Главная страница
Навигация по странице:

  • Йосемит водийси.

  • Мохаве чўлининг баҳорги манзараси.

  • М арказий-Американинг орографик схемаси.

  • Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси


    Скачать 6.86 Mb.
    НазваниеТ. В. Власова материклар табиий географияси
    Дата06.06.2022
    Размер6.86 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаВласова2 (1).doc
    ТипДокументы
    #573600
    страница8 из 21
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21

    Колорадо дарёсининг йиллик оқими (М. И. Львовичдан).

    Колорадо платоси ва ундан жанубда жойлашган чўл районлардан океанга қуюлувчи доимий дарёлар оқиб ўтади. Булар Колорадо дарёси ва унинг ирмоқлари Қояли тоғлардан бошланади ва ёмғир ҳамда тоғдаги қор сувларидан тўйинади. Баҳорнинг охири ва ёзда уларнинг сув сарфи кескин ортади, бошқа фаслларда суви жуда камаяди. Масалан, Колорадо яқинида йил давомида сув сатҳи 15-18 м ўзгаради. Колорадонинг кўп ирмоқлари жаладан кейин ёки қорлар эриган вақтдагина асосий дарёга етиб бориб, йилнинг қолган фаслида қумларга сингиб кетади. Баъзи бир вақтинчалик дарёлар типик сел оқимига ўхшаб, кичикроқ ҳайдалган жойларни шағал ва лойқа билан кўмиб кетади.
    Йосемит водийси.

    Барча дарёлар ерларни суғоришда фойдаланилади. Бу жиҳатдан Колорадо дарёсининг аҳамияти айниқса каттадир; унга тўғон ва сув омборлари қурилган. Шунингдек, Катта Шўр кўлга қуюлувчи майда дарёлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу кўллар ўзининг атрофидаги аҳолиси зич саноат районини сув билан таъминлайди. Бироқ АҚШ нинг бу қисмида бир бутун суғорув системаси йўқ; шу сабабли аҳоли гоҳ қурғоқчиликдан, гоҳ тез-тез бўлиб турадиган ҳалокатли тошқинлардан доимо зарар кўради.

    Кордильера тоғларида тупроқ-ўсимлик қоплами, ҳамма жойдаги каби, рельеф ва ёғинлар миқдорига қараб ғарбдан шарққа томон ўзгаради.

    Қирғоқ тизмалари илгари тоғ тепаларигача қизил калифорния дарахтиредвуд (Sequoia semperirens), ореган қарағайи ва бошқа хил дарахтлар ўсган игна баргли ўрмонлари билан қопланиб ётарди. Эндиликда бу ўрмонлар анча кесилиб кетган. Ўрмонлар жанубга томон чаппараль типидаги бутазорлар билан алмашинади. Чаппараль кам ёғин районларда бирламчи, ўрмони кесиб юборилган жойларда эса-иккиламчи ўсимлик типи сифатида тарқалган.

    Калифорния водийсида типик субтропик ўсимликлар ўсади. Водийнинг таги ва ёнбағирларининг қуйи қисмлари жигарранг тупроқлар билан қопланган, дарё водийлари бўйлаб эса аллювиал тупроқлар тарқалган. тмишда водий тагини ўтлар қоплаб, улар қишда кўм-кўк бўлиб ўсиб, баҳорда гуллаган ва ёзда қуриб қолган. Водийнинг энг қурғоқчил қисмларини чаппараль типидаги буталар эгаллаган. Тоғ ёнбағирларининг қуйи қисмларида ҳозиргача доимий яшил дуб ва сариқ қарағайнинг кичик-кичик ўрмонлари ўсади.

    Секвоя

    Ҳ озирги вақтда Калифорния водийсининг ҳеч қаерида табиий ўсимлик қоплами сақланиб қолмаган, чунки унинг табиий шароити субтропик ўсимликлар, айниқса мевалар етиштириш учун қулайлигидан, у бутунлай катта субтропик деҳқончилик районига айлантирилган. Бутун водийда бирон-бир мевали ўсимлик: узум, олма, нок, шафтоли ёки сабзавот етиштиришга ихтисослашган кўплаб шаҳарлар ўсиб чиқди. Совуқ тушмайдиган айрим районларда, апельсин ва лимон етиштирилади.

