Главная страница
Навигация по странице:

  • Куско шаҳри атрофида яшовчи индеец-кечуа (автор фотоси).

  • ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ВА ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИШ

  • Власова2 (1). Т. В. Власова материклар табиий географияси


    Скачать 6.86 Mb.
    НазваниеТ. В. Власова материклар табиий географияси
    Дата06.06.2022
    Размер6.86 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаВласова2 (1).doc
    ТипДокументы
    #573600
    страница12 из 21
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21

    ОДАМ

    Жанубий Америкада аҳоли кам ва жуда нотекис жойлашган. Материкнинг фақат чекка қисмларида, асосан Атлантика океани соҳилларида ва Анд тоғларининг айрим районларида аҳоли зич ўрнашган. Шу билан бирга ички районларда, масалан, ўрмон 6ил лан қопланган Амазонка пасттекислигида аҳоли деярли бутунлай йўқ.

    Жанубий Американинг туб жой аҳолиси бўлган индеецларнинг қаердан келганлиги масаласида узоқ вақтгача фикрлар турлича бўлган.

    Жанубий Америкага Осиёдан монголоидлар эрамиздан тахминан 20-30 минг йил илгари Шимолий Америка орқали келиб ўрнашган, деган қараш энг кенг тарқалган. Лекин, баъзи бир олимлар Жанубий Америка индеец халқлари билан Океания халқларининг баъзи бир антропологик ўхшашликларига (бурнининг япалоқлиги, сочининг тўлқинсимонлиги, соқолининг қалинлиги) ва уларда бир хил меҳнат қуроллари борлигига асосланиб, аҳоли Жанубий Америкага Тинч океан оролларидан келиб ўрнашган, деган фикрни айтадилар. Бироқ, бу фикр тарафдорлари озчиликни ташкил этади. Кўпчилик олимлар Жанубий Америка соҳилида океанияликлар белгиларининг мавжудлигини бу epra Осиёнинг шимоли-шарқи ва Шимолий Америка орқали монголоид халқлар билан бирга Океания ирқининг вакиллари ҳам кириб келиши мумкин деб тушунтиришади.

    Жанубий Америка индеецларининг ҳозирги вақтдаги сони, оқлар ҳукмронлик қилган вақтда жуда қисқарган бўлишига қарамай, Шимолий Америкадагидан анча кўп. Баъзи бир мамлакатларда индеецлар ҳозирги вақтга қадар ҳам аҳолининг анчагина процентини ташкил этади. Перу, Эквадор ва Боливияда индеецлар аҳолининг ярмига яқинини ташкил этади, баъзи ўлкаларда эса улар кўпчиликни ташкил қилади. Парагвай аҳолисининг катта қисми келиб чиқишига кўра индеецлардир, Колумбияда ҳам индеецлар кўп. Аргентина, Уругвай ва Чилида индеецлар мустамлакачиликнинг дастлабки давридаёқ деярли бутунлай қириб ташланган эди, ҳозир бу мамлакатларда улар жуда кам. Бразилияда ҳам индеец аҳолиси тўхтовсиз камайиб бормоқда.

    Умуман олганда, Жанубий Америка индеецлари ҳали жуда заиф ўрганилган ва ҳозирга қадар уларнинг етарли даражада илмий ҳамда ягона классификацияси йўқ. Жанубий Американинг барча индеец аҳолиси антропологик жиҳатдан бир хил ва Шимолий Америка индеецларига яқин туради. Индеец халқларининг тилларига кўра классификацияси яхшироқ ишланган. Бироқ бу масалада ҳам қабул қилинган бир хил фикр йўқ, чунки Жанубий Америка индеецларининг тили жуда хилма-хил ва улардан кўпи шунчалик ўзига хос тилга эгаки, уларни тил оиласи ёки группасига бирлаштириш мумкин эмас. Бундан ташқари, илгари материкда кенг тарқалган тил оилалари ва айрим тиллар ҳозир деярли ёки бутунлай йўқолди, чунки бу тилларда сўзлашувчи халқлар европаликлар мустамлакачилиги натижаснда ўлиб битди. Бошқалардан ажралган ҳолда яшовчн кўпгина индеец элатлари ва халқлари тиллари ҳозирги вақтга қадарли ҳам деярли ўрганилмай қолиб келмоқда.

