбатта, бунда бўғиннинг боши ва охири назарда тутилади:

    1) силлиқ бўғин (бўғин боши ва охири йўқ, кесилган ҳолатда). Масалан, а+э+ро+план сўзининг биринчи ва иккинчи бўғинлари шундай;

    2) кучаювчи бўғин (ёпиқ бошланувчи очиқ бўғин типлари назарда тутилади). Масалан, та, де, шу, бу сўзларини таркиб топтирган бўғин шундай;

    3) пасаювчи бўғин (очиқ бошланувчи ёпиқ бўғин типлари назарда тутилади). Масалан, от, ол, ит, эт каби;

    4) кучаювчи-пасаювчи бўғин (тўла, яъни ёпиқ бошланувчи ёпиқ бўғин типлари назарда тутилади). Масалан, кўз, нон, бир, тур каби.

    Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бри+га+дир сўзининг биринчи бўғини ҳам кучаювчи бўғин деб қаралади. Aммо унинг бўғин боши икки ундошдан иборат. Шунга қарамай улар балл шкаласига кўра ҳар хил, яъни 2-3-4 деб олинади. Унда товушлар кучайиб борганлиги кузатилади...”.

    Илмий адабиётларда бўғин типлари таснифининг яна бошқа турлари ҳам бор. Хусусан, таниқли фонетист А. Маҳмудов бўғинларни қуйидагича тасниф қилади:

    1) тўла очиқ бўғин. У фақат унлидан иборат бўлади: а+на, а+ка, о+па сўзларининг биринчи бўғини;

    2) тўла ёпиқ бўғин. Бундай бўғин ундош билан бошланиб, ундош билан тугайди: тар-тиб, тар-вуз сўзларидаги барча бўғинлар;

    3) боши ёпиқ бўғин. Бундай бўғин ундош билан бошланиб, унли билан тугайди: бо+ла, та+на сўзларидаги барча бўғинлар;

    4) охири ёпиқ бўғин. Бундай бўғин унли билан бошланиб, ундош билан тугайди: ор+тиқ, ўр+та сўзларининг биринчи бўғинлари.

    Муаллиф тўла ёпиқ бўғин структураси 7 хил бўлишини таъкидлайди:

    1) CVC — бет, куч;

    2) CCVC — Қрим, план;

    3) CVCC — қирқ, ҳинд;

    4) CCVCC – Днепр, спорт;

    5) CVCCС – текст, пункт;

    6) CCCVC — штраф, сквер;

    7) CCVCCC – Днестр, Брацк.

    Боши ёпиқ бўғин учга бўлинади:

    1) CV – бу;

    2) CCV — драма, смена сўзларининг биринчи бўғини:

    3) CCCV – Барно каби.

    Охири ёпиқ бўғиннинг тўрт хил бўлиши аниқланади:

    1) VC — ўқ, эл,уй;

    2) VCC — айт, илм, арк;

    3) VCCC – Омск;

    4) VCCCC — Ернст.

    Шундай қилиб, муаллиф ўзбек тилидаги бўғинлар ўн беш структурада ифодаланаётганлигини кўрсатади. Бунда ўзбек тилининг ўз ва ўзлашган қатлам сўзлари бирга қаралган.
    3-§. Бўғин кўчириш қоидалари
    Бўғин кўчириш қоидалари имло қоидаси бўлиб, тилшуносликнинг орфография бўлимида ўрганилади. Қуйидаги ҳолатларда сўз сатрдан сатрга кўчирилади:

    • сўз бўғинлар асосида кўчирилади: тез-да, саҳ-ро;

    • ёлғиз ҳарфдан иборат бўғин кейинги бўғин таркибида кўчирилади: ота, матаа, она, ака-ука

    • нг ҳарф бирикмаси бир товушни ифодалаганда бўлмасдан кўчирилади: кў-нгил, инг-ра, си-нгил. Лекин ва алоҳида товушларни ифодалаганда ҳамда русча байналминал сўзларда бўлиб кўчирилади: кон-гресс, сўн-ган, тон-гач, ин-глиз, тан-генс.

    • Ш, ч ҳарф бирикмаси бўлмасдан кўчирилади: ме-шчан, поме-шчик.