    Сьерра-невада ёнбағирларида табиий ўсимликлар анча сақланиб қолган. Уларнинг Калифорния водийсига қараган пастки қисмлари тахминан 1000 м баландликкача бутасимон дубзорлар билан, ундан юқори қисмлари эса-қанд қарағайи ва сариқ қарағай, кедр ҳамда пихта ўрмонлари билан қопланган. Салкам 1500 м баландда ўлкан секвойя ўсган кичик-кичик ўрмонлар сақланиб қолган. Тугаб бораётган ва ёғочи қаттиқ бу дарахтнинг баҳайбат танаси деярли 100 м га, эни 10 м гача етади. Ўлкан секвойя дарахти уч минг, ҳаттотўрт минг ййл яшайди. Бу дарахт деярли бутунлай кесиб юборилган, илгариги ўрмонлардан сақланиб қолганлари эса эндиликда ноёб ўсимлик сифатида муҳофаза қилинади. Сьерра-невада тоғларининг 3000 м дан баланд қисмлари альп ўтлоқлари билан қопланган. Тизманинг шарқий, қуруқроқ ёнбағри қуйи қисмида ўт-шувоқ ўсимлик қоплами, юқорида эса қарағай-арча сийрак ўрмонлари билан қопланган.

    Сьерра-невададан шарққа томон дарахт ўсимликлари деярли учрамайди. Бу ерда қуруқ дашт ва субтропик чўл ландшафтларига хос тупроқ ва ўсимлик турларини учратиш мумкин. ёғин энг кўп тушадиган тоғ ёнбағирларида баъзан арча ва мажмағил қарағай сийрак ксерофит ўрмонлари участкалари учрайди. Бироқ бу ўрмонли участкалар майдони жуда кичикдир. Территориянинг катта қисмида, бўз тупроқларда қуруқ ўт ўсимликлари қоплами ёки шувоқ устун туради.

    Катта Ҳавза кўлининг атрофларида тупроқлар шўрланган бўлиб, ўсимликлари жуда сийракдир. Бу ерда шўралар, баъзи бир олабута турлари, сал дарахти, шўрадошлар оиласига кирувчи шарсимон буталар ўсган жойлар учрайди.

    Жанубда ҳақиқий бутазор тундра ўсган жойлар бор; уларда кактусдошлардан устунсимон кактус, юкка ва агавалар катта роль ўйнайди. Уларга тўқ майда баргли креозот бутаси, мескит ва бошқа хил кўп йиллик тиканли буталар аралашиб ўсади. Бу чўл ўсимликлари қоплами орасида ҳеч унумсиз, тўзима қумли ва тош қурумли жойлар учрайди.

    Бу жойларнинг аҳолиси кам. Аҳоли асосан фойдали қазилмалар қазиб олинадиган, сувлари бўлган ва ҳар ер-ҳар ерда ҳайдаб, экин экиладигак ерлари бор тоғ этаклари яқинида яшайди. Бу ерларда мевали боғлар, сабзавот ва полиз, буғдой ва арпа экилган майдонларни учратиш мумкин. Ерларнинг бир қисми, айниқса тоғ ён-бағирларида яйлов сифатида фойдаланилади.

    Мохаве чўлининг баҳорги манзараси.

    Жанубда индеецларнинг бир неча қабиласи яшайди; улар бу ерларга анча илгари ҳайдаб чиқарилган бўлиб, ярим кўчманчи чорвачилик ва обикор деҳқончилик билан шуғулланадилар.

    Қояли тоғлар ёнбағирларида яна ўрмонлар учрайди. Улар шимолда ғарбий тилоғоч, дуглас пихтаси, ели, тсуга, туядан таркиб топган, жанубда сариқ қарағай, арча ва оқ пихта кўп тарқалган.

