Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Ўрта Чили соҳилида тегшература, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши. дан жанубга ва шарқдан ғарбга томон ортиб боради. Сантья-года 350 мм га яқин, Вальди-вияда 750 мм ёғин тушади. Бу районларда деҳқончилик суғоришни талаб қилади. Жанубда борган сари йиллик ёғин миқдори тез ортади ва ёз билан қишнинг ёғин миқдори орасидаги фарқ деярли йўқолади. Бош Кордильера тоғларининг .ғарбий ёнбағирларида ёғин кўпаяди, лекин шарқий ёнбағирларида эса ёғин жуда камайиб қолади. Тупроқ қоплами жуда хилма-хил. Қуруқ субтропик районлар учун хос бўлган типик жигар ранг тупроқлар энг кўп тарқалган. Марказий водийда қора тупроқларга ўхшаган тўқ рангли тупроқлар ривожланган. Табиий ўсимликлари кўплаб йўқ қилинган, чунки Чилининғ ўрта қисмида мамлакатнинг асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган деярли бутун аҳолиси жойлашган. Шу сабабли ҳайдаш учун қулай бўлган ерларнинг катта қисми турли экин майдонлари билан банд. Табиий ўсимликлари орасида Жанубий Европадаги маквис ёки Шимолий Америкадаги чаппаралга ўхшаш доимий яшил бутазорлар кўпчиликни ташкил этади. Илгариги вақтларда Анд тоғлари ёнбағирларини 2000-2500 метргача ўрмонлар қоплаб ётган. Шарқий қурғоқчил ёнбағирларда ўрмонларнинг юқориги чегараси ғарбий намроқ ёнбағирлардагига қараганда 200 м пастроқдан ўтади. Ҳозирги вақтда ўрмонлар қирқиб юборилган ва Анд ҳамда Қирғоқбўйи Кордильера тоғларининг ёнбағирлари яланғочланиб қолган. Дарахт ўсикликлар асосан аҳоли пунктларидаги ва далалар чеккаларидаги қўл билан экилган дарахтлардан иборат-Сантьягода водий тагидан кўтарилиб турадиган конуссимон вулкан тоғларида эвкалипт, қарағай, араукария, чинор, букдан иборат дарахтзорларни ва дарахтлар тагида ранг-баранг гулловчи герань ва дрок чакалакзорларини кўриш мумкин. Бу дарахтзорларда маҳаллий ўсимликлар Европадан келтирилган ўсимликлар билан аралаш ҳолда ўсади. Анд тоғларида 2500 м дан юқорида тоғ ўтлоқлари минтақаси жойлашган, бу минтақага паст бўйли ўрмон ва бутазорлар дарё водийлари орқали кириб келади. Тоғ ўтлоқлари ўсимлик қопламида эски дунё альп ўтлоқларида ҳам учрайдиган уч авлодга мансуб ўсимлик турлари-айиқтовон, тошёрар, равоч, наврўзгул мавжуд. Шунингдек баъзи бир буталар, масалан, қорақат ва зиркнинг ана шу хусусиятларига боғлиқ равишда тоғлардаги қор чегараси жуда паст жойлашган: Патагония Анд тоғлари шимолида тахминан 1500 м баландликда, жанубда яна пастроқдан-1000 м да жойлашган. Ҳозирги замон муз босиши, айниқса 48° жанубий кенглик яқинида жуда катта майдонни эгаллаган. Бу ерда 20 минг км2 майдонни қалин муз қоплаган. Бу музлик Патагония музлик қалқони деб аталади. Ундан ғарб ва шарқ томонларга катта водий музликлари тушиб келади, уларнинг кучлари қор чегарасидан анча пастга тушади, баъзан эса океан бўйигача етибкелади. Шарқий ёнбағирдаги баъзи бир музлик тиллари йирик кўлларда тугайди. ҳам тарқалган. Типик ботқоқ ўсимликлари ўсадиган торф боткоқликлари учрайди. Тоғ ўтлоқларидан ёзги яйловлар сифатида фойдаланилади. Маданий ўсимликлари Европа ва Шимолий Американинг шундай иқлимли ўлкалари маданий ўсимликлари билан бир хил. Жанубий Америкага субтропик ўсимликларнинг катта қисми Европанинг ўрта денгизбўйи ўлкаларидан