фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
Скачать 0.98 Mb.
|
(даврийлик, узлуксизлик), > (катта), < (кичик) ва бошқалар; |
Aa | Bb | Dd |
Ee | Ff | Gg |
Hh | Ii | Jj |
Kk | Ll | Mm |
Nn | Oo | Pp |
| Rr | Ss |
Tt | Uu | Vv |
Xx | Yy | Zz |
O`o` | G`g` | Sh sh |
Ch ch | Ng | ‘ |
Янги алифбода ундошлар 20 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси билан ифодаланади.
Ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Bb, Dd, Ff, Gg, Hh, Jj, Kk, Ll, Mm, Nn, Pp, Qq, Rr, Ss, Tt, Vv, Xx, Yy, Zz, G`g` ҳарфлари учун халқаро андозадаги белгилар олинган.
Sh sh, Ch ch, ŋ товушлари учун қуйидаги ҳарфлар бирикмаси олинган: Sh sh, Ch ch, ng.
Русча-байналмилал сўзлардаги ц ҳарфини ифодалаш учун Ssҳарфи ишлатилади: Sirk, Sezor, sikl.
Бундай сўзларда ц унлидан кейин келганда битта t орттирилади: litsey, militsiyaкаби.
2-§. Ўзбек ёзуви тарихи
Ўзбек халқининг энг қадимги ёзувлари сифатида Авесто, урхун-энасой, суғд, хоразм, уйғур ёзувлари саналади. Энг кўп истеъмолда узоқ муддат бўлган ёзув араб ёзувидир. Араб ёзуви билан бирга энг кўп давом этган туркий халқлар ёзуви сифатида уйғур ёзуви кўрсатилади. Ўзбек халқи 1930 йилга қадар бир неча юз йиллар давомида араб графикасига асосланган туркий ёзувдан фойдаланиб келган. Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Улуғбек, Форобий сингари буюк олимларимизнинг илмий мушоҳадалари, Лутфий, Навоий, Бобур, Машраб, Фурқат, Чўлпон-у Фитратларнинг гўзал сатрлари айнан ана шу ёзувда битилган. 1929-1940 йилларда лотин ёзуви, 1940 йил 8-май қарори билан рус алифбоси негизидаги ўзбек ёзувига (кириллица)га ўтилган. У ўз ичига 33 та ҳарф ва 2 та белги (айириш ва юмшатиш)ни олган. Ўзбек тилининг хос товушларини ифодаловчи товушлари сифатида Ў, Қ, Ғ, Ҳ ҳарфлари киритилган.
1993 йил 2 сентабрь қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиб ва ўзбек ёзувининг лотин алифбосига ўтилган 1929—1940-йиллардаги ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, кенг жамоатчилик вакиллари билдирган истак-хоҳишларни инобатга олган ҳолда республиканинг ҳар тарафлама камол топишини ва жаҳон коммуникация тизимига киришини жадаллаштирувчи қулай шароит яратишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган қуйидаги 31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан иборат ўзбек алифбоси жорий этилсин.
2-модда. Лотин ёзуви асосидаги ўзбек ёзувини жорий этиш билан бирга Ўзбекистон халқининг миллий ифтихори бўлмиш бебаҳо маънавий мерос битилган араб алифбосини ва кириллитсани ўрганиш ва улардан фойдаланиш учун зарур шароитлар сақлаб қолинади.
1995-йилнинг 6-май куни Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонуни эълон қилинди: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади: Ўзбекистон Республикасининг 1993-йил 2-сентабрида қабул қилинган «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1. 1-моддадаги «31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан» сўзлари «26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. C c, ҳарфлари мустақил ҳарф белгиси сифатида алифбодан чиқарилсин.
3. Х х, ҳарфл Ўў шаклида, ҳарфи Ғғ шаклида, ҳарфи Ш ш шаклида, З з ҳарфи Ч ч шаклида, С с ҳарфи Нг нг шаклида, Қ ҳарф белгиси қ шаклида ифодалансин.
