Главная страница
Навигация по странице:

  • 2. Сўз охиридаги очиқ бўғинда тор унлиларнинг бироз кенгайиши

  • 3. Жарангли б > ва «д» ундошларининг сўз охирида жарангсизланиши

  • 6. Товушларнинг ўрин алмашинуви (метатеза).

  • Назорат учун савол ва топшириқлар

  • 1-§. Бўғин (силлабема), унинг тузилиши

  • фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси


    Скачать 0.98 Mb.
    НазваниеМ. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
    Анкорфонетика
    Дата13.09.2022
    Размер0.98 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаФОНЕТИКА.docx
    ТипДокументы
    #674874
    страница9 из 28
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28

    2-§. Фонетик ҳодисанинг турлари ва сабаблари
    Фонетик ҳодисанинг турлари қуйидагилардан иборат:

    I. Комбинатор омиллар таъсирида содир бўладиган ҳодисалар:

    1. Aссимиляция бир хил категориядаги товушларнинг (масалан, ундош билан ундошнинг) ўзаро мослашувидир. Бундай мослашувнинг қуйидаги турлари бор:

    а) прогрессив ассимиляция – олдинги товушнинг кейинги товушни ўзига мослаштириши: кетди > кетти (тд > тт), экган > эккан (кг > кк), қишлоқга > қишлоққа (қг > ққ) каби;

    б) регрессив ассимилация. Кейинги товушнинг олдинги товушни ўзига мослаштириши: тузсиз > туссиз (зс > сс), бирта > битта (рт > тт) каби;

    д) тўлиқ ассимилация. Бунда кучли ва кучсиз позициядаги товушлар бир-бирига айнан мослашади (улар ўртасида нейтраллашув содир бўлади): нонвой > новвой (нв > вв), теракга > теракка (кг > кк) каби;

    е) тўлиқсиз ассимилация. Бунда кучли ва кучсиз позициядаги товушлар бир-бирига қисман мослашади: танбур> тамбур (нб > мб), шанба > шамба (нб > мб) каби. Бу сўзларда «п» (тил-тиш ундоши) лаб-лаб «б»га фақат артикулация ўрни жиҳатдан мослашган (лаб-лаб «м»га ўтган), аммо бошқа белгилари мослашмаган. Қиёс қилинг: «м» — сонор, «б» — шовқинли; «м» - юмуқ фокусли бурун товуши (назал товуши), «б» — соф портловчи каби;

    ф) контакт ассимилация — кетма-кет жойлашган товушларнинг ўзаро мослашуви (қ.: юқоридаги мисоллар);

    г) дистант ассимилация — сўз таркибида бир-биридан узоқроқда жойлашган товушларнинг ўзаро мослашуви: сичқон > чичқон, соч > чоч каби.

    Ўзбек тилида ўзак билан аффиксдаги унлилар ассимилациваси ҳам учрайди. Aссимилациянинг бу тури сингармонизм (унлилар уйғунлашуви) деб ҳам номланади. Бунда унлиларнинг уйғунлашуви лаб гармонияси ва тил гармонияси (лингвал гармония) шаклида намоён бўлади. Масалан: келди — «е» (олд қатор), «и» (олд қатор). Бунда ўзак ва аффикслар таркибидаги ҳар иккала унли олд қатордир (тил гармонияси); қолди — «о» (орқа қатор), «и» (орқа қатор). Бунда аффиксдаги олд қатор «и» ўзакдаги орқа қатор «о»га мослашган «и» нинг орқа қатор оттенкаси юзага келган (бу ҳам тил гармонияси ҳисобланади); лаб гармонияси кўпроқ шеваларда учрайди: ўғлим (адабий тилда) – улум (қипчоқ лаҳжаси шеваларида), кўзим (адабий тилда) – кўзум (кѳзγм: қипчоқ лаҳжасида). Бунда ўзак ва қўшимчалардаги унлиларнинг лабланиш жиҳатдан мослашуви содир бўлади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида ассимилациянинг бу тури деярли учрамайди.

    Aссиниилацияда фонеманинг комбинатор оттенкаси юзага келади (ўзгариш товушларнинг бир-бирига таъсири натижасида бўлганлиги учун).