келтирилган. Булар-узум, зайтун дарахти, цитруслар ва бошқа мевали дарахтлар. Ҳайдаладиган ерларнинг энг катта қисмини буғдой, анча қисмини макка жўхори эгаллаган. Деҳқонлар тоғ ёнбағирларидаги кичик-кичик ерларида картошка, дуккакли ўсимликлар, нўхат, чечевица (ёсмиқ), пиёз ва гаримдори етиштирилади. Ўрмонлар кесиб юборилган энг қулай ерларда экилган дарахтзорлар бор. ЖАНУБИЙ (ПАТАГОНИЯ) АНД ТОҒЛАРИ Тинч ва қисман Атлантика океанига қуйиладиган кўп дарёлар музлик ҳамда кўллардан сув олади. Дарё водийлари ер юзасини чуқур ўйиб кирган. Баъзи ҳолларда водийлар Анд тоғларини кесиб ўтган ва шарқий ёнбағирдан бошланадиган дарёлар Тинч океанга бориб қуйилади. Дарёлар серсув ва жўшқин бўлиб, бурилиб-бурнлиб оқади, уларнинг водийлари баъзан кенгаяди, баъзан торайиб, серостона тор даралар ҳосил қилади. Шу сабабли дарёлардан кема қатнови учун фойдаланилмайди. Патагония Анд тоғлари ёнбағирларини намсевар субарктика ўрмонлари қоплаган. Бу ўрмонлар баланд бўйли дарахт ва буталардан иборат бўлиб, улар орасида доимий яшил турлар кўпчиликни ташкил этади: 42° жанубий кенглик яқинида араукария ўрмонлари бор. Анд тоғлари чекка жанубда, мўътадил минтақада пасаяди ва парчаланиб кетади. Қирғоқбўйи Кордильераси тоғлари 42° жанубий кенгликдан жанубда Чили архипелагига кирувчи минглаб тоғли оролларга бўлиниб кетган. Ўрта Чили бўйлама водийси жанубда пасайиб бориб, сўнгра океан суви остига тушиб кетади, Чили архипелагини материкдан ажратиб турадиган қўлтиқ ва бўғозлар ўша водийнинг давомидир. Бош Кордильера ҳам жуда пасая-ди. Унинг баландлиги Жанубий Чилида камдан-кам 3000 м дан ошади, чекка жанубда эса 2000 м га ҳам етмайди. Кўпдан-кўп фьордлар қирғоқни ўйиб кириб, тоғларнинг ғарбий ёнбағрини алоҳида-алоҳида ярим оролларга бўлиб юборган. Фьордларнинг давомида кўпинча йирик музлик кўллари бор, бу кўлларнинг ботиқлари паст тизма тоғларни кесиб, шарқий, Аргентина ён бағрига ўтади ва тоғлардан ўтишни енгиллаштиради. Чили соҳилидаги фьордлар Норвегия соҳилидаги каби катта бўлмаса ҳам, лекие Тинч океан бўйидаги ҳамма жой Скандинавия ярим оролининг Норвегия соҳилларига жуда ўхшаб кетади. Жанубий Анд тоғларида музлик рельефи шакллари кенг тарқалган. Бу ерда фьорд ва музлик кўлларидан ташқари катта циркларни, типик коритосимон профилли (таги ясси) водийларни, морена грядаларини ва бошқаларни учратиш мумкин. Морена грядалари кўпинча тўсиқ кўлларга тўғон возифасини бажаради. Қадимги муз босиши шакллари ҳозирги замоннинг қудратли муз босишлари ва музлик жараёнларининг ривожланиши билан бирга учрайди. Жанубий Чили иқлими сернам, ёз ва қиш температурасидаги фарқкам,одам ҳаёти учун жуда ноқулай. Ўлка Анд тоғлари ёнбағрига жуда кўп ёғин келтирадиган кучли ғарбий шамолларнинг доимий таъсирида бўлади. ёғиннинг ўртача миқдори 2000-3000 мм гача бўлгани ҳолда ғарбий соҳилнинг айрим районларига йилига 6000 мм гача ёғин тушади. Ғарбий ҳаво оқимларидан тўсилган шарқий ёнбағирда ёғин миқдори кескин камаяди. Доимий кучли шамоллар ва йилига 200 кундан ортиқ ёғиб турадиган ёмғирлар, паст сузувчи булутлар ҳамда туманлар, бутун йил бўйи ҳароратнинг мўътадил салқин бўлиши ўлка иқлимининг ўзига хос хусусиятларидир. Қирғоқ бўйида ҳамда оролларда доим довуллар бўлиб туради, улар қирғоққа катта тўлқинлар