    Тоғларнинг шимолий қисмида ўрмонлар тоғ тизмаларининг ён-бағирларинигина эмас, балки бутун водийни ҳам эгаллайди. Водийларда жанубга томон ўрмонлар тугаб, улар ўрнини дашт типидаги ўт ўсимликлари олади. Тоғларнинг юқори қисмларини айниқса шимолда, субальп ва альп ўсимликлари-қоплаган.

    Кўриб ўтилган область табиий шароитига кўра АҚШ нинг энг хилма-хил ва қизиқарли қисмидир. Унда катта-катта қўриқхоналар бунёд этилган. Йосемит водийсидаги қўриқхоналар ва Сьерра-невада тоғларида Секвойя қўриқхонаси энг машҳурдир, Қояли тоғларда эса машҳур Йеллоустон миллий парки бор.

    Йеллоустон миллий парки майдони 9000 км2 ва баландлиги 2100-2500 м ли баланд платони эгаллайди. У ҳамма томондан тоғлар билан ўралган. Плато вулкан жинсларикўл, лава ва брекчиялардан таркиб топган. Парк аввало вулканик жараёнлар оқибатлари туфайли ажойибдир; вулканик жараён қояли тоғларда умуман суст ривожланган, бироқ жуда катта майдонни эгаллаган. Паркдаги энг диққатга сазовор нарса бир неча юзлаб гейзерлардир. Ўлкан гейзери ҳар уч кунда отилиб, ундан кўтарилган сув фонтани 91 м га етади, сувининг иссиқлиги +94,8°С. Эски хизматчи гейзери ҳар 50-70 минутда +90,4°С сувни 42 м баландликка отади. Қўриқхонада мингдан ортиқ иссиқ булоқ бор, булар орасда паркнинг шимолий қисмидаги Мамонт булоқлари айниқса машҳурдир. Гейзер ва булоқлар атрофида эритмадан ажралиб чи-қадиган кремний оҳактошли бирикмалар кўп миқдорда тўпланади. Улар турли рангда: пушти ранг, ҳаваранг, ва сарғиш тусда товланади. Бу ётқизиқларгейзер ҳамда булоқлар атрофида бутун бир террасаларни ҳосил қилади ва совуб улгурмаган сувлар бу террасалардан оқиб тушиб туради. Сув баъзи бир террасалардаги пастқам жойларда туриб қолиб, кичкинагина кўллар ҳосил қилади.

    Йеллоустон платосининг юзасида музлик ётқизиқлари тўп-тўп бўлиб уйилиб ётади ва платони чуқур каньонсимон водийлар кесиб ўтган. Қўриқхонадаги энг катта Йеллоустон кўли 2770 м баландликда жойлашган бўлиб, чуқурлиги деярли юз метрга етади. Қўриқхонанинг деярли бутун территорияси игна баргли ва майда баргли ўрмонлар билан қопланган. Мана шуларнинг барчаси туфайли Йеллоустон парки ғоятда гўзал ва мафтункор районлардан бири бўлиб, унинг табиати айни вақтда қояли тоғларнинг Катта бир қисми шароитини характерлайди. Қўриқхона 1872 йили барпо этилганлигидан, унинг табиий шароити ва ландшафтлари яхши сақланган. Қўриқхонада АҚШ нинг турли областларига хос фауна вакиллари кўп. У ерда бизонлар, гризли айиғи, қора айиқ, буғулар яшайди.

    ШИМОЛИЙ МЕКСИКА

    Бу область Калифорния ярим оролини, Шимоли-ғарбий Мексика платосини ва жанубий чеккаси бўйлаб баланд вулкан занжирлари ўтган Мексика тоғлигини ўз ичига олади. Шимолий Мексика жанубда Бальсас дарёсининг тектоник водийси билан чегараланади, бу водий айни вақтда асли Шимолий Америка билан Марказий Америка орасидаги географик чегара ҳамдир. Бутун область тоғли ва арид ландшафтлари ҳамда вулкан рельефи шаклларининг кенг тарқалганлиги билан характерланади.