    2. Aккомодация — турли категориялардаги товушларнинг, масалан, унли билан ундошнинг ўзаро таъсири туфайли юзага келадиган мослашув. Масалан: кишт «и»нинг олд қатор оттенкаси, у саёз тил орқа «к» ундошига мослашган — қиш (қыш: «и»нинг орқа қатор оттенкаси, у чуқур тил орқа «қ» ундошига мослашган). Баъзан унли ундошга эмас, аксинча, ундош унлига мослашади. Масалан, лаб-тиш (лабио-дентал) «ф» ундоши лаблашган «и» унлиси таъсирида лаб-лаб «ф»га айланиши мумкин. Қиёс қилинг: фақат («ф» — лаб-тиш), нуфуз («ф» — лаб-лаб), афт («ф» — лаб-тиш), уфқ («ф» — лаб- лаб), саф («ф» — лаб-тиш), туф («ф» — лаб-лаб) каби.

    Ўзаро таъсирда бўлган товушларнинг бир-бирига нисбатан олдин ёки кейин келишига кўра аккомодация қуйидаги икки турга бўлинади:

    а) прогрессив аккомодация. Бунда олдинги товуш кейинги товушга таъсир қилади: кулмоқ сўзида саёз тил орқа «к» ундоши орқа қатор «у»ни олд қатор «у» га айлантиргани каби. Қиёс қилинг: қул («и» - орқа қатор унли) – кул («у» — олд қатор унли), қўл («ў» — орқа қатор «о» унлиси) – кўл («ў» — олд қатор «е» унлиси);

    б) регрессив аккомодация. Бунда кейинги товуш олдинги товушга таъсир қилади. Масалан: тўк сўзида саёз тил орқа «к» ундоши орқа қатор «ў» унлисини олд қатор «ў»га айлантиради. Aссимилацияда бўлганидек, аккомодацияда ҳам фонеманинг комбинатор оттенкаси юзага келади.

    3. Диссимилация – сўз таркибидаги бир хил (ёки ўхшаш) товушлардан бирининг бошқа товушга кўчиши: бирорта > биронта (рор > рон), кисса > киста (сс > ст) каби. Бу ҳодисани ассимилациянинг акси дейиш мумҳин.

    Диссимилация ҳодисаси йўналишига қараб икки хил бўлади:

    а) прогрессив диссимилация. Бунда кейинги товуш ўзгаради: зарур > зарил

    б) регрессив диссимилация. Бунда олдинги товуш ўзгаради: мақтанмоқ > махтанмоқ каби.

    Товушнинг ўзгариш даражасига кўра диссимилация яна икки турга бўлинади:

    а) тўлиқ диссимилация. Бунда иккита бир хил товушдан бири ноўхшаш товушга айланади: кисса > киста (сс > ст) каби;

    б) тўлиқсиз диссимилация (қисман диссимилация). Бунда товушнинг артикулацион хусусиятларидан айримларигина ўзгаради. Масалан, учта > ушта (ч > ш) каби: «ч» ва «т» ундошларининг иккаласи ҳам портловчи, аммо «т» нинг таъсирида «ч» сирғалувчи «ш» га ўтган.

    Товушлар ўртасидаги масофага нисбатан ҳам диссимилация икки хил бўлади:

    а) контакт диссимилация. Бунда ёнма-ён турган товушлардан бири ўзгаради: кисса > киста каби:

    б) дистант диссимилация. Бунда диссимилацияга учраётган товушлар бир-биридан узоқроқда жойлашган бўлади. Масалан: бирорта > биронта каби.

    4. Назализация — сўз таркибидаги бумн сонантлари таъсирида шу сонантлар ёнида қўлланган унлининг резонатор тон билан айтилишии нон, нок, мен, менг каби. Бундай ҳолларда ҳам фонеманинг комбинатор оттенкаси (унлининг кўриниши) пайдо бўлади.