    Жанубий Американинг тубжой аҳолиси европаликлар мустамлакачилиги бошланиши олдидан ривожланиш даражасига кўра иккита катта группага бўлинар эди. Бу тафовутлар муайян дара-жада ҳозирги вақтгача ҳам сақланиб қолган. Анд тоғларидан шарқдаги ерларда жойлашган халқлар ибтидоий жамоа тузуми босқичпда бўлиб, ҳаёт учун зарур нарсаларини овчилик, балиқ тутиш, мевалар йиғиш йўли билан топар эди. Анд тоғларида ва Тинч океан соҳилларида индеецларнинг юқори даражадаги деҳқончилик ва чорвачилик маданиятига эришган, ҳунармандчилик, амалий санъат ривожланган ва илмий билимларга асос солинган кучли давлатлари ташкил топган эди.

    Европаликлар мустамлакачилиги жараёнида ва мустамлакачилар билан бўлган қаттиқ жанглар натижасида индеец халқларининг баъзилари бутунлай қирилиб бнтди, баъзилари эса ўз жойларидан кимсасиз ва ноқулай ерларга сиқиб чиқарилди. Баъзи бир индеец халқлари ўзларининг илгариги жойларида яшаб келмоқда. Лекин, индеецлар ҳамма ҳолларда ҳам Жанубий Америка давлатлари аҳолисининг энг камбағал, ҳуқуқсиз ва эксплуатация қилинувчи қисмиии ташкил қилади. Ҳозирги вақтга қадар ҳам бошқа аҳолидан ажралган ҳолда яшайдиган ва ривожланиш даражаси ҳамда турмуш аҳволи европаликлар бостириб келган вақтдаги даражада қолиб келаётган қабилалар мавжуд. Улар бошқа аҳоли билан деярли бутунлай алоқа қилмайди.

    Қуйида индеец халқларининг аҳолиси сони энг кўп ва энг яхши ўрганилган баъзи бир группалари санаб ўтилган. Булар ҳозир ёки илгариги вақтда материк аҳолисининг анчагина қисмини ташкил этган.

    Бразилиянинг ички районларида жетил оиласи қабилаларинннг қолдиқлари ҳозир ҳам мавжуд. Европаликлар материкка келган вақтда бу қабилалар Бразилиянинг шарқий ва жанубий қнсмларида яшар эди. Лекин уларни мустамлакачилар мамлакатнинг ички ўрмонли ва ботқоқ босган районларига сиқиб чиқарган. Булар Жанубий Американинг ибтидоий жамоа тузумини ҳозирга қадар ҳам сақлаб қолган ва дайдиб ҳаёт кечирувчи халқларидан биридир.

    Жанубий Американинг чекка жанубидаги аҳоли-оловли ерликлар европаликлар келганига қадар тараққиётнинг жуда паст поғонасида эди. Улар кийим тикишни билишмаган, совуқдан ҳайвонлар терисига ўрапиб сақланишган, қуролларини суяк ва тошдан ясашган, гуанако овлаб ҳамда денгиздан балиқ тутиб кун кўришган, денгизга ўйма ёғоч қайиқларда чиқишган. Оловли ерликлар XIX аерда жуда қаттиқ қирғин қилинган ва ҳозир жуда кам сақланиб қолган.

    Материкнинг марказий ва шимолий қисмида Ориноко ҳамда Амазонка ҳавзаларида яшаган қабилалар (тўпи гуарани, аравак, кариб тил оиласига мансуб халқлар) тараққиётнинг юқорироқ даражасида бўлган. Улар ҳозир ҳам оддий деҳқончилик билан шуғулланиб, маниок, маккажўхори, пахта етиштиришади. Улар камон ва найза отувчи найдан фойдаланиб ов қилишади, бунда тез таъсир этувчи ўсимлик заҳари кураредан фойдаланишади. Бу халқлар ҳозирга қадар ҳам уруғчилик тузумини сақлаб келади.

    А ргентнна Пампаси ва Патагонияда яшаган қабилалар европаликлар келганига қадар пиёда юрувчи овчилар бўлганлар. Испанлар материкка отлар олиб келишди, отлар бу ерда тезда ёввойилашиб кўпайиб кетди. Индеецлар отларни қўлга ўргатишни билиб олдилар ва гуанако овида улардан фойдаланиладиган бўлдилар. Аргентинада капитализм жадал ривожланган даврда испанлар маҳаллий аҳолини қирдилар ва Патагониянинг жанубий чекка қисмидаги ғаллачилик хўжалиги учун яроқсиз ерларга сиқиб чиқардилар. Пампада ҳозирги вақтда маҳаллий аҳоли деярли бутунлай йўқ. Йирик деҳқончилик хўжаликларида чорикор бўлиб ишловчи кичик-кичик индеец тўдаларигина бор, холос.