    Калифорния ярим оролида АҚШ даги Қирғоқ бўйи тизмаларининг давомидан иборат тоғлар жойлашган. Улар 1000-3000 м баландга қад кўтарган бўлиб, Калифорния қўлтиғи билан Тинч оке-ama тушиб келган. Фақат қирғоқ бўйидаги баъзи жойлардагина камбар соҳилбўйи сертепа текислиги жойлашган. Тор ва узун Калифорния қўлтиғи шарқдан Қирғоқ бўйи тизмаларини чегаралаб турувчи пастқам жойлар (ботиқлар) полосасининг давомидан иборат. Калифорния қўлтиғининг шарқий қирғоғи бўйлаб камбар қирғоқбўйи текисликлари чўзилиб кетган, улар бурмаланган чўкинди, шунингдек вулканик жинслардан таркиб топган Сонор сертепа платосига туташиб кетган.

    Шарқда Шимолий Мексика областининг асосий қисмини эгаллаган Мексика тоғлиги қад кўтарган, у шарқ, ғарб ва жанубдан баланд тоғлар билан ўралган. Уни Кордильера тоғларининг бошқа қйсмидан ёр пўстининг чуқур кўндаланг ёриқлари ажратиб туради; бу ёриқлар Тинч океан ва Мексика қўлтиғига чиқиб боради.

    Мексика тоғлиги ларамий эпохасида бурмаланган вулкан маҳсулотлари билан кўмилиб қолган мезозой жинсларидан таркиб топган. Унинг шимолий қисми (Шимолий Меса) анча паст бўлиб, бирқанча оқимсиз сойликлар (больсонлар) га ва уларни бир-биридан ажратувчи паст тоғларга бўлинади; бу тоғларнинг баландлиги одатда 1500 м дан ошмайди. Ясси тоғликнинг жанубий қисмини ташкил этувчи Марказий Меса анча баландга кўтарилган бўлиб, кучли ўйилиб кетган. Ясси тоғлик шимолий қисми билан жанубий қисмининг ўйилганлик (парчаланганлик) даражаси уларнинг иқлимидаги тафовут билан боғлиқдир. Жанубий қисмида иқлим анча сернам бўлиб, эрозия жараёнлари шиддатли рўй берадй, шимолда эса нураш ва эол жараёнлар устун туради.

    Марказий Месанинг айрим массивлари орасидаги сойликларда шаҳар ва посёлкалар-жойлашган.

    Ясситоғлик ғарбдан Ғарбий Сьерра-мадре, шарқдан Шарқий Сьерра-мадре тоғлари билан чегараланади; бу тоғ тизмаларининг баландлиги 3000 м дан ортади.

    Мексика тоғлигининг жанубий чеккаси. ер пўстининг жуда катта ёриқлари системасига тўғри келади, бу ёриқлар Тинч океан тагини кесиб ўтган актив тектоник зонанинг шарқий давомидир. Мезазой эрасида бу зона бўйлаб интрузиялар кўплаб оқиб чиққан ва вулканлар отилиб чиқиб, кўндаланг Вулканик Сьерра- ёки Мексиканинг Марказий Вулканик тоғлиги деб аталувчи конусларнинг бутун бир системасини ҳосил қилган. Бу ерда вулканик ҳаракати неогенда айниқса актив бўлган, бироқ у ҳозирги вақтда ҳам давом этмоқда. Орисаба ёки Ситлальтепетль (5700 м), Попокатепетль (5452 ш) ёки Колима (3846 м) энг баланд ҳаракатдаги вулкан ко-нусларвдир. Истаксиуатль (5286 м) ва бошқа вулканларнинг ҳаракати яқинда тўхтади. Худди шу районда инсон кўзи ўнгида янгидан-янги вулканлар пайдо бўлмоқда. 1943 йилдан то 1946 йилгача Парикутин вулкани пайдо бўлди, яқиндагина Хорульо вулкани ҳаракатта келди. Кўндаланг Сьерра- тоғларининг катта вулкан ко-нуслари орасида вулкан маҳсулотларидан таркиб топган анча кенг сойлик ва платолар жойлашган. Уларда Марказий Месадаги каби, аҳоли зич ўрнашган. Баландлиги 2300 м га яқин ва атрофи тоғлар билан ўралган шундай платолардан бирида Мексиканинг пойтахти Мехико шаҳри жойлашган.

