Главная страница
Навигация по странице:

  • 1. Сонорларда овоз шовқинга нисбатан устун бўлади

  • 1) сонорларнинг барча турларида

  • 2. Шовқинлиларда овоз шовқинга нисбатан кам бўлади ёки мутлақо қатнашмайди

  • 2-§. Ундош фонемалар таснифи ва тавсифи Лабиал ундошлар тавсифи

  • фонетика. ФОНЕТИКА. М. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси


    Скачать 0.98 Mb.
    НазваниеМ. Сапарниязова, Х.одирова, Ш. Наралиева озирги збек тили фонетикаси
    Анкорфонетика
    Дата13.09.2022
    Размер0.98 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаФОНЕТИКА.docx
    ТипДокументы
    #674874
    страница7 из 28
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28

    III. Ун пайчалари иштирокига кўра. Таснифнинг бу аспектида ун (овоз) пайчаларининг товуш ҳосил қилишда иштирок этиш-этмаслиги назарда тутилади. Бу белги асосида ундошлар қуйидаги икки турга бўлинади:

    1.Жарангсиз ундошларk, p, s, t, f, x, ch, sh, q, h. Жарангсиз ундошларнинг талаффузида ҳаво оқими бўғиздаги ун пайчалари орасидан тўсиққа учрамай ўтади, натижада ун пайчалари тебранмайди, овоз ҳосил бўлмайди, товуш ҳалқумда ёки оғиз бўшлиғидаги тўсиқда юзага келган шовқиннинг ўзидангина таркиб топади.

    2.Жарангли ундошларb, v, g, d, j, j(дж), z, y, l, m, n, ng r, g`. Жарангли ундошларнинг талаффузида бўғиздаги ун пайчалари тортилиб, таранглашади, улар оралиғидаги бўшлиқ йўқолади, натижада Ўпкадан келаётган ҳаво оқими ун пайчаларига урилиб, уни тебратади, тебраниш эса овозни юзага келтиради, овоз ўз навбатида оғиз бўшлиғидаги тўсиқда пайдо бўлган шовқинга қўшилиб, товушнинг жаранглашувига сабаб бўлади.

    IV. Овоз ва шовқин муносабатларига кўра. Бунда товуш таркибида овоз, шовқин ва қўшимча тон каби физик-акустик омилларнинг иштирок этиш даражаси назарда тутилади. Бу белгига кўра ундошлар сонорлар ва шовқинлиларга бўлинади.

    1. Сонорларда овоз шовқинга нисбатан устун бўлади (шовқин жуда кам миқдорда қатнашади). Ҳозирги ўзбек адабий тилида m, n, ng, l, r, y ундошлари сонор товушлар (сонантлар) ҳисобланади. Сонорлар резонатор тон манбаи нуқтаи назаридан икки гуруҳга бўлинади:

    а) бурун сонантлари – m, n, ng;

    б) оғиз сонантлари – r, l, y.

    Булардан

    1) “m” ни талаффуз қилишда бўғиздан келаётган ун (овоз) икки лаб орасидаги тўсиққа урилиб, орқага қайтади, шу тарзда яна ҳалқум орқали бурун бўшлиғига йўл олади. Бу жараёнда бўғиз, ҳалқум, оғиз бўшлиғи ва бурун бўшлиғи резонатор тон манбаига айланади: шуларда қўшимча тонлар пайдо бўлиб, овознинг шовқинга нисбатан устун бўлиши таъминланади;

    2) “n” ни талаффуз қилишда бўғиздан келаётган ун (овоз) тилнинг учки қисми билан юқори милк орасидаги тўсиққа урилиб, орқага (ҳалқумга) қайтади, сўнг бурун бўшлиғига отади (бунда бурун йўлидаги тўсиқ очилган бўлади). Натижада оғиз, ҳалқум, бўғиз, бурун бўшлиқлари резонатор тон манбаи вазифасини бажаради. Aммо оғиз бўшлиғининг резонаторлик имконияти “m” даги ҳолатдан камроқ бўлади (чунки ҳажм ва шакл ўзгаради);

    3) “ng” ни талаффуз қилишда келаётган ун (овоз) тилнинг орқа қисми билан юмшоқ танглайнинг бошланиш қисми орасидаги тўсиқдан орқага қайтиб, яна ҳалқум ва бўғизга боради, ҳалқум орқали бурун бўшлиғига отади (бунда ҳам бурун йўлидаги тўсиқ очилган бўлади), натижада оғиз, бўғиз, ҳалқум ва бурун бўшлиқларида қўшимча тонлар пайдо бўлиб, овознинг устунлиги таъминланади.

