Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Океанияда кокос пальмазори. К ўтарилмалар оралигида чуқур (4 км дан 7 км гача) сойликлар жойлашган. Сойликларнинг юзаси текис бўлиб, устини ғовак чўкиндилар қоплаган базальтдан тузилган. Бундай типдаги сойликлар океан плиталари ёки талассо синеклизалар деб аталади. Тинч океан платформасининг юзасини чуқур ёриқлар кесиб ўтган, энг серҳаракат ва вулкан фаолияти актив ерлар ана шу ёриқлар билан боғлиқдир. Ернинг энг катта океани ўртасида, тропиклар оралигида жойлашган бу ороллар иқлими иссиқ ва сернам, фаслий ҳамда суткалик температуралар фарқи кам. Ёғинларнинг тақсимланишига ёнбағирларнинг ҳукмрон бўлган пассат шамолларига нисбатан қандай жойлашганлиги катта таъсир кўрсатади: тоғларнинг пассат шамолларига рўпара ёнбағирларига ёғин айниқса кўп тушади. Ғарбий Океания умуман олганда Шарқий Океанияга қараганда анча сернам; шарқда шамолга рўпара ва унга тескари ёнбағирларнинг нам олишидаги фарқ кўзга кескин ташланади. Тинч океаннинг экваторёни районларида циклонлар пайдо бўлади, жала ёмғирлар, довуллар, қуюнлар ана шу циклонлар билан боғлиқ. Океаниянинг ороллардан иборат эканлиги органик дунёсининг умуман камбағаллигига ва жуда эндемиклигига сабаб бўлган, бу хусуеият ғарбдан шарққа томон кучайиб боради. Масалан, Гавай оролларида ўсимлик турларининг 90% и эндемик. Полинезия фаунаси таркибида йиртқичлар, судралиб юрувчилар васувда қуруқда яшовчилар деярли бутунлай йўқ. Денгиздан осон учиб ўта оладиган қушлар кўпроқ тарқалган. Оролларга кўп ҳайвон ва ўсимликлар келтирилган, уларнинг бир қнсми маҳаллий органик дунё билан аралашиб ёввойилашиб кетган. Маданий ўсимликлар ва хонаки ҳайвонларнинг ҳам деярли ҳаммаси материклардан келтирилган, ҳамма оролларда кокос пальмасн тарқалган, унинг ёнғоғини оқимлар бутун Тинч океанга тарқатади. ОДАМ Австралия -Ердаги аҳолиси энг кам материк. Унинг территориясида 11 млн. дан ортиқроқ, Океания оролларида эса 7 млн. га яқин одам яшайди. Австралия ва Океания аҳолиси сонига кўра ҳамда келиб чиқишига кўра бир-биридан фарқ қилувчи группаларгатуб жой аҳолиси ва келгинди аҳолига бўлинади. Туб жой аҳолиси материкда кам, лекин Янги Зеландия, Гавай ва Фиджи оролларини ҳисобга олмаганда, Океания оролларида асосий кўпчиликни ташкил қнлади. Австралия ва Океаниянинг туб жой аҳолисининг антропологияси ҳамда этнографияси юзасидан илмий тадқиқот ишларини XIX асрнинг ярмидаёқ рус олими Н. Н. Миклухо-Маклай бошлаб берган. Ҳозирги вақтда ҳам совет этнографлари бу соҳада иш олиб боряптилар. Америкага ўхшаб Австралияга ҳам аҳоли фақат ташқаридан келиб ўрнашган бўлиши мумкин. Унинг қадимги ва ҳозирги фаунаси таркибида ҳамма приматларгина эмас, балки умуман олий сутэмизувчиларнинг деярли биронтаси ҳам йўқ. Шу вақтгача материкда илк палеолитнинг ҳеч қандай қолдиғи топилмаган. Қазилма одамнинг бу ерда топилган барча қолдиқларида Ноmо sapiеns белгилари бўлиб, улар юқори палеолитга мансубдир. Австралиянинг туб жой аҳолиси экваториал ирқнинг Океания тармоғининг аниқ ифодаланган антропологик белгиларига эга: териси тўқ жигар