келтиради. Қишки ўртача температура +4; +7° бўлгани ҳолда ёз температураси + 15°С дан ошмайди, чекка жанубда эса +10°С га тушиб қолади. Фақат Анд тоғларининг шарқий ёнбағрида ёзги ва қишки ўртача температуралар фарқи бир оз ортади. Тоғларда катта баландликларда бутун йил бўйи температура манфий бўлади, шарқий ёнбағирдаги энг баланд тоғларда -30°С гача бўлган совуқлар узоқ вақт туради. Иқлимнинг ана шу хусусиятларига боғлиқ равишда тоғлардаги қор чегараси жуда паст жойлашган: Патагония Анд тоғлари шимолида тахминан 1500 м баландликда, жанубда яна пастроқдан-1000 м да жойлашган. Ҳозирги замон муз босиши, айниқса 48° жанубий кенглик яқинида жудакатта майдонни эгаллаган. Бу ерда 20 минг км2 майдонни қалин муз қоплаган. Бу музлик Патагония музлик қалқони деб аталади. Ундан ғарб ва шарқ томонларга катта водий музликлари тушиб келади, уларнинг кучлари қор чегарасидан анча пастга тушади, баъзан эса океан бўйигача етиб келади. Шарқий ёнбағирдаги баъзи бир музлик тиллари йирик кўлларда тугайди. Тинч ва қисман Атлантика океанига қуйиладиган кўп дарёлар музлик ҳамда кўллардан сув олади. Дарё водийлари ер юзасини чуқур ўйиб кирган. Баъзи ҳолларда водийлар Анд тоғларини кесиб ўтган ва шарқий ёнбағирдан бошланадиган дарёлар Тинч океанга бориб қуйилади. Дарёлар серсув ва жўшқин бўлиб, бурилиб-бурилиб, оқади, уларнинг водийлари баъзан кенгаяди, баъзан торайиб, серостона тор даралар ҳосил қилади. Шу сабабли дарёлардан кема қатнови учун фойдаланилмайди. Патагония Анд тоғлари ёнбағирларини намсевар субарктика ўрмонлари қоплаган. Бу ўрмонлар баланд бўйли дарахт ва буталардан иборат бўлиб, улар орасида доимий яшил турлар кўпчиликни ташкил этади: 42° жанубий кенглик яқинида араукария ўрмонлари бор, жануброқда аралаш ўрмонлар тарқалган. Бу ўрмонлар қалинлиги, турларнинг кўплиги, кўп яруслилиги, лиана, мох ва лишайникларнинг хилма-хиллиги туфайли қуйи географик кенгликлар ўрмонларига ўхшайди. Ўрмонлар тагидаги тупроқлар қўнғир тупроқлар типига киради, жанубда подзол тупроқлар тарқалган, ясси текис ерларда ботқоқликлар кўп. Жанубий Анд тоғлари ўрмонлари флорасининг асосий вакиллари доимий яшил ва баргини тўкадиган жанубий бук (Nothofa-gus) турлари, магнолиялар, жуда катта игна баргли алерце (Fitzroya cupressoides) ва либоцедруслар (Libocedus), бамбуклар ва дарахтсимон қирққулоқлардир. Кўп ўсимликлар гуллари чиройли ва хушбўй бўлиб, ўрмонларга айниқса баҳор ҳамда ёз ойларида чирой бахш этади. Дарахтлар танаси ва шохларига лианалар чирмашиб, уларни қалин мох ва лишайниклар қоплаб олган. Мох ва лишайниклар хазон билан бирга тупроқ юзасини қоплаб ётади. Тоғларга кўтарилган сари ўрмонлар сийраклашади, ўсимлик турлари камаяди. Чекка жанубда ўрмонлар аста-секин тундра ўсимликлари билан алмашинади. Тоғларнинг Патагония платоси томонга қараган шарқий ёнбағирда ғарбдагига қараганда ёғин анча кам тушади. Бу ёнбағирларда Тинч океан соҳилидагига қараганда сийрак ва турларга камбағал ўрмонлар ўсади. Уларда ўрмон ҳосил қилувчи асосий ўсимликлар буклар, уларга баъзи бир игнабарглилар аралашади. Тоғлар этаги яқинида ўрмонлар қуруқ даштлар ва Патагония платосининг бутазорлари билан алмашинади. Жанубий Анд тоғларининг ўрмонлари юқори навли ёғочнинг жуда катта запасига эга. Бироқ ҳозирги вақтга қадар улардан нотекис фойдаланилади. Араукария ўрмонлари энг кўп кесилган. Жанубий, бориш қийин бўлган районларда ҳозирга қадар деярли теша тегмаган ўрмон массивлари мавжуд. ОЛОВЛИ ЕР Оловли Ер деб Жанубий Американинг жанубий соҳили яқинида 53 ва 55° жанубий кенглийлар оралиғида жойлашган ўнлаб катта-кичик ороллардан иборат архипелагга айтилади. У Чили билан Аргентинага қарайди. Ороллар материкдан ва бир-бирларидан тор ва қинғир-қийшиқ бўғозлар орқали ажралган. Энг шарқий ва энг йирик орол Оловли Ер ёки Катта орол деб аталади. Архипелаг геологик ва геоморфологик жиҳатдан Анд тоғлари ва Патагония платосининг давомидир. Ғарбий оролларнинг қирғоқлари қояли ҳамда фьордлар чуқур ўйиб юборган, шарқий оролларники эса текис ва кам ўйилган. А рхипелагнинг бутун ғарбий қисми баландлиги 2400 м гача бўлган тоғлар билан банд. Рельефда қадимги ва ҳозирги замон музликлари ҳосил қилган шакллар катта роль ўйнайди. Булар ғўлатошлар (валунлар) уюми, трог водийлари, қўй пешаналар ва морена тўғон кўлларидан иборат. Музликлар бўлиб юборган тоғ тизмалари океандан тик кўтарилиб туради, уларнинг ёнбағир ларини эгри-бугри фьордлар ўйиб кирган. Энг катта оролнинг шарқий қисмида кенг текислик жойлашган. Оловли Ердаги Ландшафт. Дарахтлар ҳукмрон шамоллар йўналиши томонга қийшайган. Чекка шарқий қисмини истисно қилганда Оловли Ер иқлими жуда сернам. Архипелаг доим қаттиқ ва нам жануби-ғарбий шамоллар таъсирида бўлади. Ғарбда йилига 3000 мм гача ёғин тушади, ёмғир кўпроқ шивалаб ёғади ва йилига 300-330 кун ёмғирли бўлади. Шарқда ёғин миқдори кескин камаяди. Температура бутун йил бўйи паст бўлади ва фаслларга қараб унча кўп ўзгармайди. Оловли Ер оролини ёзги температурасига кўра тундрага, қишки температурасига кўра субтропикларга яқин дейиш мумкин. Оловли Ернинг иқлим шароити музликларнинг ривожланиши учун қулай. Ғарбда қор чегараси 500 м баландликда жойлашган ва музлар бевосита океанга тушиб, айсбергларни ҳосил қилади. Тоғ тизмаларини муз қоплаган ва фақат ўткир чўққиларгина муздан баланд кўтарилиб туради. Архипелагнинг тор океан соҳилида, асосан ғарбий соҳилида доимий яшил ва барг тўкувчи дарахтлардан ташкил топган ўрмонлар ўсади. Жанубий бук, магнолия гуллилардан оқ хушбўй гуллайдиган канело (Drumis Winteri) ва баъзи бир тур игнабартлилар характерлидир. Ўрмонларнинг юқориги чегараси қор чегарасига деярли тўғри келади. Айрим жойларда 500 м дан юқорида, баъзан денгиз бўйида ҳам (шарқда) ўрмонлар сийрак субарктика тоғ ўтлоқлари билан алмашинади, бу ўтлоқларда гуллайдиган ўсимликлар ва торфзорлар йуқ. Доим кучли шамоллар эсиб турадиган районларда сийрак ва паст бўйли қинғир-қийшиқ дарахтлар ҳамда буталар тўп-тўп бўлиб ўсади, уларнинг шох-шаббалари байроққа ўхшаб шамол кетаётган томонга чўзилган. Оловли Ер архипелаги ва Жанубий Анд тоғлари ўлкасининг ҳайвонот дунёси тахминан бир хил ҳамда жуда ўзига хосдир. Бу ерда гуанако билай бирга ҳаво ранг тулки, тулкисимон ит ёки магелан ити ҳамда кўп хил кемирувчилар яшайди. Ер остида яшайдиган эндемик кемирувчи тукотуко бу ер учун характерлидир-Қушлар: тўтилар, колибрилар кўп. Хонаки ҳайвонлардан қўй энг кўп тарқалган. Қўйчилик аҳолининг асосий машғулотидир. АВСТРАЛИЯ ВА ОКЕАНИЯ Австралия-Ердаги энг кичик материк. У атрофидаги