Главная страница
Навигация по странице:

  • Жанубий Америкада ер юзаси сатҳидаги ўртача температура. Январь.

  • Жанубий Америкада ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Июлъ.

  • Ёғинлар миқдори

  • Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси


    Скачать 6.86 Mb.
    НазваниеТ. В. Власова материклар табиий географияси
    Дата06.06.2022
    Размер6.86 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаВласова2 (1).doc
    ТипДокументы
    #573600
    страница10 из 21
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21

    Жанубий Американинг тектоник картаси.

    Қалқонларнинг Анд бурмали зонасига қараган ёнбағирлари перикратон (яъни пратонлар чеккасидаги) ботиқларга бориб туташади; бу ботиқлар эса, ўз навбатида Анд тоғларининг олд букилмаларга қўшилиб кетган.

    Жанубда субмеридионал йўналган перикратон букилма Чакопампа синеклизасига қўшилиб кетган; Чакопампа синеклизаси эса, ўз навбатида, Парана синеклизасига туташган. Чакопампа синеклизаси Патагония плитасига киритилиши мумкин. Патагония плитасида иккита массив алфатнлади, уларнинг юза қисми чўкинди ва вулканик жинслардан таркиб топган; массивлар бир-биридан тор букилмалар орқали.ажралган.

    Платформа территориясида турли хил фойдали қазилмалар бор. Уларнинг Жанубий Америка картаусидаги ҳозирги тақсимланиши: бир томондан, геологик тузилишидаги тафовутларни акс эттирса, иккинчи томондаи унинг геологик жиҳатдан нотекис ўрганилганлигини кўрсатади.

    йирик металл рудаси конлари архей-протерозой фундаментининг жинслари билан боғлиқдир. Гвиана ва айниқса Бразилия тоғлигининг протерозой метаморфик жинсларида (итабиритларда) темир рудасимагнетит ва гематитларнинг бой запаслари бор. Интрузиялар ер пўстига кириб келган жойларда олтин конлари бор.

    Қадимги нураш маҳсулотлари ва гранит-гнейсларнинг парчаланишидан таркибида 5(1% дан ортиқ метали бўлган марганец рудасининг катта запаслари ҳосил бўлган.

    Шунингдек, айниқса Гвиана тоғлиги ва Гвиана пасттекислигидаги кристалли жинслардаги қадимги нураш пўсти билан капиталистик дунёдаги энг катта боксит конлари боглиқдир.

    Турли ёшдаги пегматит томирларида нодир ва радиоактив элементлар пайдо бўлган.

    Ориноко билан Амазонка перикратон букилмаларида, Гран-Чакода ва Патагония плитасида яқйнда нефть конлари топилган бўлиб, улардан нефть қазиб олинмоқда.

    Жанубий Америка платформаси территориясида рельеф Африка рельефига жуда ўхшаб кетади. Уларнинг тафовути асосан у ёки бу рельеф типининг ўзаро нисбатида акс этган. Масалан, Жа нубий Америкада синеклизалар анча кенг тарқалганлигидан пастак аккумулятив текисликлар анча катта майдонни эгаллайди; вулканоген платолар тарқалган территориялар ҳам анча катта ва ҳ. к.

    Аккумулятив текисликлар, Африкадаги каби, деярли барча синеклизаларнинг марказий қисмини эгаллаб, перикратон букилма зонасига мувофиқ келади. Синеклизаларнинг қалқонларга ёндош чекка қисмлари, шунингдек Патагония плигаси қат-қат баланд те-кисликлар ва платоларни ҳосил қилади. Чўкинди жинслар ком-плекси атрофидаги қалқонлар билан бирга-кўтарилма ҳаракатлар таъсирида бўлган Мараньяо ва Сан-Франциско ботиқлари моноклинал ҳамда ёнбағирлари. жарлик ҳосил қилиб тик тушган (шападас) зинапоясимон баланд платолар тарқалганлиги билан характерланади.

    Ғарбий (Марказий) Бразилия қалқонининг шимолий ва ғарбий қисмлари, Шарқий Бразилия ва Гвиана қалқонларининг шимолий ёнбағирлари учун энг типик бўлган рельеф шакллари баланд текисликлар ҳамда гоҳ кенг, гоҳ тор дарасимон дарё водийлари кесиб ўтган ясси тоғликлардир.