рангда, сочлари қора, тўлқинсимон, анча серсо-қол, қаншари паст, кенг бурунли. Австралияликлар бу барча хусусиятларига кўра Шри Ланканинг ведда халқларига ва Жануби-шарқий Осиёнинг баъзи бир қабилаларига яқин туради. Бундан ташқари, яна қуйидаги далил ҳам диққатга сазовор: Австралияда топилган қадимги одамнинг қазилма қолдиқлари Ява оролидан топнлган қазилма суяги қолдиқларига жуда ўхшайди. Явадан топилган қазилма қолдиқни охирги муз босиш даврига тўғри келувчивақтга мансуб деб тахмин қилинган. Австралиянинг чекка шимоли, Янги Гвинея ва унга қўшни майда оролларнинг ҳамда Тасманиянинг туб жой аҳолиси австралияликлардан антропологик жиҳатдан баъзи бир фарқларга эга. Уларнинг териси яиа ҳам қорамтир (шоколадсимон қорамтир, баъзан бутунлай қора), сочлари .жингалак, соқоли (юзидаги жуни) камроқ, бўйи пастроқ, юз тузилиши бир оз бошқачарок. Ана шу белгиларга қараб, экваториал ирқнинг Океания тармоғида Австралия ирқидан ташқари, яна Меланезия (грекча мелас-қора) ирқи ажратилади. Бу ирққа юқорироқда санаб ўтилган районлар аҳолиси меланезияликлар ва папуаслар киритилади. Австралияга ва унга яқин оролларга одамлар қайси йўллар билан келиб ўрнашганлиги масаласи катта қизиқиш уйғотади. Бу масала билан бирга материкка аҳоли қачон келганлиги масаласи ҳам ҳал этилади. Австралияга аҳоли фақат шимолдан яъни Жануби-шарқий Осиё томондан келиб ўрнашганлигига шубҳа йўқ. Буни ҳозирги австралняликларнинг антропологик хусусиятлари ҳам ва юқорида қайд қилинган палеантропологик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Яна шуниси ҳам аниқки, Австралияга одам ҳозирги кўринишда кириб келган, яъни материкка аҳоли охирги муз босиши даврининг иккинчи ярмидан келиб ўрнашган бўлиши керак. Австралия узоқ вақт давомида (афтидан, мезозой охиридан буён) бошқа ҳамма материклардан ажралган ҳолда мавжуд, бунинг натижасида унинг фаунасида плацентрал сутэмизувчилар йўқ. Бироқ антропоген даврида Австралия билан Жануби-шарқий Осиё оралигида ҳозиргига қараганда ва, айниқса, илгаригига қараганда қуруқлик анча кенг бўлган. Афтидан, бу икки материк оралигида ҳеч қачон туташ қуруқлик кўприк бўлмаган, агар бундай кўприк 65лганда, Австралияга Осиё фаунаси кириб келган бўларди. Эҳтимол тўртламчи давр охирида Австралияни Янги Гвинеядан ва Зонд архипелагининг жанубий оролларидан ажратиб турган саёз денгизлар ўрнида (уларнинг ҳозирги вақтдаги чуқурлиги 40 м дан ошмайди) кенг қуруқлик ерлар мавжуд бўлган. Улар денгиз сатҳининг бир неча бор ўзгариши ва қуруқликнинг кўтарилиши натижасида вужудга келган. Австралияни Янги Гвинеядан ажратиб турган Торрес бўғози, эҳтимол, яқинда пайдо бўлган. Зонд ороллари ҳам тор қуруқлик ерлар ёки саёзликлар орқали вақт-вақти билан туташиб турган. Қуруқлик ва денгизларнинг бундай ўзгариб туриши кўпчилик ер усти ҳайвонлари учун ўтиб бўлмас тўсиқ бўлган ва улар Янги Гвинея ҳамда Австралияга тарқалмаган. Лекин қадимги одамлар қисман қуруқлик орқали, қисман саёз бўғозлар орқали аста-секин Зонд оролларидан ўтиб, Янги Гвинеяга ва Австралияга кириб қолган. Бунда Австралияга аҳоли бевосита Зонд оролларидан