    • қисқартма сўзларда бўғин кўчирилмайди: ЎзМУ, ТошМИ, ТошДЎТАУ.

    Бўғинга ажратиш ва бўғин кўчириш қоидаларини фарқлаш лозим. Бўғинга ажратиш фонетик ҳодиса бўлиб, унга кўра сўзлар таркибидаги унли товушларга ва ҳаво зарбларига кўра бўғинга ажратилади. Бўғин кўчириш – сўзни сатрдан сатрга кўчириш – имло қоидаси бўлиб, орфографияда ўрганилади.

    Бўғинга ажратиш: Зул-фи-я

    Бўғин кўчириш: Зул-фия
    4-§. Урғу (акцентуация) ва унинг типлари
    Оғзаки нутқ оқими бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлган товушлар кетма-кетлигидан иборат. Бундай бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлган товушлар қатори сегмент бирликлар қатори ҳисобланади. Масалан: ки-тоб, маш-ҳур.

    Лекин оғзаки нутқи­миз фақат сегмент бирликлардангина ташкил топмайди. Булардан ташқари, кетма-кет жойлашган ва бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлган товушлар қатори устига қўйилган устсегмент бирликларга ҳам эга бўлади ва бу бирликлар нутқимиз таъсирчанлигини таъминлайди.

    Устсегмент бирликлар урғу, тўхтам (пауза), нутқнинг эмотсионал бўёғи (дарак, сўроқ, буйруқ, ҳис-ҳаяжон) кабиларни ўз ичига олади. Юқорида кўрсатилган устсегмент бирликларнинг жами нутқ оҳангини ташкил этади.

    Сўз таркибидаги бирор бўғиннинг ёки гапдаги сўзлардан бирининг бошқаларига нисбатан кучлироқ, чўзиқроқ айтилишига урғу дейилади: Болаъ, болалаър.

    Урғу сўз таркибидаги бўғинлардан бирининг бошқасига нисбатан кучлироқ овоз билан айтилиши ёки гаплардаги айрим бўлакларнинг, нутқ оқимидаги айрим фразаларнинг махсус оҳанг билан таъкидланишидир. Урғу муайян тил фонетик-фонологик тизимининг суперсегмент бирлиги саналади. Адабиётларда урғу икки хил бўлиши таъкидланади: маъно урғуси ва сўз урғуси.

    Маъно (гап) урғуси мантиқий урғу ҳам дейилади. Кеча Самарқанддан Тошкентга самолётда мен келдим – пайт ҳоли – мантиқий урғу олган.

    Сўз урғусисўздаги бўғинлардан бирига тушади. Ўзбек тилида асосан сўз урғуси охирги бўғинда бўлади: қалам – қаламдон – қаламдонда.

    Яна бошқа адабиётларда бошқа таснифни кўришимиз мумкин. Унда тилнинг қайси сатҳидаги бирликларга алоқадор бўлишига кўра урғунинг қуйидаги типлари ўзаро фарқланади: 1) сўз урғуси; 2) синтагма урғуси; 3) айирув (таъкидлов) урғуси.

    Сўз урғуси. Сўз урғуси бевосита сўзга алоқадор бўлган, сўз таркибидаги бўғинлардан бирига тушадиган урғудир. Фонетик табиатига, тушадиган ўрнига ва ҳаракат қилиш белгисига кўра сўз урғуси ҳар хил бўлади.

    1. Фонетик табиатига кўра сўз урғуси динамик, квантитатив, типик оттенкали ва тоник (мусиқий) характерларда бўлиши мумкин:

    а) динамик урғу (зарб урғуси). Урғунинг бу тури сўз таркибидаги бўғинлардан бирининг, айниқса, ундаги унли товушнинг кучли зарб билан талаффуз қилинишига асосланади. Кучли зарб ва баланд овоз динамик урғунинг акустик белгиси бўлса, шу овозни юзага келтирувчи нутқ аъзолари мускулларининг кучланиши (тортилиши, таранглашиши) бундай урғунинг физиологик белгиси саналади. Динамик урғули бўғинда кучли зарбнинг бўлиши унинг шу сўз таркибидаги бошқа бўғинлардан ажралиб туришини таъминлайди;