    II. Позицион омиллар таъсирида содир бўладиган ҳодисалар:

    1. Редукция — унли фонеманинг урғусиз бўғинда кучсизланиши: билан — б:лəн, бироқ — б:роқ каби. Бунда «и» унлисининг кучсизланган, қисқа (билинар-билинмас) талаффуз этиладиган позицион оттенкаси юзага келади.

    2. Сўз охиридаги очиқ бўғинда тор унлиларнинг бироз кенгайиши: борди > борде каби. Бунда ҳам тор «и» унлисининг бироз кенгайган позицион оттенкаси юзага келади.

    3. Жарангли б > ва «д» ундошларининг сўз охирида жарангсизланиши: мактаб > мактап (б > п), савод > савот (д > т) каби. Бундай ҳолат жарангли ж, ж (дж), з уадошларида ҳам учрайди: массаж > массаш (ж > ш), дилхирож > дилхироч (ж > ч), саккиз > саккис (з > с) каби. Юқоридаги барча ҳолатларда б, д, ж, ж (дж), з фонемаларининг жарангсизлашган позицион оттенкалари қўлланган. Ўзбек тилида кўп бўғинли сўзларда портловчи, жарангсиз «қ» нинг сўз охирида сирғалувчи, жарангли «ғ» тарзида талаффуз қилиниш ҳоллари ҳам учрайди: балиқ > балиғ, ўртоқ > ўртоғ, тароқ > туроғ каби.

    III. Туркий сўзларнинг анъанавий фонетик таркибига мослашиш. Ўзбек тилида бундай мослашишнинг қуйидаги турлари учрайди:

    1. Протеза – сўз бошида товуш орттирилиши:

    а) рус > ўрис, рўза > ўраза, рўмол > ўрамол каби. Маълумки, қадимги туркий тилда сонор «г» товуши сўз бошида қўлланмаган, демак, уни сўз бошида қўллаш кўникмаси ҳам бўлмаган, бу ҳои бошқа тиллардан ўзлаштирилган сўзлар бошидаги сонор «р»дан олдин бир унлининг орттирилишига олиб келган, шу тариқа олинма сўзнинг фонетик таркиби туркий тиллар қонуниятига бўйсундирилган;

    б) шкаф > ишкоп, стакан > истакан каби: туркий тилларда сўз ёки бўғин бошида (позицион омил) ундошлар ўзаро бирика олмайди (синтагматик омил), айни шу қонуният юқорида келтирилган русча ўзлашмалар бошида бир унлининг орттирилишига, демак, шу сўзларнинг туркий тил қонуниятига мослаштирилган шаклининг яратилишига олиб келган.

    2. Эпентеза — сўз ўртасида товуш орттирилиши. Бу ҳодиса ҳам асосан бошқа тиллардан ўзлаштирилган сўзлар таркибида юз беради — уларнинг фонетик таркиби туркий тил қонуниятларига мослаштирилади (сўз ёки бўғин бошида қаторлашиб келган икки ундош орасида бир унли орттирилади: план > пилон, клубника > қулупнай, трактор> тирактир каби).

    Маълумки, туркий сўзлар таркибида икки унли ҳам ёнма-ён қўлланмайди. Бу ҳол Саид, оила, соат каби арабча ўзлашмаларнинг жонли тилда Сайид, ойила, соғат деб (икки унли орасида бир ундошнинг орттирилиб) талаффуз қилинишига сабаб бўлади.

    3. Эпитеза (аустеза) — сўз охирида товуш орттирилиши: бу ҳодиса кўпроқ сўз охирида қаторлашиб келган ск, нк ундошларидан сўнг юз беради: отпуск > отпуска, киоск > киоска, танк > танка, бланк > бланка каби. Бунда ҳам позицион-синтагматик омил (туркий сўз охирида ск, нк ундошлари бирикмасининг учрамаслиги) кўпроқ даражада асос бўлган.