ва Тимор оролидан келган бўлиши ҳамда Янги Гвинея орқали ўтиб келган бўлиши чумкин. Бу жараён жуда узоқ вақт, эҳтимол минглаб йиллар чўзилган ва палеолит охири ҳамда мезолитда рўй берган. Аҳолининг материкда тарқалиши ҳам жуда секин борган. Аҳолн ғарбий ва шарқий соҳиллар бўйлаб тарқалган, бунда шарқда икки йўл биринчиси қирғоқ бўйлаб, иккинчиси Катта сувайирғич тизманинг ғарбий этаги орқали тарқалган. Бу икки тармоқ материкнинг марказий қисмида Эйр кўли атрофларида туташган. Умуман, австралияликлар антропологик жиҳатдан жуда ўхшашлиги билан фарқ қилади. Бу ҳол уларнинг асосий хусусиятлари улар Австралияга кириб келгандан кейии таркиб топганнни кўрсатади. Австралияликлар маданияти жуда оддий ва ўзига хос, табиий шароитга мослашнш белгилари аниқ ифодаланган. Турли қабилалар маданнятининг қадимийлиги ва ўзига хослиги, тилларининг ўзаро яқинлиги австралияликларнинг узоқ вақт давомида бошқа халқларлан ажралган ҳолда ва ўзаро яқин алоқада бўлиб яшаганини кўрсатади. Австралияликлардан бир оз кейинроқ, илк неолитда Австралиянинг шимолйга ва материкнинг шарқий соҳилини айланиб ўтиб, Тасманияга Жануби-шарқий Осиё оролларидан Океания тармоғинипг қорароқ танли ва паст бўйли вакиллари-меланезияликлар кириб келган. Улар Янги Гвинея ва Янгн Каледошш орқали ўтиб келган. Бу ирқ Осйёнинг жануби-шарқидаги сернам тропик ўрмонлар шароитида таркиб топган ҳамда ороллар ва материкнинг энг сернам районларига кириб келган ва Янги Каледония ҳамда Тасмания антропологик типларининг бошланғич асосини ташкил этган. Европаликлар мустамлакачилиги бошланиши олдида Австралияда 500 қабилага бўлингаи 300 мингга яқнн тубжой (абориген) аҳоли бўлган. Улар бутун материкда, айниқса унинг шарқий қисмида анча бир текис жойлашган эди. Қаттиқ зулм билан қириб ташланнши ва яшаш учун ноқулай ерларга ҳайдаб юборилиши натижасида австралияликлар сони ҳозирги вақтда бир кеча марта камайиб кетган, Тинч океаннинг Австралияни шарқ томондан ёй шаклида ўраб турган ороллари ва океаннинг марказий қисмйда жойлашган оролларда қадимдан турлн хнл қабилалар жойлашган. Оролларнинг турли группаларидаги бу туб жой аҳолининг келиб чиқиши, ташқи кўриниши, маданияти ва тили ҳар хил. Океаннинг жануби-шарқий қисмидаги майда ороллар билан бирга якги Гвинеяни, Бисмарк, Соломон, Янги Гебрид, Янги Каледония оролларипи ва бошқа баъзи бир оролларни ўз ичига олувчи ёйсимон жойлашган ороллар Меланезия номи билан юритилади. Уларнинг туб жой аҳолиси юқорида айтиб ўтилган Меланезия ирқига киради. Каттагина антропологик бирликка (қорам-тир тана, жингалак соч, япалоқ бурун, аниқ ифодаланган прогнатизм-серажинлик) эга бўлишига қарамай, меланезия ирқи таркибида бир неча антропологик тип-асл меланезия, папуас, Янги Каледония, негритос типлари ажратилади. Мавжуд бўлгап барча маълумотларга кўра, бу ирқ Жануби шарқий Осиё оролларида таркиб топган. Бу ердаги баъзи бир халқлар ўхшаш тиллари билан меланезияликларга яқин туради. Папуасларнинг меланезияликлардан ташқи кўриниши биланпша эмас, балки тили жиҳатидан ҳам анчагина фарқ қилиши уларнинг, афтидан, оролларга