4. А а, И и, Г г, Ғ ғ, Қ қ, ў ў, З з ҳарфлари ва Ч ч ҳарфлар бирикмасининг ёзма шакли тегишлича Аа, Ии, Гг, Ғғ, Ққ, Ўў, Зз, Ч ч тарзида ифодалансин.
Янги ўзбек ёзувининг имло қоидалари 1995 йил 24 августда тасдиқланган.
Назорат учун савол ва топшириқлар
Товуш билан ҳарф қаерда ўрганилади?
Алифбо нима?
Янги ўзбек ёзуви алифбосида нечта ҳарф бор?
Ц ҳарфини ифодалаш учун қандай графемалар кодлаштирилган?
Ўзбекистон ҳудудида энг кўп қайси ёзув истеъмолда бўлган?
Ўзбекистон аҳолиси нечанчи йиллардан бошлаб рус алифбосига амал қилган?
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш қарори қачон қабул қилинган?
12-мавзу. ОРФОГРАФИЯ
Режа:
Орфография – ёзув тизимининг иккинчи компоненти
Орфография тамойиллари
Таянч тушунчалар: орфограмма, имло қоидалари, орфография принциплари, фонетик принцип, фонетик ёзув, товуш тушиши, товуш орттирилиши, товуш алмашиши (ўзгариши), фонематик принцип, морфологик принцип, аналогия принципи, морфологик ёзув, график принцип, тарихий-анъанавий принцип, этимологик принцип, дифференсиация принципи (символик принцип), шаклий-анъанавий ёзув, семантик-услубий принцип.
1-§. Орфография – ёзув тизимининг иккинчи компоненти
Орфография (грек. orfo - «тўғри» + grapho - «ёзаман») ёзув системасининг иккинчи компоненти бўлиб, у тўғри ёзиш меъёрларини белгилайдиган қоидалар тизимидан таркиб топади. Орфография графикадан қуйидаги белгилари билан фарқланади: графика қоидалари графемаларнинг мазмун планини (референтини) кодлаштиришга, орфография қоидалари эса маълум принциплар асосида орфограммаларни танлашга асосланади. Чунончи, одам сўзида д нинг ёзилиши «д» графемасининг графикада кодлаштирилган фонемасига мос, шу сабабли бу сўзнинг ёзилиши графика томонидан бошқарилади. Савод сўзида эса бошқачароқ ҳолатга дуч келинади: сўз охиридаги «д» жарангсиз «т» га ўтади (савот тарзида талаффуз қилинади), демак, уни икки хил ёзиш мумкин: савод (фонематик принцип асосида) — савот (фонетик принцип асосида). Бу икки ҳолатдан бирини имло учун меъёр (орфограмма) қилиб танлаш орфография зиммасига тушади. Ҳозирги ўзбек орфографиясида савод деб ёзиш қоидалаштирилган. Бундан ташқари, орфографияда қўшма сўз компонентларининг қўшилиб ёки ажратилиб ёзилишини, сўз қисмларининг сатрдан сатрга кўчирилишини, бош ва кичик ҳарфларнинг қўлланишини белгилаб берадиган қоидалар ҳам борки, улар ёзувнинг графикага алоқадор бўлмаган жиҳатларини тартибга солиш ва бошқариш имконини беради. Бу бўлим адабий тилнинг ёзма шаклини, тўғри ёзув қоидаларини (имло қоидаларини) ўрганади.
Aдабий тилнинг оғзаки шаклида сўз танлаш, гап тузиш ва тўғри талаффуз меъёрларига амал қилиш қанчалик аҳамиятли бўлса, унинг ёзма шаклида орфография меъёрларига (имло қоидаларига) амал қилиш шунчалик муҳимдир. Бундай меъёрларга амал қилиш ёзма нутқ мазмунининг тўғри ва аниқ идрок қилинишига ёрдам беради, ёзма нутқда анархиянинг (бошбошдоқликнинг) авж олишига йўл қўймайди. Aдабий тилнинг, хусусан, ёзма нутқнинг ижтимоий-маданий ва маърифий ролини мустаҳкамлашда бунинг ўзига яраша аҳамияти бор.
