Главная страница
Навигация по странице:

  • Куба оролидаги қирол пальмалари.

  • ЖАНУБИЙ АМЕРИКА

  • Т инч океаннинг Лима яқинидаги қирғоғи .

  • Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси


    Скачать 6.86 Mb.
    НазваниеТ. В. Власова материклар табиий географияси
    Дата06.06.2022
    Размер6.86 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаВласова2 (1).doc
    ТипДокументы
    #573600
    страница9 из 21
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21

    Марказий Америкадаги вулкан,

    Тоғларнинг Тинч океан ёнбағирлари бўйлаб сўнган ва ҳаракатдаги вулканлар қад кўтарган. Марказий Американинг энг баланд тоғ тепаси Гватемала тоғларидаги Тахумулько сўнган вулканидир (4217 м). Такана вулкани ундан салгина паст (4064 м), Ҳаракатдаги Фуэго, Сантамария ва Атитлан вулканларининг баландлиги 3000 м дан ортади, Панамадаги Чирики вулканининг баландлиги 3478 м. Костарикадаги анчадан бери сўниб қолган Ирасу вулкани яна ҳаракатта келди.

    Тектоник ва эрозион ботиқлар ҳамда чуқур водийлар тоғларни кўплаб массив ва тизмаларга бўлиб қўйган. Абсолют баландлиги анчагина бўлган бу ботиқ ва водийларда Марказий Америка республикаларидаги аҳоли пунктларининг катта қисми жойлашган бўлиб, бу ерда аҳолининг анча қисми яшайди.


    КОЛОН (Панама) бал. 11 м Панама бўйнида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши.
    Т оғлар Никарагуа территориясида жуда кенг ботиқ билан тугайди, сўнг яна давом этиб деярли бутун Панама бўйнини эгаллайди. тектоник бу ботиққа Кордильера тоғлари билан Жанубий Америка Анд тоғлари орасидаги чегара деб қарайдилар. У сейсмик жиҳатдан жуда активдир. 1973 йилги сўнгги зилзила вақгида Никарагуанинг пойтахти Манагуа вайрон бўлди. Марказий Америкада Кариб денгизи томондаги қирғоқбўйи полосаси Тинч океан қирғоқ бўйи полосасига қараганда анча кенг. У Юкатан ярим оролида айниқса кенгаяди. Пасттекислик Никарагуа территориясида ҳам кенгайиб, ботқоқланган Москитлар қирғоғини ҳосил қилади. Қирғоқ бўйи пасттекисликлари деярли ҳамма жойда гилли жинслардан таркиб топган бўлиб, бу ҳол ерларнинг ботқоқланишига сабаб бўлади. Бироқ Юкатан ярим оролида Флорида ярим оролидаги каби неоген оҳактошлари ер бетига чиқиб ётади. Шунинг учун ёғинлар миқдори кўплиги сабабли Юкатан ярим оролида карст процесслари кучли ривожланган ва у рельеф шакллари билан гидрографияда акс этган.

    Кариб денгизи билан Мексика қўлтиғи соҳиллари пастак, лагуналари бор ва денгиз томонга кенг очиқ ёки денгиздан қум тиллари ва қатор-қатор дюналар орқали ажралган. Соҳил бўйлаб майда ороллар ва маржон рифлари кўп бўлиб улар кема қатновига ҳалал беради.

    Деярли бутун Америкада ёғинлар жуда кўп ва температура баланд. Пасттекисликларда ва тоғларнинг қуйи.минтақасида 1000 м баландликкача йиллик температура бир текис бўлиб, энг иссиқ ой энг салқин ойдан атиги 3-5°С фарқ қилади; яна шуниси ҳагм борки, температура ҳеч вақт +20°С дан пасаймайди. Тоғ ёнбағирларининг 1000 м дан баланд қисмида температура одатда +20°С дан ошмайди, бироқ йиллик амплитудалар ҳам унча катта эмас. Марказий Американинг баъзи тоғ тепаларигина (масалан, Тахумулько) манфий температурали ва қорли минтақаларга етиб боради.

