Главная страница
Навигация по странице:

  • Тил олди ундошлари тавсифи

  • 11. « Ch » фонемаси

  • Тил ўрта

  • Саёз тил орқа ундошлари тавсифи

  • Чуқур тил орқа ундошлари тавсифи

  • Бўғиз ундоши тавсифи

  • Қоришиқ «

  • Назорат учун савол ва топшириқлар

  • 8-мавзу . ФОНЕТИК ҲОДИСАЛАР Режа

  • 1-§. Фонетик ҳодисалар ҳақида

  • фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси


    Скачать 0.98 Mb.
    НазваниеМ. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
    Анкорфонетика
    Дата13.09.2022
    Размер0.98 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаФОНЕТИКА.docx
    ТипДокументы
    #674874
    страница8 из 28
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28

    5. «M» фонемаси — лаб-лаб, сонор, бурун товуши. Сўзнинг барча қисмларида — сўз бошида (moy, mana), ўртасида (amaki, osmon), охирида (tom, xum) қўлланади. Қадимги туркий тилда сўз бошида “b” нинг факултатив оттенкаси сифатидагина учраган (ming < bing сўзида), сўз ўртаси ва охирида мустақил фонема сифатида қўлланган; qamug` (hamma) каби.
    Тил олди ундошлари тавсифи

    1. «T» фонемаси — тил олди-алвеолар, портловчи (соф портоловчи), жарангсиз, шовқинли ундош, “d” нинг жарангсиз жуфти. Бу ундош сўзнинг барча позицияларида учрайди: сўз бошида (tosh, tog`), сўз ўртасида (ota, botir) ва сўз охирида (ot, avat) каби. Бу ундош тожик тилидан ўзлашган daraxt, doʼst, goʼsht, musht, mast, past каби сўзлар охирида (сирғалувчи x, s, sh ундошларидан сўнг қўлланганда) талаффуз этилмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳодиса туркий сўзларда, шунингдек, русча – байналмилал ўзлашмаларда камроқ учрайди: yurist > yuris, aferist > aferis, avgust > avgus, artist > artis, toʼrt > toʼr каби. Aммо ost, ust, tort (tortmoq), yurt каби туркий сўзларда ва port, post, tort (кондитер маҳсулоти) каби русча ўзлашмаларда сўз охиридаги “t” тушириб қолдирилмайди.

    2. «D» фонемаси — тил олди-алвеолар, соф портловчи, жарангли, шовқинли ундош, “t” нинг жарангсиз жуфти. Сўз бошида (daryo), ўртасида (odam), охирида (ozod) қўлланади. Сўз боши (daraxt), интервокал ҳолат (odat), жарангли ёки сонор билан ёндош ҳолат (gijda, sajda, banda, onda-sonda) бу ундош учун кучли позициядир. Бу позицияда “d” ундошининг асосий оттенкаси қўлланади, бошқа ҳолатлар “d” учун кучсиз позиция ҳисобланади, бунда жарангли “d” нинг жарангсизлашган оттенкаси қатнашади. Масалан: ketdi > ketti (d > t), tushdi > tushti (d > t), asad > asat (d > t), savod > savot (d > t) каби. Булар жарангли “d”нинг комбинатор ва позицион оттенкалари (аллофонлари) саналади.“d” фонемаси қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган.

    3. «S» фонемаси — тил олди-дентал, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли ундош “z” нинг жарангсиз жуфти. Сўз бошида (savat), ўртасида (qasam), охирида (olmos) қўлланади. Деярли барча позицияларда ўзининг асосий оттенкасини сақлайди: asbob, asta, osdi, oʼsdi, qafas, asos каби.