    Шимолий Мексиканинг катта қисми қурғоқчил, ҳатто чўлдан иборат. Фақат шарқий ва жанубий районларигина бундан мустасно.
    Шимолий Меса.

    Областнинг энг қурғоқчил қисми унинг шимоли-ғарби ва Кали-форния ороли бўлиб, улар Тинч океан максимумининг шарқий чеккаси таъсирида эканлигидан иқлими Саҳрои Кабир ёки Намиб чўли иқлимига ўхшашдир. Бу районларда ҳаво намлиги нисбатая катта (85% гача) бўлиб, деярли бутунлай ёмғир ёғмайди. Температуралар тебраниши унча катта эмас, ёзги температура +25°С дан ошмайди. йиллик ёғинлар миқдори 100-150 мм. Ёғинлар миқдори Ғарбий Сьерра-мадре тоғларининг ёнбағирларида ва Кали-форния ярим оролининг чекка жанубида бир оз ортади.

    Мексика тоғлигининг шимолий қисми континентал иқлими чалачўлдан иборат. Бу ерда ёз иссиқ, қиш нисбатан юмшоқ, бироқ қиш оиларида шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келганда совуқ кучайиб, температура жанубда-15°С ва шимолда -20°С ra тушиб кетиши мумкин.

    Областнинг жанубий ва шарқий қисмлари Шимолий Атлантика мэксимумининг ғарбий чеккаси таъсирида бўлиб, ёзда ёғинлар анча кўп бўлади. Шарқий Сьерра-мадренинг шарқий ён бағри билан Кўндаланг Вулканик Сьерра- тоғларининг жанубий ёнбағрида ёғин миқдори 2000-4000 мм га етади.

    Платода ва тоғ ёнбағирларининг 1500 м дан баланд қисмида температура йил бўйича бирдай туради ва унча баланд бўлмайди (ўртача температура -20°С дан ошмайди). Тоғларда 3000 м дан баландда совуқ бўлиб, қор ёғади. Қор чизиғи 4500 м дан баланддан ўтади, Вулканик Сьерра- тоғларийинг энг баланд чўққиларида қор йил бўйи туради ва унда кичикроқ музликлар ҳам бор.

    Ш имолий Мексиканинг катта қисмида океанга томон оқим йўқ ва бу ерлар жуда кам сувдир. Шимолий Меса тоғларида бир неча ичи оқим марказлари бор; улар жудакатта сойлик-больсонларда жойлашган саёз оқимсиз кўллардир. Шимолда Қояли тоғлардан бошланувчи РиоТранде дарёси оқиб ўтади. У ёмғир ва тоғдаги қор сувларидан тўйинади, режими бир текис эмас, сув сарфи максимуми ёзга тўғри келади. Ғарбий ва Шарқий Сьерра-мадре тоғларидан қисқа, лекин серсув дарёлар оқиб тушади. Энг серсув дарёси Бальсасдир.

    33. Мексиканинг ўрта минтақасидаги ўрмон.
    Шимолий Мексиканинг бўз, каштан ва жигарранг тупроқларида чалачўл ўсимликлари устун туради. Мексика тоғлигининг шимолида кактус флорасининг пайдо бўлиши ва тарқалиш маркази бор.