меланезияликлардан олдин келиб ўрнашганидан ҳамда ҳозиргига нисбатан илгари кенгроқ тарқалганидан далолат беради. Жануби-шарқий Осиёдан кейинроқ кириб келган меланезияликларда унинг таъсири кўпроқ сақланиб қолган. Тинч ркеаннинг авай ва Янги Зеландия оролларини ҳам ўз ичига олган шимолий ва марказий қисмлардаги ороллар аҳолисининг келиб чиқиши ва қайси ирққа мансублиги масаласи тадқиқотчиларга узоқ вақт жумбоқ бўлиб келди. Бу оролларнинг, айниқса Полинезиянинг аҳолиси антропологик жиҳатдан ҳам, тили ва маданияти жиҳатидан ҳам жуда яқии. Шарқий Микронезия аҳолиси полинезияликларга яқин, Ғарбий Микронезия аҳолисида зса Индонезия аҳолисиникига ўхшаш белгилар мавжуд. Полинезияликларнинг бўйи баланд (170-173 см), танаси тўқ буғдой ранг, сочлари тўлқинланган, соқоли сийрак, бурни анча кенг, қаншари бир оз кўтарилган. Долихокефаль бош суяклилар кўпчиликни ташкил этади. Турли ороллар аҳолисида бундан фарқ қилувчи белгилар бор. Шарқий полинезияликларни энг типик полинезияликлар деб ҳисоблаш мумкин. Полинезияликларнинг антро-пологик қиёфасида монголоидларникига ўхшаш белгилар ҳам, экваториал ирқнинг Океания тармоғига оид белгилар ҳам бор. Бу белгилар Янги Зеландиянинг туб жой аҳолиси маориларда айниқса яхши ифодаланган. Янги Зеландиянинг дастлабки аҳолиси меланезияликлар бўлганлиги ва кейинчалик улар шимолдан келган аҳоли орасида ассимиляцияга учраганлиги эҳтимолдан холи эмас. Полинезияликлар тили Индонезия халқлари тилига яқин, улар маданияти ўзига хос ва австралияликлар ҳамда меланезияликлар маданиятига нисбатан жуда юқоридир. Лекин, барибир полинезияликлар маданияти Жануби-шарқий Осиё халқлари маданияти билан кўп умумийликларга эга. Полинезияликларнинг келиб чиқиши узоқ вақт жумбоқ бўлиб келди. Улар Америкадан, Осиёдан кириб келган деган фикрлар таклиф қилинган. Америкадан кириб келган деган фикрнинг энг машҳур тарафдори норвегиялик таниқли этнограф Тур Хайердал ўз тахминини тасдиқлаш мақсадида 1947 йили Перу қирғоқларидан Полинезия оролларига солда сузиб борди. Бироқ тадқиқотчиларнинг кўпчилиги Тинч океан ороллари аҳолисини Осиёдан кириб келган деб ҳисоблайди. Бу фикр антропологик ва этнографик маълумотлардан ташқари полинезияликларнинг қадимги авлодлари (отабоболари) ҳамда қаердадй ғарб томонда жойлашган қадимий ватанлари ҳақидаги эртаклари билан ҳам тасдиқланади. Полинезияликлар қадимдан денгизда сузиш малакасига эга бўлишган. Бу жиҳатдан улар Жануби-шарқий Осиё ва Австралия халқларидан анча олдинда бўлганлар. Ҳозирги полинезияликларнинг аждодлари ориентирлаш ва оддий карталар тузиш малакасига эга бўлганлар, шунингдек, эшкакли ва елканли катта, мустаҳкам кемалар ясашни билганлар ҳамда океанда катта масофаларга суза олганлар. Полинезияликларнинг Осиёдан келганлар деган фикрнинг ҳархил тарафдорлари Индонезияни, Ҳиндихитой,: Ҳиндистон ва ҳатто Месопотамияни уларнинг қадимий ватани деб ҳисоблайдилар. Она томонидан маори, Янги Зеландия аборигени этнограф Питер Бак (Те Ранги Хироа) бу со.