    Бразилия тоғлигининг жануби-ғарбида, Парана ҳавзасида жуда катта майдонларни зинапоясимон вулканик платолар эгаллайди.

    Шарқий Бразилия қалқонининг чеккасига тўғри келувчи Шарқий Бразилия тоғлиги, шунингдек Гвиана тоғлигининг катта қисми мезозойнинг охири ва неоген антропогенда қалқонларнинг орогеник ҳаракатлар туфайли активлашиши натижасида Шарқий Африкадаги эпиплатформа тоғларига ўхшаб қолган (булар Бразилия Сьерралари ва Гвиана тоғлигининг энг баланд қисмларидан иборат).

    Анд тоғлари бурмали минтақаси деярли бошдан-охирига параллел ёки деярли параллел тоғ тизмалари ва тоғ орасидаги водийлардан ташкил топган; тоғ тизмалари-антиклинорийларга, тоғ водийлари эса, муайян синклинорий ва грабенларга тўғри келади.

    Ҳозирги Анд бурмали тоғлари таркибига бироз кейинги орогеник ҳаракатлар натижасида ўзгарган палеозой бурмали структуралари киради, улар тоғ системасининг марказий ва шарқий қисмларини ўз ичига олади. Ғарбда бутун палеозой ва мезозой давомида чўккан ҳамда бурмаланган ва кайназой эрасида кўтарилган зона чўзилиб кетган.

    Шимолда асл Анд тоғлари минтақаси асосий қисми Шимолий Америка таркибига кирувчи Антиль-кариб области билан туташади. Жанубий Америкада бу областга Кариб Анд тоғларининг reoграфик кенглик бўйлаб ўтган тоғ системасигина киради.

    Анд тоғларида рельефнинг ривожланиши ва тузилишидаги тафовутларга қараб қуйидаги структуравий-геоморфологик зоналарни ажратиш мумкин: Ғарбий Кордильера тоғлари, Шарқий Кордильера тоғлари, Кордильера ёни тоғлари ва Пампа Сьерралари.

    ЖАНУБИЙ АМЕРИКАНИНГ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ.

    Ғарбий Кордильера тоғлари баланд ва ўртача баландликдаги бурмали-палахсали тизмалардан иборат бўлиб, улар альп циклининг ўртаси ёки охирида дайдо бўлган. Ғарб томондан бу зонанинг ёнида бўйлама водий ва ботиқлар полосаси жойлашган бўлиб, улар ўз навбатида узилиб-узилиб давом этувчи Қирғоқбўйи Кордильераси тоғларини. Тинч океандан ажратиб туради; Қирғоқбўйи Корлильераси тоғлари деярли ҳамма жойда кайназой эрасининг бурмаланган ётқизиқларидан таркиб топган. Кейинги зона-Шарқий Кордильера тоғлари палеозой бурмали структураларининг кайназой эраси охиридаги палахсали ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган. Анд тоғларининг марказий қисмида, Ғарбий ва Шарқий Кордильера тоғлари ўртасидаги Боливия тоғлиги Пуналари жойлашган-улар палеозой палахсаларидан иборат бўлиб, альп орогенезида анча ўзгариб кетган. 26° ж. к. билан 37° ж. к. ўртасида Кордильера ёни (яъни, Баланд Кордильера) билан Пампа сьер-раларнинг ўртача баландликдаги ва баланд палахсали массивлари ҳамда тизмалари қад кўтарган. Бу тоғлар, аввалига палеозой, сўнгра эса кайназой тоғ пайдо бўлиш ҳаракатлари таъсиридаги платформаиинг чекка қисмларидир. Улар асл Анд тоғларидан тектоник ботиқлар орқали ажралган бўлиб, платформа билан Анд тоғлари орасидаги оралиқ область деб қаралиши мумкин.

    Анд тоғлари минтақасида фойдали қазилмалардан мис, қала-йи қўрғошин ва рухнинг пневматолит ҳамда гидротермал рудалари тарқалган. Шунингдек, кумуш, олтин ва кодир тошларконлари ҳам бор.