    б) квантитатив урғу. Урғунинг бу тури урғули бўғиндаги унли товушнинг чўзиқ (давомли) талаффуз етилиши билан характерланади;

    д) типик оттенкали урғу (сифат урғуси). Урғунинг бу тури бўғиндаги унлининг ўзига хос типик оттенкаси (сифат белгиси) сақланган бўлиши билан характерланади, шу белгисига кўра у урғусиз бўғиндаги унлининг нотипик оттенкасидан фарқланади;

    е) тоник (мусиқий) урғу. Урғунинг бу турини олган бўғин овоз тонининг ўзгариши билан урғусиз бўғинлардан фарқ қилади. Демак, тоник урғуда ун пайчалари частотаси тезлашади, овоз тони эса баландлашади.

    Кўпчилик тилламинг сўз урғусида юқоридаги фонетик (физик-акустик) белгилардан бир нечаси бирга иштирок этади, аммо улардан биттаси, баъзан, иккитаси шу тил учун етакчи белги ҳисобланади. Масалан: рус тилидаги сўз урғусида тоник (мусиқий) урғу белгиси йўқ, қолган белгиламинг барчаси бор: чўзиқлик мавжуд, бўғиндаги унлининг асосий сифат (акустик) белгилари сақланган, зарб ҳам иштирок этади. Қуйидаги мисолларнинг қиёсида буни яққол англаб олиш мумкин:

    а) олтин (ўзб.) ва карантин (рус.), овсин (ўзб.) ва апелсин (рус.) сўзларининг барчасида охирги бўғин урғулидир, барча урғули бўғинларда «и» унлиси қатнашган, аммо русча карантин, апелсин сўзларидаги «и» унлиси ўзбекча олтин, овсин сўзларидаги «и» дан чўзиқроқ талаффуз этилмоқда. Бундай тафовутни мавзу (ўзб.) ва медуза (рус.), мангу (ўзб.) ва мангуста (рус.) сўзларининг урғули бўғинларидаги «и» унлиси қиёсида ҳам кўрамиз. Рус тили фонетистларининг таъкидлашича, русча унли фонемаларнинг урғули бўғиндаги чўзиқлик даражаси урғусиз бўғиндан бир ярим баробар ортиқдир; б) город (им. падеж, ед. число) – города (им.падеж, мн. число), вода (им. падеж, ед. число) – воды (им. падеж, мн. число) — воды (род. падеж, ед. число). Келтирилган сўзларнинг барча грамматик шаклларида лаб-лаб, ўрта кенг «о» унлиси қатнашган, аммо у ўзининг ана шу сифат белгиларини (лаб-лаб, ўрта кенг «о» учун типик оттенкаларни) фақат урғули бўғинда сақлаган, урғусиз бўғинларда эса бу белгилар ўзгариб, «о» унлиси қисқа «а» (лабланмаган, қуйи кенг унли) тарзида талаффуз қилинмоқда: гарада, вида, вады каби. Унли фонеманинг асосий (типик) оттенкаси намоён бўлиши учун сўз урғусининг қандай аҳамияти борлигини шу мисоллар таҳлилидан англаб олиш мумкин. Шунинг учун ҳам сўз урғусининг фонетик табиатини баҳолашда рус тилшунослари биринчи ўринга сифат белгиларини (унли фонемадаги асосий оттенкаларнинг сақланиш даражасини), иккинчи ўринга чўзиқлик белгисини ва, ниҳоят, учинчи ўринга зарб белгисини қўядилар.

    Ўзбек тилида ҳам мусиқий урғу йўқ, аммо унда чўзиқлик белгиси ва зарб бор. Бу белгилар урғули бўғинни шу сўздаги урғусиз бўғинлардан ажратиш имконини беради. Бунда шуни ҳам таъкидлаш керакки, сўз урғусининг чўзиқлик даражаси рус ва ўзбек тилларида бир хил эмас: рус тилидаги сўз урғусининг чўзиқлик белгиси ўзбек тилидагидан кўпроқ даражада сезилади. Буни юқорида олтин ва карантин, овсин ва апелсин сўзлари қиёсида ҳам кўриб ўтдик. Демак, ўзбек тилидаги сўз урғусида зарб биринчи ўринда туради, шунга кўра уни динамик урғу деб баҳолаш мақсадга мувофиқдир.

