Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси
Скачать 6.86 Mb.
|
Амазония ғарбидаги дарё А мазонка пасттекислигининг сув-айирғич ерлари қадимги қуруқлик бўлиб, уларда ҳозиргига ўхшаш иқлимий шароит мезозойдаёқ таркиб топган. Бу ерларнинг юзаси қизил рангли қалин латерит нураш пўсти билан қопланган, бу нураш пўсти устида подзоллашган қизил-сариқ латерит тупроқлар таркиб топган. Амазониянинг сувайирғич ерлардаги ўрмонлари 10-12 ярусли бўлади. Бу ўрмонларда ўсимлик турлари ниҳоятда кўп, баъзи бир турлар сув босадиган ерлардаги ўрмонлар учун ҳам хосдир. Сув-айирғичдаги ўрмонларда кўпчиликни ташкил этувчи дарахтлар группаси йўқ. Ўсимликларнинг турлари ҳаддан ташқари кўп, лекин бирор турга мансуб ўсимлик вакиллари одатда кўп эмар. Юқори яруснинг характерли дарахти бертолетия, яъни кастаньядицд Қастанья билан ёнма-ён баҳайбат сейба, (Cocos, Attalea ва бошқа авлодлардан бўлган пальмалар, лаврлар (дафналар), мирталар, мимозалар оиласига кирувчи дарахтлар ва дуккакликлар ўсади. Бу дарахтларнинг кўпчилигидан қимматли қурилиш материаллари ва ўймакорлик ёғочлари олинади, бошқаларининг меваси овқат учун ва турли хил буюмлар ясаш учун ишлатилади. Дарахтлар тагида тана ва барглари катта бўлган йирик ўт ўсимликлари-баландлиги бир неча метрга етадиган қирққулоқлар, бромегуллилар, йирик ва ранг-баранг бўлиб гулловчи каналар кўп; сув босадиган ерлардаги ўрмонларда учрамайдиган ғаллагуллилар, ситовниклар, марантуслар ўсади. Дарахтларни ва ерларни кўпдан-кўп чирмовиқ ўсимликлар босиб кетган, улар танасининг йўғонлиги ва пишиқлиги арқондан қолишмайди. Ҳаммаёқни ёппасига қоплаб ётадиган сернам тропик ўрмонлар Амазониянинг типик экваториал иқлим ҳукмрон бўлган ғарбий қисми учун хосдир. Қуруқ давр ҳам бўладиган шарқда ўсимлик қопламининг таркиби ва манзараси ўзгаради. Ўрмонларда баргини тўкадиган турлар пайдо бўлади, сувайирғичларда ўсимликлар типик саванна ўсимликларидир. Амазониянинг ҳайвонот дунёси умуман бой бўлса ҳам бу бойлик ўрмонларда кўзга унча яхши ташланмайди. Амазониянинг қалин тропик ўрмонлари умуман йирик ҳайвонларга камбағал. Йирик ҳайвонларнинг кўпчилиги ўрмонлар чеккаларида ва дарёлар бўйларида учрайди. Қушлар ва ҳашаротлар, судралиб юрувчилар ҳамда сувда-қуруқда яшовчилар кўпчиликни ташкил этади. Амазонка дарёси ва унинг ирмоқларининг ҳайвонот дунёси айниқса бой. Дарёларда балиқларнинг 2000 тагача тури, шу жумладан йиртқич пиранье балиқлари, йирик сутэмизувчилар (ламантиналар, чучук сувда яшовчи дельфинлар, сув чўчқаси), судралиб юрувчилар (дарё тошбақаси, кайманлар) яшайди. Дарё ва кўллар бўйида кўп вақт сувда бўладиган бўғма илон-анаконда Амазонияда аҳоли жуда сийрак жойлашган. Ҳозиргача энг муҳим алоқа воситаси дарёлардир ва муҳим аҳоли пунктлари дарёлар бўйида жойлашган. Аҳоли пунктларининг кўпи йирик ирмоқларнинг Амазонкага қуйилиш жойида ёки дарёларнинг кема қатнови бошланадиган жойлари бўйида