    Бунда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, “нг” нинг артикуляциясида оғизнинг резонаторлик имкониятлари м ва н сонорларидаги ҳолатдан анча чекланган бўлади, чунки бўғиздан келаётган ун тилнинг орқа қисмидаги тўсиқданоқ орқага қайтганлиги туфайли, оғиз бўшлиғининг резонаторлик майдони жуда қисқаради;

    4) “l” ни талаффуз қилишда тўсиқ (фокус) тилнинг учки қисми билан устки тиш (милк) орасида юзага келади, аммо тилнинг икки ёни очиқ бўлади. Ундан сирғалиб ўтган ун лунж деворига тегиб, қўшимча тонлар ҳосил қилади, бундай қўшимча тонлар ҳалқум ва ҳиқилдоқда (бўғизда) ҳам юзага келади, аммо бурун бўшлиғи резонатор манбаи сифатида иштирок етмайди, чунки юмшоқ танглай охиридаги кичик тил бурунга ўтадиган йўлни тўсиб қўяди. Шунинг учун “l” оғиз сонанти ҳисобланади;

    5) “r” ни тлаффуз қилишда тилнинг учи қаттиқ танглайнинг олд қисми томон кўтарилади, бўғиздан келаётган ҳаво оқими тилнинг учига урилиб, уни бир-икки силкитади, натижада ҳаво тебраниши юзага келади. Лунжнинг бир қадар кенгайиши резонатор тоннинг ҳосил бўлишига имкон яратади; “r” нинг артикуляциясида ҳам бурун бўшлиғи иштирок этмайди, чунки ҳаво оқимининг бурунга ўтадиган орни кичик тил томонидан тўсилган бўлади;

    6) “y” ни талаффуз қилишда тилнинг ўрта қисми қаттиқ танглай томон кўтарилади, тилнинг ўзи олдинга силжийди, унинг икки чети ён тишларга, учи эса пастки тишлар милкига тегади. Бу сонорнинг ҳосил бўлишида ҳам оғиз бўшлиғи, ҳалқум ва бўғиз резонатор тони манбаи бўлиб хизмат қилади, аммо бурун бўшлиғи бу жараёнда иштирок этмайди (кичик тил ҳаво йўлини тўсиб туради).

    Aйрим изоҳлар:

    1) сонорларнинг барча турларида

    а) ун пайчалари фаол қатнашади;

    б) резонаторлар иштирок этади;

    в) овоз шовқиндан устун бўлади;

    г) сонорларда ҳатто бўғин ҳосил қилиш хусусияти ҳам бор. Масалан: za-yl (за-йил), ma-yl (ма-йил), sha-kl (ша-кил), ha-jm (ҳажим), ba-zm (ба-зим), va-zn (ва-зин), ze-hn (зе-ҳин), da-vr (да-вир), sa-yr (са-йир), sa-br (са-бир) каби. Демак, сонорларнинг бир жиҳати (бўғин ҳосил қила олиши) унлиларга, бошқа жиҳатлари эса ундошларга ўхшайди. Бу ҳолат уларни унлиларга ҳам, ундошларга ҳам зид қўйиш мумкин бўлган алоҳида гуруҳга бирлаштириш имконини беради. Бироқ бундай фикрга қўшилмайдиган тилшунослар ҳам бор. Чунончи, таниқли фонолог Н. С. Трубецкой бу ҳақда шундай дейди:

    «Унли», «ундош»лар товушга оид бўлган акустик тушунчалардир. Уларни таърифлашда акустик ёки артикуляцион тушунчаларни ҳисобга олмаслик, албатта, муффақиятсизликка олиб келади.