    Анд тоғларининг тоғ оралиғи ва тоғ олди букилмалари, аиниқ-са Венесуэла ҳамда Колумбия территориясида, нефтга бойдир.
    ИҚЛИМИ

    Жанубий Америка экваторнинг ҳар иккала томонида жойлашган, бироқунинг асосий қисми жанубий ярим шардадир. Материкнинг энг кенг қисми тропиклар орасида жойлашган бўлиб, субтропик ва ўртача кенгликларда энг камбар ҳамда қирғоқлари ўйилиб кетган қисми жойлашган Жанубий Американинг географик жиҳатдан 12° ш к. билан 56° ж. к. да жойлашгаплиги бу территорияга юқори даражада қуёш радиациясининг тушиши учун қулайдир. Материкнинг катта қисмида йилликялпи радиация миқдори 120- 160 ккал см2 га тенг, чекка жанубидагина бу миқдор 80 ккалсм гача камаяди. Ер юэасининг радиация баланси миқдори қишда 45° ж. к. дан жанубда, яъни материкнинг жуда кичик қисмидагина манфийдир.

    Жанубий Америкада, Шимолий Америкадаги каби, иқлим ҳосил қилувчи муҳим омил унинг орографиясидир. Атлантика океанидан келувчи ҳаво оқимлари ғарбга то Анд тоғларининг этакларигача эркин кириб кела олади. Ғарбда ва қисман шимолда Анд тоғлари тўсиғи Тинч океан билан Кариб денгизидан кириб келадиган ҳаво оқимлари ҳаракатига тўсқинлик қилади.

    Атлантика ва Тинч океанларининг материк қирғоғи яқинидаги оқимлари таъсири ҳам каттадир. Жакубий Пассат оқимининг Гвиана ва Бразилия тармоқлари Атлантика океанида Жанубий Америка қирғоқлари яқинида +3°С атрофида қишки мусбат аномалия ҳосил қилади. Тинч океандаги деярли экваторгача етиб борувчиПеру салқин оқими эса Антарктикадан шимолга совуқ сувларни суриб келиб, экваториал зонада шу кенгликдагига қараганда температурани 4°С га пасайтиради.

    Жанубий Америкада ер юзаси сатҳидаги ўртача температура. Январь.

    Жанубий Американинг катта қисмида атмосфера циркуляциясининг энг муҳим типи ҳар иккала ярим шардаги пассат циркуляциясидир. Атлантика босим максимумининг ғарбий чеккаси бўйлаб нисбатан сернам тропик ҳаво массалари ўтади, улар материк ичкарисига кириб борар экан, трансформацияланади ва ўзидаги намнинг бир қисминиюразилия ҳамда Гвиана тоғликларининг чеккасидаги тоғларда қолдиради.

    Экватордан жанубда, материк шарқий чеккасида-шимолий ярим шар пассатлари билан жанубий ярим шар пассатлари учрашади, бирмунча ғарбий районларда са ҳар бир ярим шариин ёзида пассатлар бир ярймшардан иккинчисига ўтади ва муссон шамоллари ҳосил бўлади.

    Материк ғарбий чеккасининг катта қисми Жанубий Тинч океан максимуми ва у билан боғлиқ бўлган жанубий ҳамда жанубиғарбий шамоллар ҳамда пассат инверсиясининг таъсиридадир.

    Материкнинг чекка жанубига ўртача.кенгликларнинг ғарбий ҳаво оқимлари таъсир кўрсатади.

    Январь ойида Жанубий Американинг экватордан жанубда жойлашган ва паст босим области қарор топадиган қисми энг яхши исийди. Шимолий Атлантика максимуми бирмунча жанубга сурилган бўлиб, унинг жанубий чеккасидан ўтувчи ҳаво оқими шнмолишарқий пассат тарзида Жанубий Американинг шимолий ҳисмини эгаллайди. Бу ҳаво Гвиана тоғлигининг шарқий ёнбағирлари ва Гвиана пасттекислигида анча ёғин беради, тоғликнинг ички районлари ва Оривоко пасттекислигида эса у қуруқ шамолдан иборат бўлиб, қурғоқчиликларнинг бўлиши шу ҳаво оқими билан боғлиқдир. Шимоли-шарқий пассат экваторни кесиб ўтар экан, шимолий ва шимоли-ғарбий йўналиш олади ҳамда Бразилия тоғлиги билан Гран-Чако текислигининг катта қисмига ёмғир келтиради.