    Областнинг Атлантика океанига қараган қисми ёзда энг кучли эсадиган шимоли-шарқий пассат шамоллари келтирадиган нисбатан нам тропик ҳаво таъсиридадир. Шу сабабли Марказий Американинг шарқий ва шимолийшарқи соҳиллари ҳамда тоғ ёнбағирларида йил бўйи ёғин кўп бўлади, ёғинлар максимуми ёзга тўғри келади. йиллик ёғин миқдори ҳеч қаерда 2000 мм дан камаймайди. Москитлар қирғоғининг айрим районларида ва тоғ ёнбағирларида йнлига 4000-5000 мм ёғин ёғади. Маркаэий Американинг ғарбий қисми йилнинг совуқ даврида Тинч оеан максимуми таъсирида бўлади, ёзда эса ҳаво массалари бу ерга Кариб денгизи билан Мексика қўлтпғига ёндош районларга қараганда кам ёғин келтиради. Шу сабабли бу ерда қиш нисбатан қуруқ, йиллик ёғинлар миқдори шарқдагига қараганда анча кам (ҳамма жойда 1000 мм дан, атрофи ўралган водийларда эса 500 мм дан кам), Марказий Американинг чекка жануби субэкваториа; минтақада жойлашган. Бу ерда ёғинларни жануб жануби-ғарбдан эсадиган экваториал ҳаво массалари келтиради ёғинлар асосан ёзда ёғади.

    М арказий Америкада қисқа, бироқ серсув ва жўшқин дарёлар кўп. Бош сувайирғич Атлантика океанига нисбатан Тинч океанг яқин, шу сабабли Кариб денгизи билан Мексика қўлтиғига қуйилувчи дарёлар энг узундир. Улар серёғин территориядан оқиб ўтганлигидан Тинч океан ёнбағридан оқиб тушувчи дарёларга қараганда серсув. Юкатан ярим ороли бундан мустаснодир, бу ерд карст процесслари ривожланганлиги сабабли ер бетида оқар cyвлари йўқ ва ёғинлар кўп бўлишига қарамай, деярли бутунлай cyвсиздир. Аҳоли ер ости карст ҳавзаларидан сув олади ва бунда шамол двигателларидан фойдаланади.

    Куба оролидаги қирол пальмалари.

    Тинч океанга қараган ёнбағирнинг анча қурғоқчил районларда баланд ўтлар ва якка туп пальмалар ўсган ҳақиқий саваннан учратиш мумкин. Танаси баланд ва тик ўсган ҳамда шохлари гўзал қиролича пальмаси (Oreodoxa regia) айниқса кенг тарқалга: Қурғоқчил давр энг узоқ давом этадиган жойларда баргиғ тўкадиган дарахтлардан иборат ксерофит ўрмонлар ёки чаппараль типидаги дағал баргли доимий яшил бутазорлар ўсади. Ғарбда тоғ ёнбағирлари бутазорлар ёки нина барғли ксерофит ўрмон билан қопланган; бундай ўрмонлар тагида супургигул, мох ва лишайниклар ўсади.

    Марказий Американинг Тинч океан полосаси маданий ўсимликлари деярли ҳамма жойда суғоришни талаб қилади. Асосан пахта экилади, кофе дарахти ва тамаки етиштирилади.

    Млрказий Американинг ҳайвонот дунёси бой. Бу ерда Жанубий Америка ўрмон ва саванналаридагига ўхшаш ҳайвонлар: кенг бурунли маймунлар, пума, ягуар, оцелот, пекари чўчқаси, Жанубий, Америка тапири, броненосец ва чўмолихўрчгарқалган. Қопчиқлилардан опоссум яшайди. Турли-туман қушлар, судралиб юрувчи ҳайвонлар ва ҳашаротлар кўп.

    ОРОЛЛАРИ

    Материк, вулкан ва маржон ороллари ёйлари Мексика қўлтиғи билан Карибденгизини Атлантика океанидан ажратиб туради Булардан энг каттаси Катта Антиль ороллари: Куба, Гаити Ямайка, Пуэрторико ва Пиносдир. Улардан шимолда майда Багама маржон ороллари жойлашган, шарқда эса шимолдан жанубга томон Қичик Антиль вулканик ороллари чўзилиб кетган Opoiлар Кариб денгизи томондан жуда кенг материк саёзлиги билан ўралган, Атлантнка океанида оролларининг энг баланд қисмларининг шундай ёнида энг чуқур чўкмалар жойлашган.

