Главная страница

уръони карим


Скачать 1.49 Mb.
Названиеуръони карим
Дата05.03.2022
Размер1.49 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаQURON.docx
ТипДокументы
#383717
страница33 из 119
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   119
Изоҳ:Эътибор берган бўлсангиз, Аллоҳ таъоло бу ўринда мўъмин-мусулмонларни бузуқликдан қайтарар экан, уларга: «Зино қилманглар» деб эмас, балки: «Зинога яқинлаша кўрманглар!» деб буюрди. Демак, Аллоҳдан қўрқадиган инсон зинога фаҳшга олиб борадиган ҳар қандай ишлардан қаттиқ ҳазар қилиши лозим экан.

  1. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни (яъни, қатл этишга мустаҳиқ бўлмаган жонни ноҳақ) ўлдирмангиз. Магар ҳақ (шаръий қонун) билангина ўлдиришларингиз мумкиндир. Кимки мазлум бўлган ҳолда (яъни, ноҳақ) ўлдирилса, биз унинг эгаси – вориси учун (қасос олишга) салтанат-ҳуқуқ бергандирмиз. Бас, у (қотилни) ўлдиришда ҳаддан ошмасин (яъни, қотилнинг ўрнига бошқа бировни ўлдирмасин, ё бир кишининг муқобилига икки кишини ўлдирмасин, ёки қотилни ўлдиришда унинг қулоқ-бурнини кесмасин)! Зеро, у (Аллоҳ томонидан қотилнинг устига) ғолиб қилинган зотдир.

  2. Етимнинг молига то у балоғат ёшига етгунича яқинлашманглар, маган энг чиройли йўсинда (унга бирон зиён етказмасдан яқинлашинглар – тасарруф қилинлар)! Аҳдага вафо қилинглар! Зеро, аҳду паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир.

  3. (Ўрталарингиздаги олди-берди, савдо-сотиқдан бирон нарсани) ўлчаган вақтларингизда ўлчовни тўла-тўкис қилинглар ва тўғри тарозу билан тортинглар! Мана шу энг яхши ва энг чиройл ечим-ҳукмдир.

  4. (Эй инсон), ўзнинг аниқ билмаган нарсага эргашма, чунки қулоқ, кўз, дил буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради).

  5. Ер юзида кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен (оёқларинг билан) ҳаргиз ерни тешиб (унинг тубига) кетолмайсан ва бўйи бастда тоғларга етолмайсан. (Бас, бу қадар ожиз экансан, нечун кибру ҳаво қилурсан?!)

  6. Буларнинг (яъни, юқоридаги оятларда манъ этилган нарсаларнинг) барчаси Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳлардир.

  7. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бу (оятлар) Парвардигорингиз сизга ваҳий қилган ҳикматлардан (айримларидир). Сиз яна Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ ҳам бор, деб маломатланган ва (Аллоҳ раҳматидан) қувилган ҳолда жаҳаннамга ташланманг!

  8. (Эй мушриклар), Парвардигорингиз сизларга ўғилларни танлаб бериб, Ўзига фаришталарни қиз қилиб олдими?! Дарҳақиқат, сизлар оғир сўзни – катта гуноҳни сўзламоқдасиз!

Изоҳ:Ушбу оят мушрик арабларнинг: «Фаришталар Тангрининг қизларидир», деган сўзларини инкор қилиб нозил бўлгандир.

  1. Албатта, Биз бу Қуръонда улар эслатма (ибрат) олишлари учун (турли масал ва ҳикматларни) баён қилдик. (Лекин бу эслатмалар золим кимсаларни) янада (ҳақдан) қочирур – йироқлаштирур.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Агар улар айтганларидек Аллоҳ билан бирга (бошқа) илоҳлар ҳам бўлса эди, у ҳолда ўша (илоҳлар) Арш Соҳибига (яъни, Аллоҳга) қарши йўл излаган бўлур эдилар».

  3. (Аллоҳ) улар айтган нарсадан пок ва ниҳоят даражада юксакдир.

  4. Етти осмон, ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса (Аллоҳга) ҳамду сано айтиш билан У Зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини – поклашларини англамассизлар. Дарҳақиқат, У Ҳалим ва Мағфиратли булган Зотдир.

  5. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон сиз Қуръон қироат қилганингизда, биз сиз билан охиратга ишонмайдиган кимсалар ўртасида кўринмас парда тортиб қўюрмиз (бас, улар Қуръон маъноларини англай олмаслар).

  6. Шунингдек, (Қуръонни) англай олмасинлар учун уларнинг дилларида тўсиқлар ва қулоқларида оғирлик-карлик пайдо қилурмиз. Қачон сиз Қуръонда ёлғиз Парвардигорингизни зикр қилсангиз, (мушриклар) орқаларига бурилиб қочурлар.

  7. Биз уларнинг сизга (яъни, сизнинг қироатингизга) қулоқ тутаётган пайтларида нима сабабдан қулоқ тутаётганларини ва бу золим кимсалар ўзаро шивирлашиб (мўъминларга): «Аниқки, сизлар сеҳрланган ақлдан озган кишига эргашмоқдасизлар», деяётганларини жуда яхши билурмиз.

  8. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), улар сиз ҳақингизда (сеҳрланган, мажнун, шоир деб) қандай мисоллар келтирганларини, бас, йўлдан озиб (ҳақ) йўлни топа олмаётганларини кўринг!

  9. Улар: «Суяк ва (чирик) мурдаларга айланиб кетгач, яна янгитдан яралиб қайта тирилурмизми?!» дедилар.

50-51. Айтинг: «Сизлар ҳоҳ тош ё темир бўлинглар ёки кўнгилларингизда (ҳаётлигини тасаввур қилиш) жуда қийин бўлган бошқа бирон махлуқ бўлинглар, (ҳар ҳолда Аллоҳ сизларни тирилтирур)». Ҳали улар: «Бизларни ким қайта тирилтира олур?» дейдилар.

«Сизларни илк бор яратган Зот», деб айтинг! Ҳали улар Сизга бошларини ликиллатиб:

«У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!

  1. «У Зот сизларни чорлайдиган Кунда унга ҳамду сано билан жавоб берурсизлар ва ўзларингизнинг (дунёда) жуда оз (муддат) турганларингизни ўйлаб қолурсизлар».

  2. Бандаларимга айтингки, улар (ўзаро сўзлашганларида) энг гўзал сўзларни сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузғунчилик қилур. Дарҳақиқат, шайтон инсонга очиқ душмандир.

  3. (Эй инсонлар), Парвардигорингиз сизларни жуда яхши билур. Ҳоҳласа сизларга раҳм-шафқат қилур, ҳоҳласа сизларга азоб берур. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз сизни (одамлар) устига қўриқчи қилиб юборган эмасмиз (яъни, сизнинг вазифангиз фақат бизнинг амру фармонларимизни уларга етказмоқдир).

  4. Парвардигорингиз осмонлар ва ердаги бор жонзотни жуда яхши билур. Ҳақиқатан, биз айрим пайғамбарларни айримларидан устун қилдик. Биз Довудга Забурни ато этдик.

Изоҳ:Бу оят баъзи мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканларига иймон келтирмай, «Орамизда қанчадан-қанча олийнасаб зодагонлар турганида, мана шу етим, яланғоч Муҳаммад пайғамбар бўладими?» дейишганида нозил қилингандир. Аллоҳ таъоло унда нафақат Маккаликларни, балки еру осмонлардага барча жониворларни ҳам жуда яхши билишини, бинобарин, кимни пайғамбар қилиб сaйлаш ҳам ўз ихтиёрида эканлигини баён қилади ва ўзи юборган пайғамбарларига турли мўъжизалар бериш билан айримларини айримларидан афзал қилиб қўйгани ҳақида хабар беради.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ), деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар.

  2. Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат, марҳаматидан умидвор бўлурлар. Азобидан қўрқурлар. Дарҳақиқат, Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир.

Изоҳ:Баъзи бир тоифалар фаришталарни, насронийлар Ийсо пайғамбарни, яҳудийлар эса Узайрни пайғамбарни илоҳ дейишиб, у зотларга сиғинадилар. Ушбу икки оят ўшалар хусусида бўлиб, уларга ўзлари сиғинаётган зотлар Аллоҳнинг ожиз бандалари экани баён қилингандир.