    Материкнинг исиган қисмига Жанубий Атлантика антициклони томонндан муссон характеридаги шамоллар кириб келиб, Бразилия тоғлиги билан Ла-Плата пасттекислигига ёмғир ёғади.

    Жанубий Америкада ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Июлъ.

    Ғарбий соҳилнинг 30° ш. к. дан то деярли экваторгача бўлган катта қисми Тинч океэн максимумининг шарқий қаноти таъсирида бўлиб, бу ерларга деярли ёғин ёғмайди. Соҳилнинг Гуаякиль қўлтиғидан шимолдаги қисмигина экваториал ҳаво массалари таъсири остида бўлиб, унга кўп миқдорда ёмғир ёғади.

    Материкнинг чекка жанубига ғарбдан нам океан ҳавоси кириб келади. Бунда Тинч океан соҳиллари ва, айниқса, Анд тоғларининг ғарбий ёнбағирларига ёғин кўп тушади. Анд тоғлари билан тўсилиб қолган ва шарқдан совуқ оқимлар ўтадиган Патагония ўртача кенгликларнинг нисбатан қуруқ континентал ҳаво массалари шаклланадиган марказга айланади.

    Материкнинг бутун шимолий қисми июлда жануби-ғарбий муссон келтирадиган нам экваториал ҳаво таъсирида бўлади; шунингдек, Атлантика океани томонидан кириб келадиган нам тропик денгиз ҳавоси ҳам таъсир этиб туради.

    Жанубий ярим шардаги тропик максимумининг шимолга сурилиши муносабати билан Бразилия тоғлигида юқори босимли ва қуруқ об-ҳаво қарор топади. Тоғликнинг жануби-шарқий чеккасигина бевосита Атлантика океанидан келадиган жануби-шарқий пассатлар таъсирида бўлгани учун унга анча миқдорда ёғин тушади; бироқ бу ёғин миқдори ёзда камроқдир.

    Жанубий ярим шарнинг субтропиква ўрта кенгликларида ғарбий ҳаво массалари устун туриб, циклонлар ёмғир келтиради. Патагония ёзда ҳам нисбатан қуруқ ва совуқ ҳаво шаклланадиган марказ бўлиб қолаверади; бу ҳаво вақт-вақти билан шимолга кириб бориб, Амазонка пасттекислигигача етади ва бу ерда температуранинг анча пасайиб кетишига сабаб бўлади.

    Тинч океан соҳилининг марказий қисмида июлда ҳам январдаги каби, 30° ж. к. дан то экваторгача жанубий ва жануби-ғарбий шамоллар устун туради; улар совуқ Перу оқими сувлари устида қирғоққа параллел эсиб, шу кенгликларда Тинч океан соҳили об-ҳавосининг анча қуруқ келишига сабаб бўлади. Соҳилнинг пассат шамоллари жануби-ғарбий муссонлар билан алмашинадиган шимолий қисмидагина ёғинлар анча кўп тушади.

    Африка каби, Жанубий Американинг асосий қисми экваториал, субэкваториал ва тропик иқлим минтақаларида жойлашган. У чекка жанубда субтропик ва мўътадил иқлим минтақаларига ҳам кириб боради. Бироқ бу минтақаларнинг кенглиги ва улар ичидаги турли иқлим типларининг нисбати Африкадагидан бошқачадир. Бу, аввало, Жанубий Америка орографиясининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқдир; Жанубий Америка бу жиҳатдан Африкадан кескин фарқ қилади.

    Жанубий Америкада экваториал иқлим минтақаси бутун Амазонка пасттекислигини (унинг шарқий ва чекка жанубий қисмлари бундан мустасно), Гвиана тоғлиги билан Ориноко пасттекислигининг унга туташ қксмларини ўз ичига олади. Тинч океан соҳилининг экватордан шимолдаги қисми ҳам экваториал минтақага киради. Бу минтақа йил бўйи ёғинларнинг кўплиги ва температурасининг бирдай юқори ( + 24, +28°С) эканлиги билан характерланади. Йиллик ёғин миқдори турли қисмида 1500 мм дан 2500 мм гача бўлиб, Тинч океан соҳилларидагина ёғин миқдори йилига 5000-7000 мм га етади. Бу районга ёғинларни йил бўйи жанубий ва жануби-ғарбий шамоллар кёлтиради, ёғинларнинг кўплиги орографик сабабларга боғлиқдир. Амазонка пасттекислигида ёғинларнинг асосий қисми экваториал ҳаво массаларидаги конвектив жараёнлар натижасида ҳосил бўлади.