    Саккулент кактусли чўллар Мексика тоғлигининг шимолидагина эмас, балки Сонора платоси ва Калифорния ярим оролида ҳам катта майдонни эгаллайди. Ўсимлик қопламида кактуслар (жами 500 га яқин тури бор), опунция, агавалар устун. туради, булар орасида фойдали ўсимликлар кўп. Кактусларнинг ташқи хилма-хиллигини тасвирлаш қийин: айниқса баландлиги 20 м гача бўлган устунга ўхшаб ўсган ўлкан цереуслар (Cereus) алоҳида ажралиб туради. Ривоятларга қараганда, Мексика тоғлигининг ғарбий қисмида ўсувчи шундай цереусларнинг бири Колумб замонидан бери мавжуд. Энг катта цереусларнинг дарахтга айланиб кетган танаси ёқилғи ва бинокорлик материали сифатида фойдаланилади.

    Танаси доирасимон тииратикон кактусларнинг айланаси 2 м га етади. Бундай ўсимликнинг бир тупида 2 тоннага яқин сув бўлади, унинг нордон танаси (гўшти) иетеъмол қилинади. Опунциялардан бири-тун (Opunta ficusindica) нинг меваси Мексиканинг энг камбағал аҳолисининг истеъмолида катта роль ўйнайди: у қайнатиб, ёпиб ва қовуриб ёйилади.

    Кактус ва опунция экиб ҳосил қилинган тўсиқларни тез-тез учратиш мумкин: бу тўсиқлар ўралган жойни ҳар қандай девордан яхши ҳимоя қилади. Бир мартагина гуллагандан кейин нобуд бўлувчи кўп йиллик ўсимлик агавалар (уларнинг 140 га яқин тури бор) ҳам кенг тарқалган. Агавалардан бири хенекен (Agae sisalana Perime) бўлиб, у қимматбаҳо толали ўсимлик сифатида кўп экилади. Мексикаликлар айрим агавалар шарбатидан пульке деб аталадиган алкоголли ичимлик тайёрлайдилар. Шимолий Мексика ландшафтлари учун кактус агава ва опунциялардан ташқари лоладошлар оиласига кирувчи дарахтсимон ўсимлик юкка ҳам характерлидир. Чўлда суккулент ўсимликлар билан бирга турли хил ксерофит буталар ва кичик дарахтлар: мескит, гвайюла ва бошқалар учрайди.

    Шимолий Мексикада ёғинлар миқдори орта боришига қараб, чўллар аста-секин чала чўллар ва тропик даштлар билан алмашинади. Даштли ерлар Сонор платосида ва Мексика тоғлигининг шимолида, асосан эса марказий Меса тоғларида учрайди. Булар каштан тупроқли тоғ даштларидан иборат бўлиб, уларда мескит, мимоза шунингдек кактус буталари аралашиб ўсадиган бошоқли ўтлар устун туради.

    Ёғин мўл ёғадиган тоғ ёнбағирларининг 1000-1200 м гача бўлган қисми кўпдан-кўп лианалар чирмашиб келган дуб ва магнолия доимий яшил ўрмонлари билан қопланган; лианалар орасида ваниль (Uanilla fragrans) учрайди. Тоғларнинг ўрта минтақасини чинор, дуб, ёнғоқ, қарағай, пихта ва арча ўсган аралаш ва нина баргли ўрмонлар эгаллаган. Вулканли Сьерра-тоғларида 4000 м дан юқорида альп ўтлоқлари ястаниб ётади.

    МАРКАЗИЙ АМЕРИКА

    Шимолий Американинг тропик кенгликларда жойлашган жанубий камбар қисми Марказий Америка деб аталади. У Шимолий Американи Жанубий Америка билан туташтиради ва табиий шароитига кўра ҳар иккала материк ўртасидаги оралиқ территория ҳисобланаи. Кариб денгизидагн ороллар группаси табиатига кўра Марказий Америкага ўхшаб кетади ва унинг таркибий қисми ҳисобланади.

    М арказий-Американинг орографик схемаси.

    Марказий Америка тектоник жиҳатдан қисман Мексика Кордильераси тоғларининг давоми бўлиб, қисман эса, Кордильера тоғлари минтақасининг алоҳида Антиль-кариб областига киради. Марказий Америка иқлими, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёсига кўра кўпроқ Жанубий Американинг шимолий қисмларига ўхшаб кетади.