ўрнашган. Кейинги йилларда ҳаво транспорти тобора катта аҳамйят касб этяпти. Ўлкада ишланадиган ерлар кам. Амазонка флорасининг кўп қимматбаҳо ўсимликлари (гевея, какао дарахти, Бразилия ёнғоғи ва бошқалар) Жанубий Американинг кўп ўлкаларида ва бошқа материкларда анча вақтдан бери ётиштириляпти. Бироқбулардан ўз ватанида деярли бутунлай ёввойи ўсимлик сифатида фойдаланилади. Амазонияда ҳозирги вақтга қадар гевеядан каучук шарбати ёввойи ҳолда ўсувчи дарлхтлар танасини тилиб қўйиш йўли билан олинади ва бу қимматли ўсимликни экиб кўпайтириш деярли бутунлай қўлланилмайди; Бразилия ёнуоғини экиб кўпайтириш Малакка ярим оролида жуда кенг тарқалган, Амазонияда эса аҳоли ёввойи ҳолда ўсувчи дарахтлардан тўкилган ёнғоқларнигина териб олади. Амазониядаги индеец аҳолининг катта қисми кўчманчи ҳаёт кечириб, мевалар териш ёки ёввойи ҳайвонлар, масалан, йирик сутэмизувчи ҳайвонламантиналар, шунингдек, тимсоҳ овлаш билан шуғулланади. Тимсоҳларнинг пишиқ ва чиройли териси қиммат туради. Маҳаллий аҳоли даромадининг манбаларидан бири-тошбақаларнинг мазали ва тўйимли тухумларини йиғишдан келади. Тошбақалар тухум қўядиган ерларда тухумлар сони юзлаб мингга етади. Аҳолининг анчагина қисми балиқ овлат билан шуғулланади, Амазонка ва унинг ирмоқлари суви балиққа жуда бой. Шарқий Амазонияда фойдали қазилмалардан нефть ва марганец рудасн топилган ва қазиб олинади. Шунингдек нефтнинг катта запаслари ўлканинг ғарбида-Перуда ҳам бор, бу ерда дастлабки бурғ қудуқлари қазилди. Трансамазония автомобиль йўли Амазониянинг ривожланишида қудратли омилдир. Лекин бу азтомобнль йўлининг қурилиши табиий муҳитга шундай таъсир кўрсатадики, бу таъсир ажойиб Амазония ландшафтларининг тузалмайдиган кўнгилсиз ўзгаришига олиб келиши мумкин. ГВИАНА ТОҒЛИГИ ВА ГВИАНА ПАСТТЕКИСЛИГИ Атлантика океани соҳилидан Ориноко пасттекислигигача ер юзаси кенг зинапоясимон кўтарилган. Денгиз бўйида ботқоқ босган пасттекислик чўзилган, ундан текис, аста-секин кўтарилиб борадиган платога ўтилади. Плато кристалли жинслардан тузилган. Ундан жануби-ғарбда ер юзаси типик кристалл пенеплендан иборат: Пенеплен устидан энг қаттиқ жинслардан тузилган алоҳида қолдиқ қирлар кўтарилган. Гвиана тоғлигининг марказий қисми энг баланд кўтарилган ва ҳаммадан кўп парчалангай. Усти палеозой эрасининг турли рангдаги қумтошлар ва кварцитлари билан қопланган айрим тоғ массивлари 2000 м дан ошади, тоғликнинг энг баланд массивлари (Рорайма ва Ауянтепуа) эса 2772 ва 2950 м га етади. Массивлаодаги қумтош ва кварцитлар кристалл жинсларни қоплаб ётади. Баъзи жойларда узилмалар орқали чегараланган, баландлиги 2000 м ra етадиган ва ундан ҳам ошадиган грядалар (Пакараима ва бошқалар) рельефда кўзга яққол ташланиб туради. Э нг баланд тоғ массивларининг курсисимон тепалари ўрмонлар билан қопланмаган ва уларни ташкил этган жинслар ҳар хил рангга эга-кулранг, оқ қизил тусли. Бу тоғлар ёибағрини қоплаб ётган