фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
Скачать 0.98 Mb.
|
2. Индивидуал оттенкалар айрим кишиларнинг талаффузидаги ўзига хосликлар (мас., эркак ва аёллардаги овоз тафовутлари) туфайли ёки нутқ аъзоларидаги нуқсонлар сабабли юзага келадиган товуш кўринишларидир. Бундай оттенкаларнинг лингвистик қиймати йўқ, шунга кўра улар тилшуносликда ўрганилмайди. 3. Факультатив оттенкалар фонеманинг бир хил фонетик позициядаги икки хил кўринишидир. Чунончи, шоҳи сўзидаги ҳ шу позицияда (интервокал ҳолатда) й кўринишида ҳам, ҳ кўринишида ҳам намоён бўлади; шоҳи – шойи, Тоҳир – Тойир каби. Шунингдек, сирғалувчи с фонемаси жонли сўзлашувда сўз бошида ч кўринишида ҳам қулланади, соч-чоч каби. 4-§. Транскрипция ва унинг турлари Транскрипция фонемаларнинг нутқ оқимидаги турли оттенкаларини, шунингдек маҳаллий лаҳжа ва шеваларнинг фонетик хусусиятларини (товушларнинг чўзиқ-қисқалиги, ўзак ва морфемалар ўртасидаги уйғунлик каби ҳодисаларни) ёзувда аниқ ифодалаш учун қўлланадиган махсус график белгилар тизимидир. Бундай тизимдан халқ оғзаки ижоди намуналарини, Ўзга тил матнларини ёзиб олишда ҳам фойдаланилади. Транскрипциянинг қуйидаги икки тури ўзаро фарқланади 1.Фонетик транскрипция. Транскрипциянинг бу тури фонетик прицип асосида тузиладифонеманинг талаффуздаги ҳар бир фонига алоҳида ҳарф белгиланади. Чунончи, адабий тилдаги ў (ўрта кенг, лабланган, орқа қатор унли) фонемаси қўл ва кўл сўзларида ҳар хил талаффуз қилинсада, адабий – орфографик ёзувда битта ў ҳарфи билан ифодаланади. Фонетик транскрипцияда эса бу икки ҳолат учун иккита ҳарф белгиланган. о (орқа қатор ў учун, масалан, қол), ў олд қатор «ө» учун, масалан, көл). Aдабий тилдаги и фонемасининг транскрипцияда и, ъ ў, и: белгилари билан, унинг у ва й белгилари воситасида ифодаланиши ҳам шундан. Ўзбек диалектологиясида унли товушлар учун қуйидаги транскрипцион белгилар қабул қилинган.
Демак, унлиларнинг турли вариантларини бериш учун транскрипцияда 15 та белги олинган. Бу белгилар орқали ўзбек диалект ва шеваларида учрайдиган унли фонемаларни ифодалаш мумкин. Ундошлар учун рус графикасига асосланган ўзбек алфавитидаги е, ё, ю, я, графемаларидан бошқа барча ҳарфлар ишлатилади: е, ё, ю, я, лар эса транскрипцияда қуйидагича ифодаланади; е – йе, йэ; ё – йↄ; ю – йу, йү; я – йə, йа. Транскрипцияда ундошларнинг юмшоқлиги ҳам алоҳида белги билан ифодаланади. Масалан, «л´» «(юмшоқ» «л») каби. 2. Фонематик транскрипция (фонологик транскрипция). Транскрипциянинг бу тури фақат фонемаларни ифодалашга асосланган, унда ҳар бир фон (аллофон) учун махсус белги (ҳарф) ишлатилмайди. Масалан, кир, қир (фонематик транскрипция) – кър, қър (фонетик транскрипция), карам, қарам (фонематик транскрипция), кəрəм, қарам (фонетик транскрипция). Фонематик транскрипцияда бир фонема учун бир белги қўлланади, шуниси билан у адабий-орфографик ёзувдан фарқланади. Қиёс қилинг: яна, баён, юлдуз (адабий-орфографик ёзув) – яна, баён, юлдуз (фонематик транскрипция). Фонетик транскрипция фақат фонетик принципга асосланади, адабий орфографик ёзув қоидалари эса фонетик, фонематик, морфологик, тарихий