  1. (Ер юзидаги) бор қишлоқ-шаҳарнинг (барчасини) биз қиёмат куни (келиши)дан илгари ҳалок қилгувчидирмиз ёки қаттиқ азоб билан азоблагувчидирмиз. Ушбу ҳукм китобда – (Лавҳул Маҳфузда) битилгандир.

  2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушриклар сиздан талаб қилган) оят-мўъжизаларни юборишдан бизни қайтарган нарса фақат аввалги умматлар у (мўъжизаларни кўргач, иймон келтириш ўрнига уларни) ёлғон деганларидир. Самуд қабиласига очиқ (мўъжиза бўлган) туяни ато этганимизда, унга зулм этдилар (ва оқибатда қирилиб кетдилар). Биз мўъжизаларни фақат (бандаларимизни ҳалокатдан) қутқариш учунгина юборурмиз.

  3. Эсланг, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), биз сизга Парвардигорингиз (барча) одамларни ўраб-иҳота қилиб олгандир, деган эдик. Биз сизга меърож кечасида кўрсатган «туш»ни ва Қуръонда лаънатланган (заққум) дарахтини – у одамлар учун бир фитна-имтиҳон қилдик, холос. Биз (мушрикларни турли мўъжизалар билан) қўрқитурмиз. Аммо бу уларни бадтар туғёнга солур.

Изоҳ:Пайғамбар алайҳиссалом меърождан қайтганларидан сўнг эрталаб бу кеча ўзларининг Аллоҳ таъоло ҳузурига чиққанлари ва жаннатни ҳам, дўзахни ҳам ўз кўзлари билан кўрганларини айтиб, ўша дўзахнинг қоқ ўртасида Аллоҳнинг лаънатига учраб, жаҳаннамга тушган кимсалар учун «овқат» бўладиган «заққум» дарахти борлиги ҳақида хабар берганларида, Қурайш кофирлари «Сен жуда ажойиб туш кўрибсан-ку! Ахир ўт-олов у дарахтни куйдириб юбормайдими?», деб у зотни масхара қилиб кулишди. Шунда юқоридаги оят нозил бўлиб, унда Аллоҳ таъоло ўз пайғамбарига ўзининг барча бандалари аҳволида огоҳ зот эканини яна бир бор эслатиб, меърож ва унда кўрилган нарсалар хусусида «заққум» дарахти кишиларнинг ҳақиқий мўъмин ёки кофир эканлигини синаш учун бўлган бир имтиҳон-синов эканлигини таъкидлайди ва бундай қўрқитув-синовлар мўъминларнинг иймонини зиёда қилса, кофирларни бадтар туғёнга солиши ҳақида хабар беради.

  1. Эсланг, биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дейишимиз билан улар саждага эгилдилар. Фақат иблис (кибру ҳаво билан): «Сен лойдан яратган кимсага сажда қилурманми?», дейди.

  2. У (яна шундай) деди: «Менга хабар бергин-чи, мана шу кимсани мендан улуғ-устун қилдингми? Қасамки, агар сен мени қиёмат кунигача (тирик) қолдирсанг, албатта мен унинг зурриётини қириб юборурман (яъни ҳақ йўлдан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман). Магар озгиналаригина (ҳақ йўлда қолурлар»).

  3. (Аллоҳ) айтди: «Бор, (сенга қиёматгача умр бердим). Бас, улардан ким сенга эргашса, у ҳолда шак-шубҳасиз жаҳаннам сизларга етарли жазо бўлур!

  4. Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт. Топган мол-давлат ва бола-чақаларида уларга шерик бўл (яъни, уларни ҳаромдан мол-дунё ва бола-чақа орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъдалар қил. Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов-ёлғон нарсаларнигина ваъда қилур.

  5. Менинг (иймон-эътиқодли) бандаларим устида эса сен учун ҳеч қандай салтанат- ҳукмронлик бўлмас. Парвардигорингнинг ўзи етарли вакил сақловчидир»

  6. (Эй инсонлар), Парвардигорингиз унинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) изланглар деб сизлар учун денгизда кемаларни юргизиб қўйган зотдир. Дарҳақиқат, у сизларга меҳрибондир.

  7. Денгизда сизларга бирон мусибат етганида, сизлар илтижо қиладиган бутлар ғойиб бўлур, фақат унинг ўзигина қолур (яъни, бало-мусибатлардан сизларни ёлғиз Аллоҳ қутқарур). Энди, қачонки, у зот сизларга ножот бериб, (қуруқликка чиқариб қўйгач) сизлар ундан юз ўгирурсиз. Дарҳақиқат инсон куфрони неъмат қилгувчидир.