    Aдабиётларда ўзбек тилидаги сонор товушларнинг таркиби ҳам ҳар хил кўрсатилиб келинмоқда.

    Хусусан, m, n, ng, l, r ундошларининг сонантлиги фонетика ва фонологияга оид адабиётларнинг деярли барчасида қайд этилган бўлса, “y” нинг сонантлиги айрим адабиётлардагина таъкидланган, таниқли турколог Е.В.Севортян эса ўзбек тили сонорлари қаторига v, g` ундошларини ҳам киритади. М Миртожиев саёз тил орқа “n” дан ташқари, чуқур тил орқа “n” нинг борлигини ҳам кўрсатади, аммо “y” ни сонорлар қаторига киритмайди.

    2. Шовқинлиларда овоз шовқинга нисбатан кам бўлади ёки мутлақо қатнашмайди. Масалан, b, g, v, d, j, j (дж), z ундошларида овоз кам, шовқин кўп, аммо k, p, s, t, f, x, ts, ch, sh, q, h ундошларида овоз йўқ, бу ундошлар фақат шовқин ҳисобига таркиб топган.

    Изоҳ: “g`” ундоши кўпчилик адабиётларда шовқинлиларга қўшилади, аммо уни сонант деб ҳисоблайдиган тилшунослар ҳам бор.

    Ундошлар таснифи қуйидаги жадвал тарзида ифодаланиши мумкин:


    Овоз билан шовқиннинг муносабатига кўра


    Aртикуляция усулига кўра


    Aртикуляция ўрнига кўра

    Лабиал ундошлар

    Тил ундошлари

    Бўғиз ундошлари

    Лаб-лаб

    Лаб-тиш

    Тил олди-тиш

    Тил олди-танглай

    Тил ўрта

    Саёз тил-орқа

    Чуқур тил орқа

    Фарингал ундошлар

    Шовқинлилар


    Портловчи

    b

    P







    d

    T













    g

    k




    q




    Қоришиқ портловчи



















    j

    (дж)

    ch






















    Сирғалувчи

    v







    F

    z

    S

    j

    sh













    g`

    x

    h

    Сонорлар

    Юмуқ фокусли бурун товушлари

    m










    n
















    ng













    Сирғалувчилар













    L










    y



















    Титроқ



















    r




























    Жарангли

    Жарангсиз

    Жарангли

    Жарангсиз

    Жарангли

    Жарангсиз

    Жарангли

    Жарангсиз

    Жарангли

    Жарангсиз

    Жарангли

    Жарангсиз

    Жарангли

    Жарангсиз

    Жарангсиз

    Ун пайчалари ишлирокига кўра


    2-§. Ундош фонемалар таснифи ва тавсифи
    Лабиал ундошлар тавсифи
    1. «B» фонемаси — лаб-лаб. портловчи. жарангли, шовқинли ундош, “p”нинг жарангли жуфти. Сўз бошида (bodom), унли ёки жарангли ундош билан ёнма-ён қўлланганда (tabrik) жарангли бўлади, демак, бундай ўрин “b” ундоши учун кучли позиция ҳисобланади. Бу фонема сўз ўртасида жарангсиз ундошлар билан ёнма-ён қўлланганда ассимилацияга учраб, жарангсиз “p” тарзида талаффуз этилади: ibtidoiy > iptodoiy, obkash > opkash, jabha > japha каби. Бундай ўрин “b” фонемаси учун кучсиз позиция ҳисобланади. жарангсиз “p” эса жарангли “b” нинг комбинатор оттенкаси (вариацияси) саналади. чунки жарангсизланиш комбинатор омил таъсирида — ёнма-ён келган товушлар ассимилацияси туфайли содир бўлмоқда. Жарангли “b” ундоши сўз охирида ҳам жарангсизлашади: maktab > maktap, gʼazab > gʼazap, asab > asap, qassob > qassop каби. Демак, сўз охири ҳам “b” фонемаси учун кучсиз позициядир. Бундай ўринда жарангсиз “p” жарангли “b” нинг позицион оттенкаси (вариацияси) саналади, чунки жарангсизланиш ёндош жойлашган товушлар таъсирида эмас, “b” нинг сўз охирида келиши (позицион омил) туфайли содир бўлмоқда; “b” фонемаси икки унли орасида (интервокал позицияда) кўпинча сирғалувчи “v” га ўтади: chivin < chibin, qovoq < qoboq, tovoq < toboq каби. Бундай ўзгариш икки сўз бирикканда ҳам содир бўлади: boraver < bora ber, Joʼravoy < Joʼraboy, toshvaqa < toshbaqa каби. “b” фонемасининг кучли позициядаги кўриниши асосий оттенка ҳисобланади, чунки бу оттенка “b” фонемаси учун типикдир. Унинг кучсиз позициядаги кўринишлари ўзгарган оттенкалар (аллофонлар) саналади, демак, “b” фонемаси сўз таркибида асосий оттенка ва аллофонлар шаклида намоён бўлади.