ороллари билан бирга бутунлай жанубий ярим шарда жойлашган. Бошқа материклардан кейин топилгана кейин аҳоли ўрнашган бу материкнинг номи латинча australis-жанубий сўзидан келиб чиққан. Жанубий тропик Австралияни шундай кесиб ўтганки, ундан шимолда материкнинг кичик қисми, жанубда катта қисми жойлашган. Материкнинг чекка нуқталари: шимолда Йорк бурни (10°4Г шим. кенглик), жанубда Жануби-шарқий бурун (39°11 жан. кенглик), ғарбда Стиппойнт бурни (113° 05 шарқий узунлик), шарқда Байрон бурни (153° 34 шарқий узунлик). Австралня шимолдан жанубга 3200 км, ғарбдан шарққа 4100 км чўзилган, майдони 7631,5 минг км2 Австралия яқинида шимолда Мелвилл, Батерст, Грут-Айленд ва бошқа яна ҳам майдароқ ороллар, жанубда материк саёзлигида жойлашган Тасмания, Кинг, Флиндерс ва Кенгуру ороллари бор. Дерк-Хартог ороли ғарбдаги, Фрейзер ороли эса шарқдаги энг йирик ороллар ҳисобланади.Австралияни Ҳинд ва Тинч океанлари суви ювиб туради-Австралия бошқа ҳеч бир материк билан қуруқлик орқали боғланмаган. Шу сабабли ва унинг кичиклигини назарда тутиб Австралия материк орол деб ҳам аталади Австралиядан шимол ва Шарқда, Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмида келиб чиқишига кўра материк, маржон ва вулкан оролларидан иборат жуда кўп катта-кичик ороллар жойлашган. Бу оролларнинг ҳаммаси биргаликда Океания деб аталади. Океания оролларининг умумий майдони тахминан 1,3 млн. км2. Океания одатда бир неча қисмга бўлинади. Австралияга яқин жойлашган энг йирик ороллар Меланезия деб аталади. Унинг таркибига Янги Зеландия киритилмайди. Меланезияга Янги Гвинея, Соломон ороллари, янги Каледония ва бошқа ороллар киради. Анч, жанубда жойлашган Янги Зеландия алоҳида ўлкага кири-тилади. Меланезиядан шимолда 177° шарқий узунликдан ғарбда жойлашган майда ороллар (Мариана, Каролин, Маршалл ороллари ва бошқалар) Микронезия деб аталади. Тинч океаннинг марказий ва жанубий қисмларида 177° шарқий узунликдан шарқда жойлашган қолган барча ороллар Полинезияга киритилади-Булар Гавай, Лайн, Жамият ороллари ва бошқалар. Бундай бўлиниш тарихий ва этнографик бўлиниш бўлиб, Океаниянинг генетик ва табиий географик белгиларига қараб бўлинишига тўғри келмайди. Янги Гвинеядан Янги Зеландиягача чўзилиб, Фиджи оролларини ҳам ўз ичига олган ороллар ёйи ва бу оролларни материкдан ажратиб турган сув ҳавзалари Тинч океан геосинклинал минтақасининг давоми ҳисобланади. Бу ороллар ёйи иқлимининг ҳосил бўлиши ҳамда органик дунёсининг таркиб топишига кўра А встралия билан жуда боғланган. Шарқий Осиёдаги ороллар Евросиёга нисбатан қандай жойлашган бўлса, бу ороллар ҳам Австралияга нисбатан шундай жойлашган. Чет эл адабиётида бу оролларни баъзан Неоавстралия деб аталади. Бу ороллар ёйини Австралия билан бирга кўриб чиқиш мумкин. Тинч океаннинг очиқ қисмидаги ороллар вужудга келишига кўра Тинч океан платформаси (талассократон) билан боғланган ва улар мавжудлиги вақтида ҳеч қачон йирик қуруқлик таъсирида бўлмаган. Бу ороллар табиати жуда хилма-хил ва Австралия материги табиати билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Австралия ва Океанияда вулканизм ҳамда ер қимирлашлар. Австралияни шимол томондан эпиконтинентал (материк ёни) Тимор ва Арафур денгизлари, шунингдек Карпентария қўлтиғи ўраб