анъанавий, график, символик (дифференциал) принципларга асосланади. Фонетик транскрипцияда ҳарфлар ва диакритик белгилар миқдори кўп бўлади. Назорат учун савол ва топшириқлар Товушларнинг фарқловчи белгилари нимада? Товушларнинг бирлаштирувчи белгилари ҳақида гапириб беринг. Товуш ва фонема ҳақида нималарни биласиз? Фонема оттенкалари деб нимага айтилади? Мажбурий оттенкаларга нималар киради? Нима учун индивидуал оттенкалар тилшуносликда ўрганилмайди? Фонетик транскрипция ҳақида гапириб беринг? 6-мавзу. ВОКАЛИЗМ Режа: Ҳозирги ўзбек тили вокализми Унли фонемалар таснифи ва тавсифи Таянч тушунчалар: шовқин, овоз, унли, вокализм, фонема, физик-акустик жиҳат, лингвистик-функсионал жиҳат, лабланган, лабланмаган, тор унлилар, кенг унлилар, олд қатор унлилар, орқа қатор унлилар 1-§. Ҳозирги ўзбек тили вокализми Нутқ товушлари – нутқ аъзолари ёрдамида ҳосил бўлувчи товушлардир. Таркибидаги шовқин ва овоз миқдорига кўра нутқ товушлари унли ва ундошларга бўлинади. Вокализм — ўзбек адабий тилининг унлилари тизимидир. У 6 та фонемани — и, е, а, у, ў, о товушларини ўз ичига олади. Ҳозирги (кириллча) ўзбек ёзувида бу 6 та фонема учун 10 та ҳарф (и, э, а, у, у, о, е, ё, ю, я), янги (лотинча) ўзбек ёзувида эса 6 та ҳарф (i, e, a, u, o, o`) ишлатилади. Фонемалар миқдори билан ҳарфлар (графемалар) миқдори ўртасидаги бундай ҳар хиллик уларнинг бошқа-бошқа ҳодисалар эканлигидан далолат беради. Унли фонемалар ундошлардан қуйидаги белгиларига кўра фарқланади: а) физик-акустик жиҳатдан: унлилар овоздан (асосий ва қўшимча тонлар муносабатидан) таркиб топади, унда шовқин қатнашмайди. Ундош товуш таркибида эса шовқиннинг бўлиши шарт; б) анатомик-физиологик жиҳатдан: унли товушлар талаффузида нутқ аъзолари тўсиқ (фокус) ҳосил қилмайди, бу ҳол ўпкадан келаётган ҳаво оқимининг оғиз бўшлиғида тўсиққа учрамай ўтишини таъминлайди. Ундошлар артикулациясида эса албатта тўсиқ (фокус) ҳосил қилинади, ҳаво оқими шу тўсиқдан портлаб, сирғалиб ёки титраб ўтади, бу жараён ундош товуш учун керак бўлган шовқинни юзага келтиради; д) лингвистик-функсионал жиҳатдан: унлилар ҳам, ундошлар ҳам сўз ва морфема таркибида «қурилиш материали» сифатида (шакллантирувчи функсияда) қатнашади; шакллантирилган фонетик сўз ёки морфемаламинг товуш қобиғини бир-биридан фарқлавди, шу орқали уларнинг маъноларини тафовутлаш имконини яратади. Яна: унлилар бўғин ҳосил қилувчи асосий товушдир, ундош фонемалар эса унли билан бирга қатнашади, ўзича бўғин ҳосил қилмайди (сонантлар бундан мустасно, чунки уларда бўғин ҳосил қилиш хусусияти бор). Шунинг учун бўғин таркибидаги унли шу бегиннинг чўққиси («вершина слога») саналади. Бундан ташқари, унлининг ёлғиз ўзи фонетик сўзни ёки морфема қобиғини ҳосил қилиши мумкин: учинчи шахс, бирлик маъносидаги «у» олмошининг, шунингдек «а?» сўроқ юкламасининг ифода плани — моддий-материал асоси бир унлидан иборатлиги бунинг далилидир. Ундошларда эса бу хусусият йўқ. 2-§. Унли фонемалар таснифи ва тавсифи Унли товушлар фақат овоздан иборат бўлиб, талаффузда ўпкадан чиқаётган ҳаво оқими тўсиққа учрамайди. Фақат ун (овоз)дан иборат бўлган ва бўғин ҳосил қиладиган фонемаларга унли фонемалар дейилади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида олтита унли фонема мавжуд: i, u, e, o`, о, а. Улар қуйидагича тасниф қилинади: а) лабнинг иштирокига кўра; лабланган унлилар (u, o`);лабланмаган унлилар (e, а, i ).