ҳада энг асосли фикрни таклиф қилди. У Жануби-шарқий Осиё оролларини полинезияликларнинг қадимий-ватани ва бу ердан уларни шимолдан кириб келган жанубий монголоидлар сиқиб чиқарган деб ҳисоблайди. Ҳозирги полинезияликларнинг аждодлари аста-секин, юзлаб йиллар мобайнида Тинч океан оролларига тарқалган. П. Бак полинезияликлар кириб келган эҳтимолга эиг яқнн йўл деб шимолий, яъни Таити ороллари орқали ўтган йўлни ҳисоблайди, бу ердан улар шимолга, жанубга ва жануби-ғарбга, то Янги Зеландиягача тарқалганлар. Бошқа кўпчилик тадқиқотчилар жанубий, яъни Меланезия ороллари орқали ўтган йўлни эҳтимолга энг яқин йўл деб ҳисоблайдилар. Совет мутахассислари ҳам полинезияликлар Осиёдан келиб чиққан деган фикр тарафдори, лекин улар Тинч океан оролларига шимолий йўл билан ҳам, жанубий йўл билан ҳам тарқалган бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Полинезиялик ва микронезияликларнинг қайси ирққа мансублиги масаласида ҳам каттагина жумбоқлар ва қелишмовчиликлар мавжуд. Уларнинг европоидлар билан алоқаси борлиги тўғрисида фикрлар билдирилган. Бироқ бу фикрни антропологик ҳамда тарихий-атнографик маълумотлар тасдиқламайди. Совет антропологиясида полинезияликлар ва микронезияликларни экваториал ирқнинг Океания тармоғи билан жанубий монголоидларнинг қўшилиши натижасида таркиб топган қадимги аралашма ирқ деб қараш энг тўғри деб тан олинади. АВСТРАЛИЯ ВАОКЕАНИЯНИНГ ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ҲАМДА РАЙОНЛАР ОБЗОРИ Австралия террнториал табақаланишига кўра Шимолий Америкага ўхшайди: платформа структураларининг ва текислик-платформа рельефининг кенг тарқалганлиги табиий тафовутларнинг таркиб топишида зонал иқлим шароитларининг катта роль ўйнашига сабаб бўлган. Иккинчи томондан, рельефнинг асимметрик ту-зилганлиги ва материкнинг шарқи ҳамда жануби-шарқида тоғ тизмалари тўсиғининг мавжудлиги материкнинг катта ғарбий ва кичикроқ шарқий қисмлари ўртасида иқлим ва рельефда катта фарқларни вужудга келтиради. Умуман олганда, Австралияда табиий шароит шарқ ва шимолдан материкнинг марказий ва ғарбий қисмларига томон ўзгариб боради. Австралияда қуйидаги табний ўлкалар ажратилади: ёзда ёмғир ёғадиган, текислик платформали иссиқ Шимолий Австралия: иссиқ, намлиги анча бир текис бўлган тоғли Шарқий Австралия; тоғли-текисликли, нисбатан қуруқ субтропик Жануби-шарқ; Марказий текислик; субтропик Жануби-ғарб, Ғарбий Австралия тропик ясситоғлари ва тоғлари. Тинч океандаги келиб чиқиши ва Австралияга нисбатан жойлашган ўрнига қараб бир-биридан фарқ қилувчи ороллар группалари ҳам океаннинг турли қисмида бошқалардан аниқ тафовутли табиий регионларни ҳосил қилади. ШИМОЛИЙ АВСТРАЛИЯ Бу табиий географик ўлка Австралиянинг шимолидаги учта ярим оролнинг-Кимберли, Арнемленд ва қисман Кейп-Йорк ярим оролларини, шунингдек материкнинг бу ярим оролларга туташ қнсмларини ўз ичига олади. Унинг жанубий чегараси тахминан 18: ва 20° жанубий кенгликлар оралиғидан ўтади. Австралиянинг бу қисмида орографик чегара йўқ, жанубий ўлкаларга иқлимнинг ва шу билан бирга бутун ландшафт манзарасининг ўзгариши билан аста-секин ўтиб борилади. Шимолий Австралиянинг қирғоқлари жуда ўйилиб