яшил ўсимликлар орасида тоғ жинслари айниқса ранг-баранг бўлиб кўзга ташланади. Горайма қизил тоғ массиви маҳаллий индеец қабилалари орасида муқаддас ҳисобланади ва бу тоғ билан ҳар хил афсоналар боғланган. Ҳозирги вақтга қадар бу тоғга кишилар деярли чиқа олмайди. Тоғликнинг зинапоясимон тик ёнбағирларидан оқиб тушадиган дарёлар баланд жарликларни кесиб ўтади ва кўп шаршаралар ҳосил қилади тоғликнинг марказий қисмини кесиб ўтадигандарёлардакарони ва унинг энг балагнд массивлардан бошланадиган ва қумтош ҳамда кварцитлардаги тик жарликлардан тушадиган ўнг ирмоқларида жуда катта шаршаралар айниқса кўп. Гвиана тоғлигининг ички қисмида температура ва ёғинларнинг йил давомида ўзгариши (автор фотоси). Чурун дарёсининг юқори оқимида унинг устунсимон Ауянтепуа массивидан тушадиган ерида дунёдаги энг баланд Анхель шаршараси (баландлиги 1054 м) бор. Тоғликдан Гвиана пасттекислигига тушадиган дарёларда ҳам шаршаралар кўп. Потаро дарёсидаги Кайетеур шаршараси Анхель шаршарасидан анча паст (225 м) бўлса ҳам, лекин Ниагара шаршарасидан бир неча баравар баланд ва дунёдаги энг йирик шаршаралардан бири ҳисобланади. Иқлимдаги асосий фарқлар ёғинлар режимига боғлиқ. Шимоли-шарқда, яъни Атлантика бўйи пасттекислигида ҳамда тоғлик ёнбағирларида ёғинлар бутун йил бўйи ёғади. Салгина сезиладиган кам-ёғин давр куз ойларида экваториал муссон билан шимоли-шарқий пассатлар алмашинадиган вақтга тўғри келади. Жануби-шарқда қисқа муддатли, қуруқ давр жанубий яримшарнинг қиш ойларига тўғри келади, Тоғликнинг ички қисмларида ғарб ва жануби ғарбда қуруқ давр шимолий яримшарнинг қишига тўғри келади, апрелдан сентябргача ёмғир кўп ёғади. Унча баланд бўлмаган. ерларда ҳарорат бир текис ва юқори (ўртача ойлик температура +26, +28°С) бўлади. Тоғларга кўтарилганда ҳарорат пасаядилекин йиллик ўзгариши бир хилда тураверади. 2000 м га яқин баландликда ҳаво ҳарорати +10, +15С дан ошмайди. Ўсимликлар қоплами ёғинлар режимига ва ер юзининг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ. Баландлик минтақалари тоғликнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида кўзга айниқса яққол ташланади Атлантика океани бўйида мангра ўрмонлари тарқалган бўлиб, океандан уэоқлашган сари улар ўрнини тропик ўрмонлар эгаллаб боради. Тропик ўрмонлар ботқоқликлар ва тропик ўсимликлари плантациялари билан бирин-кетин алмашиниб келади. (Сернам тропик ўрмонлар дарё водийлари бўйлаб ҳам тоғликнинг ички қисмларига кириб боради. Бундай ўрмонлар жанубда тоғ ёнбағирларинн ҳам қоплаган. Бироқ ер юзасининг катта қисмини саванналар эгаллаган, улар тоғликнинг ички қисмидаги ясси платоларда ва тоғ ёнбағирларида 400-500 м баландликкача тарқалган. Саванналарда қалин ва баланд ўтлар орасидан чиройли, баланд пальмалар кўтарилиб туради. Сернам тропик ўрмонлар ва саванналар баландроқда тоғ тропик ўрмонлари билан алмашинади. Бу ўрмонларнинг флораси жуда хилма-хил, улар орасида