Транспорт корхоналари менежменти. Транспорт корхоналари менежменти
Скачать 119 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИ МЕНЕЖМЕНТИ ФАН ДАСТУРИ Билим соҳаси: 200 000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва хуқуқ Таълим соҳаси: 230 000 – Иқтисод Таълим йўналиши: 5230200 – Менежмент (темир йўл транспорти) Тошкент – 201_ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғининг ____-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган. Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 201_ йил “___” ____________даги ___ - сонли баённомаси билан маъқулланган. Фан дастури Тошкент темир йўл мухандислари институтида ишлаб чиқилди. Тузувчилар:
Такризчилар:
Фан дастури Тошкент темир йўл мухандислари институти Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201_ йил “__” ______ даги ___ - сонли баённома). КИРИШ Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёт тармоқларини жадал суръатлар билан ривожланиши, тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали замонавий техника, дастгоҳ ва ускуналар, технология ва ноу-хауларни жорий этиш энг аввало самарали инновацион фаолиятни ташкил этишни, уни амалга оширишни, умумий қилиб айтганда тўғри бошқаришни тақозо этади. Бунда имкониятларидан тўла фойдаланиш орқали, корхона фаолиятни оптимал даражад бошқариш асосий вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш борасида тўхталиб “... бизнинг яқин истиқболдаги энг муҳим вазифамиз бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш – истеъмол талабини кенгайтириш мақсадида социал соҳани ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш, хизмат кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини ривожлантришга, транспорт ва коммуникация лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида эътибор беришдир”1 деб алоҳида таъкидлаган эди. Бу масалани янада аниқлаштириб ... унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ҳамда технологик янгилашни жадаллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш марказий ўрин ташкил этади2 деб таъкидлаганлари ҳозирги даврда долзарб ҳисобланади. Шу сабабли темир йўл транспорти ва уни корхоналарни фаолиятни тўғри ташкил этишда бошқарув асосий роллардан бирини эгайлайди. Чунки, хар қайндай транспорт тури, шу жумладан темир йўл танспортини асосий мақсади мавжуд эхтиёжларни сифатли қондириш, транспорт туралари ўртасида рақобатни кучайтириш, иқтисодий самарадорликка ва молиявий барқарорликка эришиш каби масалардан иборат бўлади. Санаб ўтилган ишларни амлага ошириш учун эса, темир йўл транспортида бошқарув жараёнини тўғри ташкил этишни талаб этади. "Транспорт корхоналари менежменти" фани ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларини назарий ва амалий масалаларини ўрганиш ва уни мўътадил ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда тўғри қарорлар қабул қилишни шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ушбу фаннинг ютуқ ва хулосаларидан транспорт корхоналрида сифатли бошқариш ва сифатли хизмат кўрсатишни ривожлантиришда кенг фойдаланилади. Фаннинг мақсад ва вазифалари Фанни ўқитишдан мақсад – иқтисодиёт соҳасида талабаларга мамлакат иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида халқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган транспорт корхоналарида бошқаришни ташкил қилиш учун керакли назарий ва амалий билимлар бериш, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир. Фаннинг вазифалари - “Транспорт корхоналари менежменти” фанини ўрганишнинг асосий вазифаларига талабларда темир йўл транспорти ва корхоналарида бошқарашни ташкил этиш ва уни самарали амалага ошириш ҳамда изчил барқарор ривожланишини таъминлаш учун зарур қарорларни қабул қилиш, бошқаришда иқтисодий фанлар ютуқлари билан ўзаро ҳамкорликда ўргатиш, иқтисодий қонунлар, транспорт сохасида фундаментал қоидалар ва ҳодисаларнинг амал қилиш хусусиятлари ва ҳолатни таҳлил қилишни ўргатишдан иборатдир. Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар “Транспорт корхоналари менежменти” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба: Менежментининг хуқуқий асослари, асосий тушунчалари, корпоратив бошқарув, бизнес – жараёнларни асосий кўринишини, стретегик режалаштириш жараёнини, молиявий менежментҳақида тасаввурга эга бўлиши;
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги “Транспорт корхоналари менежменти” фани қўшимча фани ҳисобланиб VII-семестрда ўқитилади. Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар “Менежмент”, “Тармоқ иқтисодиёти”, “Юк ва тижорат ишларни бошқариш” каби фанларидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим. Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни “Транспорт корхоналари менежменти” фани айнан темир йўл тарснпорти ва уни корхоналарнинг бошқаришни ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиқиб сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг самарали усулларини жорий этиш, иқтисодий танлов қоидасини ва ишлаб чиқариш омиллари асосида унинг натижаларини асослаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошқариш, бизнес ва тадбиркорлик тамойилларини ўрганиш ва уларга амал қилиш қоидаларини белгилаб беришни, саноат корхоналарини барқарор ривожланиши таъминлашга хизмат қилади. Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида темир йўл транспорти ва уни корхоналарида бошқарув тизимини янада ривожлантириш ва бунинг натижасида бошқаришни самарали ташкил этиш куннинг муҳим вазифаларига айланиб бормоқда. Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар Талабаларнинг “Транспорт корхоналари менжменти” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ва макетлардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик ва ахборот технологияларидан ҳамда ўқув-услубий мажмуалардан фойдаланилади. АСОСИЙ ҚИСМФаннинг назарий машғулотлари мазмуни «Ўзбекитон темир йўллари» ДАТК нинг шаклланиши ва ташкил топиш бўйича кўрсатмавий ҳужжатлар «Темир йўл транспорти ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг низоми. «Ўзбекитон темир йўллари» ДАТКнинг ташкилий ва ишлаб чиқариш структураси «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг бошқарув тизими ва ишлаб чиқариш структураларининг тузилиши. МТУнинг асосий мақсади ва унинг хўжалик даражаси. Корпоратив менежмент асослари Корпоратив менежмент асосий тушунчаси. Корпоратив менежмент тамойиллари ва жахон тажрибаси. Корпорацияни хуқуқий асослари ва мойилиялаш манбалари. Интегралаштирилган корпоратив тизим Интегралаштирилган корпоратив тизим тавсифи. Холдинглар. Корпорацияларни қайта шакллантириш. Корпоратив мулкчилик ва қимматли қоғозлар Корпоратив бошқаришни методологияси Корпорация бизнес – тизм сифатида. Корпоратив бошқарашини функционал – тизимли модели. Бизнес – жараёни асосий кўринишлари ва менежментда жараёнли ёндашув. Жараёнли бошқарув. Стратегик менежмент концепцияси Стратегик бошқарувни юзага келиши. Стратегик бошқарувни моҳияти. Стратегияни режалаштириш жараёни Мақсадни қўйиш. Стратегияни режалаштиришни асосий босқичлари. Ташқи ва ички мухитни тахлили. Ривожланшини муқобил вариантлари тахлили ва оптимал менежмент стратегиясини танлаш Ривожланишни асосий омиллари. Корхонанинг стратегиясини танлаш ва баҳолаш. “Келажак сценарияси” усулини қўлаш орқали транспорт ташкилотларни холатини аниқлаш. Темир йўл транспортида инновацион менежмент Инновацион менежмент тутушнчаси. Инновацион менежмент мақсади ва вазифалари. Тшакилотларни инноваицион фаолияти. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКни инновацион ривожланишини ва мақсади “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКни инновацион ривожланишини. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКни инновацион ривожланиш вазифалари. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКни инновацион ривожланишини йўналишлари Ташиш жараёни бошқарув тизимида инновацион йўналиш. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКни инфратузилмасида инновацион йўналишлар. Темир йўл транспортида кадр бошқариш (менежменти) Ташкилотда пресонални бошқарашни асосоий тушчалари. Пресонални бошқараш концепцияси. Пресонални бошқараш тизими. Темир йўл транспортида ижтимоий – меҳнат муносабатлари Бозор иқтисодиётида ижтимоий – меҳнат муносабатлари. Темир йўл трнаспортида ижтимоий – меҳнат муносабатларни тартибга солиниши. Темир йўл транспортида кадрлар сиёти Кадрлар сиёсатини йўналишлари ва тамойиллари. Кадрлар сиёсатини кўринишлари. Темир йўл транспортида кадрлар сиёсатидаги муаммолар. Темир йўл транспортида персонал бошқариш стратегияси ва стратегик бошқарув Персонал бошқаршнии стратегик бошқаруви. Темир йўл транспортида кадрлар солияҳиятини ривожлантириш стратегияси. Темир йўл транспортида персонални бошқарашни меъёрий - услубий асослари. Темир йўл транспортида ижтимоий менежмент Ижтимоий менежментни асосий тушунчалари ва муаммолари. Темир йўл транспортида ижтимоий менежментни корпоратив стратегияси. Ижтимоий менежмент темир йўлни ишлаб чиқариш – иқтисодий зарурий шарти сифатида. Ижтимоий менежментни амалга ошириш услуби Корпоратив ижтимоий жавобгарлик тамойиллари. Ишлаб чиқариш – иқтисодий самарадорликка ижтимоий кафолатни таъсини баҳолаш. Ижтимоий менежмент стратегиясини амалга оширишни механизми. Темир йўл транспортида молиявий менежмент Молиявий менежментни замонавий концепцияси. Молиявий бошқарув корпоратив тизмини интегралаштирувчи марказ сифатида. Молиявий бошқарувни тармоқлар бўйича ўзига хусусиятлари. Айланма капиталани бошқариш Айланма капитални таркиби ва тавсифи. Айланма капитални бошқариш вазифаси. Дебиторлик қарздорликни бошқариш. Амалий машғулотларнинг тахминий рўйхати
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар Амалий машғулотларда талабалар корхоналар фаолиятини самарали ташкил этишда иқтисодиёт ва менежмент усуллари, қонунлари ҳамда тамойилларини қўллашни ўрганадилар Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган. Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар Фан бўйича курс ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган. Мустақил таълимнинг шакли ва мазмуни Талаба мустақил ишининг асосий мақсади - ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш. Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланади: - айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; - берилган мавзулар бўйича ахборот (реферат, тақдимот) тайёрлаш; - назарий билимларни амалиётда қўллаш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотларини ўзлаштириш; - илмий мақола, тезислар, турли илмий анжуманларга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к. Мустақил ишни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар, кейс-стади, вазиятли масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий топшириқ, кейс-стадилар ечиш услуби ва мустақил ишлаш учун вазифалар белгиланади. Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
Дастурнинг информацион–услубий таъминоти Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг презентация (тақдимот), мултимедиа ва электро-дидактик технологиялардан фойдаланилади. Амалий машғулотларда ақлий ҳужум, кластер, блиц-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот, кейс-стади каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади. Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати Асосий адабиётлар:
Қўшимча адабиётлар:
Интернет сайтлар: 1. www.economics.ru 2. www.ved.ru 3. www.ser.uz 4. www.uza.uz 4. www.ifmr.uz 5. www.Lex.uz 6. www.ziyonet.uz 1 И.А.Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: Ўзбекистон, 2010. – 56 б. 2 “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи. 19.01.2013й |