    Кўп дарёлар тоғлардан қирғоқбўйи текисликларига оқиб келар экан, кенг ёйилади ва ботқоқликлар ҳосил қилади. Тинч океан соҳили ва Москитлар қирғоғида ботқоқлар айниқса кўп.

    Тоғларни бўлиб турган тектоник ботиқларда анча катта ва чуқур кўллар бор, булардан энг каттаси Никарагуа кўлидир. Унинг узунлиги 167, км, энг чуқур жойи-70 м. Кўлда ороллар бор, бу оролларда ҳаракатдаги ва сўнган вулкан конуслари қад кўтарган.

    Марказий Америка органик дунёсининг келиб чиқиши ва таркибига кўра Жанубий Американинг шимолий қисмига ўхшайдй, бироқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларига бойлиги жиҳатидан у Жанубий Америка материгидан бироз кейинги ўринда туради. Ўсимлик типларининг тақсимланишида ёғинлар миқдори ва режими катта роль ўйнайди.

    Атлантика бўйи районларининг баландлиги 600-700 м гача бўлган қисми бу ерга европаликлар келгунга қадар нам тропик ўрмонлар билан қопланган бўлиб, бу ўрмонларда қимматбаҳо ёғоч ёки тўйимли мева берувчидарахт турлари кўп эди (ажойиб қизғиш ёғоч берувчи махагония дарахти, пушти ва қора дарахтлар буларга мисол бўла олади). Пальмалар, дафнадошлар бамбук (ғаров)лар, қирққулоқ ва фйкусдошлар ҳам кўп. Фикусдошларнинг бир тури кастиллоа (Castilloaelastica) қимматбаҳо каўчукли дарахтдир. Бакаут (гваяк) дарахти ниҳоятда қаттиқ ёғоч бецса, седрело дарахти ажойиб ҳидли ёғоч беради. Тропик ўрмонлар хрзирги вақтда илгари эгаллаган майдонининг кичик бир қисминигина қоплайди ва асосан тоғ ёнбағирларида сақланиб қолган. Пасттекисликларда ва тоғ ёнбағирларининг пастки қисмларида улар ўрники банан, шоколад дарахтивашакарқамиш плантациялари эгаллаган.

    1000-1500 м дан юқорида асосан дуб (эман) ва қарағай ўсган ўрмонлар тарқалган. Улар нам тропик ўрмонларга қараганда яхши сақланган.

    Атлантиканинг бу қисми Жанубий Американинг Кариб бўйи Анд тоғлари билан бирга Кордильера бурмали минтақасининг Антиль-кариб областини ташкил этади.

    Ороллар ер юзасининг катта қисмини (Куба тоғлари бундан мустасно) тоғлар эгаллайдитаити оролида ғарбдан шарққа томон тўртта тизма ўзилиб кетган бўлиб, уларни бўйлама узилмаводийлар бир-бирцдан ажратиб турибди. Марказий Кордильера тоғларидаги Тина массивининг баландлиги 2689 м га етади ва у бутун архипелагнинг энг баланд жойидир. Плато ва палахсали тоғлар Ямайка ороли билан Пуэрториканинг жанубий ярмини деярли бутунлай эгаллаган.

    Куба оролидаги баландлиги 2000 м га етадиган Сьерра-маэстра тоғлари жануби-шарқий соҳилдан тик қад кўтарган. Оролнинг катта қисми пасттекисликдан иборат бўлиб, уларда интрузиялардан ҳосил бўлган баланд тоғлар юксакка бўй чўзган. Пасттекисликнинг катта-катта жойлари оҳактошлардан таркиб топган бўлиб, уларда карст рельеф шакллари ривожланган.

    Архипелагдаги вулкан оролари унча катта эмас. Уларнинг ҳар бири марказида сўнган ёки ҳаракатдаги вулкан конуси қад кўтарган бўлиб, уларнинг чор атрофида вулкан маҳсулотларидан таркиб топган қирғоқ бўйй паеггекислиги ҳалқа каби жойлашган. Кичик Антиль ороллари круппасидағи Гваделупа оролида жойлашган Гранд Суфриер вулкани энг баланд вулкан бўлиб, унинг баландлиги 1484 м га етади.