кетган. Карпентария, Вандимен, Жозеф-Бонапарт, Қинг ва бошқа қўлтиқлар соҳилни ўйиб кирган. Бу ҳамма қўлтиқлар материк саёзлигида жойлашган, уларда йирик ва майда ороллар кўп, баъзи бир жойларда маржон қурилмалари бор. Ўлка деярли бутунлай платформада жойлашган. Платформа жинсларини чўкинди қатламлари қоплаган, улар синеклизаларда айниқса қалин. Рельефда платолар, пасттекисликлар ва паст тоғлар кўпчиликни ташкил қилади. Шимолнғарбда баландлиги600-700 м бўлган Кимберли платоси кўтарилган. Унинг юза қисми оҳактош ва сланецлардан, шунингдек базальтлардан тузилган, улар остида платформанинг кристалл асоси жойлашган. Платони Фицрой, Орд ва бошқа дарёларнинг чуқур водийлари кесиб ўтган. Шарқроқда Арнамленд ва Кейп-Йорк ярим оролларида ер юзаси 300 м гача пасаяди, у ерларни бўр вапалеоген трансгрессияси (сув босиши) ётқизиқлари қоплаган. Ер юзаси аста-секин пасайиб бориб, Карпентария қўлтиғининг ёш аккумулятив пасттекислигига ўтилади. Я рим ороллардан жануброқда қисман палеозой қоплама жинсларидан ва қисман кембрийгача бўлган давр жинслари ер юзасига чиқиб қолган Беркли платоси ва унча баланд бўлмаган Селуин тизмаси жойлашган. Австралиянинг шимолии сохилида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг ўзгариши. Шимолий Австралия ер бағри қора, рангдор ва нодир металл рудаларига бой: Кимберли ғарбида темир рудаси; Карпентария қўлтиғидаги Грут-Айленд оролида марганец; Арнемлендда ва Селуин тизмасида мис, уран, полиметаллар; Карпентария қўлтиғи соҳилида алюминий қазиб чиқарилади. Ўлка иқлимининг асосий хусусияти ёғинларнипг фасллар бўйича тақсимланишидир. Жанубий ярим шарнинг ёзида шимоли-ғарбий муссон шамоллари таъсирида ёмғир жуда кўп (йиллик миқдорининг 45 қисми) ёғади. Қишда жануби-шарқий пассат шамоллари эсади ва ёғин деярли бутунлай ёғмайди. Жанубга томон ёғин миқдори сезиларли даражада камая боради ва шу йўналишда намгарчилик дав-ри ҳам қисқаради. Шимолий Австралияда ҳарорат юқори бўлади, энг юқори температура одатда ноябрда, намгарчилик давр бошланиши олдида кузатилади. Бу ойда баъзи районларда ўртача температура + 30°С дан ошади. йилнинг ҳеч бир ойида ўртача температура +20°С дан пасай-майди, айрим жойларда эса ҳатто июль ойида ҳам +24°С бўлади. Шимолий Австралияни шимолга ёки шимоли-ғарбга оқувчи кўп дарёлар кесиб ўтади. Булардан энг йириклари-Фицрой, Виктория, Флиндерс ва Митчелл дарёларининг узунлиги 600-800 км га етади ва улар доимий оқимга эга. Лекин улар саез, айниқса қурғоқчил даврда саёз бўлади, баъзилари айрим қисмларида қуриб ҳам қолади. Ёзги.оқим максимуми жуда аниқ ифодаланган бўлиб, улар баъзида қирғоқлардан тошиб кетади, бунда Карпентария қўлтиқбўйи пасттекислигидаги водийларни кўпинча сув босади. Дарёларнинг фақат қуйи қисмидагина кемалар қатнайди. Ўлканинг тупроқ ва ўсимлик қоплами йиллик ёғйн миқдори ва смғирли даврнинг узун-қисқалигига боғлиқ. Соҳил бўйлаб мангра ча.