чиройли ва ранг-баранг гулловчи ўсимликлар кўп. 2000 м дан юқорида тоғ ўрмонлари йирик ва ранг-баранг гулларга бурканган бутазор ҳамда ўтлоқлар билан алмашган, дарёларда кема қатнаш шароити яхшиланади, кўп жойларда дарёлар ягона алоқа йўли ҳисобланади. Сув қайтгандан кейин унинг ўрнида кенг ботқоқликлар қолади, улар тропик безгак таратувчи ҳашаротлар кўпаядиган манбаларга айланади. Ёмғиргарчилик даврида ўсимликлар қийғос гуллайди, ғаллагулли ўтлар ям-яшил бўлиб ўсиб чиқади, дарахт ва буталар яшил либос кияди. Жанубга томон дарахтлар тобора кўп майдонни эгаллайди, дарёлар бўйида қалин тўқай (галерея) ўрмонлари чўзилган, булар ўпроқ пальмалардан иборат. Йилнинг қуруқ даврида сув ҳавзаларининг катта қисми саёзланиб қолади, баъзи вақтда улардаги сув бутунлай буғланиб кеади. Сувнинг буғланиб кетишига шимоли-шарқдан доимо зсиб урадиган қуруқ шамол, ҳаво ҳароратининг баландлиги ва ҳавонинг булутсиз бўлиши қулайлик туғдиради. Кўпчилик дарсларда кема қатнови мумкин бўлмай қолади. Ҳавода чанг кўпаяди, кўп дарахтлар баргини тўкади, ўтлар қовжираб кетади. Дарёлар қайирларидагина баъзи бир дарахтлар яшил рангини йўқотмайди, қурғоқчиликка мослашган кактуслар ва бошқа ўсимликлар ўз қиёфасини сақлаб қолади. Ориноко текислиги ҳозирги вақтга қадар заиф ўзлаштирилган аҳоли сийрак ўрнашган, фақат айрим жойлардагина ҳайдаладиган ерлар бўлиб, уларда маккажўхори, маниок, пахта, банан етиштирилади. Чорвачилик ривожланган, лекин мол боқишга яроқли ерларнинг кичик қисмидан яйлов сифатида фойдаланилади. Ориноконинг қуйи қисми водийсида, яъни Венесуэланинг қазилов саноати ривожланган ерида аҳоли анча зич ўрнашган, янги шаҳар ва посёлкалар бунёд этилмоқда, ҳайдаладиган ерлар майдони кенгаймоқда, саваннани асфальтли автомобиль йўллар турли томонга кесиб ўтган. Бу ернинг ҳайвонот дунёси хилма-хил ва яхши сақланган. Ўлкада йиртқич ҳайвонлардан пума ва ягуар яшайди, улар ёввойи чўчқача (пекар) ва бошқа ўтхўр ҳайвонларнитутиб ейди ҳамда уй ҳайвонларига ҳужум қилади. Дарёлар бўйидаги ботқоқ тўқайларда тапир учрайди, очиқ саванналарда чумолихўрлар ва зерҳлилар яшайди. Саванналарга термитлар уялари хосдир, термитлардан бошқа ҳашаротлар ҳам кўп, улар қуруқ даврда айниқса кўпаяди. БРАЗИЛИЯ ТОҒЛИГИ Ўлка табиатининг асосий хусусияти ясси тоғликлар ва курсисимон платоларнинг кўплигига ҳамда субэкваториал ва тропик иқлимларнинг ҳукмронлигига боғлиқдир. Эрозион жараёнларнинг узоқ вақт давомидаги таъсири ва яқин геологик даврда бўлган тектоник ҳаракатлар натижасида хилма-хил рельеф вужудга келган. Рельефда қадимги кристалл пенепленлар билан бирга чўкинди жинслардан тузилган орол шақлидаги қирлар ҳам, кайнозойда рўй берган ёрилишлар ва кўтарилишлар натижасида вужудга келган вулкан платолари ҳамда палахсали тизма тоғлар ҳам бор. Тоғликнинг энг баланд қисмлари Атлантика океани яқинида жойлашган бўлиб, ундан фақат камбар чўзилган соҳил орқали ажралган. Деярли