    Катта Мон-Пеле вулкани Мартиника оролида 1350 м га бўй чўзган. Бу вулканнинг 1902 йилдаги кучли отилиши қирқ минг аҳоли яшайдиган бутун бир шаҳарнинг ҳалокатига сабаб бўлган.

    Оролларнинг қирғоқлари жуда кучли ўшшб кетган ва қулай қўлтиқчалари кўп, бироқ маржон рифларининг кўплиги кема қатновини қийинлаштиради.

    Ороллар 10 ва 27° ш. к. орасида жойлашганлигидан иқлими иссиқ тропик иқлимдир. Температуранинг тебраниш амплитудаси тоғларнинғ қуйи қисмида кичик (5°С гача), Фақат Куба орлининг шимолигагина қишда совуқ ҳаво массалари кириб келиб, бу ерда температура -10, -12°С га тушади. Атрофи берк тоғ сойликларида температура амплитудаси ёнбағир текисликлардагига қараганда анча каттадир. Тоғларда 3000 м ra яқин баландликда ушуқ совуқ бўлиб туради.

    Оролларга, Марказий Американинг катта қисмидаги каби ёғинларни асосан ёзги пассатлар келтиради. Қишда юқори босим қарор топади ва, айниқса пассатларга терс ёнбағирларда ёғинлар миқдори кескин камаяди, бироқ кучли қурғоқчилик бўлмайди. Тоғларнинг шарқий ва шимоли-шарқий ёнбағирларида ёғинлар ,айниқса кўп (3000 мм дан ортиқ) тушади Оролларнинг ички ва жануби ғарбий қисмларида йилига 1000 мк дан кам ёғин ёғади. Шунинг учун деҳқончиликда текисликларнинг шимоли-шарқий қисмини қуритиш, жануби-ғарбий қисмини эса суғориш керак бўлади.

    Кузда ороллар устидан кўпинча циклонлар ўтади, бу циклонлар баланд босим областининг жанубга сурилиши билан боғлиқдир. Циклонлар ниҳоятда кучли довул тарзида ўтади ва аҳолига катта зарар етказади.

    Архипелагнинг катта материк ороллари зич дарё тармоқларига эга. Дарёлар жуда қисқа, лекин серсув. Энг катта дарёлар Кубанинг текислик қисмидан оқиб ўтади. Уларнинг узунлиги 250 км дан бшмайди, шундай бўлишига қарамай,. уларнинг баъзиларида кема қатнайди. Карст таъсиридаги оҳактошлардан таркиб топган районларда ер усти оқар сувларидеярли йўқ, аммо ер ости дарё ва кўллари бор.

    О ролларнинг табиий ўсимлик қоплами бой ва бўлиқдир, бироқ у анча нестнобуд қилиб юборилган. Ўсимликларнинг тақсимланиш қонуниятлари ва флористик таркиби Марказий Американиқг материк областидагига ўхшаш. Соҳиллар ва Атлантика океанига қараган тоғ ёнбағирлари нлгари нам тропик ўрмонлар билан қопланган. Ҳозирги вақтда тоғларда кичик-кичик ўрмонларгина сақланиб қолган, соҳилдаги кесиб юборилган ўрмонлар ўрнида эса эндиликда шакарқамиш ва бошқа тропик экинлар далалари ястаниб ётибди. Иқлими қурғоқчил районларда қуруқ мавсумда баргини тўкадиган ўрмонлар кўп ўсади. Энг йирик оролларнинг ички қисмларида қиролича пальмаси ўсадиган саван-налар, жанубида эса мимоза, кактус, молочайлар ва тиканли пальмалар тарқалган.

    Кубанинг ғарбий қисмида музлик давридан қарағайделикт ўрмонлари сақлайб қолган.


    Куба оролида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши.
    Тоғ ўрмонларида дарахтсимон қирққулоқлар, дафна, қарағай, арча ўсади. Баъзи дарахтлар (масалан, Ямайка ёнғоғи) баргини йилнинг қуруь дарида ташлайди. Гаити оролида тоғларнинг юқори минтақасида (2300 м юқорида) пакана қарағай, супургигул, тол ўсган жойлар бор; тоғ ўтлоқлари ҳам учрайди.