2-§. Орфография тамойиллари
Орфография принциплари — орфография қоидаларининг тузилишига асос бўлган принциплар. Уларнинг қуйидаги турлари бор:
1. Фонетик принцип. Бу принцип асосида тузилган имло қоидаларига кўра сўз ёки сўз шакллари талаффуздаги кўринишига мос равишда ёзилади. Масалан, тожик тилидаги танур сўзининг ўзбек тилида тандир деб, русча щетка сўзининг эса чўтка деб ёзилиши шу сўзларнинг ўзбек тилидаги талаффуз меъёрларига (фонетик принципга) асосланади. Шунингдек, эк+ган, эк+гунча каби сўз шакллари ҳам ўзбек ёзуви имло қоидаларига кўра эккан, эккунча деб (талаффузига мос тарзда) ёзилади.
Қуйидаги ҳолатларда ҳам фонетик принципга амал қилинади:
а) айрим отларга эгалик аффикси қўшилганда: бурун > бурни, кўнгил > кўнглим, оғиз > оғзинг, ўғил > ўғлим каби;
б) айрим сифатлардан феъл ясалганда: улуғ > улғаймоқ, сариқ > сарғаймоқ каби;
д) қотмоқ, ачимоқ, исимоқ феълларидан сифат ясалганда: қот(моқ) > қаттиқ, ачи(моқ) > аччиқ, иси(моқ) > иссиқ каби;
е) сон, от, ёш, онг сўзларидан феъл ясалганда: сон > сана, от > атамоқ, ёш > яшамоқ, онг > англамоқ каби;
ф) икки, етти сонларига «-ов» аффикси қўшилганда: икки > икков, йетти > еттов каби;
г) «-а» ёки «-я» билан тугаган феълларга «-в» ёки «-қ» қўшилиб от ясалганда: танла > танлов, сана > санов, сўра > сўроқ, бўя > бўёқ, сайла > сайлов каби.
Орфографиянинг фонетик принципи ёзув билан талаффузни бир-бирига яқинлаштиради ва имло қоидаларининг ўзлаштирилишини ҳам осонлаштиради.
Фонетик ёзув – бу ёзув қоидасига кўра сўз ўзак-негизида бирорта фонетик ҳодиса кузатилади. Нутқ жараёнида талаффуз қулайлигига эришиш ҳаракати туфайли кетма-кет келаётган товушларнинг ўзаро таъсири натижасида ўзгаришларга учраши фонетик ҳодисалар дейилади. Фонетик ҳодисалар унлиларга ҳам, ундошларга ҳам тааллуқлидир.
Фонетик ҳодисаларга асосга қўшимча қўшилиши билан юз берадиган товуш тушиши, товуш алмашиши, товуш орттирилиши ҳодисалари киради.
Товуш тушиши – бунга кўра асосга қўшимча қўшилиши натижасида асосда унли ёки ундош товуш тушиб қолади. Масалан:
паст, суст асосларига -ай феъл ясовчи қўшимчаси қўшилса товуш тушади: пасай, сусай.
Қизил, сариқ каби икки бўғинли сўзлардан -ар, -ай ясовчи воситалари ёрдамида янги сўз ясалганда, ясашга асос қисм бўлган қизилнинг «ил» қисми ва сариқ нинг иккинчи бўғиндаги «и» унлиси тушиб қолади. Масалан, қизил+ар — қизар, сариқ+ай — сарғай каби.
Ўйин, қийин каби икки бўғинли сўзларга -а ясовчи қўшимчаси қўшилганда, ясашга асос қисмнинг иккинчи бўғинидаги «и» унлиси тушиб қолади. Масалан, ўйин+а — ўйна, қийин+а — қийна каби.