    IV. Фонетик ҳодисаларнинг бошқа турлари:

    1. Товуш тушиши. Сўз ўзагидаги ёки унга қўшилган қўшимчалар таркибидаги айрим товушларнинг маълум фонетик қуршов ёки позиция таъсирида талаффуз этилмаслиги. Бу ҳодисанинг қуйидаги турлари бор:

    а) прокопа, анкопа – сўз бошидаги товушнинг тушиб қолиши: йилон > илон, яғоч > ағоч > оғоч, йигна > игна каби. Бунда тил ўрта «й»да овознинг устунлиги, демак, унинг унлига яқинлиги, ўзидан кейинги унлига сингиб кетиши каби омиллар таъсири бор. Прокопа, асосан, тарихий жараён маҳсули бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида учрамайди;

    б) синкопа — сўз ўртасидаги товушнинг тушиб қолиши. Бу ҳодиса редуксиянинг давоми сифатида кўпроқ учрайди-ўзак морфемага афлфикс морфема қўшилганда, урғу охирги бўғинга кўчиб, ўзакдаги унли кучсизланади ва тушиб қолади: бурун > бурним, бурнинг, бурни; ўғил > ўғлим, ўғлинг, ўғли каби. Сўз ўртасидаги унлининг тушиб қолиши баъзан тарихий (диахрон) планда содир бўлган бўлиб, ҳозир сезилмаслиги ҳам мумкин: олча < олича, келяпти < келаяпти каби. Ўзбек тилида ундош товушлар синкопаси ҳам учрайди: пастқам > пасқам, пастда > пасда каби. Уларнинг баъзи турлари тарихий пландагина қаралиши мумкин: эрди > эди каби;

    д) апокопа — сўз охиридаги товушнинг ёки қўшма сўз компонентининг тушириб қолдирилиши: баланд > балан, хурсанд > хурсан, ғишт > ғиш, гўшт > гўш, обрўй > обрў, подшоҳ > подшо каби. Қўшма сўз компонентининг тушириб қолдирилиши асосан русча лексик ўзлашмаларда учрайди: метрополитен > метро, килограмм > кило, таксомотор > такси каби.

    Товуш ёки компонентнинг тушиб қолишига олиб келадиган сабаблар қаторида позицион (урғусиз бўғиндаги редуксия) ва синтагматик (ёнма-ён қўлланган товушларнинг сингишиб кетиши) билан бирга фонацион энергияни тежаш, ихчамликка еришиш каби омиллар ҳам қатнашади;

    2. Элизия — унли товуш билан тугаган сўзга унли билан бошланган сўзнинг қўшилиши натижасида бир унли товушнинг тушиши (125, 133-б.). Масалан, айта олди > айтолди, Дили пром > Дилором каби. Бу ҳодиса унлилар сингишувининг бир кўринишидир. Яна қаранг: синерезис.

    3. Сандхи ҳодисаси — аналитик шаклларнинг ихчамлашуви натижасида содир бўладиган фонетик ўзгаришлар. Масалан: ишлар эди > ишларди, борган эмиш > борганмиш каби. Бу ҳодиса ўз табиатига кўра элизияга жуда яқин туради.

    4. Aферезис – олдинги сўзнинг сўнгги товуши (ёки товушлари) таъсирида кейинги сўз бошидаги товушнинг (ёки товушларнинг) тушиши: не учун > нечун, мулла ака > муллака каби. Бу ҳодиса сандхининг бир кўриниши, холос.

    5. Гаплология – ясама сўз таркибида бирин-кетин келган иккита бир хил бўғиндан бирининг тушириб қолдирилиши. Бу ҳодиса ҳам кўпроқ ихчамлаштириш, енергияни тежаш асосида содир бўлади. Масалан, трагикомедия < трагикокомедия. Бу сўзнинг таркибида иккита бир хил бўғин («ко» - учинчи бўғин ва «ко» - тўртинчи бўғин) бирин-кетин келганлигидан талаффузда улардан бири тушириб қолдирилган ва сўзнинг ана шу ихчамлаштирилган шакли адабий тил учун меъёр бўлиб қолган. Бундай ҳодиса минералогия < минералология, морфонология < морфофонология сўзларида ҳам кузатилади.

    6. Товушларнинг ўрин алмашинуви (метатеза). Бу ҳодиса кўпроқ жонли сўзлашувга, айниқса, шеваларга хос бўлиб, адабий тилда кам учрайди: тупроқ > турпоқ (Тошкент шевасида), дарё > дайро (қипчоқ лаҳжаси шеваларида), тўғрамоқ > тўрғамоқ (айрим шеваларда) каби.