    Ҳозирги вақтда ороллардаги ўрмон ўсимликларини тиклашга ҳаракат қилинмоқда. Бу борада Кубада айниқса катта ишлар олиб борилмоқда. Бу ерда ўрмонлар майдонини мамлакат ялпи территориясининг 8% тидан 25% игача етказиш планлаштирилган. Ороллар фаунаси, Жанубий Америка фаунасига ўхшаш эканлигига қарамай, материкдаги фаунага қараганда анча камбағал.

    Қопчиқли ҳайвонлардан опоссеум, агути олтин қуёнлари (Dazyprocta), ёнутлар (Procyon caneriorus), игуан калтакесаклари, боши найзасимон заҳарли илонлар (Zachesis lanceolatus) учрайди.

    ЖАНУБИЙ АМЕРИКА
    Жанубий Американинг катта қисми жанубий ярим шарда экваториал ва субэкваториал минтақаларда жойлашган. Материкнинг камбар қисмигина субтропик ва ўртача кенгликларга кириб борган.

    Жанубий Америка 5° ж. к. да энг кенг (15000 км дан ортади). Материкнинг энг ғарбий нуқтаси Париньяс бурни (81о20 ғ. у.), энг шарқий нуқтаси эсакабубранку бурнидир (34°46 ғ. у.).

    Материкнинг кенглиги 40° ш. к. дан жанубда 600 км дан ошмайди. Жанубий Америка шимолда 12°25 ш. к. гача (Гальинас бурни) жанубда эса 53°54 ж. к. гача (Магеллан бўғозидаги Фроуорд бурни) давом этади. Оловли Ер архипелагининг . чекка жануби Оловли Ер оролидаги Горн бурни бўлиб, у 55° 99 ж. к. дадир.

    Шимолий Америка билан бўлган географик чегараси Кариб денгизидаги Дарьен қўлтиғидан Тинч океандаги Буэнавентура қўлтиғигача давом этади. Панама бўйни шартли равишда ҳар икки материк ўртасидаги чегара деб қабул қилинган

    Жанубий Америка материги атрофида ороллар кам. Соҳклга энг яқин жойлашган йирик материк ороллари Тринидад, Чили, Оловли Ер, Фолькленд оролларидир. Океаник ороллардан Жанубий Америкага Галапагос ва Хуан-Фернандес .ороллари киради. Жанубий Американинг майдони .унга қарашли ороллар билан бирга 17 850 минг км2. Шундан атиги 150 минг км2 қисми оролларга тўғри келади.

    Атлантика океанида экватор яқинида Жанубий Америка қирғоқларига Жанубий Пассат оқими яқинлашиб келади. Бу оқим Сан-Рока яқинида икки қисмга бўлинади, уларш бири Гвинея оқими номи билан материк қирғоқлари бўйлаб шимоли-ғарбга Антиль оролларига йўналади, иккинчиси эсабразнлия оқими номи билан жануби-ғарбга, Ла-Плата дарёсининг қуяр жойига томон кетади.

    Материкнинг жануби-шарқий соҳилларидан совуқ Фолькенд оқими ўтади. Бразилия ва Фолькленд оқимлари Ла-Плата районида 40° ж. к. билан 35° ж. к. орасида ўзаро учрашади.

    Т инч океаннинг Лима яқинидаги қирғоғи.

    Атлантика океани соҳилида қуруқликка чуқур кириб борувчи йирик қўлтиқлар деярли йўқ. Фақат жануби-шарқда Патагония қирғоқларига ярим ой шаклидаги Сан-Матиас, Сан-Хорхе ва бошқа бухталар ўйиб кирган. Парана дарёсининг қуяр жойида қирғоқ Ла-Платанинг кенг ваузун эстуарийси туфайли ўйилиб кетган. Ундан шимолроқда Жанубий Америка соҳилида чуқур ва кемалар туриши учун қулай бухталар (қўлтиқчалар) жойлашган. Энг катта дарёларнингбиринчи навбатда, Амазонканинг қуяр жойида жуда кенг бухталар бор.