туради. Материкнинг Ҳинд океани суви ювиб турадиган ғарбий ва шимолий соҳиллари бўйлаб денгиз саёзлиги полосаси чўзилган. Австралияни шарқ томондан Маржон, Тасман денгизлари ўраган, улар океан типига ёки оралиқ типга кирувчи чуқур ботиқ ҳавзалардан иборат бўлиб, катта (5000 м дан ортиқ) чуқурликларга эга. Сув ости кўтарилмалари билан бўлинган Фиджи, Янги Каледония ботиқлари ва бошқалар ҳам жуда чуқур. Сув ости кўтарилмалари ва тизмалари устида материк ҳамда маржон ороллари жойлашган. Ороллар ёйи бўйлаб ташқи томонда, қисман денгиз томонда ҳам сув ости чўкмалари (Меланезия, Витязь, Тонг, Кермадек ва бошқалар) чўзилган, уларнинг энг чуқур жойлари 9 минг ва ҳатто 10 минг метрдан ҳам ошади. Австралияни шимол ва шимоли-шарқдан ўраб турган денгизларнинг сув температураси бутун йил бўйи +27, +28°С га тенг. Маржон денгизи жанубида қишда +19°С гача, Тасман денгизида эса +16 +17°С га тушиб қолади. Маржон денгизидан материк қирғоғи бўйлаб жануб томонга илиқ Шарқий Австралия оқими келади. Сувнинг шўрлиги ҳамма жойда 34,5-35,5% га тенг. Сув ҳароратининг доим юқори бўлиши маржон қурилмаларининг ривожланиши учун қулайлик туғдиради. Маржон қурилм,алари Маржон денгизида айниқса кенг тарқалган. Маржон денгизида материк саёзлиги бўйлаб Катта Тўсиқ рифи 2300 км га чўзилган. Унинг кенглиги жанубда 150 км га етади. Рифнинг нотекис, эрозия натижасида парчаланган юзасини қалқиш вақтида сув босади. Рифни кесиб ўтадиган тор каналлар очиқ денгизни Катта лагуна билан боғлаб туради, лагунанинг чуқурлиги 50 м дан ошмайди. Унда кемалар қатнаши мумкин ва қирғоғида Австралиянинг йирик портлари жойлашган. Кейинги йилларда маржон қурилмаларига бениҳоя кўпайиб кётган денгиз юлдузлари қаттиқ зарар етказмоқда, улар ҳозироқ Катта Тўсиқ рифининг бир қисмини бузиб юборди ва табиатнинг бу ажойиб ҳосиласини бутунлай барбод этиш хавфини солмоқда. Ҳинд океанида сув температураси жанубга томон пасайиб боради. Материкнинг ғарбий қирғоқлари яқинидан Ғарбий Австралия салқин оқими ўтади, лекин у фақат қишда пайдо бўлади ва сув ҳамда ҳаво температурасини кўп пасайтириб юбормайди АВСТРАЛИЯ ВА НЕОАВСТРАЛИЯ ОРОЛЛАРИ ТАБИАТИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ Австралия Гондванадан мустақил материк сифатида юра даври охирида ажралиб чиққан. У вақтдаги Австралия қуруқлигининг қиёфаси ҳозиргига тўлиқ ўхшамас эди: у шимоли-шарқ томонда Янги Гвинеянинг жанубий қисмигача чўзилган бўлган, шимоли-ғарбий қисмини эса Ҳинд океани суви босиб ётар эди. Қадимги Австралия платформасига шарқ ва жануби-шарқ томондан Шарқий Австралия (Тасмания) ўлкасининг текисланган бурмали структуралари (ҳосилалари) туташиб турарди Улар жануби-шарқда байкал бурмаланиши ҳосилаларидан чекка шарқ ва шимоли шарқда Герцин бурмаланиши ҳосилаларигача бўлган турли ёшдаги ҳосилалардир. Жанубда бу ўлка ўша вақтда материк билан туташиб турган Тасманияда давом этган эди. Мезозой бошидан бошлаб бу бурмаланган ўлка платформа хусусиятига эга бўлган ва қадимги Австралия платформасн билан бирикиб кетган. Материкни шарқ томондан Тинч океан геосинклинал минтақасининг Янги Гвинея-Янги Зеландия ўлкаси ўраб ва материкни Тинч океан платформасидан ажратиб турган. Платформанинг архей фундаменти ер юзасига чиқиб турган энг қадимги