ҳамма жойдаги қирғоқда бу ерларда яқинда чўкиш бўлганлигининг излари бор. Баъзи жойларда унчалик катта бўлмаган бармоқсимон шаклдаги кўрфазлар қирғоқни ўйиб кирган, булар қулай гаванлардир. Ана шундай кўрфазлардан бирининг соҳилида Бразилиянинг йирик шаҳри Рио-дежанейро жойлашган. Шаҳардан шимол ва жануб томонларда тоғликнинг чеккаси Атлантика океани қирғоғидан узоқлашади ва бу ерда қумлсқ кенг пляжлар чўзилган. Пляжларни сув кўтарилганда қисман сув босади. Ориноко текнслиги шарқидаги саванна (автор фотоси). Б разилия тоғлигининг шарқий ва жануби-шарқий чеккалари Атлантика океани томонидан қараганда баланд ва жуда парчаланиб кетган тоғ системасига ўхшаб кўринади. Шарқий Бразилия қалқони чекка қисмларнинг неогенда парчаланиши ва кўтарилиши натижасида баландлиги 2000 м дан ортадиган тизмалар, яъни Съерралар вужудга келган. Соҳилнинг бундан кейинги чўкиши натижасида Съерралардан калла қандга ўхшаш чўққили ороллар ажраб қолган, булар Рио-де жанейро кўрфази атрофини ўраб туради. Тоғликнинг бу қисми ер бағрида темир ва марганец рудаларининг радиоактив элементлар, олмос ҳамда олтиннинг бой конлари бор. Марказий районларда цокол (пойдевор) ясси тоғлар жойлашган, буларни дарёлар водийлари чуқур ўйиб кирган. Ўлканинг ғарбида ва марказий қисмида кристалл жинсларни палеозой ва мезозой эраларининг оҳактош ҳамда қумтош қатламлари қоплаган. Дарёлар буларни тик ёнбағирли курсисимон қирларга (шападаларга) бўлиб юборган. Юқори Парана ҳавзасида кристалл асос юзасини триас даврининг лавалари қоплаб, зинапоясимон платолар рельефини вужудга келтирган. Бу платолар зиналаридан Парана ва унинг ирмоқлари суви отилиб тушиб, остонатошлар ҳамда шаршаралар ҳосил қилган (Игуасу, Сетикедас, Урабуанга ва бошқа шаршаралар). Кристалл плато чеккаларини кесиб ўтувчи дарёларда остонатош ва шаршаралар кўп. Бразилия тоғлиги ғарб ва шимолда пасттекисликлар билан чегараланган. Тропик ўрмонлар билан қопланган пасттекис ерлар дарёлар водийлари-бўйлаб, тоғликнинг ички қисмларига узоқ кириб борган. Бразилия тоғлиги субэкваториал ва тропик минтақаларда жойлашганлигидан йил давомида қуёшдан кўп миқдорда иссиқлик олади. Фақат энг баланд Съерралардагина салқинроқ. У ерларда ҳатто ушиқ совуқлар ҳам бўлиши мумкин. Иқлим шароитлари ва шу билан бирга табиий ҳамда маданий ўсимликларнинг ривожланиш шароитлари жойнинг океанга нисбатан қандай жойлашганига ва рельефига (ер юзасининг тузилиши ёғиннинг тақсимланишига таъсир кўрсатади), ёғиннинг йиллик миқдорига, сернам ҳамда қуруқ фаслларнинг узун-қисқалигига энг кўп боғлиқдир. Бразилия тоғлигининг ички қисмида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши. Тоғликнинг марказий қисмида йиллик ёғин миқдори (1500- 1200 мм) жанубий ярим шар ёзининг деярли бутунлай тўрт-олти ойига тўғри келади. Январнинг ўртача температураси +25, +27°С, июлнинг ўртача ҳарорати эса +24°С атрофида. Температура фарқлари ана