гчоолари чўзилган, уларда денгиз суви қалқишининг доимий таъсирига мослашган нипа пальмаси, ризофор ва бошқа ўсимлпклар ўсади. Карпентария қўлтиғи қирғоқларидаги мангразорлар айииқса бўлиқ ўсган. Соҳилдаги айрим районларда, айниқса шарқда сернам тропик ўрмонлар учраб туради. Улар дарахтларнинг бўлиқлиги ва хилма-хиллиги жиҳатидан Жануби-шарқий Осиё оролларпданг ўрмонлардан қолишмайди: Бу ўрмонларда баланд пальмалар; фикуслар ва лавр гуллилар билан бирга Австралия ўрмонлари учун хос бўлган эвкалиптлар аралаш ўсади; ўрмонларнинг куйи яруси учун ғаровлар, дарахтсимон қирққулоқлар типик ўспмликлардир, қирғоқлар яқинида ўзига хос шох-шаббали ва ҳар томонга таралган ҳаво илдизлари бўлган пандануслар кенг тарқалган. Лианалар ва эпифитлар хам кўп. Сернам тропик ўрмонлар дарё водийлари орқали ўлка ичкарисига узоқ кириб боради. Қуруқроқ жойларда эса тропик ўрмонлар баланд бўйли игнабаргли дамара (Agalhis) ўрмонлари ёки ёруғ эвкалипт ўрмонлари бйлан алмашинади. Шимолий Австралия ўсимлиқларининг асосинисаванналар ташкил қилади. Саванналарда сернам даврда ранг-баранг хуш-бўй гуллар билан қопланадиган баланд бўйли ўтлар орасидан эвкалиптлар ва Австралия учун типик бўлган акация ҳамда барғсиз шохли казуариналар кўтарилиб туради. Тропик ўрмонларнинг латерит тпроқлари саванналарда қизил-қўнғир тупроқлар, дарё водийларида аллювиал тупроқлар билан алмашинади. Ўлка ҳайвонот дунёсида саванна ва ўрмонлар ҳайвонлари аралашиб кетган ва шу сабабли у айниқса бой. Саванна ландшафти учун эму туяқуши типик ҳайвон ҳисобланади, кенгуру ва вомбатлар учрайди. Энг қуруқ ерларда ехидна яшайди. Термитларнинг баланд, ажойиб қурилмалари жуда кўп, баъзи бир районларда улар ландшафтнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўрмонларда коала яшайди, лиродум ва тўтилар кўп, дарёларда тимсоҳлар бор. Шимолий Австралиянинг табиий бойликлари жуда кўп. Унинг иқлим шароитини материкда тропик деҳқончилик учун энг қулай деб ҳисоблаш мумкин; ер бағрида фойдали қазилмаларнинг катта запаси бор. Бой ўт ўсимликлари битмастуганмас ем-хашак запасидир. Шу билан бир вақтда бу ўлка аҳолиси жуда сийрак бўлган ва энг кам ўзлаштирилган ўлкадир. Аҳолиси фойдали қазилмалар қазиб чиқариладиган жойларда ва Орд дарёси ҳавзасидаги пахтакор районларда тўпланган. Бу ўлка ҳозирги вақтда аборнгенлар яшайдиган асосий территориялардан биридир. Аборигенлар баъзи районларда ҳозирги вақтга қадар ҳам ибтидоий ҳаёт кечирадилар. ШАРҚИЙ АВСТРАЛИЯ Бу ўлкага Катта Сувайирғич тизма ва материкнинг шарқий соҳили киради. Унинг жанубий қисми тропик минтақадан ташқарига чиқиб, субтропик минтақага киради, лекин табиий шароит тоғ рельефи таъсирида жанубга томон унчалик кўп ўзгармайди. Шарқий Австралия тоғлари палеозой системасидан иборат бўлиб, текисланган ва неоген-антропоген вақтида гумбазсимон кўтарилган. Тоғларнинг шарқий ёнбағирлари тик, ғарбий ёнбағирлари эса қияроқ бўлиб, аста-секин сертепа тоғ олдига қўшилиб кетади. Тектоник ёриқлар ва эрозион водийлар тоғларни алоҳида массивларга бўлиб юборган. Тоғларнинг тузилишида палеозой ва мезозой чўкинди жинслари, шунингдек, турли ёшдаги вулкан жинслари, айниқса базальтлар катта роль ўйнайди. Базальтлар неоген-антропоген вақтидаги ҳаракатлар натижасида вужудга келгап ёриқлар бўйлаб оқиб чиққан. Шимолдаги