икки, олти, етти каби сонларга жамловчи сон қўшимчаси қўшилса (-ов, -ала, -овлон) асосдаги и унлиси тушиб қолади: икков, етталаси, олтовлон.
мен, сен каби олмошларга қаратқич ва тушум келишиклари қўшимчаси (-ни,-нинг) қўшилса битта н товуши тушиб қолади: мени, сени, менинг, сенинг.
бағир, кўнгил, шаҳар каби сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилса иккинчи бўғиндаги а, и, у каби унлилар тушиб қолади: шаҳри, кўнгли, бағрим, бурни каби.
Товуш орттирилиши – бунда асосга қўшимча қўшилиши билан асос таркибида ундош товушлар орттирилади:
ачи, иси, саси сўзларига -қ сўз ясовчи қўшимчаси қўшилса товуш орттирилади: аччиқ, иссиқ, сассиқ.
у, бу, шу кўрсатиш олмошларига жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиклари (-га, -да, -дан) ҳамда -дай, -ча қўшимчалари қўшилса -н товуши орттирилади: унга, бунга, шунга, унда, бундан, шундан, шунча, бундай.
Товуш алмашиши (ўзгариши) – бунда асосга қўшимча қўшилганда бир товуш бошқа товушга алмашади:
бўя, тара, сана, сайла, танла каби асосларга -қ ёки -в қўшимчалари қўшилса, асосдаги -а товуши -о товушига алмашади: бўёқ, саноқ, тароқ, сайлов, танлов.
ёш, сон, от каби сўзларга –а қўшимчаси қўшилса: сон+а = сана,от+а = ата.
-га, -гани, -гунча каби -г товуши билан бошланувчи қўшимчалар охири -к, қ товушлари билан тугаган сўзларга қўшилса, асос ёки қўшимча таркибида товуш алмашади: теккунча, теракка,чиққани, булоққа, оққунча.
Охири -к,-қ товушлари билан тугайдиган сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда асос таркибидаги жарангсиз товуш жарангли товушга алмашади: булоқ+и-булоғи, юрак+и-юраги, тилак+и-тилаги, билак+и-билаги. Лекин идрок, ҳуқуқ, машқ, парк, каби сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилса товуш алмашиши юз бермайди: идроки, машқи, ҳуқуқи, парки каби. Шу кўрсатилган ўзгаришларнинг ўзиёқ ўзбек тилида баъзи ҳолларда фузия (флекция) элементлари ҳам мавжуд эканлигини кўрсатади.
2. Фонематик принцип. Бу принцип асосида тузилган имло қоидаларига кўра ҳарфлар (ёки графемалар) сўз таркибидаги фонемаларга мослаб танланади. Чунончи, китоб, омад сўзларининг охиридаги «б» ва «д» фонемалари жарангсиз «п» (китоп) ва жарангсиз «т» (омат) тарзида талаффуз қилинса-да, фонеманинг асосий оттенкасига мос равишда «б» (китоб) ва «д» (омад) ҳарфлари билан ёзилади.
Ўзбек тилшунослигида «фонематик принцип» тушунчаси ХХ асрнинг охирроғида қўллана бошланди, бунгача у морфологик принцип билан бир ҳодиса сифатида изоҳланиб келинган. Рус тилшунослигида ёзувнинг формага таяниши ҳақидаги дастлабки фикр 1928 йилда Н.Ф. Яковлев томонидан айтилган эди, аммо у бу фикрни орфографияга нисбатан эмас, ёзувнинг ўзига нисбатан билдиради. Орфографияга нисбатан бу фикр биринчи марта 1930 йилда Р.И.Aванесов ва В.Н.Сидоровлар томонидан билдирилади: улар имлонинг бу тамойилини фонологик принцип деб аташади.