    4. «Z» фонемаси — тил олди-дентал, сирғалувчи, жарангли, шовқинли ундош, “s” нинг жарангли жуфти. Сўз бошида (zamon, zafar), ўртасида (bozor, ozod) ва охирида (oz, aziz, mayiz) қўлланади. Жарангсиз ундош таъсирида“s” га ўтади: iztirob > istirob, mazkur > maskur каби. Бундаги “s” жарангли “z” фонемасининг жарангсизлашган комбинатор оттенкаси саналади (“t” ва “k” нинг таъсирида бўлганлиги учун). Баъзан сўз охирида ҳам бироз жарангсизлашади: sakkiz > sakkis (z > s), tannoz > tannos (z > s) каби. Бундаги “s” жарангли “z” фонемасининг позицион оттенкаси ҳисобланади (сўз охирида бўлганлиги учун). Демак, сўз боши (zamon), икки унли ораси (go`zal) ва жарангли ёки сонор билан ёнма-ён бўлган ҳолат (jonzot, tuzdon) “z” учун кучли позиция, бошқа ҳолатлар эса кучсиз позиция саналади.Қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган.

    5. «L» фонемаси – тил олди-алвеолар, сирғалувчи, жарангли, сонор товуш. Сўз бошида (lagan), ўртасида (olam) ва охирида (qamal) қўлланади. Орқа қатор унлидан сўнг қаттиқроқ (ol, bol каби), олд қатор унлидан сўнг эса юмшоқроқ (ил, эл, бел каби) талаффуз этилади. Феълнинг шарт майли ва сифатдош шаклларида (“-sa”, “-gan” қўшимчаларидан олдин қўлланганда) жонли сўзлашув нутқида ўзак охиридаги “l” тушиб қолиши ҳам мумкин: kelsa > kesa, kelgan > kegan каби.Қадимги туркий тилда “l” фонемаси сўз бошида қўлланмаган.

    6. «N» фонемаси – тил олди-алвеолар, жарангли, сонор, бурун товуши. Сўз бошида (nok, narsa), ўртасида (ona, anor) ва охирида (burun, tutun) ишлатилади. Лаб ундошидан олдин қўлланганда ассимилацияга учраб, лаб-лаб “m” тарзида талаффуз қилинади: shanba > shamba (n > m) каби.

    7. «R» фонемаси – тил олди-танглай, титроқ, жарангли, сонор товуш. Сўзнинг бошида (raqs, ro`mol), ўртасида (darak, guruch) ва охирида (xabar, agar, zarar) кела олади. Тошкент шевасида отнинг “-lar” билан қўлланган шаклида шу қўшимча охиридаги “r” нинг тушиб қолиши кенг тарқалган: kitoblar > kitobla, bolalar > bolala, akamlar > akamla, oyimlar > oyimla каби. Талаффузнинг бу шакли адабий тил меъёри саналмайди.Қадимги туркий тилда “g” фонемаси сўз бошида қўлланмаган.

    8. «Sh» фонемаси – тил олди-танглай, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли ундош. Сўзнинг бошида (shamol, sholi), ўртасида (tushuncha, o`sha) ва охирида (naqash, ravish) кела олади. Деярли барча позицияда асосий оттенкаси сақланади: goʼsht, gʼisht, tovushlar, tovushni, tovushdan, tushgin, tushkinlik каби.

    9. «J» фонемаси – тил олди-танглай, сирғалувчи, жарангли, шовқинли ундош. Сўз бошида, ўртасида ва охирида қўлланиш ҳолатлари фақат русча- байналмилал ўзлашмаларда учрайди: janr, jeton, jemper, jurnal (сўз бошида); major, barja (сўз ўртасида); blindaj, peyzaj, drenaj, ekipaj, personaj, garaj, tiraj, massaj, sabotaj, staj (сўз охирида) каби. Сўз ўртасида қўлланиши тожик тилидан ўзлашган бир неча сўзда ҳам учрайди: mujda, gijda, cijdaho (ajdarho) каби. Бундай позицияда сирғалувчи “j” қоришиқ “j(dj)” нинг “d” таъсирида ўзгарган оттенкаси бўлиши ҳам мумкин. Бу ундош сўз охирида жарангсизлашади: massaj > massash, drenaj > drenash, ekipaj > ekipash каби. Қадимги туркий тилда бу товуш бўлмаган.