    Мусиқий (тоник, мелодик) урғу япон, хитой, корейс тилларига хосдир. Урғунинг бу тури бошқа фонетик белгилар, хусусан, зарб урғуси билан аралаш ҳолда швед, норвеж, серб, хорват ва литва тилларида ҳам учрайди.

    2. Ўрнига кўра сўз урғуси икки хил бўлади: боғланган урғу ва эркин урғу:

    а) боғланган урғули тилларда урғу сўздаги бирор бўғинга доимий боғланган бўлади. Масалан, туркий тилларда урғу сўзнинг охирги бўғинига тушади. Бу хусусият ўзбек тилига ҳам хос: китоб, дарахт, бола, ота, шаҳар каби. Венгр ва чех тилларида сўз урғуси биринчи бўғинга, поляк тилида эса сўзнинг охиридан битта олдинги бўғинга тушади. Бундай хусусият юқорида келтирилган тилларнинг урғу тизимига хос доимий ва асосий белгилардир;

    б) эркин урғули тилларда урғу сўзнинг турли бўғинларига тушади. Рус тили ана шундай эркин урғули тиллар типига киради. Унда урғу сўзнинг биринчи бўғинига (магний, завуч), иккинчи, учинчи бўғинларига (оратор, бактерия, одуванчик, барахолка) ва охирги бўғинига (бандероль, пейзаж) тушиши мумкин.

    Эркин урғули тилларда урғунинг ўрни сўз маъноларини фарқлаш функсиясини (фонологик вазифани) ҳам бажаради, ана шу функсиясида у аксентема ҳисобланади: замок (қулф) ва замок (қалъа, қаср, сарой, қўрғон), парить (буғламоқ) – парить (парвоз қилмоқ) каби. Боғланган урғули тилларда бу ҳолат жуда кам учрайди: рус тилидан ўзлашган сўз билан ўзбек тили сўзлари ўртасида шундай муносабат пайдо бўлганда (атлас ва атлас каби), сифатлар равишга кўчганда (янги ва янги каби) урғунинг ўрни маъно фарқлаш хусусиятига эга бўлиши мумкин, аммо бу хусусият боғланган урғули тиллар учун йетакчи ва доимий белги ҳисобланмайди.

    3. Ҳаракат қилиш белгисига кўра сўз урғуси кўчадиган ва кўчмайдиган турларга бўлинади:

    а) кўчадиган урғу муайян тилдаги сўзларда, айниқса, уларнинг турли грамматик шаклларида бир бўғиндан бошқа бўғинга ўтиб туради, демак, ҳаракатда бўлади. Бу хусусият рус тилида кўпроқ учрайди. Масалан: загнать – загнан – загонять; задать – задал – задаш; рана – ранение каби. Рус тилидаги урғунинг турли ўринларга кўчиши ҳатто бир сўзнинг ўзида ҳам учрайди: докрасна – докрасна, залитый – залитый, казаки – казаки, иначе - иначе, загиб – загиб каби. Бу хусусият рус тилидаги эркин урғунинг харакатчанлик белгисидир. Бундай белги (ҳаракат қилиш, кўчиш) ўзбек тилидаги боғланган урғуда ҳам учрайди. Масалан: темир – темирчи – темирчилик каби. Демак, сўз урғусининг ҳаракат қилиш, кўчиш белгиси эркин урғули тилларда ҳам, боғланган урғули тилларда ҳам бор, аммо улардан бирида (масалан, рус тилида) кўчиш турли йўналишда — олдинги бўғиндан кейинги бўғинга ёки, аксинча, кейинги бўғиндан олдинги бўғинларга қараб бўлади. Масалан: трава (урғу сўзнинг охирги бўғинида) — травы (урғу охирги бўғиндан олдинги бўғинга кўчган), видно (урғу биринчи бўғинда) — видать (уиғу охииги бўғинга кўчган) каби. Ўзбек тилидаги кўчиш эса асосан бир йўналишда содир бўлади: урғу ўзак охиридан қўшимчаларга томон ҳаракат қилади. Масалан, шаҳар – шаҳарлик – шаҳарликлар каби. Демак, ўзбек тилидаги сўз урғусининг ҳаракат қилиши бу тилдаги урғунинг охирги бўғинга боғланганлик белгисига хилоф эмас, аксинча, у айни шу меъёр талаби асосида охирги бўғинга кўчмоқда. Ўзбек тилида сўз урғусининг олдинги бўғинга қараб кўчиши жуда кам учрайди: янги (янги уй) ва янги (янги келиб-кетди) каби. Булардан ташқари, сўз маънолари кучайтирилганда, бу маъноларга услубий бўёқ қўшиш зарурати бўлганда юзага келтириладиган геминация (бир хил ундошларнинг қаватланиши) ҳодисасида ҳам урғунинг олдинги бўғинларга кўчирилиши кузатилади: маза қилмоқ — мазза қилмоқ, яшамагур — яшшамагур каби. Бундай пайтларда урғу фоностилистик воситага айланади;