Бу жиҳатдан о унлиси оралиқ ҳолатда қолади. б) оғизнинг очилиш даражасига кўра: уч даражага бўлинади: - тор унлилар (тил ўртасининг танглайга томон юқори кўтарилиши натижасида ҳосил бўлади. Шунинг учун, юқори кўтарилиш ёки юқори тор ҳам дейилади: u, i; - ўрта тор ёки ўрта кенг унлилар: o, o`; - кенг унлилар (қуйи кўтарилиш ёки қуйи тор): а, о. Унли товушларни ҳосил қилишда тил ва лаб энг фаол аъзолар бўлиб, бунда дастлаб тилнинг горизонтал ҳаракати ҳисобга олинади. Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра ўзбек тилидаги унлилар 2 га бўлинади: а) олд қатор унлилар i, e,а; б) орқа қатор унлилар u, o, o`. Рус тилида эса унлилар уч гурухга бўлинади: а) олд қатор унлилар: э,и; б) ўрта қатор унлилар: а, ы; в) орқа қатор унлилар: о, у. Унлилар тилнинг вертикал ҳаракатига кўра ҳам тасниф қилинади. Бунда оғизнинг очилиш даражаси oисобга олинади. Ўзбек ва рус тилларида унлилар вертикал ҳолатга кўра уч турга бўлинади: а) юқори (тор) унлилар: i, u(ўзбек тили); и, ы, у (рус тили); б) ўрта кенг унлилар: e, o (ўзбек тили), э, о (рус тили); в) қуйи (кенг) унлилар: а, о (ўзбек тили), а (рус тили). Лабнинг иштирокига кўра унлилар лабланган ва лабланмаган бўлади. Масалан, ўзбек тилида олд қатор унлилар (а, e, i) лабланмаган ва ўрта қатор унлилар (о, o`, u) лабланган, рус тилида эса олд ва ўрта қатор унлилар (э, и; а, ы) лабланмаган, орқа қатор унлилар (о, у) лаблангандир. Акустика томонидан унлилар чўзиқ ва қисқа унлиларга бўлинади. Бу жиҳатдан инглиз тили характерлидир: унда чўзиқ ва қисқа унлилар фарқланади. Масалан, ўтирмоқ маъносидаги sit сўзидаги (i) товуши қисқа, жой маъносидаги seat (si:t) сўзидаги (i:) товуш чўзиқдир. Шунингдек, унлилар монофтонг ва дифтонгларга бўлинади. Масалан, инглиз тилидаги вақт маъносини билдирадиган time (taim) сўзидаги (ai) товуши дифтонгдир. Қирғиз тилидаги тоо сўзида ҳам дифтонг мавжуд. Назорат учун савол ва топшириқлар Таркибида шовқин ва овоз миқдорига кўра қандай нутқ товушлари ажратилади? Вокализм деб нимага айтилади? Унли фонемалар қандай белгиларига кўра ундош фонемалардан фарқланади? Лабнинг иштирокига кўра қандай унлилар фарқланади? Оғизнинг очилиш даражасига кўра унлиларни таснифлаб беринг. Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра унлилар таснифида рус тили билан фарқини айтиб беринг. 7-мавзу. КОНСОНАНТИЗМ Режа: Ҳозирги ўзбек тили консонантизми Ундош фонемалар таснифи ва тавсифи Таянч тушунчалар: консонантизм, товушнинг фокуси, лабиал ундошлар, тил ундошлари, тил ўрта ундоши (палатал ундош), саёз тил орқа ундошлари, чуқур тил орқа ундошлари, бўғиз ундоши (фарингал ундоши), портловчилар, қоришиқ портловчилар (аффрикаталар), сирғалувчилар, титроқ ундош, жарангсиз ундошлар, жарангли ундошлар, сонорлар. 