    Кариб денгизи соҳилида ҳaммa ярим ороллар қулай қўлтиқларни бир-биридан ажратиб туради. Шимолда Пария қўлтиғи ва Пария ярим ороли, энг катта Венесуэла қўлтиғи ажралиб туради; Венесуэла қўлтиғи шимоли-ғарб ва шарқда Гуахира ҳамда Парагуана ярим ороллари билан чегараланади. Панама бўйнининг бошланишида денизга кенг очиқ Дарьен қўлтиғи бор.

    Континентал платформа Тинч океанда, Жанубий Америка қирғоқлари яқинида луда камбар, айрим жойларда умуман йўқ. Материк яқинида энг чуқур жойлари 7000 м дан ортадиган чуқур океан чўкмалари бор. Илиқ оқимлар таъсири экватордан шимолдагина билинади, Жанубий Америка Тинч океан соҳилларининг бошқа бутун қисмида эса жудакатта совуқ Перу оқимининг таъсири сезилади; Перу оқими сувлари жанубдан то экваторгача боради.

    Материкнинг шимоли-ғарбий соҳили тахминан 5° ж. к. гача жуда ўйилган. Энг кaттa ва қулай бухта Гуаяхиль бухтасидир. Жануброқда то 30° ж. к. гача қирғоқ деярли ўйилмаган, баланд ва кема кириб келиши учун ноқулай. Бироқ, Тинч океан соҳилларининг энг жанубий қисми бўлиниб-бўлиниб кетган, соҳил бўйлаб жойлашган кўплаб майда ва йирик ороллар Чили ҳамда Оловли Ер архипелагларини ҳосил қилади. Материк соҳилига ўйиб кирган қўлтиқлар ва айрим ороллариц бир-биридан ажратиб турувчи бўғозлар эгри-бугри ва тордир. Буларга каттагина Корковадо ва Пеньяс қўлтиқлари, шунингдек, Оловли Ер архипелагини материкдан ажратиб турувчи Магеллан бўғози мисол бўла олади.

    ТАБИАТИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ

    Жанубий Американинг катта қисмини ташкил этувчи Жанубий Америка платформаси, Гондвананинг бошқа қисмлари билан протерозойнинг охири ва кембрийнинг бошида қўшилган. Бутун ке-йинги тарихий геологик даврлар мобайнида унда. асосан кўтарилма ҳаракатлар бўлиб, асосий қисми қуруқлик бўлиб қолаверган. Протерозой охиридан бошлаб платформанинг асосий.структура элементлари шаклланган: Парана этакларидан шимолроқда Гвианабразилия мегақалқони ажралиб чиққан; унинг катта қисмида токембрий фундаменти ер бетига чиқиб ётади.

    Жанубий қисмида Памбопатагония плитаси пайдо бўлиб, у бутунлай чўкинди жинслар қоплами тагида қолган. Мегақалқон территориясида Гвиана, Шарқий Бразилия ва Ғарбий Бразилия антеклизалари ажралиб чиқиб, палеозойнинг бошидан бошлаб улар орасида вақт-вақти билан денгиз суви босган синеклизалар шаклланган.

    Бу вақтда Байкал структураларида Анд геосинклинал зонаси пайдо бўлиб, платформанинг ғарбий чегарасини аниқ шакллантирган.

    Палеозой эрасининг биринчи ярми давомида геосинклиналда орогеник процесслар рўй берган, платформадаги синеклизаларга эса денгизлар босиб келган, палеозойнинг иккинчи ярмида, Анд геосинклиналида тексоник ҳаракатлар энг кучайиб, қуруқлик кўгарилган ва платформанинг деярли барча қисми сув остидан чиқ-қан. Кўтарилиш натижасида иқлим совиб, музланиш рўй берган; бу музланиш Африкадаги каби платформанинг марказий қисмидаги жуда катта майдонларни эгаллаган.

    Пермь даври охирида тоғ пайдо бўлиш ҳаракатлари бутун Анд геосинклиналига ёйилган, платформа эса кўтарилма ҳаракатлар марказига айланган. Бунинг натижасида қалқонлардагина эмас, балки қатлам-қатлам кўл аллювиал жинслари тўпланган синеклизаларда ҳам континентал шароит қарор топиши платформада бундай шароит мезозойнинг бутун биринчи ярми давомида сақланиб турди. Мезозойнинг биринчи ярмидаги текисланган юзалар платформанинг ҳозирги рельефида катта роль ўйнайди.