шундай кичик бўлган шароитда йилнинг турли фаслларида ҳароратнинг суткалик ўзгариши амплитудаеи анча катта бўлиши мумкин: қишда жанубдан совуқ ҳаво кириб келиши билан ҳароратнинг суткалик ўзгариш фарқи 25°С га етиши мумкин. Йилнинг ҳатто энг иссиқ ойида ҳам совуқ ҳаво тўлқини келиши билан ҳарорат сутка давомида 15°С пасайиши мумкин. Шимолда сернам давр анча узоқ чўзилади ва ҳарорат анча бир текис бўлиб, йил бўйи деярли ўзгармайди. Тоғликнинг ички ва шимолий кисмларидан Амазонканинг Шингу ва Токантинс ирмоқлари оқиб ўтади. Дарё тармоқлари жуда зич, ҳамма оқар сувлар учун ёзгикузги тошқин хосдир, йилнинг бошқа даврида эса сув сатҳи жуда пасайиб кетади. Дарёларда остонатош ва шаршаралар кўплигидан уларда кема қатнай олмайди, лекин сув энергияси запаси жуда катта. Шарққа томон борилган сари иқлим шароитларининг анчагина ўзгариши кузатилади. Тоғликнинг шимоли-шарқий қисмида сернам давр йилига уч ойгача қисқаради, ёғин миқдори эса 1000- 400 мм гача камаяди, шу билан бирга ёғин миқдори йиллар давомида кескин ўзгариб туради. Жануби-шарқий пассат шамоллари намининг асосий қисмини соҳилда қолдириб, тоғликнинг ички қисмига нисбатан қуруқ ҳолда кириб келади. Экватор ҳавоси тоғликнинг шимоли-шарқий чекка қисмига ҳамма вақт ҳам ўзгармасдан кириб келавермайди. Шимоли-шарқнинг энг йирик дарёси бўлган Сан-Франсисконинг оқим режими жуда ўзгарувчан, лекин шунга қарамасдан унинг шаршаралари йўқ, айрим қисмларидан кема қатиовида фойдаланилади. Дарёнинг серостона ерларида электр станциялари қурилган. Кейинги йилларда кичик дарёларда суғориш мақ-садларида бир қанча йирик сув омборлари бунёд этилган. С ьерраларнинг Атлантика океанига қараган ёнбағирларита ва қирғоқ бўйидаги текисликларда ёғин миқдори кескин ортади ва деярли бутун йил бўйи ёғиб туради. Юқори Парана системасига кирувчи кўпдан-кўп дарёлар шу ерлардан бошланади. Бразилия тоғлиги шарқий чеккасининг жануби ва шимолида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши. Уларнинг гидроресурсларидан саноат ва қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланилади-Тоғликнинг бу қисмида Бразилиядаги энг йирик гидростанциялар ва сув омборлари қурилган. Бразилия тоғлигида саванналар билан тропик сийрак ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади. Тоғликнинг ҳамма қисмида туб жинсларни қоплаб ётган қалин ва қадимги нураш пўсти тупроқлар учун она жинс бўлиб хизмат қилади. Нураш пўсти устида тоғликнинг ички қисмида қизил ва қизил-жигар ранг тупроқлар, Атлантика соҳилининг доим сернам бўладиган районларида қизил латерит тупроқлар таркиб топади. Саванналарнинг икки типи кампослимпос ва кампос Съеррадос энг кенг тарқалган. Кампос саванналарнинг Бразилияда қабул қилинган умумий номи. Кампослимпос учун дарахт ўсимликларининг бутунлай бўлмаслиги хосдир. Теварак-атроф ёппасига ўт билан қопланган ва бу жиҳатдан мўътадил минтақа даштларига ҳам ўхшаб кетади. Утлар