1-§. Ҳозирги ўзбек тили консонантизми Консонантизм ҳозирги ўзбек адабий тили ундош фонемалари тизимидир. У 24 фонемани – b, v, g, d, j, j (дж), z, y, k, l, m, n, p, r, s, t, f, x, ch, sh, q, g`, h товушларини ўз ичига олади. Aйрим манбаларда қоришиқ «ц» ундоши ҳам ўзбек тили консонантизми таркибига киритилган, шунга кўра ўзбек тили ундошлари 24 та эмас, 25 та деб қаралган. Ундош товушнинг шаклланишида албатта шовқин қатнашади, у нутқ аппаратидаги (масалан, оғиз бўшлиғидаги) актив ва пассив аъзоларнинг бир-бирига тегиши ёки жуда яқинлашиши натижасида ҳосил бўлган тўсиқдан ҳаво оқимининг портлаб ёки сирғалиб (аъзоларга ишқаланиб) ўтишидан пайдо бўлади. Бундай тўсиқ фонологияда фокус дейилади. Демак, ундошларда фокуснинг бўлиши шарт. Ўзбек тили консонантизми тизимига хос асосий фонологик жиҳатлар – артикуляция ўрни (товушнинг фокуси), артикуляция усули ва жарангли-жарангсизлик белгилари таснифда ҳисобга олинади, шу белгиларни шакллантиришда иштирок этадиган физик-акустик ва анатомик-физиологик омилларга таянилади. Бундай тасниф қуйидаги тартибда берилиши мумкин: I. Aртикуляция ўрнига кўра. Бунда нутқ аппаратининг қайси аъзоси фаол иштирок этаётганлиги ва аппаратнинг қаерида тўсиқ (фокус) ҳосил қилиниши назарда тутилади. Бу жиҳатдан товушлар лабиал, тил ва бўғиз ундошларига бўлинади: 1. Лабиал ундошлар лабларнинг фаол иштирокида ҳосил қилинади. Улар икки хил бўлади: а) лаб-лаб ундошлари (билабиал ундошлар) – p, b, m, vᵒ. Бу ундошларнинг фокуси икки лаб орасида бўлади; б) лаб-тиш ундошлари (лабио-дентал ундошлар) – v, f. Бу ундошларнинг фокуси пастки лаб билан юқори тишлар орасида бўлади. Изоҳ. лаб-лаб vᵒ ундоши ov, suv, qovun, sovuq каби туркий сўзларда кўпроқ ишлатилади. Бу товушнинг лаб-тиш в дан ўсиб чиққанлиги, лаб-тиш в нинг эса b, g`, g ундошларида содир бўлган ўзгариш асосида шаклланганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳозирги ўзбек адабий тилидаги лаб-тиш “v” юқорида келтирилган туркий “v” нинг ўзи эмас, у етимологик жиҳатдан бошқа тил бирлигидир, чунки бу товуш ўзбек тилига араб ва рус тилларидан ўзлашган сўзларда қўлланади vatan (араб.), vaqt (араб.) va’da (араб.), vagon (рус.), aviatsiya (рус.) каби. Aйрим манбаларда ҳозирги ўзбек адабий тилида лаб-лаб фва лаб-тиш “f” ундошлари борлиги қайд етилган. Бизнингча, ҳозирги ўзбек адабий тилида битта лаб-тиш фнинг ўзи бор, лаб-лаб “f” эса алоҳида мустақил фонема эмас, балки лаб-тиш фнинг лаблашган унли таъсирида (аккомодация қонуниятига кўра) ўзгарган оттенкаси, холос. Қиёс қилинг: fasl (“f” – лаб-тиш), fusunkor (“f” – лаб-лаб), afv (“f” – лаб-тиш), ufq (“f” – лаб-лаб) каби. 2. Тил ундошлари – тилнинг фаол иштирокида ҳосил бўла-диган ундо фонемалар. Улар товуш фокуси қайерда ҳосил бўлишига кўра қуйидаги турларга ажратилади: 1) тил олди ундошлари: а) тил олди дорсал ундошлар – s, z. Бу ундошлар артикуляциясида тилнинг учи пастки тишларга тиралади, тилнинг икки ёни эса тарновсимон букилиб, ҳаво оқими учун бўшлиқ қолдиради; б) тил олди алвеоляр ундошлар – t, d, l, n. Бу ундошлар артикуляциясида тилнинг учи юқори тишлар милкига (алвеолага) тақалиб, тўсиқ (фокус) ҳосил қилади. в) тил олди– танглай (какуминал) ундошлар – sh, j, ch, j (дж), r. Бу ундошлар