    10. «J(dj)» фонемаси – тил олди-танглай, қоришиқ портловчи (аффриката), жарангли, шовқинли ундош, “ch” нинг жарангли жуфти. Бу фонема сўзнинг бошида (joy, jiyda, joʼra), ўртасида (majlis, ojiz, ijozat) ва охирида (haj, avj, boj, toj, ilinj) кела олади. Сўз охирида бир қадар жарангсизлашиб, “ch” га яқин талаффуз этилади: lunj > lunch, vaj > vach, iloj > iloch, xiroj > xiroch, dilxiroj > dilxiroch каби. Сўз ичида жарангсиз ундош билан ёнма-ён бўлганда ҳам жарангсизлашади (ассимиляция қилинади): ijtimoiy > ishtimoiy (j > sh) каби. Демак, қоришиқ “j (dj)” ассимилатив ҳолатда ёки сўз охирида ўзининг асосий бўлмаган (нотипик) оттенкаси билан қатнашади. Қадимги туркий тилда бу товуш бўлмаган.

    11. «Ch» фонемаси — тил олди-танглай, қоришиқ портловчи (аффриката), жарангсиз, шовқинли ундош, “j (dj)” нинг жарангли жуфти. Бу ундош сўзнинг бошида (choy, chegara), ўртасида (bechora, ko`cha) ва охирида (omoch, tilmoch, kech, soch) кела олади. Жарангсиз ундош таъсирида баъзан “sh” га ўтади: uchta > ushta (ch > sh) каби.
    Тил ўрта “y” ундоши тавсифи
    «Y» фонемаси — тил ўрта, сирғалувчи, сонор ундоши (оғиз сонанти). Бу ундош сўз бошида (yil, yo`q), ўртасида (bayram, vayrona) ва сўз охирида (boy, to`y) қўлланади, “i” унлисидан сўнг қўлланганда, шу унли билан сингишиб, фонетик дифтонг ҳосил қилади: vodiy > vodi:, dohiy > dohi: каби.

    “Y” ундоши юмшоқ (палатал) товушдир, шунинг учун у билан ёндош қўлланган унлилар аккомодацияга учрайди – орқа қатор унлилар олд қатор (ингичка) оттенка билан талаффуз қилинади. Қиёс қилинг: qoʼl (qol) — yoʼl (yel), quvmoq (quvmoq) — yuvmoq (yiivmoq) каби.
    Саёз тил орқа ундошлари тавсифи
    1. «K» фонемаси — саёз тил орқа, портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош, “g”нинг жарангсиз жуфти. Бу фонема сўз бошида (katta, kiyim), ўртасида (tikan) ва охирида (o`rdak, go`dak) кела олади. Кўп бўғинлисўзларга эгалик аффикси қўшилганда, асосдаги “k” жарангли “g” га ўтади: kovak > kovagi (k > g), telpak > telpagim (k > g), yurak > yuraging (k > g) каби. Бир бўгинли сўзларда ва айрим ўзлашма сўзларда бундай ўзгариш бўлмайди: yuk — yukim, yuking, yuki; ishtirok – ishtirokim, ishtiroking, ishtiroki; idrok — idroking, idroki каби. Демак, кўп бўғинли сўзларнинг баъзи грамматик шаклларида жарангсиз “k” нинг жаранглашган оттенкаси қатнашади. “K” дан сўнг унли товушларнинг фақат олд қатор оттенкалари қўлланади: ko`l (kѳl), kul (kγl), kitob (kъtↄp) каби.

    2. «G» фонемаси — саёз тил орқа, портловчи, жарангли, шовқинли ундош, “k”нинг жарангли жуфти. Бу фонема сўз бошида (gul, go`zal), ўртасида (tegirmon, agar) ва охирида (barg, juvonmarg) кела олади. Қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган. Сўз охирида келиши кўпроқ ўзлашма сўзларда учрайди, бундай позицияда у жарангсиз “k” тарзида талаффуз этилади: barg > bark, pedagog > pedagok каби; “g” дан сўнг унли фонемаларнинг фақат олд қатор оттенкаси қатнашади: go`zal (гѳзəл), gul (гγл), gilam (гълəм) каби.