тоғлар таркибида қалайи рудаси бўлган гранит, сланец ва базальтлардан ташкил топган. Бу тоғлар шарқий соҳил яқинида энг баланд (1600 м гача) кўтарилган ва соҳплга тақалиб туради. Тоғларнинг шарқий ёнбағри узилмалар натижасида бўлиниб кетган ва соҳил жуда парчаланган бўлишига қарамай, денгиз томондан чиқиш деярли мумкин эмас. Ўлканинг ички қисмида тоғлар пасайиб, у қия текис, паст тизмадан иборатдир. Бу райондаги дарёларнинг аллювиал ётқизиқларида олтин бор. 28° жанубий кенгликдан жанубда тоғлар анча тораяди; уларнинг юза қисми мезозойнинг горизонтал ётқизиқларидан ва қалин базальт қопламларидан тузилган, бу жинслар пасайган бурмали жинсларнинг асосини қоплаб ётади. Палахсали тоғлар баландлиги 1000-1600 м бўлган курсисимон тизмалар билан алмашинади, улардан ғарбга томон даунслар деб аталувчи сертепа қирларга ўтилади. Дарлинг ва Муррей дарёларининг юқори оқимлари ана шу қирлардан оқиб тушади. Тоғларнинг шарқий этаги яқинида кенглиги 50 км гача етадиган сертепа соҳил чўзилган. Яна жануброқда тоғларни Хантер дарёсининг кўндаланг тектоник ботиғи кесиб ўтган, бу ботиқ пермь-тошкўмир давридаги ётқизиқлар билан тўлган бўлиб, унинг таркибида тошкўмирнинг катта запаси бор. Бу дарё водийсидан жанубда супасимон плато яна пайдо бўлади, бу ерда улар Кўк тоғлар деб аталади; унинг баландлиги 1200 м гача етади. Бу тоғларни чуқур даралар кесиб ўтган, у шарқда жуда тик кўтарилган, ғарбда зинапоя шаклида пасаяди. Тоғларнинг ғарбий қ-исмида силур даври оҳактошларида чуқур карст ғорлари бор. Кўк тоғларнинг қирғоқбўйи қисмини қулай қўлтиқлар ўйиб кирган. Ана шундай қўлтиқларнинг қирғоғида Австралиянинг шарқий соҳилидаги энг йирик порт Сидней шаҳри жойлашган. Жануби-шарқда тоғларнинг энг баланд қисми-Австралия Алъп тоғлари (Қорли тоғлар) бор. Бу тоғлар ўртача баландлиги 1500 м бўлган горстдан иборат бўлиб, палеозой даврининг бурмаланган жинсларидан тузилган, уларни дарёларнинг чуқур водийлари кесиб ўтган. Фақат нурашга унча берилмайдиган айрим массивларгина горстнинг умумий юзаси устидан кўтарилиб туради. Бу массивлар юзасини қадимги муз боши излари бўлган кар чуқурликлари ўйиб юборган. Бу массивлар бутун материк бўйича энг баланд кўтарилган бўлиб, ҳақиқий тоғ қиёфасига эга. Улардан энг баланди Косцюшко тоғи 2230 м гача кўтарилган. Ўлка бутун йил бўйи материкка нам тропик ҳаво олиб келадиган пассат шамоллари таъсирида бўлади. Ёзда пассат шамоллари айниқса кўп эсиб, кўп миқдорда ёғин келтиради; пассат шамоллари ўз хусусиятига кўра нам муссон шамолларга ўхшайди. Қишда пассат шамоллари заифлашиб, анча қуруқ ҳаво келтиради, ёғин миқдори соҳилда ва тоғларнинг денгизга қараган ёнбеғирларида 1500 мм га яқин, ички қисмларида 800 мм гача камаяди. Қишда баланд тоғларга қор тушади, Косцюшко тоғида эса қор ёзгача туради. Ш арқий Австралиянинг температура шароити ўлканинг шимолдан жанубга узоқ чўзилганлигига ва тоғ рельефига боғлиқ. Шимолда ва соҳилнинг ўзида температура йил давомида унча кўп ўзгармайди; у ерда июлнинг ўртача температурася +18°С га яқин, инварнинг ўртача температураси эса +20°С дан салгина ортиқ. |