    Марказий Америка бўйни, ороллар ва улар орасида жойлашган Кариб денгизи Атлантика океанининг атрофидаги қисмлари билан бирга тектоник жиҳатдан беқарор, ҳаракатчан областдир. Қуруқликнинг баланд кўтарилган қисмлари билан бирга бетўхтов чўкиб, жинслар тўпланадиган чуқур ботиқлар ҳам бор. Бутун-Марказий Америка сейсмик жиҳатдан жуда активлиги ва ҳозирги замон вулканизмининг ривожланганлиги билан характерланади. Марказий Американинг қуруқлик қисми Америка материги ва Атлантика океанининг энг катта ҳавзасикариб денгизини ўраб туради; бу денгиз субокеан типидаги ёш тектоник чўкмада жойлашган. Сув ости остоналари бу чўкмани чуқурлиги 4-5 минг метрли бир неча сув ости сойликларига бўлиб қўйган. Кариб денгизи тропик минтақада жойлашган бўлиб, суви температурасининг юқорилиги ва нормал океаник шўрлиги билан ажралиб туради (сув юзасидаги ўртача ойлик температура +23, +27°С, бир неча ўн метр чуқурликда эса +4°С дан ортиқ).

    Кариб денгизи орқали Атлантика океанидан Мексика қўлтиғига пассат оқими кириб келади ва у Мексика қўлтиғидан чиққач, Гольфстрим бошланади.

    Кариб денгизида июнь ойидан то октябрь ойигача тропик довуллар ўтиб, ороллар аҳолисига катта талофат етказади.

    Кариб денгизининг иқтисодий ва стратегик аҳамияти жуда катта, чунки у Атлантика океанидан Панама канали орқали Тинч океанга ўтадиган сув йўли устидадир. Денгиз қирғоғида кўплаб йирик портлар жойлашган.

    Марказий Америка доирасида икки табиий географик область: Бўйин ва Ороллар ажратилади.
    МАРКАЗИЙ АМЕРИКА БУЙНИ

    Марказий Американинг бу областига шарқда Мексика қўлтиғи билан Кариб денгизи ва ғарбда Тинч океан орасидаги камбар қуруқлик киради. Марказий Американинг шимолий географик чегараси Бальсас дарёсининг тектоник водийсидир, жанубий чегараси Дарьен қўлтиғидан Тинч океанга томон, яъни Шимолий Америка Жанубий Америка билан туташган жойдан ўтади.

    Океанлар орасидаги камбар қуруқликнинг эни Юкатан ярим оролида 860 км га етади, энг тор жойипанама бўйнида эса атиги 50 км келади. Бўйиннинг анча қисми тоғлардан иборат, бу тоғлар рельефининг парчаланганлиги, ҳозирги замон вулканизми ва зилзилалар билан характерланади.

    Тинч океан соҳили бўйлаб денгиз ётқизиқлари, аллювиал ва вулканоген жинслардан таркиб топган тор қирғоқбўйи пасттекислиги чўзилиб кетган. Бу пасттекислик тўртламчи даврда пайдо бўлган. Қирғоқ чизиғи кам парчаланган, баъзи жойларда текис, қирғоқда қум тиллари ва дюна тепалари кўп. Бўйиннинг чекка жанубидагина тоғлар қирғоққача давом этиб, кичикроқ ярим орол ва қулай қўлтиқчалар ҳосил қилади.

    Тинч океан бўйи пасттекисликлари чеккасида баландлиги 2000- 3000 м келадиган ва кристалли ёки бурмаланган чўкинди ҳамда вулканик жинслардан таркиб топган тоғ массивлари қад кўтарган. Бу ерда лорамий бурмаланишида пайдо бўлган тоғлар зонаси торайиб, Кариб денгизи қирғоқлари яқинига кириб боради. Бўйиннинг катта қисмини Жанубий Сьерра-мадре ўрта массиви билан Чиапас тоғлиги эгаллайди; Чиапас тоғлигининг ғарбий қисмида увоқ чўкиндилар б илан тўлган ботиқ пайдо бўлган.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21


    написать администратору сайта