    2. «P» фонемаси – лаб-лаб, портловчи, жарангсиз, шовқинли ундош, “b” нинг жарангсиз жуфти. Бу ундош сўзнинг барча позицияларида — сўз бошида (paxta), ўртасида (opa), охирида (qop) келади. Деярли барча ҳолатларда асосий оттенкаси сақланади. Жарангли “b” нинг сўз охирида жарангсизланиши “b” ва “p” фонемаларининг мўтадиллашувига — нейтрализацияга олиб келади. Қиёс қилинг: kitob > kitop, kanob > kanop каби. Бундай пайтда иккала сўз охиридаги “p” b//p архифонемасининг ҳар икки аъзоси учун умумий бўлган “p” варианти саналади.

    3. «V» фонемаси — лаб-лаб, сирғалувчи, жарангли, шовқинли ундош (Е.В. Севортян, С. Отамирзайева уни сонор товушлар сирасига киритишади). Сўз ўртасида (gavda, tovuq), охирида (ov, suv) ишлатилади. Ўзбек тилига тожик-форс ва араб тилларидан ўзлашган сўзларда ҳам қўлланади: navo (тож.), navodir (арабча); қадимги туркий тилда сўз бошида қўлланмаган. Ўзбек тилига араб ва рус тилларидан ўзлашган сўзларда лаб-тиш “v” ҳам учрайди. Бу товуш лаб-лаб “vº” нинг факултатив варианти саналади. У сўз бошида (vaqt, va’da, vagon), ўртасида (ovqat, aviatsiya) ва охирида (afv, ustav) қўлланиши, кучсиз позицияда жарангсизланиши (avtomat > aftomat, arxiv > arxif тарзида талаффуз қилиниши) ҳам мумкин.

    4. «F» фонемаси — лаб-тиш, сирғалувчи, жарангсиз ундош. Бу ундош соф туркий сўзларда қўлланмайди, форс, араб, рус тилларидан ўзлашган сўзлардагина учрайди: farzand (тож.), farq (араб.), fabrika (рус.) каби. Лаблашган унлилар билан ёнма-ён қўлланганда лаб-тиш “f” нинг лаб-лаб оттенкаси юзага келади: fazlfozilfuzalo; faqirfuqaro каби. Бундай ҳолат firma ва funksiya каби русча ўзлашмаларда ҳам учрайди. Жонли сўзлашувда лаб-тиш “f” нинг лаб-лаб, портловчи, жарангсиз “p” тарзида талаффуз қилиниш ҳолатлари учраб туради: faqat > paqat; qafas > qapas; ulfat > ulpat каби. Бундаги “p” ундоши сирғалувчи “f”нинг комбинатор ёки позицион оттенкаси эмас, услубий оттенкасидир, у туркий тил вакилларида “f” га хос артикулация базасининг (психо-физиологик кўникманинг) ўтмишда бўлмаганлиги таъсирида содир бўлади.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28


    написать администратору сайта