    Юра даврида Анд геосинклинали билан Патагонияда вулканик ҳаракатлар рўй берган. Юра даври билан бўр даври орасида вулканик ҳаракатлар, шунингдек ботиқларнинг чекка қисмларини, жумладан, Парана ботиғини эгаллаган. Ер ёриқлари бўйлаб базальтлар оқиб чиқиб, 2 млн км2 га яқин майдонни ўртача 600 м қалинликда қоплаб олган.

    Мезозойнинг иккинчи ярмида Атлантика океани областида чўкиш рўй бериб, у Жанубий Американинг Африкадан ажралиб чиқишига сабаб бўлган. Бунда Атлантика томонидан платформага денгиз сувлари бостириб кирган, айрим жойлар эса, аксинча, ком-пенсацион кўтарилган. Айни вақтда Амазонка ва Парана синеклизаларида вулканик ҳаракатлар яна бошланган. Платформанинг қуруқлик қисмларида янгидан-янги текисланган юзалар ҳосил бўлган ва улар ҳам рельефда ҳозиргача сақланиб қолган.

    Анд геосинклиналида мезозой охирида пасайтма ҳаракатлар энг кўп бўлиб, улар платформанинг чекка қисмини ҳам эгаллаган.

    Бўр даври охирига келиб Жанубий Америкада ҳозиргига ўхшаш иқлим шароити қарор топган. Органик дунё таркибида мезозой эрасининг аста-секин тугаб бораётган фауна ва флораси ўрнига ҳозиргига ўхшаш турлар пайдо бўла бошлаган. Бундай ҳайвонлар таркибида балиқлар, қушлар, шунингдек, сут эмизувчилардан қопчиқлилар ва ҳашаротлар бор эди. Ўсимликлардан ёпиқ уруғлилар жадал ривожланган. Жанубий Америка ва Африка ажралгунга қадар уларнинг тур пайдо бўлиш умумий маркази ҳозирги Жанубий Атлантика ўрнида эди. Кайназой бошидан ҳар бир материк флораси мустақил шаклланди.

    Бўр даври охири ва палеоген .давомида Анд зонасида бурмаланиш, кўтарилиш ҳамда вулканик ҳаракатлар бўлди. Палеогеи даври охирига келиб, геосинклинал ўрнида юксак тоғлар қад кўтарди ва бу тоғлар жанубда Антарктида материгида давом этиб, шимолда эса Антиль-кариб тоғлари областига бориб туташган. Кўта.рилиш билан бир вақтда платформанинг каттагина қисми денгиз сатҳидан пастга чўкиб, кратонлар атрофидаги ботиқлар, синеклизалар ва Атлантика океани соҳилида қалин чўкинди жинс қатламлари ҳосил бўлган.

    Неоген даврида қисман рўй берган чўкишдан сўнг қалқонлар области ва Анд зонасида шиддатли кўтарилма ҳаракатлар бўлди. Бунинг натижасида дарёлар ўз ўзанини ўйиб, шаршаралар ҳосил қилди. Фақат Атлантика океани ва Кариб денгизи соҳилларигина чўкиб, бу ерларда эстуарий ҳамда лагуналар вужудга келди.

    Анд системасининг умумий кўтарилиши платформанинг ёндош қисмларини ўз таъсири остига олди. Бунинг натижасида Кордиль-ера ёни тизмалари, Пампас Сьерралари ва орографик жиҳатдан Анд тоғлари билан боғлиқ бўлган бошқа тизмалар ҳам кўтарилди. Тоғ пайдо бўлиш ҳаракатлари актив вулканик ҳаракатлар билан биргаликда рўй берди ва улар-тоғ системасининг турли қисмларида ҳамда Патагония плитаси доирасида турли вақтда бўлиб ўтдд

    Кўтарилма ва вулканик ҳаракатлар бутун плиоценда, атропоген бошида давом этиб, ҳозирги вақтгача ҳам тугагани йўқ. Анд тоғлари кўтарилиши билан бир вақтда интенсив емирилган, увоқ тўпланган ҳамда текисланган юзалар пайдо бўлган.

    Анд тоғларининг ғарбий зонасида кўтарилиш билан бир вақтда чуқур ер ёриқлари пайдо бўлиб, бу зонанинг чекка қисмлари Тинч океан тагига чўккан.