Рус тили имлосининг фонематик характерига оид назария эса дастлаб И.С.Ильинская ва В.Н.Сидоровларнинг махсус мақоласида анча кенг ёритилган. Кейинроқ бу принцип A.A.Реформацкий томонидан шундай таърифланади: «Ёзувнинг фонематик принципи шундан иборатки, унга кўра ҳар бир фонема қайси позицияда қўлланган бўлишидан қатъий назар ўзига бириктирилган ҳарф билан ифодаланади».
3. Морфологик принцип ёки аналогия принципи. Бу принцип асосида тузилган имло қоидалари сўзнинг маъноли қисмларини (ўзак ва аффиксал морфемалами), улар қандай талаффуз қилинишидан қатъи назар, аслига (типик шаклига) мос равишда ёзишни талаб қилади. Чунончи, «г» билан бошланган «-га», «-ган», «-гани», «-гунча» қўшимчалари «ш», «т», «р», «с» каби жарангсиз ундошлар билан тугаган ўзакларга қўшилганда «-ка», «-кан», «-кани», «-кунча» шаклларида талаффуз қилинса-да, морфемаламинг асл шаклларига мос равишда «-га», «-ган», «-гани», «-гунча» ёзилади. Қиёс қилинг: ишга (ёзувда) – ишка (талаффузда), кетган (ёзувда) — кеткан (талаффузда), кетгунча (ёзувда) – кеткунча (талаффузда), топган (ёзувда) — топкан (талаффузда), мисга (ёзувда) — миска (талаффузда) каби.
Еслатма: «қ», «к» билан тугаган сўзларга «г» билан бошланган аффиксларнинг қўшилишида бу қоидага амал қилинмайди: улар талаффузига кўра (фонетик принцип асосида) ёзилади. Қиёс қилинг: оқ+ган (асл шакли) — оққан (талаффузда) – оққан (ад.-орф. ёзувда), эк+ган (асл шакли) – эккан (талаффузда) – эккан (ад.-орф. ёзувда) каби.
Морфологик ёзув – сўз асоси ва қўшимчаларини айнан ёзиш демакдир. Бунга кўра сўз ва унинг қисмлари талаффузидан қатъи назар аслига кўра ёзилади, яъни асосга қўшимча қўшилиши билан сўз таркибида товуш ўзгариши кузатилмайди. Сўз ва қўшимча аслан қандай бўлса, шундай ёзилади. Масалан:
феълнинг замон ва шахс қўшимчаси қандай эшитилиши ва талаффуз қилинишидан қатъи назар, доим -ди шаклида ёзилади: кет+ди = кетди, бориб+ди = борибди.
-дан, -да қўшимчалари талаффузидан қатъи назар доим ўзгаришсиз ёзилади: иш+да = ишда, баланд+дан = баландда каби.
-истон (сўз ясовчи), -инчи (тартиб сон), -иб (равишдош), -ин, -ил (феъл нисбатлари)қўшимчалариасос қисмида -у товуши бўлган сўзларга қўшилганда у товушига мойил айтилса ҳам аслига кўра ёзилади: кул+иб = кулиб, туғ+ил = туғилди, уч+инчи = учинчи, кул+иш = кулиш, гул+истон = гулистон
қўшма ва жуфт сўзлар ҳам морфологик ёзув қоидаси бўйича ёзилади: қип-қизил, ҳар вақт, бахт-саодат, атиргул каби.
4. График принцип. Бу принцип, аслида, орфография қоидаларини эмас, графика қоидаларини белгилайди — графемаларнинг графикада кодлаштирилган фонемаларини ифодалашга асосланади, шунга кўра у, баъзан, фонемографик принцип деб ҳам номланади". Чунончи, сирғалувчи «ж» билан қоришиқ «ж» (дж) нинг ёзувда битта ж графемаси орқали ифодаланиши, «ŋ» фонемасининг эса нг диграфи билан ифодаланиши графикада кодлаштирилган. Ёзувда бу меъёрга амал қилинади, холос: жемпер (сирғалувчи «ж»), Жанг ("қоришиқ «ж» ва саёз тил орқа «η») каби. Орфографиянинг бундай кодлаштиришга бевосита алоқаси йўқ, бу графемаларнинг ёзувда қўлланишини графиканинг ўзи бошқаради.