    Ёғинлар миқдори

    Ёғинлар миқдори мумкин бўлган буғланишдан анча кўп бўлганлиги сабабли намланиш коэффициенти йил бўйи юқори (ҳамма жойда 100% дан

    Жанубий Американинг Ориноко пасттекислиги, Кариб денгизи гохиллари Гвиана тоғлигининг катта қисми ва Гвиана пасттекислигини ўз ичига олган бутун шимолий қисми субэкваториал иқлим минтақасида жойлашган. Жанубий ярим шарнинг субэкваториал минтақасига Бразилия тоғлигининг шимоли ва Амазонка пастте-кислигининг жанубий қисми киради. Шимолий ва жанубий яримшарнинг субэкваториал минтақалари шарқда ўзаро туташади. Тинч океан соҳилининг экватордан то 4-5° ж. к. гача бўлган қисми ҳам субэкваториал минтақага киради. Субэкваториал иқлимнинг ўзига хос хусусияти, яъни ёғинларнинг мавсумий. тақсимланиши бу территориянинг барча қисмида яққол акс этган. Жанубий ярим шарда Бразилия тоғлиги, Амазонка пасттекислигининг жануби ва Амазонка дарёсининг қуйи оқимида экваториал муссонлар билан боғлиқ ёмғиргарлик даври тахминан декабрь ойидан май ойигача давом этади; бунда ёғин миқдори экваторга томон орта боради. Шимолда ёмғиргарлик даври май ойидан декабрь ойигача давом этади. Қишда пассатлар кириб келганда ёғин ёғмайди Бразилия тоғлиги соҳилининг илиқ океандан пассатлар кириб келиб, тоғларга уриладиган шимолий қисмидагина қишда ҳам ёмғир ёғиб туради.

    Африкадаги каби, бу ерда ҳам энг юқори температура қуруқ фаслнинг охири билан намгарчил фаслнинг бошланиши ўртасида кузатилади; бунда ойлик ўртача температура +28, +30 С гача кўтарилади. Лекин ҳеч қайси ой температураси +20 С дан паст бўлмайди.

    Жанубйй Америка жанубий ярим шардагина тропик иқлим минтақасига кириб борадй. Бразилия тоғлигининг шарқий ва жануби-шарқий қисмлари сернам пассат иқлимли областда жойлашган бўлиб, бу ерда Атлантика океанидан эсувчи тропик ҳаво оқимлари йил бўйи ёғин келтиради. Нам ҳаво тоғлар ён бағридан юқорига кўтарилар экан, шамолга рўпара қисмида кўплаб ёғин беради Бу иқлим ёғинлар режими ва намлик миқдорига кўра Амазонка пасттекислиги иқлимига ўхшаш, бироқ энг иссиқ ой билан энг совуқ ой температураси фарқининг анча катталиги билан характерланади.

    Тропик минтақанинг материк ичкарисидаги қисмида (Гран-Чако текислиги) иқлим қурғоқчил бўлиб, ёғинлар максимуми езга тўғри келади ва қишки қўруқ фасл яққол акс этган. У ёғинлар режимига кўра субэкваториал минтақага ўхшаш, бироқ ундан, аиниқса қишда, температуранинг кескин ўзгариши, йиллик ёғинлар миқдорининг камлиги ва нам етарли эмаслиги билан фарқ қилади. Тинч океан соҳилининг 5° ж. к. билан 30° ж. к. орасидаги қисми қирғоқ чўллари ва чала чўллар иқлими областидадир. Бу иқлим Атакама чўлида энг яққол акс этган. Атакама чўли Тинч океая максимумининг шарқий чеккаси ва температура инверсияси таъсиридадир, температура инверсияси юқори кенгликлардан ҳар доим нисбатан совуқ ҳавонинг ва кучли Перу оқимидан совуқ сувларнинг оқиб келиб туриши натижасида ҳосил бўлади. Ҳаво намлиги 80% га етгани ҳолда ёғинлар жуда кам, айрим районларда йилига атиги бир неча миллиметргина ёғингарчилик былади. Қишда соҳилга тушадигап шудрингнинг кўплиги қисман бунинг ўрнини босади. Ҳатто энг иссиқ ой температураси мўътадил бўлиб, камдан-кам ҳолларда +20°С дан ортади ва мавсумий амплитудалар унча катта эмас.