    3. «Ng (ղ)» фонемаси – саёз тил орқа, жарангли, бурун сонанти. Бу фонема сўз бошида қўлланмайди, сўз ўртасида (ko`ngil, singil) ва охирида (ong, ming) ишлатилади. Бу фонема билан ёнма-ён қўлланган унлилар доимо ингичка талаффуз этилади: jang-жаղ, ko`ngil-кѳղьл каби. Бу фонема қаттиқ ўзакли сўзлар ёки сўз шаклларида чуқур тил орқа оттенка билан талаффуз этилиши ҳам мумкин; g`ing (ғынг), ho`ng-ho`ng каби.
    Чуқур тил орқа ундошлари тавсифи
    1. «Q» фонемаси – чуқур тил орқа, портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош. Бу фонема сўз бошида (qozon, qop), ўртасида (to`qay, soqol) ва охирида (buloq, oziq) кела олади. Кўп бўғинли сўзларга унли билан бошланган аффикс қўшилганда, асос охиридаги “q” ундоши “g`” га ўтади: taroq-tarogʼim, tarogʼing, tarogʼi каби. Бир бўғинли сўзларда (yoq, yo`q сўзларидан бошқаларида), шунингдек, айрим кўп бўғинли ўзлашма сўзларда асос охиридаги “q” “g`” га ўтмаслиги мумкин: haq — haqim, haqing, haqi; ittifoq — ittifoqimiz, ittifoqingiz, ittifoqi каби. Жонли сўзлашувда “q”нинг диссимилацияга (maqtanmoq > maxtanmoq) ёки ассимилацияга (toʼqson > toʼxson) учраш ҳолатлари кузатилади. Кўп бўғинли сўзларнинг охиридаги “q” жонли сўзлашувда сирғалувчи “g`” тарзида талаффуз этилади: baliq > baligʼ, taroq > tarogʼ каби. Қадимги туркий тилда қ-к товушлари битта фонеманинг икки кўриниши бўлган, кейинчалик бу фонема дивергенсияга учраб, иккита фонемага айланган. Демак, “q”ни “k” нинг дивергенти дейиш мумкин.

    2. «G`» фонемаси – чуқур тил орқа (увулар), сирғалувчи, жарангли, шовқинли (айрим тилшунослар фикрича – сонор) ундош, “x” нинг жарангли жуфти. Бу фонема сўз бошида (g`or, g`alvir), ўртасида (tog`ora, sog`inch) ва охирида (togʼ, yogʼ, mablagʼ) кела олади. Қадимги туркий тилда “g” нинг вариацияси бўлган ва сўз бошида қўлланмаган. Демак, тарихан “g”нинг дивергенсияга учраши натижасида «ғ» юзага келган, шунинг учун уни “g”нинг дивергенти дейиш мумкин. Ҳозирги ўзбек адабий тилида “g`” билан тугаган сўзларга “g” билан бошланган аффикслар қўшилганда “g`” ва “g” ларнинг “q” га кўчиш ҳолатлари учрайди: togʼ+ga > toqqa, bogʼ+ga > boqqa, ogʼgan > oqqan, sogʼ+gani > soqqani каби. Шеваларда сўз охирида “g`” ўрнида “v” нинг қўлланиш ҳоллари учрайди: togʼ > tov, toʼgʼri > tuvri, ogʼiz > ovuz каби. Бундай ҳолатлар адабий тил учун меъёр ҳисобланмайди.

    3. «Х» фонемаси — чуқур тил орқа, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли ундош, “g`”нинг жарангсиз жуфти. Бу фонема сўз бошида (xalq, xabar), ўртасида (maxsus, maxfiy) ва охирида (do`zax, mix, tarix) кела олади. Қадимги туркий тилда “x” ундоши бўлмаган. У эски туркий тил даврида пайдо бўлган: xan (xon), xayu (qaysi), yaxsaq (oqsoq) каби.