    Куско шаҳри атрофида яшовчи индеец-кечуа (автор фотоси).

    Анд тоғларининг Перу, Боливия ва Эквадордаги баланд ясси тоғларида жойлашган қабилалар европаликлар келганига қадар ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётда ҳаммадан юқори даражага эришган эди. Бу ерларда обикор деҳқончиликнинг энг қадимги марказларидан бири жойлашган.

    X аернннг биринчи ярмида кечуа тили оиласига мансуб энг кучли қабилалардан бири бўлган инклар Анд тоғларидаги тарқоқ, майда халқларни бирлаштирди ва ташкил топган кучли давлатга бошчилик қилди. Инклар Чилининг ҳозирги территориясигача бўлган тоғ областининг барча халқларини ўзларига бўйсундирдилар ва ўз таъсирларини бундан ҳам жанубий районларга ўтказдилар. Бу ерларда ўтроқ деҳқонлардан иборат арауканларнинг мустақил, лекин инкларникига яқин маданияти вужудга келди.

    Инкларнинг асосий машғулоти обикор деҳқончилик эди, уларнинг экин далалари тоғлар ёнбағирларидаги террасаларда бўлиб, сувни тоғ дарёларидан чиқаришган, 40 турдан ортиқ фойдали ўсимлик етиштиришган. Инклар ёввойи ламаларни қўлга ўргатишиб, улардан юк ташишда фойдаланишган, хонаки турларидан сут, гўшт, жун олишган. Инклар тоғ йўллари қуриш ва лианалардан кўприклар ясашни билишлари билан ҳам танилган. Улар кўпгина ҳунармандчиликни кулолчилик, тўқувчилик, олтин ва мисга ишлов бериш ва бошқаларни ҳам билишган. Ипклар олтиндан бадиий безак буюмлари ва динга оид буюмлар ясаганлар. Инклар давлатида ерга хусусий ва коллектив мулкчилик мавжуд бўлган, давлат бошида чекланмаган ҳокимиятга эга бўлган олий оқсоқол турган. Инклар ўзларига тобе қабилалардан ўлпон олиб турган.

    Инклар маданияти испан истилочилари томонидан шафқатсиз яксон қилинди, лекин унинг айрим ёдгорликлари-йўллар, биноларнинг қолдиқлари, суғориш иншоотлари ҳозиргача сақланиб қолган.

    Инклар давлати таркибига кирган баъзи бир халқлар ҳозиргача Анд тоғларининг чўлдан иборат баланд ясси тоғларида яшайди, Улар ерга ибтидоий усулда ишлов бериб, картошка, киноа ва бошқа экннлар етиштирадилар. Уларнинг бир қисми конларда ва бошқа корхоналарда ишлайди, лекин улар оқ танлиларга қарагандан анча кам маош олишади.

    Ҳозирги вақтдаги энг кўп сонлн индеец халқи кечуалар Перу, Боливия, Эквадор, Чили ва Аргентинанинг тоғли районларида яшайди. Титикака кўли соҳилларида дунёнинг энг баланд тоғ халқларидан бири бўлган аймарлар яшайди.

    Чилининг туб жой аҳолиси асосини умумий ном билан арауканлар деб аталувчи ва деҳқончилик билан шуғулланувчи кучли қабилалар группаси ташкил этгап эди. Улар узоқ вақтга қадар испанларга бўйсунишмаган ва фақат XIII асрдагина уларнинг бир қисми мустамлакачилар сиқуви остида Пампага кўчиб ўтган, Арауканлар (мапучелар) Чилининг жанубий ярмида яшайди, уларнинг унча катта бўлмаган бир қисмигина Аргентина Пампасида жойлашган.

    Анд тоғларининг шимолий қисмида, ҳозирги Колумбия территорияснда испан мустамлакачилари келмасдан олдин чибчамуиска халқларининг маданий давлати таркиб топган эди. Ҳозир чипчаларнинг авлодлари бўлган кичик-кичик қабилалар Колумбияда ва Панама бўйнида яшайди. Улар уруғчилик-қабила тузумининг қолдиқларини сақлаб қолган.