    Плиоценда бирмунча вақтдан кейин Жанубий Америка шимолий материк билан узил-кесил туташган. Бу ҳол ҳар иккала материкдаги ҳайвон ва ўсимлик турларининг ўзаро алмашинувига имкон берган.

    Жанубда Антарктика областида иқлимнинг совиб кетиши ва Антарктидада қоплама музликларнинг пайдо бўлиши муносабати билан бу ерга Антарктикафлораси кириб кела бошлади. Анд тоғлари кўтарилган сари,уларнинг ўзига хос органик дунёси вужудга келди; у уч флора элементидан: тоғ табиати шароитига мослашган неотропик элементдан, Антарктика элементидан ва Анд тоғларининг ўзида таркиб топган тоққа хос эндемик турлардан иборат.

    Анд тоғларининг кучли кўтарилиши оқибатларидан бири тоғ музланишларидир; улар ҳозиргига қараганда анча катта бўлган, бироқ чекка жанубни ҳисобга олмаганда, ҳеч қаерда тоғлар доирасидан четга чиқмаган. Материкнинг жануби-ғарбида чўкиш ва музликлар иши натижасида Чилининг фьордли соҳили вужудга келган.

    Атропоген даврининг иккинчи ярмида Жанубий Америкада одам яшаган. Бу ерга одам четдан келиб тарқалган бўлиши мумкин, чунки Неотропик областдан топилган қазилма ва ҳозирги флора таркибида қирра бурун (одамсимон) маймунлар учрамайди. Жанубий Америкага одам Шимолий Американинг Тинч океан соҳиллари орқали 30-15 минг йил бурун кириб келган бўлиши эҳтимолга энг яқин.

    ТЕКТОНИК ТУЗИЛИШИ ВА РЕЛЬЕФИ

    Жанубий Америка орографияси билан Шимолий Америка орографияси ўртасида бир қадар ўхшашлик бор. Шарқда Атлантика океани қирғоқлари яқинида Бразилия ва Гвиана тоғликлари ҳамда Патагония платоси бор. Материкнинг чекка ғарби ва шимоли-ғарбида унинг қирғоқлари қиёфасига мос равйшда дунёдаги энг узун тоғ системаси Анд тоғлари ёки Жанубий Америка Кордильераси тоғлари 6 минг км га чўзилган. Тоғликлар билан Андтоғлари орасидаги материкнинг таҳминан 45% ини эгаллаган, жуда катта-Амазонка, Ориноко ва Парагвай Парана (Ла-Плата) пасттекисликлари бор. Улардан Жанубий Американинг энг катта дарёлари оқиб ўтади. Бу текисликлар материкнинг ўрта қисмида яхлит текисликлар полосаси ҳосил қилиб бир-бирига туташиб кетган.

    Шимолий Америка билан Жанубий Американинг орографик жиҳатдан бир-бирига ўхшашлиги ҳар иккала материк ривожланиши ва структурасининг ғарбий чекка қисмлари Тинч океан минтақасининг бурмали тоғларига киради, ваҳоланки, уларнинг катта шарқий қисмлари платформа тузилишига эга, Бироқ Жанубий Американинг платформа қисми тузилиши ва ривожланишига кўра Шимолий Америкадан кўра Африкага кўпроқ ўхшаш.

    Юқорида айтиб ўтилганидек, Жанубий Америка платформаси жуда катта Гвиана-бразилия мегақалқони (уни Жанубий Африка қалқонининг аналоги деб қараш мумкин) билан Пампа-Патагония плитасидан (уни Африкадаги Саҳрои Кабир плитасига таққослаш мумкин) ташкил топган.

    Мегақалқон доирасида фундаментнинг у ер бетига чиққан учта қисми бор; булар Гвиана, Ғарбий Бразилия ва Шарқий Бразилия қалқонларидир. Уларни Амазонка, Парана, Сан-Франциско, Мараньяо (Паранаиба) синеклизалари бир-биридан ажратиб туради. Охирги уч синеклиза ўзаро туташиб Ғарбий Бразилия қалқони билан шарқий Бразилия қалқони орасидаги бир бутун ботиқлар зонасини ҳосил қилган.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21


    написать администратору сайта