  8. Ёки (Аллоҳ) сизларни қуруқлик томонидан ҳам (ерга) юттириб юборишидан ёҳуд устингиздан тош ёғдиришидан, сўнгра ўзларингиз учун бирон вакил сақловчи тополмай қолиш (ғами)дан хотиржаммисизлар?!

  9. Ёки у зот сизларни яна қайтадан (денгизга) қайтариб, устингизга қаттиқ бўрон юборишидан, бас, кофир бўлганларингиз сабабли сизларни ғарқ қилишидан, сўнгра ўзларингиз учун биздан ўч олиб бергувчи бировни топа олмай қолиш (ғами)дан хотиржаммисизлар?!




  1. Дарҳақиқат, биз одам болаларини азиз-мукаррам қилдик ва уларни барру-баҳрда – қуруқлик ва денгизда (от улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик ва уларни ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал- устун қилиб қўйдик.

  2. Биз ҳар бир одамни ўз номаи аъмоли билан чорлайдиган (қиёмат) кунини (эслангиз!) Бас, кимгаки ўз китоби – номаи аъмоли ўнг қўлидан берилса, ана ўша кишилар ўзларига қилчалик зулм қилинмаган ҳолда номаи аъмолларини ўқурлар (яъни, унда бу дунёда қилиб ўтган барча яхши амалларининг савоби битилган бўлур).

  3. Кимки бу дунёда кўр-гумроҳ экан, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир.

  4. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мушриклар) сизни бизнинг шаънимизга (ваҳийдан)

ўзга нарсаларни тўқиб чиқарсиз деб, биз сизга ваҳий қилган оятлардан алдаб-буриб

юборишларига оз қолди. У ҳолда (яъни, уларнинг йўриқларига юрсангиз), сизни дўст қилиб олган бўлур эдилар.

  1. Агар биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди.

  2. У ҳолда албатта биз сизга дунё (азобини) ҳам, охират (азобини) ҳам икки ҳисса қилиб тоттирган бўлур эдик, сўнгра ўзингиз учун бизга қарши бирон мададкор топа олмаган бўлур эдингиз.

Изоҳ:Мушриклар пайғамбар алайҳиссаломга эргашишлари учун у киши ҳам ўзларининг баъзи шартларини қабул этишларини талаб қиладилар. Шунда Аллоҳ таъоло ўз пайғамбарини мушриклар фитнасидан огоҳ этиб, юқоридаги оятларни нозил қилди. Улуғ саҳобалардан ибн Аббос (розиаллоҳу анҳу) айтишларича, бу оятларга гарчи пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилинган бўлса-да, булар у кишининг умматлари учун ҳам танбеҳ бўлиб, Аллоҳ таъоло уларни кофирлар кўрсатган йўлларга эргашмасликка буюради. Акс ҳолда дунёю охиратда бахтсиз бўлиб қолишлари тўғрисида огоҳлантиради.

  1. Улар сизни бу ердан (Маккадан) чиқариб юбориш учун (турли макр-ҳийлалар билан) тўзғотиб юборишларига оз қолди. У ҳолда уларнинг ўзлари ҳам сиздан кейин озгина (муддат) тура оладилар, холос. (Сўнгра албатта ҳалок қилинурлар).

  2. (Ўз пайғамбарларини қувиб чиқарган қавмнинг ҳалок қилиниши) сиздан илгари юборган пайғамбарларимиздан қолган йўл-қонундир. Сиз ҳаргиз бизнинг қонунимиз ўзгарганини кўрмайсиз.

  3. Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг)! Зеро, тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир.

Изоҳ:Барча муфассирлар ушбу оятни ҳар куни беш вақт намоз фарз эканига ҳужжат деб қабул қилганлар. Чунки қуёш оғиши билан «пешин» намози ўқилади. Кишининг сояси ўзига икки баробар бўлгач эса «аср» вақти киради. Кун ботиши билан «шом» бўлса, кеча қоронғуси тушиши билан «хуфтон» вақти кирган бўлади. Тун тугаб, тонг бошлангач, (хали қуёш чиқмасдан туриб) «тонгги ўқиш» - «бомдод» ўқиш фарз бўлади.