    б) кўчмайдиган урғу сўз таркибидаги битта бўғинга боғланган бўлиб, у бошқа бўғинларга ўтмайди: рус тилидаги завод, народ, работать сўзларининг турланиши ва тусланишида бу ҳодиса кузатилади: народ — народы — народов — народами — для народа; работать — работаю — работаешь — работает — работают — проработай — проработали каби. Ўзбек тилида бу хусусият айрим олмошламинг турланишида кузатилади: ҳамма — ҳаммани — ҳамманинг – ҳаммага — ҳаммада – ҳаммадан; барча — барчани — барчанинг – барчага — барчада — барчадан каби.

    Ўзбек тилидаги қўшма ва жуфт сўзларда урғу икки ва ундан ортиқ бўлиши ҳам мумкин. Бундай пайтларда охирги бўғиндаги зарб кучлироқ бўлади ва асосий урғу саналади, қолган урғулар иккинчи даражали ҳисобланади: калтакесак, темирбетон, гултожихўроз, ака-ука, қозон-товоқ каби. Бундай иккинчи даражали урғулар, рус тилида ҳам учрайди: железобетон, само произвольность, тёмно-синий каби.

    Сўз урғусининг тил ва нутқдаги роли:

    а) сўзнинг фонетик қобиғини бир бутун (комплекс) ҳолатда ушлаб турувчи марказ бўлади;

    б) нутқ оқимида сўзни бошқа сўздан ажратиб олишга ёрдам беради;

    д) сўз урғусининг ҳаракатчан тури сўзларнинг лексик ва грамматик маъноларини фарқлаши ҳам мумкин;

    е) нутқда фоностилистик восита бўла олади. Кейинги икки ҳолат урғунинг фонологик ва аксентологик хусусиятлари саналади.

    Синтагма урғуси — нутқ оқимининг маъно жиҳатдан муҳим бўлган қисмини (синтагмани) алоҳида таъкидлаш, ажратиш учун қўлланган урғу. Синтагмани аниқлаш мезони иккитадир:

    а) семантик мезон;

    б) синтактик мезон.

    Бу мезонлар синтагманинг грамматик-семантик жиҳатдан яхлит бир бутун конструксия эканлигидан келиб чиқади. Синтагма урғуси фраза (гап) ичидаги мазмунан яхлит, грамматик жиҳатдан бир бутун бўлган қисмни махсус таъкидлаш, уни шу фраза (гап) ичидаги бошқа синтагмалардан ажратиш учун хизмат қиладиган фонетик воситадир. Буни қуйидаги нутқий парча таҳлилида кўриб чиқайлик: «Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир. Aйнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади.» (Президент И. Каримовнинг 1995 йил февраль ойидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузасидан).

    Юқоридаги нутқий парчада иккита содда ёйиқ гап бор:

    1. «Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир».

    2. «Aйнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади». Ҳар бир гап нутқнинг фонетик бўлинишида бир фразага тенг бўлишини ҳисобга олсак, келтирилган нутқий парчада иккита фраза борлиги маълум бўлади. Фразалар, маълумки, катта паузалар билан бир-биридан ажратилади (пауза ҳам фонетик восита – интонациянинг таркибий узвларидан бири). Ҳар бир фраза тактларга (синтагмаларга) бўлинади. Демак, синтагмалар фразанинг кичикроқ (қисқароқ) паузалар билан ажратиладиган парчаларидир. Юқоридаги икки фразадан биринчисида қуйидаги парчалар – синтагмалар бор:

    а) «Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади»;

    б) «юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир».