    Жанубий Америка 30° ж. к. дан жанубда субтропик иқлим минтақасига киради.

    Материкнинг жануби-шарқий қисми (Бразилия тоғлигининг жанубий чеккаси, Уругвайнинг қуйи оқими ҳавзаси, Парана ва Уругвай сувайирғичи Пампанинг шарқий қисми) иқлими Вир хилдаги нам субтропик иқлимдир. Ёзда ёғинларни муссон характеридаги шимоли-шарқий шамоллар келтиради, қишда эса ёғинлар қутб фронти бўйлаб ўтадигаи циклонлар фаолияти билан боғлиқдир. Бу районларда ёз жуда иссиқ, қиш юмшоқ: қишки ўртача температуралар +10°С атрофида бўлади, бироқ жанубдан нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келганда температура 0°С дан анча пасайиб кетади.

    Субтропик минтақанинг материк ичкарисидаги районлари (Ғарбий Пампа) қуруқ субтропик иқлими билан характерланади. Атлантика океанидан бу ерга нам ҳаво кам етиб келади ва ёзги ёғинлар (йилига 500 мм дан ошмайди) асосан конвектив йўл билан ҳосил бўлади.

    Температура йил давомида кескин ўзгариб, ойлик ўртача температура +10°С бўлгани ҳолда, кўпинча 0°С дан пастга тушади.

    Тинч океан соҳиллари 30° ж. к. дан 37° ж. к. гача субтропик иқлимга эга бўлиб, ёзи қуруқдир. Тинч океан максимумининг шарқий чекка қисми таъсирида бу ерда ёз деярли ёмғирсиз ва иссиқ эмас (айниқса, соҳилнинг ўзйда). Қиш юмшоқ ва серёмғир. Температуранинг мавсумий ўзгаришлари унча катта эмас.

    Жанубий Американинг энг тор қисми 40° ж. к. дан жанубда мўътадил минтақада жойлашган. Патагонияда ўрта кенгликлар континентал ҳавосининг шаклланиш маркази бор. Бу кенгликларга ёғинларни ғарбий шамоллар келтиради. Ғарбий шамолларнинг Патагонияга кирпб келишига Анд тоғлари тўсқинлик қилади, шу сабабли ёғинлар миқдори 250-300 мм дан ошмайди. Қишда, жанубдан совуқ ҳаво кириб келиши сабабли, кучли совуқ бўлиб туради. Совуқ жуда камдан-кам ҳолдагина -30, -35°С га тушади, бироқ ойлик ўртача температуралар 0°С дан юқоридир.

    Материкнинг чекка жануби-ғарби ва қиртоқ бўйи ороллари иқлими мўътадил иссиқ, океан иқлимидир. Бу бутун область интенсив циклонлар ҳаракати ва ўрта кенгликларнинг океан ҳавоси таъсиридадир. Анд тоғларининг ғарбий ён бағғрларида қишда айниқса кўп ёғин ёғади. Ёзда ёмғир кам ёғади, бироқ булутли об-ҳаво устун туради. Йиллик ёғин миқдори ҳамма жойда 2000 мм дан ошади. Ёзги ва қишки температуралардаги фарқ унча катта эмас.
    ИЧКИ СУВЛАРИ

    Жанубий Америка майдонига кўра фақат Антарктида билан Австралиядан катта бўлишига қарамай, оқимнинг умумий ҳажми жиҳатидан (7500 км3) Евросиёдан бошқа барча материклардан олдинда туради, оқим қаватининг ўртача қалинлигига кўра эса (417 мм) Ер юзида биринчи ўринни эгаллайди.

    Жанубий Америкадаги зич, яхши ривожланган дарё тармоқларининг шаклланишига материкнинг иқлим шароити, ривожланиш тарихи ва материк рельефи қулай имкон берган. Жанубий Американинг катта қисми мезозойдан бошлаб қуруқликдан иборат бўлган. Бу эса, материкнинг анча қисмида сув тармоқларининг қадимий эканлигини белгилаган. Жанубий Америка рельефи баландликлар фарқининг катталиги ва жуда кенг пасттекисликларнинг баланд тоғ тизмалари билан ёнма-ён жойлашганлиги билан характерланади. Бу ҳол катта ва мураккаб дарё системаларининг шаклланиши учун қулай шароит яратади.