    Қипчоқ лаҳжаси шеваларида “x” нинг ўрнида “q” нинг қўлланиш ҳолатлари учрайди: xabar > qabar, xalq > qalq; xalta > qalta каби. “X” ундошидан сонг қўлланган унлилар, одатда, орқа қатор оттенка билан талаффуз этилади (аккомодация ҳодисаси содир бўлади): xulq, xavf, xato каби.
    Бўғиз ундоши тавсифи
    «H» фонемаси — бўғиз ундоши, сирғалувчи, жарангсиз, шовқинли товуш. Бу фонема сўз бошида (ham, hozir), ўртасида (qahramon, mahsulot) ва охирида (hoh, guruh) кела олади. Aсосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларда ёки шу сўзлардан ясалган ўзбекча сўзларда қўлланади: hammol, haqiqat, huquq, humo (“humo qushi”), hunar, hurriyatкаби. Ҳозирги ўзбек тилида “h”нинг “y”га ўтиш ҳолатлари учрайди: shohi > shoyi (h > y), Rahim > Rayim (h > y), Sohib > Soyib (h > y), Mohira > Moyira (h > y) каби. “H”нинг бу хусусияти баъзан унинг сўз таркибидан тушиб қолишига ҳам олиб келади: shahar > sha:ar, Solih > Soli, Tohir> Toir каби. Ҳатто Muhammad Rahim > Muhammad Raim > Mamaraim > Maraim каби фонетик жараёнларда ҳам “h”нинг юқоридаги хусусиятлари таъсири бор.
    Қоришиқ «Ts» («Ц») ундоши тавсифи
    «Ts» фонемаси – тил олди-алвеолар, қоришиқ-портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош. Бу фонема фақат русча лексик ўзлашмаларда қўлланади. Дастлаб «ц» ўрнида “ch” ва “s” товушлари ишлатилган: Царизм > Chorizm,цирк > sirk каби. Кейинги 50-60 йил давомида ўзбек-рус икки тиллилигининг шаклланиши ва мустаҳкамланиши туфайли кўпчилик ўзбек зиёлиларида «ц» нинг русча артикулация базаси (талаффуз кўникмаси) ҳам шаклланган: konstitutsiya, aviatsiya, evolutsiya, inflatsiya, litsey каби сўзларнинг ўзбеклар нутқидаги қўлланиши шундан далолат беради, аммо ўзбек тилида «ц» билан қўлланадиган бирорта сўзга қарама-қарши қўйиш мумкин бўлган бошқа сўзнинг (квазиомонимнинг) йўқлиги бу фонеманинг ўзбек тилидаги фонологик функсиясини мунозарали қилиб қўймоқда.

    Демак, ўзбек тилида ундош товушларнинг таркиби овоз ва шовқиндан иборат бўлиб, талаффузда тўсиққа учрайди. Ўзбек тилида ундош товушлар 23 та: b, v, g, d, z, j, y, k, l, m, n, p, r, s, t, f, x, ch, sh, q, g`, h, ng.

    Ундош товушлар уч томондан тасниф қилинади:

    I. Ҳосил бўлиш ўрнига кўра:

    1. Лаб ундошлари:

    а) лаб-лаб ундошлари: b, p, m;

    б) лаб-тиш ундошлари: f, v.

    2. Тил ундошлари:

    а) тил олди ундошлари: d, t, z, s, sh, j, ch, n, l, r;

    б) тил ўрта ундоши: y;

    д) тил орқа ундошлари: g, k, ng;

    э) чуқур тил орқа ундошлари: q, g`, x.

    3. Бўғиз ундоши: h.

    II. Ҳосил бўлиш усулига кўра:

    а) портловчилар: b, p, d, t, g, k, j, q, m, n, ng;

    б) сирғалувчилар: v, f, z, s, y, r, 1, sh, gʼ, x, h;

    д) қоришиқлар: ch.

    III. Овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра:

    1. Жарангли ундошлар: b, v, g, d, z, j, y, gʼ, 1, m, n, ng, r.

    2. Жарангсиз ундошлар: p, f, k, t, s, ch, sh, q, x, h.

    Шунингдек, улар таркибига кўра соф ва қоришиқ, овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра сонорлар ва шовқинлилар деб ҳам таснифланади. Қоришиқ ундошлар битта: ch. Сонорлар эса бешта: l, m, n, ng, r. Буларнинг ичидан “l” ён товуш, “r” титроқ товуш саналади.
    Назорат учун савол ва топшириқлар


    1. Нима учун ундош товушларда фокус бўлиши шарт?