қисми ғарбда, 120-меридианнинг ҳар иккала томонида жойлашган бўлган. Шимол ва ғарбда букилмалар жойлашган бўлиб, улар протерозой ёки қуйи палеозойда ривожлана бошлаган; бу букилмаларда чўкинди жинслар жуда тез тўплана борган. Материкнинг марказий қисмида бундан кейинги даврда Амадиес букилмаси вужудга келган. Бўр ва палеоген даврлари давомида қадимги ва ёш платформалар туташган чегарада Карпентария қўлтиғи, Катта Артезиан ҳавза (Марказий текислик) ва Муррей (Марри) дарёси ҳавзасининг кенг синеклизалари вужудга келди. Бу синеклизаларни денгиз босиб, материкнинг шарқий қисмини ғарбий қисмидан ажратиб қўйган. Уша вақтдаги иқлимий шароит материкнинг катта қисмида кам ўрганилган. Фақат материк ғарбий ярмининг ички районлари қурғоқчил бўлган деб тахмин қилинади. Австралиянинг бошқа материклардан алоҳидалиги, ғарбий ва шарқий районларининг бир-биридан ажралганлиги ҳамда қурғоқчил (арид) шароитнинг ҳукмронлиги унинг органик дунёсининг ривожланишига таъсир кўрсатган, эндемикларнинг кўплигига ва қадимийлигига сабаб бўлган. Афтидан, Австралияда бўр даври охири ва кайнозой бошида халтали ва тухум қўювчи сут эмизувчиларнинг дастлабки кейинчалик қирилиб кетган вакиллари пайдо бўлган. Ҳозиргига яқин бўлган флора ҳам ўша вақтда таркиб топа бошлаган. Мезозой охири ва кайнозой эраси давомида Тинч океан ҳалқаси минтақасида тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари рўй берган. Булар Янги Гвинеядан Янги Зеландиягача бўлган оролларда тоғлар пайдо бўлишига олиб келган ва Австралиянинг ёш ҳамда қадимги платформа қисмларида ҳам муайян оқибатларга сабаб бўлган. Кайнозой эраси давомида қадимги платформанинг катта қисмида рельеф илгаридан мавжуд бўлган кембрийдан олдинги рельеф асосида ривожландиАвстралиянинг ғарбида кўтарилиш рўй берди ва денудация кучАнди. Платформанинг марказий қисми айниқса кучли кўтарилди, шу билан бирга платформанинг ички қисмида палахсали тоғлар пайдо бўлди, бу ерда юзага чиқиб қолган архей фундаменти ўрнида чуқур Амадиес ботиғи (авлакоген) орқали . бир-бирндан ажралган Макдонелл ва Масгрейв тоғлари кўтарилди. Палеогенда жанубда, Катта Австралия қўлтиғидал шимолда Юкла ботиғи пайдо бўлиб, уни денгиз босди-Неогенда у денгиздан озод бўлди ва унинг ўрнида Налларбор текислиги вужудга келди. Ёш платформанинг текисланган палеозой ҳосилалари ўрнида энг янги ҳаракатлар натлжасида Катта Сувайирғич тизма, Флиндерс ва Маунтлофти тоғлари кўтарилди. Кўтарилиш билан бирга Тасмания денгизи соҳиллари чўкди, ёриқлар вужудга келди ва базальт вулканизми рўй берди. Базальт вулканизми жануби-шарқда айниқса кучли бўлган. Жанубдаги чўкиш Басс бўғозининг ҳосил бўлишига ва Тасманиянинг материкдан ажралишига олиб келди Неоген давомида ва Антропоген бошида иқлим шароити бир неча бор ўзгарди. Қурғоқчил даврлар намгарчил даврлар билан алмашиниб турди. Австралиянинг қурғоқчил районларида плювиал даврлардан қизил рангли гидроморф қобиқлар, қуриб қолган дарёлар ўзанлари, шўр сув билан қисман тўлган ёки бутунлай шўрхокларга айланган кўл ҳавзалари сақланиб қолган. ёш, денгиздан бўшаган текисликларда Австралиянинг энг йирик дарё системалари вужудга келгай. Тинч океан минтақасида тоғлар пайдо бўлишига боғлиқ равишда Жануби-шарқий Осиё билан Австралия оралиғида қуруқлик