орасида чалов, бородач, бетага, соябонсимонлар, лабранглилар ва дуккаклиларнинг ҳар хил турлари ўсади. Бу ўсимликларнинг ҳаммаси ҳам қуруқ даврда қовжираб, қўнғкр тусга киради, фақат майда кактуслар ва агаваларгина йил бўйи ўз қиёфасини сақлаб қолади. Кампослимпос ташқи кўриниши жиҳатидан даштга ўхшаса ҳам ундан ўтлар турларининг жуда кўплиги билан фарқ қилади. Ер юзасининг 2-3 м2 майдонида ўсимликларнинг 200-250 турини санаб чиқиш мумкин. Кампос Съерра-досда ўтлар билан бирга дарахт ва буталар ҳам ўсади. Бўйи 3-5 метрдан ошмайдиган дарахтлар шох-шаббаси одатда соябонга ўхшаш кўринишга эга. Дарахтлар соясида ўсган ўтларнинг бўйи 1-2 м ra етади ва шунчалик қалин бўладики, намгарчилик даврда бундай саванналарда юриш деярли мумкин бўлмай қолади. Саванналарда ёнғин тез-тез чиқиб туради ва баъзан жуда катта майдонга тарқалади. Саванналар билан қопланган бутун территорияни дарё водийлари ҳамда жарлар бўйлаб чўзилган тўқ яшил рангдаги ўрмонлар турли томонларга кесиб ўтган. Бундай ўрмонлар сернам типик тропик ўрмонлардан ўсимлик турлари жиҳатидан камбағалроқ бўлса ҳам, лекин ҳар ҳолда ҳақиқий тропик ўрмонларга ўхшайди. Бу ўрмонларда циркония, пальмаларнинг баъзи турлари ўсади. Дарахт таналарини чирмовиқ (лиана)лар шу даражада чирмаб кетганки, ҳатто дарахтни кесиб қўйсангиз ҳам уни лианалар турли томонга арқон каби тортиб турганлигидан ағдарилмайди. Тоғликнинг жуда қурғоқчил бўлган шимоли-шарқий қисмида типик саванна аста-секин ўзига хос тропик ўрмонкаатинга билан алмашинади. Каатингадаги ўсимликлар қурғоқчиликка са-ванна ўсимликларига қараганда ҳам кўпроқ мослашган. Тупроқ қопламида эса жигар ранг-қизил ва ҳатто жигар ранг-қўнғир тупрсқлар пайдо бўлади. Қаатингадаги ўсимликлар дарахт ва буталардан иборат бўлиб, ўтлар, айниқса ғаллагуллилар билан мураккабгуллилар, деярли бутунлай ўсмайди. Кўпчилик дарахтларнинг танаси семиз бўлиб, ёғочи юмшоқ ва ғовак бўлади, унда кўп миқдорда нам тўпланади. Бошқа дарахтлар танаси ингичка, шох-шаббаси жуда тарқоқ бўлади. Жуда кўп дарахт ва буталарнинг тикани бор. Бунинг атижасида, дарахтлар бир-биридан анча узоқ турса ҳам, бундай ўрмонларда юриш қийин. Каатинганинг энг типик ўсимликларидан жуда турли хил қиёфадаги кўпдан-кўп кактуслар, опунциялар, ихрожлар диққатга сазовордир, Ихрожчилар ичида каучуклилари ҳам бор. Бир неча хил пальма, шу жумладаь, елимли карнауба пальмаси ҳам учрайди. Емғирлар бошланиши билан каатинга манзараси жуда тез ўзгаради. Бориб кўрганлар каатингани шундай тасвирлашади: кечқурун қуёш нурида қовжираган дарахтларда на барг ва на гул бўлган ўрмонда ухлаган эдик, тунда ёмғир ёғибди. Эрта билан туриб қарасак, манзара тамомила бошқача: бир йеча соат давомида ўрмон уйғонади, кўп ўсимликлар барг ёзади, уларда ранг-баранг гуллари очилади. Тоғликнинг шарқий чеккаси бўйлаб, Сьерралар ёнбағирларида ва қирғоқ бўйидаги сертепа текисликда сернам тропик ўрмонлар ўсади. Океан қирғоғида кенг мангра ўрмонлари бошланади, улардан кейин Амазония ўрмонларига жуда ўхшаган ўрмонларга ўтилади. Бу ўрмонларда цекропиялар, пальмалар, дарахтсимон қирққулоқлар, лианалар, шу жумладан ўзига хос лианабамбук, турли хил эпифитлар тарқалган. Тоғларнинг океанга қараган ёнбағирларида баландликқа кўтарилган сари ўрмондаги дарахтлар турларининг ҳамда ўрмон манзарасининг ўзгариши қўзга яққол ташланади. 