    Ўрин алмашинувига учраган товушлар сўз таркибида бир-бирига яқин ёки узоқ жойлашган бўлиши мумкин, шунга кўра метатезанинг икки тури фарқланади:

    а) контакт метатеза — ёнма-ён жойлашган товушларнинг ўрин алмашинуви: тупроқ > турпоқ (пр > рп), аҳвол > авҳол (ҳв > вҳ) каби;

    б) дистант метатеза — бир-биридан узоқроқда жойлашган товушларнинг ўрин алмашинуви: айланайин > айналайин (бунда иккинчи бўғин бошидаги «л» билан учинчи бўғин бошидаги «п» товушлари орасида «а» унлиси бор).

    Таркибида метатеза ҳодисаси юз берган айрим сўзлар ҳозирги адабий тилда меъёр даражасига кўтарилган: ёғмир (этимологик шакли) > ёмғир (ҳозирги адабий тилдаги шакли) каби.

    7. Геминация – иккита бир хил ундошнинг сўз таркибида қаватланиши: муддат, иззат каби. Бундай қаватланиш маълум услубий мақсадларда юзага келтирилиши ҳам мумкин: Масалан, маза (битта «з», бунда услубий бўёқ йўқ) – мазза (иккита «з». Сўзнинг бу шаклида маъно кучайтирилган). Яна қиёс қилинг: яшамагур > яшшамагур, учаласи > уччаласи, роса > росса, жуда > жудда каби. Геминация ҳодисаси сўз ясалишида ҳам учрайди: ачимоқ (феъл) — аччиқ (сифат), исимоқ (феъл) — иссиқ (сифат), қотмоқ (феъл) — қаттиқ (сифат) каби. Сифатларнинг кучайтирув (интенсив) формаларида ҳам геминация ҳодисаси учрайди: оқ > оппоқ, соғ > соппа-соғ каби.

    Дегеминация — сўз таркибидаги геминациянинг йўқолиши: мен+нинг > менинг, сизни > сиззи > сизи; қаййер > қайер каби.

    8. Синерезис — сўз таркибида ёндош қўлланган икки унлининг дифтонглашуви — бир чўзиқ унли ҳолига келиши: мутолаа > мутола: матбаа > матба: саодат> со:дат каби. Бу ҳодиса икки унли орасидаги ундошнинг тушиб қолиши ҳисобига юз бериши ҳам мумкин: заҳар > за:р, шаҳар > ша:р каби.

    9. Спирантизация — айрим портловчи ундошларнинг икки унли орасида (интервокал позицияда) сирғалувчи ундошга ўтиши: бора бер > боравер (б > в), кабоб > кавоб (б > в), пўстлоқ > пўстлоғи (қ > ғ), тароқ > тароғи (қ > ғ) каби. Бу ҳодисада позицион омил (интервокал ҳолат) билан бирга комбинатор омил (унлиларнинг ундошга таъсири) ҳам иштирок этган.
    Назорат учун савол ва топшириқлар


    1. Фонетик ҳодисалар қайси омиллар маҳсули сифатида намоён бўлади?

    2. Фонетик ҳодисалар асосан неча хил бўлади?

    3. Ассимиляциянинг қандай турлари бор?

    4. Аккомодациянинг турларини санаб беринг.

    5. Диссимиляция деб нимага айтилади?

    6. Назализация ҳақида гапиринг.

    7. Редукция нима?

    8. Протеза нима?

    9. Эпентеза нима?

    10. Эпитеза нима?

    11. Товуш тушишининг қандай турлари бор?

    12. Элизия ҳақида нималарни биласиз?

    13. Сандхи ҳодисаси ҳақида гапиринг.

    14. Аферезис нима?

    15. Гаплология нима?

    16. Метатезанинг турларини санаб беринг.

    17. Геминация ва дегеминация ҳақида гапириб беринг.

    18. Синерезис нима?

    19. Спирантизация нима?