    Европадан Америкага оиласиз кўчиб келган дастлабки келгиндилар индианкалар билан никоҳга кирганлар. Натижада чатишма метис аҳоли юзага келди. Метислар вужудга келиши кейинроқ ҳам давом этди.

    Ҳозирги вақтда материкда европеоид ирқининг соф вакиллари деярли бутунлай йўқ. Энг кейин келган эммигрантлар бундан мустасно. Оқлар деб аталувчи халқнинг катта қисмида озмикўпми индеец (ёки негр) қони бор. Бу чатишган аҳоли (метислар, чололар) Жанубий Америкадаги деярли барча мамлакатлар аҳолисининг асосий кўпчилигини ташкил этади.

    Аҳолининг анчагина қисмини, айниқса Атлантика бўйидаги ўлкаларда (Бразилия, Гвиана, Суринам, Гайанада), негрлар ташкил қилади. Булар мустамлака қилишнинг дастлабки даврларида, яъни плантацияларда ишлатиш учун кўп ва арзон ишчи кучи керак бўлган вақтда Жанубий Америкага келтирилган негр қулларнинг авлодларидир. Негрларнинг бир қисми оқ ва индеец аҳоли билан чатишган. Бунинг натижасида ҳам чатишма аҳоли: негрлар билан оқлардан мулатлар, негрлар билан индеецлардан самболар вужудга келган.

    Негр қуллар эксплуатациядан қутулиш учун ўз хўжайинларидан қочиб, тропик ўрмонларга яширинишар эди. Уларнинг индеецкар билан қисман чатишган авлодлари баъзи жойларда ҳозирга қадар ҳам ибтидоий ўрмон хўжалиги билан шуғулланиб келади.

    Жанубий Америка республикаларининг мустақиллиги эълон қилингунча, яъни XIX аернинг биринчи ярмига қадар Жанубий Америкага бошқа мамлакатлардан кўчиб келиш (эммиграция) маън қилинган эди. Лекин янгидан ташкил топган республикаларийнг ҳукуматлари ўз мамлакатларини ривожлантиришни ва бўш ётган ерларни ўзлаштиришни кўзлаб, эммиграцияга йўл очиб берди. Бунинг натижасида Европа ва Осиёнинг турли мамлакатларидан жанубий Америкага анча миқдорда кишилар кўчиб келди. Италия, Германия, Болқон мамлакатларидан айниқса кўп, Роесия, Хитой ва Япониядан камроқ эммигрант кўчиб келдн. Кейинги даврда кўчиб келган бу эмигрантлар одатда бошқалардан ажралган ҳолда яшаб, ўз тили, урф-одатлари, маданияти ва динини сақлаб қолмоқда. Булар баъзи бир мамлакатларда (Бразилия, Аргентина, Уругвайда) аҳолининг каттагина группасини ташкил қилади.

    Жанубий Америка тарихининг ўзига хос хусусиятлари ва бунинг оқибатн бўлган ҳозирги аҳолининг жойлашишидаги нотекислик ва аҳоли ўртача зичлигининг нисбатан камлиги Жанубий Америкада табиий шароитнинг бошқа материкдагига қараганда кўпроқ сақланганлигига сабаб бўлди. Амазонка пасттекислигининг катта қисми, Гвиана тоғлигининг марказий қисми (Рорайма массиви), Анд тоғлари ва Тинч океани соҳилининг жануби-ғарбий қисмида аҳоли деярли бутунлай йўқ ва бу ерлар амалда ўзлаштирилмаган. Амазонка ўрмонларининг бошқа халқлар билан деярли алоқа қилмайдиган айрим кўчманчиқабилалари табиатга таъсир кўрсатишдан кўра унга кўпроқ боғлиқдир. Бироқ бундай районлар тобора қисКариб бормоқда. Фойдали қазилмалар қазиб чиқариш, йўллар қурилиши, янги ерларни ўзлаштириш Жанубий Америкада тобора материкнинг ичкарисига кириб бормоқда. Кейинги йилларда Амазонка пасттекислигининг ғарбида, Перу нам тропик ўрмонларининг энг хилват жойларида нефть қазиб чиқарила бошланди. Ҳозир Бразилия территориясйда трансамазонка автомобиль йўли қуриб битказилди, бу йўл бўйлаб жойлашган ерлар яқин йилларда ўзлаштирилиши керак. Ла-Плата текислиги, Бразилия тоғлигининг қирғоқ бўйи қисмлари, материкнинг чекка шимоли анча илгари ўзлаштирила бошланган ва анча ўзгартирилган. Европаликлар мустамлакачилиги бошланмасдан олдин ўзлаштирилган районлар Боливия, Перу ва бошқа мамлакатлардаги Анд тоғларининг ички қисмларида жойлашган. Қадимги индеецлар цивилизацияси ривожланган у ерларда инсонинг кўп аерлик фаолияти денгиз сатҳидан 3-4,5 минг метр баландликдаги чўл ясси тоғликлари, тоғлар ёнбағрини маданий ландшафтларга айлантирган.

    ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ВА ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИШ

    Шимолий Америкадаги каби Жанубий Америкада ҳам табиий. шароитдаги энг катта фарқ шарқдаги қадимги платформа қисми билан материкнинг шимол ва ғарбидаги ёш ҳамда мураккаб тузилишига эга бўлган Анд тоғлари системаси ўртасида мавжуддир.

    Бу ҳар бир қисм ичида уларнинг генезиси (келиб чиқиши) ва тектоник тузилишидаги тафовутлар сабабли иқлим шароитининг кенглик бўйлаб ўзгариши ўзига хос намоён бўлади, тоғли районларда баландлик минтақалари бошқача таркиб топади ва органик дунёсининг таркиби ҳамда қиёфаси бир-биридан фарқ қилади.

    Ана шу тафовутларга кўра материк икки йирик қисмга (субконтинентга) ажратилади. Булар шарқ ва Анд тоғлари.

    ШАРҚ

    Жанубий Американинг платформа тузилишига ва кўпроқ текислик рельефига эга бўлган Шарқий қисми шимолий субэкваториал иқлим минтақаси билан жанубий мўътадил иқлим минтақаси оралгида жойлашган.

    Шарқ доирасидагитерриториал табиий фарқларга, биринчидак, платформа тузилиши ва рельефидаги тафовутлар (кенг қалқонлар билан платформа синеклизаларнийг алмашиниб келиши), иккинчидан,табиатнинг зоналлиги асосий омил бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, материкнинг қиёфаси-экватор ёни қисмининг жуда кенгайгани ва жанубга камбарлиги, Тинч океан томонидан тоғ тизмалари билан тўсилганлиги ва Атлантика томонга кенг масофада очиқлиги ҳам территориал табиий тафовутларнинг юзага келишида муҳим роль ўйнайди.

    Рельефдаги фарқларнинг (бинобарин, табиий территориал комплексларининг ) таркиб топишида платформанинг океан бўйидаги ва геосинклиналлар четидаги орогеник активлашиш ҳамда Бразилия тоғлиги ва Кордильера ёнининг эпиплатформа тоғларининг ҳосил бўлиши катта аҳамият касб этган.

    Жанубий Америка шарқининг бу барча хусусиятлари унинг доирасида табиий территориал тафовутларнинг мураккаб манзарасини вужудга келтирган ва бир-бирвдан аниқ ажралиб турган табиий ўлкалар системасини ажратишга имкон беради.

    АМАЗОНИЯ

    Амазония табиатининг асосий хусусиятлари ўлка рельефининг текислигига, узоқ вақт континентал ривожланганлигига ва экватор ёнида жойлашганига боғлиқ. Амазония ер юзидаги иссиқ, нам иқлимли, сернам тропик ўрмонлар тарқалган ҳамда энг серсув дарё системаси ривожланган энг катта ўлкадир.

    Амазонияда беҳисоб табиий ресурслар-озиқ-овқат маҳсулотлари, техник ва доривор хом ашёлар, қурилиш ва ишлов беришга яроқли материаллар запаси жуда катта б)лган ўрмонлар тўпланган. Ер бағрида фойдали қазилмалар бор, булар орасида энг қимматлиси нефтдир. Бу барча бойликлар ҳали етарлича текшириб чиқилмаган ва жуда кам фойдаланилади.

    Амазониянинг чегаралари Бразилия ва Гвиана тоғликларининг ёнбағирлари ҳамда Анд тоғларининг шарқий этаклари орқали ўтиб, аниқ ифодаланган. Шимолда табиий шароитга кўра Ориноко пасттекислигининг жанубий чеккасини ва унча баланд бўлмаган Пардаос массивини ҳам Амазонияга киритиш мумкин.