1800-2000 м балаудликда пальмалар ва дарахтсимон қирққулоқлар аста-секин йўқолади, бир хил лианалар ўрнини бошқалари олади, дарахтлар сийраклашади, лекин ўтларнинг турлари кўпаяди, баргини тўкувчи ўсимликлар кўпроқ учрайди, чунки у баландликда қишки температуралар анча паст бўлади. 2100-2200 м баландликда, дарахт ўсимликларнинг юқориги чегарасида доимий яшил ўсимликлар бутунлай йўқолади. Ундан юқорида баланд тоғ ўтлоқлари келади, яна баландда тундрага ўхшаган ландшафт бўлиб, унда кенг торф ботқоқликлари бор. Сфагн йўсин (мох)лари, турли хил лишайниклар, росянкалар ботқоқликларга хос ўсимликлардир. Бразилия тоғлигининг энг баланд жойларида қишда сершамол об-ҳаво ҳукмрон бўлади, қор ёғади ва кечалари температура -5 -7°С гача пасайиши мумкин. Чекка жануби-шарқда субтропик минтақа чегарасида, Атлантика океани соҳилида қизилтупроқлар устида Бразилия араукарияси (Araucaria brasiliensis) ўрмонлари ўсади. Бу ўрмонлардаги дарахт тагида парагвай чойи тарқалган. Араукариянинг қимматбаҳо ёғочи учун бу ўрмонлар жадал кесиб олинмоқда. Ўрмонларда ҳатто аҳоли пунктлари яқинида ҳам маймунлар яшайди, улар боғлар ва экинларга катта зарар келтиради, саванналарда зерҳлилар, чумолихўрлар, нанду туяқуш яшайди. Йиртқичлардан пума ва ягуарлар бор. Ҳамма жойда қушлар, айниқса тўтилар билан колибри қушлари кўп, илонлар ва бошқа судралиб юрувчилар жуда кенг тарқалган. Ўрмон ва саванналарда чумолилар кўп. Баъзи бир хил чумолилар кишиларнинг уйлари яқинида ин қуриб, катта зарар етказади. Термитларнинг уялари саванна ландшафтининг таркибий қисмидир. Бразилия тоғлигида аҳоли нотекис жойлашган ва территорияси бир текисда ўзлаштирилмаган. Шу сабабли табиий ландшафтлар ўлканинг турли қисмида турли даражада ўзгартирилган. Атлантика океани бўйида жойлашган ерларда аҳоли энг кўп ўрнашган. Бу ерда энг йирик шаҳарлар жойлашган ва фойдали қазилмалар қазиб чиқарилади. Ҳайдаладиган энг катта ерлар Парана дарёси ҳавзасида тўпланган, бу ерларда тамаки, банан, узум етиштирилади. Дарёлар водийларидаги суғориладиган ерларда шолипоялар жойлашган. Сернам шимолда шакарқамиш ва ёғ олинадиган пальма, қуруқроқ ерларда кофе дарахти ўстирилади. Шимоли-шарқдаги суғориладиган ерларда пахта етиштириладп. Атлантика бўйидаги ерларнинг табиий ўсимликлари кўплаб қирқиб юборилган, айниқса сернам тропик ўрмонлар энг кўп зарар кўрган. Ўлканинг ички қисмларида жуда катта майдонлар саванналардан ва иккиламчи бутазорлардан иборат бўлиб, улардан яйлов сифатида фойдаланилади. |