    2. Артикуляция ўрнига кўра ундош товушлар қандай ундошларга бўлинади?

    3. Унли фонемалар қандай белгиларига кўра ундош фонемалардан фарқланади?

    4. Лабиал ундошларнинг қандай турлари бор?

    5. Тил ундошларининг қандай турлари бор?

    6. Бўғиз ундоши ҳақида гапиринг.

    7. Артикуляцион усулига кўра ундошларнинг қандай турлари бор?

    8. Жарангли ва жарангсиз ундошлар ниманинг иштирокига кўра фарқланади?

    9. Овоз ва шовқин муносабатига кўра ундошлар ҳақида нималарни биласиз?


    8-мавзу. ФОНЕТИК ҲОДИСАЛАР
    Режа:


    1. Фонетик ҳодисалар ҳақида

    2. Фонетик ҳодисаларнинг турлари ва сабаблари


    Таянч тушунчалар: товуш тушиши, прокопа, анкопа, синкопа, апокопа, товуш ортиши, товуш алмашиши, ассимиляция, aккомодация, диссимилация, назализация, редукция, протеза, эпентеза, эпитеза (аустеза), элизия, сандхи ҳодисаси, aферезис, гаплология, метатеза, геминация, синерезис, спирантизация
    1-§. Фонетик ҳодисалар ҳақида
    Фонеманинг нутқ оқимида турли оттенкаларда намоён бўлиши, бундай оттенкаларнинг юзага келишида комбинатор, позицион ёки аралаш (комбинатор-позицион) ва бошқа омилларнинг иштироки бор. Фонетик ҳодисалар ҳам аслида ана шу омиллар маҳсули сифатида содир бўлади.

    Фонетик ҳодисалар унлиларга ҳам, ундошларга ҳам тааллуқлидир.

    Бу мавзуни янги ўзлаштираётганлар сўзларни асос ва қўшимчаларга ажратишни яхши ўзлаштириб олишлари керак, чунки фонетик ҳодиса фақат морфемалар қўшилиши натижасида содир бўлади.

    Фонетик ҳодисалар 3 хил бўлади.

    1. Товуш тушиши

    Aсосга қўшимча қўшилиши натижасида сўзда айрим унли ва ундош товушлар тушиб қолади. Aсосан, унлилардан а, и, е, у ундошлардан т, н қўш ундошли сўзларда эса с, л, м каби товушлар тушиши кузатилади.

    2 . Товуш ортиши

    Aйрим сўзларга қўшимча қўшганимизда товуш ортади. Бу ҳодиса ёзма нутқда унлилар билан содир бўлмайди, фақат ундош товушлар (н, й) иштирокида кузатилади.

    Мисоллар:

    де + ил + ди = дейилди;

    мавзу + им = мавзуйим;

    шу + га = шунга.

    Шунингдек, ч, с, б каби ундошларнинг айрим сўзлар таркибида иккилантирилиши ҳам товуш ортиши ҳисобланаверади.

    Мисоллар:

    иси + қ = иссиқ, ҳис + ий = ҳиссий,

    тиб + ий = тиббий, ачи + қ = аччиқ.

    Онаси, укаси каби сўзлардаги с ундоши орттирилган ҳисобланмайди, чунки III шахс эгалик қўшимчаси -и ва -си шаклларига эга.

    3. Товуш алмашиши

    Сўзларга қўшимчалар қўшилиши натижасида бир унли ё ундошнинг бошқа унли ё ундош товушга алмашиб қолиши шундай аталади.

    М уҳим: ҳисоблагич, тутқич, чизғич, кўрсаткич каби сўзларда товуш алмашиши рўй бермаган, чунки

    -гич қўшимчаси фақат қ ва к ундошлари билан якунланган сўзларга қўшилсагина товуш алмашиши рўй берган ҳисобланади. Бу қоида г билан бошланадиган барча қўшимчаларга тегишли.

    Ёққич, эккач, боққани, буккан, чиққунча каби сўзларда товуш алмашиши бор.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28


    написать администратору сайта