Ўзбек тилшунослигида график принципни этимологик принципга асос бўлган тамойил деб ёки ҳатто бу икки принципни бир ҳодиса сифатида таърифлаш ҳоллари ҳам бор. Хусусан, ўзбек график лингвистикасининг етакчи вакилларидан бири Фахри Камолов уни айни шу маънода шарҳлайди: «Имлода, — дейди у, — график принцип бир халқнинг иккинчи халқ билан бўлган маданий алоқасига ва ёзувнинг қайси график система негизида майдонга келишига боғлиқдир. Aраб алфавити асосидаги эски ўзбек ёзувида этимологик принципнинг тўла равишда амалга оширилиши учун ўша даврнинг график системаси асос бўлган. Шунинг учун ҳам, арабча-форсча сўзлар, маҳаллий тилларда қандай ўқилиши ва қайси хилда талаффуз этилишидан қатъи назар, ўзининг график шаклини тўла равишда сақлаб қолган — араб имлосида қандай бўлса, айнан шу шаклда ёзилган. Бу эса араб алфавитини қабул қилган халқлар ёзувида умумий қонун сифатида асосий принциплардан бири ҳисобланган ...».
Дарҳақиқат, график принципнинг юзага келишида бир халқнинг иккинчи халқ билан бўлган маданий алоқаси, унинг ёзув системасига таяниши каби омилларнинг роли бор: араб графикасидаги эски ўзбек ёзувида қисқа унлиларнинг ёзувда ифодаланмаганлиги (بقا – бақо: “абадийлик”, “мангулик”; صفار - сиғор: “ёш болалар”, “гўдаклар” каби), арабча лексик ўзлашмаларнинг ёзма шаклларида ўзбек тили фонологик тизимига хос бўлмаган фонемаларни ифодаловчи ع (айн), ٽ (се), ص (сод), ض (зод), ط (то), ظ (зо) каби ҳарф графемаларнинг қўлланилганлиги (عذم – азм: “қатъий қарор”, “жазм”; ثنا – сано: “мақтов”; طابير – собир: “сабрли”, “бардошли”; ظابيت – зобит: “оқсоқол”; طالع – толе: “бахт”, “тақдир”; ظفر – зафар: “ғалаба” кабилар) шундан далолат беради. Бироқ график принципнинг моҳиятини ўзбек ёзувига асос бўлган бошқа тил ёзувига хос график белгилар ва қоидаларнинг айнан (манба тилнинг ёзуви ва имлосида қандай бўлса, шундайлигича) сақланиши билан боғлашнинг ўзи етарли эмас: бу принцип манба тилдаги ҳарф-товуш муносабатларидан четга чиқиши, бевосита ўзбек тилининг ўзидаги ҳарф-товуш муносабатларини қамраб олиши ҳам мумкин. Масалан, кириллча ўзбек ёзувининг график тизимидаги о графемаси русча лексик ўзлашмалардаги ўрта-кенг лабланган «о» унлисини ифодалайди: опера, тонна сўзларининг ёзилиши о графемасининг шу хусусиятига асосланган, бу хусусият аслида рус тилининг график тизимидаги ҳарф-товуш муносабатларининг (график қоиданинг) ўзбек ёзувига айнан (ўзгаришсиз) кўчирилишига таянади, Фахри Камоловнинг «график принципи»да шу ҳолат назарда тутилган. Бироқ о графемасининг мазмун планида ўзбек тили вокализмининг қуйи-кенг, кучсиз лабланган «о» унлиси (ота, бола сўзларининг биринчи бўғинидаги фонемаси) ҳам кодлаштирилган. Бу ҳолат рус тилининг график тизимига хос эмас, чунки рус тилида қуйи-кенг «о» фонемаси ҳам, уни ёзувда ифодалайдиган графема ҳам йўқ: о графемасининг ўзбекча қуйи-кенг «о» фонемасини ифодалаши ўзбек тилининг график тизимида назарда тутилган, шунга кўра ота, бола сўзларидаги о графемасининг қўлланиши ҳам график принципнинг маҳсули бўлади. Фахри Камоловнинг этимологик ёки график принципга берган таърифи эса кўпроқ тарихий-анъанавий принцип талабларига мосдир. Рус тилшуноси A.Н.Гвоздевнинг уни этимологик ёки тарихий принцип деб номлашида ҳам шу хусусият ҳисобга олинган.