артикуляциясида тилнинг учи юқорига кўтарилиб, бир оз букилади, натижада тўсиқ милкда емас, қаттиқ танглайнинг олд қисмида (милкка етмай) пайдо бўлади. Sh,j, ch, j (дж) ундошлари артикуляциясида иккинчи фокус – тилнинг орқароқ қисми билан юмшоқ танглай орасида юзага келадиган тўсиқ ҳам иштирок етади, шунга кўра sh,j, ch, j (дж) ундошлари икки фокусли фонемалар саналади; 2) тил ўрта ундоши (палатал ундош) – y. Бу ундош талаффузида тилнинг ўрта қисми қаттиқ танглай томон кўтарилади, фокус шу икки аъзо оралиғида шаклланади; 3) саёз тил орқа ундошлари – k, g, n. Бу ундошларнинг талаффузида тилнинг орқа қисми юмшоқ танглайга тегиб, тўсиқ (фокус) ҳосил қилади; 4) чуқур тил орқа ундошлари – q, g`, x. Бу ундошларнинг талаффузида тилнинг энг орқа қисми (илдизи) кичик тилга тегиб, тўсиқ (фокус) ҳосил қилади, шунга кўра улар увуляр ундошлар деб ҳам аталади. 3. Бўғиз ундоши (фарингал ундоши) – h. Бу ундошнинг талаффузида ҳаво оқими бўғиз ва ҳалқумдан ишқаланиб отади. II. Aртикуляция усулига кўра. Бунда ўпкадан келаётган ҳаво оқимининг тўсиқдан (фокусдан) қай тарзда ўтиши назарда тутилади. Бу белгисига кўра ундошлар ҳозирги ўзбек тилида қуйидаги турларга бўлинади: 1.Портловчилар – ҳаво оқимининг тўсиқдан портлаб ўтишидан ҳосил бўлувчи ундошлар. Буларга b, g, d, k, p, t, q фонемалари киради. Бу ундошларнинг талаффузида нутқ аппаратидаги икки аъзо бир-бирига тегиб, ҳаво йўлини тўсади, натижада портлаш юз беради. 2.Қоришиқ портловчилар (аффрикаталар) – ch, j (дж), ts (ц). Бу ундошлар артикуляциясининг иш ҳолати икки хил кечади: битта фокуснинг ўзида портлаш ва сирғалиш жараёнлари содир бўлади, артикуляция портлаш билан бошланиб, сирғалиш билан тугайди. 3.Сирғалувчилар – v, j, z, y, l, s, f, x, sh, g`, h. Бу ундошларнинг талаффузида нутқ аппаратидаги икки а`зо бир-бирига жуда яқинлашади, аммо жипслашмайди: ҳаво оқимининг сирғалиб ўтиши учун оралиқ қолдирилади. 4.Юмуқ фокусли бурун товушлари (русча: смычно-носовые согласные). Бу гуруҳга m, n, ng ундошлари киритилади: а) “m” нинг артикуляциясида иккала лаб орасида юзага келган тўсиқ ҳаво йўлини ёпади (юмуқ фокус юзага келади), натижада, ҳаво оқими тўсиққа урилиб, орқага қайтади ва бурун бўшлиғидан сирғалиб отаъди (бунда бурун йўли очиқ ҳолатда бўлади) б) “n” нинг артикуляциясида тил учи билан милк орасида ҳаво йўли ёпилади, орқага қайтган ҳаво оқими (ун билан бирга) бурун бўшлиғидан сирғалиб отаъди: в) “ng” нинг артикуляциясида тилнинг орқа қисми билан юмшоқ танглай орасида ҳаво йўли ёпилиб, бурун бўшлиғида сирғалиш кечими содир бўлади. Изоҳ. m, n, ng ундошлари артикуляциясида портлаш содир бўлмайди, чунки ҳаво оқими бурун бўшлиғи томон йўл олганлиги учун унинг юмуқ тўсиқдан портлаб ўтишига зарурат қолмайди: куч (энергия) сирғалиш томонга йўналтирилади. Шунинг учун, бу ундошларни портловчи-сирғалувчилар» g`, «порловчилар» дейиш тўғри бўлмас. Aйрим тилшуносларнинг бу тип ундошларни «сирғалувчилар» деб баҳолаши ҳам шундан бўлса керак. 5. Титроқ ундош – r. Бу ундошнинг талаффузида тилнинг учи қаттиқ танглайнинг олд қисми томон кўтарилади ва ҳаво зарбидан титрайди, ҳаво оқими тебранади. |