    Амазонка пасттекислиги узоқ давр давомида пасайиб борган ва деярли бутун территориясида ер юзаси паст ва бир хил ясси текисдир. Ҳатто Анд тоғлари этагида ҳам пасттекисликнинг денгиз сатҳидан баландлиги 100 м дан ошмайди. Фақат жануби-ғарбда Анд тоғлари томонида чуқур дарё водийлари ўйиб юборган қумтош плато ва шимоли-ғарбда тектоник тузилиши жиҳатидан Гвиана тоғлигига ўхшаш бўлган Пардаос массиви (900 м) кўтарилиб туради.

    Пасттекисликнинг ғарбий қисмида, тахминан, Мадейра дарёсининг Амазонкага қуйилиш еригача дарё водийлари ер юзасини деярли ўйиб кирмаган ва сувайирғичлар рельефда билинарбилинмас ифодаланган. Дарёлар бўйлаб чўзилган қалин аллювиал жинслар қатламлари ҳар йили тошқин вақтида яна кўпайиб боради. Дарёлар бўйидаги сув босадиган ерларнинг кенглиги баъзи жойларда юзлаб кидометрга етади. Бундай ерларда дарёлар бурилиб-бурилиб оқиб, кўплаб меандра ва эски ўзанлар ҳосил қилади. Тошқин вақтида кўпдан-кўп меандра ва тармоқлар қўшилиб кетиб, жуда катта яхлит сувларни вужудга келтиради.

    Шарқда платформанинг қадимги асоси бир оз кўтарилган ва ер юзасига анча яқин жойлашган. Бунинг натижасида ер юзаси денгиз сатҳидан 200-250 метргача умумий кўтарилган ва дарё водийлари текисликни чуқурроқ ўйиб кирган. Энг чуқур водийларда кристалл жинслар очилиб қолган. Тошқин вақтларида дарёларнинг нисбатан тор қайирларинигина сув босади, Дарёлар қайирлари террасалар ҳамда туб қирғоқларнинг тик тушган чеккалари билан аниқ ажралиб туради.

    Амазонканинг қуяр жойида водийси яна кенгайиб, кенг дельтага уланиб кетади. Дельтанинг бир қисмини сув босган. Дарё дельтада жуда кўп тармоқларга бўлиниб кетади, мураккаб тармоқлар системаси, кўпдан-кўп кўллар ҳосил қилади. Амазониянинг ўрта ва ғарбий қисмларида иқлим типик экваториал иқлим бўлиб, иккита, яъни февралдан июнгача ва октябрдан январгача давом этадиган айниқса серёмғир даврга эга.

    Амазониянинг шимолий ва жанубий чеккаларида серёғин даврлар қўшилиб кетиб, ҳарбир ярим шарнинг ёз ойларига тўғри келадиган битта ёғинли даврини ҳосил қилади: Бу ерларда сернам. давр жуда узоқ чўзилади, қуруқ даврда ҳам миқдори анча кам бўлсада, лекин ёмғир ёғиб туради.

    Энг узоқ давом этадиган қурғоқчил давр Манаусдан шарқроқда кузатилади,бу ерда қишда жанубий ярим шарнинг пассат шамоллари эсади. Бу ерда декабрдан майгача ёмғир кўп ёғади, ҳавонинг нисбий намлиги 95% га етади, июндан декабргача эса ёғин миқдори анча кам ва нисбий намлик пастроқ бўлади.

    Бутун Амазония учун ҳаво ҳароратининг юқори ва бир текисда бўлиши ҳамда фаслларга қараб салгина ўзгариши хосдир. Температуранинг суткалик ўзгариши унинг йиллик амплитудасидан анча катта бўлади. Жазирама иссиқликлар бўлмайди, лекин + 24, +27°С ҳарорат ҳам ҳаво намлигинрнг юқорилиги ва тунги салқиннинг йўқлиги туфайли кишиларга оғир туюлади. Ёмғир одатда узоқ давом этадиган жала тарзида куннинг иккинчи ярмида ёғади, кеч-қурун ва тунда эса ҳаво очиқ бўлади. Иқлимнинг бундай хусусиятга эга эканлиги хилма-хил ва бўлиқ ўсимликлардан иборат намталаб тропик ўрмонларнинг ривожланишига қулайлик туғдиради.