5. Тарихий-анъанавий принцип. Бу принципга асосланган имло қоидалари сўзларнинг ёки сўз шаклларининг қадимдан одат бўлиб қолган формада ёки анъанага мос шаклда ёзилишини ҳозирги имло учун меъёр тарзида белгилайди. Чунончи, ҳуррият сўзи таркибида иккита «р»нинг мавжудлиги ҳозирги ўзбек тили учун меъёр саналади, аммо шу сўз иштирокида ясалган жумҳурият сўзида эса бир «г» ёзилади, чунки бу сўзни бир «г» билан ёзиш қадимдан одат бўлиб қолган.
Тарихий-анъанавий принцип сўзнинг ёки сўз шаклларининг ҳақиқий таркиби (фонема ёки морфемалари) етарли аниқланмаган ҳолатларга нисбатан ҳам қўлланади. Масалан, тақозо сўзининг охирги бўғинидаги унли баъзан «о», баъзан «а» ҳолида (тақозо-тақоза каби) талаффуз қилинади, шулардан қайси бири тўғри эканлиги ҳозирча аниқ емас. Бироқ, шу нарса маълумки, ёзувда тақозо шакли қўлланиб келган, бу омил ҳозирги ўзбек ёзуви имлосига ҳам асос бўлган.
Тарихий-анъанавий принципга амал қилиш ҳолатлари ҳозирги пайтда яратилаётган айрим бадиий асарлар тилида ҳам учраб туради: классик адабиёт тилига тақлид тарзида сўзларнинг эски ўзбек тилига хос шакллари ишлатилади. Масалан:
Гул фасли санам
Сайр ила гулшанда бўлибдур.
Ғунча кўз очиб
Гул вузида ханда бўлибдур.
Гуллар ичида
Шоҳи ўзим дер эди лола,
Мағрурлигидан
Ул ўзи шарманда бўлибдур (Е.В.)
(Эски ўзбек тилига хос бирликлар — ила, ул, «-дур».)
6. Дифференсиация принципи (символик принцип). Бу принцип асосида тузилган имло қоидаларига кўра, шакли бир хил бўлган сўзлар (омонимлар) ёзувда сигнализаторлар (ишора белгилари), диакритик белгилар воситасида ёки бир ҳарф ўрнида бошқа ҳарф ишлатиш орқали фарқланади: атлас (мато) – атлас (географик атлас), янги (сифат) – янги (равиш), тана (гавда) — таъна (миннат), банда (қул) — банда (шайка), уриш (урмоқ) – уруш («жанг») каби. Келтирилган сўзларда урғу (') ва тутуқ (‘) белгилари орфографиянинг дифференсиация принципи талабига кўра қўлланган; уриш ва уруш сўзларида эса «и» ва «у» ҳарфларининг ишлатилиши ҳам шу принципга асосланган.