  1. Кечанинг (бир қисмида) уйғониб, ўзингиз учун нафл (ибодат) бўлган намозни ўқинг! Шоядки, Парвардигорингиз сизни (қиёмат кунида) мақтовли (яъни, гуноҳкор умматларингизни шафоат қилиб оқлайдиган) мақомда тирилтирур.

  2. Ва айтинг: «Парвардигорим, мени (қабримга) ҳаққирост (яъни, гуноҳлардан пок бўлган ҳолимда) дохил қилгин ва (қиёмат куни тирилтирганингда ҳам) ҳаққирост (ўнг томоним билан) чиқаргин ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват ато қилгин».

  3. Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир».

  4. Биз мўъминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилур.

  5. Қачон биз инсонга (тинчлик, саломатлик, тўкинликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, четга бурилиб кетур. Қачон унга (ҳасталик, камбағаллик каби) бирон ёмонлик етса, ноумид бўлур.

  6. Айтинг: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Парвардигорингиз тўғри йўлдаги зотларни жуда яхши билур (ва ҳар кимга қилган иш-амалига мувофиқ жазо-мукофот берур).

  7. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир. Изоҳ:Ушбу оятда Аллоҳ таъолонинг хатто ўз пайғамбарларига ҳам маълум қилмаган ишлари борлиги баён этилиб, барча инсоният билиши мумкин бўлган билим-маърифат жуда оз нарса экани таъкидланади.

  8. Қасамки, агар хоҳласак, биз сўзсиз сизга ваҳий қилган нарса – Қуръонни (сиздан) кеткизурмиз, сўнгра ўзингиз учун (яъни, биздан Қуръонни қайтариб олиш учун) бизга қарши бирон вакил-ҳомий топа олмассиз.

  9. Илло, Парвардигорингизнинг марҳамати билангина (Қуръон неъмати қўлингизда, дилингизда боқийдир). Дарҳақиқат, у зотнинг сизга бўлган фазлу марҳамати каттадир.

  10. Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, агар бир-бирларига бу ишда ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар».

  11. Аниқки, биз бу Қуръонда одамлар учун барча мисол-ибратлардан баён қилдик. Лекин одамларнинг кўплари фақат куфрнигина ихтиёр этдилар.

  12. Ва дедилар: «Токи бизлар учун мана шу ерни ёриб, бир чашма (чиқариб бермасанг) биз сенга ҳаргиз иймон келтирмаймиз.

  13. Ё сенинг ҳурмозор, узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб дарёлар (пайдо қилмасанг);

  14. Ёки ўзинг даъво қилганингдек, осмонни устимизга парча-парча қилиб тушурмагунингча, ёки Аллоҳ ва фаришталарни олдимизга келтирмагунингча;

  15. Ёки сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунича, ёҳуд ўзинг (кўз олдимизда) осмонга кўтарилмагунингча (ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз). Токи бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, бу (осмонга) кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз». Айтинг: «Эй пок Парвардигорим, мен фақат элчи-пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!»

  16. Одамларга ҳидоят қилган пайтида, фақат: «Аллоҳ (фаришталарни эмас, балки) одамзотни пайғамбар қилиб юборибдими?!» деган сўзларигина уларни иймон келтиришларидан тўсди.

  17. Айтинг: «Агар бу ерда (одамлар эмас, балки) фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта, биз (яъни Аллоҳ) уларга осмондан фаришта пайғамбарни туширган бўлур эдик».

  18. Айтинг: «Мен билан сизларнинг ўртамизда Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир. Албатта, у бандаларидан огоҳ ва (уларни) кўриб тургувчи бўлган зотдир».

  19. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгувчидир. У зот кимни йўлдан оздирса, бас, сиз улар учун ундан ўзга дўст-мададкорларни топа олмассиз, биз уларни қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов, кар қилиб тирилтирурмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Ҳар қачон (жаҳаннам ўти) сусайса, биз уларга оловни ловиллатиб юборурмиз.

  20. Бу – бизнинг оятларимизга кофир бўлганлари ҳамда: «Суяк ва (чирик) мурдаларга айланган вақтимизда янгитдан яралиб қайта тирилурмизми?!» деганлари сабабли, уларга берилган жазодир.