    Жанубий Америка дарёларининг асосий тўйиниш манбаи-ёмғир сувларидир. Музлик сувлари Анд тоғларининг жанубидагина аҳамиятга эга. Қор сувининг салмоғи жуда кам.

    Жанубий Америкада қурғоқчил территориялар кам эканлигидан, чеккасидан дарёлар оқиб ўтмайдиган областлар ер юзасииинг кичик бир қисминигина эгаллайди. Булар: Гран-Чаконинг жанубий районлари, Анд тоғларининг ички ясси тоғликлари, Атакама ботиғи ва Тинч океан соҳилларининг марказий қисмларидир.

    Жанубий Америка катта қисмининг гидрологик режими, Африкадаги каби, ёмғирларнинг кўплиги ва уларнинг мавсумий ёғишига боғлиқ. Фақат экватор ёни районлари ва чекка жануби-ғарбдагина ёғинларнинг бир текис тақсимланганлиги сабабли дарёлар режими ҳам бир текисдир.

    Жанубий Американинг энг катта дарёси Амазонка. Бу дарё ҳавзасининг катта қисми экватордан жанубда жойлашган. Дарё ҳавзасининг майдони 7 млн. км2 дан ортиқ, бош ирмоғидан ҳисобланган узунлиги 6480 км. Амазонка дарёсининг сув сарфи дунёдаги энг катта дарёлар сув сарфйдан бир неча баравар катта. У ўрта ҳисобда 120 минг м сек га тенг. Амазонканинг йиллик ўртача оқими (3800 км3) бутун Жанубий Америка дарёлари оқимининг кўп қисмини ва ер шаридаги ҳамма дарёлар оқимининг 15% ини ташкил этади.

    Амазонканинг бош ирмоғи Мараньон дарёси бўлиб, нисбатан яқинда ўрганилган бу дарё Анд тоғларида 4840 м баланддан бошланади. Фақат текисликдаги биринчи йирик ирмоғи-Укаяли келиб қуйилгандан кейингина дарё Амазонка номини олади.

    Амазонканинг кўпдан-кўп ирмоқлари Анд тоғлари билан Бразилия ва Гвиана тоғликлари ён бағридан оқиб тушади. Улардан кўпчилигининг узунлиги 1000 км дан ортади. Амазонканинг кўп йирик ирмкоҳлари жанубий ярим шар дарёларидир. Унинг энг катта сўл ирмоғи Риу-Негру (2300 км), энг катта ўнг ирмоғи ва умуман Амазонканинт эиг йирик ирмоғи Мадейра (3230 км) дир.

    Маньон ва Укаяли ирмоқлари келиб қўшилгач, Амазонка ўзанининг кенглиги 1-2 км бўлиб, у қуйи қисмига томон тез кенгая боради. Ўзанининг кенглиги Манаус яқинидаёқ 5 км ra, қуйи қисмида 20 км га етади, қуйилиш жойида эса Амазонка бош ўзани-нинг кенглиги кўпдан-кўп ороллар билан бирга 80 км га тенг. Амазонка дарёси сатҳи пасттекисликнинг ғарбий қисмида деярли қирроқ юзасига тўғри келади ва у деярли шаклланган водий ҳосил қилмайди. Шарққа томон дарё анча чуқур водийдан оқади, сувайирғич майдонлар билан сув сатҳи орасида кескин баландлик фарқи вужудга келади.

    А тлантика океанидан 350 км нарида Амазонка дельтаси бошланади. Дельта қадимий бўлишига қарамай, туб-қирғоқлардан ташқарига-океанга кириб борган эмас. Гарчи дарё океанга жуда кўп миқдорда (йилига ўрта ҳисобда 1 млрд. тонна) қаттиқ жинс оқизиқларини келтирса-да, сув қалқишлари, тўлқинлар, шунингдек, соҳилнинг чўкиши дельтанинг ўсишига имкон бермайди.
    1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21


    написать администратору сайта