анча кенгайди. Зонд архипелагининг йирик ороллари, Янги Гвинея ҳамда Австралия оралиғида кўпдан-кўп саёзликлар, ороллар ва қум кокиллар пайдо бўлди. Қуруқликнинг бундай кенгайиши Австралияга Осиё ҳайвонларининг кириб келиши учун етарли эмас эди, лекин материкка одамларнинг келиб ўрнашишини тўлиқ таъминлади-Қадимги одамлар қисман қуруқлик орқалн ўтиб, Қичик Зонд оролларига, -сўнгра эса Янги Гвинея ва Австралияга кириб келганлар. Афтидан улар билан бирга баъзи бир ўсимликлар, шунингдек, Австралиянинг ёввойи фаунаси таркибидаги ягона плацентар (йўлдошли) сут эмизувчи ҳайвон динго ити ҳам кириб келган ТЕКТОНИК ТУЗИЛИШИ ВА РЕЛЬЕФИ Австралияда платформа ҳосилаларнинг кўпчиликни ташкилэтганлиги кўпроқ текислик рельефининг мавжудлигига сабаб булган. Рельефда қуйи палеозойдан неогенгача ҳосил булган ҳар хил текисланган юзалар бор. М атерикнинг ярмидан ортиғини ва унга туташиб турган Арафур денгизи, Катта Австралия қўлтиғи ва бошқаларнинг эпиконтинентал ҳавзаларини эгаллаган қадимги Австралия платформаси архей ва қуйи протерозой фундаментига эга. Унда олтин, уран ва полиметалл рудалари, боксит конлари бор Фундамент материкнинг ғарбида, марказий қисмида ҳамда шимолида ер юзасига чиқади Бошқа жойларда фундаментни протерозой ва палеозой эраларининг чўкинди жинслари қоплаб ётади. Бу қоплама жинслар материкнинг шимол ва ғарбидаги қадимги синеклизаларда (Каннинг Кимберли, Перт ва бошқаларда) энг катта қалинликка эга. Жанубда, ёш Юкла синеклизасида ва шарқда ёш платформа чегарасидаги Катта Артезиан ҳавза букилмасида мезозой-кайнозой денгиз ётқизиқлари қатламлари бор. Протерозой етқизиқлари катламларида темир рудалари запаси (Хамерсли тизмасида), ёш чўкинди жинсларда кўмир ва нисбатан яқинда топилган нефть ва газ конлари мавжуд. Австралиянинг бу қисми рельефининг энг кўп учрайдиган типлари баландлиги 400-600 м бўлган цоколь текисликлардир, улар денудация ёшига қараб қават-қават булиб жойлашган, устки қисмини қадимги нураш пўсти қопламлари текис қоплаган; юқори протерозой ва палеозой қатламлари тарқалган ўлкаларда бу текисликлар орасида қатламли текисликлар бор Материкнинг ғарбий чеккаси бўйлаб ва марказий қисмида, яъни энг янги тектоник актив районларда палахсали эпиплатформа тоғлар-шимоли-ғарбда Хамерсли, жануби-ғарбда Стирлинг ва Дарлинг, материк марказида Макдонелл ва Масгреив тоғлари кўтарилган-Қадимги ва эпипалеозой платформаларнинг ёш букилмалар системасига ёш қатламли баланд ва паст ҳамда аккумулятив текисликлар (Налларбор, Марказий текислик, Муррей-Дарлинг текислиги, Карпентария қўлтиғи бўйи текислиги, янги Гвинея-жанубидаги текислик) тўғри келади. Материкнинг шарқий ва жануби-шарқий чеккалари ҳамда Тасмания, шунингдек, Муррей текислигидан ғарб ва шимоли-ғарбий томондаги районларни ёш платформанинг Байкал, ўрта палеозой ва юқори палеозой текисланган структураларининг неоген ва антропогендаги кўтарилишлари натижасида ҳосил булган ўртача баландликдаги ва паст бурмали палахсали тоғлари эгаллаган. Шарқий ва Жанубйшарқий Австралия тоғларининг бошдан-оёқ ҳамма қисмида полиметаллар, мис, қалайи, олтин конлари бор Палеозой бурмали структураларнинг тоғ олди букилмаларида тошкўмир ва қўнғир кўмирнинг, шунингдек, нефть ҳамда газнинг катта запаслари тўпланган. |