    9-мавзу. СУПЕРСЕГМЕНТ БИРЛИКЛАР
    Режа:


    1. Бўғин (силлабема), унинг тузилиши

    2. Бўғин маркази ва типлари

    3. Бўғин кўчириш қоидалари

    4. Урғу (аксентуация) ва унинг типлари

    5. Интонация (интонема), унинг просодик элементлари (узвлари)


    Таянч тушунчалар: очиқ бўғин, ёпиқ бўғин, беркитилган бўғин, беркитилмаган бўғин, силлиқ бўғин, кучаювчи бўғин, пасаювчи бўғин, кучаювчи-пасаювчи бўғин, сегмент бирликлар, устсегмент бирликлар, тўхтам (пауза), нутқнинг эмоционал бўёғи (дарак, сўроқ, буйруқ, ҳис-ҳаяжон), маъно (гап) урғуси, сўз урғуси, динамик урғу (зарб урғуси), квантитатив урғу, типик оттенкали урғу (сифат урғуси), тоник (мусиқий) урғу, кўчадиган урғу, кўчмайдиган урғу, синтагма урғуси, интонация, интонема, интеллектуал инонемалар, эркин интонемалар, эмотив интонемалар, тасвирий интонемалар.
    1-§. Бўғин (силлабема), унинг тузилиши
    Бўғин – бир ҳаво зарби билан айтилувчи товуш ёки товушлар йиғиндисидир. Бўғин кўчириш ва бўғинга ажратиш ҳодисаларини фарқлаш лозим. Бўғинга ажратиш фонетик ҳодиса бўлиб, унда сўз талаффузидаги ҳаво зарблари асосида ажратилади. Бўғиннинг асосини унли товуш ташкил қилади. Ўзбек тилида бўғиннинг қуйидаги шакллари мавжуд:

    • бир унлидан иборат бўғин: о-та, а-на;

    • бир унли ва бир ундошдан иборат бўғин: бо-ла, ти-ла:

    • икки ундош ва бир унлидан иборат бўғин: тас-диқ, мак-таб;

    • уч ундош ва бир унлидан иборат бўғин: порт-лаш, ғишт-ни;

    • тўрт ундош ва бир унлидан иборат бўғин: транс-порт, спорт-чи.

    Бўғин нутқ оқимининг товушдан катта, сўздан кичик (баъзан бир сўзга тенг) сегмент бирлигидир. Фонологик нуқтайи назардан бўғин силлабема дейилади, уни ўрганадиган соҳа эса силлабика деб номланади.

    Бўғин унлисиз тузилмайди, шунинг учун унли товуш бўғиннинг маркази ҳисобланади — у ундошларни ўзига тортиб, бир ҳаво зарби билан айтиладиган фонетик бўлакни (бўғинни) ҳосил қилади. Ундошлар ўзича бўғин ҳосил қилмайди (сонорлар бундан мустасно). Улар унлидан олдин келганда кучсиз бошланиб, кучли тугайди; китоб сўзидаги «ки-» бўғини бошида келган «к» ундоши шундай. Ундош товуш унлидан кейин келганда, кучли бошланади, сўнг кучсизланиб тугайди: китоб сўзидаги «-тоб» бўғини охирида келган «Ь» ундоши шундай. Баъзан икки бўғин орасида иккита бир хил ундош ёнма-ён келиб қолади: муддат (муд-дат) каби. Бу ҳодиса геминация саналади. Бунда иккала «дд» бир товушдек талаффуз этилади, бинобарин, кучли бошланиб, кучли тугайди, оралиғида эса бироз пасайиш кузатилади. Булар икки баландликка эга ундошлар саналади. Демак, бўғин тузилишида ундошлар кучсиз бошланувчи, кучли туговчи ва икки баландликка эга характерида бўлади. Шунга кўра бўғин уч қисмга бўлинади;

    а) бўғин боши – бўғин ясовчи товушнинг (унлининг) баландлигигача бўлган қисм;

    б) бўғин маркази (бўғин баландлиги);

    д) бўғин марказидан кейинги қисм (бўғин баландлигидан сўнгги қисм).