7. Шаклий-анъанавий ёзув. Бу принцип сўз бошида ёки охирида икки ундош қаторлашиб келган лексик бирликларнинг имлосини қоидалаштиришга асос бўлади. Маълумки, ўтмишда туркий тилларда сўз бошида икки ундош қаторлашиб келмаган. Шунинг учун бошқа тиллардан ўзлаштирилган айрим сўзларнинг бошида икки ундошнинг ёнма-ён қўлланиши учраса, улардан олдин ёки шу икки ундош орасида бир унлини орттириш одати бўлган. Бу одат ҳозирги жонли сўзлашувда ҳам учраб туради: шкаф > ишкоп, стаж > истаж, драп > дирап, план > пилон каби. Баъзан сўз охирида ҳам икки ундош орасида бир унли орттирилади ёки ундошлардан бири (сўнггиси) тушириб қолдирилади: сабр > сабир, наср > насир, нашр > нашир, гўшт > гўш, ғишт > ғиш каби. Шаклий-анъанавий ёзув принципига кўра бундай пайтларда сўзлар талаффузи асосида эмас, ўзларининг асл шаклини сақлаган ҳолда ёзилади: шкаф, стаж, драп, план, сабр, наср, нашр, ғишт, гўшт каби.
Бу принципнинг моҳияти Фахри Камолов томонидан «этимологик ёки график принцип» деб номланган тамойил моҳиятига жуда яқин туради.
Шаклий ёзув тамойилига кўра бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар ўша тилдаги шаклини сақлаган ҳолда ёзилади: трамвай, институт, театр, драма, конгресс. Ўзбекча сўзларнинг бошида ва охирида икки ундош ёнма-ён келмайди, улар орасида қисқа и унлиси ёзилади: қизил, билан, сир, шимол. Аммо ўзлашган сўзлар таркибида икки ундош ёнма-ён келади ва шаклий ёзув қоидасига мувофиқ ёзилади: стол, клуб, прокурор, фикр, зикр.
8. Семантик-услубий принцип:
а) семантик принцип сўз ёки сўз шаклларининг имлосини уларнинг маъноларига таяниб белгилайди. Масалан, лола, пўлат (турдош отлар) — Лола, Пўлат (атоқли отлар), ишчи («-чи» касб оти ясовчи) – иш-чи. («-чи» — сўроқ юкламаси), сенда («-да» — ўрин-пайт келишиги аффикси) – сен-да! («-да» — кучайтирув ва таъкид юкламаси) каби;
б) услубий принцип асосида тузилган имло қоидалари сўз ёки грамматик шаклларнинг семантик таркибидаги услубий семаларнинг нутқдаги фаоллашувини ёзувда ифодалаш учун хизмат қилади. Масалан, ота, она, ватан, сиз, ўзингиз каби сўзлар ёки грамматик шакллар шу сўзлар (шакллар) орқали ифодаланган шахсларга ёки туғилиб-ўсган юртга, диёрга алоҳида ҳурмат-эътибор билдирилганда бош ҳарф билан ёзилади: Ота, Ватан, Она, Сиз, Ўзингиз каби. Шунингдек, гап ичида Тинчлик, Озодлик, Меҳнат, Бахт каби сўзларнинг баъзан бош ҳарф билан бошланиши ҳам услубий принцип талабларидан келиб чиқади. Масалан, Яшасин Озодлик, Тинчлик каби.
Оғзаки нутқда сўз маъносини кучайтириш мақсадида сўз таркибидаги айрим ундошларни қаватлантириш (геминация) ёки унлиларни чўзиш каби ҳолатлар учраб туради. Улар ёзувда ҳам ҳарфлами қаватлантириш орқали ифодаланади: маза ва мазза, яшамагур ва яшшамагур, роса ва росса, опа ва опа-а каби. Бундай ҳолатлар негизида ҳам услубий мақсадлар ётади.
Боб, абзас, гап бошидаги биринчи сўзнинг бош ҳарф билан бошланиши кўпроқ синтактик принципга таянади.
Орфографиянинг семантик-услубий принциплари В.Ф. Иванованинг «Принципы русской орфографии»3 монографиясида махсус ёритилган, аммо ўзбек тилшунослигида бу масала ҳали етарли тадқиқ этилмаган.
Aмалдаги (кириллча ва лотинча) ўзбек ёзувлари имло қоидаларининг шакллантирилишида фонетик, фонематик ва морфологик принципларга кўпроқ амал қилинган.