    А мазонка пасттекислигининг сернам тропик ўрмонларининг ўсимликлари таркиби ва манзараси уларнинг дарёларга нисбатан жойлашган ўрнига қараб ўзгаради. Ўсимликларга Амазонка ва унинг ирмоқлари сувларининг даврий равишда босиб туриши катта таъсир кўрсатади. Шунга боғлиқ равишда пасттекисликда ўрмон ўсимликларининг қуйидаги типлари ажратилади: йилига бир неча ой сув босадиган дарё водийлари ўрмонлари (маҳаллий аҳоли бундай ўрмонларни игапо деб атайди): қисқа муддатга сув босадиган дарё водийларидаги ўрмонлар (улар варзея деб аталади); сув босмайдиган сувайирғич ерлардаги ўрмонлар (маҳаллий номи эте). Булардан ташқари Амазонка ва бошқа дарёларнинг сув ўсимликлари ҳамда Атлантика соҳилидаги мангра чакалакзорлари алоҳида ажратилади.

    Дарёлар бўйидаги узоқ муддатга сув босадиган территорияларнинг ўсимлик турлари жуда кам. Сув босадиган бундай ерларда одатда тупроқ йўқ ва бу ерлар балчиқ босган, балчиқ дарахтлар танаоига бир неча метр баландликкача ёпшшиб ётади. Бундай ўрмонларда ўт ва дарахт тагида ўсадиган бошқа ўсимликлар йўқ, бу ерда ўсадиган баланд дарахтларнинг нафас олишга мослашган илдизлари ҳамда таянчиқ илдизлари бўлади. Игаполар учун церкония хос, бу ўртача баландликдаги дарахт бўлиб, барглари кенг, оқиш, таянчиқ илдизлари бор. Бундай ўрмонларда яна лианалар ҳамда ранг-баранг ва чиройли гулловчи эпифит ўсимликлар кўп бўлади. Кўлмак ва секин оқувчи сувлар юзаси турли хил сув ўтлари ва сув ўсимликлари билан қопланган, булар орасида кўзасимонлар оиласидан бўлган виктория-регия (Victoria regia) айниқса ажойиб ўсимлик. Унинг барглари диаметри 2 м гача бўлиб, 50 кг гача юкни кўтара олади. Унинг хушбўй йирикгуллари очилиш вақтида рангини оқдан тўқ қизилгача аста-секин ўзгартиради, уруғини еса бўлади ва маҳаллий аҳоли уни овқат учун ишлатади.

    Қисқа муддатга ёки вақт-вақти билан сув босадиган пасттекисликлар ўсимликлари турларга сал бойроқ. Бундай пасттекисликлар тупроғи тропик ботқоқ (гилейли латерит) тупроқ бўлиб, уларда тўрт ва беш ярусли қалин ўрмонлар ўсади. Бундай ўрмонларда асосий манзарани одатда пальмалар ҳосил қилади, баъзи бир пальмаларнинг бўйи 60 м гача етади. Баҳайбат цейба (Ceiba pentandra) дарахти кўп учрайди, бу дарахт сув босмайдиган тер-риториялар учун ҳам типик ўсимлик ҳисобланади. Дарахт танасининг қуйи қисмида тахта кўринишидаги ўсимталари бўлиб, улар дарахтни ботқоқ тупррқда қулатмай ушлаб туради. Дуккакликлар, фикуслар, сутламагуллилар оилаларининг вакиллари кенг тарқалган. Сутламагуллилардан машҳур гевея тропик мамлакатнинг энг кенг тарқалган ва қимматбаҳо каучукли ўсимлигидир. Ўсимликларнинг пастки ярусида шоколад дарахтининг (Theobroта) ҳар хил турлари кўп учрайди. Варзеялар учун лиана ва эпи-фит ўсимликларнинг кўплиги ҳам хосдир. Булар орасида ажойиб, хилма-хил ва ранг-баранг гулли орхидеялар жуда чиройлидир. Бой ўт қатламида папоротниклар банансимонлар ва бромелигуллилар кўп.

    Сув босмайдиган сувайирғич ерларнинг ўрмонлари айниқса бўлиқ ва турларга бойдир. Уларни Ер куррасининг энг бой ўсимлик типи деб ҳисоблаш мумкин.
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21


    написать администратору сайта