    Бу синтагмалардан биринчиси алоҳида урғу (синтагма урғуси) билан якунланган бўлиб, унинг фонетик табиати қуйидаги белгиларга эга: синтагма охиридаги «мақсади» сўзининг сўнгги бўғини очиқ бўлиб, бу бўғиндаги «и» унлиси чўзиқ талаффуз этилмоқда (квантитатив урғу), товуш тони кўтарилган (тон белгиси), кучи эса интенсивлашгақ (зарб белгиси), бу ҳол шу синтагманинг маъносини алоҳида таъкидлаш имконини берган. Синтагма урғусидан сўнг келган қисқа пауза биринчи ва иккинчи синтагмаларни бир-биридан ажратиш вазифасини бажарган. Синтагма урғусининг ўрни кузатилган мақсад ва нутқ ситуациясига қараб ўзгартирилиши ҳам мумкин. Бундай пайтда у гапнинг грамматик жиҳатларига ҳам таъсир қилади. Қиёс қилинг: Бу шифокор — Дилбарнинг онаси. (Бу шифокор — эга состави; Дилбарнинг онаси — кесим состави). Бу — шифокор Дилбарнинг онаси. (Бу — эга, шифокор Дилбарнинг онаси — кесим состави).

    Қуйидаги ҳолларда урғу сўз охирига тушмайди:

    1. -ма – феълнинг бўлишсиз шакли қўшимчаси: борма, қарама. Лекин -ма сўз ясовчи қўшимчаси урғу олади: олма (феъл), олма (от): йиғма (феъл), йиғма (сифат).

    2. -ман, -сан, -миз, -сиз – феълнинг шахс-сон қўшимчалари урғу олмайди: бораман, бормайман. Лекин -сиз сўз ясовчи қўшимчаси урғу олади (асосдан англашилган нарсага эга бўлмаганлик маъносида): мевасиз, одобсиз, гулсиз.

    3. -ча, -дай, -дек – равиш ясовчи қўшимчалари урғу олмайди: қишлоқча, муздай, бирдек. Лекин -ча – отларда кичрайтириш, эркалаш қўшимчаси урғу олади: қишлоқча (от), қишлоқча (равиш).

    4. Қўшимча – юкламалар урғу олмайди: бугуноқ, сенми, сен-чи. Жумладан, -ку, -да, -гина, -оқ, -ёқ, -ми, -чи юкламалари урғу олмайди. Лекин –гина отлардаги эркалатиш қўшимчаси урғу олади: Фақат шу қизгина келди.(юклама) Қизгинам, қувончим менинг. (от).

    5. Сонлардаги маъно турларини ясовчи қўшимчалар урғу олмайди: бешта, бештача, тўрттадан, олтита.

    6. Айрим олмошларда урғу охирига тушмайди: ҳамма, жами, ялпи, бари, аллаким, баъзи.

    7. Айрим равишларда урғу охирига тушмайди: ҳамиша, асло, тезда, қаҳрамонларча, асосан, тахминан, виждонан.

    8. Айрим боғловчиларда: аммо, чунки, токи, зеро, лекин, гарчи.

    9. II-III-шахс буйруқ-истак майли феълларида ҳам урғу охирига тушмайди: ўқи, қара, келсин, ўқисин.

    Сўз урғусининг икки хил вазифаси бор:

    1.Сўздаги бўғинлардан бирига тушади, урғули бўғин бошқаларига нисбатан кучлироқ, чўзиқроқ талаффуз қилинади.

    2.Шаклдош сўзларда маъно фарқлаш вазифасини бажаради, бунда шаклдош (омоним) сўзларда урғу ёрдамида маъно фарқланади: Ҳoзир келди (пайт маъносида қачон келди?) Ҳозир бўлди (тайёр, шай маъносида), боғлар (от) бўглар (феъл), кунда келмоқ (равиш), кунда тобланмоқ (от).

    боғлар — боғлар

    ҳозир — ҳозир

    янги — янги

    этик — этик

    академик — академик
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28


    написать администратору сайта