  21. Ахир улар (кофирлар) осмонлар ва ерни яратган зот Аллоҳ уларнинг (яъни, инсонларнинг) ўхшашини ҳам қайта яратишга қодир эканини билмайдиларми?! (Аллоҳ) улар учун (яъни, ўлишлари ва қайта тирилишлари учун) аниқ бир муддатни белгилаб қўйгандир. Лекин золим кимсалар фақат куфргагина рози бўлурлар.

  22. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, у мушрикларга) айтинг: «Агар сизлар Парвардигоримнинг раҳмат-ризқ хазиналарига эга бўлсангизлар, ўшанда ҳам (уни) ишлатишдан (тугатиб қўйишдан) қўрқиб, мумсиклик баҳиллик қилган бўлур эдингизлар». (Чунки) инсон зоти хасис бўлур.

  23. Аниқки, биз Мусога тўққиз очиқ оят-мўъжиза ато этдик. Сўнг у (Фиръавн ва унинг одамларининг олдига) келган пайтида, (унга): «Бани Исроилни (ўз юртлари – Шомга қўйиб юборилишини Фиръавндан) сўрагин», (деб амр этдик). Шунда Фиръавн унга:

«Эй Мусо, ҳеч шубҳа йўқки, мен сени сеҳр-жодуга чалинган деб ўйламоқдаман», деди.

  1. (Мусо) деди: «(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва ернинг Парвардигоригина ҳужжат қилиб нозил қилганини аниқ билурсан. Ҳеч шубҳа йўқки, эй Фиръавн, мен сени ҳалок қилингувчи, деб ўйламоқдаман».

  2. Шунда, (Фиръавн Мусо ва унинг қавмини Миср) еридан қувиб чиқармоқчи бўлганида, биз уни (Фиръавнни) ва у билан бирга бўлган кимсаларнинг барчаларини (денгизга) ғарқ қилдик.

  3. (Фиръавндан) сўнг бани Исроилга: «Мана шу ерни (Мисрни) маскан тутинглар! Энди қачон ваъда қилинган охират келганида, сизларнинг барчангизни (қайта тирилтириб) келтирурмиз», дедик.

  4. Биз (Қуръонни) ҳаққирост нозил қилдик ва у ҳақ (ҳукм-фармонларимиз) билан нозил бўлди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), биз сизни фақат (мўъминларга) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи қилиб юбордик.

  5. Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун биз уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик.

  6. Айтинг: «(Эй мушриклар), сизлар (хоҳласангиз) унга ишонинглар, (хоҳласангиз) ишонманглар. Зотан, (Қуръон нозил бўлишидан) илгари илм (яъни, Таврот) берилган кишилар уларга (Қуръон) тиловат қилинган вақтида сажда қилган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар».

  7. Ва улар: «Эй пок-Парвардигор! Албатта, Парвардигоримизнинг («Мен сўнгги пайғамбаримни юборурман ва унга Қуръон нозил қилурман», деган) ваъдаси адо қилигувчи ваъдадир», дедилар.

  8. Улар йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар ва (Қуръон) уларнинг ҳокисорликларини зиёда қилур.

Изоҳ:Ушбу оятлар сажда оятлари бўлиб, уларни ўқиган ёки эшитган киши Аллоҳ учун бир марта сажда қилиши вожиб бўлади.

  1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Аллоҳ деб чорлангиз, ёки раҳмон меҳрибон деб чорлангиз. Қандай чордласангизлар-да, жоиздир. Зеро, у зотнинг гўзал исмлари бордир». (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда ошкора) ҳам қилиб юборманг, (токи, мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва уни ўта маҳфий ҳам қилиб юборманг (токи, саҳобаларингиз тинглаб фойдалансинлар)! Шуларнинг (яъни, жаҳрийлик билан маҳфийлик) ўртасидаги йўлни тутинг!

  2. Ҳамду сано бола-чақа қилмаган, подшоҳлик, илоҳликда шериги йўк, хор- зорликдан (қутқаргувчи) дўсти-ёрдамчиси бўлмаган (яъни, ҳеч кимга хор-муҳтож бўлмайдиган) зот Аллоҳ учундир» деб айтинг ва у зотни мудом улуғланг.



  1. 1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   119


написать администратору сайта