    Унли (V) ёки унли+ундош (VC) типидаги бўғиннинг боши нолга тенг бўлади: о+та (биринчи бўғин боши нолга тенг), ол+ма (биринчи бўғин боши нолга тенг); ундош+унли (CV) типидаги бўғиннинг охири ҳам нолга тенг: ол+ма («та» бўғинининг охири нолга тенг) каби. Ўзбек тилидаги умумтуркий сўзларда:

    а) боши нулга тенг бўғин фақат сўз бошида учрайди: о+та, уч+та каби;

    б) боши нолга тенг бўлган бўғин биринчи бўғиндан кейин қўлланмайди. Бу типдаги бўғиннинг сўз ўртасида ёки охирида келиши фақат арабча ва русча лексик ўзлашмаларда учрайди: ма-о-риф (арабча), а-ор-та (русча-байналмилал) каби;

    д) охири нолга тенг (CV типидаги) бўғин сўзнинг барча қисмларида қўлланиши мумкин: бо+ла, да+ла каби;

    е) бўғин бошида ундошларнинг қаторлашиб келиши фақат русча-байналмилал сўзларда учрайди: трактор (биринчи бўғин схемаси — CCVC) каби.

    Бўғиннинг тил ва нутқдаги аҳамияти қуйидагилардан иборат:

    1. Сўзнинг, хусусан. фонетик сўзнинг шаклланишида «қурилиш материали» ва қолипловчи вазифаларни бажаради. Aйрим тилларда бўғиннинг дистинктив (тафовутлаш, фарқлаш) функсияси ҳам бор. Масалан, корейс, вьетнам, хитой тилларида бўғин оҳанг турига қараб сўз маъносини фарқлайди, айни шу хусусияти бўлган тилларда у силлабема ҳисобланади. Ўзбек тилида бўғиннинг бу функцияси ниҳоятда кучсиздир.

    2. Бўғиннинг педагогик-методик аҳамияти ҳам бор: биринчи синф ўқувчиларини тўғри ўқиш ва тўғри ёзишга ўргатишда, уларда тўғри талаффуз ва имло кўникмаларини шакллантиришда бўғинлаб ўқитиш ва бўғинлаб ёздириш яхши натижа беради.

    3. Орфография қоидаларининг бир қисми бўғин кўчирилишига асосланади.

    4. Бўғиннинг шеъриятда туроқлами, оҳангдошлик ва мусиқийликни таъминловчи восита сифатидаги роли ҳам катта. У шеърий мисралардаги ритмни юзага келтирувчи асосий унсурлардан бири, айни пайтда вазн ўлчови бўлиб хизмат қилади.

    Қуйидаги шеърий парчаларни қиёслаб кўрайлик:

    1. Куй авжида узилмасин тор,

    Шеър ярмида синмасин қалам.

    Яшаб бўлмай умрини зинҳор,

    Бу дунёдан кетмасин одам.

    (Е. Воҳидов. «Куй авжида узилмасин тор»).

    2. Шеърларим – чечагим, ҳаётим,

    Шеърларим бойликдир, бисотим,

    Ёмғирдан намланмас қанотим,

    Ошаман булутлартоғидан!

    (A. Умарий. «Ёмғирда»).

    Келтирилган бу икки шеърий парчани бир-бирига оҳанг жиҳатдан солиштирсак, уларнинг тўққизлик туркумига мансублиги маълум бўлади, шунга қарамай бу икки шеърнинг ритмик хусусиятлари бир хил эмас. Бунинг сабаби шуки, уларнинг ҳар бирида бўғинлар турлича гуруҳланиб келмоқда. Қиёс қилинг:

    1. Куй авжида (4) / узилмасин тор (5) = 9

    Шеър ярмида (4) / синмасин қалам (5) = 9

    Яшаб бўлмай (4) / умрини зинҳор (5) = 9

    Бу дунёдан (4) / кетмасин одам (5) = 9

    1. Шеърларим (3) / чечагим (3), / ҳаётим (3) = 9

    Шеърларим (3) / бойликдир (3), / бисотим (3) = 9

    Ёмғирдан (3) / намланмас (3) / қанотим (3) = 9

    Ошаман (3) / булутлар (3) / тоғидан (3) = 9
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28


    написать администратору сайта